ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 07. 7-сон БҲМС "Номоддий активлар" /

Молия вазирининг 25.03.2005 й. 35-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.06.2005 й. 1485-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.06.2005 й.

N 1485



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.03.2005 й.

N 35

БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг

миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий

активлар"ни тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 7 июлдан кучга киради)


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар" (янги таҳрири) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 12 октябрда 49-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар" (1998 йил 20 октябр, рўйхат рақами 506 - Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 6-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 54-сонли "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар"га қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи" (2001 йил 29 июнь, рўйхат рақами 506-1 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 12-сон).


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                             С. Раҳимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда.
































Время: 0.0044
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш