ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2024 й. 224-сон "Тупроқ унумдорлигини ошириш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2024 й.

N 224




ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 13 февралдаги ПҚ-71-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

тупроқшунослик йўналишидаги фаолиятни ягона тизимда амалга ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда уларни тупроққа оид маълумотлар фондида акс эттириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги номувофиқликларни бартараф этиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 19 апрелдаги

224-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорида:


а) 5-банддагиқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банддаги "Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


1-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқ - ер юзасининг табиий ёки антропоген омиллар таъсири натижасида шаклланадиган, ўсимликларнинг яшаши учун зарур унумдорлик хусусиятларига эга бир нечта қатламдан иборат бўлган устки қисми";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказишда илмий-услубий раҳбарлик Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти) томонидан амалга оширилади";


6-банднинг биринчи хатбошиси "Республика агрокимёвий таҳлил маркази" сўзларидан олдин "Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин;


9-банддаги "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади";


иловада:


"I-босқич, III-босқич ва IV-босқич" позицияларининг "Ижрочилар" устуни "Республика агрокимёвий таҳлил маркази" сўзларидан олдин "Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти," сўзлари билан тўлдирилсин;


"V-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тупроқнинг агрокимёвий таҳлили бўйича якуний маълумотларни кўриб чиқиш юзасидан ҳар бир туманда комиссия тузилади. Мазкур комиссия таркибига туман ҳокимининг ўринбосари (раис), туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (раис ўринбосари), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси киритилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар), туманлар (Кувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари);

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги;

Тошкент давлат аграр университети;

Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети;

Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти;

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази;

"Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази" давлат муассасаси;

"Маъмурий-хўжалик хизмати" давлат муассасаси;

"Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ;

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти;

"Агросервис оператор" давлат унитар корхонаси;

"Ўзбекистон Республикаси давлат ер тузишни лойиҳалаш" давлат илмий-лойиҳалаш Институти - "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди "д" кичик банди биринчи хатбошисидаги "ва "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати тахлил маркази" давлат унитар корхонаси" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низомнинг 13-банди "б" кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини ўтказиш дастурини тасдиқлайди, қишлоқ хўжалиги ерларининг агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги ахборотни маълумотлар банкига, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимига ва "Ерлар деградацияси" гепорталига киритиб боради ҳамда тупроққа оид маълумотлар фондида акс эттириш учун Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига тақдим этади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 22 апрель













































Время: 0.1928
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish