Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2014 йил биринчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 14-сон, 2014 йил 8 апрель)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА

ДОИР ТАВСИЯЛАР


"Norma Ekspert" мутахассислари бу йил ҳам ЯСТ ҳисоб-китоби ва ЯСТ бўйича ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларни беришда давом этадилар. Улар турли соҳалардаги корхоналар учун мисолларда имтиёзлар, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш, ЯСТ ҳисоб-китобини ва унга иловаларни, шунингдек Энг кам миқдор маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш тартибини тушунтирадилар.

2014 йил I чораги учун ЯСТга доир тавсияларни тайёрлашда 2014 йил 1 январидан жорий этилган солиқ солишдаги ўзгартишлар инобатга олинди.

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси.


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.


Солиқ кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми.

ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича тавсиялар "Norma Ekspert" мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у "Практическое налогообложение" ("Амалий солиқ солиш"), "Практическая бухгалтерия" ("Амалий бухгалтерия"), "Малое предприятие: учет, налоги, право" ("Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ") электрон-маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни "NORMA" газеталари бирлашган таҳририяти" МЧЖ ёки "Norma Ekspert" ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади.



2014 ЙИЛДА АМАЛГА КИРИТИЛГАН

ЯСТгаГА ДОИР АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР


Имтиёзлар бўйича:

солиқ солинадиган базани камайтириш. 2014 йил 1 апрелга қадар тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган даромадлар солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади (Солиқ кодекси 356-моддасининг 7-банди, бундан кейин - СК). 2014 йил 1 апрелдан мазкур имтиёз ўз кучини йўқотади (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун 1-моддасининг 44-банди,

...
Время: 0.0041
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish