ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IAS) /

(IAS) 27 "Алоҳида молиявий ҳисобот" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 15-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

15-ИЛОВА



БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IAS) 27 "АЛОҲИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ"



Мақсад


1. Мазкур стандартнинг мақсади ташкилот алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрлаганда, шўъба ташкилотлари, қўшма корхоналар ва таъсир остидаги ташкилотлардаги инвестицияларнинг ҳисоби ва маълумотларни ёритиб бериш талабларини белгилашдан иборатдир.



Қўллаш доираси


2. Мазкур стандарт ташкилот алоҳида молиявий ҳисоботни тақдим этишни танлаганда ёки маҳаллий қонунчилик бўйича талаб қилинганда, шўъба ташкилотлари, қўшма корхоналар ва таъсир остидаги ташкилотлардаги инвестициялар ҳисоби учун қўлланиши лозим.


3. Мазкур стандарт қайси ташкилотлар алоҳида молиявий ҳисобот тузиши лозимлигини белгиламайди. Мазкур стандарт ташкилот Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ алоҳида молиявий ҳисобот тайёрлаганда қўлланади.



Таърифлар


4. Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:

Консолидациялашган молиявий ҳисобот - бу бош ташкилот ва унинг шўъба ташкилотларининг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромади, харажатлари ва пул оқимларини ягона хўжалик субъектига тегишли деб тақдим этиладиган ташкилотлар гуруҳининг молиявий ҳисоботидир.

Алоҳида молиявий ҳисобот - бу, ташкилот шўъба ташкилотлар, қўшма корхоналар ва таъсир остидаги ташкилотларидаги инвестицияларни бошланғич қийматда, 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"га мувофиқ ёки 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"да таърифланган улушли қатнашиш усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олишни, мазкур стандартнинг талабларига амал қилган ҳолда, ташкилот танлай олиши орқали тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдир.


5. Қуйидаги атамалар 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот"нинг А Иловасида, 11-сон МҲХС "Қўшма фаолият"нинг А Иловасида ва 28-сон БҲХСнинг 3-бандида таърифланган:

- таъсир остидаги ташкилот;

- инвестиция объекти назорати;

- улушли қатнашиш усули;

- гуруҳ;

- инвестиция ташкилоти;

- кўшма назорат;

- қўшма корхона;

- қўшма корхона иштирокчиси;

- бош ташкилот;

- аҳамиятли таъсир;

- шўъба ташкилоти.


6. Алоҳида молиявий ҳисобот консолидациялашган молиявий ҳисоботга қўшимча тарзда ёки шўъба ташкилотларида инвестицияси бўлмаган, лекин таъсир остидаги ташкилотларга ёки қўшма корхоналарга инвестициялар, 8 - 8А-бандларда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, 28-сон БҲХСга мувофиқ улушли қатнашиш усули бўйича тан олиниши лозим бўлган, таъсир остидаги ташкилотларда ёки қўшма корхоналарда инвестицияларга эга бўлган инвесторларнинг молиявий ҳисоботига қўшимча тарзда тақдим этилади.


7. На шўъба ташкилоти, на таъсир остидаги ташкилот ёки қўшма корхона иштирокчиси бўлмаган ташкилотнинг молиявий ҳисоботи алоҳида молиявий ҳисобот ҳисобланмайди.


8. 10-сон МҲХСнинг 4(а)-бандига мувофиқ консолидациядан озод қилинган ёки 28-сон БҲХС (2011 йилда ўзгартирилган)нинг 17-бандига мувофиқ улушли қатнашиш усулини қўллашдан озод қилинган ташкилот алоҳида молиявий ҳисоботни ўзининг ягона молиявий ҳисоботи сифатида тақдим этиши мумкин.


8A. 10-сон МҲХСнинг 31-бандига мувофиқ жорий давр ва тақдим этиладиган барча қиёсий даврлар мобайнида, ўзининг барча шўъба ташкилотларини консолидациядан озод қиладиган инвестиция ташкилоти алоҳида молиявий ҳисоботни ўзининг ягона молиявий ҳисоботи сифатида тақдим этади.



Алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрлаш


9. Алоҳида молиявий ҳисобот 10-бандда келтирилган ҳолатлардан ташқари, барча қўлланиши мумкин бўлган МҲХСларга мувофиқ тайёрланиши лозим.


10. Ташкилот алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрлаганда, у шўъба ташкилотлари, қўшма корхоналар ва таъсир остидаги ташкилотларидаги инвестицияларни қуйидаги усуллардан бири орқали ҳисобга олади:

(a) бошланғич қийматда;

(б) 9-сон МҲХСга мувофиқ;

(c) 28-сон БҲХСда кўрсатилганидек, улушли қатнашиш усулидан фойдаланган ҳолда.

Ташкилот инвестицияларнинг ҳар бир тоифаси учун бир хил ҳисобга олиш тартибини қўллаши лозим. Бошланғич қиймат бўйича ёки улушли қатнашиш усулидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олинган инвестициялар сотиш ёки тақсимлаш учун мўлжалланган (сотиш ёки тақсимлаш учун мўлжалланган ҳисобдан чиқариладиган гуруҳга киритилган) актив сифатида тавсифланганда 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият" га мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. 9-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинган инвестицияларнинг баҳоланиши бундай ҳолатларда ўзгармайди.


11. Агар ташкилот 28-сон БҲХС (2011 йилда ўзгартирилган) нинг 18-бандига мувофиқ, таъсир остидаги ташкилотлардаги ёки қўшма корхоналардаги ўзининг инвестцияларини 9-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашни танласа, у ушбу инвестицияларни ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим.


11A. Агар бош ташкилотдан 10-сон МҲХСнинг 31-бандига мувофиқ, ўзининг шўъба ташкилотидаги инвестициясини 9-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаши талаб этилса, шўъба ташкилотидаги инвестицияни ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботида ҳам айнан шу тарзда ҳисобга олиши лозим.


11Б. Бош ташкилот инвестиция ташкилоти бўлишни тўхтатса ёки инвестиция ташкилотига айланса, ушбу ўзгариш унинг мақомидаги ўзгариш содир бўлган санадан бошлаб қуйидагича ҳисобга олиниши лозим:

(a) ташкилот инвестиция ташкилоти бўлишни тўхтатганда, бу ташкилот шўъба ташкилотидаги инвестициясини 10-бандга мувофиқ ҳисобга олиши лозим. Мақомдаги ўзгариш санаси шартли харид қилиш санаси деб қабул қилиниши лозим. Инвестиция 10-бандга мувофиқ ҳисобга олинганда, шартли харид қилиш санасидаги шўъба ташкилотининг ҳаққоний қиймати ўтказилган шартли товонни назарда тутиши лозим.

(i) [Чиқариб ташланган]

(ii) [Чиқариб ташланган]

(б) ташкилот инвестиция ташкилотига айланганда, у шўъба ташкилотидаги инвестициясини 9-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олиши лозим. Шўъба ташкилотининг олдинги баланс қиймати ва инвестор мақомининг ўзгариш санасидаги унинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ фойда ёки зарар таркибида фойда ёки зарар сифатида тан олиниши лозим. Шўъба ташкилотларига нисбатан илгари бошқа умумлашган даромадда тан олинган ҳар қандай фойда ёки зарарнинг жамғарилган суммаси худди ушбу шўъба ташкилотлари инвестиция ташкилотидан мақомдаги ўзгариш санасида ҳисобдан чиқарилгандек тан олиниши лозим.


12. Шўъба ташкилот, қўшма корхона ёки таъсир остидаги ташкилотдан олинадиган дивидендлар ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботида ташкилотнинг дивиденд олишга ҳуқуқи юзага келганда тан олинади. Агар ташкилот дивидендни инвестициянинг баланс қийматини камайтириш орқали тан олинадиган улушли қатнашиш усулидан фойдаланишни танламаса дивиденд фойда ёки зарар таркибида тан олинади.


13. Бош ташкилот қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тарзда ўзининг бош ташкилоти сифатида янги ташкилотни ташкил этиш орқали ўз гуруҳининг тузилишини қайта ташкил этади:

(a) янги бош ташкилот дастлабки бош ташкилотнинг мавжуд улушли инструментлари эвазига улушли инструментларни чиқариш орқали дастлабки бош ташкилот устидан назоратга эга бўлса;

(б) янги гуруҳнинг ва дастлабки гуруҳнинг активлари ва мажбуриятлари бевосита қайта ташкил этишдан олдин ва кейин бир хил бўлса; ва

(в) қайта ташкил этишдан олдинги дастлабки бош ташкилотнинг мулкдорлари бевосита қайта ташкил этишдан олдин ва кейин дастлабки гуруҳнинг ва янги гуруҳнинг соф активларида бир хил мутлақ ва нисбий улушларга эга бўлса,

ва янги бош ташкилот ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботида дастлабки бош ташкилотдаги инвестициясини 10(а)-бандга мувофиқ ҳисобга олади, янги ташкилот бошланғич қийматни қайта ташкил этиш санасида дастлабки бош ташкилотнинг алоҳида молиявий ҳисоботида акс эттирилган хусусий капитал моддаларидаги ўз улушининг баланс қийматида баҳолаши лозим.


14. Шунга ўхшаш, бош ташкилот бўлмаган ташкилот ўзининг бош ташкилоти сифатида янги ташкилотни 13-банддаги мезонларни қаноатлантирадиган тарзда ташкил этиши мумкин. 13-банддаги талаблар бундай қайта ташкил этишларга нисбатан тенг тарзда қўлланади. Бундай ҳолатларда, "дастлабки бош ташкилот" ва "дастлабки гуруҳ" атамаларидан "дастлабки ташкилот" тушунилади.



Маълумотларни ёритиб бериш


15. Ташкилот ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботида маълумотларни ёритиб беришда барча қўлланиши мумкин бўлган МҲҲСларни, жумладан 16 ва 17 бандлардаги талабларни қўллаши лозим.


16. Бош ташкилот 10-сон МҲХСнинг 4(а) бандига мувофиқ, консолидациялашган молиявий ҳисобот тайёрламасликни танласа ва унинг ўрнига алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрласа, у алоҳида молиявий ҳисоботда қуйидагиларни ёритиб бериши лозим:

(a) молиявий ҳисобот алоҳида молиявий ҳисобот эканини; консолидациядан озод этиш имкониятидан фойдаланилганини; Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ бўлган консолидациялашган молиявий ҳисоботи оммавий фойдаланиш учун тақдим этилган ташкилотнинг номи ва асосий фаолият жойи (ва у ташкил этилган давлат, агарда асосий фаолият жойидан фарқ қилса); ва ушбу консолидациялашган молиявий ҳисобот олиниши мумкин бўлган манзил.

(б) шўъба ташкилотларидаги, қўшма корхоналардаги ва таъсир остидаги ташкилотлардаги аҳамиятли инвестицияларнинг рўйхати, жумладан:

(i) бу инвестиция объектларининг номи.

(ii) бу инвестиция объектларининг асосий фаолият жойи (ва, агар фарқли бўлса, у ташкил этилган давлат).

(iii) унинг бу инвестиция объектларидаги эгалик қилиш улуши (ва, агар фарқли бўлса, унинг овоз бериш ҳуқуқларидаги улуши).

(в) (б) кичик бандда келтирилган инвестицияларни ҳисобга олишда фойдаланилган усулнинг тавсифи.


16A. Инвестиция ташкилоти бош ташкилот бўлганда (16-бандда қамраб олинган бош ташкилотдан ташқари), 8А-бандга мувофиқ алоҳида молиявий ҳисоботни ўзининг ягона молиявий ҳисоботи сифатида тайёрласа, у бундай фактни ёритиб бериши лозим. Инвестиция ташкилоти 12-сон МҲХС "Бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб бериш"да талаб этилган инвестиция ташкилотларига боғлиқ маълумотларни ёритиб бериши лозим.


17. Бош ташкилот (16 - 16А бандларда қамраб олинган бош ташкилотдан ташқари) ёки инвестиция объекти устидан қўшма назоратга эга ёки аҳамиятли таъсирга эга бўлган инвестор алоҳида молиявий ҳисоботни тайёрласа, бош ташкилот ёки инвестор 10-сон МҲХС, 11-сон МҲХС ёки 28-сон БҲХС (2011 йилда ўзгартирилган)га мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботни уларнинг қайси бирига тегишли эканлигини ажратиб кўрсатиши лозим. Бош ташкилот ёки инвестор ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботида қуйидагиларни ҳам ёритиб бериши лозим:

(a) ҳисоботлар алоҳида молиявий ҳисобот эканлиги тўғрисидаги ва агар қонунчилик томонидан талаб этилмаган бўлса, бу ҳисобот нима учун тайёрланганлигининг сабаблари тўғрисидаги маълумот.

(б) шўъба ташкилотларидаги, қўшма корхоналардаги ва таъсир остидаги ташкилотлардаги аҳамиятли инвестицияларнинг рўйхати, жумладан:

(i) бу инвестиция объектларининг номи.

(ii) бу инвестиция объектларининг асосий фаолият жойи (ва, агар фарқли бўлса, у ташкил этилган давлат).

(iii) унинг бу инвестиция объектларидаги эгалик қилиш улуши (ва, агар фарқли бўлса, унинг овоз бериш ҳуқуқларидаги улуши).

(в) (б) кичик бандда келтирилган инвестицияларни ҳисобга олишда фойдаланилган усулнинг тавсифи.



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари


18. Мазкур стандарт ташкилотлар томонидан 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу Стандартни олдинги давр учун қўлласа, у бу фактни ёритиб бериши ва шу даврга нисбатан 10-сон МҲХС, 11-сон МҲХС ва 28-сон БҲХС (2011 йилда ўзгартирилган)ни қўллаши лозим.


18A. 2012 йил октябр ойида эълон қилинган "Инвестиция ташкилотлари" (10-сон МҲХС, 12-сон МҲХС ва 27-сон БҲХСларга ўзгартиришлар) бўйича 5, 6, 17 ва 18 бандларга ўзгартиришлар киритилди ва қўшимча , 11А - 11Б, 16А ва 18Б - 18З бандлар киритилди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2014 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинги даврга нисбатан қўлласа, у бу фактни ёритиб бериши ва шу даврга нисбатан "Инвестиция ташкилотилари"га киритилган барча ўзгартиришларни ҳам қўллаши лозим.


18Б. Агар "Инвестиция ташкилотилари"нинг ўзгаришларини дастлабки қўллаш санасида (ушбу МҲХСнинг мақсадлари учун бу ўзгаришлар биринчи марта қўлланилган йиллик ҳисобот даврининг боши) бош ташкилот ўзини инвестиция ташкилоти деган хулосага келса, у шўъба ташкилотдаги инвестициясига нисбатан 18В - 18З бандларни қўллаши лозим.


18В. Дастлабки қўллаш санасида шўъба ташкилотдаги ўз инвестициясини илгари бошланғич қийматда баҳолаган инвестиция ташкилоти, худди мазкур МҲХСнинг талаблари доим амалда бўлгандек, бу инвестицияни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаши лозим. Инвестиция ташкилоти дастлабки қўллаш санасидан бевосита олдинги йиллик даврни ретроспектив тарзда ўзгартириши лозим ва бевосита олдинги давр бошида тақсимланмаган фойдани қуйидагилар ўртасидаги фарққа ўзгартириши лозим:

(a) инвестициянинг олдинги баланс қиймати; ва

(б) инвесторнинг шўъба ташкилотдаги инвестициясининг ҳаққоний қиймати.


18Г. Дастлабки қўллаш санасида шўъба ташкилотдаги ўз инвестициясини илгари бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳолаган инвестиция ташкилоти бу инвестицияни ҳаққоний қийматда баҳолашда давом этиши лозим. Олдин бошқа умумлашган даромадда тан олинган ҳар қандай ҳаққоний қиймат бўйича тузатишларнинг жамғарилган суммаси дастлабки қўллаш санасидан бевосита олдинги йиллик давр бошида тақсимланмаган фойдага ўтказилиши лозим.


18Д. Дастлабки қўллаш санасида, инвестиция ташкилоти, 10-бандда рухсат этилганидек, 9-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаш танланган шўъба ташкилотдаги улушини ҳисобга олишнинг олдинги тартибига тузатишлар киритмаслиги лозим.


18Е. 13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш" қабул қилиниши санасидан олдин, инвестиция ташкилоти олдин инвесторлар ёки раҳбариятга тақдим этилган ҳаққоний қийматларидан, агар ушбу қийматлар баҳолаш санасида ўзаро операцияларни амалга оширишни истаган хабардор мустақил томонлар ўртасида инвестиция айирбошланиши мумкин бўлган суммани акс эттирса, фойдаланиши лозим.


18Ё. Агарда 18В - 18Е бандларга мувофиқ шўъба ташкилотдаги инвестицияни баҳолашни амалий қўллаш имконсиз бўлса (8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"да белгиланганидек), инвестиция ташкилоти ушбу МҲҲС талабларини 18В - 18Е бандларнинг амалий қўлланиши мумкин бўлган энг олдинги даврнинг бошида қўллаши лозим, бу жорий давр ҳам бўлиши мумкин. Инвестор, агар ушбу бандни амалий қўллаш мумкин бўлган энг олдинги даврнинг бошланиши жорий давр бўлмаса, инвестор дастлабки қўллаш санасидан бевосита олдинги йиллик даврни ретроспектив тарзда тузиши лозим. Инвестиция ташкилоти учун шўъба ташкилотнинг ҳаққоний қийматини баҳолашнинг амалий имкони мавжуд бўлган сана бевосита олдинги даврнинг бошига нисбатан олдинроқ бўлса, инвестор бевосита олдинги давр бошида хусусий капитални қуйидагилар ўртасидаги фарққа мутаносиб тарзда тузатиши лозим:

(a) инвестициянинг олдинги баланс қиймати; ва

(б) инвесторнинг шўъба ташкилотдаги инвестициясининг ҳаққоний қиймати.

Агар ушбу бандни амалий қўллаш мумкин бўлган энг олдинги даврнинг бошланиши жорий давр бўлса, хусусий капитал таркибига киритилган тузатиш жорий даврнинг бошида тан олиниши лозим.


18Ж. Агар инвестиция ташкилоти "Инвестиция ташкилоти"га ўзгартиришларнинг дастлабки қўллаш санасидан олдин шўъба ташкилотдаги инвестицияни ҳисобдан чиқарса ёки унинг устидан назоратни йўқотса, инвестиция ташкилотидан ушбу инвестициянинг олдинги ҳисобга олинишига нисбатан тузатишлар киритиши талаб этилмайди.


18З. 18В - 18Ж бандлардаги дастлабки қўллаш санасидан бевосита олдинги йиллик даврга ("бевосита олдинги давр") нисбатан ҳаволаларга қарамасдан, ташкилот тақдим этилган ҳар қандай олдинроқ бўлган даврлар учун ўзгартирилган қиёсий маълумотларни тақдим этиши мумкин, лекин буни амалга ошириши талаб этилмайди. Агар ташкилот ҳар қандай олдинроқ бўлган даврлар учун тузатишлар киритилган қиёсий маълумотларни тақдим этса, 18В - 18Ж бандлардаги "бевосита олдинги давр"га нисбатан барча ҳаволалар "тақдим этилган энг олдинги тузатишлар киритилган қиёсий давр" тарзида ўқилиши лозим. Агар ташкилот ҳар қандай олдинроқ даврлар учун тузатишлар киритилмаган қиёсий маълумотларни тақдим этса, у тузатишлар киритилмаган маълумотларни аниқ кўрсатиши, маълумотлар бошқа асосда тайёрланганлигини таъкидлаши ва ушбу асосни тушунтириши лозим.


18И. 2014 йил август ойида эълон қилинган "Алоҳида молиявий ҳисоботларда улушли қатнашиш усули" (27-сон БҲХСга ўзгартиришлар) бўйича 4 - 7, 10, 11Б ва 12 бандларга ўзгартиришлар киритилди. Ташкилотлар ушбу ўзгартиришларни 2016 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ ретроспектив қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.



9-сон МҲХСга ҳаволалар


19. Агар ташкилот мазкур стандартни қўллаган, лекин ҳали 9-сон МҲХСни қўлламаган бўлса, 9-сон МҲХСга ҳар қандай ҳавола 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"га ҳавола тарзида ўқилиши лозим. Тан олиш ва баҳолаш.



27-сон БҲХС (2008 йилдаги таҳрири)

ўз кучини йўқотиши


20. Мазкур стандарт 10-сон МҲХС билан бир вақтда эълон қилинган. Мазкур иккита МҲХСлар биргаликда 27-сон БҲҲС "Консолидациялашган ва алоҳида молиявий ҳисобот" (2008 йилда ўзгартирилган) нинг ўрнини эгаллайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь





















































Время: 0.2036
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш