ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР ВМ 17.04.2024 й. 214-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой

коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш

ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий

назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияларининг (кейинги ўринларда - Ҳудудий инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ҳудудий инспекция Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) таркибига киради ва қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, иссиқлик таъминотидан фойдаланиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматини кўрсатиш ҳамда фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга оширади (йўл қурилиши объектлари бундан мустасно).


3. Ҳудудий инспекция ўз фаолияти юзасидан Инспекцияга бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. Ҳудудий инспекциялар фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва умумий раҳбарлик қилиш Инспекция томонидан вертикал бошқарув тизими асосида амалга оширилади.


5. Ҳудудий инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ва Инспекциянинг буйруқлари, қарорларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


6. Инспекция ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


7. Ҳудудий инспекция хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳисобланади.


8. Ҳудудий инспекция давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварағига эга бўлади.


9. Ҳудудий инспекциянинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекцияси;

қисқартирилган номи - Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Территориалная инспекция Инспексии по контролю в сфере строителства и жилищно-коммуналного хозяйства при Министерстве строителства и жилищно-коммуналного хозяйства РеспубликиУзбекистан; қисқартирилган номи - Территориалная инспекция по контролю в сфере строителства и жилищно-коммуналного хозяйства.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Ҳудудий инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) қурилиш соҳасида:

лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилишда ва қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишга қабул қилинишида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилиниши, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши;

қурилиш объектларида қўлланилаётган қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишлари устидан давлат назоратини амалга оширади;

янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказишни таъминлаш ҳамда синов лаборатория фаолиятини амалга оширади;

қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказади.

2) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:

кўп квартирали уйларни бошқариш, унга туташ ер участкаларини сақлаш ва ундан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилишини назорат қилиш томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги;

кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк ва уйларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларини қонунчилик ва шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши;

кўп квартирали уйларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш учун ажратиладиган барча маблағларидан мақсадли фойдаланилиши;

кўп квартирали уйлар, уйлардаги яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ва уйларга туташ ер участкаларида иссиқлик таъминотидан (иссиқ сув ва иссиқлик энергияси) фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

3) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:

ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши;

Ичимлик суви ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ер ости сувлари қудуқларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига ҳамда қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидаларига риоя этилиши;

оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва тозалаш иншоотларидаги оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида чиқариб юборилиши ҳамда тозаланиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш обектларида, шу жумладан, ер ости сувлари қудуқларида қурилиш-монтаж (реконструкция) ишлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини таҳлил қилади ва аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан чоралар кўради.


11. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) қурилиш соҳасида:


а) лойиҳа ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилиниши, шунингдек, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга оширишда:

қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;

қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритмасдан ёки қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини бузган ҳолда бино-иншоотлар қурилиши устидан назорат ўрнатади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг лойиҳа ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунларга, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини назорат қилади;


б) буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

қурилиш объектида буюртмачи, лойиҳа ташкилоти ва пудратчи томонидан ижро ҳужжатларини юритилишини ҳамда қурилиш соҳасида қонунда кўрсатилган лицензияли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини назорат қилади;

объектларни қуриш ва реконструкция қилишда тегишли мутахассисларининг бириктирилганлигини ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсни шартнома асосида жалб қилинганлигини ҳамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатга эгалигини ўрганади.


в) қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишлари устидан давлат назоратини амалга оширишда:

қурилиш объектларида қўлланилаётган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан белгиланган тартибда лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни сўрайди ва олади;

қурилиш объектларидаги авария ва носозликлар бўйича профилактик тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади.


г) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилиши ҳамда синов лаборатория фаолиятини амалга оширишда:

сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини текширади;

қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўришга кўмаклашади;

қурилиш объектларида синов лаборатория ишларини ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганиш ва тегишли хулоса беради.


д) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказишда:

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган дастурларга киритилган лойиҳалар ва наъмунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган, шунингдек, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари асосида молиялаштириладиган хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади;

ҳудудий инспекциядан тегишли тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш хайъати таркибида мажбурий иштирок этади;

2) кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида:


а) кўп квартирали уйларни бошқариш, унга туташ ер участкаларини сақлаш ва ундан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги устидан давлат назоратини амалга оширишда:

кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қурилишига йўл қўйилмаслигини таъминлайди;

кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларидан фойдаланишда техник фойдаланиш қоидалари ва нормалари талабларига амал қилинишини юзасидан назорат қилади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли коммунал хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганади;

кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш, жумладан муҳандислик тармоқлари, кўп квартирали уйлар ускуналаридан фойдаланиш, авария ҳолатларини бартараф этилишини тизимли ташкил этиш юзасидан мониторинг юритади;

уй-жой мулкдорларининг мурожаатларига асосан умумий йиғилишларнинг ўтказилишини ва ҳисоботларнинг мулкдорларга ўз муддатларида бериб борилишини ўрганади.


б) кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк ва уйларга туташ ер участкаларида амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишларини қонунчилик ва шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

умумий фойдаланиладиган жойлар, фасадлар, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларини тизимли ўтказиш қоидаларига риоя этилишини ўрганади;

кўп квартирали уй-жой фонди, кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий мулки ва унга туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишга тайёрлаш тадбирларини ўтказилишини назорат қилади;


в) кўп квартирали уйларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уларга туташ ер участкаларини ободонлашатириш учун ажратиладиган барча маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

жой мулкдорлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, таъмирлаш ташкилотлари ўртасидаги шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилишини назорат қилади;

кўп квартирали уйларни бошқариш органи томонидан жойлар мулкдорларининг мажбурий бадал ёки тўловлари ҳисобини ҳар бир кўп квартирали уй ва ундаги квартиралар кесимида юритилишини назорат қилади;

кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш (ижарага бериш) ва уни тасарруф этишдан олинган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганади;

кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш учун тасдиқланган умумий смета қийматининг жойлар мулкдорлари ҳисобидан жамғариб борилиши белгиланган маблағларнинг ҳаракатини биллинг ахборот тизими орқали назорат қилади.


г) кўп квартирали уйлар ва уларга туташ ер участкаларида иссиқлик таъминотидан (иссиқ сув ва иссиқлик энергияси) фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига талабларига риоя этилишини устидан давлат назоратини амалга оширилишда:

истеъмолчилар томонидан (белгиланган тартиб-таомилларга зид равишда) рухсатномаларсиз (ўзбошимчалик билан) иссиқлик тармоқларига уланиш ҳолатларини ўрганади;

жойлар мулкдорлари томонидан ўзбошимчалик билан квартира ичидаги иситиладиган майдон ҳажмини сунъий равишда кенгайтириш ва иссиқлик таъминоти тизимидан ўзини-ўзи узиб қўйиш ҳолатларини ҳамда ҳисобга олиш асбоблари мавжудлигини ўрганади;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан иситиш тизимидаги иссиқлик энергиясини оқизиб юбориш ҳолатларини ўрганади;

3) ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида:


а) ичимлик сувини самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, оқова сувларни чиқариб юбориш ва тозалаш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан:

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларига уланишда техник шартлар талабларига риоя этилиши, шунингдек ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишнинг олдини олиш;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидаги ва бошқа иншоотлардаги авариялар бартараф этилишини, улар юзага келишининг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш корхоналари, шунингдек, истеъмолчилар томонидан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида хизмат кўрсатиш қоидаларига амал қилиниши;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан иншоотларда ичимлик сувининг технологик ҳисоби юритилиши таъминланганлигини ва ҳисоблаш ускуналари ишлаши;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан ичимлик сувини йўқотишнинг белгиланган меъёрларига риоя этилиши;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, стандартлар ва ўрнатилган талабларга жавоб бериши;

ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати, сувни тозалаш, зарарсизлантириш ускуналари билан таъминланганлигини ва белгиланган талабларга мувофиқлиги;

инвестиция дастурлари асосида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларида амалга оширилган қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари натижасида истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари билан қамраб олиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, сув таъминоти ташкилотлари билан истеъмолчилар ўртасида шартномавий муносабатлар йўлга қўйилганлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;

ичимлик сувининг технологик жиҳатдан сарфланиши ва йўқотилишининг йўл қўйиладиган нормаларига риоя этилиши таъминлаш чораларини кўради;


б) ичимлик суви эҳтиёжлари учун ер ости сувлари қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан:

ичимлик суви эҳтиёжлари учун ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари бажарилиши;

ичимлик суви эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг (бурғилашнинг) белгиланган қоидалари ва технологиясига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;


в) оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига оқизилган оқова сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларни рухсат этилган меъёрлар даражасида тозаланиши устидан давлат назоратини амалга оширишда:

оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига нормадан юқори даражада ифлослантирилган оқова сувларни оқизиб юборганлик учун компенсация тўловларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилади ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан ундиради;

ҳудудий инспекциялар томонидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими таркибидаги обектларни самарадорлигини ошириш (техник жараён ва энергияни тежаш) бўйича технологик аудитдан ўтказади.



3-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) объектларда ўтказиладиган текширишларни ташкил этиш соҳасида:

ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар молиявий фаолиятга аралашмаган ҳолда давлат назоратини амалга ошириш юзасидан ваколат доирасига кирувчи масалаларда белгиланган тартибда текширув ўтказиш (Ҳудудий инспекцияда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган объектларда олиб бориладиган назорат текшириш ҳисобланмайди);

"хавфни таҳлил этиш" тизими доирасида тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилиш;

давлат назоратини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколати доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

пудратчи ташкилотларга конструкцияларнинг алоҳида деталларини очиш, пойдевордаги ва қайта тўлдириладиган тупроқни текшириш ишларини топшириш, зарурат бўлганда, тегишли хулоса тайёрлаш учун илмий-тадқиқот ташкилотларидан эксперт-мутахассисларни жалб қилиш;

авария ҳолатидаги бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари, конструктив элементлари ва аварияга олиб келган сабабларни текшириш, уларни нотурар жой тоифасига ўтказиш бўйича техник комиссияларда иштирок этиш;

қурилиш объектларида синов лаборатория ишларини ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганиш ва тегишли хулоса беради;

кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдори томонидан олиб борилаётган қайта қуриш ва қайта режалаштириш ишлари ҳолатини назорат қилиш мақсадида, жой мулкдорлари ва (ёки) бошқарувчилардан келиб тушган мурожаатга асосан мазкур ишларни олиб бораётган мулкдор ёки унинг вакилини олдиндан хабардор қилган ҳолда унга тегишли бўлган турар ёки нотурар жойга бошқарувчи билан бирга кириш;

зарурат бўлганда, ичимлик ва оқова сувларни, ускуна ва материалларни тегишли ташкилотлар томонидан назорат синовидан ва таҳлилдан ўтказишни тайинлаш.

б) ўтказилган текширишларнинг натижадорлигини таъминлаш соҳасида:

қуйидаги ҳолатларда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар киритади:

бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив бузилишлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш бўйича;

юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;

бажарилган ишлар лойиҳа ечимлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, шунингдек, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини лабораторияда синовдан ўтказишнинг салбий натижаларига ҳамда талаблари бузилган ҳужжатга асосланган ҳолда қурилиши ниҳоясига етказилган босқичда бажарилган ишларнинг номувофиқлиги бўйича;

кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасида одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган носоз техник қурилмалардан улардаги носозликлар бартараф этилмагунгача фойдаланишни тақиқлаш бўйича;

коммунал хизматлар кўрсатишда техник тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари риоя этилишини таъминлаш бўйича;

кўп квартирали уйлар, кўп квартирали уйлар умумий мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари, технологик лойиҳалаштириш нормаларининг бузилиши ҳолатларини, фойдаланишда хавфсизликни пасайтирадиган ускуналарни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича;

ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида;

ичимлик эҳтиёжлари учун ер ости ичимлик суви захираларининг камайиши ёки ер ости сувларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ер ости сувларини олишни тўхтатиш ёки бу борада ажратилган лимитни белгиланган тартибда қисқартириш бўйича.

қуйидаги ҳолатларда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади:

тегишли органлар ва ташкилотларга қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан;

тегишли орган ва ташкилотларга объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатиб туриш юзасидан;

қурилиш объектларининг барча босқичларида пудратчининг ички, лойиҳачининг муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи мутахассисларнинг махсус сертификатлари мавжудлигини текшириш, назорат давомида сертификат мавжуд бўлмаганда буюртмачи, пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига масъул шахсларни қурилиш объектларидан четлаштириш юзасидан;

давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича;

қуйидаги ҳолатларда судларга аризалар киритади:

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳолда қурилиш ишлари бошланган ҳолати аниқланганда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш, демонтаж ишларини амалга ошириш ёки буздириш ишларини амалга ошириш тўғрисида;

ўтказилган текширув натижасида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар талаблари бажарилмаган ҳолатларда жисмоний ёхуд юридик шахс фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатиш ёхуд тақиқлаш тўғрисида;

инспекция манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шунингдек, инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича даъвогар ва жавобгар бўлиш.

в) фаолият йўналишлари бўйича самарадорликни таъминлаш соҳасида:

норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Инспекцияга тақдим этади;

назорат натижаларини таҳлил қилиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш, меъёрий талабларни такомиллаштириш бўйича, қурилиш-монтаж ишларини яхшилаш ҳамда қурилиш материалларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;

қурилиш соҳасида ва кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш, шунингдек, иссиқлик таъминоти соҳасида давлат назоратини амалга ошириш юзасидан электрон ахборот тизимини ташкил этади;

замонавий синов лаборатория ўлчов асбоблари билан таъминлайди;

шартнома асосида қурилиш объектидаги қурилиш маҳсулотлари, материаллари, буюмлари, конструкцияларидан танлаб намуналар олиш, синовдан ўтказиш ва баённомалар расмийлаштириш;

мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганиш ва тегишли хулоса беради;

қурилиш ишларида мустаҳкамлик, сейсмик қоидаларининг бузилиши натижасида аҳоли соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга олиб келишини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чоралар кўриш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабар беради;

электрон рейтингларни жорий этиш учун белгиланган муддатларда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида маълумотларни тақдим этади;

ҳудудий инспекция ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжини ўрганиш, шунингдек, бу масалалар бўйича Инспекцияга аниқ таклифлар киритади;

ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этади ва уларнинг натижаларига кўра тегишли махсус гувоҳномалар беради.


11. Ҳудудий инспекция ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.


12. Кўп квартирали уйдаги турар жойни нотурар жой тоифасига ёки кўп квартирали уйдаги нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришда хулоса беради.


13. Ҳудудий инспекция:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ равишда бажарилишини танлаб назорат қилиш;

қурилиш объектларида ишлатилаётган қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

қурилиш соҳасида қонунчиликнинг ижро этилиши, аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда ўз ваколати доирасида тегишли чора-тадбирлар кўриш;

ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистик маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

қурилиш объектларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудларда тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш учун масъулдир.



4-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Ҳудудий инспекция бошлиғи Инспекция бошлиғи тавсиясига асосан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;


15. Ҳудудий инспекция бошлиғи Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга.

Ҳудудий инспекция бошлиғи:

ҳудудий инспекция ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

ўринбосарлар ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлайди, ходимлар ўртасида ваколатларни белгилайди ва мажбуриятларни тақсимлайди, бўлинмаларининг мансабдор шахслари ваколатларини белгилайди;

ҳудудий инспекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

ҳудудий инспекция ходимларини фаолиятини рағбатлантириш учун тегишли буйруқлар чиқаради;

ҳудудий инспекция фаолиятини шу жумладан моддий - техника базасини ташкил этиш ва ривожлантиришни ташкил этади;

инспекцияни малакали, амалий тажрибага эга кадрлар билан тўлдириш, шунингдек уларни саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш соҳасида кадрлар сиёсатини юритади.


16. Ҳудудий инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


17. Ҳудудий инспекциялар тузилмаси, штат жадваллари (меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона паст миқдорда қўлланилади) ҳамда харажатлар сметаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш Инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИ

ВА УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


18. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Инспекциянинг қарорлари ҳамда топшириқлари ижроси таъминланиши ҳамда мониторинги олиб борилишининг амалий тизимини ташкил этиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш, соҳадаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш;

ҳудудий инспекция фаолиятини режалаштириш, Инспекция марказий аппарат раҳбарига йиллик ва ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш учун тақдим этиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ҳудудий инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

ҳудудий инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш;

ҳудудий инспекциянинг таркибий бўлинмалари низомлари, лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

ҳудудий инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;

инспекцияга тегишли бўлган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;

ҳудудий инспекция бошлиғи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.


19. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ҳудудий инспекциянинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Ҳудудий инспекция фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг буйруқлари билан тасдиқланган Инспекциянинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Вазирликнинг Ҳудудий инспекция фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Инспекция буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш.

Ҳудудий инспекция бошлиғи ўринбосарлари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.



6-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИ ВА

УНИНГ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


20. Ҳудудий инспекция бошлиғи:

Ҳудудий инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 13 ва 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар бўйича;

ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


21. Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:

Ҳудудий инспекциянинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


22. Ҳудудий инспекция бошлиғи Ҳудудий инспекция фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради ҳамда Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосалари ҳамда ходимлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда баҳолаб боради.


23. Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосалари ҳамда ходимлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларга асосланади.


24. Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосалари ҳамда ходимлар фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Ҳудудий инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.



8-БОБ. ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


25. Ҳудудий инспекция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

а) давлат қурилиш назорати амалга ошириладиган барча объектлар учун Ҳудудий инспекцияларга ажратмаларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг (қўшимча қиймат солиғисиз) Ҳудудий инспекциялар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар;

б) Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармасидан молиялаштириладиган маблағлар;

в) мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича шартнома асосида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, шунингдек, лаборатория хизматлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини кўрсатишдан олинган даромадлар;

г) ҳудудий инспекциялар хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштирилади ва уларнинг инспекторлари сони назоратга олинадиган объектларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


26. Мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг, шунингдек, синов лаборатория хизматлари ва Инспекция томонидан кўрсатилаётган хизматлар бошқа турларининг қийматини аниқлаш методикаси Инспекция томонидан тасдиқланади.


27. Ҳудудий инспекция ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишда Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги назорат инспекцияси марказий аппарати ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартибида белгиланган барча тўловлар татбиқ этилган ҳолда, ҳудудий инспекция маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳудудий инспекциянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан қўшимча тўловлар, устама ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлаш Ҳудудий инспекциялар ва Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча молиялаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.


28. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилиши мумкин.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Ҳудудий инспекция қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель






















































































Время: 0.1773
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск