ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2025 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 04.08.2025 й. 15-2025/Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.08.2025 й. 3668-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2025 й.

N 3668




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

04.08.2025 й.

N 15-2025/Б


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           Б.Э. Захидов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган

ўзгартиришлар



1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 7 октябрдаги 61-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2047, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Иссиқлик изолация материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар иссиқлик изолация материаллари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


в) 5, 6, 13 ва 32-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


ё) 17-банддаги "санитария қоидалари ва меъёрларига" деган сўзлар "санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.";


з) 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


и) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.";


й) 40-банддаги "тиббий кўрик далолатномаси" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўрик далолатномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 41-банддаги "Даврий тиббий кўриклар" деган сўзлар "Даврий мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 43-банддаги "ҚМҚ 2.09.12 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 45-банддаги "ҚМҚ 2.03.13 "Поллар" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.03.13-24 "Поллар" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 47 ва 48-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мувофиқ бўлиши лозим.

48. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


о) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим";


р) 54-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 60 ва 61-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.

61. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.";


т) 62-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


у) 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Ҳар бир ташкилотда ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.";


ф) 80-банддаги "ГОСТ 12.3.002-75" деган сўзлар "ГОСТ 12.3.002-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


х) 82-банднинг "б" кичик бандидаги "ГОСТ 12.1.003-83" деган сўзлар "ГОСТ 12.1.003-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ц) 83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"83. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.033-81 талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.";


ч) 96-банддаги "ҚМҚ 2.09.19-97 "Нефт ва нефт маҳсулотлари омборлари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.19-22 "Нефт ва нефт маҳсулотлари омборхоналари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ш) 110-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"110. Ташкилот ҳудудига келадиган материаллар ва ускуналар учун шу мақсадга ажратилган ва тайёрланган махсус омборлар ҳамда юк ортиш-тушириш майдончалари бўлиши ва уларнинг тузилиши ва жойлашиши ШНҚ 2.09.03-23 "Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.";


э) 200-банднинг "ж" кичик бандидаги "ҚМҚ 2.01.05-88 "Табиий ва сунний ёруғлик" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ю) 209-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


я) 245-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"245. Тола чиқариш ускунасининг оператори ГОСТ ЭН 14052-2015, ГОСТ 13087-1-2016 бўйича каска ва ГОСТ 12.4.144-84 бўйича юзни ҳимояловчи восита билан таъминланиши лозим.".


2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 64-Б-сон (рўйхат рақами 2048, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 517-модда) буйруғи билан тасдиқланган Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


в) 5, 6, 12 ва 30-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


е) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


ё) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.";


ж) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

34. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


з) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.";


и) 37-банддаги "тиббий кўрик далолатномаси" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўрик далолатномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


й) 38-банддаги "Даврий тиббий кўриклар" деган сўзлар "Даврий мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 40-банддаги "ҚМҚ 2.09.02 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 42-банддаги "ҚМҚ 2.03.13 "Поллар" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.03.13-24 "Поллар" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 44-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


п) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.";


с) 51-банддаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувлар тизимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


т) 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.

58. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.";


у) 59-банд, 81-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 88-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Ҳар бир ташкилотда ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормаларива қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.";


х) 78-банддаги "СанМваҚ II-89-80 "Саноат корхоналарини бош плани" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ц) 116-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"116. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш зарур.".


3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 81-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2059, 2010 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Клиник диагностика лабораторияларида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар клиник диагностика лабораторияларида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


в) 5 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Лабораторияларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";


е) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.";


ё) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";


ж) 28-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш талаблари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Лаборатория хоналари табиий ва сунъий ёруғлиги даражаси ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.";


и) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Лабораториялар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.";


й) 31-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"31. Лабораторияларнинг жойлашиши, хоналари таркиби ва умумий майдонлари ўрнатилган тартибда ШНҚ 3.01.04-19 "Қурилиши тугалланган обектларни фойдаланишга қабул қилиш. Асосий ҳолатлар" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига асосан фойдаланишга қабул қилиниши лозим.";


к) 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"33. Лабораториялар "ШНҚ 2.08.02-23 "Жамоат бинолари ва иншоотлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига биноан водопровод, иссиқ сув, оқова сув, марказий иситиш тизими ва газ билан (агар мавжуд ҳудуд табиий газ билан таъминланган бўлса) таъминланиши зарур.

34. Водопровод ва оқова сувлар бўлмаган ҳудудларда лабораториялар учун маҳаллий водопровод, оқова сувлар тизими ва зарарсизлантирувчи ускуналари бўлган тозалаш иншоотлари қурилиши керак.";


л) 41-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"41. Лабораторияларда электр ускуналари ва жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ жойлаштириш ва ўрнатиш зарур.";


м) 43-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 92 - 94-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"92. Ишлатилган ёнувчан эритмалар махсус герметик ёпилувчи идишга йиғилади ва регенерация ёки йўқотилиш учун жўнатилади. Уларни оқова сувларга оқизиш мумкин эмас.

93. Ишлатилган кислота ва ишқорлар алоҳида махсус идишларга йиғилади. Кичик ҳажмдаги ишқор моддаларни кўп марта суюлтириб, оқова сувларга оқизиш мумкин.

94. Учувчан ва кескин нохуш ҳидли моддаларни тўкиш учун ҳаво тортувчи шкафда водопровод суви келтирилган алоҳида оқова сувлар тармоғи ўрнатилиши лозим.".


4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 76-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2061, 2010 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Китоб савдоси ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар китоб савдоси ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";


в) 5, 6 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.";


д) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


е) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.";


ё) 23 - 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.

24. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.

25. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.";


ж) 26-банддаги "тиббий кўрик далолатномаси" деган сўзлар "мажбурий тиббий кўрик далолатномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 27-банддаги "Даврий тиббий кўриклар" деган сўзлар "Даврий мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 29-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентилация ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


й) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 "Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


к) 2-бобнинг 7-параграфи номидаги "канализация" деган сўз "оқова сувлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.";


м) 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим.";


н) 41 ва 61-бандлардаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 47-банддаги "Табиий ва сунъий ёритиш" ҚМҚ 2.01.05-98 талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Китоб базаларида ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.";


р) 56-банддаги "Жамоатчилик бинолари ва иншоотлари" ҚМҚ 2.08.02-96 талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.08.02-23 "Жамоат бинолари ва иншоотлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


с) 64-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"64. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 19 август

















































Время: 0.1359
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish