ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2021 й. 738-сон "Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.2021 й.

N 738



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

БЎЙИЧА ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРНИ ЭЛЕКТРОН

ТАРЗДА ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда - электрон ахборот тизими) ишлаб чиқилганлиги ҳамда Тошкент шаҳрида "тест режимида" ишлатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

республикада йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими 2022 йил 1 январдан 1 мартга қадар "тест режимида" жорий этилади ва 2022 йил 1 мартдан тўлиқ ишга туширилади;

2022 йил 1 мартдан бошлаб шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади;

тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) (кейинги ўринларда - шаҳарлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий тамойиллари;

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича тендер таклифларининг таркибига қўйиладиган талаблар, таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш мезонлари;

шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендер ғолибини аниқлаш, очиқ тендер ғолиби билан шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.


4. 2022 йил 1 январга қадар Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда электрон ахборот тизимини Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари, автотранспорт ижара шартномалари ва йўл-транспорт ҳодисалари, ташувчилар номига расмийлаштирилган кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар базалари билан ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.


5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилсин ва 2022 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Бунда барча йўловчи ташиш йўналишлари тармоғини аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, ҳаракатланувчи таркибни босқичма-босқич янгилаш, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда шаҳарларда барқарор йўловчи ташиш транспорт тизимларини яратиш назарда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида ташувчилар ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб борсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 декабрдаги

738-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилган ўзгартиришлар

ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда):


а) 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикасида автобусларда ҳамда йўналишли таксида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1-иловада:


6-бандда:

ўн бешинчи хатбошида "автобус" сўзи "микроавтобус" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари) - йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжатлар (йўналиш паспорти электрон шаклда бўлишига йўл қўйилади)"

қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши қўшилсин:

"мунтазам йўналишлар - тасдиқланган йўналиш схемаси, ҳаракатланиш жадвали, йўл ҳақи тарифларига мувофиқ автотранспорт воситаларининг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) шаҳарлар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги йўналишларда - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда - Транспорт вазирлиги) ҳудудий бўлинмалари томонидан;

б) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишларда - Транспорт вазирлиги томонидан;

в) халқаро йўналишларда - Транспорт вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органи билан келишган ҳолда амалга оширилади";


10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ҳар бир янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган йўналишлар учун йўналиш паспорти йўналишнинг тегишлилиги бўйича Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади (шу жумладан электрон тарзда) ҳамда унда қуйидагилар бўлади";


19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"шартномага мувофиқ ушбу йўналишда автотранспорт воситасига қатновларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага"


в) 2-иловада:


1-бандда:

биринчи хатбошига "автобусларда" сўзидан кейин "ҳамда йўналишли таксида" сўзлари қўшилсин;


2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"янги автобус йўналишлари очиш ва ишлаб турганларидан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарорлар қабул қилувчи Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари";

учинчи хатбошида "транспорти билан автобусда" сўзлари "автотранспорти билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

биринчи хатбошида "автобусларда" сўзи "мунтазам йўналишларда" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошида "контрактларига" сўзи "шартномаларига" сўзи билан алмаштирилсин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқига ваколатли орган билан йўналишларида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи шартномани тузган ташувчи эга бўлади.

Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишларида шартнома тузмасдан ишлашга йўл қўйилмайди";


23-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланади";


61-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"61. Очилиши режалаштирилаётган йўналишларининг ҳаракат хафсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларидан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Комиссиялар аъзолари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишлаб турган ва янгидан очилаётган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун шахсан жавобгар бўладилар.

Комиссиялар янги йўналиш очиш юзасидан қуйидаги чораларни амалга оширади:

а) йўналиш бўйича йўловчиларнинг ташишга бўлган эҳтиёжини аниқлайди;

б) ҳаракат схемасини белгилайди ва автомобиль йўли шароитини ўрганади ҳамда йўналишни қонунчиликда белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларига мос бўлишини аниқлайди;

в) йўналиш бўйлаб синов қатновларини амалга оширади;

г) йўналишни очиш ёки очмаслик юзасидан асосланган хулоса тайёрлайди";


64-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"64. Текшириш натижаларига кўра йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида комиссиянинг хулосаси берилади. Хулосага, шунингдек, ҳаракат шароитларини яхшилашга ва йўналишда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги тадбирларни ўтказиш бўйича комиссиянинг таклифлари ҳам киритилади. Текшириш хулосаси йўналиш ҳужжатлари билан биргаликда бир нусхаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ва иккинчи нусхаси ташувчида сақланади";


IX боб номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"IX. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ёпиш ва вақтинча тўхтатиб туриш";


қуйидаги мазмундаги 67-1-банд қўшилсин:

"67-1. Янги йўналишларни очиш бўйича ташаббус қуйидагилар томонидан берилади:

а) ташувчилар;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари;

в) янги очилган йўналишларнинг харакат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича комиссиялар;

г) Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

д) фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ва бошқа жамоатчилик вакиллари;

е) хорижий давлатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органи ва ташувчилари (халқаро йўналишлар учун)";


68-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"68. Янги йўналишларини очишда йўл ҳаракати хавфсизлиги мақсадида темир йўлдан кесиб ўтишни инкор қилувчи ечим изланиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаган тақдирда автотранспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига йўналишни текширувчи комиссия тақдимномасига кўра, темир йўл бошлиғи ёки темир йўлларни кесиб ўтиш йўллари тасарруфида бўлган ташкилот раҳбарининг рухсати билан йўл қўйилади.

Шаҳарларда умумий узунлигига кўра бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорловчи автобус билан йўналишли такси йўналишлари очилишига йўл қўйилмайди.

Шаҳар ва шаҳар атрофида янги йўналишларни ташкил қилишда йўналиш схемаси бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорлаш ҳолатларини инкор қилувчи ечим изланиши керак. Бунда автобус йўналишлари устувор аҳамиятга эга бўлади.


69-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"69. Вақтинчалик (мавсумий) йўналишлари, агар:

паст қопламали йўллар бўйлаб автотранспорт ҳаракатини очиш талаб этилса;

автотранспортларнинг оғирлик параметрлари ва ҳажмларининг автомобиль йўллари ҳақиқий тоифаларига мувофиқлигини таъминлаш имконияти бўлмаса;

автомобиль йўллари, кўчалар участкалари бўйлаб, сунъий иншоот, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва паром орқали ўтиш бўйича уларнинг техник ҳолати, муҳандислик ускуналари, сақлаш даражаси норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқилганда автотранспорт ҳаракатини очиш зарур бўлганда ташкил этилиши мумкин";


70-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"70. Вақтинчалик йўналишларни очишда йўналишнинг амал қилиш муддати (даври), шунингдек автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташувчилар, йўл, коммунал ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар комплекси аниқ кўрсатилиши керак";


71-бандда "автобус йўналишини" сўзлари "йўналишларни" сўзи билан алмаштирилсин;


72-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"72. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда (табиий ҳодисалар сабабли йўллар, йўл иншоотлари бузилиши, йўл ёки метеорология шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминлаб бўлмайдиган даражагача ёмонлашиши, иссиқлик, газ, электр коммуникацияларида ва бошқа коммуникациялардаги авариялар) ташувчилар, йўл, коммунал ташкилотлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ёки Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари автотранспортлар ҳаракатини дарҳол тўхтатиш ҳуқуқига эгадирлар, айни пайтда бу ҳақда тегишли ташувчилар, йўл, коммунал хўжалиги ташкилотларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига хабар берилади.

Автотранспорт ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тартиби йўналишларни очиш ва ёпиш ваколатлари берилган органлар томонидан белгиланади";


74-бандда "автобус йўналишларининг" сўзлари "йўналишларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


75-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"75. Автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия таркиби маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари билан тузилади.

Комиссиялар хулосалари асосида йўналишни очиш бўйича қарорлар йўналишнинг тегишлилиги бўйича:

а) шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда - Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари;

б) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда - Транспорт вазири томонидан қабул қилинади";


қуйидаги мазмундаги 76-банд билан тўлдирилсин:

"76. Ваколатли органнинг йўналишни очиш бўйича ижобий қарорига асосан йўналишлар ҳужжатлари (паспорти) ишлаб чиқилади.

Мунтазам йўналишлар йўл, об-ҳаво ва бошқа шароитлар оқибатида ҳамда узоқ давр мобайнида (камида 1 йил) ташувчисиз қолган тақдирда вақтинча тўхтатиб турилади.

Мунтазам йўналишларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича қарорлар йўналишларни очиш ва ёпиш бўйича ваколатга эга орган томонидан қабул қилинади";


қуйидаги мазмундаги X боб қўшилсин:


"X. Автобус ҳайдовчилари томонидан меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилинишини назорат қилиш"


77. Автобусда ташувларни амалга оширувчи корхоналар кўл остидаги барча ҳужжатлардан: ҳайдовчининг иш графиги, йўл варақаси, шахсий назорат китобчаси, тахограф ёзувларининг таҳлили натижаларидан фойдаланган ҳолда автобус ҳайдовчисини бошқарув вақти, иш ва дам олиш вақтини назорат қилиб боради. Меҳнат ва дам олиш тартиби бузилган ҳолларда корхона дарҳол уларни бартараф этиши ва келгусида уларга йўл қўймаслиги керак.

78. Автобуслар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида иш берувчи томонидан ҳайдовчиларни йўналишдаги ҳаракат вақтида чарчоғини аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланиши зарур.

79. Ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш тартибини таъминламаган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

80. Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган тахографлардан фойдаланишга рухсат этилади. Линияга тахографи йўқ ёки тахограф носоз ҳолда автобусларни чиқарган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

81. Корхона ҳайдовчининг ҳақиқий ишлаш ва дам олиш тартибини тасдиқловчи ҳужжатларни, тахограф ёзувларини, фойдаланилган шахсий назорат китобчаларини охирги ёзув қайд этилган кундан бошлаб ўн икки ой давомида сақлаши ва назоратчи талабига мувофиқ унга тақдим этиши керак.

82. Ҳар бир автобус ҳайдовчиси кун давомида шахсий назорат китобчасига дам олиш соатларини қайд этиб бориши керак. У ўз ёнида назорат китобчасини олиб юриши ва назоратчи талабига кўра тақдим этиши шарт. Агар автобус электрон ёки рақамли назорат мосламаси (тахограф) билан жиҳозланган бўлса, назорат китобчаси бўлиши талаб этилмайди.

83. Автобус ҳайдовчиларининг сменалар орасидаги дам олиш вақтини аниқлаш йўл варақасидаги ҳақиқий гараждан чиқиш маълумотлари билан аввалги кун учун гаражга кириб келганлик маълумотларини таққослаш йўли билан Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага мос равишда амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 13-бандда "б" кичик бандининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"автомобиль ташувлари йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини такомиллаштиради, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади, йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи намунавий шартномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди";


б) 19-бандда "4" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4) тегишлилиги бўйича шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади;".


Изоҳ. Мазкур илова 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 6 декабрдаги

738-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳар йўловчилар транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида" 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига илованинг 10-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 9-илованинг 4-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)" 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига 1-илованинг 1- ва 2-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 16 февралдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 1- ва 2-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 10- ва 13-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорига 4-илованинг 1- ва 2-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 6- ва 8-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)" 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларда хорижий автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 1- ва 2-бандлари.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарорига илованинг 14-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори) 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 5- ва 6-бандлари.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)" 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига 1-илованинг 3- ва 4-бандлари.


Изоҳ. Мазкур илова 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 декабрь










































Время: 0.1935
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск