ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 й. 685-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ep участкаларини хусусийлаштириш ва электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2022 й.

N 685



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА

МЎЛЖАЛЛАНМАГАН EP УЧАСТКАЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-

АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИ СОДДАЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИГА   МЎЛЖАЛЛАНМАГАН   ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА" 2022 ЙИЛ 14 ФЕВРАЛДАГИ 71-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

          

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида" 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон ҳамда "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги "очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қийматини табақалаштирилган ҳолда камайтириш;

ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш муддатлари ва босқичларини қисқартириш;

ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолдириш;

кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишнинг хусусиятларини белгилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом ҳамда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

        

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов

         

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 ноябрдаги

685-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер

участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга

ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2022 йил

14 февралдаги 71-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорга 1-иловада:


13-бандидаги "уч" сўзини "беш" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банднинг саккизинчи хатбошиси "келиб чиқиб" сўзларидан кейин "(бир квадрат метргача бўлган аниқликда)" сўзлари билан тўлдирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш учун тўлов қуйидаги тартибда автоматик тақсимланади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун - тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

б) ушбу Регламентнинг 14-бандига мувофиқ ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун - тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

в) 3 фоизи - "Yerxususiylashtirish" ААТни техник қўллаб-қувватлаш ишлари учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисобварағига;

г) 0,5 фоизи - тўловларни тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилганлиги учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

д) қолган маблағларнинг:

50 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи - жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи - мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.";


1-илованинг 3-босқич "Муддатлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5 иш куни";


22-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ариза берувчи, зарур ҳолларда Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган ҳолда чоп этилган қоғоз шаклидаги ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг аслини олиши ҳам мумкин.";


4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Хусусийлаштирилаётган ер участкасини

сотиб олиш қийматини ҳисоблаш

ТАРТИБИ

          

Хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати қуйидаги формула орқали ҳисобланади:


а) юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари учун:

        

С = Кюр х S + В + Т;

      

б) умрбод мерос қилиб қолдирилган, доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли ер участкалари учун:

       

С = Кжис х S + В + Т;

         

бунда:

С - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати (сўмда);

Кюр, Кжис - юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда ўша кунда белгиланган базавий солиқ ставкасининг Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 10 баравари, бошқа ҳудудларда 5 баравари (1 квадрат метр учун сўмда);

S - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квадрат метрда);

В - Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан давлат реестридан кўчирмани бериш ва кўчмас мулк объектларини рўйхатга олиш хизматларига белгиланган ставкалар асосида (сўмда);

Т - бир гектар ер майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг топографик режасини тайёрлаш учун тўлов миқдори (сўмда)";


2. Қарорга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали реализация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

          

1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида ажратишга нисбатан:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун;

кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари учун;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун;

"К - savdo" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага бериш назарда тутилган ҳолларда;

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига бериш учун;

давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун;

махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкалари учун татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

"E-AUKSION" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;

"YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "YERELEKTRON" ААТ) - ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;

бўш турган ер участкаси (кейинги ўринларда - ер участкаси) - бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;

ер участкасининг бошланғич нархи - ер участкасига мулк ва ижара ҳуқуқининг аукционга қўйиш учун белгиланган нархи;

ижарачи - ер участкасининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;

иштирокчи - савдо платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;

лойиҳа-қидирув ташкилоти - "ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖ ёки тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар - буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси - хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа қидирув ташкилоти - буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти;

мастер-режа - маълум бир танланган ер участкаси ёки ҳудуд учун ишлаб чиқилиб, уни ривожлантириш йўналишлари ва ихтисослашуви ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси, иқтисодий асослари ва лойиҳа ҳужжатларини ўзида жамлаган ҳам иқтисодий ҳам шаҳарсозлик, техник-иқтисодий асослар ва графика қисмларидан иборат лойиҳа ҳужжати ҳисобланади;

оператор - савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;

профессионал лойиҳа ташкилоти - буюртмачи билан тузиладиган шартнома асосида лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқувчи, уларнинг келишилиши ва тасдиқланишини таъминловчи ҳамда ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини лойиҳалаштириш ишларини бажарувчи ташкилот;

хабарнома - савдо платформасида муайян бўш турган ер участкасини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича аукцион ўтказилиши ҳақидаги ахборот;

шахсий кабинет - иштирокчига аукционда буюртма бериш, уларда қатнашиш, шартномаларни имзолаш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистик маълумотларни кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;

электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда - аукцион) - савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини реализация қилиш (ижарага бериш) бўйича нархни ошириб бориш тамойилида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.

4. Агар ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва режалаштириш бўйича бошқа ҳужжатларга, хусусан, мастер-режа талабларига ёхуд ер участкаларидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларига мувофиқ бўлса, улар мулк ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ёки унинг талабларига мос келмаган тақдирда, ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида аукционга қўйилади.

5. Ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида аукцион орқали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича реализация қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мастер-режа ишлаб чиқилиб, у асосида реализация қилинади:

майдони 1 гектар (шаҳарларда 0,2 гектар) ва ундан ортиқ бўлган ер участкасида савдо комплекси, логистика маркази ва хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш учун;

туризм ҳудуди сифатида белгиланган маҳаллаларни ривожлантириш учун;

ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариб, савдо ва хизмат кўрсатиш, шу жумладан йўл бўйи инфратузилмаси объектлари ташкил этиш учун.

Бунда, лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун хизмат ҳақи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан тўлаб берилади ва кейинчалик ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Мастер-режани ишлаб чиқишга халқаро экспертлар ва халқаро молия ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

6. Ер участкасини танлаш материаллари Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - филиал), туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари ва лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан тайёрланади.

Ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ваколатли ташкилотларнинг раҳбарлари ер участкасини танлаш материаллари бўйича ўз вақтида келишилиши ва хулосалар чиқарилиши, шунингдек, уларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик оқибатлари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олади.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасига (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси) тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Тақдим этилган электрон хариталарда тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталари мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар бўйича хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Давлат кадастрлар палатасига умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўллари ҳамда автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаси ҳудудининг World Geodetic System 1984 (кейинги ўринларда - WGS-84) координаталар тизимида электрон хариталарини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.

Электрон хариталарни тақдим этиш, шунингдек, ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармалари лойиҳалаштириш топшириғи ва мастер-режа ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини шартнома асосида жалб қилади.

Профессионал лойиҳа ташкилотлари лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда у асосида мастер-режани ишлаб чиқиб, Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари (ёки лойиҳа офислари) билан келишилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.

9. Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан ер участкаси қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг буюртмачи ҳисобварағига белгиланган тартибда оператор хизмат ҳақи чегирилган қолда ўтказиб берилади.



2-БОБ. АУКЦИОНЛАРГА ЧИҚАРИШ

УЧУН ЕР УЧАСТКАСИНИ ТАНЛАШ

МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

         

1-§. Ер участкасини танлаш материалларини келишиш

ва ер участкасини "YERELEKTRON" ААТга

жойлаштириш тартиби

         

10. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими филиал билан биргаликда ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, мастер-режа ва шаҳарсозлик ҳужжатлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг "YERELEKTRON" ААТнинг очиқ электрон портали орқали юборилган таклифларини кўриб чиқиш натижалари асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни тайёрлайди.

Таклифларни тайёрлаш вақтида ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникацияларини топографик харитада акс эттириш учун махсус асбоб-ускуналарга эга бўлган ҳамда танланган ҳудуддаги кўчаларнинг қизил чизиқларини белгилаб бериш имконияти мавжуд лойиҳа-қидирув ташкилоти жойига чиққан ҳолда ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини маҳаллий координаталар тизимида электрон шаклда тайёрлайди.

Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан филиал билан биргаликда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади.

11. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда филиал ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни ва топографик харитани тайёр бўлишига кўра "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига киритиб боради.

12. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва филиал таклифга қуйидагиларни киритади:

ер участкасининг WGS-84 очиқ координаталар тизимида шартли чегаралари;

ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини;

ер участкасининг жойлашув схемаси ва геолокацияси;

ер участкаси, жумладан, унинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси ҳақида қисқача маълумот;

чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;

ҳудуднинг ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш нормаларига мувофиқлиги қисми бўйича шаҳарсозлик қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турлари;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;

ер участкасига туташ ҳудудлардаги объектларнинг белгиланган мақсади ва турлари;

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотлар;

шаҳарсозлик чекловлари қуйилган ҳолда фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар.

Таклифларда шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ижарага бериладиган ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қурилишни бошлаш ва фойдаланишга топшириш муддатлари киритилиши мумкин.

13. Туман (шаҳар) ҳокимлиги "YERELEKTRON" ААТга киритилган таклифларга асосан кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан бир иш кунида филиалга юборади.

14. Филиал туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртма олгандан кейин уч иш кунида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун ҳар бир ер участкаси бўйича танлаш материалларини шакллантиради, ер участкасига ўзига хос рақам беради ва уларни "YERELEKTRON" ААТга жойлаштиради.

15. Ер участкаларини танлаш материаллари "YERELEKTRON" ААТга жойлаштирилган пайтда қуйидаги ваколатли ташкилотларга бир вақтда автоматик тарзда юборилади:

а) келишиш учун:

тегишли ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланиш ҳамда уларни эксплуатация қилиш бўйича - мазкур объектлардан фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

ёнғин хавфсизлиги бўйича - ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича - давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органларига;

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармаларига;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармаларига;

б) хулосалар олиш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига.

в) қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотлар тақдим этиш учун - муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи (электр, алоқа, газ, нефть, сув, канализация ва бошқа) ташкилотларга.

Бунда, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги ва Қурилиш вазирлиги органлари томонидан ваколатли ташкилотларнинг келишув жараёнлари мониторинг қилиб борилади ва келишув муддатлари бузилган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига мурожаат юборилиши мумкин.

16. Ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан уларга сўров тушган кундан бошлаб уч иш кунида "YERELEKTRON" ААТга қабул қилинган қарор (хулоса) ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган тегишли белги қўйилади.

Бунда, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотлар "YERELEKTRON" ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотларни тақдим этади.

Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.

Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади ҳамда уни электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Хулосанинг сарлавҳасида "Ижобий хулоса" ёки "Салбий хулоса" деган сўзлар кўрсатилади.

Ижобий хулосада ер участкасининг мулкдорига ёки ижарачисига нисбатан шаҳарсозлик ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.

Салбий хулосада соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда тадбиркорлик ёки шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.

Шу билан бирга, рад этиш сабабларини бартараф этиш юзасидан мавжуд бўлган барча имкониятлар ва қайта киритишни назарда тутувчи тавсиялар тақдим этилади.

17. "YERELEKTRON" ААТга координаталари киритилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларда жойлашган, салбий хулосалар берилган ер участкалари аукционга чиқарилмайди ва ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда "YERELEKTRON" ААТда ушбу хулоса олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида эълон қилинади.

18. Ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотлардан келишилгандан ва ижобий хулосалар "YERELEKTRON" ААТга жойлаштирилгандан сўнг филиал тўрт иш кунида кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Филиалнинг кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда ҳудудий бошқарманинг ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

19. Туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш кунида:

а) "E-qaror" тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси) юборади;

б) қуйидагиларни белгилайди ва "YERELEKTRON" ААТга киритади:

аукционга чиқариладиган бўш турган ер участкасининг ҳуқуқ турини;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни;

аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ калити орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини намунавий шаклга мувофиқ мазкур Низомга 2-иловага биноан.

Ижара шартномасида шаҳарсозлик ҳужжатларига ва (ёки) ер участкаси танланган ҳудуднинг (массивнинг) лойиҳа концепциясига мувофиқ ер участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан қурилишни бошлаш ва фойдаланишга топшириш муддатлари киритилиши мумкин.

20. Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси икки иш кунида:

буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади;

ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади;

тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва кўчирмани "YERELEKTRON" ААТ киритади.

21. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан маълумотлар "YERELEKTRON" ААТга киритилганидан сўнг:

а) ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда ва барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси етти иш кунида:

энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди;

баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида "YERELEKTRON" ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади;

б) ер участкаси ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилганда "YERELEKTRON" ААТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархини белгилайди;

в) Давлат активларини бошқариш агентлиги ва (ёки) унинг ҳудудий бошқармаси:

мазкур низомга мувофиқ мастер-режа ишлаб чиқиладиган ер участкаларини танлайди;

мастер-режани ишлаб чиқиш учун профессионал лойиҳа ташкилотларини жалб қилади;

ер участкасини мастер-режа билан ёки мастер-режасиз аукционга чиқариш бўйича овозларни шакллантириш учун ўн кунлик муддатга муҳокамага операторнинг савдо платформасига жойлаштиради;

белгиланган муддатда мастер-режасиз савдога чиқариш бўйича овозлар шаклланмаган (ёки кам бўлган) тақдирда, ер участкаси мастер-режа асосида аукционга чиқарилишини таъминлайди. Бунда, ер участкаси мастер режа билан биргаликда баҳоланади.

22. Ер участкасини ижарага беришнинг бошланғич нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

          

С = S х P х T + E,

         

бунда:

S - ер участкасининг майдони, кв.м;

Р - бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати, сўм/кв.м.;

Т - ер участкасини ижарага бериш муддати, йил;

Е - ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.

Бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланади.

Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қийматини белгилашда ҳудудда мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталари инобатга олинади.

Ҳар бир туман (шаҳар) ва алоҳида олинган ҳудудлар (массивлар), кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан бир иш кунида давлат солиқ хизмати органлари томонидан "YERELEKTRON" ААТга киритилади.

Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.



2-§. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик

фаолиятини амалга ошириш учун тақдим

этилмайдиган ҳудудларнинг координаталарини

тақдим этиш ва уларни янгилаш тартиби

           

23. Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли ташкилотлар "YERELEKTRON" ААТ орқали:

тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган муҳофаза зоналари ҳудудларнинг географик жойлашувини;

ушбу ҳудудда олиб борилиши мумкин бўлмаган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолият турини ҳамда қурилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини келтирган ҳолда ҳудудларнинг географик жойлашувини Кадастр агентлигига тақдим этиб боришлари шарт.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудларнинг географик жойлашуви "YERELEKTRON" ААТ орқали Кадастр агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда тақдим этилади.

Ҳудудларнинг географик жойлашуви давлат кадастрларини юритувчи вазирлик ва идоралар томонидан реал вақт режимида WGS-84 координаталар тизимида янгиланади.

Маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги юзасидан давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органлар раҳбарлари жавобгардир.



3-§. Ер участкасини аукционга

чиқаришга тайёрлаш

           

24. Бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар "YERELEKTRON" ААТга киритилганидан сўнг ер участкаси ёки ер участкасига ижара ҳуқуқи буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.

25. Ер участкаси ушбу Низом билан белгиланган тартибда келишув амалга оширилганлиги, ижобий хулоса олинганлигига қараб ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида аукционга чиқарилади.

Аукционга чиқаришда ер участкаси тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;

ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;

ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури;

ер участкаси майдони (гектарда);

ер участкасини камида икки томондан ўраб турган объектларнинг рақамли фотосурати;

ер участкасига туташ ҳудудларнинг (объектларнинг) белгиланган мақсади ва турлари;

қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисидаги маълумотлар;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа;

мазкур ер участкасида қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати;

ер участкаларининг бошланғич нархи;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан мавжуд чекловлар;

ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.

Аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича қўшимча равишда ижара муддати кўрсатилади ва ижара шартномасининг лойиҳаси илова қилинади.

Ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда, оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд талабларига мувофиқ такроран юборади.

26. Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар икки иш кунида оммавий ахборот воситаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

27. Савдо платформасида аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ер участкаларини мулк ҳуқуқида сотиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эга (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно).

Юридик ва жисмоний шахслар ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларини сотиб олиш бўйича аукционда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ер участкаларини реализация қилиш учун ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақидаги баённома уни тақиқдан ечиш, шунингдек, аукцион ғолиби номига рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади. Бунда, мажбурий тартибда ундириш учун юборилмаган маъмурий жарималарни тўлаш мажбурияти маҳаллий ҳокимлик зиммасида қолади.



4-§. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер

участкалари бўйича аукцион натижаларини

расмийлаштириш тартиби

         

28. Аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг автоматик равишда "YERELEKTRON" ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.

Аукцион ғолиби мазкур бандда белгиланган муддатда ижара шартномасини тасдиқламаган ҳолларда оператор электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибида белгиланган хатти-ҳаракатларни амалга оширади.

29. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ижара шартнома тушган кундан бошлаб икки иш кунида амалга оширилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга "YERELEKTRON" ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

30. Давлат кадастрлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

31. Оператор ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Агар аукцион ғолиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, унга кўчирмани олган кундан бошлаб буюртмачи билан ёзма шаклда шартнома имзолаш учун 5 иш кунлик муддат берилади.

Бунда, аукцион ғолиби томонидан шартнома имзоланмаса ва/ёки шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, ер участкасини ижарага олиш бўйича шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ҳамда бу ҳақда буюртмачи ўзининг "YERELEKTRON" ААТдаги кабинети орқали Давлат кадастрлар палатасини кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани бекор қилиши тўғрисида ҳамда операторни ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича хабардор қилади.

Оператор хабарнома келиб тушган вақтда автоматик равишда аукцион ғолибини савдо натижаларини ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкинлиги тўғрисида аукцион ғолибини шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

Аукцион ғолиби томонидан хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб беш календарь куни мобайнида ушбу келишув рад этилган тақдирда, оператор томонидан буюртманома буюртмачига қайтарилади, келишув тасдиқланган ёки муносабат билдирилмаган тақдирда, ер участкаси такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Аукцион ғолиби шахсий кабинетига юборилган хабарнома билан ўз вақтида танишмаганлиги ҳамда буюртмачи томонидан хабарномага киритилаётган маълумотлар ҳаққонийлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.



5-§. Давлат ордерини расмийлаштириш

ва ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини

рўйхатдан ўтказиш тартиби

           

32. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб бир иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда - давлат ордери) расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда "YERELEKTRON" ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

33. Давлат ордери ғолиб номига ер участкасини мулк ҳуқуқ асосида рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Давлат ордери бериш учун давлат божи ундирилмайди.

34. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат ордери тушган кундан бошлаб икки иш кунида амалга оширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга "YERELEKTRON" ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

Бунда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаси жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маълумот юборилади.

35. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

36. Оператор ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни автоматик равишда ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

Агар аукцион ғолиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаси нархини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш истагини билдирса, унга кўчирмани олган кундан бошлаб буюртмачи билан ёзма шаклда шартнома имзолаш учун 5 иш кунлик муддат берилади.

Бунда, аукцион ғолиби томонидан шартнома имзоланмаса ва/ёки шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) аукцион натижалари тўғрисидаги баённома, мулк ҳуқуқи учун расмийлаштирилган давлат ордери ўз кучини йўқотган ҳисобланади ҳамда бу ҳақда буюртмачи ўзининг "YERELEKTRON" ААТдаги кабинети орқали Давлат кадастрлар палатасини кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани бекор қилиши тўғрисида ҳамда операторни ер участкасини такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича хабардор қилади.

Оператор хабарнома келиб тушган вақтда автоматик равишда аукцион ғолибини савдо натижаларини ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкинлиги тўғрисида аукцион ғолибини шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

Аукцион ғолиби томонидан хабарнома келиб тушган вақтдан бошлаб беш календарь куни мобайнида ушбу келишув рад этилган тақдирда, оператор томонидан буюртманома буюртмачига қайтарилади, келишув тасдиқланган ёки муносабат билдирилмаган тақдирда, ер участкаси такрорий электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Аукцион ғолиби шахсий кабинетига юборилган хабарнома билан ўз вақтида танишмаганлиги ҳамда буюртмачи томонидан хабарномага киритилаётган маълумотлар ҳаққонийлиги учун оператор жавобгар ҳисобланмайди.



6-§. Ер участкасини бериш

          

37. Давлат ордери ёки ер участкасининг ижара шартномаси асосида филиал туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан биргаликда уч иш куни мобайнида ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди.

Ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади ва лотни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади.

38. Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.



3-БОБ. АУКЦИОНДАН ТУШАДИГАН

МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ

          

39. Буюртмачи оператордан ер участкаларини ижара ва мулк ҳуқуқи асосида сотишдан тушган маблағларни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:

а) 1 фоизи - қурилиш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳисобварағига;

б) ушбу Низомнинг 30 ва 35-бандларида назарда тутилган миқдорда - тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

в) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ - тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

г) 10 фоизи - "YERELEKTRON" ААТни техник кўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);

д) баҳолашдан ўтказиш, шунингдек мастер-режани ишлаб чиқиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ва профессионал лойиҳа ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;

е) ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаганлиги учун шартнома асосида лойиҳа қидирув ташкилотининг банк ҳисобварағига;

ж) қолган маблағларнинг:

50 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи - ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда - ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда - жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи - мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади.



4-БОБ. КИЧИК САНОАТ, ЁШЛАР САНОАТ ВА

ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАЛАРИ ҲУДУДИДАГИ ЕР

УЧАСТКАЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН-

АУКЦИОН ОРҚАЛИ РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

            

40. Кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда - КСЁСТЗ) ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, ер ижара шартномасини тузиш, ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштириш ушбу бобда назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда мазкур низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

41. Жисмоний ва юридик шахсларга КСЁСТЗ ҳудудидаги ер участкалари уларнинг бош режасига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади. Бунда:

ер участкаларини бош режада назарда тутилган лотлар асосида аукционга чиқариш бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлимига кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция (кейинги ўринларда - ягона дирекция) томонидан киритилади;

ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди.

42. Аукционга чиқариладиган ер участкасининг ҳуқуқ тури туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ягона дирекция таклифига асосан белгиланади.

43. Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари мазкур низомнинг 39-банди "а" - "е" кичик бандларида назарда тутилган, ҳақиқатда қилинган харажатлар чегириб қолинган ҳолда ягона дирекцияга ўтказилади.



5-БОБ. УШБУ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТИЗИМЛИ НАЗОРАТ

ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

           

44. Прокуратура органлари ва адлия органлари ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.

Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, "YERELEKTRON" ААТ орқали амалга оширилади.

45. Прокуратура ва адлия органлари ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлигини таъминлайди ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан, ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки қарама-қарши қўллаш амалиётини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келадиган салбий омилларни, сабаб ва шароитларни бартараф этиш усулларини ўрганади.

46. Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.

47. Ушбу Низомда назарда тутилган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда, адлия органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига ёхуд прокуратура органларига тасдиқловчи зарур материалларни юборади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали реализация қилиш

СХЕМАСИ

            

      

Босқичлар

      


        

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

      


     

Муддатлар

       








1-босқич


Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Давлат кадастрлари палатасининг

туман (шаҳар) филиали


           

1. Ҳудудлар ва аҳоли пунктлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари, шу жумладан мастер-режалари шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг "YERELEKTRON" ААТнинг очиқ электрон портали орқали юборилган таклифларини кўриб чиқиш натижалари асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун бериш мумкин бўлган ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни тайёрлайди.

       

2. Ер участкалари бўйича ер танлаш материалларидан иборат таклифларни тайёрлаш натижаси бўйича "YERELEKTRON" ААТ орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига киритиб боради.

     


Доимий

равишда







     

Ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда филиал билан биргаликда ишлаб чиқилган ер участкалари бўйича таклифлар тегишли ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаш билан келишилади.

      









2-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимлиги


       

Кадастр йиғмажилдини расмийлаштириш учун буюртмани шакллантиради ва уни электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан филиалга юборади.

      


1 иш куни








3-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг

туман (шаҳар) филиали


    

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун ҳар бир ер участкаси бўйича танлаш материалларини шакллантиради, ер участкасига ўзига хос рақам беради ва уларни "YERELEKTRON" ААТга жойлаштиради.

         


3 иш куни








4-босқич


     

Ҳудудлар ва иншоотлардан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар

         


Электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда материалларни келишади ёки келишишни рад этади.

Келишув рад этилганда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда ер участкасини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур ер участкалари айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги акс эттирилади.


3 иш куни






       

Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида - ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

        








    

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

ҳудудий органлари

          








      

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош бошқармалари

       








     

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари

         









         

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари

       


Ер участкаси бўйича тегишли хулоса тузади, уни электрон шаклда "YERELEKTRON" ААТга киритади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.








Муҳандислик-коммуникация тармоқларидан

фойдаланувчи ташкилотлар


     

YERELEKTRON" ААТ орқали ҳар бир ер участкаси бўйича қурилиш объектини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш мумкин бўлган қувватлар тўғрисида маълумотларни улардан фойдаланувчи ташкилотларга тақдим этади.

       









5-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг

туман (шаҳар) филиали


       

Ер участкаси бўйича туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва барча ваколатли ташкилотлардан ижобий хулосалар ҳамда топографик харита "YERELEKTRON" ААТга жойлаштирилгандан сўнг, кадастр йиғмажилдини тайёрлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

        


4 иш куни








6-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимлиги


         

1. "E-qaror" тизимида қарор лойиҳасини ишлаб чиқади, келишади ва рўйхатдан ўтказади ҳамда "Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими" орқали мулк ҳуқуқи билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига юборади.

     

2. Қуйидагиларни белгилайди ва "YERELEKTRON" ААТга киритади:

аукционга чиқариладиган бўш турган ер участкасининг ҳуқуқ турини;

ер участкаси бўйича ёки ундан фойдаланишга нисбатан мавжуд чекловларни;

аукционга ижара ҳуқуқи билан чиқариладиган ер участкаси бўйича ижара муддати ва тегишли ҳоким томонидан ЭРИ орқали имзоланган ижара шартномасининг лойиҳасини.

      


2 иш куни








7-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг

ҳудудий бошқармаси


       

1. Буюртмада кўрсатилган ер участкаси маълумотларининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги маълумотларга мувофиқлигини текширади.

      

2. Ер участкасига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлигини текширади.

    

3. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва кўчирмани "YERELEKTRON" ААТга киритади.

       


2 иш куни








8-босқич


Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси (Мулк ҳуқуқи бўлганда)


        

Ер участкаси мулк ҳуқуқи билан аукционга чиқарилгандан сўнг:

1. Энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, у билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларининг ташкил этилишини таъминлайди.


2. Баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида "YERELEKTRON" ААТга ер участкасининг бошланғич нархини киритади.

      


7 иш куни








Давлат солиқ хизмати органлари

(Ижара ҳуқуқи бўлганда)


     

Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати "YERELEKTRON" ААТга киритилади.

"YERELEKTRON" ААТ автоматик равишда тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати асосида аукционга чиқарилаётган ер участкасини бошланғич қийматини белгилайди.

        


1 иш куни








9-босқич


"YERELEKTRON" ААТ


         

Ер участкаларини бошланғич қиймати тўғрисидаги маълумотлар "YERELEKTRON" ААТга киритилганидан сўнг, буюртмачи томонидан автоматик равишда аукционга қўйиш учун операторга юборилади.

        


Автоматик

равишда








10-босқич


         

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

        


       

Ер участкасини аукционга чиқариш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

       


2 иш куни






       

Давлат активларини бошқариш агентлиги

         










11-босқич


Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

ва юридик шахслари


         

Ер участкасини реализация қилиш бўйича аукционда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ иштирок этади.

     


Белгиланган

муддатда








12-босқич


Аукцион ғолиби

(Ижара ҳуқуқи бўлганда)


       

1. Аукцион натижалари тўғрисидаги баённома тушган кундан бошлаб ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

       

2. Ижара шартномаси тарафлар томонидан имзолагандан сўнг, автоматик равишда "YERELEKTRON" ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборилади.

         


10 иш куни








Давлат активларини бошқариш

агентлигининг ҳудудий бошқармаси

(Мулк ҳуқуқи бўлганда)


      

Аукцион савдоси натижалари тўғрисидаги баённомани олган кундан бошлаб белгиланган шаклда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, белгиланган шаклда уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ҳамда "YERELEKTRON" ААТ орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.

          


1 иш куни








13-босқич


Давлат кадастрлари палатасининг

ҳудудий бошқармаси


        

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ордери тушган кундан бошлаб амалга оширилади.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан ер участкасига мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга "YERELEKTRON" ААТ орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади.

             


2 иш куни








14-босқич


Оператор


         

Ер участкасига бўлган ижара ёки мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги кўчирмани олгандан сўнг уни ғолибнинг шахсий кабинетига юборади.

         


Автоматик

равишда








15-босқич


             

Давлат кадастрлари палатасининг

туман (шаҳар) филиали ва туман (шаҳар)

қурилиш бўлими

          


Ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилайди ва ер участкасини натурада кўрсатади.


3 иш куни

           

         

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини

амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи

ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион

орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш

турган ер участкасини ижарага олишнинг

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

      

20___ й. "___" _______________ ___-сон

________________ ш.

       

Кейинги ўринларда "Ижарага берувчи" деб номланадиган _______________ туман (шаҳар) ҳокимлиги бир томондан _______________ ҳокими номидан ва кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб номланувчи иккинчи томондан _______________ номидан мазкур шартномани 20___ йил "___" ___________даги ___-сон аукцион натижалари тўғрисидаги Баённомага асосан қуйидагилар тўғрисида тузди.

  

I. Шартнома предмети

  

1.1. Ижарага берувчи ер участкасини 20___ йил "___" ___________дан ____ йилга ижарага беради, Ижарага олувчи эса ____________ вилоятининг ____________ туманидаги (шаҳридаги) ____________ манзилда жойлашган _______ га. ер участкасини ижарага олади.

Ер кодексининг 24-моддасига биноан ерларни ижарага бериш муддати юз йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари йигирма беш йилгача бўлган муддатга ижарага берилади.

Ер участкасининг чегаралари шартноманинг ажралмас қисми бўлган ва илова қилинадиган харитада кўрсатилади.

Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз гаров қоидаларига асосан гаровга қўйиш _____________ ҳуқуқи мавжуд/мавжуд эмас бироқ, ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаларининг объекти бўла олмайди.

1.2. Ер участкаси тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилади ва қуйидаги мақсадда фойдаланилади:

        


        


         

1.3. Ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш асосий тури:

        


        


           

1.4. Ер участкасига куйидаги коммуникациялар ўтказилган:

          


(муҳандислик коммуникация тармоқлари ва уларнинг айни дамдаги техник

          


ҳолати, электр тармоғи, газ, ичимлик суви ва оқава сув, йўллар ва бошқалар)

           

II. Ижара тўлови

        

2.1. Ер участкаларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш тартиби ва унинг миқдори қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

2.2. Ер кодексининг 28-моддасига асосан ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади. Ер участкалари ижарага берилганда ер учун ҳақ ижара ҳақи шаклида олинади. Ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган шахслар томонидан ер учун ижара ҳақини ер солиғи тўловчилар учун белгиланган тартибга мувофиқ бюджетга тўланади.

2.3. Ўз вақтида тўланмаган ижара тўлови учун қуйидаги миқдорда пеня ундирилади:

        


        


          

III. Ер участкасини бериш

ва ундан фойдаланиш тартиби

         

3.1. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 1.2.-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш шарт.

3.2. Ер участкасини бериш ва фойдаланишнинг бошқа шартлари:

        


        


          

IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқлари

ва мажбуриятлари

     

4.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижарага олувчи шартнома шартларини бузган тақдирда, ушбу Шартномага ўзгартириш киритиш ёки бекор қилишни талаб қилиш;

ер участкасини чеклашни белгилаш.

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари:

        


        


           

4.2. Ижарага берувчи:

ер участкасини ушбу шартнома шартларида кўрсатилган ҳолатда ва белгиланган муддатда берилишини таъминлаш;

ижарага берувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя этишга мажбур.

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари:

        


        


          

V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

     

5.1. Ижарага олувчи:

ер участкасида унинг мақсадли йўналишига мувофиқ хўжалик фаолиятини юритиш;

ушбу Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган мақсадлар учун белгиланган тартибда архитектура-режалаштириш топшириғи ва қурилиш лойиҳасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва бошқа қурилма ва иншоотларни қуриш;

ижарага берилган ер участкасида ўз маблағлари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ қурилган бино ва иншоотларга, ишлаб чиқарган маҳсулотларга ва уларни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;

белгиланган тартибда суғориш, дренаж, техник ва бошқа мелиорация ишларини бажаришга ҳақли.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

5.2. Ижарага олувчи:

ушбу Шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ ер участкасининг ихтисослашувини сақлаш;

ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш ва ўз фаолияти натижасида ушбу ҳудудда экологик ҳолат ёмонлашувига йўл қўймаслик;

мавжуд ирригация тармоқлари ва муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;

ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

ижара тўловларини ўз вақтида тўлаш;

бошқа ер мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари Ижарага олувчилари ва эгаларининг ҳуқуқларини бузмаслик;

бошқа мулкдорлар, фойдаланувчилар, Ижарага олувчилар ва ер эгаларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаш;

шаҳарсозлик регламентларига риоя этиш, белгиланган тартибда объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларни келишиш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказишга ва тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома олишга мажбур.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

Ижарага олувчи ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериши тақиқланади.

        

VI. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

   

6.1. Ижара шартномаси шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига ва тўхтатилишига томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади. Томонларнинг бири шартнома шартларини бузган тақдирда иккинчисининг талабига кўра ижара шартномаси тегишли суднинг қарори билан бекор қилиниши мумкин.

6.2. Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган тегишли асосларга кўра ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин.

          

VII. Томонларнинг жавобгарлиги

       

7.1. Агар томонлардан бири ушбу Шартнома шартларини бажармган ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузган тақдирда, иккинчи томон белгиланган тартибда ушбу Шартномани бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

7.2. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай шартнома шартларини бузиш ҳолатлари шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди.

7.3. Ушбу шартномани бекор қилишга қарор қилган томон иккинчи томонни сабабларни асослаган ҳолда, шартнома муддатининг тахминий тугашидан бир ой олдин ёзма равишда хабардор қилади. Шартноманинг амал қилиши тўхтатилганидан кейин ижарачи ер участкасини ижарага берувчига "Ижара тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасида белгиланган ҳолатда ва тартибда қайтаради.

         

VIII. Низоларни ҳал қилиш

       

8.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

         

IX. Шартноманинг махсус шартлари

     

9.1. Ушбу бўлимда Шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.

          

X. Форс мажор ҳолатлари

       

10.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар оқибатида шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар бўлмайди. Ваколатли орган томонидан берилган махсус ҳужжат енгиб бўлмас куч мавжудлиги ва амал қилишининг давомийлигини тасдиқлаш учун етарли ҳужжатдир.

10.2. Ижарага олувчи ижарага берувчига енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома шартларини бажаришга таъсири ҳақида хабарнома бериши лозим.

         

XI. Якунловчи қоидалар

      

11.1. Ушбу шартнома электрон шаклда тузилган.

11.2. Мазкур шартнома ер участкаси жойлашган ҳудуддаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

          

Томонларнинг юридик манзиллари:

         

Ижарага берувчи:

________________________________

________________________________

________________________________

Ижарага олувчи:

________________________________

________________________________

________________________________

         

Томонларнинг имзолари:

        

Ижарага берувчи:

________________________________

________________________________

________________________________

        

Ижарага олувчи:

________________________________

________________________________

________________________________

         

Электрон рақамли имзо ўрни

______________________________

Электрон рақамли имзо ўрни

________________________________

           

         







    

QR-коди

       










".




3. Қарорга 3-иловада:


3-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳа-қидирув ташкилоти - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уч томонлама (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар - буюртмачи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси - хизмат харажатларини тўловчи ва лойиҳа-қидирув ташкилоти - буюртмани бажарувчи) шартнома бўйича жалб қилинадиган лойиҳа-қидирув ташкилоти";


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланади";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси етти иш кунида:

энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида "YERELEKTRON" ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади.

Бунда битта уй-жой массивида жойлашган бир неча лотга бўлиб аукционга қўйиладиган ер участкалари учун бир хил бошланғич нарх белгиланиши мумкин";


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Буюртмачи ер участкасини сотишдан тушган маблағни бир иш куни ичида қуйидагиларга йўналтиради:

а) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган миқдорда - тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига, унинг 10 фоизи Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига (4014);

б) ер участкаси чегараларини киритган ҳолда ер участкаси чегараларини жойида (натурада) белгилаш далолатномасини тайёрлаш ишларини бажариш учун мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари банк ҳисобварағига;

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги маблағ - тегишли Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳисобварағига;

в) 10 фоизи - "YERELEKTRON" ААТни техник қўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун Давлат кадастрлари палатасининг банк ҳисобварағига (бунда мазкур харажатлар учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ҳисобидан йўналтирилган маблағлар миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);

г) баҳолаш ўтказиш бўйича кўрсатган хизматлари учун мустақил баҳоловчи ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ уларнинг банк ҳисобварағига;

д) ер участкаси ва унга туташ ҳудуднинг ер ости коммуникациялари акс эттирилган топографик харитасини тайёрлаганлиги учун шартнома асосида лойиҳа қидирув ташкилотининг банк ҳисобварағига;

е) қолган маблағларнинг:

50 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварақларига уларнинг қўшимча манбалари сифатида йўналтирилади ва унинг 30 фоизи - ер участкалари давлат органлари, муассасалари ва корхоналари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн-аукционга қўйилган тақдирда-ушбу давлат органлари ва ташкилотларига, қолган ҳолларда - жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага, 70 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

50 фоизи - мазкур ер участкалари жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетига уларнинг қўшимча манбалари сифатида ўтказилади";


1-илованинг 8-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"







8-босқич


Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси


          

1. Энг яхши таклифларни танлаш орқали баҳоловчи ташкилотни аниқлаш, улар билан шартнома тузиш ҳамда ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

         

2. Баҳолаш ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот асосида "YERELEKTRON" ААТга ер участкасининг бошланғич қийматини киритади.

      


7 иш куни







".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 декабрь
































































Время: 0.2196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск