Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими / Ягона солиқ тўлови / Энг кам (базавий) миқдорни ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови /

Ер солиғининг 3 баравар миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ (СБХ, 13-сон, 2011 йил 1 апрель)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЯСТ: ЯНГИ БАЗА

ЕР СОЛИҒИНИНГ 3 БАРАВАР

СУММАСИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА



2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, лекин энг кам миқдордан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда (бундан буён - ер солиғининг 3 баравари ҳисобга олинган ЯСТ, янги база) тўлайдилар. Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилиб, 2011 йил 13 мартдан кучга кирди.


ЯНГИ БАЗАГА КЎРА ЯСТ ТЎЛОВЧИЛАРИ


Ер солиғининг 3 баравари ҳисобга олинган ЯСТ тўлаш тартиби ягона солиқ тўловини тўловчи қуйидаги корхоналарга татбиқ этилади:

ишлаб чиқариш корхоналари;

қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилмайдиган хизмат кўрсатувчи корхоналар, яъни якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланишга ҳақли бўлмаган фаолият турларини амалга оширувчи ёки қатъий белгиланган солиқ ставкалари белгиланмаган корхоналар;

улгуржи савдо, умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари;

улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотлари;

алкоголли маҳсулотлар, ўсимлик ёғи, нефть маҳсулотлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд шундай материаллардан фойдаланиб ясалган буюмлар, кино- ва видеомаҳсулотлар, янги импорт автомобиллари ва фармацевтика товарларини реализация қилувчи чакана савдо корхоналари.

Шу тариқа, энг кам миқдорни ҳисобга олиб ЯСТ тўловчилар деганда ҳисобот даврида асосий фаолият тури маҳсулот, товарлар, ишлар, хизматлар ишлаб чиқариш, шу жумладан товарлар билан улгуржи савдо қилиш, таъминлаш ва сотиш, умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳисобланган корхоналар эътироф этилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун чорак, микрофирмалар ва кичик корхоналар сирасига кирмайдиган юридик шахслар учун ой ҳисобот даври ҳисобланади.

Маълумки, фақат тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширадиган айрим фаолият турлари рўйхатидан (бундан буён - 380-сон ВМҚ) келиб чиқиб, унда тақиқланмаган фаолият турлари билан якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланишлари мумкинлиги белгиланар эди. Тегишинча, якка тартибдаги тадбиркорлар унда қайд этилмаган барча фаолият турлари билан шуғулланишлари мумкин эди.

Бироқ 380-сон ВМҚ ВМнинг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига (бундан буён - 6-сон ВМҚ) мувофиқ ўз кучини йўқотди. 6-сон ВМҚ аксинча нуқтаи назардан келиб чиқади: у билан хусусий тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларининг батафсил рўйхати тасдиқланган бўлиб, 2011 йил 1 апрелдан кучга киради. Мазкур санагача ЯСТ тўловчи корхоналар базани белгилашда 380-сон ВМҚ билан тасдиқланган Фаолият турлари рўйхатига амал қилишлари керак. Масалан, якка тартибдаги тадбиркорлар консалтинг хизматларини кўрсатишлари мумкин эди (улар 380-сон ВМҚ Рўйхатига киритилмаган эди). Тегишинча, консалтинг хизматлари кўрсатадиган корхоналар Ягона солиқ тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан буён - 2134-сон Низом) мувофиқ қатъий белгиланган солиқ бўйича базани ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари ҳисобланган. 2011 йилги қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарори (11-илова, 5-сатр "Бошқа фаолият турлари, мол-мулкни ижарага беришдан ташқари") билан Тошкент шаҳрида энг кам иш ҳақининг 5 баравари, Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - ЭКИҲнинг 3 баравари, бошқа аҳоли пунктларида - 2 баравари этиб белгиланган. Бинобарин, 2011 йил I чорагида асосий фаолият тури консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳисобланган корхоналар ЯСТни қатъий белгиланган солиқ бўйича базани ҳисобга олиб тўлашлари керак (яъни Тошкентда - ойига ЭКИҲнинг камида 5 баравари миқдорида).

Бироқ 6-сон ВМҚ билан тасдиқланган Фаолият турлари рўйхатида 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорлар томонидан консалтинг хизматлари кўрсатилиши назарда тутилмаган. Шу сабабли 2011 йил 1 апрелдан бошлаб консалтинг хизматлари кўрсатувчи корхоналарга қатъий белгиланган солиқ бўйича базани ҳисобга олиб ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилмайди. Ер солиғининг 3 баравари ҳисобга олинган ЯСТ тўлаш тартиби 2011 йил 1 июлдан жорий этилиши боис улар II чоракда ЯСТни Солиқ кодексига (бундан буён - СК) мувофиқ (яъни бирон-бир базани ҳисобга олмай) тўлашлари керак.

Лицензиялари фақат юридик шахсларга бериладиган лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналарни ҳам ЯСТнинг янги базаси татбиқ этиладиган юридик шахслар сирасига киритиш лозим (хизматлар кўрсатиш соҳасидаги фаолиятнинг мазкур турлари рўйхати "СБХ"нинг 2010 йил 30 сентябрдаги 38 (842)-сонида эълон қилинган). 2134-сон Низом бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олиб ЯСТ тўлаш тартиби уларга татбиқ этилмайди, шу сабабли 2011 йил 1 июлдан бошлаб улар ер солиғининг 3 баравари ҳисобга олинган ЯСТ тўловчилари сирасига кирадилар.

Пайнет хизматларини кўрсатадиган корхоналар ҳам 1 июлдан бошлаб янги базани ҳисобга олиб ЯСТ тўловчиларга айланадилар, чунки Хусусий тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига Пайнет бўйича хизматлар киритилмаган.

Асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш ҳисобланган корхоналарга қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб чиқариш тартиби татбиқ этилмайди, бироқ улар 1 июлдан бошлаб ЯСТни янги базани инобатга олиб ҳисоблаб чиқаришлари ва тўлашлари керак бўлади.

Йўловчилар ва юкларни ташиш хизматларини кўрсатувчи ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари иккита база бўйича: қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда (2134-сон Низом) ва ер солиғининг 3 баравари ҳисобга олинган ҳолда (2203-сон Низом) ЯСТ тўловчилари таркибига кириб қолмоқдалар. Маълумки, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларгагина йўловчиларни автомобиль транспортида ташишга рухсат берилган. Якка тартибдаги тадбиркорларга автомобиль транспортида юкларни ташиш хизматларини кўрсатишга рухсат берилган. Шу тариқа, корхона юкларни ташиш билан боғлиқ фаолият бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олиб, йўловчиларни ташиш бўйича эса ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олиб ЯСТ тўловчиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ЯСТни ҳисоб-китоб қ

...
Время: 0.0052
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish