Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2015 йил биринчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 15-сон, 2015 йил 14 апрель)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2015 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР


"Norma Ekspert" мутахассислари шаклланган анъанага кўра ҳисобот даврида ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби ва 2015 йил I чораги учун ЯСТ бўйича ҳисоботни тўлдиришга доир тавсияларни берадилар. Тавсияларни тайёрлашда 2015 йил 1 январдан жорий этилган солиқ солишдаги ўзгартишлар инобатга олинди.

Турли фаолият соҳаларидаги (ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо) корхоналар учун мисолларда имтиёзлар, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини ва унга иловаларни, Энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби тушунтирилган.


          

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси.

            



         

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.

          


2015 ЙИЛДА АМАЛГА КИРИТИЛГАН

ЯСТга ДОИР АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР


ЯСТ тўловчилар бўйича:

Корхона томонидан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг ўртача йиллик сони чекланган нормативдан кўпи билан 50% оширилган ҳолларда, унда кичик корхона мақоми ҳамда ЯСТ тўловчиси бўлиш ҳуқуқи сақланиб қолади (Президентнинг 28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармони 1-банди; Президентнинг 9.12.2014 йилдаги ПФ-4677-сон Фармонига илова, бундан кейин - ПФ-4677-сон Фармон). 2015 йилгача 20% доирасида оширишга йўл қўйилган.


ЯСТ ставкалари бўйича:

Қуйидагилар учун ЯСТ ставкалари ўзгартирилди:

қурилиш ташкилотлари - 2015 йилда у 5%га тенг (2014 йилда - 6%);

улгуржи-чакана савдо қилувчи савдо корхоналари. Агар 2014 йилда ва ундан аввал улар ЯСТни чакана ва улгуржи савдо бўйича улар учун белгиланган ставкаларда алоҳида тўлаган бўлсалар, 2015 йилда умумий товар айланмасига (улгуржи ва чакана савдога ажратмасдан) 5%лик ставка қўлланади.

Бошқа фаолият соҳаларидаги корхоналар учун ЯСТ ставкалари ўзгармади (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 10-1, 10-2, 10-3-иловалар, бундан кейин - ПҚ-2270-сон Қарор).


ЯСТнинг энг кам миқдори бўйича:

Тошкент шаҳридаги ер солиғининг 3 бараварига тенг суммани ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилар учун 2015 йилда ер соли

...
Время: 0.0041
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish