Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2016 йил биринчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 16-сон, 2016 йил 19 апрель)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2016 ЙИЛ БИРИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


I чорак якунланиб, ҳисоботларни топшириш даври бошланди. Бугунги сонда "Norma Ekspert" мутахассислари иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги корхоналар учун ягона солиқ тўловини қандай ҳисоблашни аниқ мисоллар ёрдамида тушунтирадилар. 2016 йил I чораги учун ЯСТга доир тавсияларни тайёрлашда 2016 йил 1 январдан жорий этилган солиқ солишдаги ўзгартишлар ҳисобга олинди.


       

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари



2016 ЙИЛДА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ЯСТга

ДОИР АСОСИЙ ЎЗГАРТИШЛАР


ЯСТ ставкалари бўйича


2016 йил 1 январдан бошлаб Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори (бундан кейин - ПҚ-2455-сон Қарор) билан қуйидагилар учун ЯСТ ставкалари ўзгартирилди:

хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари, шу жумладан божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган корхоналар (божхона брокерлари) учун - ЯСТ ставкаси пасайтирилди ва 5%ни ташкил этади (2015 йилда - 6%);

компьютер дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқувчи корхоналар учун - реализациянинг умумий ҳажмида мазкур маҳсулотларнинг реализациясидан тушум улушидан қатъи назар, ЯСТ 5%лик ставкада тўланади (2015 йилда тушумнинг улуши 80%дан кам бўлганда ЯСТ 6%лик ставкада тўланган);

алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни реализация қилувчи чакана савдо корхоналари учун - аҳолиси сони 100 мингдан кам кишидан иборат аҳоли пунктларида, шунингдек бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда кўрсатилган маҳсулотнинг реализациясидан олинган тушумга 4%лик ставкада ЯСТ солинади (2015 йилда АЁҚШ ҳамда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реализация қилувчи корхоналар ушбу туманларда ЯСТнинг тегишинча 2% ва 1%лик ставкаларини қўллаганлар).

Иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги корхоналар учун ЯСТ ставкалари 2015 йил даражасида сақланган Қ-2455-сон Қарорга 10-1,

...
Время: 0.0042
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш