ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Транспорт вазирининг 26.06.2023 й. 15-сон "Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.07.2023 й. 1936-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2023 й.

N 1936-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ

26.06.2023 й.

N 15


БУЙРУҒИ



Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати

ва техника хизмати тўғрисида низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон "Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2009 йил 3 мартдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1936, 2009 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 192-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 И.Р. Махкамов






Буйруққа

ИЛОВА



Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати

ва техника хизмати тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом автотранспорт воситасида йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдаланиш хизмати ҳамда техника хизматига оид вазифаларни белгилайди.";


2. 6-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий транспорт бошқармаларига янги йўналишлар очиш ва/ёки мавжудларини ўзгартириш, ҳаракат йўналиши, йўналиш масофаси ва ҳаракатланиш жадвалига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар беради;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 июль


































Время: 0.0060
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish