ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари /

Молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.12.2022 й.

N 3400




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.11.2022 й.

N 61


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари ва унга тушунтиришлар

матнини тан олиш тўғрисида

           


Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун қуйидаги молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнлари:


Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси 1-иловага мувофиқ;


1-сон "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 2-иловага мувофиқ;


2-сон "Захиралар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 3-иловага мувофиқ;


7-сон "Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 4-иловага мувофиқ;


8-сон "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 5-иловага мувофиқ;


10-сон "Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 6-иловага мувофиқ;


12-сон "Фойда солиқлари" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 7-иловага мувофиқ;


16-сон "Асосий воситалар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 8-иловага мувофиқ;


19-сон "Ходимларнинг даромадлари" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 9-иловага мувофиқ;


20-сон "Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 10-иловага мувофиқ;


21-сон "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 11-иловага мувофиқ;


23-сон "Қарзлар бўйича сарфлар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 12-иловага мувофиқ;


24-сон "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 13-иловага мувофиқ;


26-сон "Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 14-иловага мувофиқ;


27-сон "Алоҳида молиявий ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 15-иловага мувофиқ;


28-сон "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 16-иловага мувофиқ;


29-сон "Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 17-иловага мувофиқ;


32-сон "Молиявий инструментлар: тақдим этиш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 18-иловага мувофиқ;


33-сон "Бир акцияга тўғри келадиган фойда" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 19-иловага мувофиқ;


34-сон "Оралиқ молиявий ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 20-иловага мувофиқ;


36-сон "Активларнинг қадрсизланиши" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 21-иловага мувофиқ;


37-сон "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 22-иловага мувофиқ;


38-сон "Номоддий активлар" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 23-иловага мувофиқ;


39-сон "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 24-иловага мувофиқ;


40-сон "Инвестиция кўчмас мулки" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 25-иловага мувофиқ;


41-сон "Қишлоқ хўжалиги" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 26-иловага мувофиқ;


1-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 27-иловага мувофиқ;


2-сон "Акцияга асосланган тўлов" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 28-иловага мувофиқ;


3-сон "Бизнес бирлашувлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 29-иловага мувофиқ;


4-сон "Суғурта шартномалари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 30-иловага мувофиқ;


5-сон "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 31-иловага мувофиқ;


6-сон "Фойдали қазилмаларни геологик қидириш ва баҳолаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 32-иловага мувофиқ;


7-сон "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 33-иловага мувофиқ;


8-сон "Операцион сегментлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 34-иловага мувофиқ;


9-сон "Молиявий инструментлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 35-иловага мувофиқ;


10-сон "Консолидациялашган молиявий ҳисобот" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 36-иловага мувофиқ;


11-сон "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 37-иловага мувофиқ;


12-сон "Бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб бериш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 38-иловага мувофиқ;


13-сон "Ҳаққоний қийматни баҳолаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 39-иловага мувофиқ;


14-сон "Кечиктирилган тариф фарқлари счётлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 40-иловага мувофиқ;


15-сон "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 41-иловага мувофиқ;


16-сон "Ижара" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 42-иловага мувофиқ;


7-сон "Евронинг муомалага киритилиши" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи 43-иловага мувофиқ;


10-сон "Давлат ёрдами-операцион фаолият билан муайян боғлиқликнинг йўқлиги" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи 44-иловага мувофиқ;


25-сон "Фойда солиқлари - ташкилотнинг ёки унинг акциядорларининг солиқ мақомидаги ўзгаришлар" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи 45-иловага мувофиқ;


29-сон "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари: Маълумотларни ёритиб бериш" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи 46-иловага мувофиқ;


32-сон "Номоддий активлар - вебсайт сарфлари" Шарҳлар бўйича доимий қўмитанинг шарҳи 47-иловага мувофиқ;


1-сон "Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва шу каби мажбуриятлардаги ўзгаришлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 48-иловага мувофиқ;


2-сон "Кооператив ташкилотларда иштирокчиларнинг улушлари ва шу каби инструментлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 49-иловага мувофиқ;


5-сон "Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва экологик реабилитация фондларида иштирок этиш ҳуқуқлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 50-иловага мувофиқ;


6-сон "Махсус бозорда иштирок этишдан юзага келадиган мажбуриятлар - чиқинди электр ва электрон ускуналар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 51-иловага мувофиқ;


7-сон "29-сон БҲХС "Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот" асосида қайта ҳисоблаш ёндашувини қўллаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 52-иловага мувофиқ;


10-сон "Оралиқ молиявий ҳисобот ва қадрсизланиш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 53-иловага мувофиқ;


12-сон "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 54-иловага мувофиқ;


14-сон "19-сон БҲХС - Белгиланган тўловлар бўйича актив учун лимит, минимум молиялаштириш талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 55-иловага мувофиқ;


16-сон "Чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 56-иловага мувофиқ;


17-сон "Пулсиз активларнинг мулкдорларга тақсимланиши" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 57-иловага мувофиқ;


19-сон "Молиявий мажбуриятларни улушли инструментлар билан сўндириш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 58-иловага мувофиқ;


20-сон "Очиқ коннинг қазиб чиқариш босқичидаги устки қатламни очиш сарфлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 59-иловага мувофиқ;


21-сон "Мажбурий тўловлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 60-иловага мувофиқ;


22-сон "Чет эл валютасидаги операциялар ва олдиндан тўлов" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 61-иловага мувофиқ;


23-сон "Фойда солиғини ҳисоблаш тартибига нисбатан ноаниқликлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи 62-иловага мувофиқ тан олинсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                       Т. Ишметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь































































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск