Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПФ-5052-сон "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФAРМОНИ

24.05.2017 й.

N ПФ-5052



БАНДЛИК СОҲАСИДА ДАВЛАТ

СИЁСАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТУБДАН ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига етакчи тармоқларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда, бу ўз навбатида ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда ҳалигача эскирган иш шакллари ва услубларидан фойдаланилмоқда, меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни бузиб кўрсатиш ҳоллари сақланиб қолмоқда, муҳим ижтимоий масала ҳисобланган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга юзаки ёндашув ҳолатлари учрамоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларидан яхши фойдаланилмаяпти.

Янги ташкил этилган барқарор иш ўринлари сонининг меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги меҳнат бозорида мувозанатлиликнинг бузилишига, республикамизнинг айрим минтақаларида ишсизлик даражасининг ошиб кетишига, ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандликнинг ўсишига олиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сонли

...
Время: 0.0364
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish