ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Таълим тўғрисида /Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 09.04.2024 й. 6-Қ/Қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 08.04.2024 й. 6-2024/QQ-сон "Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.04.2024 й. 2910-2-сон билан рўйхатга олинган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.04.2024 й.
N 2910-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 09.04.2024 й. N 6-Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.04.2024 й. N 6-2024/QQ |
ҚАРОРИ
Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов
асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 53/ҚҚ ва 20-Қ/Қ-сон қарори (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й. , 31- сон, 787-модда) билан тасдиқланган Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир |
К.А. Шарипов |
Вазир |
Б.А. Мусаев |
ИЛОВА
Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов
асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом академик лицейларда бўш (вакант) бўлган ўқитувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.".
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида қайд этилган шахслар танловга қўйилмайдилар.".
3. 9-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 27 апрель