Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Жамоа шартномалари (келишувлари) / Амалиётдан вазиятлар /

Жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш ва ижро этиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Жамоа шартномасида қайд этилишича, йил давомида касаллик варақалари мавжуд бўлмаганда таътилга қўшимча равишда ҳақ тўланадиган 3 дам олиш куни қўшилади. Лекин ишлаб чиқариш йиғилишида иш берувчи бекор туриб қолинган вақтлар сабабли тўловлар ва таътилга қўшимча 3 кун бериш (ҳар йили тўланарди ва бериларди) бекор қилинишини маълум қилди. Жамоа шартномасида қайд этилган, касаллик варақалари мавжуд бўлмаганда қўшимча дам олиш кунларидан бош тортиш қонунийми? (10.6 KB)
Ташкилотда жамоа шартномаси расмийлаштирилиб, унга иш берувчининг мансабдор шахслари барча лавозимлар ва улар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини киритди. Энди ишга янги ходим келганда фақат директорнинг буйруғи чиқарилади. Меҳнат шартномаси эса ҳар бир ходим билан тузилмайди. Ташкилот шундай йўл тутишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, унга ва унинг мансабдор шахсларига қандай жарималар солиниши хавфи бор? (6.6 KB)
Тармоқ жамоа шартномасига мувофиқ дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун камида уч ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Бироқ корхоналардан бирида тузилган жамоа шартномасида мазкур тўлов камида икки ҳисса миқдорида тўланади. Ташкилот қайси локал ҳужжат меъёрларини қўллаши зарур? (4.9 KB)
Фирма директори ходимларга жамоа шартномаси тузишни таклиф қилди. Унинг шартларини келишиб олиш муддатлари қайд этилмаганди. Ходимлар шартномани имзолади, директор эса уни тузиш фикридан қайтди. У шартномани имзолашдан бош тортишга ҳақлими? Бунинг учун директорга жавобгарлик назарда тутилганми? Жамоа шартномсини имзолаш учун қандай муддатлар белгиланган? (6.7 KB)
Жамиятнинг жамоа шартномасида иш ҳақини ҳар йили ошириш назарда тутилган бўлиб, бу жамиятда 2014 йилдан бери амалга оширилади. Жамоа шартномасида унинг амал қилиши барча ходимларга татбиқ этилиши бегиланган. Жамият барча ходимларининг меҳнатига ҳақ оширилган тақдирда директорнинг маошини ошириш қонуний бўладими? Худди шундай тартибда жамият директорига кўп йиллик хизмати учун маошига жамоа шартномасида белгиланган устамалар тўланган. Мазкур тўловлар қонунийми? (5.3 KB)
Жамоа шартномасини имзолаш вақтида унга шундай қоида киритилиб, унга биноан ходимлар навбатдаги таътилга фақат дам олиш кунидан бошлаб чиқиши шарт эди. Натижада ходимлар таътилнинг камида бир кунини (агар таътил йилда бир марта берилса) ва ундан кўпроқ (агар таътил қисмларга бўлинса) йўқотмоқда. Жамоа шартномасининг мазкур шарти қонунийми? (7.5 KB)

Bizning gazetalar

AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish