ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 22 "Чет эл валютасидаги операциялар ва олдиндан тўлов" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 61-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

61-ИЛОВА



(IFRIC) 22-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Чет эл валютасидаги операциялар

ва олдиндан тўлов"



Ҳаволалар

           

Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси*.

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари".



Дастлабки маълумотлар


1. 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари"нинг 21 бандига мувофиқ, чет эл валютасидаги операцияни ўзининг функционал валютасида дастлабки тан олишда ташкилот чет эл валютасидаги суммага операция санасидаги функционал валюта ва чет эл валютаси ўртасидаги жорий айирбошлаш курсини қўллаган ҳолда ҳисобга олиши талаб этилган. 21-сон БҲХСнинг 22 бандида операция санаси МҲХСларга (стандартларга) мувофиқ операция тан олиш мезонларини дастлаб қаноатлантирган сана ҳисобланиши белгиланган.


2. Ташкилот чет эл валютасидаги олдиндан тўловни олганда ёки тўлаганда, тегишли актив, харажат ёки даромад тан олинишидан олдин, одатда, номонетар активни ёки номонетар мажбуриятни** тан олади. Тегишли актив, харажат ёки даромад (ёки унинг бир қисми) бу олдиндан тўлов натижасида юзага келадиган номонетар актив ёки номонетар мажбуриятни тан олишни бекор қилиниши натижасида тегишли стандартларни қўллаган ҳолда тан олинган суммадир.


3. МҲХСларни шарҳлаш қўмитасига (Шарҳлаш қўмитаси) дастлаб 21-сон БҲХСнинг 21-22 бандларини тушумларни тан олишга нисбатан қўллашда "операция санаси"ни қандай аниқлаш лозимлиги бўйича савол келиб тушган. Мазкур савол хусусан ташкилот тегишли тушумни тан олишидан олдин олган олдиндан тўлов натижасида юзага келадиган номонетар мажбуриятни тан олинадиган ҳолатларни назарда тутади. Мазкур масалани муҳокама қилишда, Шарҳлаш қўмитаси чет эл валютасидаги олдиндан тўлов олиниши ёки тўланиши тушумни тан олиш операцияси билан чекланмаслигини таъкидлаган. Шундай қилиб, Шарҳлаш қўмитаси ташкилот чет эл валютасидаги олдиндан тўловни олган ёки тўлаган пайтда тегишли актив, харажат ёки даромадни дастлабки тан олишда қўлланадиган айирбошлаш курсини аниқлаш мақсадида операция санасини аниқлаштиришга қарор қилган.



Қўллаш доираси


4. Мазкур шарҳ ташкилот томонидан тегишли актив, харажат ёки даромад (ёки унинг бир қисми) тан олинишидан олдин тўланган ёки олинган олдиндан тўлов натижасида ташкилот номонетар активни ёки номонетар мажбуриятни тан олганда чет эл валютасидаги операцияга (ёки унинг бир қисмига) нисбатан қўлланади.


5. Ташкилот тегишли актив, харажат ёки даромадни дастлабки тан олишда қуйидагича баҳолаганда мазкур шарҳ қўлланмайди:

(a) ҳаққоний қийматда; ёки

(б) олдиндан тўлов натижасида юзага келган номонетар актив ёки номонетар мажбуриятни дастлабки тан олиш санасидан бошқа санада олинган ёки тўланган товоннинг ҳаққоний қийматида (масалан, 3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари"ни қўллаган ҳолда гудвилни баҳоланиши).


6. Ташкилот мазкур шарҳни қуйидагиларга нисбатан қўллаши талаб этилмайди:

(а) фойда солиқлари; ёки

(б) ташкилот тузган суғурта шартномалари (шунингдек, қайта суғурталаш шартномалари) ёки ўзи эгалик қиладиган қайта суғурталаш шартномалари.



Масала


7. Мазкур шарҳда чет эл валютасидаги олдиндан тўлов олиниши ёки тўланиши натижасида юзага келадиган номонетар актив ёки номонетар мажбуриятни тан олишни бекор қилиш пайтида тегишли актив, харажат ёки даромадни (ёки унинг бир қисмини) дастлабки тан олишда қўлланадиган айирбошлаш курсини аниқлаш мақсадида операция санасини қандай аниқланиши кўриб чиқилган.



Консенсус


8. 21-сон БҲХСнинг 21-22 бандларини қўллаган ҳолда, тегишли актив, харажат ёки даромадни (ёки унинг бир қисмини) дастлабки тан олишда қўлланадиган айирбошлаш курсини аниқлаш мақсадида, операция санаси бўлиб ташкилот олдиндан тўлов олиниши ёки тўланиши натижасида юзага келадиган номонетар актив ёки номонетар мажбуриятни дастлаб тан олган сана ҳисобланади.


9. Агар олдиндан тўловни олиниши ёки тўланиши бўйича бир нечта операциялар бўлса, ташкилот ҳар бир олинган ёки тўланган олдиндан тўлов учун операция санасини аниқлаши лозим.

        

      




А ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова 22-сон МҲХСШҚнинг ажралмас қисми бўлиб, 22-сон МҲХСШҚнинг бошқа қисмлари билан тенг кучлидир.



Кучга кириш санаси


A1. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2018 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу шарҳни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.



Ўтиш қоидалари


A2. Ташкилот мазкур шарҳни дастлабки қўллашда қуйидагилардан бири орқали қўллаши лозим:

(a) 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар"ни қўллаган ҳолда ретроспектив тарзда; ёки

(б) мазкур шарҳни қўллаш доирасидаги қуйидаги санада ёки ундан кейин дастлаб тан олинган барча активлар, харажатлар ва даромадларга нисбатан перспектив тарзда:

(i) ташкилот мазкур шарҳни биринчи марта қўллаган ҳисобот даврининг бошланишида; ёки

(ii) ташкилот мазкур шарҳни биринчи марта қўллаган ҳисобот даврининг молиявий ҳисоботида қиёсий маълумот сифатида тақдим этилган ўтган ҳисобот даврининг бошланишида.


A3. А2(б) бандини қўллаган ташкилот дастлабки қўллашда, мазкур шарҳни ташкилотнинг ушбу санадан олдинги тўланган товон натижасида юзага келадиган номонетар активларни ёки номонетар мажбуриятларни тан олиш бўйича А2(б)(i) ёки (ii) кичик бандларида кўрсатилган ҳисобот даври бошидаги ёки ундан кейин дастлаб тан олинган активлар, харажатлар ва даромадларга нисбатан қўллаши лозим.

        

             

------------------------------------------------------------------------

*) Ушбу ҳавола 2010 йилда эълон қилинган ва мазкур шарҳ ишлаб чиқилган пайтда амалда бўлган "Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси"ни назарда тутади.

         

**) Масалан, 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"нинг 106 бандига мувофиқ, агар харидор товон тўласа ёки ташкилот товон суммасига нисбатан шартсиз ҳуқуққа (яъни дебиторлик қарзига) эга бўлса, ташкилот харидорга товар ёки хизматни ўтказишидан олдин, мазкур шартномага нисбатан тўлов амалга оширилган пайтда ёки тўлов муддати етиб келган пайтда (қайси бири эртароқ бўлишига қараб) шартнома бўйича мажбуриятни акс эттириши лозим.

                

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь




























































Время: 0.2044
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish