Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Жисмоний шахсларга солиқ солиш / Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар ва фуқароларнинг суғурта бадаллари / 2010-2013 /

Овқатланиш учун қўшимча тўлов (СБХ, 50-сон, 2010 йил 16 декабрь)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Жавоб газетанинг чи??ан санасига ҳақиқийдир*



ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ


Кўп корхоналар ишлаш учун қулай шароитлар яратиш ва корпоратив маданиятни ривожлантириш мақсадида ўз ходимларининг ижтимоий таъминотига эътибор қаратадилар, булар сирасига улар учун овқатланишни ташкил қилиш ҳам киради. Бу турли вариантларда намоён бўлади: улар ўз овқатланиш шохобчаларини (ошхоналар, кафелар ва бошқалар) барпо этадилар, офисга буюртмалар қиладилар, пул компенсацияларини тўлайдилар.

Корхона бундай харажатлар қилишга ҳақлими?

Уларни қандай бирламчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? Ходим овқатланганлигини қандай тасдиқлаши керак (тасдиқлаши керакми ўзи)?

Солиқ оқибатлари овқатланишни ташкил қилиш шаклига боғлиқми?

Ушбу харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Газетхонларимиздан келиб тушган шу ва бошқа саволлар "Mansurov tax consulting" солиқ маслаҳатчилари ташкилоти, "Norma Ekspert" компанияси, "Солиқ ва божхона хабарлари" ҳамда "Норма маслаҳатчи" газеталари томонидан ўтказилган махсус семинарда қизғин муҳокама қилинди.


Корхоналар ўз ходимларига тақдим этадиган овқатланишни шартли равишда "мажбурий" ва "ихтиёрий" турларга бўлиш мумкин.


ҚОНУН ТАЛАБ ҚИЛАДИ


Иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ўз ходимларини таъминлашлари шарт бўлган овқатлантириш мажбурий ҳисобланади. Чунончи, Меҳнат кодекси (МК)нинг 217-моддаси меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

даволаш-профилактика озиқ-овқати;

газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун) билан бепул таъминланишларини кафолатлайди.

Меҳнат шароити ноқулай бўлган иш жойларини аниқлаш учун иш берувчи (раҳбар) Меҳнат шароитларини баҳолаш услубияти ва меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялашга* мувофиқ ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, биологик омилларини, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва қизғинлигини инструментал тадқиқ қилиш, газланганлик, ҳарорат режими, зарарли моддаларнинг концентрациясини ўлчаш ва бошқа омиллар билан бирга уларни аттестациялаши керак. Унинг натижалари бўйича зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларига эга бўлган иш жойлари аниқланади. Аттестациянинг даврийлигини корхонанинг ўзи белгилайди, бироқ у камида 5 йилда бир марта ўтказилиши керак. Уни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун корхонанинг раҳбари (эгаси) жавобгар бўлади.

Меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхатлари қуйида келтирилади:

- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1, 2, 3-сон рўйхатлари (ВМнинг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган);

- Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхати (МАИМҚВ ва ССВнинг АВ томонидан 2009 йил 29 июлда 1990-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган);

- Аёлларнинг меҳнати қўлланиши тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхати (Меҳнат вазирлиги ва ССВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 2000 йил 5 январда 865-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ишловчиларни махсус кийим, махсус пойабзал, шахсий ҳимоя қилиш воситалари, даволаш-профилактика озиқ-овқати билан таъминлаш, меҳнатнинг санитария-гигиена шароитларини нормаллаштиришни ўз ичига оладиган меҳнат шароитларининг хавфсизлиги бўйича тадбирлар Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида намунавий низомда келтирилган.

Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш жойларини аттестациялаш натижалари ходимларни даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПО) ёки сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш учун асос ҳисобланади. У меҳнат шароити зарарли ва ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга касб фаолияти давомида уларнинг организмига кимёвий, физик ва биологик омилларнинг нохуш таъсири натижасида касалланишларининг олдини олиш учун бепул тақдим этилади.

Даволаш-профилактика озиқ-овқати, шу жумладан сутни бериш кўрсатмалари ва меъёрлари қуйидаги қоидалар ҳамда нормативларда белгиланган:

- Меҳнат шароити зарарли ишларда банд бўлган ишчиларнинг

...
Время: 0.0047
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish