Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

Жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаш қоидалари (СБХ, 1-сон 2020 йил 7 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ФОЙДА СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ



ДИВИДЕНДЛАР ВА ФОИЗЛАРДАН ТЎЛОВ

МАНБАИДА УШЛАБ ҚОЛИНАДИГАН ЖШДС

ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ


Дивидендлар ва фоизлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг* 176-моддаси 1, 2-бандлари). Алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (НҲҲ) ставкани камайтириш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзлар назарда тутилмаган бўлса, уларга тўлов манбаида 5%лик ставкада солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181, 184-моддалари).


МИСОЛ. НҲҲга мувофиқ дивидендлардан солиқ тўлашдан озод қилиш

Қуйидаги ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар 2028 йилнинг 1 январига қадар солиқ тўлашдан озод қилинган (29.09.2017 йилдаги ПҚ-3301-сон қарорнинг 6-банди):

q Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари;

q Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари;

q Зарафшон шаҳри.

Норезидентга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 10%лик ставкада ЖШДС солинг (Солиқ кодексининг 182-моддаси).

Дивидендлар ва фоизлар олиш меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги сабабли улардан ШЖБПҲга бадалларни ҳисобламанг (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).



Дивидендлардан ЖШДС


Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорни ҳар чоракда, ярим йилда, 9 ойда бир марта ёки йилда бир марта қабул қилиш мумкин. Акциядорлик жамиятларида оралиқ дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати чекланган - тегишли давр тугагач уч ой ичида ("Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддаси, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси).

Қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси):

q акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад;

q юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

q юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

q тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.


АЖда акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан дивидендларни қуйидаги кўринишда тўлаш мумкин (АЖ тўғрисидаги Қонуннинг 48-моддаси):

q пул маблағлари билан;

q жамиятнинг қимматли қоғозлари билан;

q бошқа қонуний тўлов воситалари билан.

АЖнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

МЧЖда муассисларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилиши қарори билан дивидендлар қуйидаги кўринишда тўланиши мумкин:

q пул маблағлари билан;

q товар-моддий қимматликлар (асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар, тайёр маҳсулотлар, товарлар) билан.

Жисмоний шахсга дивидендларни тўлаётганда қарор қабул қилинган пайтда эмас, балки улар олувчига амалда тўланган пайтда солиқ ушлаб қолинг.


Дивидендларни ҳисоблаш чоғида амалда бўлган солиқ ставкаси уларни тўлаш пайтига келиб ўзгарган бўлса, тўлаш пайтидаги солиқ ставкасини қўлланг.


МИСОЛ. Дивидендлар ҳисобланган пайтдаги солиқ ставкаси ўзгарганда уларни тўлаш

Корхона муассисларининг умумий йиғилиши 2018 йилнинг 9 ойидаги фаолияти якунларига кўра соф фойданинг бир қисмини дивидендларни тўлаш учун тақсимлашга қарор қилди. 2018 йилда дивидендлар тарзидаги даромад солиғи ставкаси 10%ни ташкил этган, 2019 йилда резидентлар учун у 5%га пасайтирилган.

Дивидендларнинг бир қ

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск