ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2024 й. / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 30.04.2024 й. 8-сон "Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2024 й. 2521-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2024 й.

N 2521-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

30.04.2024 й.

N 8


БУЙРУҒИ



Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш

ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида"ги 2024 йил 2 февралдаги ЎРҚ-903-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сон "Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         И. Абдураҳмонов






Буйруққа

ИЛОВА



Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш

ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тупроқ сифатини баҳолаш (тупроқ бонитировкаси) - тупроқнинг сифати ва табиий унумдорлик қобилиятини 100 балли шкала бўйича қиёсий баҳолаш;";


2. 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тупроқ бонитировкаси ишлари бажарилгандан кейин, янги ўзлаштирилган ерлар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони сифатида ҳисобга (баланс) олинган бўлса, у ҳолатда кейинги тур тупроқ бонитировкаси ишлари ўтказилгунга қадар, ҳудуднинг ўртача бали миқдорида белгиланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 май













































Время: 0.2124
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш