ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2005 й. 186-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2005 й.

N 186



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"КИЧИК ВА МИКРО МОЛИЯЛАШТИРИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳузуридаги Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги ходимлари, чет эллик маслаҳатчилар ва экспертлар ишлаши учун жой бериш, шунингдек телефон алоқаси хизматлари шаклида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Марказий банк томонидан улуш қўшилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги лойиҳага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўшилаётган улуш белгиланган тартибда ҳисобга олинишини таъминласин.


2. Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишни мувофиқлаштириш кенгашининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 11 августдаги 348-сон қарорига 2-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 20-банди.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 4 августдаги

186-сон қарорига

ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро

молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга

оширишни мувофиқлаштириш кенгаши

ТАРКИБИ

1. Ҳакимов Ш.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари, кенгаш раҳбари


2. Мусаев Д.О.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, кенгаш раҳбарининг ўринбосари


3. лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти бош мутахассиси

4. Жўраев Ш.Ж.

-

"Асака-банк" бошқаруви раиси


5. Боймуродов А.Ж.

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси

6. Умаров З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Молиявий секторни ривожлантириш агентлиги директори, кенгашнинг масъул котиби

Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар кенгаш таркибига киритилади.












































Время: 0.2090
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish