ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Декабрь, 2025 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Иқтисодиёт ва молия вазирининг 01.12.2025 й. 305-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.12.2025 й. 2773-13-сон билан рўйхатга олинган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.12.2025 й.
N 2773-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
01.12.2025 й.
N 305
БУЙРУҒИ
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 июлдаги ПФ-109-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон "Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2024 йил 5 августдаги 481-сон "Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруққа илованинг 7-банди 2026 йил 28 февралдан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Кучкаров
ИЛОВА
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйдаги таҳрирда баён этилсин:
"декларацияловчи шахс - божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;".
2. 25-банднинг 2-кичик банди ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Товарлар соддалаштирилган йўлак ёки ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича халқаро битимлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда декларантнинг хоҳишига кўра графанинг пастки қисмида "№" белгисидан сўнг юкни жўнатувчининг СТИРи ёки махсус идентификация рақами кўрсатилади.".
3. 92-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 4-илованинг 47-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
47. |
"Дарё порти" чегара божхона пости |
22011 |
".
5. 10-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. 12-иловада:
а) 57-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
57. |
Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзит ўтиши учун рухсатнома |
438 |
ДОЗВ |
";
б) қуйидаги мазмундаги 59-2-59-4-позициялар билан тўлдирилсин:
"
59-2. |
Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома |
442 |
ОКРН |
59-3. |
Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар учун кўрик далолатномаси |
443 |
МККД |
59-4. |
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари учун экинбоплик хулосаси |
444 |
ЭКХ |
";
д) 70-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
70. |
Божхона қиймати асос қилиб олинган БЮДси |
805 |
АсосГТД |
";
е) қуйидаги мазмундаги 108-4-108-11-позициялар билан тўлдирилсин:
"
108-4. |
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари учун рақамли QR кодли ёрлиқ жамланмаси |
876 |
ҚРКЙ |
108-5. |
Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказишда субъектлар (резидентлар) ўртасидаги ҳисоб варақ-фактура |
877 |
БХФ |
108-6. |
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газни магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтиш бўйича йиғма далолатнома |
878 |
СВАКТ |
108-7. |
Ҳисоб-китоб даврида табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузувчининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси |
879 |
АКТСГ |
108-8. |
Газ транспортировкаси бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси |
880 |
ГАЗШ |
108-9. |
Табиий газни ўлчаш жойларидан олинган, олиб кирилганлиги ва чиқилганлигини тасдиқловчи далолатномалар |
881 |
АКТС |
108-10. |
Электр энергиясининг давлатлараро тижорат узатилиши тўғрисида далолатнома |
882 |
КАКТ |
108-11. |
Электр энергиясини қабул қилиш-топшириш далолатномаси |
883 |
АКТПС |
".
7. 13-илованинг "Божхона органлари томонидан ундириладиган божхона божлари ва солиқлари" боби қуйидаги мазмундаги 1-1-позиция билан тўлдирилсин:
"
1-1. |
Қўшимча божхона божи |
21 |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 16 декабрь