ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 й. 214-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2024 й.

N 214




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ҲАМДА УНИНГ ТИЗИМИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ Қурилиш вазирлиги ҳамда Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг таркиби 2 ва 2а-иловаларга;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом ва унинг намунавий таркиби 3 ва 3а-иловаларга;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 4-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низом 5-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика

архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

ТАРКИБИ


1. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


2. Б.И. Закиров

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Кенгаш раиси ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари


4. М.Б. Жуманиязов

-

Бош вазир ўринбосарининг котибият мудири


5. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


6. Ж.С. Казбеков

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари


7. Ж.Э. Чориев

-

транспорт вазири ўринбосари


8. Ш.Х. Жўраев

-

фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари


9. Ж.Т. Махсудов

-

рақамли технологиялар вазири ўринбосари


10. Д.А.Ходжиахмедов

-

сув хўжалиги вазири ўринбосари


11. А.М. Қосимов

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


12. Б.Т. Абдуллаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


13. Ю.К. Усмонов

-

маданият вазири ўринбосари


14. Ҳ.А. Қаршиев

-

мудофаа вазири ўринбосари


15. Т.К. Комилов

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари


16. У.М. Мамадаминов

-

энергетика вазири ўринбосари


17. Н.С. Атабеков

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


18. О.Ч. Одилов

-

Автомобил йўллари қўмитаси раиси ўринбосари


19. Ф.Ж. Пўлатов

-

Кадастр агентлиги директори


20. К.Н. Тўлаганов

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


21. Т.Ж. Турдиев

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарув раиси ўринбосари


22. М.Ф. Наджимов

-

"Ўзсувлойиҳа" АЖ бошқарув раиси


23. Д.Б. Носиров

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раиси ўринбосари


24. Т.А. Хайдаров

-

"Ўзсувтаъминот"АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари


25. Т.Б. Бойматова

-

"Иссиқликэлектролойиҳа" АЖ бошқарув раиси


26. Д.И. Кулбацский

-

"Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа" АЖ бошқарув раиси


27. Ю.Д. Магрупов

-

"ЎзГАШКЛИТИ" МЧЖ бош директори


28. Б.З. Собиров

-

"Ўзгазлойиҳа" МЧЖ раҳбари


29. А.А. Джураев

-

"Йўллойиҳабюроси" МЧЖ раҳбари


30. Б.Х. Элмуродов

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДМ бош директори


31. Р.С. Шарифов

-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДМ директори


32. И.С. Ахмедов

-

"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" ДМ бош директори


33. Э.А. Мухамедалиев

-

"Коммунал лойиҳа илмий-тадқиқот" ДМ бош директори


34. Д.М. Камилов

-

"Алоқалойиҳа" ДУК директори


35. Лавозимига кўра

-

"Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш Республика маркази" рахбари


36. А.Р. Тўхтаев

-

Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси раиси


37. Н.Ш. Режабоев

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Давлат архитектура назорати департаменти бошлиғи


38. А.Ш. Усманов

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Кенгаш маъсул котиби

            

Изоҳ.

Ҳудудий аҳамиятга эга масалаларни кўриб чиқишда Кенгаш таркибига тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари киради.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш фаолиятига, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.

       

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош

бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-

шаҳарсозлик кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

        

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи - Кенгаш раиси


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари, вилоятлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Кенгаш раиси ўринбосари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бош бошқарма бошлиғи


Лавозими бўйича

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича ҳудудий бошқарма бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат инспекция бошлиғи


Лавозими бўйича

-

"Ўзсувтаъминот" АЖ тегишли ҳудудий корхонаси раҳбари


Лавозими бўйича

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ тегишли ҳудудий корхонаси раҳбари


Лавозими бўйича

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ тегишли ҳудудий корхонаси раҳбари


Лавозими бўйича

-

Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари бошлиғи


Лавозими бўйича

-

бош лойиҳа институтлари филиаллари директорлари


Лавозими бўйича

-

туман (шаҳарлар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлимлари бошлиқлари, кенгаш масъул котиби


Лавозими бўйича

-

ҳудудий аҳамиятга молик масалаларни кўриб чиқишда тегишли шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари

              

Изоҳ.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Кенгаш раиси зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

Зарур ҳолларда, кенгаш фаолияти ва унинг таркиби Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати билан алоҳида белгиланиши мумкин.

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

214-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 2 февралдаги 25-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиботлари ва давлат назорати тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 4-илованинг 4-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори) 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 24-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори) 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарорига илованинг 17-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига илованинг 8 ва 30-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони)" 2018 йил 2 июлдаги 496-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сон Фармони ҳамда "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори) 2019 йил 16 январдаги 36-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони) 2019 йил 23 февралдаги 161-сон қарорига 1-илованинг 41-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарори)" 2019 йил 25 мартдаги 247-сон қарорига илованинг 2-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори) 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 58 ва 98-бандлари.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарори) 2019 йил 17 майдаги 416-сон қарорига илованинг 4-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 11, 12 ва 42-бандлари.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон, "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари) 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига илованинг 6-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4351-сон қарори)" 2019 йил 9 декабрдаги 978-сон қарори.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 24 февралдаги 108-сон қарори.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни) 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 4 ва 14-бандлари.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон ва "Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4542-сон қарорлари) 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига илованинг 3-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Сув таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги 342-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарори.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари) 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 8, 22 ва 39-бандлари.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 26 сентябрдаги 588-сон қарорига илованинг 1-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони) 2021 йил 8 майдаги 290-сон қарорига илованинг 4 ва 5-бандлари.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 15-банди.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони) 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарорига 3-илованинг 10-банди.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида" 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни) 2022 йил 9 мартдаги 102-сон қарорига илованинг 3 ва 5-бандлари.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни) 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 168 ва 210-бандлари.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига 8-илованинг 2-банди.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2022 йил 10 майдаги 246-сон қарори.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 6 сентябрдаги 496-сон қарорига илованинг 2-банди.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель



























































































Время: 0.2360
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск