Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Ҳомийлик ёрдами кўрсатилганда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари (СБХ, 2-сон, 2018 йил 16 январь)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛГАНДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ


Ҳар йили Янги йилни анъанавий равишда нишонлар эдик - ходимларнинг фарзандлари учун совғалар ва корпоратив. Бу йил анъанадан воз кечиб, уни меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан нишонлашга қарор қилдик. Бироқ бизнинг тадбирлар режаси юзасидан солиқ ва ҳисоб бўйича саволлар юзага келди. Хусусан, катта гуруҳдаги болаларнинг хоҳишига кўра ҳар бирига электрон ўқиш ва таржима қилиш ускунасини сотиб олиб совға қилишга қарор қилинди. Яъни электрон девайслар меҳрибонлик уйига эмас, болаларга бериладиган бўлди.

Уларни сотиб олиш ва меҳрибонлик уйидаги болаларга бериш учун корхонада қандай бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш кераклигини тушунтириб берсангиз. Корхонада ва, энг асосийси, олувчи болаларда солиқ оқибатлари қандай бўлади? Агар бўлса, болаларни солиқ оқибатларидан халос этиш учун корхона нима қилиши керак?


Д.Багирова,

ХК директори.


- Ҳар қандай хўжалик операциясини ўтказиш, шу жумладан ўқиш (таржима қилиш) ускунасини сотиб олиш ва уларни совға қилиб бериш бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. Бу ҳолда улар қуйидагилар ҳисобланади: тадбирлар режасини, харажатлар сметасини, уларни ўтказиш ва ҳисобот тузиш учун масъул шахс(лар)ни тасдиқлаш тўғрисидаги раҳбар буйруғи, шунингдек совғалар сотиб олинганлиги ва олувчиларга тақдим этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. Кейингилари масъул шахснинг ҳисоботига илова қилиниши лозим, у раҳбар буйруқда белгилаган муддатда ҳисоботни топшириши керак. Ридерлар корпоратив карточка билан ҳақ тўлаган ҳолда харид қилиниши мумкин. Буни Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6-бандига мувофиқ қилиш мумкин. Бунда ҳисобдор шахс карточкани ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай тўлов терминалларининг чеклари, юкхатлар ва сотувчидан олинган бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда ишлатилган суммалар тў

...
Время: 0.0413
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish