ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 10.07.2025 й. ЎРҚ-1075-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 15.04.2025 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 28.05.2025 й. маъқулланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.07.2025 й.

N ЎРҚ-1075




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 апрелда қабул қилинган

Cенат томонидан 2025 йил 28 майда маъқулланган



Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар айрим жазо чораларини қилмишнинг хусусиятига, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилигига қараб қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига айрим ҳуқуқбузарликлар учун қилмишнинг хусусиятидан, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шу муносабат билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги айрим тоифадаги ишлар фақат жабрланувчининг аризасига кўра юритилиши белгиланмоқда.

Ушбу Қонун ҳуқуқий таъсир чоралари асоссиз қўлланилишининг олдини олишга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда, N 11, 921, 923, 924-моддалар, N 12, 1004-модда; 2024 йил, N 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, N 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, N 3, 243, 245-моддалар, N 6, 530, 532-моддалар, N 7, 629-модда, N 8, 826, 829, 831-моддалар, N 9, 954, 964, 965-моддалар, N 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, N 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, N 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, N 1, 5, 8-моддалар, N 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, N 3, 368, 376-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 25-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;


2) 56-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, шу жумладан жамоат транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


3) 61-модданинг:

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


4) 61-2-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;


5) 73-модда чиқариб ташлансин;


6) 122-модда чиқариб ташлансин;


7) 125-модданинг саккизинчи қисмидаги "141" рақами чиқариб ташлансин;


8) 141-модда чиқариб ташлансин;


9) 151-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"151-модда. Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай

ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш


Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш, -

абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


10) 156-модда чиқариб ташлансин;


11) 227-3-модда чиқариб ташлансин;


12) 245-модданинг биринчи қисмидаги "149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "149, 150, 151-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 245-7-модданинг:

номидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 68-моддаларида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг чегара белгиларига оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 89-1-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 104-1, 104-2, 112-моддаларида, 125-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 135, 139, 140-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 200, 212, 213, 214, 227-14-моддаларида (қишлоқ хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир";

иккинчи қисмидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 248-модда:

биринчи қисмидаги:

"122" рақами чиқариб ташлансин;

"141-моддасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"156" рақами чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг:

1-бандидаги "121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156" деган сўзлар "121, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-бандидаги "122, 123, 156, 183-моддаларида" деган сўзлар "123, 183-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-бандидаги "122" рақами чиқариб ташлансин;

5-бандидаги "140-моддасининг биринчи қисмида, 141, 147-моддаларида" деган сўзлар "140-моддасининг биринчи қисмида, 147-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "122, 128-6-моддаларида" деган сўзлар "128-6-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 250-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекс 56-1-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир";


16) 251-модданинг биринчи қисмидаги "122-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


17) 252-модданинг биринчи қисмидаги "53, 121, 122, 124, 145-моддаларида" деган сўзлар "53-моддасида, 56-1-моддасининг биринчи қисмида (сув транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 124, 145-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 254-модданинг биринчи қисмидаги "121, 122, 123, 124-моддаларида" деган сўзлар "56-1-моддасининг биринчи қисмида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 123, 124-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 256-модда:

биринчи қисмидаги "141" рақами чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "141" рақами чиқариб ташлансин;


20) 261-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"261-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари";


биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70-1-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70-1-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз эллик бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг катта давлат инспекторлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - юз бараваригача миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга";


21) 262-модданинг биринчи қисмидаги "227-3" рақами чиқариб ташлансин;


22) 263-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"263-модда. Ўзбекистон Республикаси

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида

назорат бўйича давлат инспекцияси органлари


Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир";

иккинчи қисмидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) қуйидаги мазмундаги 269-3-модда билан тўлдирилсин:


"269-3-модда. Жабрланувчининг аризасига асосан

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш


Ушбу Кодекснинг 40, 41, 44, 45, 46, 46-1, 52-моддаларида, 61-2-моддасида (бундан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мустасно), 193-3-моддасида ҳамда 202-2-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаши шарт.

Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

Ушбу Кодекснинг 61-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади";


24) 271-модда қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1) иш юритиш жабрланувчининг аризасига кўра юритиладиган ҳолларда унинг аризаси мавжуд бўлмаса, бундан ушбу Кодекс 269-3-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


25) 282-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6) ушбу Кодекс 269-3-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жабрланувчининг аризаси";


26) 287-модданинг:

1-бандидаги "56, 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 60-1, 61-моддаларида, 61-1-моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 70-1, 72, 79, 88, 90, 90-1, 91, 91-1, 91-2, 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116-1, 116-2, 116-3, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида" деган сўзлар "56-моддаларида, 56-1-моддасида (жамоат транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 60-1, 61-моддаларида, 61-1-моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 70-1, 72, 79, 88, 90, 90-1, 91, 91-1, 91-2, 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116-1, 116-2, 116-3, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 123, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135-1, 136, 137, 138, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4-бандидаги "141" рақами чиқариб ташлансин;

5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5-1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 11 июль





























































































Время: 0.1027
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш