Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Налоговое законодательство / Налоговые льготы / Общие положения /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2024 й. 77-сон "Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2024 й.

N 77




МАҲАЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАРГА

БЕРИЛГАН ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР ВА ИМТИЁЗЛАРНИНГ

ЯГОНА РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг дастлабки реестри ишлаб чиқилганлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан эътиборан, маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг турлари, муддатлари, тартиби ва маъсул органларни ўз ичига олган Ягона реестр (кейинги ўринларда - Ягона реестр) юритилади.


3. Қуйидагилар:

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:

Ягона реестрни юритиш бўйича оператор этиб белгилансин, унга Ягона реестрнинг юритилишини услубий таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштирсин;

икки ой муддатда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган барча соҳалардаги преференциялар ва имтиёзлар рўйхатини тўлиқ шакллантирсин;

2024 йил 1 июлдан бошлаб, Ягона реестр Вазирликнинг расмий веб-сайтида алоҳида бўлим сифатида преференциялар ва имтиёзларни соҳалар ва йўналишлар бўйича излаш ва кўриш имкониятини берувчи электрон шаклда юритилишини таъминласин.


5. Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (Ж. Ходжаев) Ягона реестрнинг мазкур қарорда белгиланган схемага мувофиқ янгилаб борилишини ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблиги кўриб чиқилишини ташкил этиб борсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024

...
Время: 0.0076
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш