ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2025 й. 606-сон қарорига 2-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 27 сентябрдаги

606-сон қарорига

2-ИЛОВА



Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий

номидаги мукофот тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот (кейинги ўринларда - мукофот)га номзодларни кўриб чиқиш, ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Мукофот билан драматургия соҳасида фаол ижод қилаётган моҳир драматурглар театр санъатини ривожлантириш ва театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

Мукофот билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Бир шахс мукофот билан бир марта мукофотланади.


3. Мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар икки йилда бир маротаба ушбу Низомга мувофиқ танлов ўтказилади.


4. Мукофот ғолибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳамда мукофотнинг диплом ва статуэткалари берилади.



2-БОБ. МУКОФОТГА НОМЗОДЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Мукофотга номзодларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва тақдирлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Фаол ижод қилаётган драматургларни мукофот билан тақдирлаш бўйича таклифлар вазирлик ва идоралар, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан танлов ўтказиладиган йилнинг 15 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда танлов ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотларга тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга (кейинги ўринларда - Комиссия) тақдим этади.


8. Комиссия танлов ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди ҳамда энг муносиб бир нафар номзод бўйича якуний қарор қабул қилади:

ўз асарлари билан ўзбек адабиёти ва театр санъати ривожига ҳисса қўшгани, уни жаҳонга танитиш орқали миллий қадриятларимиз, миллатимизнинг улуғлигини дунёга тараннум этгани;

ўз асарларида ёшларнинг аждодларга муносиб авлод бўлиб етишишини, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини тараннум этгани, замон қаҳрамонлари тимсолини акс эттиргани ҳамда миллий қаҳрамонлар сиймосини гавдалантиргани;

ўз асарларида миллий ғурур тушунчаси билан ҳамоҳанг тарзда умуминсоний ғояларни тарғиб қилгани, театрлар репертуарини мавзу ва ғоя жиҳатидан пухта бўлган долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга муносиб ҳисса қўшгани.

Комиссия мукофотга тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


9. Комиссия қарори асосида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг мукофот билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи танлов ўтказиладиган йилнинг 10 мартига қадар қабул қилинади.


10. Мукофот 27 март - Халқаро театр куни арафасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.


11. Бир марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуэткаларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

         




Низомга

ИЛОВА



Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий

номидаги мукофотга номзодларни тақдим этиш,

кўриб чиқиш ва тақдирлаш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

      


     

Субъектлар

      


       

Чора-тадбирлар

       


      

Муддатлар

     











1-босқич


              

Вазирлик ва идоралар,

бошқа давлат

ва нодавлат

ташкилотлари

        


Мукофот билан тақдирлаш бўйича таклифларни Маданият вазирлигига тақдим этади.


Ҳар икки йилда бир

маротаба 15 январга

қадар











2-босқич


Маданият вазирлиги


         

Мукофот билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотга тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга (Комиссия) тақдим этади.

       


1 февралга қадар











3-босқич


Комиссия


          

Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва энг муносиб бир нафар номзод бўйича якуний қарор қабул қилади.

        


1 мартга қадар











4-босқич


Маданият вазирлиги


      

1. Мукофот билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи қабул қилинади.


2. Мукофот 27 март - Халқаро театр куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирда топширилади.

      


       

10 мартга қадар



27 март




         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 2 октябрь









































































Время: 0.1040
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish