ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР ВМ 14.02.2022 й. 71-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎзР ВМ 14.02.2022 й. 71-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 03.01.2024 й. 2-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 2-илова 1.1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз гаров қоидаларига асосан гаровга қўйиш _____________ ҳуқуқи мавжуд/мавжуд эмас бироқ, ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаларининг объекти бўла олмайди.




ЎзР ВМ 30.11.2022 й. 685-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом матнининг олдинги таҳрири


Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 20.05.2022 й. 278-сон Қарори,

ЎзР ВМ 13.07.2022 й. 385-сон Қарори,

ЎзР ВМ 23.02.2023 й. 76-сон Қарори


1-илова. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали реализация қилиш схемаси

2-илова. Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи

давлат ордери



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида ажратишга нисбатан:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;

кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари учун;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун;

"K - savdo" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага бериш назарда тутилган ҳолларда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига бериш учун;

давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун;

махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари учун;

кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкалари учун - қонунчиликда ушбу зоналар иштирокчиларига ерларни реализация қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган ҳолларда татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;


"Yerelektron" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Yerelektron" ААТ) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;


бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) - бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;


ваколатли ташкилотлар - хулоса берадиган органлар - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, материалларини келишадиган ташкилотлар - тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича - ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари; (ЎзР ВМ 20.05.2022 й. 278-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ер участкасининг бошланғич нархи - ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;


ижарачи - ер участкасининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;


иштирокчи - савдо платформасида ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;


лойиҳа-қидирув ташкилоти - "ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖ ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қонунда белгиланган тартибда жалб қилинадиган бошқа лойиҳа-қидирув ташкилоти;


оператор - савдо платформасида аукцион ташкил этиш хамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


хабарнома - савдо платформасида муайян бўш турган ер участкасини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;


шахсий кабинет - иштирокчига аукцион буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;


электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - савдо платформаси оркали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини реализация қилиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.


4. Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ер участкалари аукционга мулк ҳуқуқи билан чиқарилади.

Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкалари аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан чиқарилади.


5. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича реализация қилинади.


6. Ер участкасини танлаш материаллари Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - филиал) (ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслиги бўйича маълумот ҳамда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш), лойиҳа-қидирув ташкилоти (ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаш бўйича), туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари (ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлаш), туман (шаҳар) ҳокимликлари (ер участкасига бўлган ҳуқуқ турини аниқлаш) томонидан тайёрланади.

Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари ер участкасини танлаш материаллари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасига (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Давлат кадастрлар палатасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудининг WGS-84 координаталар тизимида электрон хариталарини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.

9. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда ўтказиб берилади.



2-БОБ. АУКЦИОНЛАРГА ЧИҚАРИШ

УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАНЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. Ер участкасини танлаш материалларини

келишиш ва ер участкасини "Yerelektron" ААТга

жойлаштириш тартиби

2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган

ҳудудларнинг координаталарини тақдим этиш

ва уларни янгилаш тартиби

3-§. Ер участкасини аукционга чиқаришга тайёрлаш

4-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари

бўйича аукцион натижаларини расмийлаштириш тартиби

5-§. Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига

бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби

6-§. Ер участкасини бериш



1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш

ва ер участкасини "Yerelektron" ААТга жойлаштириш тартиби


10. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг "Yerelektron" ААТнинг очиқ электрон портали орқали юборилган таклифларини кўриб чиқиш натижалари асосида "Yerelektron" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича таклифларни киритиб боради.

Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, уларни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда ер участкалари бўйича таклиф туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари ҳамда тегишли равишда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишло??урилишлойиҳа" МЧЖ билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади.

Таклифда қуйидагилар акс эттирилади:

ер участкасининг WGS-84 (World Geodetic System 1984) очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;

ер участкасининг жойлашув схемаси;

ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш нормаларига мувофиқлиги қисми бўйича шаҳарсозлик қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган тури;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати.


11. Туман (шаҳар) ҳокимлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг таклифларига асосан кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан филиалга юборади.


12. Филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртма олгандан кейин ўн иш кунида:

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри маълумотлари асосида буюртмада белгиланган ер участкасининг бўш ёки бўш эмаслигини аниқлайди;

ер участкаси бўш бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) қурилиш бўлимига бу тўғрисида маълумот юборади;

бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини тайёрлайди ва "Yerelektron" ААТга жойлаштиради.


13. "Yerelektron" ААТга жойлаштириладиган бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материаллари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ер участкасининг WGS-84 (World Geodetic System 1984) очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;

ер участкасининг жойлашув схемаси ва геолокацияси;

ушбу ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;

ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ер участкасига туташ ҳудудлардаги объектларнинг белгиланган мақсади ва турлари;

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати.

Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.


14. Лойиҳа-қидирув ташкилоти бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материаллари "Yerelektron" ААТга жойлаштирилган сўнг:

а) жойига чи??ан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда қуйидаги муддатларда тайёрлайди:

умумий ер майдони 5 гектаргача бўлганда - 10 иш кунида;

умумий ер майдони 5 гектардан кўп бўлганда - 25 иш кунида;

б) электрон шаклда тайёрланган топографик харитани "Yerelektron" ААТга жойлаштиради. Топографик харитада лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан бирга кўчаларнинг қизил чизиқлари белгилаб берилади.


15. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган топографик харитани олгандан сўнг бир иш кунида топографик харитани ва бўш ер участкаси бўйича ер танлаш материалларини илова қилган ҳолда "Yerelektron" ААТ орқали ер участкасининг жойлашуви қуйидаги талабларга мувофиқлигини:

а) тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича - мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

б) ёнғин хавфсизлиги бўйича - ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

в) йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларига келишиш учун юборади.


16. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотлар уларга сўров тушган кундан бошлаб уч иш кун ичида "Yerelektron" ААТга тегишли белгини қўйиш орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.


17. Келишув натижалари "Yerelektron" ААТга жойлаштирилгандан сўнг туман (шаҳар) қурилиш бўлими уч иш куни ичида ушбу ер участкаси тўғрисида тегишли хулосани тайёрлайди, бунда:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар;

зарур ҳолларда лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган топографик харита асосида ер участкасининг чегараларига ўзгартириш киритиш ёхуд ер участкасидан шаҳарсозлик чекловлари қуйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклиф акс эттирилади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг хулосалари "Yerelektron" ААТга электрон шаклда киритилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида "Ижобий хулоса" ёки "Салбий хулоса" деган сўзлар кўрсатилади.

Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳавола қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан хулоса тайёрлаш ҳақи энг кам базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида белгиланади ва мазкур ҳақ лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


18. "Yerelektron" ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг ижобий хулосаси олингандан сўнг беш иш куни ичида:

а) муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар "Yerelektron" ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш обектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотлар тақдим этади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда "Yerelektron" ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида "Ижобий хулоса" ёки "Салбий хулоса" деган сўзлар кўрсатилади.

Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади;

в) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари материалларни келишади ёки келишишни рад этади; (ЎзР ВМ 20.05.2022 й. 278-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)

г) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудида жойлашган ер участкалари бўйича материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Бунда "Yerelektron" ААТда қабул қилинган қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишиш рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этилади.


19. "Yerelektron" ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда "Yerelektron" ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.


20. Ер участкаси бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва барча ваколатли ташкилотлардан ижобий хулоса "Yerelektron" ААТга жойлаштирилгандан сўнг филиал ўн иш кунида кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда ҳудудий бошқарманинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


21. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида "E-qaror" тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади.


22. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:

буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;

ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади;

тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва кўчирмани "Yerelektron" ААТ киритади.


23. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва келишув натижалари ва ижобий хулосалар олинганидан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни ичида қуйидагиларни:

аукционга чиқариладиган бўш турган ер участкасининг ҳуқуқ турини;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни;

аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини белгилайди ва "Yerelektron" AТТга киритади.


24. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маълумотлар "Yerelektron" AТТга киритилганидан сўнг:

а) ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:

барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб ўн беш иш куни ичида энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;

ўн иш куни ичида шартнома асосида мустақил экспертни (баҳоловчи, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотини) шартнома асосида жалб этган ҳолда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

бир иш кунида баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот ва экспертиза хулосаси асосида "Yerelektron" ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади;

б) ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда "Yerelektron" AТТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич қийматини белгилайди.


25. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан қуйидаги мезонлар бўйича тасдиқланади:

ер солиғининг йиллик миқдори;

ер участкасини ижарага бериш муддати;

ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталарининг мавжудлиги.

Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат солиқ хизмати органлари томонидан "Yerelektron" ААТга киритилади.

Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.



2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун тақдим этилмайдиган ҳудудларнинг

координаталарини тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби


26. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли ташкилотлар "Yerelektron" ААТ орқали тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган мухофаза зоналари ҳудудларнинг координаталарини Кадастр агентлигига тақдим этиб боришлари шарт.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг координаталари "Yerelektron" ААТ орқали Кадастр агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.

Ҳудудларнинг координаталари заруратга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта янгиланади.



3-§. Ер участкасини аукционга чиқаришга тайёрлаш


27. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича материаллар келишилгандан, бозор қиймати ёки ижара ҳуқуқи қиймати тўғрисидаги маълумотлар "Yerelektron" AАТга киритилганидан, шунингдек, ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара шартномасининг лойиҳаси шакллантирилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.


28. Ер участкаси ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги ва ижобий хулоса олинганлигига қараб ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.

Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;

ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

ер участкасидан фойдаланиш мумкин бўлган фаолият турлари;

ер участкаси майдони (гектарда);

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;

ер участкасига туташ ҳудудларнинг (объектларнинг) белгиланган мақсади ва турлари;

қурилиш обектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисидаги маълумотлар;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;

ер участкаларининг бошланғич нархи;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.

Аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича қўшимча равишда ижара муддати кўрсатилади ва ижара шартномасининг лойиҳаси илова қилинади.

Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.


29. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар икки иш кунида оммавий ахборот воситаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.


30. "E-auksion" платформасида электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эга (чет ел инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно.)

Юридик ва жисмоний шахслар ижарага бериш ҳуқуқи асосида ер участкаларини сотиб олиш бўйича аукционда қатнашиш ҳуқуқига ега.



4-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари

бўйича аукцион натижаларини расмийлаштириш тартиби


31. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг автоматик равишда "Yerelektron" AАТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.


32. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ижара шартнома тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга "Yerelektron" AАТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


33. Оператор ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.



5-§. Давлат ордерини расмийлаштириш ва ер участкасига

бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш тартиби


34. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда - давлат ордери) расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда "Yerelektron" AТТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

Давлат ордери ғолиб номига ер участкасини мулк ҳуқуқ асосида рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат ордери бериш учун давлат божи ундирилмайди.


35. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат ордери тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасидан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга "Yerelektron" AАТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


36. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.



6-§. Ер участкасини бериш


37. Давлат ордери ёки ер участкасининг ижара шартномаси асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда уч иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.

Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.


38. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.



3-БОБ. АУКЦИОНДАН ТУШАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


39. Буюртмачи оператордан ер участкаларини ижара ва мулк ҳуқуқи асосида сотишдан тушган маблағларни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:

а) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган миқдорда - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;

б) ушбу Низомнинг 32 ва 35-бандларида назарда тутилган миқдорда - тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

в) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

базавий хисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ - тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

г) 10 фоизи - "Yerelektron" AАТни техник кўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);

д) баҳолаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ва эксперт ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;

е) қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва қуйидагича тақсимланади:

30 фоизи - ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда - ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда - Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага;

Время: 0.1799
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish