Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Умумбелгиланган солиқлар / ҚҚС / ҚҚС /

Товарларнинг воситачилик шартномаси бўйича сотилиши қандай ҳисобга олинади (СБХ, 1-2-сон 2022 йил 11 январь)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ТОВАРЛАРНИНГ ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ

БЎЙИЧА СОТИЛИШИ ҚАНДАЙ

ҲИСОБГА ОЛИНАДИ


Корхоналар тайёр маҳсулот ёки товарларни реализация қилиш чоғида воситачилар билан воситачилик шартномасини тузиб, уларнинг хизматларидан фойдаланишлари мумкин. ҚҚС ва фойда солиғини тўловчиларда товарларнинг воситачилар орқали сотилиши қандай расмийлаштирилади ва ҳисобга олинади?


Воситачилик шартномаси бўйича комитент воситачига ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимларни ҳақ эвазига тузишни топширади (ФКнинг 48-боби). Масалан, воситачи комитентнинг товарларини учинчи шахсларга реализация қилиб, бунинг учун комитентдан ҳақ олади.

Қуйидаги вариантлардан бирини танлаб, комитент ва воситачи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш тартибини воситачилик шартномасида белгиланг:

q ҳисоб-китоб қилишда воситачининг иштирокисиз;

q ҳисоб-китоб қилишда воситачининг иштироки билан.

Товарларнинг воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинишини шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Айтайлик, қуйидаги шартлар билан воситачилик шартномаси тузилган:

q комитент таннархи 70 000 минг сўм бўлган товарларни реализация қилиш учун воситачига топширади;

q товарларнинг минимал сотиш нархи 115 000 минг сўм (ҚҚС билан) миқдорида белгиланган;

q воситачининг воситачилик ҳақи ҚҚС билан сотилган товарлар минимал нархининг 10%ини ташкил этади. Товар минимал нархдан юқорироқ нархда реализация қилинган бўлса, воситачи ошган сумманинг 50%и миқдорида қўшимча ҳақ олади;

q воситачи ҳисоб-китоб қилишда иштирок этади. Харидорлардан пул маблағларини ўз ҳисобрақамига тушириб, сўнг ўз ҳақини чегириб қолган ҳолда уларни комитентга ўтказади.

Комитент ҳам, воситачи ҳам ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.



Товарларни топшириш


Комитент реализация қилинадиган товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича воситачига топширади. Бунда товарлар ҳали сотилмагани сабабли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди.

Комитентдан воситачига ўтган ашёлар комитентнинг мулки бўлади (ФК

...
Время: 0.0072
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish