ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IFRS) /

(IFRS) 9 "Молиявий инструментлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 35-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

35-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 9 "МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАР"



1-БОБ. МАҚСАД


1.1 Мазкур МҲХСнинг мақсади молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ташкилотнинг келгуси пул оқимларининг суммаси, вақти ва ноаниқлигини баҳолаш учун ўринли ва фойдали маълумот тақдим этадиган молиявий активларни ва молиявий мажбуриятларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тамойилларини белгилашдан иборат.



2-БОБ. ҚЎЛЛАШ ДОИРАСИ


2.1 Мазкур стандарт барча ташкилотлар учун ва барча турдаги молиявий инструментларга нисбатан қўлланиши лозим, қуйидагилар бундан мустасно:

(a) 10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот", 27-сон БҲХС "Алоҳида молиявий ҳисобот" ёки 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"га мувофиқ ҳисобга олинадиган шўъба ташкилотлар, ташкилотлар ва қўшма корхоналардаги улушлар. Лекин, айрим ҳолатларда 10-сон МҲХС, 27-сон БҲХС ёки 28-сон БҲХС ташкилотнинг шўъба ташкилотидаги, таъсир остидаги ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги улушини мазкур стандартнинг айрим ёки барча талаблари асосида юритишни талаб қилади ёки рухсат беради. Шунингдек, ташкилотлар мазкур стандартни шўъба ташкилотидаги, таъсир остидаги ташкилотдаги ёки қўшма корхонадаги улуш бўйича деривативларга нисбатан, агар дериватив 32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тақдим этиш"даги ташкилотнинг хусусий капитали таърифига мос келмаса, қўллаши лозим. Тақдим этиш.

(б) 16-сон МҲХС "Ижара" қўлланадиган ижара шартномалари бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар. Лекин:

(i) ижарага берувчи томонидан тан олинган дебитор қарздорлик ва молиявий ижарага (яъни молиявий ижарага соф инвестициялар) ва оператив ижара бўйича дебитор қарздорликка нисбатан мазкур стандартнинг тан олишни бекор қилиш ва қадрсизланиш бўйича талаблари қўлланади;

(ii) ижарага олувчи томонидан тан олинган ижара бўйича мажбуриятларга нисбатан мазкур стандартнинг 3.3.1-бандидаги тан олишни бекор қилиш талаблари қўлланади; ва

(iii) ижара шартномасига бириктирилган деривативларга нисбатан мазкур стандартнинг бириктирилган деривативлар бўйича талаблари қўлланади.

(в) ходимлар даромадлари дастури асосида юзага келадиган иш берувчиларнинг 19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари" талаблари қўлланадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

(г) ташкилот томонидан чиқарилган 32-сон БҲХСдаги улушли инструмент таърифига мос келадиган (шу жумладан опцион ва варрантлар) ёки 32-сон БҲХСнинг 16А ва 16Б ёки 16В ва 16Г бандлари асосида улушли инструмент сифатида таснифлаш талаб этилган молиявий инструментлар. Лекин, ушбу улушли инструментларнинг эгаси бундай инструментларга нисбатан, агар улар "а" кичик бандда кўрсатилган истиснога мос келмаса, мазкур стандартни қўллаши лозим;

(д) (i) иҳтиёрий иштирок имконини берадиган хусусиятга эга бўлгани сабабли, 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"нинг қўллаш доирасидаги шартнома ёки (ii) молиявий кафолат шартномаси таърифига жавоб берадиган суғурта шартномасидан юзага келадиган эмитентнинг хуқуқлари ва мажбуриятларидан ташқари 4-сон МҲХСда таърифланган суғурта шартномаси бўйича хуқуқлар ва мажбуриятлар. Лекин, агар деривативнинг ўзи 4-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги шартнома ҳисобланмаса, 4-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги шартномага бириктирилган деривативга нисбатан қўлланади. Бундан ташқари, агар молиявий кафолат шартномасини чиқарган тараф, илгари ошкора тарзда, ушбу шартномаларни суғурта шартномаси сифатида қарашини ва уларни ҳисобини суғурта шартномаларида қўлланадиган шартларда юритганда, ушбу тараф ўз ҳоҳишига кўра, ушбу молиявий кафолат шартномаларига нисбатан мазкур стандартни ёки 4-сон МҲХСни (Б2.5-Б2.6-бандларни қаранг) қўллашни танлаши мумкин. Эмитент бундай танловни шартномалар бўйича амалга ошириши мумкин, лекин ҳар бир шартнома бўйича танлов кейинчалик ўзгартирилмайди.

(е) 3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари"нинг қўллаш доирасида бўлган, келгуси харид қилиш санасида бизнес бирлашувидан юзага келадиган харид қилиш объектини сотиб олиш ёки сотиш бўйича харид қилувчи ва сотувчи акциядор ўртасидаги форвард шартномалари. Мазкур форвард шартномаларининг амал қилиш муддати, одатда барча талаб этилган рухсат ва операцияни якунлаш учун зарур одатий муддатдан ошмаслиги лозим.

(ё) қарз мажбуриятлари, 2.3-бандда кўрсатилган қарз бўйича мажбуриятлар бундан мустасно. Лекин, қарз мажбуриятини олган томон маълум бир сабабларга кўра, мазкур стандарт қўлланмайдиган қарз мажбуриятларига ҳам ушбу стандартнинг қадрсизланиш бўйича талабларни қўллаши лозим. Бундан ташқари, барча қарз мажбуриятларига мазкур стандартнинг тан олишни бекор қилиш бўйича талаблари тадбиқ этилади.

(ж) 2-сон МҲХС "Акцияга асосланган тўлов" қўлланадиган акцияга асосланган тўлов бўйича операциялар доирасидаги молиявий инструментлар, бундан шартномалар ва мажбуриятлар, мазкур стандартнинг 2.4-2.7-бандлари кўрсатилган мазкур стандарт қўлланадиган шартномалар мустасно.

(з) 37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар"га мувофиқ тан олинган ёки 37-сон БҲХСга мувофиқ илгари тан олинган баҳоланган мажбуриятлар бўйича ташкилот томонидан амалга ошириладиган, сарфларни қоплаш сифатида олинадиган тўловларга ҳуқуқлар.

(и) 15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум"ни қўллаш доирасидаги молиявий инструментлар ҳисобланадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, бундан 15-сон МҲХСга мувофиқ мазкур стандартга мувофиқ ҳисобга олинадиганлар мустасно.


2.2 15-сон МҲХСга мувофиқ мазкур стандарт асосида ҳисоби олинадиган ҳуқуқларнинг қадрсизланиши натижасидаги фойда ёки зарарларни тан олинишида мазкур стандартнинг қадрсизланиш бўйича талаблари қўлланади.


2.3 Мазкур стандарт қўллаш доирасидаги қуйидаги қарз мажбуриятларидан иборат:

(a) ташкилот томонидан фойда ёки зарар орқали хаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар сифатида белгиланадиган қарз мажбуриятлари (4.2.2-бандга қаранг). Тегишли карзлар олинганидан сўнг қисқа вақт ичида карз мажбуриятларидан келиб чиқадиган активларни сотиш бўйича олдинги тажрибага эга бўлган ташкилот мазкур стандартни бир хил синфдаги барча қарз мажбуриятларига нисбатан қўллаши лозим.

(б) бошқа молиявий инструмент чиқариш ёки ўтказиш орқали ёки пул маблағлари бўйича соф асосда сўндирилиши мумкин бўлган қарз мажбуриятлари. Мазкур қарз мажбуриятлари дериватив ҳисобланади. Қарз мажбуриятлари (масалан, қурилиш амалга оширилишига қараб, қисман бериладиган қурилиш бўйича ипотека кредити) бўлиб-бўлиб берилиши шарти асосидагина соф асосда сўндириладиган деб ҳисобланмайди.

(в) бозор фоиз ставкасидан паст ставкада қарз мажбуриятлари (4.2.1(г) бандга қаранг).


2.4 Мазкур стандарт соф асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёки бошқа молиявий инструментлар бўйича айирбошлаш орқали сўндирилиши мумкин бўлган номолиявий обьектни сотиб олиш ёки сотиш бўйича шартномаларга нисбатан худди ушбу шартномалар молиявий инструментлар каби ҳисобланган ҳолда қўлланиши лозим, бундан ташкилотнинг харидлар, сотувлар ёки фойдаланишдаги кутилаётган эҳтиёжларига мувофиқ маълум бир номолиявий объектни келиб тушиши ёки жўнатилиши бўйича тузилган ва тутиб турилган шартномалар мустасно. Лекин, мазкур стандарт 2.5-бандга мувофиқ ташкилот томонидан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланадиган шартномаларга нисбатан қўлланиши лозим.


2.5 Худди шартнома молиявий инструмент каби бўлгандек, соф асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёки бошқа молиявий инструментлар бўйича айирбошлаш орқали сўндирилиши мумкин бўлган номолиявий объектни сотиб олиш ёки сотиш бўйича шартнома, у хатто ташкилотнинг харидлар, сотувлар ёки фойдаланишдаги кутилаётган эҳтиёжларига мувофиқ маълум бир номолиявий объектни келиб тушиши ёки жўнатилиши бўйича тузилган бўлса ҳам, кейинчалик қайта таснифлаш ҳуқуқисиз фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб таснифланиши мумкин. Мазкур белгилаш фақат шартнома тузилган ва у ушбу шартномани мазкур стандарт қўллаш доирасидан чиқарилганлиги сабаби билан тан олинмаслиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган тан олишдаги номувофиқликни (баъзан "ҳисобдаги номувофиқлик" деб номланадиган) бартараф этиш ёки аҳамиятли даражада камайтиришга имконият берганда қўлланади (2.4-бандга қаранг).


2.6 Номолиявий объектни сотиб олиш ёки сотиш бўйича шартнома ҳар хил шароитларда соф асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёки бошқа молиявий инструментлар бўйича айирбошлаш орқали сўндирилиши мумкин. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) шартнома шартлари бирор томонга нетто асосдаги пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструментлар билан сўндириш ёхуд молиявий инструментларни айирбошлаш орқали уни ҳисоб-китоб қилишга рухсат берганда;

(б) шартнома шартлари соф асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёки бошқа молиявий инструментлар бўйича айирбошлаш орқали сўндирилишини бевосита назарда тутмаганда, лекин ташкилот ўхшаш шартномаларни соф асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёки бошқа молиявий инструментлар бўйича айирбошлаш орқали сўндирганда, (бу контрагент билан ўзаро ҳисоб-китоб шартномаси тузиш ёки тегишли шартнома ижро этилгунга қадар ёки муддати тугагунга қадар сотиш йўли орқали);

(в) ўхшаш шартномалар бўйича ташкилот базавий активни олишни ва уни нархдаги қисқа ўзгаришлар ёки дилер маржаси эвазига қайта сотишни одатий амалга оширганда; ва

(г) шартнома предметини ташкил этган номолиявий объектни пул маблағларига тез айлантириш имкони бўлганда.

(б) ёки (в) кичик бандларга мос келадиган шартномани, ташкилотнинг харидлар, сотувлар ёки фойдаланишдаги кутилаётган эҳтиёжларига мувофиқ маълум бир номолиявий объектни олиниши ёки жўнатилиши бўйича тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас. 2.4-банд тадбиқ этиладиган бошқа шартномалар ташкилотнинг харидлар, сотувлар ёки фойдаланишдаги кутилаётган эҳтиёжларига мувофиқ маълум бир номолиявий объектни олиниши ёки келиб тушиши бўйича тузилган ва ушлаб турилганлиги юзасидан ва шунга мувофиқ мазкур стандарт қўллаш доирасига кириши юзасидан баҳоланиши лозим.


2.7 2.6(a) ёки 2.6(г) бандларга мувофиқ соф асосда пул маблағлари ёки бошқа молиявий инструмент ёки бошқа молиявий инструментлар бўйича айирбошлаш орқали сўндирилиши мумкин бўлган номолиявий объектни сотиб олиш ёки сотиш бўйича чиқарилган опцион мазкур стандартнинг қўллаш доирасига киради. Бундай шартнома ташкилотнинг кутилаётган хариди, сотуви ёки фойдаланиш талабларига мувофиқ номолиявий объектни қабул қилиш ёки етказиб бериш мақсадида тузилиши мумкин эмас.



3-БОБ. ТАН ОЛИШ ВА ТАН ОЛИШНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


3.1. Дастлабки тан олиш


3.1.1 Ташкилот молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида, ушбу ташкилот фақат инструмент бўйича шартноманинг томони бўлгандагина тан олиши лозим (Б3.1.1 ва Б3.1.2-бандларга қаранг). Ташкилот молиявий активни биринчи марта тан олганда, у ушбу активни 4.1.1-4.1.5-бандларга мувофиқ таснифлаши ҳамда 5.1.1-5.1.3-бандларга мувофиқ баҳолаши лозим. Ташкилот молиявий мажбуриятни биринчи марта тан олганда, у ушбу мажбуриятни 4.2.1 ва 4.2.2-бандларга мувофиқ таснифлаши ҳамда 5.1.1-бандга мувофиқ баҳолаши лозим.



Молиявий активларни мунтазам

харид қилиш ёки сотиш


3.1.2 Молиявий активларнинг мунтазам харид қилиниши ёки сотилиши мос равишда битим тузиш санасига ҳисобга олиш ёки cўндириш санасига ҳисобга олиш орқали тан олиниши ёки ҳисобдан чиқарилиши лозим (Б3.1.3-Б3.1.6-бандларга қаранг).



3.2. Молиявий активларни тан

олинишини бекор қилиш


3.2.1 Консолидациялашган молиявий ҳисобот тайёрлашда 3.2.2-3.2.9, Б3.1.1, Б3.1.2 ва Б3.2.1-Б3.2.17-бандлар консолидациялашган даражада қўлланади. Яъни, ташкилот биринчи навбатда барча шўъба ташкилотларнинг ҳисоботларини 10-сон МҲХСга мувофиқ консолидация қилади ва бунинг натижасида шаклланган гуруҳ ҳисоботига нисбатан ушбу бандларни қўллайди.


3.2.2 Ташкилот 3.2.3-3.2.9-бандларга мувофиқ тан олинишини бекор қилиш шартларини қўллаш лозимлигини ва қандай даражада қўллаш лозимлигини аниқлашдан олдин, ушбу бандлар молиявий активнинг бир қисмига (ёки ўхшаш молиявий активлар гуруҳининг бир қисмига) ёки бутун молиявий активга (ёки ўхшаш молиявий активларнинг гуруҳига) нисбатан қўллаш лозимлигини қуйидагича аниқлаши лозим:

(a) 3.2.3-3.2.9-бандлари молиявий активнинг қисмига (ёки ўхшаш молиявий активлар гуруҳининг бир қисмига) нисбатан фақатгина шунда қўлланиладики, агар ҳисобдан чиқарилиши мўлжалланаётган қисм учун қуйидаги учта лозим бажарилса;

(i) ушбу қисм фақат молиявий актив (ёки ўхшаш молиявий активларнинг гуруҳи) бўйича махсус аниқланган пул оқимларини ташкил этса. Масалан, ташкилот фоиз ставкаси "стрипи" бўйича шартнома тузиб, бунда шартнома томони ушбу қарз инструменти бўйича асосий сумма тўловларини эмас, балки фақат фоиз тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўлганида, 3.2.3-3.2.9-бандлар фоиз тўловлари шаклидаги пул оқимларига нисбатан қўлланилади;

(ii) ушбу қисм молиявий активдан (ёки ўхшаш молиявий активларнинг гуруҳидан) келадиган пул оқимларининг тўлиқ пропорционал улушини ташкил этса. Масалан, ташкилот шартнома томони қарз инструменти бўйича барча пул оқимларининг 90 фоизини олиш ҳуқуқига эга бўладиган келишув тузса, 3.2.3-3.2.9-бандлар ушбу пул оқимларининг 90 фоизига қўлланади. Агар шартнома томонлари бир нечта бўлса, активни ўтказадиган ташкилот тўлиқ мутаносиб улушга эга бўлиши шарти билан ҳар бир томон пул оқимларининг мутаносиб улушига эга бўлиши талаб этилмайди;

(iii) ушбу қисм фақат молиявий актив (ёки ўхшаш молиявий активларнинг гуруҳи) бўйича муайян аниқланган пул оқимларининг тўлиқ мутаносиб улушини ташкил этса. Масалан, ташкилот шартнома томони қарз инструменти бўйича фақат фоиз шаклидаги пул оқимларининг 90 фоизини олиш ҳуқуқига эга бўладиган келишув тузса, 3.2.3-3.2.9-бандлар ушбу фоиз шаклидаги пул оқимларининг 90 фоизига қўлланади. Агар шартнома томонлари бир нечта бўлса, активни ўтказадиган ташкилот тўлиқ мутаносиб улушга эга бўлиши шарти билан ҳар бир томон пул оқимларининг мутаносиб улушига эга бўлиши талаб этилмайди;

(б) бошқа барча ҳолларда, 3.2.3-3.2.9-бандлар бутун молиявий активга (ёки ўхшаш молиявий активларнинг бутун гуруҳига) нисбатан қўлланади. Масалан, ташкилот (i) молиявий активдан (ёки молиявий активларнинг гуруҳидан) бошида ёки охирида олинадиган пул оқимларининг 90 фоизини олиш ҳуқуқларини ўтказса, ёки (ii) дебиторлик қарзлари бўйича пул оқимларининг 90 фоизини олиш ҳуқуқларини ўтказса, лекин харидорга дебиторлик қарзлари бўйича асосий сумманинг 8 фоизигача бўлган кредит зарарларини қоплаб бериш кафолатини берса, 3.2.3-3.2.9-бандлар бутун молиявий активга (ёки ўхшаш молиявий активларнинг бутун гуруҳига) нисбатан қўлланади;

3.2.3-3.2.12-бандларда, "молиявий актив" атамаси юқоридаги (а) бандда таърифланган молиявий активнинг қисмини (ёки ўхшаш молиявий активлар гуруҳининг қисмини) ёки, бошқа ҳолатда, бутун молиявий активни (ёки ўхшаш молиявий активларнинг бутун гуруҳини) ифодалайди.


3.2.3 Ташкилот молиявий активни фақат ва фақат қуйидаги ҳолларда тан олинишини бекор қилиши лозим:

(a) молиявий активдан пул оқимларини олиш бўйича шартномавий ҳуқуқларнинг муддати тугаганда, ёки

(б) 3.2.4 ва 3.2.5-бандларда белгиланганидек, молиявий активни ўтказганда ва 3.2.6-бандга мувофиқ активнинг ўтказилиши уни тан олишни бекор қилиниши шартларига мос келганда.

(Молиявий активларнинг мунтазам сотилиши бўйича 3.1.2-бандга қаранг)


3.2.4 Ташкилот фақат қуйидаги ҳоллардан бирида молиявий активни ўтказган деб ҳисобланади:

(a) молиявий активга тегишли пул оқимларини олиш бўйича шартномавий ҳуқуқларни ўтказган бўлса, ёки

(б) молиявий активга тегишли пул оқимларини олиш бўйича шартномавий ҳуқуқларни сақлаб қолган бўлсада, лекин пул оқимларини бир ёки ундан ортиқ олувчиларга тўлаш бўйича шартномавий мажбуриятни 3.2.5-банддаги шартларга жавоб берадиган келишув бўйича ўз зиммасига олган бўлса.


3.2.5 Ташкилот молиявий активга ("бошланғич активга") тегишли пул оқимларини олиш бўйича шартномавий ҳуқуқларни сақлаб қолганда, лекин пул оқимларини бир ёки ундан ортиқ олувчиларга ("якуний олувчиларга") тўлаш бўйича шартномавий мажбуриятни олганда, ушбу операцияни фақат қуйидаги учта шартлар бажарилганда молиявий активнинг ўтказилиши сифатида ҳисобга олади.

(a) Ташкилот бошланғич активдан эквивалент суммаларни олмагунча, якуний олувчиларга тўловларни амалга ошириш мажбуриятига эга бўлмаса. Ташкилот томонидан қисқа муддатли бўнаклар берилиши ва бунда қарзга берилган сумманинг ва бозор ставкаларида ҳисобланган фоизларнинг тўлиқ қопланиши ушбу шартга зид бўлмайди.

(б) Активни ўтказиш бўйича шартноманинг шартларига кўра, ташкилот томонидан бошланғич активнинг сотилиши ёки гаровга берилиши тақиқланган бўлса, бундан пул оқимларини тўлаш бўйича мажбуриятнинг таъминоти сифатида бошланғич активнинг якуний олувчиларга берилиши мустасно.

(в) Ташкилот якуний олувчилар номидан йиғилган пул оқимларини муҳим даражада кечиктирмасдан ушбу олувчиларга ўтказиш мажбуриятига эга бўлса. Шу билан бирга, ташкилот бундай пул оқимларини қайта инвестиция қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, бундан ушбу пул оқимларини олиш санасидан уларни якуний олувчиларга ўтказиш лозим бўлган санагача қисқа давр ичида уларни пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларига (7-сон БҲХС "Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот"да таърифлангандек) инвестиция қилиш мустасно.


3.2.6 Ташкилот молиявий активни ўтказганда (3.2.4-бандга қаранг), у молиявий активга эгалик билан боғлиқ рисклар ва мукофотларни қай даражада сақлаб қолганини баҳолаши лозим. Бундай ҳолатда:

(a) агар ташкилот молиявий активга эгалик билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказган бўлса, у молиявий активни тан олинишини бекор қилиши ҳамда ўтказишда юзага келган ёки сақлаб қолинган ҳар қандай ҳуқуқлар ва жавобгарликларни активлар ёки мажбуриятлар сифатида тан олиши лозим.

(б) агар ташкилот молиявий активга эгалик билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган бўлса, у молиявий активни тан олишни давом эттириши лозим.

(в) агар ташкилот молиявий активга эгалик билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказмаган ва сақлаб қолмаган бўлса, у молиявий актив устидан назоратни сақлаб қолганини аниқлаши лозим. Бундай ҳолатда:

(i) агар ташкилот назоратни сақлаб қолмаган бўлса, у молиявий активни тан олинишини бекор қилиши ҳамда ўтказишда юзага келган ёки сақлаб қолинган ҳар қандай ҳуқуқлар ва жавобгарликларни активлар ёки мажбуриятлар сифатида тан олиши лозим.

(ii) агар ташкилот назоратни сақлаб қолган бўлса, у молиявий активда давом этаётган иштирок даражасида молиявий активни тан олишни давом эттириши лозим (3.2.16-бандга қаранг).


3.2.7 Рискларнинг ва мукофотларнинг ўтказилиши (3.2.6-бандга қаранг) ўтказилган актив бўйича соф пул оқимларининг суммаси ва вақтидаги ўзгарувчанлик ташкилотга ўтказишдан олдин ва ўтказишдан кейин қай даражада таъсир қилганини солиштириш орқали баҳоланади. Агар молиявий активдан келадиган соф пул оқимларининг дисконтланган қийматидаги ўзгарувчанликнинг ташкилотга таъсири активни ўтказиш натижасида аҳамиятли даражада ўзгармаган бўлса (масалан, ташкилот молиявий активни қатъий белгиланган нархда ёки сотиш нархига кредиторнинг маржаси қўшилган ҳолда қайта сотиб олиш шарти билан сотгани туфайли), ташкилот молиявий активга эгалик билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган деб ҳисобланади. Агар бундай ўзгарувчанликнинг таъсири молиявий актив билан боғлиқ келгуси соф пул оқимларининг дисконтланган қийматидаги жами ўзгарувчанликка нисбатан эндиликда аҳамиятли бўлмаса (масалан, ташкилот молиявий активни уни фақат қайта сотиб олиш пайтидаги ҳаққоний қиймати бўйича қайта сотиб олиш имкониятини берадиган опцион билан сотган бўлса ёки 3.2.5-банддаги шартларга жавоб берадиган келишувдаги, масалан кредитда иштирок этишдаги, каттароқ молиявий активдан олинадиган пул оқимларида тўлиқ пропорционал улушини ўтказган бўлса), ташкилот молиявий активга эгалик билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказган деб ҳисобланади.


3.2.8 Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказганлиги ёки сақлаб қолганлиги кўпинча аниқ бўлади ва бирор бир ҳисоблашларни амалга ошириш талаб этилмайди. Бошқа ҳолатларда, келгуси соф пул оқимларининг дисконтланган қийматидаги ўтказишдан олдинги ва кейинги ўзгарувчанликка ташкилотнинг мойиллигини ҳисоблаш ёки солиштириши зарур бўлади. Бундай ҳисоблаш ва солиштириш дисконт ставкаси сифатида тегишли жорий бозор фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда соф пул оқимларининг асосланган тарзда кутиш мумкин бўлган барча ўзгаришлари инобатга олинади ва юқорироқ эҳтимолликка эга ўзгаришларга кўпроқ аҳамият берилади.


3.2.9 Ташкилот ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолгани (3.2.6(в) бандга қаранг) ўтказилган томон ушбу активни сота олиши мумкинлигига боғлиқ бўлади. Агар актив ўтказилган томон ушбу активни боғлиқ бўлмаган учинчи томонга тўлиқ сотиш имкониятига эга бўлса ва ушбу имкониятдан якка тартибда фойдаланиши мумкин бўлса, бунда ўтказишга нисбатан қўшимча чекловларни ўрнатиш талаб этилмаса, ташкилот назоратни сақлаб қолмаган деб ҳисобланади. Бошқа барча ҳолларда, ташкилот назоратни сақлаб қолган бўлади.



Тан олишни бекор қилиш мезонларига

мос ўтказишлар


3.2.10 Агар ташкилот тўлиқ тан олишни бекор қилиш талабларига жавоб берадиган ўтказиш жараёнида молиявий активни ўтказган бўлса ва ушбу молиявий актив бўйича ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳуқуқини сақлаб қолган бўлса, у ушбу хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича хизмат кўрсатиш активини ёки хизмат кўрсатиш мажбуриятини тан олиши лозим. Бунда олинадиган ҳақ ташкилот томонидан кўрсатилган хизматни етарлича қопламаслиги кутилганида, хизмат кўрсатиш мажбурияти унинг ҳаққоний қиймати бўйича тан олиниши лозим. Агар олинадиган ҳақ кўрсатилган хизматни етарлича қоплаш даражасидан кўпроқ суммада кутилса, хизмат кўрсатиш ҳуқуқи бўйича хизмат кўрсатиш активи 3.2.13-бандга мувофиқ каттароқ молиявий активнинг баланс қиймати тақсимланиши асосида аниқланган суммада тан олиниши лозим.


3.2.11 Агар активни ўтказиш натижасида, бутун молиявий актив тан олиниши бекор қилинса, лекин ўтказиш оқибатида ташкилот янги молиявий активни олса ёки янги молиявий мажбуриятни ёхуд хизмат кўрсатиш мажбуриятини қабул қилса, ташкилот ушбу молиявий активни ёки янги молиявий мажбуриятни ёхуд хизмат кўрсатиш мажбуриятини ҳаққоний қиймат бўйича тан олиши лозим.


3.2.12 Молиявий актив тан олиниши тўлиқ бекор қилинганда, қуйидагилар ўртасидаги фарқ:

(a) баланс қиймати (тан олишни бекор қилиш санасида баҳоланган) ва

(б) ўтказилган актив эвазига олинган товон қиймати (шу жумладан, ҳар қандай олинган янги активдан ҳар қандай қабул қилинган янги мажбурият чегирилгандаги сумма) фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.


3.2.13 Ўтказилган актив каттароқ молиявий активнинг бир қисми бўлганида (масалан, ташкилот қарз инструментининг бир қисми бўлган фоиз шаклидаги пул оқимларини ўтказганида, 3.2.2(a) бандга қаранг) ва ўтказилган қисм тан олинишини тўлиқ бекор қилиш шартларига жавоб берганда, каттароқ молиявий активнинг олдинги баланс қиймати тан олиниши давом этадиган қисм ва тан олиниши бекор қилинадиган қисм ўртасида ушбу қисмларнинг активни ўтказиш санасидаги ҳаққоний қийматларига мутаносиб тарзда тақсимланиши лозим. Ушбу мақсадда, сақлаб қолинган хизмат кўрсатиш бўйича актив тан олиниши давом этаётган қисм сифатида ҳисобга олиниши лозим. Қуйидагилар ўртасидаги фарқ:

(a) тан олиниши бекор қилинган қисмга тақсимланган баланс қиймати (тан олинишини бекор қилиш санасига баҳоланган) ва

(б) тан олиниши бекор қилинган қисм эвазига олинган товоннинг қиймати (шу жумладан, ҳар қандай олинган янги активдан ҳар қандай қабул қилинган янги мажбурият чегирилган сумма) фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.


3.2.14 Ташкилот каттароқ молиявий активнинг олдинги баланс қийматини тан олиниши давом этаётган қисм ва тан олиниши бекор қилинган қисм ўртасида тақсимлаганда, тан олиниши давом этаётган қисмнинг ҳаққоний қиймати баҳоланиши лозим. Ташкилот тан олиниши давом этаётган қисмга ўхшаш қисмларни сотиш тажрибасига эга бўлганда ёки бундай қисмлар бўйича бозорда бошқа операциялар мавжуд бўлганда, яқинда ҳақиқатда амалга оширилган операциялардаги охирги нархлар ҳаққоний қийматнинг энг тўғри ҳисоб баҳоси учун асос бўлади. Тан олиниши давом этаётган қисмнинг ҳаққоний қийматини асослаш учун нарх котировкалари ёки яқинда амалга оширилган бозор операциялари мавжуд бўлмаганида, ҳаққоний қийматнинг энг тўғри ҳисоб баҳоси бўлиб каттароқ молиявий активнинг тўлиқ ҳаққоний қиймати билан актив ўтказилган томондан тан олиниши бекор қилинган қисм эвазига олинган товоннинг қиймати ўртасидаги фарқ хизмат қилади.



Тан олишни бекор қилиш мезонларига

мос келмайдиган ўтказишлар


3.2.15 Агар активни ўтказиш ташкилот ўтказилган актив билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолгани туфайли ушбу активнинг тан олиниши бекор қилинишига олиб келмаса, ташкилот ўтказилган активни тўлиқлигача тан олишни давом эттириши ва унинг эвазига олинган товонни молиявий мажбурият сифатида тан олиши лозим. Кейинги даврларда, ташкилот ўтказилган актив бўйича ҳар қандай даромадни ва қабул қилинган молиявий мажбурият бўйича ҳар қандай харажатни тан олиши лозим.



Ўтказилган активларда давом этаётган иштирок


3.2.16 Ташкилот ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рискларни ва мукофотларни ўтказмаган ва сақлаб қолмаган бўлса ва ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолган бўлса, ташкилот ўтказилган активни унда давом этаётган иштироки даражасида тан олишни давом эттиради. Ташкилотнинг ўтказилган активда давом этаётган иштироки даражаси, у ушбу ўтказилган активнинг қиймати ўзгариши таъсири остида бўлиши даражасини ифодалайди. Масалан:

(a) ташкилотнинг давом этаётган иштироки даражаси ўтказилган активни кафолатлаш шаклини олганда, ташкилотнинг давом этаётган иштироки даражаси қуйидагилардан камроғига тенг бўлади: (i) активнинг суммаси ва (ii) ташкилот қайтариб тўлаб бериши талаб қилиниши мумкин бўлган олинган товоннинг максимал суммаси ("кафолат суммаси").

(б) ташкилотнинг давом этаётган иштироки ўтказилган актив бўйича чиқарилган ёки сотиб олинган опционнинг (ёки иккаласининг ҳам) шаклини олса, ташкилотнинг давом этаётган иштироки даражаси ушбу ташкилот қайта сотиб олиши мумкин бўлган ўтказилган активнинг суммасига тенг бўлади. Лекин, ҳаққоний қийматда баҳоланадиган актив бўйича чиқарилган "пут" опциони ҳолатида, ташкилотнинг давом этаётган иштирок даражаси ўтказилган активнинг ҳаққоний қиймати ва опционни амалга ошириш нархидан қайси бири камроқ бўлса, ўша қиймат билан чекланади (Б3.2.13-бандга қаранг).

(в) Ташкилотнинг давом этаётган иштироки пул маблағлари билан сўндириладиган опцион ёки ўтказилган актив бўйича ўхшаш лозим шаклини олганида, ташкилотнинг давом этаётган иштирок даражаси юқоридаги (б) бандда белгиланган пул маблағлари билан сўндирилмайдиган опцион ҳолатидаги каби баҳоланади.


3.2.17 Ташкилот активни ундаги давом этаётган иштирок даражасида тан олишни давом эттирганида, ушбу ташкилот актив билан боғлиқ бўлган мажбуриятни ҳам тан олади. Мазкур МҲХСдаги баҳолаш бўйича бошқа талабларга қарамасдан, ўтказилган актив ва у билан боғлиқ мажбурият ташкилот сақлаб қолган ҳуқуқларни ва мажбуриятларни акс эттирадиган асосда баҳоланади. Боғлиқ бўлган мажбурият шундай қилиб баҳоланадики, бунда ўтказилган активнинг ва у билан боғлиқ мажбуриятнинг соф баланс қиймати:

(a) агар ўтказилган актив амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланса, ташкилот томонидан сақлаб қолинган ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг амортизацияланган қийматига тенг бўлади, ёки

(б)  агар ўтказилган актив ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланса, алоҳида баҳоланганида ташкилот томонидан сақлаб қолинган ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматига тенг бўлади.


3.2.18 Ташкилот ўтказилган актив бўйича юзага келган ҳар қандай даромадни тан олишни унинг давом этаётган иштироки даражасида давом эттириши ва боғлиқ бўлган мажбурият бўйича пайдо бўлган харажатни тан олиши лозим.


3.2.19 Кейинги баҳолаш мақсадида, ўтказилган активнинг ва у билан боғлиқ мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги тан олинган ўзгаришлар 5.7.1-бандга мувофиқ изчил равишда ҳисобга олинади ва ўзаро ҳисоб-китоб қилинмаслиги лозим.


3.2.20 Ташкилотнинг давом этаётган иштироки фақат молиявий активнинг бир қисми бўлганда (масалан, ташкилот ўтказилган активнинг бир қисмини сотиб олиш опционини сақлаб қолганда ёки эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолишга олиб келмайдиган қолдиқ улушни сақлаб қолганда ва назоратни сақлаб қолганда), ушбу молиявий активнинг олдинги баланс қийматини унинг давом этаётган иштироки даражасида тан олиниши давом этаётган қисм ва бошқа тан олмайдиган қисм ўртасида ушбу қисмларнинг активни ўтказиш санасидаги ҳаққоний қийматларига мутаносиб равишда тақсимлаши лозим. Ушбу мақсадда, 3.2.14 банднинг талаблари қўлланади. Қуйидагилар ўртасидаги фарқ:

(a) бошқа тан олинмайдиган қисмга тақсимланган баланс қиймати (тан олинишини бекор қилиш санасида баҳоланган) ва

(б) бошқа тан олинмайдиган қисм эвазига олинган товоннинг қиймати фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим.


3.2.21 Агар ўтказилган актив амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланса, мазкур МҲХСда назарда тутилган ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган молиявий мажбурият сифатида ҳисобга олиш имконияти ушбу актив билан боғлиқ мажбуриятга тааллуқли бўлмайди.



Барча ўтказишлар


3.2.22 Агар ўтказилган активнинг тан олиниши давом эттирилса, ушбу актив ва у билан боғлиқ мажбурият ўзаро ҳисоб-китоб қилинмаслиги лозим. Шу каби, ташкилот ўтказилган актив бўйича юзага келадиган даромадни у билан боғлиқ мажбурият бўйича пайдо бўладиган харажат билан ўзаро ҳисоб-китоб қилмаслиги лозим (32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тақдим этиш"нинг 42-бандига қаранг).


3.2.23 Агар активни ўтказган томон пул маблағлари шаклида бўлмаган таъминотни (масалан қарз ёки улушли инструментлар бўйича таъминотни) актив ўтказилган томонга берса, улар томонидан таъминотнинг ҳисобга олиниши актив ўтказилган томон таъминотни сотиш ёки қайта гаровга бериш ҳуқуқига эга эканлиги ҳамда активни ўтказган томонда дефолт юз берганига боғлиқ бўлади. Активни ўтказган томон ва актив ўтказилган томон таъминотни қуйидагича ҳисобга олишлари лозим:

(a) Агар актив ўтказилган томон шартнома ёки одатга кўра, таъминотни сотиш ёки қайта гаровга қўйиш ҳуқуқига эга бўлса, активни ўтказган томон ушбу активни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган бошқа активлардан алоҳида кўрсатиши лозим (масалан, кредитга берилган актив, гаровга берилган улушли инструментлар ёки қайта сотиб олинган дебиторлик қарзи сифатида).

(б) Агар актив ўтказилган томон унга берилган таъминотни сотса, у сотишдан пул маблағлари келиб тушишини тан олиши ва таъминотни қайтариб бериш бўйича ҳаққоний қийматда баҳоланадиган мажбуриятни тан олиши лозим.

(в) Агар активни ўтказган томон шартнома шартларини бажармаса ва таъминотни қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, у гаровга берилган активларни тан олинишини бекор қилиши лозим, актив ўтказилган томон эса таъминотни дастлаб ҳаққоний қийматда баҳоланадиган актив сифатида тан олиши лозим ёки у таъминотни олдин сотиб бўлган бўлса, таъминотни қайтариб бериш бўйича мажбуриятни тан олинишини бекор қилиши лозим.

(г) (в) кичик бандда келтирилган ҳолатдан ташқари ҳолларда, актив ўтказилган томон таъминотни актив сифатида тан олишни давом эттириши лозим ва активни ўтказган томон таъминотни актив сифатида тан олмаслиги лозим.



3.3. Молиявий мажбуриятларни тан

олинишини бекор қилиш


3.3.1 Ташкилот молиявий мажбуриятни (ёки унинг бир қисмини) фақат ва фақат 9-сон МҲХСнинг 3.3.1-бандига мувофиқ сўндирилганда, яъни шартномада белгиланган мажбурият чиқариб ташланган, бекор қилинган ёки муддати ўтганда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариши лозим.


3.3.2 Мавжуд қарз олувчи ва қарз берувчи ўртасида аҳамиятли даражада фарқланадиган шартларга эга қарз инструментлари айирбошланиши бошланғич молиявий мажбурият сўндирилиши сифатида ҳисобга олиниши ва янги молиявий мажбурият тан олиниши лозим. Шу каби, мавжуд молиявий мажбуриятнинг ёки унинг бир қисмининг (қарздорнинг молиявий қийинчилигига боғлиқ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар) шартлари аҳамиятли даражада ўзгартирилиши бошланғич молиявий мажбуриятнинг сўндирилиши сифатида ҳисобга олиниши ва янги молиявий мажбурият тан олиниши сифатида ҳисобга олиниши лозим.


3.3.3 Сўндирилган ёки бошқа томонга ўтказилган молиявий мажбуриятнинг (ёки молиявий мажбурият бир қисмининг) баланс қиймати ва у бўйича тўланган товоннинг, шу жумладан пул маблағлари шаклида бўлмаган активларнинг ўтказилиши ёки мажбуриятларнинг қабул қилиниши ўртасидаги фарқ фойда ёки зарарда ҳисобга олиниши лозим.


3.3.4 Агар ташкилот молиявий мажбуриятнинг бир қисмини қайта сотиб олса, у молиявий мажбуриятнинг олдинги баланс қийматини тан олиниши давом этаётган қисм ва тан олиниши бекор қилинган қисм ўртасида ушбу қисмларнинг қайта сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматларига мутаносиб равишда тақсимланиши лозим. Қуйидаги фарқ, яъни (a) тан олиниши бекор қилинган қисмга тақсимланган баланс қиймати ва (б) тўланган товоннинг, шу жумладан пул маблағлари бўлмаган ўтказилган активларнинг ёки қабул қилинган мажбуриятларнинг қиймати ўртасидаги фарқ тан олиниши бекор қилинган қисм бўйича фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.


3.3.5 [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]



4-БОБ. ТАСНИФЛАШ


4.1. Молиявий активларнинг таснифланиши


4.1.1 4.1.5-банд қўлланган ҳолатдан ташқари ҳолларда, ташкилот молиявий активларни кейинги баҳолашда қуйидаги шартларга асосланиб, амортизацияланган қийматда баҳоланадиган, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган ёхуд бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар сифатида таснифлаши лозим:

(a) ташкилотнинг молиявий активларни бошқариш бўйича бизнес модели; ва

(б) молиявий актив бўйича шартномавий пул оқимларининг хусусиятлари.


4.1.2 Молиявий актив, қуйидаги ҳар икки шарт бажарилганда, амортизацияланган қийматда баҳоланиши лозим:

(a) активлар шартномада назарда тутилган пул оқимларини олиш учун тутиб турилиши мақсад қилинган бизнес модель доирасида тутиб турилади ва

(б) молиявий актив бўйича шартноманинг шартларига кўра, белгиланган саналарда фақат асосий қарз суммаси тўловлари ва сўндирилмаган асосий қарз суммасига ҳисобланган фоиз тўловларидан иборат пул оқимлари олинади.

Б4.1.1-Б4.1.26-бандларда ушбу шартлар қандай қилиб қўлланиши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилган.


4.1.2A Молиявий актив, қуйидаги ҳар икки шарт бажарилганда, бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим:

(a) молиявий актив шартномада назарда тутилган пул оқимларини олиш учун ёки молиявий активни сотиш орқали мақсад қилинган бизнес модель доирасида тутиб турилади ва

(б) молиявий актив бўйича шартноманинг шартларига кўра, белгиланган саналарда фақат асосий қарз суммаси тўловлари ва сўндирилмаган асосий қарз суммасига ҳисобланган фоиз тўловларидан иборат пул оқимлари олинади.

Б4.1.1-Б4.1.26-бандларда ушбу шартлар қандай қилиб қўлланиши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилган.


4.1.3 4.1.2(а) ва 4.1.2A(б) кичик бандларни қўллаш мақсадида:

(a) асосий қарз суммаси - бу молиявий активнинг дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймати. Б4.1.7Б-бандда "қарзнинг асосий суммаси" маъноси бўйича қўшимча кўрсатма берилган.

(б) фоизлар ўз ичига пулнинг вақт қиймати учун ҳамда маълум давр оралиғида сўндирилмаган асосий қарз суммаси билан боғлиқ кредит риски учун ва кредитлаш билан боғлиқ бўлган бошқа одатдаги рисклар ва сарфлар, шунингдек, фойда маржаси учун олинадиган ҳақдир. Б4.1.7A ва Б4.1.9A-Б4.1.9Д бандларда "фоизлар", шу жумладан пулнинг вақт қиймати маъноси бўйича қўшимча кўрсатмалар берилган.


4.1.4 Молиявий актив, агар у 4.1.2-бандга мувофиқ амортизацияланган қийматда ёки 4.1.2.А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланмаса, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим. Лекин, ташкилот фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши мумкин бўлган улушли инструментларга айрим инвестицияларни дастлабки тан олишда уларни, ўз ихтиёрига кўра қайта ўзгартирмаслик шарти билан хаққоний қийматдаги кейинги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромад таркибида кўрсатиши мумкин (5.7.5-5.7.6-бандларга қаранг).



Ташкилотнинг молиявий активни фойда ёки

зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган

каби таснифлаш имконияти


4.1.5 4.1.1-4.1.4-бандлардаги ҳолатлардан ташқари ҳолларда, ташкилот молиявий активни дастлабки тан олишда кейинчалик қайта таснифлаш ҳуқуқисиз фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий актив сифатида белгилаши мумкин, башарти бундай белгилаш баҳолаш ёки тан олиш тамойилларининг қўлланишидаги ноизчилликни бартараф этса ёки аҳамиятли даражада камайтирса. Бундай ноизчиллик (баъзида "ҳисобдаги номувофиқлик" деб ҳам юритилади) активларни ёки мажбуриятларни бошқа-бошқа асосларда баҳолаш ёки фойда ёки зарарларни бошқа-бошқа асосларда тан олиш натижасида келиб чиқиши мумкин (Б4.1.29-Б4.1.32-бандларга қаранг).



4.2. Молиявий мажбуриятларнинг таснифланиши


4.2.1 Ташкилот барча молиявий мажбуриятларни кейинги баҳолашда амортизацияланган қийматда баҳоланадиган мажбуриятлар сифатида таснифлаши лозим. Бундан қуйидагилар мустасно:

(a) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматида баҳоланадиган молиявий мажбуриятлар. Бундай мажбуриятлар, шу жумладан мажбуриятлар бўлиб ҳисобланадиган деривативлар, кейинчалик ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши лозим;

(б) молиявий активнинг ўтказилиши тан олишни бекор қилиш шартларига жавоб бермаганда ёки давом этаётган иштирок ёндашуви қўлланганда юзага келадиган молиявий мажбуриятлар. Бундай молиявий мажбуриятларга нисбатан 3.2.15 ва 3.2.17-бандлар қўлланади;

(в) молиявий кафолат шартномалари. Дастлабки тан олишдан кейин, бундай шартноманинг эмитенти (4.2.1(a) ёки (б) бандлар қўлланмаса) кейинчалик ушбу шартномани қуйидаги иккита суммадан каттароғи билан баҳолаши лозим:

(i) 5.5-бўлимга мувофиқ аниқланган зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв суммаси, ва

(ii) ўринли бўлганда, 15-сон МҲХСдаги тамойилларга мувофиқ тан олинган даромаднинг умумий суммаси чегирилган ҳолда, дастлабки тан олинган суммаси (5.1.1-бандга қаранг);

(г) қарзни бозор ставкасидан паст фоиз ставкасида бериш мажбурияти. Дастлабки тан олишдан кейин, бундай мажбуриятни чиқарган томон (4.2.1(a) банд қўлланмаса) кейинчалик ушбу мажбуриятни қуйидаги иккита суммадан каттароғи билан баҳолаши лозим:

(i) 5.5-бўлимга мувофиқ аниқланган зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв суммаси, ва

(ii) ўринли бўлганда, 15-сон МҲХСдаги тамойилларга мувофиқ тан олинган даромаднинг умумий суммаси чегирилган ҳолда, дастлабки тан олинган суммаси (5.1.1-бандга қаранг);

(д) 3-сон МҲХС қўлланадиган бизнес бирлашувида харид қилувчи томонидан тан олинган шартли товон. Бундай шартли товон келгусида ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади ва ўзгариши фойда ёки зарарларда тан олинади.



Молиявий активни фойда ёки зарар

орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган

каби таснифлаш имконияти


4.2.2 Ташкилот дастлабки тан олишда молиявий мажбуриятни қайта таснифлаш ҳуқуқисиз фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаши мумкин, башарти бу 4.3.5-бандда рухсат этилган бўлса ёки бундай қилиш қуйидагилар туфайли ўринлироқ маълумотни тақдим этса:

(a) бундай белгилаш баҳолаш ёки тан олиш тамойилларининг қўлланишидаги ноизчилликни бартараф этса ёки аҳамиятли даражада камайтирса. Бундай ноизчиллик (баъзида ҳисобдаги номувофиқлик деб ҳам юритилади) активларни ёки мажбуриятларни бошқа-бошқа асосларда баҳолаш ёки фойда ёки зарарларни бошқа-бошқа асосларда тан олиш натижасида келиб чиқиши мумкин (Б4.1.29-Б4.1.32-бандларга қаранг);

(б) молиявий мажбуриятларнинг гуруҳи ёки молиявий активларнинг ва молиявий мажбуриятларнинг гуруҳи рискларни бошқариш ва инвестиция қилиш бўйича ҳужжатлаштирилган стратегияга мувофиқ ҳаққоний қиймат асосида бошқарилади ҳамда гуруҳ бўйича натижалар ҳаққоний қиймат асосида баҳоланади, гуруҳ тўғрисидаги маълумот ушбу асосда ташкилотнинг муҳим бошқарув ходимига (24-сон БҲХС "Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш" да таърифланганидек), масалан ташкилотнинг директорлар кенгаши ва бош директорга ички тақдим этилади (Б4.1.33-Б4.1.36-бандларга қаранг).



4.3. Бириктирилган деривативлар


4.3.1 Бириктирилган дериватив гибрид шартнома компоненти бўлиб, у ўз ичига, шунингдек, алоҳида деривативда юз бериши каби бирлашган инструментнинг пул оқимлари ўзгаришини келтириб чиқарадиган нодериватив асосий шартномани олади. Бириктирилган дериватив натижасида шартнома бўйича талаб қилиниши мумкин бўлган пул оқимларининг айримлари ёки барчаси белгиланган фоиз ставкаси, молиявий инструментнинг нархи, товарларнинг нархи, валюта курслари, нархлар индекси ёки курслари, кредит рейтинги ёки кредит индекси, ёки бошқа ўзгарувчан кўрсаткичга боғлиқ равишда ўзгаради, бунда номолиявий ўзгарувчан кўрсаткич ҳолатида ушбу ўзгарувчан кўрсаткич шартноманинг бирор томонига хос бўлмаслиги лозим. Молиявий инструментга боғлиқ бўлган, лекин бу инструментдан шартнома бўйича мустақил равишда бошқа томонга ўтказилиши мумкин бўлган ёки ушбу инструмент бўйича шартноманинг томони бўлмаган томон иштирокини назарда тутадиган дериватив бириктирилган дериватив бўлиб эмас, балки алоҳида молиявий инструмент бўлиб ҳисобланади.



Асосий шартнома молиявий актив сифатида

ҳисобга олинадиган гибрид шартномалар


4.3.2 Агар гибрид шартнома мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасидаги актив бўлиб ҳисобланадиган асосий шартномани ўз ичига олса, ташкилот 4.1.1-4.1.5-бандлардаги талабларни бутун гибрид шартномасига нисбатан қўллаши лозим.



Бошқа гибрид шартномалар


4.3.3 Агар гибрид шартнома мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасидаги актив бўлиб ҳисобланмайдиган асосий шартномани ўз ичига олса, бириктирилган дериватив асосий шартномадан ажратилиши ва мазкур МҲХС бўйича алоҳида дериватив сифатида фақат ва фақат қуйидаги ҳолатларда ҳисобга олиниши лозим:

(a) бириктирилган деривативнинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари асосий шартноманинг иқтисодий хусусиятлари ва рискларига чамбарчас боғлиқ бўлмаса (Б4.3.5 ва Б4.3.8-бандларга қаранг);

(б) бириктирилган деривативнинг шартлари каби шартларга эга алоҳида инструмент дериватив таърифига мос келса; ва

(в) гибрид шартномаси ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланмаса (яъни, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятга бириктирилган дериватив алоҳида ажратилмаса).


4.3.4 Агар бириктирилган дериватив алоҳида ажратилса, асосий шартнома тегишли МҲХСга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. Мазкур МҲХС бириктирилган деривативнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида акс эттирилиши лозимлиги ёки лозим эмаслигини белгиламайди.


4.3.5 4.3.3 ва 4.3.4-бандлардан қатъий назар, агар шартнома бир ёки ундан ортиқ бириктирилган деривативларни ўз ичига олса, ҳамда асосий шартнома мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидаги актив бўлиб ҳисобланмаса, ташкилот бутун гибрид шартномасини, қуйидаги ҳолатлардан ташқари ҳолларда, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструмент сифатида белгилаши мумкин:

(a) бириктирилган дериватив(лар) пул оқимларини, шартнома бўйича акс ҳолда талаб қилиниши мумкин бўлган пул оқимларининг ўзгаришига нисбатан аҳамиятли даражада ўзгартирмайди; ёки

(б) таҳлил ўтказмасдан ёки бироз таҳлил билан ўхшаш гибрид инструментнинг дастлабки кўриб чиқилишида бириктирилган дериватив(лар)ни ажратиш мумкин эмаслиги , масалан, қарздорга қарзни унинг амортизацияланган қийматига деярли тенг қийматда олдиндан тўлашга рухсат берадиган олдиндан тўлаш опциони қарзга бириктирилган бўлса, маълум бўлади.


4.3.6 Агар мазкур МҲХС ташкилотда бириктирилган деривативни асосий шартномадан алоҳида ажратишни талаб этса, лекин ташкилот бириктирилган деривативни харид қилиш санасида ҳам кейинги молиявий ҳисобот даврининг охирида ҳам алоҳида баҳолай олмаса, у бутун гибрид шартномасини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган шартнома сифатида белгилаши лозим.


4.3.7 Агар ташкилот бириктирилган деривативни унинг шартларидан келиб чиқиб ҳаққоний қиймати бўйича ишончли тарзда баҳолай олмаса, бириктирилган деривативнинг ҳаққоний қиймати гибрид шартномасининг ҳаққоний қиймати билан асосий шартноманинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарққа тенг бўлади. Агар ташкилот ушбу усулдан фойдаланган ҳолда бириктирилган деривативнинг ҳаққоний қийматини баҳолай олмаса, 4.3.6-банд қўлланади ва гибрид шартномаси фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган шартнома сифатида белгиланади.



4.4. Қайта таснифлаш


4.4.1 Ташкилот фақат ва фақат молиявий активларни бошқариш бўйича бизнес моделини ўзгартирганда, у ушбу ўзгаришлар таъсир кўрсатган барча молиявий активларни 4.1.1-4.1.4-бандларга мувофиқ қайта таснифлаши лозим. Молиявий активларни қайта таснифлаш бўйича қўшимча кўрсатма олиш учун 5.6.1-5.6.7, Б4.4.1-Б4.4.3 ва Б5.6.1-Б5.6.2-бандларга қаранг.


4.4.2 Ташкилот бирорта молиявий мажбуриятни қайта таснифламаслиги лозим.


4.4.3 Ҳолатлардаги қуйидаги ўзгаришлар 4.4.1 ва 4.4.2-бандлар мақсадида қайта таснифлаш бўлиб ҳисобланмайди:

(a) Олдин пул оқимини хежлашда ёки соф инвестиция хежида белгиланган ва самарали хежлаш инструменти бўлиб ҳисобланган дериватив бундай инструментнинг шартларига ортиқ мос келмаса.

(б) дериватив эндиликда пул оқимини хежлашда ёки соф инвестиция хежида белгиланган ва самарали хежлаш инструментига айланса.

(в) 6.7-бобга мувофиқ баҳолаш тартиби ўзгарса.



5-БОБ. БАҲОЛАШ


5.1. Дастлабки баҳолаш


5.1.1 Дастлабки тан олишда, ташкилот молиявий активни ёки молиявий мажбуриятни, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланмайдиган молиявий актив ёки молиявий мажбурият ҳолатида, молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни харид қилиш ёки чиқариш билан бевосита боғлиқ операция бўйича сарфлар қўшилган ёки чегирилган ҳолда ҳаққоний қийматда тан олиши лозим, бундан 5.1.3-банд талабларига мос келадиган савдога оид дебиторлик қарздорлиги мустасно.


5.1.1A Лекин, агар молиявий активнинг ёки молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати уни дастлабки тан олишда операциянинг нархидан фарқ қилса, ташкилот Б5.1.2A бандни қўллаши лозим.


5.1.2 Ташкилот кейинги баҳолашда амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган активни ҳисоб-китоб санасига ҳисобга олиш ёндашувидан фойдаланса, ушбу актив дастлаб унинг битим тузиш санасидаги ҳаққоний қиймати бўйича тан олиниши лозим (Б3.1.3-Б3.1.6-бандларга қаранг).


5.1.3 Агар савдога оид дебитор қарздорлик 15-сон МҲХСга мувофиқ аҳамиятли молиялаштириш компонентига эга бўлмаса (ёки ташкилот 15-сон МҲХСнинг 63-бандида назарда тутилган амалий характердаги соддалаштиришни қўлласа), 5.1.1-банд талабларига қарамасдан дастлабки тан олишда ташкилот савдога оид дебитор қарздорликни операция нархи (15-сон МҲХСда таърифланганидек) бўйича баҳолаши лозим.



5.2. Молиявий активларнинг

кейинги баҳоланиши


5.2.1 Ташкилот молиявий активни дастлаб тан олганидан кейин, уни 4.1.1-4.1.5-бандларга мувофиқ:

(а) амортизацияланган қийматда;

(б) бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда; ёки

(в) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолаши лозим.


5.2.2 Ташкилот 4.1.2-бандга мувофиқ амортизацияланган қийматда баҳоланадиган ва 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларга нисбатан 5.5 бобда келтирилган қадрсизланиш бўйича талабларни қўллаши лозим.


5.2.3 Ташкилот хежланган модда сифатида белгилаган молиявий активга (фоиз ставкаси рискларини портфель хежлашда хаққоний қиймат хежини хисобга олишда 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"даги 89-94-бандларни хам қўллаш мумкин бўлганда) нисбатан 6.5.8-6.5.14-бандларнинг хежлаш ҳисоби талабларини қўллаши лозим(1).



5.3. Молиявий мажбуриятларнинг

кейинги баҳоланиши


5.3.1 Дастлабки тан олишдан кейин, ташкилот молиявий мажбуриятни 4.2.1-4.2.2-бандларга мувофиқ баҳолаши лозим.


5.3.2 Ташкилот хежланган модда сифатида белгилаган молиявий мажбуриятга нисбатан 6.5.8-6.51-бандларнинг хежлаш ҳисоби талабларини (агар қўллаш мумкин бўлса, фоиз ставкаси рискларини портфель хежлашга нисбатан хаққоний қийматда хежлашни хисобга олишда 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"нинг 89-94-бандларини) қўллаши лозим.



5.4. Амортизацияланган қиймат баҳоланиши


Молиявий активлар


Эффектив фоиз ставкаси усули


5.4.1 Фоиз тушуми эффектив фоиз ставкаси усули бўйича ҳисобланиши (А илова ва Б5.4.1-Б5.4.7-бандларга қаранг) лозим. Бу молиявий активнинг ялпи қийматига нисбатан эффектив фоиз ставкасини қўллаб ҳисобланиши лозим, қуйидагилар бундан мустасно:

(а) харид қилинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар. Бундай молиявий активларга нисбатан, ташкилот дастлабки тан олишдан бошлаб, молиявий активнинг амортизацияланган қийматига кредит рискини ҳисобга олган ҳолда тузатилган эффектив фоиз ставкасини қўллаши лозим;

(б) харид қилинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар бўлмаган, лекин кейинчалик кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар. Бундай молиявий активлар учун ташкилот кейинги ҳисобот даврларида молиявий активнинг амортизацияланган қийматига эффектив фоиз ставкасини қўллаши лозим.


5.4.2 Ҳисобот даврида фоиз тушумини 5.4.1(б) бандга мувофиқ молиявий активнинг амортизацияланганқийматига эффектив фоиз ставкасини қўллаш орқали ҳисоблайдиган ташкилот, агар молиявий инструмент бўйича кредит риски аҳамиятли даражада пасайиб, у бошқа кредит қиймати қадрсизланган деб ҳисобланмаса ва бу пасайиш 5.4.1 (б) банд талаблари қўллангандан сўнг, юзага келган ҳолат (масалан қарздорнинг кредит рейтингини яхшиланиши) билан объектив боғлаш мумкин бўлса, кейинги даврларда фоиз тушумини ялпи баланс қийматига нисбатан эффектив фоиз ставкасини қўллаган ҳолда ҳисоблаши лозим.



Шартномада назарда тутилган пул

оқимларининг модификацияси


5.4.3 Агар томонлар келишувига кўра, шартномада назарда тутилган молиявий актив бўйича пул оқимлари шартлари қайта кўриб чиқилса ёки бошқача тарзда модификация қилинса ва қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартириш молиявий активни мазкур стандарт бўйича тан олишни бекор қилишга олиб келмаса, ташкилот молиявий активнинг ялпи баланс қийматини қайта ҳисоблаб чиқиши ва модификация бўйича фойда ёки зарарни мос равишда фойда ёки зарар таркибида ҳисобга олиши лозим. Молиявий активнинг ялпи баланс қиймати мазкур молиявий активнинг дастлабки эффектив фоиз ставкаси (ёки харид қилинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар бўйича кредит рискини ҳисобга олган ҳолда тузатилган эффектив фоиз ставкаси) бўйича дисконтланадиган шартномада назарда тутилган модификацияланган ёки қайта кўриб чиқилган пул оқимлари сифатида ёки агар қўллаш мумкин бўлса, 6.5.10-банд бўйича ҳисобланган қайта кўриб чиқилган эффектив фоиз ставкаси бўйича қайта ҳисобланиши лозим. Амалган оширилган сарфлар ва тўланган ҳақлар модификацияланган молиявий активнинг баланс қийматига тузатиш тарзида киритилади ва модификацияланган молиявий активнинг қолган амал қилиш муддати мобайнида амортизация қилинади.



Ҳисобдан чиқариш


5.4.4 Молиявий активнинг тўлиқ ёки қисман миқдорда қопланиши бўйича асосланган кутишлар мавжуд бўлмаганда ташкилот молиявий активнинг ялпи баланс қийматини бевосита камайтириши лозим. Ҳисобдан чиқариш тан олишни бекор қилишга олиб келадиган ҳолат сифатида қаралади. (Б3.2.16(р) бандга қаранг).



Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш

натижасида шартномавий пул оқимларини

аниқлаш бўйича асосдаги ўзгаришлар


5.4.5 Ташкилот 5.4.6-5.4.9 бандларни фақат ва фақат ушбу молиявий актив ва молиявий мажбуриятга оид шартномавий пул оқимларини аниқлаш бўйича асос бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгарганда қўллаши лозим. Мазкур мақсадда "бенчмарк фоиз ставкаси" термини 6.8.2 бандда тавсифланганидек бутун бозор миқёсидаги бенчмарк фоиз ставкасини назарда тутади.


5.4.6 Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг шартномавий пул оқимларини аниқлаш бўйича асос қуйидагилар натижасида ўзгариши мумкин:

(а) молиявий инструментни дастлабки тан олишда белгиланган шартнома шартларини ўзгартириш натижасида (масалан, шартнома шартлари унда кўрсатилган бенчмарк фоиз ставкасини муқобил бенчмарк фоиз ставка билан алмаштириш учун ўзгартирилганда);

(б) молиявий инструмент дастлаб тан олинганда ҳисобга олинмаган ёки шартнома шартларида назарда тутилмаган тарзда, шартнома шартларига ўзгартиришлар киритилмаганда (масалан, шартнома шартларини ўзгартирмасдан бенчмарк фоиз ставкасини ҳисоблаш усулини ўзгартириш); ва/ёки

(в) мавжуд шартнома шартини фаоллаштириш натижасида (масалан, шартноманинг резерв банди кучга киради).


5.4.7 Амалий жиҳатдан соддалаштириш мақсадида, ташкилот Б5.4.5-бандни молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг шартномавий пул оқимларини аниқлаш бўйича асосдаги ўзгаришларни ҳисобга олиш учун қўллаши лозим. Ушбу амалий жиҳатдан соддалашитириш фақат бундай ўзгаришларга ва фақат бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли талаб қилинадиган даражада қўлланилади (шунингдек, 5.4.9-бандга қаранг). Мазкур мақсадда шартнома бўйича пул оқимларини аниқлаш бўйича асосни ўзгартириш, агар қуйидаги шартларнинг ҳар иккиси бажарилса, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинади:

(а) ўзгартириш зарурати бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишни бевосита натижаси бўлса; ва

(б) шартномавий пул оқимларини аниқлаш бўйича янги асос иқтисодий жиҳатдан олдинги асос билан (яъни ўзгаришдан олдинги асос билан) эквивалент бўлса.


5.4.8 Қуйида шартномавий пул оқимларини аниқлаш бўйича янги асос иқтисодий жиҳатдан олдинги асос билан (яъни ўзгаришдан олдинги асос билан) эквивалент бўлишига олиб келадиган ўзгаришларга мисоллар келтирилган:

(а) молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг шартномавий пул оқимларини аниқлаш учун фойдаланиладиган мавжуд бенчмарк фоиз ставкасини муқобил базавий ставкага алмаштириш ёки базавий фоиз ставкасини ҳисоблашда қўлланиладиган усулни ўзгартириш, белгиланган спредни қўшиш орқали бундай бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишни амалга ошириш; амалдаги базавий фоиз ставкаси ва муқобил базавий ставка асослари ўртасидаги фарқни қоплаш;

(б) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишни амалга ошириш учун қайта баҳолаш даврини, қайта баҳолаш саналарини ёки купон саналари орасидаги кунлар сонини ўзгартириш; ва

(в) молиявий актив ёки молиявий мажбурият шартномаси шартларига юқоридаги (а) ва (б) бандларида тавсифланган ҳар қандай ўзгаришларни амалга оширишга имкон берадиган резерв бандни қўшиш.


5.4.9 Агар молиявий актив ёки молиявий мажбуриятга шартномавий пул оқимларини аниқлаш бўйича асосга нисбатан бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишда талаб қилинганидан бошқа ўзгартиришлар киритилган бўлса, ташкилот биринчи навбатда 5.4.7-банддаги амалий жиҳатдан соддалаштириш бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб этиладиган ўзгаришларга қўллаши лозим. Сўнгра ташкилот мазкур стандартнинг тегишли талабларини ушбу амалий жиҳатдан соддалаштириш қўлланмайдиган ҳар қандай қўшимча ўзгаришларга нисбатан қўллаши лозим. Агар бундай қўшимча ўзгартириш молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни тан олишни бекор қилишга олиб келмаса, ташкилот қўшимча ўзгаришларни ҳисобга олиш учун тегишлича 5.4.3-банд ёки Б5.4.6-бандни қўллаши лозим. Агар ушбу қўшимча ўзгариш молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни тан олишни бекор қилишга олиб келса, ташкилот тан олишни бекор қилиш талабларини қўллаши лозим.



5.5. Қадрсизланиш


Кутилаётган кредит зарарларини тан олиш


Умумий ёндашув


5.5.1 Ташкилот 4.1.2 ва 4.1.2А бандларга мувофиқ баҳоланадиган молиявий актив, ижара бўйича дебитор қарздорлик, 2.1(ё), 4.2.1(в) ёки 4.2.1(г) бандларга мувофиқ қадрсизланиш қўлланадиган молиявий кафолат шартномаси ва қарз мажбурият ёки шартнома бўйича активга нисбатан кутилаётган кредит зарарлари бўйича баҳоланадиган резервни тан олиши лозим.


5.5.2 Ташкилот 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларга нисбатан зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв баҳоланишини ва тан олиш талабларини қўллаши лозим. Лекин, мазкур зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв бошқа умумлашган даромад таркибида тан олиниши ва молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда молиявий активнинг баланс қийматини камайтирмаслиги лозим.


5.5.3 5.5.13-5.5.16-бандларда назарда тутилган истисноларни ҳисобга олган ҳолда, молиявий инструмент бўйича кредит риски дастлабки тан олинишига нисбатан аҳамиятли даражада ошган бўлса, ташкилот ҳар ҳисобот санасига молиявий инструмент бўйича амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларига тенг суммада зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни баҳолаши лозим.


5.5.4 Қадрсизланиш бўйича талабларнинг мақсади бўлиб, дастлабки тан олишга нисбатан индивидуал ёки гуруҳ асосида баҳолаш натижасида, барча асосланган ва тасдиқланган, шу жумладан кутилаётган маълумотлар асосида кредит риски аҳамиятли даражада ошган барча молиявий инструментларнинг амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиш ҳисобланади.


5.5.5 5.5.13-5.5.16-бандларда назарда тутилган истисноларни ҳисобга олган ҳолда, агар ҳисобот санасига молиявий инструмент бўйича дастлабки тан олишга нисбатан кредит риски аҳамиятли даражада ошмаган бўлса, ташкилот ҳисобот санасига молиявий инструмент бўйича 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларига тенг суммада зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни баҳолаши лозим.


5.5.6 Қарзларни бериш бўйича мажбуриятлар ва молиявий кафолат бўйича шартномаларда, ташкилот шартнома мажбуриятларининг томони бўлган сана, қайта ўзгартира олмаслик шарти билан, қадрсизланиш бўйича талабларни дастлабки тан олиши санаси бўлиб ҳисобланади.


5.5.7 Агар олдинги ҳисобот санасида ташкилот молиявий инструмент учун зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв суммасини амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларига тенг деб баҳолаган бўлса, лекин жорий ҳисобот санасига 5.5.3-банд талаблари ортиқ бажарилмаса, жорий ҳисобот санасига ташкилот 12 ойлик кутилаётган кредит зарарлари миқдорига тенг зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв суммасини баҳолаши лозим.


5.5.8 Ташкилот мазкур стандарт бўйича тан олиши лозим бўлган ҳисобот санасига зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни тузатиш учун талаб этиладиган суммани кутилаётган кредит зарарларининг (ёки уларнинг тикланиши) қадрсизланишдан фойда ёки зарарни фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим.



Кредит рискининг аҳамиятли даражада

ошишини аниқлаш


5.5.9 Ҳар ҳисобот санасига ташкилот дастлабки тан олиш пайтидан бошлаб, молиявий инструмент бўйича кредит риски аҳамиятли даражада ошганлигини баҳолаши лозим. Баҳолаш жараёнида ташкилот кредит зарарларининг кутилаётган суммасининг ўзгаришини эмас, балки молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддатида дефолтга учраши рискини ўзгаришидан фойдаланиши лозим. Бундай баҳолашни амалга ошириш учун ташкилот ҳисобот санасига молиявий инструмент бўйича дефолт бўлиш рискини, дастлабки тан олиш пайтидаги молиявий инструментни дефолт бўлиш риски билан солиштириши ҳамда тегишли инструмент бўйича дастлабки тан олиш пайтидан бошлаб, кредит рискини аҳамиятли ошишини кўрсатувчи, ортиқча сарф ёки ҳаракатларсиз олинган асосланган ва тасдиқланган маълумотларни таҳлил қилиши лозим.


5.5.10 Агар ҳисобот санасига молиявий инструмент паст кредит рискига эга деб топилган бўлса, ташкилот молиявий инструмент бўйича кредит риски дастлабки тан олиш пайтига нисбатан аҳамиятли ошмаган, деб таҳмин қилиши мумкин (Б5.5.22-Б5.5.24-бандларга қаранг).


5.5.11 Агар асосланган ва тасдиқланадиган кутилаётган маълумотни ортиқча сарф ёки ҳаракатларсиз олиш мумкин бўлса, ташкилот дастлабки тан олиш пайтига нисбатан кредит риски аҳамиятли ошганлигини аниқлаш учун фақат муддати ўтган тўловлар бўйича маълумотларга асосланиб қола олмайди. Лекин, муддати ўтган тўловлар мақомидан кўра келгусига йўналган маълумотни (индивидуал ёки гуруҳ асосида) ортиқча сарф ёки ҳаракатларсиз олиш имконияти бўлмаса, ташкилот муддати ўтган тўловлар бўйича маълумотни дастлабки тан олиш пайтига нисбатан кредит риски аҳамиятли даражада ошганлигини аниқлаш учун фойдаланиши мумкин. Дастлабки тан олиш пайтига нисбатан кредит рискининг аҳамиятли даражада ошишини баҳолаш усулидан қатъий назар, шартнома билан назарда тутилган тўловлар 30 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган тақдирда, ташкилот дастлабки тан олиш пайтига нисбатан кредит риски аҳамиятли даражада ошганлиги бўйича рад этиш мумкин бўлган фараз мавжуд бўлади. Агар шартнома бўйича назарда тутилган тўловлар 30 кундан ортиқ кечиктирилган тақдирда ҳам, кредит риски дастлабки тан олишга нисбатан аҳамиятли даражада ошмаганлигини кўрсатувчи ортиқча сарфлар ёки ҳаракатларсиз олиш мумкин бўлган, асосланган ва тасдиқланган маълумот мавжуд бўлса, ташкилот ушбу фаразни инкор этиши мумкин. Агар ташкилот кредит риски аҳамиятли даражада ошганлигини, шартнома бўйича тўловлар 30 кундан ошган ҳолда кечиктирилишидан олдинроқ аниқласа, рад этилиши мумкин бўлган фараз қўлланмайди.



Модификациялашган молиявий активлар


5.5.12 Агар молиявий актив бўйича пул оқимлари шартномаси шартлари қайта кўриб чиқилган ёки ўзгартирилган бўлса ва молиявий активни тан олиш бекор қилинмаган бўлса, ташкилот 5.5.3-банд асосида молиявий инструмент бўйича кредит рискини аҳамиятли даражада ошганлигини қуйидагилар билан солиштирган ҳолда баҳолаши лозим:

(a) ҳисобот санасига дефолт юзага келиш риски (модификацияланган шартнома шартлари асосида); ва

(б) дастлабки тан олишда дефолт юзага келиш рискини (дастлабки модификацияланмаган шартнома шартлари асосида).



Кредит қиймати қадрсизланган сотиб

олинган ёки яратилган молиявий активлар


5.5.13 5.5.3 ва 5.5.5-бандлар талабларига қарамасдан, ҳисобот санасига ташкилот сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активларга оид зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв сифатида амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини дастлабки тан олиш пайтидан бошлаб кумулятив ўзгаришини тан олиши лозим.


5.5.14 Ҳар бир ҳисобот санасига ташкилот фойда ёки зарар таркибида амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарини ўзгариши миқдорини қадрсизланишдан фойда ёки зарар сифатида тан олиши лозим. Ташкилот амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларидаги ижобий ўзгаришларни, ҳатто, амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари дастлабки тан олиш пайтидаги ҳисобланган пул оқимларига киритилган кутилаётган кредит зарарлари миқдоридан кам бўлса ҳам, қадрсизланишдан фойда сифатида тан олиши лозим.



Савдо бўйича дебитор қарздорлик, шартнома бўйича

активлар, ижара бўйича дебитор қарздорлик учун

соддалаштирилган ёндашув


5.5.15 5.5.3 ва 5.5.5-бандлар талабларига қарамасдан, ташкилот қуйидагилар бўйича ҳар доим зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни амал қилиш муддати давомида кутилаётган зарарлар суммасига тенг миқдорда тан олиши лозим:

(a) 15-сон МҲХС қўллаш доирасида бўлган ва қуйидаги шартлардаги операциялар бўйича юзага келадиган савдо бўйича дебитор қарздорлик ёки шартнома бўйича активлар:

(i) 15-сон МҲХСга мувофиқ аҳамиятли молиялаштириш компонентига эга бўлмаса (ёки ташкилот 15-сон МҲХСнинг 63-бандида назарда тутилган амалий характердаги соддалаштиришни қўллаганда); ёки

(ii) агар ташкилот ўз ҳисоб сиёсати сифатида амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари миқдорига тенг бўлган зарарлар бўйича баҳоланадиган резерви суммасини танлаган бўлса, 15-сон МҲХС бўйича аҳамиятли молиялаштириш компонентини ўз ичига олса. Мазкур ҳисоб сиёсати бундай турдаги барча савдо бўйича дебитор қарздорликка ёки шартнома бўйича барча активларга қўлланиши лозим, лекин алоҳида савдо бўйича дебитор қарздорлик ва шартнома бўйича активларга ҳам қўлланиши мумкин;

(б) агар ташкилот амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларига тенг бўлган зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв суммасини ташкилот ўз ҳисоб сиёсати сифатида танлаган бўлса, 16-сон МҲХС қўллаш доирасида бўлган операциялар натижасида юзага келадиган ижара бўйича дебитор қарздорлик. Мазкур ҳисоб сиёсати барча ижара бўйича дебитор қарздорликка қўлланиши лозим, лекин молиявий ва оператив ижара бўйича алоҳида қўлланиши мумкин.


5.5.16 Ташкилот савдо бўйича дебитор қарздорлик, ижара ҳамда шартнома бўйича активлар бўйича дебитор қарздорлиги учун ҳисоб сиёсатини ҳар бири учун алоҳида танлаши мумкин.



Кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш


5.5.17 Молиявий инструмент бўйича кутилаётган кредит зарарларини ташкилот қуйидагиларни акс эттирувчи усул билан баҳолаши лозим:

(a) мумкин бўлган натижалар оралиғини баҳолаш орқали, мустақил равишда ва эҳтимолликни ҳисобга олган ҳолда аниқланган суммада;

(б) пулнинг вақт қиймати; ва

(в) ҳисобот санасига ортиқча сарф ёки ҳаракатларсиз мавжуд бўлган, ўтган ҳодисалар, жорий шартлар ва келгусида кутилаётган иқтисодий шароитлар бўйича асосланган ва тасдиқланган маълумотлар.


5.5.18 Кутилаётган кредит зарарларини баҳолашда ташкилот барча мавжуд сценарийларни аниқлаши талаб этилмайди. Лекин, у кредит зарарлари юзага келиши эҳтимоли жуда кам бўлса ҳам, кредит риски юзага келмаслиги эҳтимоли ёки кредит зарарларини юзага келиши эҳтимоли рискини ёки юзага келиш рискини акс эттириш орқали ҳисобга олиш лозим.


5.5.19 Кредит зарарларини баҳолашда кўриб чиқиладиган максимал давр иш одатларига мос келган тақдирда ҳам узоқ давр эмас, балки бу ташкилот кредит рискига дуч келадиган шартнома бўйича (муддатини узайтириш бўйича опционларни ҳисобга олган ҳолда) максимал давр ҳисобланади.


5.5.20 Лекин, айрим молиявий инструментлар қарз билан бирга қарз бериш бўйича фойдаланилмаган мажбурият компонентини ҳам ўз ичига олади ҳамда ташкилотнинг шартнома билан назарда тутилган қарзни сўндиришини талаб қилиши ва қарз бериш бўйича фойдаланилмаган мажбурият компонентини бекор қилиш имконияти, ташкилотнинг хабарнома юбориш учун шартнома муддатида кредит зарарлари рискига мойиллигини чегаралай олмайди. Бундай ва фақат бундай молиявий инструментлар бўйича ташкилот кредит рискига мойил бўлган ва ҳаттоки ушбу давр шартнома бўйича максимал даврдан ошиб кетса ҳам, кредит рискларини бошқариш бўйича ташкилот фаолияти натижасида ҳам кутилаётган кредит риски камаймайдиган амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини баҳолаб бориши лозим.



5.6. Молиявий активларнинг

қайта таснифланиши


5.6.1 Ташкилот молиявий активларни 4.4.1-бандларга мувофиқ қайта таснифласа, у қайта таснифлашни перспектив тарзда қайта таснифлаш санасидан бошлаб қўллаши лозим. Ташкилот олдин тан олинган фойда, зарарлар (шу жумладан, қадрсизланишдан фойда ёки зарарлар) ва фоизларни қайта ҳисобламаслиги лозим. 5.6.2-5.6.7-бандлар қайта таснифлаш бўйича талабларни белгилайди.


5.6.2 Агар ташкилот молиявий активни амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган тоифасидан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар тоифасига қайта таснифласа, унинг ҳаққоний қиймати қайта таснифлаш санасига аниқланади. Унинг олдинги амортизацияланган қиймати ва ҳаққоний қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ натижаси ҳисобланган фойда ёки зарар таркибида тан олинади.


5.6.3 Агар ташкилот молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифадан амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий актив тоифасига қайта таснифласа, унинг қайта таснифлаш санасига ҳаққоний қиймати бундай активнинг янги ялпи баланс қиймати ҳисобланади. (Қайта таснифлаш санасига зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв ва эффектив фоиз ставкасини аниқлаш бўйича Б5.6.2-банднинг кўрсатмаларига қаранг.)


5.6.4 Агар ташкилот молиявий активни амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган тоифасидан бошқа умумлашган даромад ҳаққоний қийматида баҳоланадиган активлар тоифасига қайта таснифласа, унинг ҳаққоний қиймати қайта таснифлаш санасига аниқланади. Унинг олдинги амортизацияланган қиймати ва ҳаққоний қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ натижасидаги фойда ёки зарар бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинади. Эффектив фоиз ставкасига ва кутилаётган кредит зарарларини баҳолашга қайта таснифлаш натижасида тузатиш киритилмайди. (Б5.6.1-бандга қаранг)


5.6.5 Агар ташкилот молиявий активни бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифасидан амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган молиявий актив тоифасига қайта таснифласа, у қайта таснифлаш санасига ҳаққоний қиймати бўйича қайта таснифланади. Лекин, илгари бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинган фойда ёки зарарнинг жамғарилган миқдори хусусий капитал таркибидан чегирилади ва қайта таснифлаш санасига молиявий активнинг ҳаққоний қийматигача тузатиш киритилади. Натижада, қайта таснифлаш санасига у худди ҳар доим амортизацияланган қиймат бўйича баҳоланадиган сифатида баҳоланади. Бундай тузатиш бошқа умумлашган даромадга таъсир кўрсатади, лекин фойда ёки зарарга таъсир кўрсатмайди ва шунга кўра, қайта таснифланадиган тузатиш ҳисобланмайди (1-сон МҲХС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш"га қаранг). Эффектив фоиз ставкасига ва кутилаётган кредит зарарларини баҳолашга қайта таснифлаш натижасида тузатиш киритилмайди. (Б5.6.1-бандга қаранг)


5.6.6 Агар ташкилот молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифасидан бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматида баҳоланадиган молиявий актив тоифасига қайта таснифласа, молиявий актив қайта таснифлаш санасига ҳаққоний қийматда баҳолашда давом этади. (Қайта таснифлаш санасига эффектив фоиз ставкаси ва зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни аниқлашда Б5.6.2-бандга қаранг).


5.6.7 Агар ташкилот молиявий активни бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифасидан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий актив тоифасига қайта таснифласа, молиявий активни қайта таснифлаш санасига ҳаққоний қийматда баҳолашда давом этади. Илгари бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинган жамғарилган фойда ёки зарар хусусий капитал таркибидан қайта таснифлаш санасига фойда ёки зарар таркибига қайта таснифлаш бўйича тузатиш сифатида қайта таснифланади (1-сон БҲХСга қаранг).



5.7. Фойда ёки зарарлар


5.7.1 Ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий актив ёки молиявий мажбурият бўйича фойда ёки зарар давр учун фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

(a) мазкур молиявий инструмент хежлаш бўйича муносабатларнинг бир қисми бўлганида (6.5.8-6.5.14-бандларга ва қўллаш мумкин бўлганда фоиз рискини портфель хежлашда ҳаққоний қийматни хежлаш ҳисоби бўйича 39-сон БҲХСнинг 89-94-бандларига қаранг);

(б) мазкур молиявий инструмент улушли инструментга инвестиция бўлганида ва ташкилот ушбу инвестиция бўйича фойда ёки зарарларни бошқа умумлашган даромадда акс эттиришни 5.7.5-бандга мувофиқ танлаганида;

(в) мазкур молиявий инструмент ташкилот томонидан фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаганида ва ушбу мажбуриятга тегишли кредит риски ўзгаришининг таъсири бошқа умумлашган даромадда 5.7.7-бандга мувофиқ акс эттирилганида; ёки

(д) мазкур молиявий инструмент 4.1.2А бандга мувофиқ ташкилот томонидан бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият бўлганида ва ташкилот ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни 5.7.7-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда акс эттириши талаб этилганида.


5.7.1А Дивидендлар фойда ёки зарар таркибида фақат қуйидаги ҳолларда тан олинади:

(а) ташкилотнинг дивиденд олиш ҳуқуқи белгиланганда;

(б) дивидендлар билан боғлиқ иқтисодий нафнинг ташкилотга келиб тушиши эҳтимоли бўлганда; ва

(в) дивиденд суммасини ишончли баҳолаш мумкин бўлганда.


5.7.2 Амортизацияланган қийматда баҳоланадиган ва хежлаш бўйича муносабатларнинг бир қисми бўлиб ҳисобланмайдиган (6.5.8-6.5.14-бандларга ва қўллаш мумкин бўлса, фоиз рискини портфель хежлаш ҳолатларида ҳаққоний қиймат хежлаш ҳисоби бўйича 39-сон БҲХСнинг 89-94-бандларига қаранг) молиявий актив бўйича фойда ёки зарарлар ҳисоботда молиявий актив таркибида тан олиниши бекор қилинса, қадрсизланса ёки 5.6.2-бандга мувофиқ қайта таснифланса, ёки у амортизацияланиши жараёнида ёки қадрсизланиш бўйича фойда ёки зарарларни тан олиш мақсадида шу давр учун фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Ташкилот молиявий активларни амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган тоифадан бошқа тоифага қайта таснифлаганда 5.6.2-5.6.4-бандларни қўллаши лозим. Амортизацияланган қийматда баҳоланадиган ва хежлаш бўйича муносабатларнинг бир қисми бўлиб ҳисобланмайдиган (6.5.8-6.5.14-бандларга ва қўллаш мумкин бўлса, фоиз рискини портфель хежлаш ҳолатларида хежлашнинг ҳаққоний қиймати ҳисоби бўйича 39-сон БҲХСнинг 89-94-бандларига қаранг) молиявий мажбурият бўйича фойда ёки зарарлар ҳисоботда молиявий мажбурият тан олиниши бекор қилинса, қадрсизланса ёки амортизацияланиши жараёнида шу давр учун фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. (Валюта курсининг ўзгариши бўйича фойда ёки зарарлар юзасидан Б5.7.2-банддаги кўрсатмага қаранг).


5.7.3 Хежлашнинг айрим муносабатлари доирасида хежланадиган модда ҳисобланадиган молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар бўйича фойда ёки зарарлар 6.5.8-6.5.14-бандларга ва қўллаш мумкин бўлса, фоиз рискини портфель хежлаш ҳолатларида ҳаққоний қиймат хежлаш ҳисоби бўйича 39-сон БҲХСнинг 89-94-бандларига мувофиқ тан олиниши лозим.


5.7.4 Агар ташкилот молиявий активларни уларни ҳисоб-китоб санасига ҳисобга олиш орқали тан олса (3.1.2, Б3.1.3 ва Б3.1.6-бандларга қаранг), ушбу активнинг ҳаққоний қийматида битим тузиш санаси билан ҳисоб-китоб санаси ўртасида содир бўладиган ҳар қандай ўзгариш амортизацияланган қийматда баҳоланиши лозим бўлган активлар бўйича тан олинмайди. Лекин, ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар бўйича уларнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда, ўринли бўлганда 5.7.1-бандга мувофиқ равишда, тан олиниши лозим. Мазкур қадрсизланишга оид талабларни қўллаш мақсадида битимни тузиш санаси дастлабки тан олиш санаси бўлиб ҳисобланади.



Улушли инструментларга инвестициялар


5.7.5 Дастлабки тан олишда, ташкилот мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган ва савдо учун мўлжалланган инвестиция бўлиб ҳисобланмайдиган, шунингдек 3-сон МҲХС қўлланадиган бизнесни бирлашувида харид қилувчи томонидан шартли товон сифатида тан олинмаган улушли инвестициянинг ҳаққоний қийматида кейинчалик содир бўладиган ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда тан олишга кейинчалик ўзгартирмаслик шарти билан қарор қабул қилиши мумкин. (Валюта курсининг ўзгариши бўйича фойда ёки зарарлар юзасидан Б5.7.3-банддаги кўрсатмага қаранг).


5.7.6 Агар ташкилот 5.7.5-бандда қайд қилинган қарорни танласа, у мазкур инвестициядан олинадиган дивидендларни 5.7.1А бандга мувофиқ фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим.



Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда

баҳоланадиган деб белгиланган мажбуриятлар


5.7.7 Ташкилот 4.2.2 ва 4.3.5-бандларга мувофиқ, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда белгиланган молиявий мажбурият бўйича фойда ёки зарарни қуйидагича акс эттириши лозим:

(a) Молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматида ушбу мажбуриятга тегишли кредит рискининг ўзгаришлари сабабли содир бўлган ўзгариш суммаси бошқа умумлашган даромадда акс эттирилиши лозим (Б5.7.13-Б5.7.20-бандларга қаранг), ва

(б) мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришнинг қолган суммаси фойда ёки зарарда акс эттирилиши лозим.

агар (a) бандда тавсифланган мажбуриятга тегишли кредит рискидаги ўзгаришларининг таъсирини ҳисобга олиш фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқликни юзага келиши ёки кўпайтириши (бу ҳолатда, 5.7.8-банд қўлланади) ҳолатлари мавжуд бўлмаса. Б5.7.5-Б5.7.7 ва Б5.7.10-Б5.7.12-бандларда ҳисобдаги номувофиқлик юзага келиши ёки кўпайиши мумкинлигини аниқлаш бўйича кўрсатма берилган.


5.7.8 Агар 5.7.7-банддаги талаблар фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқликни юзага келтирса ёки кўпайтирса, ташкилот ушбу мажбурият бўйича барча фойда ёки зарарларни (шу жумладан, ушбу мажбуриятга тегишли кредит риски ўзгаришининг таъсирини) фойда ёки зарар таркибида акс эттириши лозим.


5.7.9 Ташкилот 5.7.7 ва 5.7.8-бандлардаги талабларга қарамасдан, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда белгиланган кредит мажбуриятлари ва молиявий кафолат шартномалари бўйича барча фойда ёки зарарларни ҳисоботда фойда ёки зарар таркибида акс эттириши лозим.



Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний

қийматда баҳоланадиган активлар


5.7.10 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активнинг қайта таснифланиши ёки тан олишни бекор қилинишига қадар, ушбу активга тегишли фойда ёки зарар бошқа умумлашган даромад таркибида ҳисобга олиниши лозим, бундан қадрсизланиш бўйича фойда ёки зарарлар (5.5-бобга қаранг) ва валюта курслари ўзгариши (Б5.7.2-Б5.7.2А бандларга қаранг) бўйича фойда ёки зарарлар мустасно. Молиявий активнинг тан олиниши бекор қилинганда, илгари бошқа умумлашган даромад таркибида жамғарилган фойда ёки зарар қайта таснифлаш тузатилиши сифатида хусусий капитал таркибидан фойда ёки зарар таркибига қайта таснифланади (1-сон БҲХСга қаранг). Агар молиявий актив бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифадан бошқа тоифага қайта таснифланганда, илгари бошқа умумлашган даромад таркибида тан олинган жамғарилган фойда ёки зарар ташкилот томонидан 5.6.5 ва 5.6.7-бандларга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. Эффектив фоиз ставкаси усулини қўллаган ҳолда ҳисобланган фоиз фойда ёки зарар таркибида ҳисобга олинади.


5.7.11 5.7.10-бандга асосан, агар молиявий актив 4.2.1А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланганда, фойда ёки зарар таркибида ҳисобга олинадиган суммалар, молиявий актив амортизацияланган қийматда баҳоланадиган каби фойда ёки зарар таркибида тан олинадиган суммаларга тенг бўлади.



6-БОБ. ХЕЖЛАШ ҲИСОБИ


6.1. Хежлаш ҳисоби мақсади ва қўллаш доираси


6.1.1 хежлаш ҳисобининг мақсади - молиявий инструментлардан айрим рисклар бўйича позицияларни бошқаришда фойдаланишни назарда тутувчи, фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган (ёки бошқа умумлашган даромадга, агар бу улушли инструментларга инвестициялар бўлса ва ташкилот 5.7.5-бандга мувофиқ ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромад таркибида акс эттиришни белгилаган бўлса) ташкилотнинг молиявий ҳисоботида рискларни бошқариш билан боғлиқ фаолияти натижаларини акс эттириш ҳисобланади. Мазкур ёндашув хежлаш ҳисоби қўлланадиган хежлаш инструментларидан фойдаланиш контекстини тушунтириш ва уларнинг мақсадини ва ҳисоботга таъсирини тушуниш учун хизмат қилади.


6.1.2 Ташкилот хежлаш инструменти ва хежлаш объекти ўртасидаги хежлаш муносабатларини 6.2.1-6.3.7 ва Б6.2.1-Б6.3.25-бандларга мувофиқ белгилаши мумкин. хежлаш ҳисобини қўллаш мезонларига жавоб берадиган хежлаш муносабатларига нисбатан ташкилот хежлаш объекти ва хежлаш инструментларидан фойда ёки зарарни 6.5.1-6.5.14 ва Б6.5.1-Б6.5.28-бандларга мувофиқ ҳисобга олиши лозим. Агар хежлаш моддаси моддалар гуруҳидан иборат бўлса, ташкилот 6.6.1-6.6.6 ва Б6.6.1-Б6.6.16-бандларда назарда тутилган қўшимча талабларга риоя қилиши лозим.


6.1.3 Молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар портфелининг ҳаққоний қийматини фоиз рисклари билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни хежлашга нисбатан (фақат бундай хежлаш ҳолатларида) ташкилот мазкур стандартда назарда тутилган талаблар ўрнига 39-сон БҲХСда назарда тутилган хежлаш ҳисоби талабларини қўллаши мумкин. Мазкур ҳолатда ташкилот маълум бир пул суммасини хежлаш объекти қисми (39-сон БҲХСнинг 81A, 89A ва ҚК114-ҚК132-бандларига қаранг) сифатида белгилаши ва фоиз рискини портфель хежлашнинг ҳаққоний қиймат хежи ҳисоби бўйича алоҳида талабларни ҳам қўллаши лозим.



6.2. Хежлаш инструментлари


Квалификацияланадиган хежлаш инструментлари


6.2.1 Ташкилот фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган дериватив инструмент хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин, бундан айрим чиқарилган опционлар мустасно (Б6.2.4-бандга қаранг).


6.2.2 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган дериватив бўлмаган молиявий актив ёки дериватив бўлмаган молиявий мажбурият хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин, мазкур молиявий мажбуриятга нисбатан кредит риски ўзгариши билан боғлиқ ҳаққоний қийматни ўзгариши суммаси 5.7.7-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад таркибида акс эттириладиган фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган молиявий мажбурият бундан мустасно. Валюта рискини хежлашга нисбатан ташкилот хежлаш инструменти сифатида дериватив бўлмаган молиявий актив ёки дериватив бўлмаган молиявий мажбурият компонентини белгилаши мумкин, бундан ташкилот томонидан ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромад таркибида 5.7.5-бандга мувофиқ акс эттирилиши белгиланган улушли инструментга инвестициялар деб ҳисобланмайдиган молиявий инструмент мустасно.


6.2.3 хежлаш ҳисоби мақсадида фақат ҳисобот берувчи ташкилотга нисбатан ташқи томонлар (яъни, молиявий ҳисобот тузаётган гуруҳ ёки алоҳида ташкилотга нисбатан ташқи бўлган) билан тузилган шартномалар хежлаш инструментлари сифатида белгиланиши мумкин.



Хежлаш инструментларини белгилаш


6.2.4 Квалификацияланадиган хежлаш инструменти тўлиқ ҳолда хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин. Рухсат этилган мустаснолар бўлиб фақат қуйидагилар ҳисобланади:

(а) опцион шартномани ички қиймати ва вақт қийматини алоҳида бўлган ҳолда хежлаш инструменти сифатида фақат опционнинг ички қийматини ўзгаришини белгилаш ва унинг вақт қийматини ўзгаришини ҳисобга олмаслик (6.5.15 ва Б6.5.29-Б6.5.33-бандларга қаранг)

(б) форвард шартноманинг форвард элементи ва спот элементини ажратиш ва хежлаш инструменти сифатида форвард элементни эмас, балки форвард шартноманинг спот элементини қийматини ўзгаришини белгилаш; ўхшаш тарзда чет эл валютаси базавий спреди ажратилган молиявий инструмент хеж инструмент сифатида белгилашдан чиқариб ташланиши лозим (6.5.16 ва Б6.5.34-Б6.5.39-бандларига қаранг); ва

(в) бутун хежлаш инструментининг бир қисми, масалан номинал қийматнинг 50 фоизи хежлаш муносабатларида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин. Лекин, хежлаш инструментининг муомаладаги даврида ҳаққоний қиймат ўзгаришини хежлаш инструменти сифатида белгилаш мумкин эмас.


6.2.5 Ташкилот қуйидаги комбинацияларда кўриб чиқиши ва бирлаштирган ҳолда (шу жумладан айрим хежлаш инструментлардан юзага келадиган риск ёки рискларни бошқа инструментлардан юзага келадиганлар билан ҳисоб-китоб қилиш) хежлаш инструменти сифатида кўриши мумкин:

(а) деривативлар ёки уларнинг қисми; ва

(б) дериватив бўлмаганлар ёки уларнинг қисмини.


6.2.6 Лекин, чиқарилган опцион ва сотиб олинган опционни бирлаштирган дериватив инструментни (масалан фоиз коллар), хежлаш инструменти сифатида, агар у бундай белгилаш санасига моҳиятига кўра, соф чиқарилган опцион (агар Б6.2.4-бандга мувофиқ мезонларга жавоб бермаса) бўлса, таснифлаш мумкин эмас. Шу каби, икки ва ундан кўп инструментлар (ёки уларнинг мутаносиб қисмлари), фақат агар комбинацияда улар моҳиятига кўра, соф чиқарилган опцион бўлмаса, бирлаштирилган ҳолда хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин (агар Б6.2.4-бандга мувофиқ меъзонларга жавоб бермаса).



6.3. Хежлаш объектлари


Квалификацияланадиган хежлаш объектлари


6.3.1 хежлаш объекти тан олинган актив ёки мажбурият, тан олинмаган қатъий шартномавий мажбурият, прогноз қилинадиган операция ёки чет эл бўлинмасига соф инвестициядан иборат бўлиши мумкин. хежлаш обьекти қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

(a) битта объект; ёки

(б) объектлар гуруҳи (6.6.1-6.6.6 ва Б6.6.1-Б6.6.16-бандлар талабларини ҳисобга олган ҳолда);

хежлаш объекти шунингдек бундай объект ёки объектлар гуруҳининг компоненти ҳам бўлишиш мумкин (6.3.7 ва Б6.3.7-Б6.3.25-бандларга қаранг).


6.3.2 Хежлаш объекти ишончли баҳолана олиши лозим.


6.3.3 Агар хежлаш объекти прогноз қилинадиган операция (ёки унинг компоненти) сифатида келса, унда мазкур операция юқори эҳтимолли бўлиши лозим.


6.3.4 Рискнинг жамланган очиқ позицияси бу 6.3.1-бандга мувофиқ хежлаш объекти сифатида таснифланиши мумкин бўлган ва дериватив хежлаш объекти сифатида белгилаш мумкин бўлган ҳолатдир. Бу ўз ичига, агар рискнинг жамланган очиқ позицияси юқори эҳтимолли бўлса ва рўй берса, рискнинг жамланган очиқ позицияси (яъни, амалга ошмаган лекин, келгусида прогноз қилинадиган операция очиқ позицияси ва деривативни вужудга келтирса) бўйича прогноз қилинган операцияни ҳам олади ва унда прогноз қилинган операция бўлмайди ва хежлаш объекти талабларига жавоб беради.


6.3.5 Хежлаш ҳисоби мақсадлари учун фақат ҳисобот берувчи ташкилотга нисбатан ташқи томон ҳисобланувчи тарафлар билан активлар, мажбуриятлар, қатъий шартномавий мажбуриятлар ёки юқори эҳтимолли прогноз қилинадиган операциялар хежлаш объекти сифатида белгиланиши мумкин. хежлаш ҳисоби бир гуруҳдаги ташкилотлар операциялари учун фақат уларнинг алоҳида молиявий ҳисоботлари учун қўлланиши ва уларнинг консолидациялашган ҳисоботи учун қўлланмайди, бундан 10-сон МҲХСда белгиланган инвестиция ташкилоти ва унинг шўъбалари ўртасидаги фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган ва консолидациялашган молиявий ҳисоботда чиқариб ташланмайдиган операциялар мустасно.


6.3.6 Лекин, 6.3.5-бандга истисно тарзда гуруҳ ичидаги монетар модданинг чет эл валютаси риски (масалан икки шўъба ташкилот ўртасида дебитор/кредитор қарздорликлар), агар 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари"га мувофиқ консолидациялашда тўлиқ чиқариб ташланмасдан чет эл валютаси курси бўйича фойда ёки зарарлар юзага келса, консолидациялашган молиявий ҳисоботда хежлаш объекти сифатида таснифланиши мумкин. 21-сон БҲХСга мувофиқ, монетар моддаларнинг гуруҳ ичидаги чет эл валютаси фойда ёки зарарлари, агар гуруҳдаги икки ташкилотнинг функционал валютаси ҳар хил бўлса, гуруҳ ичидаги монетар модданинг операциялари консолидациялашда тўлиқ чиқариб ташланмайди. Бундан ташқари, агар операцияни амалга ошираётган ташкилотнинг функционал валютаси бошқа валютада кўрсатилган бўлса ва чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир кўрсатса, юқори эҳтимолли прогноз қилинган гуруҳ ичидаги операцияси чет эл валютаси риски консолидациялашган молиявий ҳисоботда хежлаш объекти сифатида таснифланиши мумкин.



Хежлаш объектини белгилаш


6.3.7 Ташкилот хежлаш муносабатида объектни тўлиқлигича ёки унинг компонентини хежлаш объекти сифатида белгилаши мумкин. Бутун объект ўз ичига пул оқимларидаги ва объектнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни олади. Компонент тўлиқ объектнинг пул оқимларидаги ёки ҳаққоний қийматидаги барча ўзгаришларни ўз ичига олади. Бу ҳолатда, ташкилот фақат қуйидаги компонентлар турини (шу жумладан уларнинг комбинацияларини) хежлаш объекти сифатида белгилаши мумкин:

(а) маълум бир риск ёки рисклар (рисклар компоненти)га эга объектнинг пул оқимлари ёки ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар, агар маълум бир бозор таркибидаги баҳолаш асосида риск компоненти алоҳида ажратиладиган ва ишончли баҳоланадиган бўлса (Б6.3.8-Б6.3.15-бандларга қаранг). Риск компонентлари ўз ичига хежлаш объектининг пул оқимлари ёки ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни кўрсатилган нарх ёки бошқа ўзгарувчидан баланд ёки пастлигини (бир тарафлама риск) белгилашни олади.

(б) бир ёки ундан кўп танланган шартномавий пул оқимлари.

(в) номинал қийматдаги компонентлар, яъни объект номинал қийматининг маълум бир қисми (Б6.3.16-Б6.3.20-бандларга қаранг).



6.4. Хежлаш ҳисобини қўллаш учун мезонлар


6.4.1 Қуйидаги мезонларнинг барчаси қаноатлантирилса, хежлаш муносабатларига нисбатан хежлаш ҳисоби қўлланиши мумкин:

(а) хежлаш муносабатлари фақат муносиб хежлаш инструменти ва хежлашга муносиб моддалардан иборат бўлса.

(б) хежлаш муносабатларини бошланиш санасида хежлаш муносабатларининг расман шундай белгиланиши ва ташкилотнинг риск менежменти мақсади ва хежни қабул қилиш стратегияси бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги. Ушбу ҳужжатлар ўз ичига хеж инструментларини, хежлаш объектини, хежлашда юзага келадиган рискнинг моҳияти ва ташкилотнинг хеж самарадорлиги талабларига (хеж самарасизлиги сабабларининг таҳлили ва хежлаш коэффициентини аниқлашларни ҳам ичига олган ҳолда) хежлаш муносабатларининг мос келишини қандай баҳолашини белгилаб берилишини олиши лозим.

(в) хежлаш муносабатлари қуйидаги хеж самарадорлиги талабларининг барчасига жавоб берса:

(i) хежлаш объекти ва хежлаш муносабати ўртасида иқтисодий муносабатнинг мавжудлиги (Б6.4.4-Б6.4.6-бандларга қаранг);

(ii) иқтисодий муносабатлар натижасидаги қиймат ўзгаришида кредит риск таъсири устиворликка эга бўлмаса (Б6.4.7 -Б6.4.8-бандларга қаранг); ва

(iii) хежлаш муносабатларининг хежлаш коеффициенти ташкилот ҳақиқатда хежлайдиган хежлаш объекти миқдори ва ташкилот хежлаш объектининг миқдорини хежлаш учун фойдаланадиган хежлаш инструментининг миқдори билан бир хил бўлса. Лекин, ташкилот томонидан белгилаш хежлаш объектининг ўлчов коэффициентлари ва ҳисоботда хежлаш ҳисобининг мақсадига мос келмайдиган натижа акс эттириши мумкин бўлган хежлаш инструментининг (тан олинган ёки олинмаганидан қатъий назар) хежлаш самарасизлигини ўртасидаги номувофиқликни ҳисобга олмаслиги лозим (Б6.4.9-Б6.4.11-бандларга қаранг).



6.5. Квалификацияланадиган хежлаш

муносабатлари ҳисоби


6.5.1 6.4.1-банддаги (ташкилотнинг хежлаш муносабатларини белгилашга доир қарорини ўз ичига олган) талабларга мос келадиган хежлаш муносабатларига нисбатан хежлаш ҳисобини қўллаши лозим.


6.5.2 Уч турдаги хежлаш муносабатлари мавжуд:

(а) ҳаққоний қиймат хежи: маълум бир рискка тортилган ва фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тан олинган актив ёки мажбурият ёки тан олинмаган қатъий шартномавий мажбурият ёхуд уларнинг турли компонентининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар хежи.

(б) пул оқимини хежлашда: маълум бир рискка тортилган ва фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тан олинган актив ёки мажбурият (ўзгарувчан ставкадаги қарздорлик бўйича барча ёки қисман прогноз қилинган фоиз тўловлари) ёки юқори эҳтимолли прогноз қилинган операция бўйича ёхуд уларнинг турли компонентининг пул оқимлари ўзгаришлари хежи.

(в) 21-сон БҲХСда белгиланган чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш.


6.5.3 Агар хежланган модда улушли инструмент бўлиб, ташкилот ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда 5.7.5-бандга мувофиқ акс эттиришни танлаган бўлса, 6.5.2(а) бандга мувофиқ хежнинг очиқ позицияси бошқа умумлашган даромадга таъсир кўрсатиши лозим. Ушбу ҳолатда ва фақат ушбу ҳолатда тан олинган хеж самарасизлиги бошқа умумлашган даромадда акс эттирилади.


6.5.4 Қатъий шартномавий мажбуриятнинг чет эл валютаси риски хежи ҳаққоний қиймат хежи ёки пул оқимини хежлаш сифатида ҳисобга олиниши мумкин.


6.5.5 Агар хежлаш муносабатлари хежлаш коэффициентига (6.4.1(в)(iii) бандга қаранг) тааллуқли хеж самарадорлиги талабларига жавоб бермаса, лекин хежлаш муносабатларига белгиланган риск раҳбарият мақсадини ўзгартирмасдан қолса, ташкилот хежлаш муносабатларининг хежлаш коэффициентини ушбу мезонларга мос келадиган равишда қайта (Мазкур стандартда бу ҳолат "қайта баланслаштириш" деб юритилган - Б6.5.7-Б6.5.21-бандларга қаранг) мувофиқлаштириши лозим.


6.5.6 Ташкилот хежлаш ҳисобини, агар фақат хежлаш муносабатлари (ёки хежлаш муносабатларининг бир қисмини) белгиланган мезонлар талабларига жавоб беришдан тўхтаса (қўллаш мумкин бўлса, хежлаш муносабатларини ихтиёрий "қайта баланслаштириш"ни амалга оширган ҳолда), перспектив тарзда тугатиши лозим. Мазкур талаб хежлаш инструменти муддати тугаган ёки сотилган, тугатилган ёки амалга оширилган ҳолатларни ўз ичига олади. Ушбу мақсадда, хежлаш инструментини бошқа хежлаш инструментига алмаштирилиши ёки муддатини узайтирилиши, агар бундай алмаштириш ёки узайтириш ташкилотнинг ҳужжатлаштирилган риск бошқаруви мақсадларида назарда тутилган ва унинг бир қисми бўлса, хежлаш инструментининг муддати тугаши ёки тугатилиши деб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, ушбу талаб мақсадларида хежлаш инструменти қуйидаги ҳолларда муддати тугаган ёки тугатилган деб ҳисобланмайди:

(а) агар қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар оқибатлари ёки янги қонунлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатларни кучга кириши натижасида, хежлаш инструменти тарафлари бир ёки бир нечта клиринг контрагентлар дастлабки контрагентни алмаштирса ва томонлар учун янги контрагент ҳисобланса. Ушбу мақсадда, клиринг контрагент бу марказий контрагент бўлиб (баъзан клиринг ташкилоти ёки клиринг агентлиги деб аталади) ёки ташкилот ёки ташкилотлар масалан, марказий контрагент томонидан клирингни амалга оширувчи контрагент сифатида қатнашувчи клиринг ташкилотнинг клиринг иштирокчиси. Лекин, агар хежлаш инструменти томонлари ўзларининг дастлабки контрагентларини бошқа контрагентлар билан алмаштирганда, ушбу банд талаблари фақат ҳар бир янги томон клирингни ўша марказий контрагент билан амалга оширганда қўлланади.

(б) агар мавжуд бўлса, хежлаш инструментининг бошқа ўзгаришлари контрагент алмаштирилиши учун зарур бўлган ўзгаришлар билан чегараланса. Бундай ўзгаришлар, агар хежлаш инструменти дастлабки тарзда клиринг контрагент билан клиринг қилингандаги шартлар билан чекланади. Бундай ўзгаришларга гаров шартлари, дебитор ва кредитор қарзларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиши ва олинадиган тўловга нисбатан ўзгаришлар киради.

Хежлаш ҳисобининг тўхтатилиши хежлаш муносабатларини тўлиқ ёки бир қисмига (ушбу ҳолатда хеж ҳисоби хеж муносабатларининг қолган қисмига қўллаш давом эттирилади) таъсир этиши мумкин.


6.5.7 Ташкилот қуйидагиларни қўллаши лозим:

(а) агар у хежлаш объекти сифатида амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий инструмент (ёки унинг компоненти) бўлган ҳаққоний қиймат хежи учун хежлаш ҳисобини тўхтатган бўлса, 6.5.10-бандини, ва

(б) агар ташкилот пул оқимини хежлаш учун хежлаш ҳисобини тўхтатган бўлса, 6.5.12-бандни.



Ҳаққоний қиймат хежлари


6.5.8 Ҳаққоний қиймат хежи 6.4.1-бандда келтирилган хежлаш ҳисоби мезонлари талабларига жавоб берса, хеж мунособатлари қуйидаги тарзда ҳисобга олиниши лозим:

(а) хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарар фойда ёки зарар таркибида (ёхуд, агар хежлаш инструменти ташкилот томонидан 5.7.5-бандга мувофиқ ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда акс эттиришни танланган улушли инструментни хежласа, бошқа умумлашган даромадда) тан олиниши лозим.

(б) хежлаш объекти бўйича хежлаш фойда ёки зарари хежлаш объектининг баланс қийматини тузатилиши (агар қўллаш мумкин бўлса) ва фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Агар хежлаш объекти 4.1.2А бандга мувофиқ ҳаққоний қиймати бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган молиявий актив (ёки унинг компоненти) бўлса, хежлаш объектининг хежлаш бўйича фойда ёки зарари фойда ёки зарар таркибида тан олиниши лозим. Лекин, агар хежлаш объекти улушли инструмент бўлса ва ташкилот унинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар 5.7.5-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда акс эттирилса, ушбу суммалар бошқа умумлашган даромадда қолдирилиши лозим. Агар хежлаш объекти тан олинмаган қатьий шартномавий мажбурият бўлса (ёки унинг компоненти) хежлаш объектининг ҳаққоний қийматидаги жамғарилган ўзгаришлар ташкилот томонидан актив ёки мажбурият сифатида белгиланиши ва мос равишда фойда ёки зарар тегишли тартибда тан олиниши лозим.


6.5.9 Агар хежлаш объекти ҳаққоний қийматни хежлашда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни ўзига олишни назарда тутган қатъий шартномавий мажбурият (ёки унинг компоненти) ҳисобланса, актив ёки мажбуриятнинг бошланғич баланс қиймати, ташкилот томонидан қатьий шартномавий мажбуриятнинг бажарилиши натижасида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган хежлаш объекти ҳаққоний қийматининг жамғарилган ўзгаришлар суммасига тузатилади.


6.5.10 6.5.8(б) банд таъсирида юзага келадиган ҳар қандай тузатиш хежлаш объекти амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий инструмент (ёки унинг компоненти) бўлса, фойда ёки зарарда акс эттириш орқали амортизацияланиши лозим. Амортизациялаш тузатиш юзага келган пайтдан бошланиши билан ва хежлаш объектининг фойда ёки зарарни хежлаш учун тузатилиши тўхтатиладиган пайтдан кечиктирилмай амалга оширилиши лозим. Амортизациялаш амортизация бошланган санадаги қайта ҳисобланган эффектив фоиз ставкаси асосида аниқланади. Агар молиявий актив (ёки унинг компоненти) хежлаш объекти бўлса ва у 4.12А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қийматда баҳоланган тақдирда, амортизация худди шу усулда қўлланади, лекин, баланс қиймати тузатилмасдан, илгари 6.5.8(б) бандга мувофиқ жамғарилган фойда ёки зарарни акс эттирувчи суммага нисбатан қўлланади.



Пул оқимини хежлаш


6.5.11 Агар пул оқимини хежлаш 6.4.1-банддаги мезонларга жавоб берса, хежлаш муносабатлари қуйидагича ҳисобга олинади:

(а) хежланган модда (пул оқимини хежлаш резерви) билан боғлиқ хусусий капиталнинг алоҳида компоненти қуйидагиларнинг энг камига қадар тузатилади (мутлақ суммада):

(i) хеж бошланишидан бери хеж инструментнинг жамғарилган фойда ёки зарари; ва

(ii) хеж бошланишидан хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги (дисконтланган қиймати) жамғарилган ўзгаришларни (яъни келгуси пул оқимини хежлашда жамғарилган ўзгаришларни дисконтланган қиймати);

(б) хеж самарадорлиги сифатида белгиланган (яъни, (а) бандга мувофиқ ҳисобланган пул оқимлари хежи резерви билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинган қисми) хежлаш инструментининг фойда ёки зарари қисми бошқа умумлашган даромадда тан олиниши лозим;

(в) хежлаш инструментининг қолган фойда ёки зарари (ёки (а) бандга мувофиқ ҳисоблаган пул оқимлари хеж резервининг ўзгаришларини балансга келтириш учун фойда ёки зарар суммаси) хеж самарасизлиги бўлиб, фойда ёки зарарда тан олиниши лозим;

(г) (а) бандга мувофиқ жамғарилган пул оқимини хежлаш резерви қуйидагича ҳисобга олиниши лозим:

(i) агар хежланган келгуси операция номолиявий актив ёки номолиявий мажбуриятни тан олишни ёхуд номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият учун хежланган прогноз қилинган операция қатъий шартномавий мажбурият бўлса ва унга хаққоний қийматни хежлаш ҳисоби қўлланса, ташкилот ушбу суммани пул оқимлари хеж резерви суммасидан чегириб ташлаши ва актив ёки мажбуриятнинг бошланғич қийматига ёки бошқа баланс қийматига киритиши лозим. Бу қайта таснифлаш бўйича тузатиш ҳисобланмайди (1-сон БҲХСга қаранг) ва шунинг учун бошқа умумлашган даромадга таъсир кўрсатмайди;

(ii) (i) бандда кўрсатилганлардан бошқа пул оқимини хежлашда, ушбу сумма пул оқимини хежлаш резервидан фойда ёки зарарга ушбу даврда ёки кутилаётган келгуси пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир кўрсатган даврда (масалан, фоиз даромади ёки харажати тан олинганда ёки прогноз қилинган сотувлар рўй берганда) қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифлаши лозим;

(iii) лекин, агар сумма зарар бўлса ва ташкилот унинг барчаси ёки бир қисми бир нечта даврларда қайта тикланмаслигини кутаётган бўлса, у қайта тикланмаслиги кутилаётган суммани фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифлаши лозим.


6.5.12 Агар ташкилот пул оқимини хежлаш учун хежлаш ҳисобини қўллашни тўхтатса (6.5.6 ва 6.5.7(б) бандларга қаранг), у пул оқимини хежлаш резервида жамғарилган суммаларни 6.5.11(а) бандга мувофиқ қуйидагича ҳисобга олиши лозим:

(а) агар келгуси пул оқимини хежлаш ҳали ҳам кутилаётган бўлса, ушбу сумма пул оқимини хежлаш резервида келгуси пул оқимлари рўй бергунга қадар ёки 6.5.11(г)(iii) банд қўлланилгунга қадар қолдирилиши лозим. Агар келгуси пул оқимлари юзага келса, 6.5.11(г) банд қўлланади.

(б) агар келгуси пул оқимлари хежини рўй бериши ортиқ кутилмаётган бўлса, ушбу сумма дарҳол пул оқимини хежлаш резервидан фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифланиши лозим. Келгуси пул оқимлари хежи ортиқ юқори эҳтимолли бўлмаса, у ҳали ҳам кутилаётган деб топилиши мумкин.



Чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш


6.5.13 Чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш, шу жумладан соф инвестициянинг бир қисми ҳисобланган монетар модда хежи (21-сон БҲХСга қаранг), пул оқимини хежлаш ҳисобига ўхшаш тарзда ҳисобга олиниши лозим.

(а) самарали хеж ҳисобланган хежлаш инструментининг фойда ёки зарар қисми бошқа умумлашган даромадда (6.5.11-бандга қаранг) тан олиниши; ва

(б) самарасиз бўлган қисми фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.


6.5.14 Чет эл валютасини қайта ҳисоблашдаги резервда ҳисобга олинган хежнинг самарали қисмига тегишли бўлган хежлаш инструментининг жамғарилган фойда ёки зарари, 21-сон БҲХСнинг 48-49-бандларига мувофиқ чет элдаги бўлинмадан тўлиқ ёки қисман чиқиб кетишида хусусий капиталдан фойда ёки зарарларга қайта таснифлаш бўйича тузатиш (21-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифланиши лозим.



Опционларнинг вақт қиймати ҳисоби


6.5.15 Агар ташкилот опцион шартноманинг вақт қиймати ва ички қийматини ажратса ва хежлаш инструменти сифатида фақат опционнинг ички қийматини белгиласа (6.2.4(а) бандга қаранг), у опционнинг вақт қийматини қуйидагича ҳисобга олиши лозим (Б6.5.29-Б6.5.33 бандларга қаранг):

(а) ташкилот опционнинг вақтинча қийматини опцион бўйича қуйидаги хежлаш объектининг турларига қараб фарқлаши лозим (Б6.5.29 бандга қаранг):

(i) муайян операцияга тегишли хежлаш объекти; ёки

(ii) муайян вақт оралиғига тегишли хежлаш объекти.

(б) муайян операцияга тегишли хежлаш объектини хежлайдиган опцион вақт қийматининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар хежлаш объектига тегишли қисмда бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ва хусусий капиталнинг алоҳида компонентида жамғарилиши лозим. Хусусий капиталнинг алоҳида компоненти ("сумма") сифатида жамғарилган опционнинг вақт қийматидан юзага келадиган ҳаққоний қийматнинг жамғарилган ўзгариши қуйидагича ҳисобга олиниши лозим:

(i) агар хежланган объект келгуси операция номолиявий актив ёки номолиявий мажбуриятни тан олишни ёхуд номолиявий актив ёки номолиявий мажбурият учун хежланган келгуси операция қатъий шартномавий мажбурият бўлса ва унга хаққоний қиймат хежлаш ҳисоби қўлланса, ташкилот ушбу суммани хусусий капиталнинг тегишли компонентидан чегириб ташлаши ва актив ёки мажбуриятнинг бошланғич қийматига ёки бошқа баланс қийматига киритиши лозим. Бу қайта таснифлаш бўйича тузатиш ҳисобланмайди (1-сон БҲХСга қаранг) ва шунинг учун бошқа умумлашган даромадга таъсир кўрсатмайди.

(ii) (i) бандда кўрсатилганлардан бошқа хежлаш муносабатлари учун, ушбу сумма хусусий капиталнинг тегишли компонентидан фойда ёки зарарга ушбу даврда ёки кутилаётган келгуси пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир кўрсатадиган даврларда (масалан келгуси сотувлар рўй берганда) қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифлаши лозим.

(iii) лекин, агар сумма зарар бўлса ва ташкилот унинг барчаси ёки бир қисми бир нечта даврларда қайта тикланмаслигини кутаётган бўлса, у қайта тикланмаслиги кутилаётган суммани фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифлаши лозим.

(в) муайян вақт оралиғига тегишли бўлган хежлаш объектини хежлайдиган опцион вақт қийматининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлари бошқа умумлашган даромадда хежлаш объектига тегишли бўлган даражада тан олинади ва хусусий капиталнинг алоҳида компонентида жамғарилади. Опционни хежлаш инструменти сифатида белгилашда вақт қийматини хежлаш объектига тегишли қисми тизимли ва рационал асосда опционнинг ички қийматини хеж тузатишлари фойда ёки зарарга (ёки бошқа умумлашган даромадни, агар хежлаш объекти улушли инструмент бўлиб, ташкилот 5.7.5-бандга мувофиқ ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда акс эттириш танлаган бўлса) таъсир этиши мумкин даврда амортизацияланиши лозим. Шунга кўра, ҳар бир ҳисобот даврида амортизация суммаси, хусусий капиталнинг алоҳида компонентидан фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифланиши лозим. Лекин, агар хежлаш ҳисоби хеж инструмент сифатидаги опционнинг ички қийматидаги ўзгаришни ўз ичига олган хежлаш муносабатлари учун тўхтатилган бўлса, хусусий капиталнинг алоҳида компонентида жамғарилган соф сумма (яъни шу жумладан жамғарилган амортизация билан) дарҳол фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш (1-сон БҲХСга қаранг) сифатида қайта таснифланиши лозим.



Форвард шартномаларининг форвард элементи

ва молиявий инструментнинг чет эл валютаси

базис спреди ҳисоби


6.5.16 Агар ташкилот форвард шартноманинг форвард элементи ва спот элементини ажратса ва хежлаш инструменти сифатида фақат форвард шартнома спот элементининг қийматини белгиласа, ёки агар ташкилот молиявий инструментдан чет эл валютаси базис спредини ажратса ва уни ушбу молиявий инструментни хежлаш инструменти сифатида белгилашда чиқариб ташласа (6.2.4(б) бандга қаранг), ташкилот 6.5.15-бандни форвард шартноманинг форвард элементига нисбатан ёки чет эл валютаси базис спредини худди шу тарзда опционнинг вақт қийматига қўллаши мумкин. Ушбу ҳолатда ташкилот Б6.5.34-Б6.5.39-бандлардаги кўрсатмаларни қўллаши лозим.



6.6. Объектлар гуруҳининг хежи


Объектлар гуруҳининг хежлаш объекти

сифатида белгиланиши


6.6.1 Объектлар гуруҳи (шу жумладан нетто позицияни ифодаловчи объектлар гуруҳи, Б6.6.1-Б6.6.8 бандларга қаранг) фақат қуйидаги шартларда хеж объекти сифатида таснифланиши мумкин:

(а) алоҳида тарзда объектлар хежлашга муносиб моддалардан (шу жумладан, объектлар компонентидан) иборат бўлса;

(б) риск бошқариш мақсадида гуруҳ асосида биргаликда бошқариладиган гуруҳдаги объектлар; ва

(в) объектлар гуруҳининг пул оқимини хежлашда ушбу объектларнинг пул оқимларидаги ўзгаришлар гуруҳ пул оқимларининг умумий ўзгаришларга тахминан мутаносиб тарзда мос бўлиши кутилмаган ҳолатда ва шу тариқа риск позицияларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиши юзага келганда:

(i) бу чет эл валютаси хежи риски; ва

(ii) прогноз қилинган операциялар фойда ёки зарарга таъсир кўрсатадиган ҳисобот даврида нетто позициялар, шунингдек уларнинг тавсифи ва ҳажми белгиланади (Б6.6.7-Б6.6.8-бандларга қаранг).



Номинал қийматнинг компонентини хежлаш

объекти сифатида белгилаш


6.6.2 Муносиб объектлар гуруҳининг қисми ҳисобланган компонент ташкилотнинг риск бошқаруви мақсадига мувофиқ бўлса, муносиб хежлаш объекти ҳисобланади.


6.6.3 Жами объектлар гуруҳидаги қатлам компонент фақат қуйидаги шартларда хеж ҳисоби учун муносиб ҳисобланади:

(а) у алоҳида идентификацияланадиган ва ишончли баҳолана оладиган бўлса;

(б) риск бошқаруви мақсади қатлам компонентни хежлаш бўлса;

(в) қатлам индентификацияланадиган жами гуруҳдаги объектлар шу турдаги хеж рискига тортилса (хежланган қатламнинг баҳоланишига жами гуруҳдаги объектларнинг аник бир объектларига аҳамиятли таъсир кўрсатмаслиги учун);

(г) мавжуд объектлар хежи (масалан, тан олинмаган қатъий шартномавий мажбурият ёки тан олинган актив) учун ташкилот жами объектлар гуруҳидан хежланган қатламни ажратиб ололса ва назорат қилиб борса (ташкилот муносиб хежлаш муносабатлари ҳисоби талабларига мувофиқ келишини таъминлай оладиган бўлиши учун); ва

(д) олдиндан тўлов опционини ўз ичига олувчи гуруҳнинг исталган объекти номинал сумманинг компоненти талабларига жавоб берса (Б6.3.20-бандга қаранг).


6.6.4 Риск позицияларини ўзаро ҳисоб-китоб қилувчи объектлар гуруҳи хежи учун (яъни нетто позиция хежида), бунда фойда ёки зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда турли моддалардаги хежланган рискка таъсир кўрсатадиган, хежлашда фойда ёки зарарлар ушбу ҳисоботда хежлаш объектидан таъсир кўрганлардан алоҳида моддада акс эттирилиши лозим. Шунга кўра, ушбу ҳисоботда хежлаш объектига тегишли (масалан тушум ёки сотув таннархи) моддадаги сумма ўзгармасдан қолади.


6.6.5 Ҳаққоний қиймат хежида гуруҳ сифатида биргаликда хежланган актив ва мажбуриятлар учун, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида актив ёки мажбурият бўйича фойда ёки зарарлар 6.5.8(б) бандга мувофиқ гуруҳни ташкил этувчи тегишли алоҳида объектларнинг баланс қийматига тузатиш сифатида тан олиниши лозим.



Рискдан холи позициялар


6.6.6 Агар хежлаш объекти рискдан ҳоли позиция бўлса (яъни хеж объектлари гуруҳ асосида рискларни бошқаришда рискни ўзаро ҳисоб-китоб қилса), ташкилотга уни хежлаш инструментига киритилмаган хежлаш муносабатларига белгилашга қуйидаги шартлар бажарилганда рухсат этилади:

(а) хеж давом этадиган нетто риск позициясини хежлаш стратегияси бир қисми бўлса, бунда ташкилот бир хил турдаги янги позицияларни мунтазам вақт ўтишига қараб хежлаб борганда (масалан, операциялар ташкилот хежлайдиган вақт давомида чегарасига етганда);

(б) нетто риск хежи стратегиясининг муддати давомидаги ҳажми ўзгаришида хежнинг нетто позицияси ва ташкилот муносиб хеж инструментларини нетто рискларни хежи учун фойдаланилади (яъни нетто позиция нолга тенг бўлмаганда);

(в) хежлаш ҳисоби нормал ҳолатда бундай нетто позицияларга қўлланганда, агар нетто позициялар нолга тенг бўлмаса ва у муносиб хеж инструментлари билан хежланган бўлса; ва

(г) рискдан ҳоли позицияларга хежлаш ҳисобини қўлламаслик мувофиқ бўлмаган ҳисоб натижаларини келтириб чиқаради, чунки ҳисобда ўзаро қоплайдиган риск позициясини тан олиб бўлмайди, акс ҳолда улар нетто позиция хежида тан олиниши лозим бўлади.



6.7. Кредит рискига тортилган позицияни

фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда

баҳолашни белгилаш имконияти


Кредит рискига тортилган позицияни фойда ёки

зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган

деб белгилаш шартлари


6.7.1 Агар ташкилот фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган кредит деривативидан тўлиқ ёки қисман кредит рискини бошқариш учун фойдаланса, у ушбу молиявий инструментни (яъни тўлиқ ёки унинг бир қисмини) тегишли бошқариш даражасида фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаши мумкин, агар:

(а) кредит риски очиқ позицияси номи (масалан, қарз олувчи ёки қарз мажбуриятини олган шахс) кредит деривативидаги қарздор ташкилот билан мос келиши лозим (номни солиштириш); ва

(б) молиявий инструментнинг юқорилик даражаси кредит деривативига мувофиқ ўтказиб бериш мумкин бўлган ушбу инструментларнинг даражасига мос келиши.

Ташкилот ушбу белгилашни мазкур стандартни қўллаш даражасидаги кредит рискни бошқариш учун молиявий инструмент нимага мўлжалланганидан қатъий назар амалга ошириши мумкин (масалан ташкилот мазкур стандарт қўллаш доирасидан ташқари қарз бериш мажбуриятларини шундай белгилаши мумкин). Ташкилот ушбу молиявий инструментни дастлабки тан олишда ёки кейинчалик, ёки тан олинмайдиган пайтда белгилаши мумкин. Ташкилот белгилашни ўша пайтда ҳужжатлар орқали расмийлаштириши лозим.



Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда

баҳоланадиган деб белгиланган кредит

рискига мойил позиция ҳисоби


6.7.2 Агар молиявий инструмент 6.7.1-бандга мувофиқ дастлабки тан олингандан кейин фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланса ёки олдин тан олинмаган бўлса, белгилаш пайтидаги баланс қиймати ва ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ, агар мавжуд бўлса, дарҳол фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар учун, илгари бошқа умумлашган даромадда тан олинган жамғарилган фойда ёки зарар дарҳол хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш сифатида қайта таснифланиши лозим (1-сон БҲХСга қаранг).


6.7.3 Ташкилот кредит риски ошишига олиб келувчи молиявий инструментни ёки унинг қисмими фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашни тўхтатиши лозим, агар:

(а) 6.7.1-банддаги мезонларга ортиқ жавоб бера олмаса, масалан:

(i) кредит дериватив ёки тегишли кредит риски ошишига олиб келувчи молиявий инструмент тугатилган ёки сотилган, тўхтатилган ёки қопланган бўлса; ёки

(ii) молиявий инструментнинг кредит риски кредит деривативларидан фойдаланилган ҳолда ортиқ бошқарилмаса. Масалан, бу ҳолат қарз олувчининг ёки қатъий қарз бериш шартномаси эгаси кредит сифати яхшиланиши учун юзага келиши ёки ташкилотнинг хусусий капиталига бўлган талабларнинг ўзгариши; ва

(б) кредит рискини ошишига олиб келувчи молиявий инструмент фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши талаб этилмайди (яъни ташкилотнинг бизнес модели ўзгармаганлиги сабабли, 4.4.1-бандга мувофиқ қайта таснифлаш талаб этилмайди)


6.7.4 Ташкилот кредит рискини оширувчи молиявий инструментни ёки унинг бир қисмини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашни тўхтатганда, ушбу молиявий инструментнинг тўхтатиш санасидаги ҳаққоний қиймати унинг янги баланс қиймати ҳисобланади. Кейинчалик, молиявий инструментни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда белгилангунга қадар бундай баҳолаш қўлланиши лозим (янги баланс қийматини амортизациялашни ҳам ўз ичига олган ҳолда). Масалан, илгари амортизацияланадиган қийматда баҳоланган деб таснифланган молиявий актив қайта ушбу баҳолашга ўтказилиши ва фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши тўхтатиш санасидаги янги баланс қиймати асосида унинг эффектив фоиз ставкаси қайта ҳисобланган бўлади.



6.8. Махсус хежлаш ҳисоби талабларини

қўллашдан вақтинчалик истиснолар


6.8.1 Ташкилот 6.8.4-6.8.12 ва 7.1.8 ва 7.2.26(г) бандларни бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш таъсир этган барча хежлаш муносабатларига тадбиқ этиши лозим. Ушбу бандлар фақат бундай хежлаш муносабатларига тадбиқ этилади. хежлаш муносабатлари, агар ислоҳ қилиш қуйидагилар бўйича ноаниқликларни ошишига олиб келса, бевосита таъсирланган ҳисобланади:

(а) фоиз ставкаси бенчмарки (шартнома бўйича ёки шартнома бўйича бўлмаган келишилган) хеж риски сифатида белгиланган бўлса; ва/ёки

(б) фоиз ставкаси бенчмаркига асосланган пул оқимлари суммаси ёки вақти хежланган модда ёки хежлаш инструменти бўлса.


6.8.2 Ушбу мақсадда 6.8.4-6.8.12-бандларни қўллашда "бенчмарк фоиз ставкаси ислоҳ қилиш" атамаси бенчмарк фоиз ставкасини кенг кўламли бозор ислоҳотини, шу жумладан ўз ичига Молиявий барқарорлик кенгашининг 2014 йил июлдаги "Асосий фоиз ставкаси бенчмаркларини ислоҳ қилиш" ҳисоботидаги тавсиялардан келиб чиқиб, фоиз ставкаси бенчмаркини муқобил бенчмарк ставкасига алмаштиришни олади(2).


6.8.3 6.8.4-6.8.12-бандлар фақат ушбу бандларда кўрсатилган талабларга истиснолар беради. Ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш бевосита таъсир этган хежлаш муносабатларига барча бошқа хежлаш ҳисоби талабларини қўллашни давом эттириши лозим.



Пул оқимлари хежи учун юқори эҳтимолли

бўлиши талаблари


6.8.4 6.3.3-банддаги талабни қўллаш мақсадида прогноз қилинган операция юқори эҳтимолли бўлиши ва ташкилот фоиз ставкаси бенчмарки бўйича пул оқимларини (шартнома билан ёки шартномасиз кўрсатилган) хежланиши, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгартирилмаган деб ҳисобланиши лозим.



Пул оқимини хежлаш резервида жамғарилган

суммани қайта таснифлаш


6.8.5 6.5.12-банд талабларини қўллаш мақсадида, ташкилот келгуси пул оқимини хежлашни юзага келишини аниқлаш мақсадида ташкилот фоиз ставкаси бенчмарки бўйича пул оқимини хежланиши (шартнома билан ёки шартномасиз кўрсатилган) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгартирилмаган деб ҳисоблаши лозим.



Хежланган объект ва хежлаш инструменти

ўртасидаги иқтисодий муносабатларни баҳолаш


6.8.6 6.4.1(в)(i) ва Б6.4.4-Б6.4.6-бандлар талабларини қўллаш мақсадида, ташкилот фоиз ставкаси бенчмарки бўйича пул оқимларини хежланиши ва/ёки хежланган риск (шартнома билан ёки шартномасиз кўрсатилган) ёки хежлаш инструментининг пул оқимлари бўйича фоиз ставкаси, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида ўзгартирилмаган деб ҳисоблаши лозим.



Компонентни хежлаш объекти сифатида белгилаш


6.8.7 6.8.8-банд қўлланилмаса, шартномасиз кўрсатилган фоиз ставкаси рискининг компонентининг махсус бенчмарк қисмини хежлаш учун ташкилот 6.3.7(а) ва Б6.3.8-бандлардаги талабларни хежлаш муносабатларининг бошида алоҳида ажратиб олинадиган риск компонентига қўллаши лозим.


6.8.8 Агар ташкилот ўзининг хежлаш бўйича ҳужжатларига биноан ҳам хежлаш инструменти, ҳам хежлаш объекти тез-тез ўзгариб турганлиги (яъни, ташкилот шундай динамик жараёндан фойдаланадики, унинг доирасида ҳам хежлаш объекти, ҳам рискларни бошқариш учун ишлатиладиган хежлаш инструментлари узоқ вақт ўша-ўша бўлиб қолмайди) сабабли хежлаш муносабатларини тез-тез қайта кўриб чиқса (яъни, тўхтатса ва қайта тикласа), ташкилот 6.3.7(а) ва Б6.3.8-бандларнинг (риск компоненти алоҳида идентификацияланган бўлиши кераклиги ҳақидаги) талабларини фақат ўз ихтиёрига кўра хежлаш объектини ушбу хежлаш муносабатларининг таркибида белгиласа, қўллаши лозим. хежлаш муносабатларини дастлабки белгилашда, бундай белгилаш хеж бошида ёки кейинчалик бўлганда, баҳоланган хежлаш объекти худди шундай хеж муносабатида кейинчалик қайта белгилашда қайта баҳоланмайди.



Қўллашнинг тугатилиши


6.8.9 Ташкилот хежланган моддага нисбатан 6.8.4-бандни қўллашни перспектив тарзда қуйидагиларни эртароқ санада тўхтатиши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хежланган модданинг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса; ва

(б) хежланган модданинг қисми бўлган хежлаш муносабатлари тугатилса.


6.8.10 Ташкилот 6.8.5-бандни перспектив қўллашни қуйидагиларнинг эртароқ санасида тўхтатиши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хежлаш объектининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган келгуси пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса; ва

(б) пул оқимини хежлаш резервида жамғарилган жами суммани хежлаш муносабатлари тугатилиши сабабли фойда ёки зарарга қайта таснифланганда.


6.8.11 Ташкилот 6.8.6-бандни перспектив тарзда қўллашни тўхтатиши лозим:

(а) хежланган объектга нисбатан, агар бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хежлаш объектининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига нисбатан таъсир этмаса; ва

(б) хежлаш инструментига нисбатан, агар бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хежлаш инструментининг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса.

Агар хежлаш муносабатлари хежлаш объекти ва хежлаш инструменти қисми тугатилиши 6.8.11(а) ёки 6.8.11(б) бандда кўрсатилган санадан олдинрок юзага келса, ташкилот тугатиш санасида хежлаш муносабатларига нисбатан 6.8.6 банд талабларини перспектив тарзда қўллашни тўхтатиши лозим.


6.8.12 Объектлар гуруҳини хежланган модда сифатида ёки молиявий инструментларнинг комбинациясини хеж инструмент сифатида белгиланганда, ташкилот 6.8.4-6.8.6 бандларни алоҳида модда ёки молиявий инструментга 6.8.9, 6.8.10 ёки 6.8.11-бандларга мувофиқ, бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш натижасида пайдо бўлган ноаниқлик хеж рискига ва/ёки ушбу объект ёки молиявий инструментнинг бенчмарк фоиз ставкасига асосланган пул оқимлари суммаси ва муддатига таъсир этмаса, перспектив тарзда қўллашни тўхтатиши лозим.


6.8.13 Ташкилот 6.8.7 ва 6.8.8-бандларни перспектив қўллашни қуйидаги ҳодисаларнинг эртароғи билан тўхтатиши лозим:

(а) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш учун зарур бўлган ўзгартиришлар шартномада белгиланмаган риск компонентида 6.9.1-бандга мувофиқ амалга оширилганда; ёки

(б) шартномадан ташқари риск компонентини ўз ичига олган хежлаш муносабатлари тугатилганда.



6.9. Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш

бўйича қўшимча вақтинчалик истиснолар


6.9.1 6.8.4-6.8.8-бандлардаги талабларни хежлаш муносабатларига (6.8.9-6.8.13-бандларга қаранг) нисбатан қўллаш тўхтатилганда ва тўхтатилиши билан, ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинадиган ўзгаришларни, яъни 5.4.6-5.4.8-бандлар талабларига жавоб берадиган ўзгаришларни акс эттириш учун ўзининг ушбу хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисидаги расмий қарорини ўзгартириши лозим. Бундай ҳолда, ташкилотнинг хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисидаги қарори фақат қуйидаги ўзгаришлардан бирини ёки бир нечтасини киритиш учун ўзгартирилиши лозим:

(а) хежланган риск сифатида муқобил бенчмарк ставкани (шартномада ёки шартномада кўрсатилмаган ҳолда) белгилаш;

(б) хежланган объект тавсифидаги ўзгариш, шу жумладан хежланган пул оқимларининг белгиланган қисми ёки ҳаққоний қиймати тавсифи; ёки

(в) хежлаш инструментининг тавсифини ўзгартириш.


6.9.2 Ташкилот агар қуйидаги учта шартлар бажарилса, 6.9.1(в) банддаги талабни қўллаши лозим:

(а) ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилишни талаб қиладиган ўзгартиришни хежлаш инструментининг шартномавий пул оқимларини аниқлаш учун асосни ўзгартиришдан бошқа ёндашувни қўллаш орқали амалга оширса (5.4.6-бандда тавсифланганидек);

(б) дастлабки хежлаш инструментининг тан олиниши бекор қилинмаса; ва

(в) танланган ёндашув иқтисодий жиҳатдан дастлабки хежлаш инструментининг шартномавий пул оқимларини аниқлаш учун асосни ўзгартиришга эквивалент бўлса (5.4.7 ва 5.4.8-бандларда тавсифланганидек).


6.9.3 6.8.4-6.8.8 бандлардаги талабларни қўллаш турли вақтларда тугатилиши мумкин. Шу сабабли, 6.9.1-бандни қўллашда ташкилот турли вақтларда хежлаш муносабатларини белгилаш бўйича расмийлаштирилган қарорни янгилаши ёки бир неча марта хежлаш муносабатларини белгилаш бўйича расмийлаштирилган қарорни янгилаши лозим бўлиши мумкин. Ташкилотнинг белгиланган хежлаш муносабатларига фақат ва фақат бундай ўзгартириш киритилганда, ташкилот тегишли равишда 6.9.7-6.9.12-бандларни қўллаши лозим. Ташкилот, шунингдек, хежланган модда ёки хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ҳар қандай ўзгаришларни ҳисобга олиш учун 6.5.8-бандни (ҳаққоний қиймат хежи учун) ёки 6.5.11-бандни (пул оқими хежи учун) қўллаши лозим.


6.9.4 Ташкилот 6.9.1-бандда талаб қилинганидек, хежланган рискга, хежланган моддага ёки хежлаш инструментига бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинган ўзгартириш киритилган ҳисобот даври тугагунига қадар тузатиш киритиши лозим. Шубҳага йўл қўймаслик учун, хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисидаги расмийлаштирилган қарорга бундай тузатиш хежлаш муносабатларининг тугатилиши ҳам, янги хежлаш муносабатларининг белгиланиши ҳам ҳисобланмайди.


6.9.5 Агар (5.4.6-5.4.8-бандларда тавсифланганидек) бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш орқали талаб қилинадиган ўзгаришларга қўшимча равишда, хежлаш муносабатлари сифатида белгиланган молиявий актив ёки молиявий мажбуриятда ўзгаришлар бўлса ёки (6.9.1-банд талабига биноан) хежлаш муносабатларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганда, ташкилот биринчи навбатда ушбу стандартнинг тегишли талабларини ушбу қўшимча ўзгаришлар хежлаш ҳисобининг тўхтатилишига олиб келиши ёки йўқлигини аниқлаш учун қўллаши лозим. Агар бундай қўшимча ўзгаришлар хежлаш ҳисобини тўхтатишга олиб келмаса, ташкилот 6.9.1-бандда кўрсатилганидек, хежлаш муносабатларининг расмийлаштирилган белгиланишини ўзгартириши лозим.


6.9.6 6.9.7-6.9.13-бандлар фақат ушбу бандларда кўрсатилган талаблар учун истисноларни назарда тутади. Ташкилот бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш бевосита таъсир кўрсатадиган хежлаш муносабатларига нисбатан мазкур стандартдаги барча бошқа хежлаш ҳисоби талабларини, шу жумладан 6.4.1-банддаги мезонларни қўллаши лозим.



Квалификацияланган хежлаш

муносабатларини ҳисобга олиш


Пул оқимларини хежлаш


6.9.7 6.5.11-бандни қўллаш мақсадида, ташкилот 6.9.1(б) бандида талаб қилинганидек, хежланган модда тавсифини ўзгартирганда, пул оқимини хежлаш резервида жамғарилган сумма келгусида хежланган пул оқимлари аниқланадиган муқобил бенчмарк фоиз ставкасига асосланади деб ҳисобланади.


6.9.8 Хежланган келгуси пул оқимлари аниқланишига асос бўлган бенчмарк фоиз ставкаси бенчмарк фоиз ставкани ислоҳ қилиш орқали талаб этилиши натижасида ўзгартирилганда тўхтатилган хежлаш муносабатлари учун 6.5.12-бандни қўллаш мақсадида хежланган келгуси пул оқимлари кутилишини аниқлаш учун ушбу хежлаш муносабатлари бўйича пул оқимини хежлаш резервида жамғарилган сумма келгусида хежланадиган пул оқимлари аниқланадиган муқобил бенчмарк ставкага асосланган деб ҳисобланиши лозим.



Моддалар гуруҳлари


6.9.9 Ташкилот 6.9.1-бандни ҳаққоний қийматни хежлаш ёки пул оқимини хежлашда хежланган моддалар сифатида белгилаган моддалар гуруҳларига нисбатан қўлласа, ташкилот хежланган моддаларни хежланадиган бенчмарк ставка асосида кичик гуруҳларга ажратиши ва бенчмарк ставкани ҳар бир кичик гуруҳ учун хежланган риск сифатида белгилаши лозим. Масалан, бир гуруҳ моддалар бенчмарк фоиз ставкаси ўзгаришидан хежлаш ва бу ставка бенчмарк фоиз ставкани ислоҳ қилишга таъсир қиладиган хежлаш муносабатларида, гуруҳдаги хежланган пул оқимлари ёки айрим моддаларнинг ҳаққоний қиймати ушбу гуруҳдаги бошқа моддалар ўзгартирилишидан олдин муқобил бенчмарк ставкага мос равишда ўзгартирилади. Ушбу мисолда, 6.9.1-бандни қўллашда ташкилот хежланган моддаларнинг белгиланган кичик гуруҳи учун хежланган риск сифатида муқобил бенчмарк ставкани белгилаши лозим. Хежланган моддаларнинг бошқа кичик гуруҳи учун ташкилот хежланган пул оқимлари ёки хежланган моддаларнинг ҳаққоний қиймати муқобил бенчмарк ставкага мослашиш учун ўзгартирилгунга қадар ёки хежланган референт ставкаси муддати тугагуни ва улар муқобил бенчмарк ставкаси асосида хежланган элементлар билан алмаштирилгун қадар жорий бенчмарк ставкани хежланган риск сифатида белгилашда давом этади.


6.9.10 Ташкилот 6.6.1-бандда кўрсатилган хежланган модда сифатида таснифлаш талабларига жавоб беришини аниқлаш учун ҳар бир кичик гуруҳни алоҳида баҳолаши лозим. Агар бирон бир кичик гуруҳ 6.6.1-банддаги талабларга жавоб бермаса, ташкилот бутун хежлаш муносабатлари бўйича хежлаш ҳисобини перспектив тарзда тўхтатиши лозим. Ташкилот, шунингдек, 6.5.8 ва 6.5.11-бандлардаги талабларни умуман ушбу хежлаш муносабатлари билан боғлиқ самарасизликни ҳисобга олиш учун қўллаши лозим.



Риск компонентларини белгилаш


6.9.11 Белгиланган санада алоҳида идентификация қилиниши мумкин бўлмаган (6.3.7(а) ва Б6.3.8-бандларга қаранг) рискнинг шартномада белгиланмаган компоненти сифатида ташкилот томонидан белгиланадиган муқобил бенчмарк ставка фақат ва фақат агар ташкилот 24 ой ичида муқобил бенчмарк ставка алоҳида идентификацияланиши мумкинлигини асосли тарзда кутмаган бўлса, ўша санада ушбу талабни қондиради деб ҳисобланади. 24 ойлик муддат ҳар бир муқобил бенчмарк ставкага алоҳида татбиқ этилади ва ташкилот ўзининг ихтиёрига кўра мазкур муқобил бенчмарк ставкани шартномадан ташқари риск компоненти сифатида биринчи марта белгилаган санадан бошланади (яъни, 24 ойлик муддат ҳар бир алоҳида ставка учун амал қилади).


6.9.12 Агар ташкилот кейинчалик муқобил бенчмарк ставка шартномада белгиланмаган риск компоненти сифатида биринчи марта белгилаган кундан бошлаб 24 ой ичида алоҳида аниқланмаслиги тўғрисида асосли кутишга эга бўлса, ташкилот муқобил бенчмарк ставкага нисбатан 6.9.11-банддаги талабни қўллашни тўхтатиши ва ушбу муқобил бенчмарк ставка шартномада белгиланмаган риск компоненти сифатида белгиланган барча хежлаш муносабатлари учун қайта баҳолаш санасидан бошлаб хеж ҳисобини тўхтатиши лозим.


6.9.13 6.9.1-банддаги хежлаш муносабатларига қўшимча равишда, ташкилот 6.9.11 ва 6.9.12-бандлардаги талабларни муқобил бенчмарк ставка шартномада белгиланмаган риск компоненти (6.3.7(а) ва Б6.3.8 бандларга қаранг) сифатида белгиланган янги хежлаш муносабатларига бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш туфайли ушбу риск компонентини аниқлаш санасида алоҳида идентификация қилиниши мумкин бўлмаганда қўллаши лозим.



7-БОБ. КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


7.1. Кучга кириш санаси


7.1.1 Мазкур стандарт ташкилот томонидан 2018 йил 1 январ ёки ундан кейин бошланадиган даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Лекин, ташкилот мазкур МҲХСни муддатидан олдин қўллашга қарор қилса, у мазкур МҲХСдаги барча талабларни (лекин, 7.1.2, 7.2.21 ва 7.3.2 бандларга ҳам қаранг) бир вақтда қўллаши лозим ва ушбу фактни ёритиб бериши лозим. У бир вақтнинг ўзида В иловадаги ўзгартиришларни қўллаши лозим.


7.1.2 7.1.1 банддаги талабларга қарамасдан, 2017 йилнинг 1 январидан олдинги йиллик даврлар учун, ташкилот мазкур стандартнинг бошқа талабларини қўлламаган ҳолда, 5.7.1(в), 5.7.7-5.7.9, 7.2.14 ва Б5.7.5-Б5.7.20 бандларга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарарда акс эттириш бўйича талабларни олдинроқ қўллаши мумкин. Агар фақат ушбу бандларни қўллашга қарор қилса, у бундай фактни ёритиб бериши ва 7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: ёритиб бериш"нинг 10-11 бандларига (9-сон МҲХС (2010) бўйича тузатиш киритилган) мувофиқ ёритиб бориши лозим. (7.2.2 ва 7.2.15 бандларга ҳам қаранг).


7.1.3 2013 йилнинг декабрь ойида эълон қилинган "2010-2012 йиллар учун МҲХСларни йиллик такомиллаштиришлар" бўйича 3-сон МҲХСга ўзгартиришлардан келиб чиқиб 4.2.1 ва 5.7.5 бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни перспектив тарзда 3-сон МҲХСга ўзгартиришлар қўлланадиган бизнес бирлашувларига нисбатан қўллаши лозим.


7.1.4 2014 йилнинг май ойида эълон қилинган 15-сон МҲХС 3.1.1, 4.2.1, 5.1.1, 5.2.1, 5.7.6, Б3.2.13, Б5.7.1, В5 ва В42 бандларга ўзгартиришлар киритилган ва В16 ва унинг тегишли номланиши чиқариб ташланган. 5.1.3 ва 5.7.1A бандлар ва А иловага таъриф билан тўлдирилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


7.1.5 2016 йил январда эълон қилинган 16-сон МҲХС билан 2.1, 5.5.15, Б4.3.8, Б5.5.34 ва Б5.5.46-бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


7.1.6 [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]


7.1.7 2017 йил октябр ойида эълон қилинган "Салбий копланиш билан муддатидан олдин тўлов шартлари" (9-сон МҲХСга ўзгартиришлар) билан 7.2.29-7.2.34 ва Б41.12А ва Б4.1.11(б) ва Б4.1.12(б) бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилотлар ушбу ўзгартиришларни 2019 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


7.1.8 2019 йил сентябр ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш" 9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС ва 7-сон МҲХСга ўзгартиришлар киритган бўлиб, 6.8-бўлим ва 7.2.26-бандга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2020 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


7.1.9 2020 йил май ойида эълон қилинган "2018-2020 йилларда МҲХСларни такомиллаштиришлар" бўйича 7.2.35 ва Б3.3.6A бандлар киритилган ва B3.3.6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилотлар мазкур ўзгартиришларни 2022 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


7.1.10 9-сон МҲХС, 39-сон БҲХС, 7-сон МҲХС, 4-сон МҲХС ва 16-сон МҲХСларга ўзгартириш сифатида киритилган 2020 йил август ойида эълон қилинган "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза" бўйича 5.4.5-5.4.9, 6.8.13 бандлар, 6.9 бўлим ва 7.2.43-7.2.46 бандлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришлар 2020 йил 1 январь ёки ундан кейин бошланадиган даврлар учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.



7.2. Ўтиш қоидалари


7.2.1 Ташкилот мазкур МҲХСни 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим, бундан 7.2.4-7.2.26 ва 7.2.28-бандларда белгиланган ҳолатлар мустасно. Мазкур МҲХС унинг дастлабки қўлланиши санасида тан олиниши бекор қилинган моддаларга нисбатан қўлланмаслиги лозим.


7.2.2 7.2.1, 7.2.3-7.2.28-бандлардаги ўтиш қоидалари мақсадида, дастлабки қўллаш санаси бўлиб ташкилот мазкур МҲХСнинг талабларини биринчи марта қўллай бошлаган сана ҳисобланади ва мазкур стандарт эълон қилинган санадан кейинги ҳисобот санаси бошланиши бўлиши лозим. Ташкилотнинг 9-сон МҲХСни қўллаш учун танлаган ёндашувига қараб, ўтиш даври турли талаблар учун бир ёки бир нечта саналарни қамраб олиши мумкин.



Таснифлаш ва баҳолаш учун ўтиш қоидалари

(4 ва 5 боблар)


7.2.3 Дастлабки қўллаш санасида ташкилот молиявий актив 4.1.2(а) ёки 4.1.2А(а) бандлар талабларига мос келишини ўша пайтдаги фактлар ва ҳолатларга асосланган ҳолда баҳолаши лозим. Таснифлаш натижалари ташкилотнинг олдинги ҳисобот даврлари учун бизнес моделидан қатъий назар ретроспектив тарзда қўлланади.


7.2.4 Агар дастлабки қўллаш санасида, ташкилот томонидан Б4.1.9Б-Б4.1.9Г бандларга мувофиқ пул элементининг вақт қийматини молиявий активнинг дастлабки тан олиш пайтидаги мавжуд далиллар ва шароитлар асосида аниқлаш имкони (8-сон БҲХСда белгиланганидек) бўлмаса, ташкилот Б4.1.9Б-Б4.1.9Г бандларда белгиланган пул элементининг вақт қийматини ўзгаришини ҳисобга олмаган ҳолда, молиявий активнинг дастлабки тан олиш пайтидаги мавжуд далиллар ва холатлар асосида ушбу молиявий активнинг шартномавий пул оқимлари хусусиятларини баҳолаши лозим. (7-сон МҲХСнинг 42Р бандига ҳам қаранг).(7-сон МҲХСнинг 42Р бандига ҳам қаранг)


7.2.5 Агар дастлабки қўллаш санасида, ташкилот томонидан олдиндан тўловнинг ҳаққоний қиймати Б4.1.12(в) бандга мувофиқ муҳим эмаслигини молиявий активнинг дастлабки тан олиш пайтидаги мавжуд фактлар ва ҳолатлар асосида аниқлаш имкони (8-сон БҲХСда белгиланганидек) бўлмаса, ташкилот Б4.1.12(в) бандда белгиланган олдиндан тўлов бўйича истисноларни ҳисобга олмаган ҳолда молиявий активнинг дастлабки тан олиш пайтидаги мавжуд фактлар ва холатлар асосида ушбу молиявий активнинг шартномавий пул оқимлари хусусиятларини баҳолаши лозим. (7-сон МҲХСнинг 42Р бандига ҳам қаранг)


7.2.6 Дастлабки қўллаш санасида ташкилот бутун гибрид шартномасининг ушбу санадаги ҳаққоний қийматини 4.1.2А, 4.1.4 ёки 4.1.5-бандларга мувофиқ баҳоласа, лекин гибрид шартномаси солиштирма ҳисобот даврлари учун баҳоланмаган бўлса гибрид шартноманинг солиштирма ҳисобот даврлари учун хаққоний қиймати бўлиб, ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирганда (7.2.15 бандга қаранг) ҳар бир солиштирма ҳисобот даври охиридаги компонентларнинг (яъни дериватив бўлмаган асос ва бириктирилган дериватив) ҳаққоний қиймати йиғиндиси бўлади.


7.2.7 Агар ташкилот 7.2.6-бандни қўллаганидан кейин дастлабки қўллаш санасида бутун гибрид шартноманинг дастлабки қўллаш санасидаги ҳаққоний қиймати ва компонентларининг ҳаққоний қиймати суммасини дастлабки қўллаш санасидаги ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойданинг (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентининг ) давр бошига қолдиғида.


7.2.8 Дастлабки қўллаш санасида, ташкилот қуйидагиларни белгилаши мумкин:

(a) 4.1.5-бандга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар; ёки

(б) 5.7.5-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда баҳоланадиган улушли инструментга инвестициялар.

Бундай белгилаш дастлабки қўллаш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.


7.2.9 Дастлабки қўллаш санасида, ташкилот:

(a) молиявий актив 4.1.5-банддаги талабга жавоб бермаса, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активнинг олдинги белгиланишини бекор қилиши лозим.

(б) молиявий актив 4.1.5-банддаги талабга жавоб берса, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активнинг олдинги белгиланишини бекор қилиши мумкин.

Бундай бекор қилиш дастлабки қўллаш санасида мавжуд бўлган далиллар ва холатлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.


7.2.10 Дастлабки қўллаш санасида, ташкилот:

(a) 4.2.2(a) бандга мувофиқ молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаши мумкин.

(б) агар белгилаш жорий 4.2.2(a) банддаги шартга мувофиқ ушбу мажбуриятнинг дастлабки тан олинишида амалга оширилган бўлса ва бундай белгилаш дастлабки қўллаш санасида ушбу шартга мос келмаган бўлса, молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматида баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилашни бекор қилиши лозим.

(в) агар белгилаш жорий 4.2.2(a) банддаги шартга мувофиқ ушбу мажбуриятнинг дастлабки тан олинишида амалга оширилган бўлса ва бундай белгилаш дастлабки қўллаш санасида ушбу шартга мос келган бўлса, молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматида баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилашни бекор қилиши мумкин.

Бундай белгилаш ва бекор қилиш дастлабки қўллаш санасида мавжуд бўлган далиллар ва холатлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.


7.2.11 Агар ташкилот учун эффектив фоиз ставкасини ретроспектив тарзда қўллаш имкони бўлмаса (8-сон БҲХСда белгиланганидек) ташкилот қуйидагича ҳисобга олиши лозим:

(а) молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг ҳар бир солиштирма давр охирида акс эттирилган ҳаққоний қийматини ушбу молиявий активнинг баланс қиймати сифатида ёки ушбу молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган кийматини, агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттираётган бўлса; ва

(б) молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг дастлабки қўллаш санасидаги ҳаққоний қийматини, ушбу молиявий активнинг янги баланс қиймати сифатида ёки мазкур стандартни дастлабки қўллаш санасидаги ушбу молиявий мажбуриятнинг янги амортизацияланган кийматини.


7.2.12 Агар ташкилот улушли инструментга инвестицияни, фаол бозорда ушбу инвестицияга ўхшаш инструментнинг (ёки ушбу улушли инструментга боғлиқ дериватив активнинг ёки ушбу улушли инструмент берилиши эвазига қопланадиган дериватив активнинг) котировкаланган нархи (яъни, иерархиянинг 1-чи даражасидаги маълумот) бўлмаганлиги сабабли, уни олдин 39-сон БҲХСга мувофиқ таннархда ҳисобга олган бўлса, ташкилот бундай инструментни мазкур МҲХСни дастлабки қўллаш санасидаги ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаши лозим. Ушбу инструментнинг ҳаққоний қиймати ва олдинги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ мазкур МҲХСни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғида тан олиниши лозим.


7.2.13 Агар ташкилот улушли инструментга боғлиқ бўлган ва унинг эвазига қопланиши лозим бўлган молиявий мажбуриятни (бунда фаол бозорда ушбу улушли инструментга ўхшаш инструментнинг котировкаланган баҳоси (яъни, иерархиянинг 1-чи даражасидаги маълумот) бўлмаганида 39-сон БҲХСга мувофиқ унинг бошланғич қийматида баҳолаган бўлса, у ушбу дериватив мажбуриятни унинг мазкур МҲХСнинг дастлабки қўлланилиши санасидаги ҳаққоний қийматида баҳолаши лозим. Ушбу мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати ва олдинги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ мазкур МҲХСни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғида тан олиниши лозим.


7.2.14 Дастлабки қўллаш санасида, ушбу санада мавжуд далиллар ва холатлар асосида ташкилот 5.7.7-банддаги ҳисоб ёндашуви фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқликни пайдо қилиши ёки кўпайтириши мумкинлигини аниқлаши лозим. Бундай аниқлашдан келиб чиқиб, мазкур МҲХС ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.


7.2.14А Дастлабки қўллаш санасида, ташкилот 2.5-банддаги белгилашларни ушбу санадаги мавжуд шартномаларга қўллашга, лекин ушбу қўллаш барча ўхшаш шартномаларга ҳам белгиланиши шарти билан рухсат этилади. Бундай белгилаш натижасида юзага келадиган соф активлар дастлабки қўллаш санасидаги тақсимланмаган фойдада акс эттирилиши лозим.


7.2.15 7.2.1-банддаги талабга қарамасдан, мазкур МҲХСнинг таснифлаш ва баҳолаш бўйича талабларини (булар ўз ичига 5.4 ва 5.5 бўлимлардаги қадрсизланишлар ва молиявий активларнинг амортизацияланган қиймати баҳолашларига бўлган талабларни ҳам олади) қабул қиладиган ташкилот 7-сон МҲХСнинг 42К-42Н бандларида белгиланган талабларни ёритиб бериши лозим, бунда олдинги даврларни қайта акс ҳисоблаш талаб этилмайди. Ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттириши фақат агар бундай акс эттириш кейинги маълумотларсиз имкони бўлса, мумкин бўлади. Агар ташкилот олдинги даврлардаги маълумотларни қайта акс эттирмаса, ушбу ташкилот олдинги баланс қиймати ва дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган йиллик ҳисобот даврининг бошидаги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқни дастлабки қўллаш санасини ўз ичига олган йиллик ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойданинг (ёки, ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентининг) бошланғич қолдиғида тан олиниши лозим. Лекин, агар ташкилот олдинги давр маълумотларини қайта ҳисобласа, қайта акс эттирилган молиявий ҳисобот мазкур МҲХСдаги барча талабларни акс эттириши лозим. Агар ташкилотнинг 9-сон МҲХСни қўллаш бўйича ёндашуви турли талаблар учун бир нечта дастлабки қўллаш санасига тўғри келса, ушбу банд ҳар бир дастлабки қўллаш санасига (7.2.2-бандга қаранг) қўлланади. Ушбу ҳолат, масалан, агар ташкилот 7.1.2-бандга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятларнинг фойда ёки зарарини акс эттириш бўйича талабни, мазкур стандартнинг бошқа талабларини қўллашдан олдинроқ қўллашни танлаган ҳолатда юзага келади.


7.2.16 Агар ташкилот 34-сон БҲХС "Оралиқ молиявий ҳисобот"га мувофиқ оралиқ молиявий ҳисоботни тайёрласа, ташкилот 9-сон МҲХСнинг талабларини уни дастлабки қўллаш санасидан олдинги оралиқ даврларга нисбатан, агар бунинг амалий имкони бўлмаса (8-сон БҲХСда таърифланганидек), қўлламаслиги лозим.



Қадрсизланиш (5.5 бўлим)


7.2.17 Ташкилот 5.5-бўлимдаги қадрсизланиш бўйича талабларни 7.2.15 ва 7.2.18-7.2.20-бандлардаги талабларни ҳисобга олган ҳолда 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим.


7.2.18 Дастлабки қўллаш санасида, ташкилот молиявий инструментнинг (ёки қарз бериш мажбуриятлари ва ташкилот 5.5.6-бандга мувофиқ ташкилот молиявий кафолат шартномаларининг қайтариб олинмайдиган қатъий мажбурият берувчи тарафи бўлган ҳолларда) дастлабки тан олинган санадаги кредит рискини ортиқча сарф ва ҳаракатсиз олиш мумкин бўлган мавжуд асосли ва тасдиқланадиган маълумотлар асосида аниқлаши ҳамда уни мазкур стандартни қўллаш санасидаги кредит риски билан солиштириши лозим.


7.2.19 Дастлабки тан олишдан сўнг, кредит рискида аҳамиятли ошиш юз берганини аниқлаш учун ташкилот қуйидагиларни қўллаши мумкин:

(а) 5.5.10 ва Б5.5.22-Б5.5.24-бандлар талаблари; ва

(б) 30 кундан ортиқ муддатга тўлови кечиктирилган шартномалар бўйича 5.5.11-бандда назарда тутилган инкор этиш мумкин бўлган фаразни, агар ташкилот ушбу молиявий инструментлар бўйича тўлов кечиктирилганлиги тўғрисидаги маълумот асосида дастлабки тан олинганига қараганда кредит риски аҳамиятли тарзда ошганлини аниқлаб, қадрсизланиш бўйича талабларини қўллаганда.


7.2.20 Агар дастлабки қўллаш санасида, кредит рискини дастлабки тан олиш санасига нисбатан аҳамиятли ошганлигини аниқлаш қўшимча сарф ёки ҳаракатларни талаб қилса, ташкилот ҳар ҳисобот даврида ушбу молиявий инструмент тан олишдан тўхтатилгунга қадар амал қилиш муддати давомида кредит зарарига тенг келадиган суммада зарарлар бўйича баҳоланадиган резервини тан олиши лозим (молиявий инструмент ҳисобот даврида паст кредит рискига эга бўлган 7.2.19(а) банд қўлланиладиган ҳолатлар бундан мустасно).



Хежлаш ҳисобига ўтиш қоидалари

(6-бўлим)


7.2.21 Ташкилот мазкур стандартни биринчи марта қўллашда ҳисоб сиёсатида мазкур стандартнинг 6 бўлими талаблари ўрнига 39-сон БҲХСни хежлаш ҳисобига оид талабларни қўллашни давом эттириши мумкин. Ташкилот ушбу сиёсатни ўзининг барча хежлаш муносабатларига тадбиқ этиши лозим. Ташкилот ушбу сиёсатни танлаганда, у 16-сон МҲХСШҚ "Чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш"ни ҳам мазкур стандартнинг 6-бўлимидаги талабларга мувофиқлаштирувчи ўзгартиришларсиз қўллаши лозим.


7.2.22 7.2.26-бандда берилган истиснодан ташқари, ташкилот ушбу стандартнинг хежлаш ҳисобига оид талабларни перспектив тарзда қўллаши лозим.


7.2.23 Мазкур стандартнинг хежлаш ҳисобига оид талабларини дастлабки қўллаш санасидан бошлаб хежлаш ҳисобини қўллашда, барча таснифланадиган мезонларга ушбу санада жавоб бериши лозим.


7.2.24 39-сон БҲХСга мувофиқ хежлаш ҳисобига мувофиқ келадиган хеж муносабатлари мазкур стандартнинг (6.4.1-бандга қаранг) мезонига мувофиқ хежлаш ҳисобига ҳам мувофиқ келади, ўтишда хежлаш муносабатларини тузатишларни ҳисобга олган ҳолда (7.2.25(б) бандга қаранг), ушбу ҳолат хежлаш муносабатларининг давом эттирилиши деб қаралади.


7.2.25 Мазкур стандартнинг хежлаш ҳисоби талабларини дастлабки қўллашда, ташкилот:

(а) мазкур талабларни 39-сон БҲХСнинг хежлаш ҳисоби талабларини қўллашда тўхтатган пайтдан бошлаб қўллашни бошлаши мумкин.

(б) агар қўллаш мумкин бўлса, хежлаш коэффициентини 39-сон БҲХСга мувофиқ, хежлаш муносабатларини давом эттиришдаги хеж коэффициентини қайта баланслаштириш учун бошланғич нуқта сифатида қўллаши. Бундай қайта баланслаштиришдан фойда ёки зарар суммаси фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.


7.2.26 Мазкур стандартнинг хежлаш ҳисоби талабларини перспектив қўллашдаги истисно сифатида, ташкилот:

(а) опционнинг вақт қиймати учун ҳисобни, агар 39-сон БҲХСга мувофиқ фақат опционнинг ички қийматини ўзгариши хежлаш муносабатларида хеж инструмент сифатида белгиланган бўлса, 6.5.15-бандга мувофиқ ретроспектив қўллаши лозим. Бу ретроспектив қўллаш фақат энг вақтли солиштирма даврнинг бошида мавжуд бўлган ёки кейин белгиланган хежлаш муносабатларига тадбиқ этилади.

(б) агар 39-сон БҲХСга мувофиқ форвард шартноманинг спот элементи ўзгариши хежлаш муносабатларида хеж инструмент сифатида белгиланган бўлса, форвард шартноманинг форвард элементи учун ҳисобни 6.5.16-бандга мувофиқ ретроспектив қўллаши мумкин. Бу ретроспектив қўллаш фақат энг вақтли солиштирма даврнинг бошида мавжуд бўлган ёки кейин белгиланган хежлаш муносабатларига тадбиқ этилади. Қўшимча равишда, агар ташкилот ушбу ҳисобни ретроспектив қўллашни танланса, у ушбу танловга муносиб бўлган барча хежлаш муносабатларига нисбатан қўллаши лозим (яъни ушбу танловга ўтиш хежлаш муносабатларига асосланмаган бўлади). Чет эл валютаси базис спрэди ҳисоби (6.5.16-бандга қаранг) ретроспектив тарзда энг олдинги солиштирма даврнинг бошида мавжуд бўлган ёки кейин белгиланган хежлаш муносабатларига тадбиқ этилиши мумкин.

(в) 6.5.6-банддаги хежлаш инструментини муддати тугатилган ёки тўхтатилган деб ҳисобланмаслиги бўйича талабни ретроспектив тарзда қўллаши лозим, агар:

(i) қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар натижасида ёки қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар жорий этилиши сабабли, хежлаш инструментининг томонлари уларнинг дастлабки контрагентини бир ёки ундан ортиқ клиринг контрагентларига алмаштириш ва ҳар бир томон учун янги контрагент бўлиши мумкин бўлса; ва

(ii) бошқа ўзгаришлар, агар улар хежлаш инструменти контрагентини бундай ўзгартиришларга тааллуқли бўлса.

(г) 6.8 бўлим талабларини ретроспектив тарзда қўллаши лозим. Ушбу ретроспектив қўллаш фақат ташкилот биринчи марта ушбу талабларни қўллаган ҳисобот даврнинг бошида мавжуд бўлган ёки кейинчалик белгиланган хежлаш муносабатларига тадбиқ этилади ва ташкилот биринчи марта ушбу талабларни қўллаган ҳисобот даврининг бошида мавжуд бўлган пул оқимини хежлаш резервида жамғарилган суммага тадбиқ этилади.



9-сон МҲХС (2009), 9-сон МҲХС (2010)

ёки 9-сон МҲХС (2013)ни олдинроқ

қўллаган ташкилотлар


7.2.27 Ташкилот 7.2.1-7.2.26-бандлардаги ўтиш талабларини дастлабки қўллашнинг тегишли санасида қўллаши лозим. Ташкилот 7.2.3-7.2.14А ва 7.2.17-7.2.26-бандлардаги ҳар бир ўтиш талабларини бир марта қўллайди (яъни агар ташкилот 9-сон МҲХСни қўллаш бир нечта санада қўллаш ёндашувини танлаган бўлса, у ушбу талабларни агар улар илгари саналарда қўлланган бўлса, қайта қўллай олмайди). (7.2.2 ва 7.3.2-бандларга қаранг)


7.2.28 9-сон МҲХС (2009), 9-сон МҲХС (2010) ёки 9-сон МҲХС (2013)ни қўллаган ва кейинчалик ушбу стандартни қўллаган ташкилот:

(а) молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган қарорни бекор қилиши лозим, агар ушбу қарор илгари 4.1.5-банддаги талабга мувофиқ амалга оширилган бўлса ва ушбу шарт мазкур стандартни қўллаш натижасида бошқа талабга жавоб бермаётган бўлса;

(б) молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаши мумкин агар, илгари бундай белгилаш 4.1.5-банддаги талабга жавоб бермаган бўлса, лекин ушбу шарт мазкур стандартни қўллаш натижасида талабга жавоб беришни бошлаган бўлса;

(в) молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган қарорни, агар ушбу қарор илгари 4.2.2(а) банддаги талабга мувофиқ амалга оширилган бўлса ва ушбу шарт-шароит мазкур стандартни қўллаш натижасида бошқа талабга жавоб бермаётган бўлса, бекор қилиши лозим; ва

(д) агар илгари бундай белгилаш 4.2.2(а) банддаги талабга жавоб бермаган бўлса, лекин шарт-шароит ушбу стандартни қўллаш натижасида талабга жавоб беришни бошлаган бўлса, молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаши мумкин;

Бундай белгилаш ва қарорни бекор қилиш ушбу стандартни дастлабки қўллаш санасидаги фактлар ва холатлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.



Салбий қопланиш билан муддатидан

олдин тўлов шартларига ўтиш


7.2.29 Ташкилот салбий қопланиш билан муддатидан олдин тўлов шартларини (9-сон МҲХСга ўзгартиришлар) 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим, 7.2.30-7.2.34-бандлардаги кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.


7.2.30 Ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллаганда, мазкур стандартни биринчи марта қўллаганда, 7.2.1-7.2.28-бандларни 7.2.31-7.2.34-бандларнинг ўрнига қўллаши лозим.


7.2.31 Ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллаганда, мазкур стандартнинг биринчи қўллаганидан сўнг, 7.2.32-7.2.34-бандларни қўллаши лозим. Ташкилот шунингдек, ушбу ўзгартиришларни қўллаши учун лозим бўлган мазкур стандартнинг бошқа ўтиш талабларини қўллаши лозим. Ушбу мақсадда дастлабки қўллаш санасидаги ҳаволалар ушбу ўзгартиришлар (ушбу ўзгартиришларнинг дастлабки қўллаш санасидаги) биринчи қўллашдаги ҳисобот даврининг бошига ҳавола қилиниши деб ўқилиши лозим.


7.2.32 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни белгилашда, ташкилот:

(а) молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган қарорни, агар ушбу қарор илгари 4.1.5-банддаги талабга мувофиқ амалга оширилган бўлса ва ушбу шарт мазкур стандартни қўллаш натижасида бошқа талабга жавоб бермаётган бўлса, бекор қилиши лозим; ва

(б) агар илгари бундай белгилаш 4.1.5-банддаги талабга жавоб бермаган бўлса, лекин шарт ушбу ўзгартиришларни қўллаш натижасида талабга жавоб беришни бошлаган бўлса, молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаши мумкин;

(в) молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган қарорни, агар ушбу қарор илгари 4.2.2(а) банддаги талабга мувофиқ амалга оширилган бўлса ва ушбу шарт мазкур стандартни қўллаш натижасида бошқа талабга жавоб бермаётган бўлса, бекор қилиши лозим; ва

(г) агар илгари бундай белгилаш 4.2.2(а) банддаги талабга жавоб бермаган бўлса, лекин ушбу шарт ўзгартиришни қўллаш натижасида талабга жавоб беришни бошлаган бўлса, молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаши мумкин;

Бундай белгилаш ва қарорни бекор қилиш ушбу ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасидаги далиллар ва ҳолатлар асосида амалга оширилиши лозим. Бундай таснифлаш ретроспектив тарзда қўлланиши лозим.


7.2.33 Ташкилот ушбу ўзгартиришларни қўллаш учун олдинги даврларни қайта акс эттириши талаб этилмайди. Ташкилот фақат ва фақат агар бундай ҳолат келгуси маълумотни ишлатмасдан молиявий ҳисоботда мазкур стандартнинг барча талабларини акс эттириш имконияти бўлса, олдинги даврларни қайта акс эттириши мумкин. Агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирмаса, ташкилот олдинги баланс қиймати ва йиллик ҳисобот даври бошидаги баланс қиймати ўртасидаги фарқни ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасидаги йиллик ҳисобот даврининг бошланғич тақсимланмаган фойдасида (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентида) тан олиши лозим.


7.2.34 Дастлабки ўзгартириш санасини ўз ичига олган ҳисобот даврида, ташкилот ушбу ўзгартиришлар таъсир кўрсатган ҳар бир тур молиявий актив ва молиявий мажбуриятларнинг қуйидаги дастлабки қўллаш санасидаги маълумотларини ёритиб бериши лозим:

(а) олдинги баҳолаш тоифаси ва ушбу ўзгартиришларни қўллашдан олдинги баланс қиймати;

(б) янги баҳолаш тоифаси ва ушбу ўзгартиришларни қўллагандан кейин баланс қиймати;

(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдаги илгари фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган лекин бошқа бундай белгиланмайдиган молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати; ва

(г) молиявий актив ёки молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгилаш ёки белгилашдан тўхтатиш учун асослар.



МҲХСларни йиллик такомиллаштиришларга

ўтиш қоидалари


7.2.35 Ташкилот "2018-2020 йилларда МҲХСларни йиллик такомиллаштиришлар"ни ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллаган йиллик ҳисобот даврининг бошида ёки ундан кейин ўзгартирилган ёки алмаштирилган молиявий мажбуриятларга нисбатан қўллаши лозим.


7.2.36-7.2.42 [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]



Ў "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза"

бўйича ўтиш қоидалари


7.2.43 Ташкилот "Бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш - 2-фаза"ни 7.2.44-7.2.46 бандларда белгиланган ҳолатлардан ташқари ҳолларда 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим.


7.2.44 Ташкилот янги хежлаш муносабатларини (масалан, 6.9.13-бандда тавсифланганидек) фақат перспектив равишда (яъни ташкилот олдинги даврларда янги хежлаш муносабатларини белгилаши тақиқланган) белгилаши лозим. Лекин, ташкилот тўхтатилган хежлаш муносабатларини фақат қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина тиклаши лозим:

(а) ташкилот фақат бенчмарк фоиз ставкасини ислоҳ қилиш талаб қилган ўзгаришлар натижасида хежлаш муносабатларини тугатган бўлса ва агар ушбу тузатишлар ўша вақтда қўлланилган бўлса, ташкилотдан хежлаш муносабатларини тугатиш талаб қилинмаган бўларди; ва

(б) ташкилот ушбу тузатишларни биринчи марта қўллаган ҳисобот даврининг бошида (ушбу тузатишларни дастлабки қўллаш санаси), тўхтатилган хежлаш муносабатлари (ушбу тузатишларни ҳисобга олган ҳолда) хежлаш бўйича ҳисобга олиш меъзонларига жавоб беради.


7.2.45 Агар 7.2.44-бандни қўллашда ташкилот тўхтатилган хежлаш муносабатларини тикласа, ташкилот 6.9.11 ва 6.9.12-бандлардаги муқобил бенчмарк ставка биринчи бўлиб аниқланмаган риск компоненти сифатида белгиланган санага тегишли ҳаволаларни ушбу ўзгартиришлар дастлабки қўлланилган санага ҳаволалар тарзида ўқиши лозим (яъни, шартномада белгиланмаган риск компоненти сифатида белгиланган ушбу муқобил бенчмарк ставка бўйича 24 ойлик тегишли муддат ушбу ўзгартиришлар дастлабки қўлланилган кундан бошланади).


7.2.46 Ташкилот мазкур ўзгартиришларни қўлланишини акс эттириш учун ўтган даврларни қайта ҳисоблаши талаб этилмайди. Ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттириши фақат агар бундай акс эттириш кейинги маълумотларсиз имкони бўлса, мумкин бўлади. Агар ташкилот олдинги даврларни қайта акс эттирмаса, ташкилот олдинги баланс қиймати ва йиллик ҳисобот даври бошидаги баланс қиймати ўртасидаги фарқни ўзгартиришларни дастлабки қўллаш санасидаги йиллик ҳисобот даврининг бошланғич тақсимланмаган фойдасида (ёки агар ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа компонентида) тан олиши лозим.



7.3. 9-сон МҲХСШҚ, 9-сон МҲХС (2010 йил таҳрири)

ва 9-сон МҲХС (2013 йил таҳрири) ўз кучини йўқотиши


7.3.1 Мазкур МҲХС 9-сон МҲХСШҚ "Бириктирилган деривативларни қайта баҳолаш" ўрнини эгаллайди. 9-сон МҲХСга 2010 йилнинг октябрь ойида киритилган талаблар илгари 9-сон МҲХСШҚнинг 5 ва 7-бандларида ўрнатилган талабларни ўз ичига олган. Кейинги қўшимча сифатида, 1-сон МҲХС "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш" илгари 9-сон МҲХСШҚ нинг 8-бандида ўрнатилган талабларни ўз ичига олган.


7.3.2 Мазкур МҲХС 9-сон МҲХС (2009), 9-сон МҲХС (2010) ва 9-сон МҲХС (2013) ни ўрнини эгаллайди. Лекин, 2018 йилнинг 1 январидан олдин бошланадиган йиллик даврлар учун, ташкилот, агар дастлабки қўллаш санаси 2015 йилнинг 1 февралидан олдинроқ бўлса, мазкур МҲХСни қўллаш ўрнига 9-сон МҲХСнинг олдинги таҳрирларини қўллаши мумкин.

          

            




А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ

          

Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир

        

         

12 ойлик кутилаётган кредит зарарлари


Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларининг бир қисми бўлиб, молиявий инструмент бўйича ҳисобот санасидан кейин 12 ойлик дефолт юзага келганда кутилаётган кредит зарарларини акс эттиради.


молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қиймати


Молиявий актив ёки молиявий мажбурият дастлабки тан олишда баҳоланган сумма минус асосий суммага тўловлар, плюс ёки минус дастлабки сумма ва сўндириш пайтидаги сумма ўртасидаги эффектив фоиз ставкаси орқали ҳисобланган жамғарилган амортизация суммаси ва молиявий активлар учун зарарлар бўйича баҳоланадиган резервга тузатилган сумма.


шартнома бўйича активлар


15-сон МҲХС "Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум" бўйича ҳуқуқлар бўлиб, тан олиш ва қадрсизланиш бўйича фойда ёки зарарларни баҳолаш учун мазкур стандартга мувофиқ ҳисобга олинади.


кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив


Агар бир ёки бир нечта ҳодисалар молиявий активнинг келгуси пул оқимларига салбий таъсир кўрсатса, молиявий актив кредит қиймати қадрсизланган ҳисобланади. Молиявий активни кредит қиймати қадрсизланганини кўрсатадиган далиллар қуйидаги ҳодисалар бўйича кузатиладиган маълумотларни ўз ичига олади:

(а) эмитент ёки қарздорнинг молиявий аҳволи аҳамиятли ёмонлашуви;

(б) шартноманинг бузилиши, масалан, дефолт ёки тўлов муддатининг кечикиши;

(в) кредитор томонидан қарздорларга иқтисодий ёки шартнома асосларида қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашуви сабабли, бошқа ҳолатда берилмайдиган енгилликлар бериши;

(г) қарздор банкрот бўлиши ёки бошқача молиявий қайта ташкил этилиши эҳтимолини юзага келиши;

(д) ушбу молиявий актив учун молиявий қийинчиликлар сабабли фаол бозорнинг йўқолиши; ёки

(е) кўрилган кредит зарарларини акс эттирувчи молиявий активни катта чегирмада сотиб олиш ёки яратиш;

Айрим ҳолатларда ягона аниқ ҳодисани аниқлаш имкони бўлмайди, балки молиявий активнинг кредит қадрсизланиши бу бир нечта ҳодисаларни бирлашган натижаси бўлади.


кредит зарарлари

Ташкилот томонидан шартнома бўйича олиниши муддати келган пул оқимлари ва ташкилот шартнома бўйича олиниши кутилаётган пул оқимларининг (яъни барча олинмайдиган пул маблағлари) дастлабки эффектив фоиз ставкасида (сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив учун эффектив фоиз ставкасида) дисконтланган суммаси ўртасидаги фарқ. Ташкилот молиявий инструментнинг барча шартнома шартларини (масалан, олдиндан тўлов, муддат узайтирилиши, колл ва ўхшаш опционлари) ҳисобга олган ҳолда пул оқимларини ушбу молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддати давомида баҳолаши лозим. Пул оқимлари шартнома шартларига бириктирилган ушлаб турилган гаров ва бошқа кредит сифатини оширувчи таъминотларни сотишдан тушумларни ҳам ўз ичига олиши лозим. Бу молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддати ишончли баҳоланганлигини билдиради. Лекин, алоҳида ҳолларда ташкилот молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддатини ишончли баҳолаш имкони бўлмаганда, молиявий инструментнинг шартнома шартларидан фойдаланиши лозим.


кредит риски ҳисобга олинган эффектив фоиз ставкаси


Келгуси пул маблағлари тўлови ёки келиб тушиши молиявий активнинг амал қилиш муддати давомида сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активнинг амортизацияланган қийматигача аниқ дисконтлайдиган ставка. Кредит риски ҳисобга олинган эффектив фоиз ставкасини ҳисоблашда ташкилот кутилаётган пул оқимларини молиявий активнинг барча шартнома шартларини (масалан, олдиндан тўлов, муддат узайтирилиши, колл ва ўхшаш опционлари) ва кутилаётган кредит зарарларини ҳисобга олиши лозим. Ҳисоб-китоблар барча тўловлар эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми ҳисобланган шартнома бўйича томонлар ўртасида тўланган ёки олинган барча суммаларни (Б5.4.1-Б5.4.3-бандларга қаранг), операция бўйича сарфларни ва бошқа барча мукофот ёки дисконтларни ўз ичига олади. Бу ўхшаш турдаги молиявий инструментлар гуруҳининг кутилаётган амал қилиш муддати ва пул оқимлари ишончли баҳоланганлигини билдиради. Лекин, алоҳида ҳолларда ташкилот молиявий инструментнинг (молиявий инструментлар гуруҳининг) пул оқимини ёки кутилаётган амал қилиш муддатини ишончли баҳолаш имкони бўлмаганда, ташкилот молиявий инструментнинг (молиявий инструментлар гуруҳининг) шартнома бўйича амал қилиш муддатидаги шартнома пул оқимларидан фойдаланиши лозим.


тан олишни бекор қилиш


Илгари тан олинган молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботидан чиқариш.


дериватив

Мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган ва қуйидаги учта хусусиятга эга молиявий инструмент ёки бошқа шартномадир.

(a) унинг қиймати белгиланган фоиз ставкаси, молиявий инструментнинг нархи, товарлар нархи, валюта курси, нархлар ёки курслар индекси, кредит рейтинги ёки кредит индекси, ёки бошқа ўзгарувчан кўрсаткич ўзгаришининг натижасида ўзгаради, бунда номолиявий ўзгарувчан кўрсаткич ҳолатида ушбу ўзгарувчан кўрсаткич шартноманинг томонига хос бўлмайди (баъзи холатларда у "таянч кўрсаткич" деб номланади).

(б) дастлабки соф инвестиция талаб этилмайди ёки дастлабки соф инвестициянинг суммаси бозор омилларининг ўзгариши натижасида ўхшаш тарзда ўзгариши кутилаётган шартномалар бўйича талаб этиладиган соф инвестиция суммасидан кам бўлади.

(в) у бўйича ҳисоб-китоб келгуси санада амалга оширилади.


дивидендлар

Маълум бир капитал туридаги улушли инструментлар эгаларининг улушларига мувофиқ фойдани тақсимлаш.


эффектив фоиз ставкаси усули

Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қийматини ҳисоблаш учун шунингдек, тегишли давр мобайнида фоиз тушумлари ёки фоиз харажатларини фойда ёки зарарларда тан олиш ва тақсимлашда қўлланадиган усул.


эффектив фоиз ставкаси

Келгуси пул маблағлари тўлови ёки тушишларини молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амал қилиш муддати давомида молиявий активнинг ялпи баланс қийматигача ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қийматигача аниқ дисконтлайдиган ставка. Эффектив фоиз ставкасини ҳисоблашда ташкилот кутилаётган пул оқимларини молиявий инструментнинг барча шартнома шартларини (масалан, олдиндан тўлов, муддат узайтирилиши, колл ва ўхшаш опционларини) ҳисобга олиши лозим, лекин кутилаётган кредит зарарларини ҳисобга олмаслиги лозим. Ҳисоб-китоблар барча тўловлар эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми ҳисобланган шартнома бўйича томонлар ўртасида тўланган ёки олинган барча суммаларни (Б5.4.1-Б5.4.3-бандларга қаранг), операция бўйича сарфларни ва бошқа барча мукофот ёки дисконтларни ўз ичига олади. Бу ўхшаш турдаги молиявий инструментлар гуруҳининг кутилаётган амал қилиш муддати ва пул оқимлари ишончли баҳоланганлигини билдиради. Лекин алоҳида ҳолларда ташкилот молиявий инструментнинг (молиявий инструментлар гуруҳининг) пул оқимини ёки кутилаётган амал қилиш муддатини ишончли баҳолаш имкони бўлмаганда, ташкилот молиявий инструментнинг (молиявий инструментлар гуруҳининг) шартнома бўйича амал қилиш муддатидаги шартномавий пул оқимларидан фойдаланиши лозим.


кутилаётган кредит зарарлари


Кредит зарарларининг ўртача тортилган суммаси бўлиб, тегишли дефолт рискини тортилган суммаси тарзида аниқланади.


молиявий кафолат шартномаси

Маълум бир қарздор қарз инструментининг асл ёки ўзгартирилган шартларига мувофиқ тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли у кўрган зарарни қоплаш учун бошқа томондан маълум тўловларни амалга оширишни талаб қиладиган шартнома.


фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият


Қуйидагиларнинг бирига жавоб берадиган молиявий мажбурият:

(а) савдо учун мўлжалланган молиявий мажбурият таърифига мос келадиган.

(б) дастлабки тан олишда ташкилот томонидан 4.2.2 ва 4.3.5-бандга мувофиқ фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган.

(в) дастлабки тан олишда ёки 6.7.1-бандга мувофиқ кейинчалик фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган.


қатъий шартномавий мажбурият


Юридик кучга эга бўлган, маълум бир миқдордаги ресурсларни маълум бир нархда келгусидаги маълум бир санада ёки саналарда айирбошлаш тўғрисидаги битим.


прогноз қилинган операция


Кутилаётган лекин ҳали шартнома билан расмийлаштирилмаган келгуси операция.


молиявий активнинг ялпи баланс қиймати


Молиявий активнинг турли зарарлар бўйича баҳоланадиган резервга тузатилганга қадар амортизацияланган қиймати.


хежлаш коэффициенти


хежлаш инструменти миқдори ва хежланган модда миқдорининг уларнинг ўзаро миқдорлари асосида аниқланадиган муносабати.


Савдо учун мўлжалланган


Қуйидаги шартлардаги молиявий актив ёки молиявий мажбурият:

(a) асосан яқин келажакда сотиш ёки қайта сотиб олиш мақсадида сотиб олинган ёки қабул қилинган бўлса;

(б) дастлабки тан олишда аниқланган ҳамда биргаликда бошқариладиган ва улар билан яқинда амалга оширилган операциялар қисқа муддатда фойда кўришга қаратилганлиги тенденцияси амалда мавжуд бўлган молиявий инструментлар портфелининг қисми ҳисобланадиган бўлса; ёки

(в) дериватив бўлган (молиявий кафолат шартномаси ёки белгиланган ва эффектив хежлаш инструменти бўлган деривативдан ташқари).


қадрсизланишдан фойда ёки зарар

5.5.8-бандга мувофиқ 5.5 бўлимнинг қадрсизланиш бўйича талабларини қўллаш натижасида фойда ёки зарарларда тан олинган фойда ёки зарарлар.


амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари


Молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомида барча дефолт ҳолатлари натижасида юзага келиши кутилаётган кредит зарарлари.


зарарлар бўйича баҳоланадиган резерв


4.1.2-бандга мувофиқ баҳоланадиган молиявий активлар, ижара ва шартнома бўйича активларга оид дебитор қарздорлик бўйича кутилаётган кредит зарарлар бўйича баҳоланадиган резервлар, 4.1.2А бандга мувофиқ баҳоланадиган молиявий активлар бўйича жамғарилган қадрсизланиш суммаси ва қарз бериш мажбурияти ва молиявий кафолат шартномалари бўйича кутилаётган кредит зарарлари суммасига баҳолаш мажбуриятлари.


модификациядан фойда ёки зарар

Шартномавий пул оқимлари томонлар келишуви ўзгартирилиши ёки қайта келишуви натижасида молиявий активнинг ялпи баланс қиймати тузатилиши натижасида юзага келадиган сумма. Ташкилот молиявий активнинг ялпи баланс қийматини қайта келишилган ёки модификацияланган молиявий активнинг амал қилиш муддатида келгуси пул маблағлари тўловлари ёки тушишларининг дисконтланган қиймати сифатида, молиявий активнинг дастлабки эффектив фоиз ставкаси (ёки сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив учун дастлабки кредит тузатилган эффектив фоиз ставкаси) ёки агар қўллаш мумкин бўлса, 6.5.10-бандга мувофиқ қайта кўриб чиқилган эффектив фоиз ставкасида қайта ҳисоблайди. Молиявий активнинг кутилаётган пул оқимларини баҳолашда, ташкилот молиявий активнинг барча шартнома шартларини (масалан, олдиндан тўлов, муддат узайтирилиши, колл ва ўхшаш опционлари) ҳисобга олиши, лекин агар молиявий актив сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив бўлса, у ҳолда ташкилот дастлабки кредит қиймати тузатилган эффектив фоиз ставкасини ҳисоблашдаги дастлабки кутилаётган кредит зарарларини ҳам ҳисобга олиши лозим, акс ҳолда кутилаётган кредит зарарларини ҳисобга олмаслиги лозим.


муддати ўтган

Агар контрагент тўловни шартнома бўйича кўрсатилган муддатда амалга оширмаган бўлса, молиявий актив муддати ўтган ҳисобланади.


сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив


Дастлабки тан олишда кредит қиймати қадрсизланган сотиб олинган ёки яратилган молиявий активлар.


қайта таснифлаш санаси

Бизнес моделининг ташкилот томонидан молиявий активларнинг қайта таснифланишини келтириб чиқарган ўзгариши рўй берганидан кейин келадиган биринчи ҳисобот даврининг биринчи куни.


мунтазам харид қилиш ёки сотиш


Тегишли бозорда одатда тартибга солувчи қоида ёки келишув билан ўрнатилган вақт оралиғида активнинг етказиб берилишини талаб қиладиган шартнома бўйича молиявий активнинг харид қилиниши ёки сотилиши.


операция бўйича сарфлар


Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни (Б5.4.8-бандга қаранг) сотиб олиш, чиқариш ёки тан олинишини бекор қилишга бевосита тегишли бўлган қўшимча сарфлар. Қўшимча сарфлар бу агар ташкилот молиявий инструментни сотиб олмаганда, чиқармаганда ёки ҳисобдан чиқармаганда, юзага келмайдиган сарфлардир.

              

              

Қуйидаги атамалар 32-сон БҲХС нинг 11-бандида, 7-сон МҲХСнинг А-иловасида, 13-сон МҲХСнинг А-иловасида ёки 15-сон МҲХСнинг А-иловасида таърифланган ва мазкур МҲХСда 32-сон БҲХС, 7-сон МҲХС, 13-сон МҲХС ёки 15-сон МҲХСда белгиланган маъноларда ишлатилади:

(а) кредит риски(3);

(б) улушли инструмент;

(в) ҳаққоний қиймат;

(г) молиявий актив;

(д) молиявий инструмент;

(е) молиявий мажбурият;

(ё) операция нархи.

          

         




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир


Қўллаш доираси (2-бўлим)


Б2.1 Айрим шартномалар тўловни иқлимий геологик ёки бошқа физик ўзгарувчилар асосида талаб этади. (Ушбу иқлимий ўзгарувчиларга асосланганларни баъзан "об-ҳаво деривативлари" дейилади). Агар бундай шартномалар 4-сон МҲХС "Суғурта шартномалари"нинг қўллаш доирасида бўлмаса, улар мазкур стандарт қўллаш доирасига киради.


Б2.2 Мазкур стандарт 26-сон БҲХС "Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи"га мос келадиган ходимларнинг даромад дастурларига оид талабларни ва 15-сон МҲХС "Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушум"га мувофиқ ҳисобга олинган сотув ҳажми ёки хизмат бўйича тушумлар асосида роялти келишувларига оид талабларни ўзгартирмайди.


Б2.3 Баъзан, ташкилот ўзнинг фикрича "стратегик инвестиция"сифатида бошқа ташкилотнинг улушли инструментларига узоқ муддатли операцион муносабатларни ўрнатиш ёки ушлаб туриш учун инвестициялар қилади. Инвестор ёки биргаликдаги фаолият иштирокчиси бундай инвестицияларга нисбатан улушли қатнашиш усули қўлланиши лозим ёки йўқлигини аниқлаш учун 28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар"ни қўллайди.


Б2.4 Мазкур стандарт суғурталовчиларнинг 2.1(д) банддаги ҳуқуқ ва мажбуриятларидан бошқа молиявий актив ва молиявий мажбуриятларига тадбиқ этилади, чунки ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар 4-сон МҲХС қўллаш доирасидаги шартномалар туфайли юзага келади.


Б2.5 Молиявий кафолат шартномаси турли ҳуқуқий шаклларни, масалан, кафолат, аккредитивларнинг айрим шакллари, кредит дефолти шартномаси ёки суғурта шартномаси шаклида бўлиши мумкин. Уларнинг ҳисоби уларнинг ҳуқуқий шаклига боғлиқ бўлмаслиги лозим. Қуйида тегишли ҳисобга олиш мисоллари келтирилган (2.1(д) бандга қаранг):

(а) Молиявий кафолат шартномаси 4-сон МҲХСнинг суғурта шартномаси таърифига мос тушсада, агар ўтказиладиган риск аҳамиятли бўлса, кафолат берувчи мазкур стандартни қўллаши лозим. Шунга қарамай, агар кафолат берувчи илгари очиқ тарзда бундай шартномаларни суғурта шартномалари деса ва суғурта шартномалари учун ҳисобни қўлласа, унда кафолат берувчи бундай кафолат шартномалари учун мазкур стандартни ёки 4-сон МҲХСни қўллаши мумкин. Агар мазкур стандарт қўлланса, 5.1.1-банд кафолат чиқарувчидан молиявий кафолат шартномасини дастлаб ҳаққоний қийматда тан олишни талаб этади. Агар молиявий кафолат шартномаси боғлиқ бўлмаган томонга алоҳида алоқадор бўлмаган томонлар ўртасидаги битим доирасида чиқарилган бўлса, агар буни аксини исботловчи далиллар бўлмаганда, ҳаққоний қиймати унинг мукофотига тенг бўлади. Шунга кўра, агар молиявий кафолат шартномаси дастлаб фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда белгиланмаса ёки 3.2.15-3.2.23 ва Б3.2.12-Б3.2.17-бандлар қўлланмаса (молиявий активнинг ўтказилиши уни тан олишдан тўхтатишга жавоб бермаса ёки давом этувчи иштирок мезони қўлланса) кафолат берувчи қуйидагиларнинг каттаси билан баҳолайди:

(i) 5.5-бўлимга мувофиқ аниқланган сумма; ва

(ii) дастлабки тан олинган сумма минус, агар қўллаш мумкин бўлса, 15-сон МҲХС талабларига асосан тан олинган жамғарилган жами даромад суммаси (4.2.1(в) бандга қаранг).

(б) айрим кредитга боғлиқ кафолатлар тўлов учун асос сифатида, олувчи зарар рискига мойиллиги ёки қарздор кафолат предмети бўлган муддатли тўловни амалга оширмаганлигини кўрсатмайди. Масалан, бундай кафолатга махсус кредит рейтинги ёки кредит индексидаги ўзгаришларга кўра тўловни амалга оширишни талаб этишни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Бундай кафолатлар мазкур стандартда таърифланган молиявий кафолат шартномалари эмас ва 4-сон МҲХСда белгиланган суғурта шартномалари ҳам ҳисобланмайди. Бундай кафолатлар деривативлар ва кафолат берувчи уларга нисбатан мазкур стандартни қўллаши лозим.

(в) Агар молиявий кафолат шартномаси товарларнинг сотуви билан чиқарилган бўлса, кафолат бўйича тушумларни тан олиш ва қачон товарлар сотувидан тушумларни тан олиш учун 15-сон МҲХСни қўллаши лозим.


Б2.6 Кафолат берувчининг бундай шартномаларни суғурта шартномалари деб тан олганлиги одатда, уларнинг харидорлар билан, назорат органлари, шартномалар ва бизнес ҳужжатлари ва молиявий ҳисоботларида акс эттирилади. Бундан ташқари, суғурта шартномалари кўпинча ҳисоб юритиш талаблари бўйича бошқа турдаги операциялар талабларидан фарқ қилади, масалан банклар ёки тижорат компаниялари томонидан чиқарилган шартномалардан. Бу ҳолатда кафолат берувчининг молиявий ҳисоботида одатда у ушбу ҳисоб юритиш талабларини қўллаганлигини изоҳи кўрсатилади.



Тан олиш ва тан олишни бекор қилиш (3-боб)


Дастлабки тан олиш (3.1-бўлим)


Б3.1.1 3.1.1-банддаги тамойилнинг оқибати сифатида, ташкилот деривативлар бўйича барча шартномавий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида, тегишлича, активлар ва мажбуриятлар сифатида тан олади, бундан молиявий активларнинг бошқа томонга ўтказилишини сотиш сифатида ҳисобга олишга йўл қўймадиган деривативлар мустасно (Б3.2.14-бандга қаранг). Молиявий активнинг бошқа томонга ўтказилиши тан олинишини бекор қилиш шартларига мос келмаса, актив ўтказиладиган томон ушбу активни ўз активи сифатида тан олмайди (Б3.2.15-бандга қаранг).


Б.3.1.2 Қуйидагилар 3.1.1-бандидаги тамойил қўлланилишига мисоллардир:

(а) Шартсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзлар, агар ташкилот шартноманинг томони бўлса, ва бунинг натижасида, пул маблағларини олиш юридик ҳуқуқига ёки уларни тўлаш бўйича юридик мажбуриятга эга бўлса, активлар ёки мажбуриятлар сифатида тан олинади.

(б) Товарлар ёки хизматларни харид қилиш ёки сотиш бўйича қатъий мажбурият натижасида сотиб олиниши лозим бўлган активлар ва қабул қилиниши лозим бўлган мажбуриятлар шартнома томонларининг бири шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармагунча одатда тан олинмайди. Масалан, қатъий буюртма олган ташкилот мажбурият олган пайтида активни одатда тан олмайди (ва буюртма берган ташкилот ҳам мажбуриятни тан олмайди), балки, бунинг ўрнига, тан олишни товарлар жўнатилгунга ёки етказиб берилгунга ёки хизматлар кўрсатилгунга қадар кечиктиради. Агар номолиявий моддаларни харид қилиш ёки сотиш бўйича қатъий мажбурият 2.4-2.7-бандларига мувофиқ, мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлса, унинг соф ҳаққоний қиймати мажбурият олиш санасида актив ёки мажбурият сифатида тан олинади (Б4.130(в) бандга қаранг). Шу билан бирга, агар олдин тан олинмаган қатъий мажбурият ҳаққоний қиймат хежида хежланувчи модда бўлиб белгиланганида, соф ҳаққоний қийматининг хежланувчи риск сабабли ҳар қандай ўзгариши хеж бошланишидан кейин актив ёки мажбурият сифатида тан олиниши лозим (6.5.8 (б) ва 6.5.9-бандларга қаранг).

(в) Мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган форвард шартномаси (2.1-бандга қаранг) ҳисоб-китоб санасида эмас, балки мажбурият олиниши санасида актив ёки мажбурият сифатида тан олинади. Ташкилот форвард шартномасининг томони бўлганида, шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати кўпинча тенг бўлади, шу боис форвард шартномасининг соф ҳаққоний қиймати нолга тенг бўлади. Агар ҳуқуқ ва мажбуриятнинг соф ҳаққоний қиймати нолга тенг бўлмаса, шартнома актив ёки мажбурият сифатида тан олинади.

(г) Мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган опцион шартномалари (2.1-бандга қаранг) агар уларнинг эгаси ёки эмитенти шартнома томони бўлса, активлар ёки мажбуриятлар сифатида тан олинади.

(д) Режалаштирилган келгуси операциялар, улар амалга оширилиши эҳтимоли мавжудлигидан қатъий назар, активлар ва мажбуриятлар бўлиб ҳисобланмайди, чунки ташкилот ҳали шартнома томони ҳисобланмайди.



Молиявий активларни мунтазам харид

қилиш ёки сотиш


Б3.1.3 Молиявий активларнинг мунтазам харид қилиниши ёки сотилиши Б3.1.5 ва Б3.1.6 бандларида қайд қилинганидек, битим тузиш санасида ҳисобга олиш ёки ҳисоб-китоб санасида ҳисобга олиш орқали тан олинади. Ташкилот мазкур МҲХСга мувофиқ бир хил таснифланган молиявий активларнинг барча харидлари ва сотувларига нисбатан бир хил усулни изчил равишда қўллаши лозим. Ушбу мақсадда, мажбурий равишда ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлари фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган активлар гуруҳи молиявий активларнинг фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган активлар гуруҳидан алоҳида таснифланадиган гуруҳни ташкил этади. Шу билан бирга, 5.7.5-бандда зикр этилган танлов имконидан фойдаланилган ҳолда ҳисобга олинган улушли инструментларга инвестициялар таснифлашнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади.


Б3.1.4 Шартнома қийматининг ўзгариши сабабли соф асосда ҳисоб-китоб қилиниши талаб этиладиган ёки рухсат этиладиган шартнома мунтазам олди-сотди шартномаси ҳисобланмайди. Аксинча, бундай шартнома битим тузиш санаси ва ҳисоб-китоб санаси орасидаги даврда дериватив сифатида ҳисобга олиниши лозим.


Б3.1.5 Битим тузиш санаси - бу ташкилот активни харид қилиш ёки сотиш бўйича мажбуриятни олган санадир. Битим тузиш санасига ҳисобга олиш (a) олинадиган активни ва у учун тўланадиган мажбуриятни битим тузиш санасида тан олиш, ва (б) сотилган активни битим тузиш санасида тан олинишини бекор қилиш, ҳамда тан олинишини бекор қилишда кўрилган ҳар қандай фойда ёки зарарни ва харидордан олинадиган тўловни дебиторлик қарзи сифатида ушбу санада тан олишни англатади. Одатда, актив ва у билан боғлиқ мажбурият бўйича фоизларнинг ҳисобланиши эгалик ҳуқуқи бир томондан бошқа томонга ўтадиган ҳисоб-китоб санасигача бошланмайди.


Б3.1.6 Ҳисоб-китоб санаси - бу актив ташкилотга ёки у томонидан етказиб берилиши санасидир. Ҳисоб-китоб санасига ҳисобга олиш (a) активни у ташкилот томонидан олинган санада тан олишни, ва (б) активни у ташкилот томонидан етказиб берилган санада тан олинишини бекор қилиш ва тан олинишини бекор қилишдан олинган фойда ёки зарарни ушбу санада тан олишни англатади. Ҳисоб-китоб санасига ҳисобга олиш қўлланилганида, ташкилот битим тузиш санаси ва ҳисоб-китоб санаси орасидаги даврда олиниши лозим бўлган активнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни, ушбу олинган актив қай тартибда ҳисобга олинган бўлса, худди шу тартибда ҳисобга олиши лозим. Бошқача айтганда, ҳаққоний қийматнинг ўзгариши амортизацияланган қийматда баҳоланадиган активлар бўйича тан олинмайди; у фойда ёки зарар таркибида фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар сифатида таснифланган активлар бўйича ҳисобга олинади; ҳамда 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активлар ва 5.7.5-бандга мувофиқ ҳисобга олинадиган улушли инструментларга инвестициялар бўйича бошқа умумлашган даромадда тан олинади.



Молиявий активларни тан олинишини

бекор қилиш (3.2-бўлим)


Б3.2.1 Қуйидаги диаграмма молиявий актив тан олиниши бекор қилинганлигини ва қай даражада тан олиниши бекор қилинганлигини кўрсатади.

           

         



          

Барча шўъба ташкилотларни

консолидация қилиш

[3.2.1-банд]

        























































V















             

Қуйидаги тан олишни бекор қилиш тамойили

тўлиқ активга (ўхшаш активлар гуруҳига) ёки

унинг бир қисмига нисбатан қўлланиши

лозимлигини аниқлаш

[3.2.2-банд]

        























































V
















Мазкур активдан пул оқимларига

бўлган хуқуқнинг муддати ўтганми?

[3.2.3(а) банд]













Ҳа

>

Активни тан олишни

бекор қилиш































Йўқ


















V
















Ташкилот активдан пул оқимларини

қабул қилиш хуқуқларини ўтказганми?

[3.2.4(а) банд]












>




















































Йўқ


















V
















          

Ташкилот 3.2.5-банддаги

шартларга жавоб берадиган

активдан пул оқимларини тўлаш

бўйича мажбуриятни олганми?

[3.2.4(б) банд]

        











Ҳа


Йўқ

>

Активни тан олишда

давом этиш































Ҳа


















V
















Ташкилот амалдаги барча рисклар

ва мукофотларни ўтказганми?

[3.2.6(а) банд]












>

Ҳа

>

Активни тан олишни

бекор қилиш






























Йўқ


















V
















Ташкилот амалдаги барча рисклар

ва мукофотларни сақлаб қолганми?

[3.2.6(б) банд]













Ҳа

>

Активни тан олишда

давом этиш































Йўқ


















V
















Ташкилот актив бўйича

назоратни сақлаб қолганми?

[3.2.6(в) банд]













Йўқ

>

Активни тан олишни

бекор қилиш































Ҳа


















V















Активни ташкилотнинг давомий иштироки

даражасида тан олишда давом этиш





























             

Ташкилот молиявий активдан пул оқимларини олиш бўйича ўзининг шартномавий ҳуқуқларини сақлаб қоладиган, лекин бир ёки бир нечта қабул қилувчиларга ушбу пул оқимларини тўлаш бўйича шартнома мажбуриятини ўз зиммасига олган шартномалар (3.2.4(б) банд)


Б3.2.2 3.2.4(б) бандда тавсифланган ҳолат (ташкилот молиявий актив бўйича пул оқимларини олишга оид шартномавий ҳуқуқларни сақлаб қолганда, лекин пул оқимларини бир ёки ундан ортиқ қабул қилувчиларга тўлаш бўйича шартномавий мажбуриятни ўз зиммасига олганда) юзага келади, масалан, агар ташкилот траст компанияси бўлиб, инвесторларга таянч молиявий активлардан даромад кўриш ва бошқа наф олиш ҳуқуқини берса ва ушбу молиявий активлар бўйича хизмат кўрсатишни таъминласа. Бу ҳолатда, агар 3.2.5 ва 3.2.6-бандлардаги талаблар бажарилса, молиявий активлар тан олинишини бекор қилиш талабларига мос келади.


Б3.2.3 3.2.5-банддаги талабни қўллашда, ташкилот, масалан, молиявий активни чиқарган томон ёки молиявий активни сотиб олиб, у бўйича пул оқимларини бошқа боғлиқ бўлмаган томоннинг инвесторларига ўтказадиган шўъба ташкилотга эга гуруҳ бўлиши мумкин.



Эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ рисклар ва мукофотлар

бошқа томонга ўтказилганлигини аниқлаш

(3.2.6-банд)


Б3.2.4 Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни бошқа томонга ўтказган ҳолатларга мисоллар қуйидагича:

(а) молиявий активни шартсиз сотиш;

(б) молиявий активни уни қайта сотиб олиш пайтидаги ҳаққоний қиймати бўйича қайта сотиб олиш ҳуқуқини берадиган опцион шарти билан сотиш; ва

(в) молиявий активни фойда келтирмайдиган, ҳаддан ташқари паст нархда амалга ошириладиган "пут" ёки "колл" опциони шарти билан сотиш (яъни опцион шу даражада паст нархда амалга оширилиши мумкинки, бунда ушбу опцион муддати тугашидан олдин уни фойда келтирадиган нархда амалга ошириш эҳтимоли жуда ҳам кам бўлади).


Б3.2.5 Ташкилот эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган ҳолатларга мисоллар қуйидагича:

(a) сотиш ва қайта сотиб олиш операцияси, бунда қайта сотиб олиш нархи қатъий белгиланган нархга ёки сотиш нархига кредиторнинг даромади қўшилгандаги нархга тенг;

(б) қимматли қоғозлар шаклида кредит бериш шартномаси;

(в) молиявий активни бозор рискини ташкилотга қайта ўтказадиган, умумий даромад свопи шарти билан сотиш;

(г) молиявий активни катта фойда келтирадиган, юқори нархда амалга ошириладиган "пут" ёки "колл" опциони шарти билан сотиш (яъни опцион шу даражада юқори нархда амалга оширилиши мумкинки, бунда ушбу опцион муддати тугашидан олдин уни фойда келтирмайдиган нархда амалга ошириш эҳтимоли жуда ҳам кам); ва

(д) қисқа муддатли дебиторлик қарзларини сотиш, бунда ташкилот кўрилиши мумкин бўлган кредит зарарлари қопланишини ушбу қарзлар ўтказилган томонга кафолатлайди.


Б3.2.6 Агар ташкилот активни ўтказиш натижасида у ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказганлигини аниқласа, у ушбу ўтказилган активни, то ушбу ўтказилган активни янги операцияда қайта сотиб олмагунча, келгуси даврда такрор тан олмайди.



Назорат ўтказилганлигини аниқлаш


Б3.2.7 Агар актив ўтказилган томон ўтказилган активни амалда сотиши имконига эга бўлса, ташкилот ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолмаган ҳисобланади. Агар актив ўтказилган томон ўтказилган активни амалда сотиш имконига эга бўлмаса, ташкилот ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолган ҳисобланади. Актив ўтказилган томон активни, агар ушбу актив фаол бозорда сотилса, амалда сотиш имконига эга бўлади, чунки бунда актив ўтказилган томон ушбу активни ташкилотга қайтариб бериш учун уни бозорда қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Масалан, агар ўтказилган актив бўйича уни ташкилот қайта сотиб олиши имкониятини берадиган опцион мавжуд бўлганида ва ташкилот мазкур опциондан фойдаланишга қарор қилиши орқали (опцион амалга оширилиши орқали), актив ўтказилган томон ўтказилган активни бозорда осонлик билан сотиб олиши мумкин бўлса, актив ўтказилган томон ўтказилган активни амалда сотиши мумкин. Агар ташкилот юқорида келтирилган опционга эга бўлиб, актив ўтказилган томон, ташкилот мазкур опциондан фойдаланишга қарор қилганида (опцион амалга оширилганида), ўтказилган активни бозорда осонлик билан сота олмаса, актив ўтказилган томон ўтказилган активни амалда сотиш имконига эга бўлмайди.


Б3.2.8 Актив ўтказилган томон ўтказилган активни амалда сотиш имконига, фақат агар актив ўтказилган томон ушбу активни бутунлигича боғлиқ бўлмаган учинчи томонга сотиши мумкин бўлса, ва активнинг ўтказилишига қўшимча чекловлар қўйилмасдан, ушбу имкониятдан бир томонлама фойдаланиши мумкин бўлса, эга бўлади. Асосий масала активни ўтказган томон ўтказилган актив билан нимадир қила олишини белгилайдиган шартномавий ҳуқуқларга эга эканлиги ёки қандайдир шартномавий чекловлар мавжудлигида эмас, балки амалда нима қила олишидадир. Хусусан:

(а) агар ўтказилган актив бўйича бозор мавжуд бўлмаса, ўтказилган активни сотиш бўйича шартномавий ҳуқуқ амалда катта аҳамиятга эга бўлмайди, ва

б) агар ундан осонликча фойдаланиб бўлмаса, ўтказилган активни сотиш имконияти амалда катта аҳамиятга эга бўлмайди. Ушбу сабаб туфайли:

(i) актив ўтказилган томоннинг ушбу активни сотиш имконияти бошқа томонлар харакатларидан мустақил бўлиши лозим (яъни, у бир томонлама харакат қилиш имкониятига эга бўлиши лозим), ва

(ii) актив ўтказилган томон ўтказишни чеклайдиган шартларни ёки ўтказиш бўйича "чекловларни" қўйиш (масалан, кредит бўйича қандай қилиб хизмат кўрсатилиши ёки активни ўтказган томонга активни қайта сотиб олиш ҳуқуқини берадиган опцион) заруратисиз ўтказилган активни сотиш имкониятига эга бўлиши лозим.


Б3.2.9 Актив ўтказилган томон ўтказилган активни сота олмаслиги далилининг ўзи, активни ўтказган томон ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолганлигини англатмайди. Лекин, агар "пут" опциони ёки кафолат актив ўтказилган томоннинг ўтказилган активни сотиш имкониятини чекласа, бунда активни ўтказган томон ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолган бўлади. Масалан, "пут" опциони ёки кафолат етарлича аҳамиятга эга бўлса, улар актив ўтказилган томоннинг активни сотиш имкониятини чеклайди, чунки актив ўтказилган томон, амалда, ушбу активни учинчи томонга ўхшаш опцион ёки бошқа чекловчи шартларсиз сотмайди. Аксинча, актив ўтказилган томон ўтказилган активни кафолат ёки "пут" опциони бўйича тўловларни олиш учун сақлаб туради. Бундай ҳолатда, активни ўтказган томон ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолган деб ҳисобланади.



Тан олишни бекор қилиш мезонларига

мос ўтказишлар.


Б3.2.10 Ташкилот ўтказилган активлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини олиш ҳуқуқини, ушбу актив бўйича хизмат кўрсатиш сифатида сақлаб қолиши мумкин. Ташкилот хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилиш ёки ўтказиш пайтида воз кечишга рози бўлган фоиз тўловларининг қисми хизмат кўрсатиш бўйича активга ёки хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятга киритилади. Ташкилот воз кечмайдиган фоиз тўловларининг қисми олинадиган фоиз "стрипи"дир. Масалан, агар ташкилот хизмат кўрсатиш шартномасини бекор қилиш ёки ўтказиш пайтида ҳеч қандай фоиздан воз кечишга рози бўлмаса, бутун фоиз спрэди олинадиган фоиз "стрипи" (дебиторлик қарзи) бўлиб ҳисобланади. 3.2.13-бандни қўллаш мақсадида, хизмат кўрсатиш бўйича активнинг ва олинадиган фоиз стрипининг ҳаққоний қийматларидан дебиторлик қарзининг баланс қийматини активнинг ҳисобдан чиқариладиган қисми ва тан олиниши давом қиладиган қисми ўртасида тақсимлаш учун фойдаланилади. Агар хизмат кўрсатиш ҳақи белгиланмаган бўлса ёки олинадиган ҳақ ташкилот томонидан кўрсатилган хизматни етарлича қопламаслиги мумкин бўлса, хизмат кўрсатиш бўйича мажбурият унинг ҳаққоний қиймати бўйича тан олинади.


Б3.2.11 Мазкур стандартнинг 3.2.13-бандини қўллаш мақсадида, тан олиниши давом этадиган қисмнинг ва тан олиниши бекор қилинган қисмнинг ҳаққоний қийматларини баҳолашда, ташкилот 3.2.14-бандга қўшимча 13-сон МҲХС "Ҳаққоний қийматни баҳолаш"нинг ҳаққоний қийматни баҳолаш бўйича талабларини қўллайди.



Тан олишни бекор қилиш мезонларига

мос келмайдиган ўтказишлар


Б3.2.12 Қуйида 3.2.15-бандда қайд қилинган тамойилнинг қўлланиши кўрсатилган. Агар ўтказилган актив бўйича мажбуриятларни бажармаслик зарари ташкилот томонидан қопланиш кафолати, ташкилот ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолгани сабабли, ўтказилган активни тан олинишини бекор қилишга йўл қўймаса, ўтказилган активни бутунлигича тан олиш давом этиши лозим, унинг ўтказилишида олинган товон эса мажбурият сифатида тан олиниши лозим.



Ўтказилган активларда давом этаётган иштирок


Б3.2.13 Қуйида ташкилот 3.2.16-бандга асосан ўтказилган активларни ва улар билан боғлиқ мажбуриятларни қандай қилиб баҳолаши лозимлигига мисоллар келтирилган.



Барча активлар


(а) Агар ўтказилган актив бўйича мажбуриятларни бажармаслик зарари ташкилот томонидан қопланиш кафолати ўтказилган активни унда давом этаётган иштирок даражасида тан олинишини бекор қилишга йўл қўймаса, ўтказилган актив уни ўтказиш санасида қуйидаги қийматларнинг қайси бири камроқ бўлса, ўша қийматда баҳоланади (i) активнинг баланс қиймати ва (ii) ташкилот томонидан тўланиши талаб этилиши мумкин бўлган ва активнинг ўтказилишида олинадиган товоннинг максимал суммаси ("кафолат суммаси"). Ўтказилган актив билан боғлиқ мажбурият дастлаб кафолат суммасига кафолатнинг ҳаққоний қиймати қўшилган суммада баҳоланади (одатда у кафолат учун олинган товонга тенг). Кейинчалик, кафолатнинг дастлабки ҳаққоний қиймати вақтга мутаносиб асосда фойда ёки зарар таркибида тан олинади (15-сон МҲХС тамойилларига мос равишда) ва активнинг баланс қиймати ҳар қандай қадрсизланиш бўйича зарарлар суммасига камайтирилади.



Амортизацияланган қийматда баҳоланадиган активлар


(б) Агар ташкилот томонидан чиқарилган "пут" опциони бўйича мажбурият ёки ташкилотга тегишли "колл" опциони ҳуқуқи ўтказилган активни тан олинишини бекор қилишга йўл қўймаса ва ташкилот ўтказилган активни амортизацияланган қийматда баҳоласа, ушбу актив билан боғлиқ мажбурият унинг таннархида (яъни, олинган товоннинг қийматида) баҳоланади, бунда ушбу таннарх ўтказилган активнинг опцион муддати тугаши санасидаги амортизацияланган қиймати ва унинг таннархи ўртасидаги фарқ амортизациясига тузатилган бўлиши лозим. Масалан, фараз қилайлик, активнинг уни ўтказиш санасидаги амортизацияланган қиймати ва баланс қиймати 98 п.б.га тенг ва олинган товоннинг қиймати 95 п.б.га тенг. Опцион амалга оширилиши санасида активнинг амортизацияланган қиймати 100 п.б.га тенг бўлади. Ушбу актив билан боғлиқ мажбуриятнинг дастлабки баланс қиймати 95 п.б.ни ташкил этади ҳамда 95 п.б. ва 100 п.б. ўртасидаги фарқ эффектив фоиз усули бўйича фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Агар опцион амалга оширилса, актив билан боғлиқ мажбуриятнинг баланс қиймати ва опционни амалга ошириш нархи ўртасидаги ҳар қандай фарқ фойда ёки зарар таркибида тан олинади.



Ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар


(в) Агар ташкилотнинг "колл" опциони бўйича ҳуқуқи ўтказилган активни тан олинишини бекор қилишга йўл қўймаса ва ташкилот ўтказилган активни ҳаққоний қийматда баҳоласа, актив ҳаққоний қийматда баҳоланишда давом этади. Ушбу актив билан боғлиқ мажбурият қуйидаги тузатиш киритилган қийматда баҳоланади: (i) опционни амалга ошириш нархи минус опционнинг вақт қиймати, агар опцион фойда келтирадиган ёки зарар кўрилмайдиган нархга эга бўлса, ёки (ii) ўтказилган активнинг ҳаққоний қиймати минус опционнинг вақт қиймати, агар опцион фойда келтирмайдиган нархга эга бўлса. Ўтказилган актив билан боғлиқ мажбуриятнинг баҳоланишига киритилган тузатиш активнинг ва у билан боғлиқ мажбуриятнинг баланс қийматлари ўртасидаги фарқ "колл" опциони бўйича ҳуқуқнинг ҳаққоний қийматига тенг бўлишини таъминлайди. Масалан, агар таянч активнинг ҳаққоний қиймати 80 п.б.га тенг бўлса, опционни амалга ошириш нархи 95 п.б.га ва опционнинг вақт қиймати 5 п.б.га тенг бўлса, актив билан боғлиқ мажбуриятнинг баланс қиймати 75 п.б.га (80 - 5) ва ўтказилган активнинг баланс қиймати 80 п.б.га (яъни унинг ҳаққоний қийматига) тенг бўлади.

(г) Агар ташкилот томонидан чиқарилган "пут" опциони ўтказилган активни тан олинишини бекор қилишга йўл қўймаса ва ташкилот ўтказилган активни унинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоласа, ушбу актив билан боғлиқ мажбурият опционни амалга ошириш нархи плюс опционнинг вақт қиймати йиғиндисида баҳоланади. Актив ҳаққоний қийматда баҳоланганда, унинг баҳоланиши ушбу активнинг ҳаққоний қиймати ёки опционни амалга ошириш нархидан кичигидан ошмаслиги лозим, чунки ташкилот ўтказилган актив ҳаққоний қийматининг опционни амалга ошириш нархидан ошадиган қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бу активнинг ва у билан боғлиқ мажбуриятнинг баланс қийматлари ўртасидаги фарқ "пут" опциони бўйича мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига тенг бўлишини таъминлайди. Масалан, таянч активнинг ҳаққоний қиймати 120 п.б.га тенг бўлса, опционни амалга ошириш нархи 100 п.б.га ва опционнинг вақт қиймати 5 п.б.га тенг бўлса, актив билан боғлиқ мажбуриятнинг баланс қиймати 105 п.б.га (100 + 5) ва активнинг баланс қиймати 100 п.б.га (ушбу ҳолатда опционни амалга ошириш нархига) тенг бўлади.

(д) Агар сотиб олинган "колл" опциони ва чиқарилган "пут" опциони шаклидаги "коллар" ўтказилган активни тан олинишини бекор қилишга йўл қўймаса ва ташкилот ўтказилган активни унинг ҳаққоний қиймати бўйича баҳоласа, у ушбу активни ҳаққоний қийматда баҳолашни давом эттиради. Актив билан боғлиқ мажбурият қуйидаги қийматда баҳоланади: (i) "колл" опционини амалга ошириш нархи билан "пут" опционининг ҳаққоний қиймати йиғиндиси минус "колл" опционининг вақт қиймати, агар "колл" опциони фойда келтирадиган ёки зарар кўрилмайдиган нархга эга бўлса, ёки (ii) активнинг ҳаққоний қиймати ва "пут" опционининг ҳаққоний қиймати йиғиндиси минус "колл" опционининг вақт қиймати, агар "колл" опциони фойда келтирмайдиган нархга эга бўлса. Ўтказилган актив билан боғлиқ мажбуриятнинг баҳоланишига киритилган тузатиш активнинг ва у билан боғлиқ мажбуриятнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ ташкилот томонидан сақлаб турилган ва чиқарилган опционларнинг ҳаққоний қийматига тенг бўлишини таъминлайди. Масалан, фараз қилайлик, ташкилот ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активни ўтказган пайтнинг ўзида "колл" опционини (опционни амалга ошириш нархи 120 п.б.га тенг) сотиб олади ва "пут" опционини (опционни амалга ошириш нархи 80 п.б.га тенг) чиқаради. Шунингдек, активнинг ҳаққоний қиймати уни ўтказиш санасида 100 п.б.га тенг деб фараз қилайлик. "Пут" ва "колл" опционларининг вақтдаги қиймати тегишлича 1 п.б. ва 5 п.б.ни ташкил этади. Бу ҳолатда, ташкилот активни 100 п.б.га (активнинг ҳаққоний қийматига) тенг қийматда ва мажбуриятни 96 п.бга [(100 + 1) - 5] тенг қийматда тан олади. Бунда активнинг соф қиймати 4 п.б.ни ташкил этади, бу эса ташкилот томонидан сақлаб турилган ва чиқарилган опционларнинг ҳаққоний қийматига тенг.



Барча ўтказишлар


Б3.2.14 Молиявий активнинг бошқа томонга ўтказилиши уни тан олинишини бекор қилиш шартларига мос келмаслиги даражасида, активни ўтказган томоннинг ушбу активни ўтказиш билан боғлиқ шартномавий ҳуқуқлари ёки мажбуриятлари, агар активни ўтказиш натижасида пайдо бўладиган мажбуриятни ёки ўтказилган активни ҳамда деривативни тан олиш натижасида бир хил ҳуқуқлар ва мажбуриятлар икки марта тан олинса, алоҳида деривативлар сифатида ҳисобга олинмайди. Масалан, активни ўтказган томон эгалигидаги "колл" опциони молиявий активлар ўтказилишининг сотиш сифатида ҳисобга олинишига йўл қўймайди. Бу ҳолатда, "колл" опциони алоҳида дериватив актив сифатида тан олинмайди.


Б3.2.15 Молиявий активнинг бошқа томонга ўтказилиши уни тан олинишини бекор қилиш шартларига мос келмаслиги даражасида, актив ўтказилган томон ўтказилган активни ўз активи сифатида тан олмайди. Актив ўтказилган томон пул маблағларини ёки бошқа тўланган товонни ҳисобдан чиқаради ва активни ўтказган томондан олиниши лозим бўлган суммани дебиторлик қарзи сифатида тан олади. Агар активни ўтказган томон бутун ўтказилган актив устидан назоратни белгиланган сумма эвазига қайта сотиб олиш бўйича ҳуқуққа ва мажбуриятга эга бўлса (масалан, қайта сотиб олиш келишувидагидек), актив ўтказилган томон дебиторлик қарзини, ушбу қарз 4.1.2-бандда белгиланган талабларга мос келганида, амортизацияланган қийматда баҳолаши мумкин.



Мисоллар


Б3.2.16 Қуйидаги мисолларда мазкур МҲХС бўйича активни тан олинишини бекор қилиш қоидаларининг қўлланиши ёритиб берилган.

(а) Қайта сотиб олиш шартномалари ва қимматли қоғозлар шаклида қарз бериш. Агар молиявий актив уни белгиланган нархда ёки сотиш нархига кредиторнинг даромади қўшилган қийматда қайта сотиб олиш шартномаси бўйича сотилган бўлса ёки уни активни ўтказган томонга қайтариб беришни назарда тутадиган шартнома бўйича кредитга берилган бўлса, у ҳисобдан чиқарилмайди, чунки активни ўтказган томон активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган деб ҳисобланади. Агар актив ўтказилган томон активни сотиш ёки гаровга қўйиш ҳуқуқини олган бўлса, активни ўтказган томон ушбу активни ўзининг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида қайта таснифлайди, масалан, қарзга берилган актив сифатида ёки қайта сотиб олиш бўйича дебиторлик қарзи сифатида.

(б) Қайта сотиб олиш шартномалари ва қимматли қоғозлар шаклида қарз бериш - деярли бир хил бўлган активлар. Агар молиявий актив худди шу активни ёки у билан деярли бир хил бўлган активни белгиланган нархда ёки сотиш нархига кредиторнинг даромади қўшилган қийматда қайта сотиб олиш шартномаси бўйича сотилган бўлса ёки молиявий актив уни ўтказган томонга худди шу активни ёки у билан деярли бир хил бўлган активни қайтариб беришни назарда тутадиган шартнома бўйича кредитга берилган ёки қарзга олинган бўлса, унинг тан олиниши бекор қилинмайди, чунки активни ўтказган томон активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган деб ҳисобланади.

(в) Қайта сотиб олиш шартномалари ва қимматли қоғозлар шаклида қарз бериш - алмаштириш ҳуқуқи. Агар белгиланган қайта сотиб олиш нархида ёки сотиш нархига кредиторнинг даромади қўшилган қийматга тенг нархдаги қайта сотиб олиш шартномаси ёки ўхшаш қимматли қоғозлар шаклида кредит бериш операцияси актив ўтказилган томонга ўтказилган активга ўхшаш ёки унинг қайта сотиб олиш санасидаги ҳаққоний қийматига тенг қийматга эга активлар билан алмаштириш ҳуқуқини берса, қайта сотиб олиш ёки қимматли қоғозларни кредитга бериш операциясида сотилган ёки кредитга берилган актив ҳисобдан чиқарилмайди, чунки активни ўтказган томон активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган деб ҳисобланади.

(г) Ҳаққоний қийматда қайта сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқ. Агар ташкилот молиявий активни сотса ва актив ўтказилган томон уни кейинчалик сотганида фақатгина ўтказилган активни ҳаққоний қийматда қайта сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқни сақлаб қолса, ташкилот активни ҳисобдан чиқаради, чунки у активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказган деб ҳисобланади.

(д) Сохта сотиш операцияси. Молиявий активни у сотилгандан кейин қисқа муддатда қайта сотиб олиш баъзида сохта сотиш операцияси деб номланади. Бундай қайта сотиб олиш операцияси, агар бошланғич операция тан олинишини бекор қилиш шартларига мос келса, активни тан олинишини бекор қилишга тўсқинлик қилмайди. Лекин, агар молиявий активни сотиш шартномаси худди шу активни белгиланган нархда ёки сотиш нархига кредиторнинг даромади қўшилган нархда қайта сотиб олиш шартномаси билан бир вақтнинг ўзида тузилган бўлса, актив тан олиниши бекор қилинмайди.

(е) Катта фойда келтирадиган нархда амалга ошириладиган "пут" ва "колл" опционлари. Агар активни ўтказган томон ўтказилган молиявий активни қайтариб олиши мумкин бўлса ва "колл" опциони катта фойда келтирадиган нархда амалга оширилиши мумкин бўлса, активнинг ўтказилиши тан олинишини бекор қилиш шартларига мос келмайди, чунки активни ўтказган томон активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган деб ҳисобланади. Шу каби, агар актив ўтказилган томон молиявий активни қайтариб бериши мумкин бўлса ва "пут" опциони катта фойда келтирадиган нархда амалга оширилиши мумкин бўлса, активнинг ўтказилиши тан олинишини бекор қилиш шартларига мос келмайди, чунки активни ўтказган томон активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган деб ҳисобланади.

(ё) Фойда келтирмайдиган, ҳаддан ташқари паст нархда амалга ошириладиган "пут" ва "колл" опционлари. Ўтказилган молиявий актив бўйича фақат актив ўтказилган томон эгалигидаги фойда келтирмайдиган, ҳаддан ташқари паст нархда амалга ошириладиган "пут" опциони ёки активни ўтказган томон эгалигидаги фойда келтирмайдиган паст нархда амалга ошириладиган "колл" опциони мавжуд бўлса, активни ўтказган томон ушбу активни тан олинишини бекор қилади. Чунки у активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказган деб ҳисобланади.

(ж) Амалга оширилиши нархи катта фойда келтирадиган ёки ҳаддан ташқари паст, фойда келтирмайдиган бўлмаган "колл" опционига эга, бозорда эркин муомаладаги активлар. Агар ташкилот бозорда эркин муомалада бўлган актив бўйича "колл" опционига эга бўлса, ва ушбу опционнинг амалга оширилиши нархи катта фойда келтирадиган ҳам, ҳаддан ташқари паст фойда келтирмайдиган ҳам бўлмаса, мазкур актив тан олиниши бекор қилинади. У қуйидаги сабабларга кўра тан олиниши бекор қилинади: ташкилот (i) активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказган ҳам эмас, сақлаб қолган ҳам эмас, ва (ii) назоратни сақлаб қолмаган. Лекин, актив бозорда эркин муомалада бўлмаса, активнинг маълум суммаси бўйича "колл" опциони тузилган даражада ушбу активнинг суммаси ҳисобдан чиқарилмайди, чунки ташкилот актив устидан назоратни сақлаб қолган деб ҳисобланади.

(з) Ташкилот томонидан чиқарилган, амалга оширилиши нархи катта фойда келтирадиган ҳам, ҳаддан ташқари паст, фойда келтирмайдиган ҳам бўлмаган "пут" опционига эга, бозорда эркин муомалада бўлмаган активлар. Агар ташкилот бозорда эркин муомалада бўлмаган молиявий активни ўтказса ва у бўйича амалга оширилиши нархи ҳаддан ташқари паст, фойда келтирмайдиган бўлмаган "пут" опционини чиқарса, ушбу чиқарилган "пут" опциони туфайли ташкилот активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ўтказган ҳам, сақлаб қолган ҳам деб ҳисобланмайди. Агар "пут" опциони актив ўтказилган томон активни сотишини олдини олиш учун етарлича фойдали бўлса, ташкилот актив устидан назоратни сақлаб қолган бўлади, бу ҳолатда активнинг активни ўтказган томоннинг ушбу активда давом этаётган иштироки даражасида тан олиниши давом этади (Б3.2.9-бандга қаранг). Агар "пут" опциони актив ўтказилган томон активни сотишини олдини олиш учун етарлича фойдали бўлмаса, ташкилот актив устидан назоратни ўтказган деб ҳисобланади, бу ҳолатда актив тан олиниши бекор қилинади.

(и) Ҳаққоний қиймат бўйича сотиш опциони ("пут" опциони) ёки сотиб олиш опциони ("колл" опциони)га эга активлар ёки қайта сотиб олиш форвард шартномалари. Молиявий актив ўтказилганда, у бўйича уни қайта сотиб олиш пайтидаги ҳаққоний қийматига тенг қайта сотиб олиш нархига эга бўлган қайта сотиб олиш форвард шартномаси тузилса ёки амалга ошириш нархи ҳаққоний қийматига тенг бўлган "пут" ёки "кол" опциони тақдим этилса, ушбу молиявий актив ҳисобдан чиқарилади, чунки унга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотлар ўтказилган бўлади.

(й) Пул маблағлари билан ҳисоб-китоб қилинадиган "колл" ва "пут" опционлари. Ташкилот пул маблағларида соф асосда ҳисоб-китоб қилинадиган қайта сотиб олиш форвард шартномаси ёки "пут" ёки "колл" опциони бўйича ўтказиладиган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни ушбу ташкилот сақлаб қолганлиги ёки ўтказганлигини аниқлайди. Агар ташкилот ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолмаган бўлса, у ўтказилган актив устидан назоратни сақлаб қолганлигини ёки сақлаб қолмаганлигини аниқлайди. "Пут" ёки "колл" опциони ёки қайта сотиб олиш форвард шартномаси пул маблағларида соф асосда ҳисоб-китоб қилинишининг ўзи ташкилот назоратни ўтказганлигини билдирмайди (юқоридаги Б3.2.9 ва (ё), (ж) ва (з) бандларга қаранг).

(к) Активларнинг бир қисмини кейинчалик қайта сотиб олиш бўйича шартнома банди. Активларнинг бир қисмини кейинчалик қайта сотиб олиш бўйича шартнома банди - бу шартсиз қайта сотиб олиш ("колл") опционидир, у ташкилотга айрим чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилган активларни қайта талаб этиш ҳуқуқини беради. Агар бундай опцион натижасида ташкилот активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолмаган ҳам ўтказмаган ҳам бўлса, у активнинг тан олинишини бекор қилинишига фақатгина активнинг қайта сотиб олинадиган суммаси даражасида йўл қўймайди (актив ўтказилган томон активларни сота олмаслиги фараз қилинганида). Масалан, агар кредит активларининг баланс қиймати ва уларни ўтказишдан олинган пул маблағлари тушиши 100,000 п.б.га тенг бўлса ва бу кредитларнинг ҳар бири қайта сотиб олиниши мумкин бўлсада, лекин қайта сотиб олинадиган кредитларнинг умумий суммаси 10,000 п.б.дан ошмаслиги лозим бўлса, бунда 90,000 п.б. суммадаги кредитлар тан олинишини бекор қилиш талабларига мос келади.

(л) Қолган активлар бўйича ("колл") опционлар. Активларни ўтказадиган томон бўлиши мумкин бўлган ташкилот, ушбу ўтказилган активлар бўйича хизмат кўрсатганида, агар ўтказилган муомаладаги активларнинг суммаси ушбу активлар бўйича хизмат кўрсатиш сарфлари хизмат кўрсатишдан олинадиган нафдан ошиб кетадиган, олдиндан белгилаб олинган даражагача пасайиб кетса, қолган активлар бўйича ("колл") опционга эга бўлиши мумкин. Агар бундай тугал қайта сотиб олиш натижасида ташкилот активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолмаган ҳам ўтказмаган ҳам бўлса ва актив ўтказилган томон активларни сота олмаса, у ушбу қайта сотиб олиш опциони билан қамраб олинган активлар суммаси даражасида ўтказилган активларнинг тан олинишини бекор қилишга йўл қўймайди.

(м) Субординацияланган иштирок улушлари ва кредит кафолатлари. Ташкилот актив ўтказилган томонни кредит сифатини оширадиган воситалар билан таъминлаши мумкин, бунда у ўтказилган активда сақлаб қолган улушини ёки ушбу улушнинг бир қисмини субординациялаши мумкин. Муқобил равишда, ташкилот актив ўтказилган томонни белгиланган сумма билан чекланган ёки чекланмаган кредит кафолати шаклида кредит сифатини оширадиган восита билан таъминлаши мумкин. Агар ташкилот ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотларни сақлаб қолган бўлса, актив бутунлигача тан олиниши давом этади. Агар ташкилот ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча эмас, балки айрим рисклар ва мукофотларни ҳамда назоратни сақлаб қолган бўлса, ташкилот тўлаши талаб этилиши мумкин бўлган пул маблағлари ёки бошқа активлар суммаси даражасида активнинг ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

(н) Жами даромадлар своплари. Ташкилот молиявий активни актив ўтказилган томонга сотиши мумкин ва актив ўтказилган томон билан жами даромадлар свопларини тузиши мумкин. Ушбу свопларга кўра таянч активидан фоизлар кўринишида олинадиган барча пул оқимлари ташкилотга, қатъий белгиланган тўлов ёки ўзгарувчан ставка бўйича тўлов эвазига ўтказилади, бунда ташкилот таянч активнинг ҳаққоний қиймати кўпайиши ёки камайиши натижасидаги фойда ёки зарарларни ўзига олади. Бундай ҳолатда, бутун активни тан олинишини бекор қилиш тақиқланади.

(о) Фоиз ставкаси своплари. Ташкилот актив ўтказилган томонга қатъий белгиланган ставкага эга молиявий активни ўтказиши ва актив ўтказилган томон билан фоиз ставкаси свопини тузиши мумкин. Бундай свопда, актив ўтказилган томон, ўтказилган молиявий активнинг асосий суммасига тенг шартли суммадан ўзгарувчан фоиз ставкаси бўйича фоизларни тўлайди ва қатъий белгиланган фоиз ставкаси бўйича фоизларни олади. Агар своп бўйича тўловлар ўтказилган актив бўйича тўловларга боғлиқ бўлмаса, фоиз ставкаси свопи ўтказилган активни ҳисобдан чиқарилишига тўсқинлик қилмайди.

(п) амортизацияланган фоиз ставкаси своплари. Ташкилот актив ўтказилган томонга қатъий белгиланган ставкага эга ва вақт ўтиши билан тўланадиган молиявий активни ўтказиши мумкин ва актив ўтказилган томон билан амортизацияланган фоиз ставкаси свопини, шартли суммадан ўзгарувчан фоиз ставкаси бўйича фоизларни тўлаш ва қатъий белгиланган фоиз ставкаси бўйича фоизларни олиш учун тузиши мумкин. Агар свопнинг шартли суммаси шундай тарзда амортизациялансаки, бунда у ҳар қандай пайтда ўтказилган молиявий активнинг сўндирилмаган асосий суммасига тенг бўлса, свопнинг натижасида ташкилот одатда олдиндан тўлов бўйича катта рискка эга бўлади ва бу ҳолатда ташкилот бутун ўтказилган активни тан олишни давом этади ёки ўтказилган активни ундаги давом этаётган иштирок даражасида тан олишни давом этади. Аксинча, агар своп бўйича шартли сумманинг амортизацияси ўтказилган активнинг асосий суммаси билан боғлиқ бўлмаса, бундай своп ташкилот актив бўйича олдиндан тўлов билан боғлиқ рискка эга бўлишига олиб келмайди. Шундай қилиб, ушбу своп активнинг ҳисобдан чиқарилишига тўсқинлик қилмайди, агар своп бўйича тўловлар ўтказилган актив бўйича амалга ошириладиган фоиз тўловларига боғлиқ бўлмаса ва ушбу своп натижасида ташкилот ўтказилган активга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ аҳамиятли рисклар ва мукофотларни сақлаб қолмаган бўлса.

(р) активни ҳисобдан чиқариш. Ташкилот молиявий активнинг шартномавий пул оқимларини тўлиқ ёки қисман қайта тикланишига асосли кутишлари мавжуд бўлмайди.


Б.3.2.17 Ушбу бандда ташкилот молиявий активнинг бир қисмида давом этаётган иштирокка эга бўлганида, ушбу давом этаётган иштирок бўйича талабларнинг қўлланилиши ёритиб берилган.

           

             


        

Айтайлик, ташкилот купон ва эффектив фоиз ставкаси 10 фоиз ҳамда қарзнинг асосий суммаси ва амортизацияланган қиймати 10,000 п.б.га тенг бўлган муддатидан олдин сўндириш имкониятига эга қарзлар портфелига эга. Ташкилот 9,115 п.б. тўлаш эвазига қабул қилувчи томон асосий қарз суммаси бўйича 9,000 п.б. олиш ва 9.5 ставкада фоиз олиш хуқуқига эга бўладиган битим имзолади. Ташкилот асосий қарзнинг пул маблағлари йиғилишидан 1000 п.б.га тенг бўлган ҳуқуқларни, қўшимча равишда 10% фоиз ва қолган 9000 п.б.га тенг асосий қарз бўйича 0,5% спредни ўзида сақлаб қолади. Олдиндан тўлов бўйича пул маблағлари йиғилиши ташкилот ва олувчи ўртасида 1:9 нисбатда тақсимланади, лекин дефолт бўйича зарарлар ташкилотнинг 1000 п.б.га тенг улушини нолга тенглашгунча камайтиради. Қарзларнинг битим тузилиши санасидаги ҳаққоний қиймати 10,100 п.б.га ва 0.5 фоиз спреднинг ҳаққоний қиймати 40 п.б.га тенг бўлган.

Ташкилот эгалик бўйича баъзи аҳамиятли рисклар ва мукофотларни (масалан, аҳамиятли олдиндан тўлов риски) ўтказганлигини, шунингдек, эгаликнинг баъзи рисклари ва мукофотларини (қолган улуш субординация қилинганлиги сабабли) сақлаб қолганлигини ва назоратни сақлаб қолганлигини аниқлайди. Шунинг учун у активда давомий иштирок ёндашувини қўллайди.

Мазкур стандарт мақсадлари учун ташкилот битимни (а) 1000 п.б. суммадаги мутаносиб қолган капитал улушини сақлаб қолиш ва (б) кредит зарарлари бўйича олувчига кредитни оширишни таъминлаш учун ўз капиталидаги қолган улушга субординация сифатида қарайди.

Ташкилот олинган 9,115 п.б.га тенг товоннинг 9,090 п.б.га (90% х 10,100 п.б.) қисми 90 фоиз мутаносиб улуш учун товонни назарда тутади. Олинган товоннинг қолган қисми (25 п.б.) кредит зарарлари бўйича олувчи томонни кредит сифатини оширишни таъминлаш учун ташкилотнинг қолган ўз капиталини субординация қилиш учун олинган товонни ифодалайди. Бундан ташқари, 0.5 фоиз спред кредит сифатини оширишга қаратилган олинган товонни ифодалайди. Шунга кўра, кредит сифатини оширишга қаратилган жами товон суммаси 65 п.б. (25 + 40)ни ташкил қилади.

Ташкилот пул оқимларининг 90 фоизи улушини сотишдан фойда ёки зарар ҳисоблайди. Ўтказиладиган 90 фоиз қисм ва сақлаб қолинадиган 10 фоиз қисмни алоҳида ҳаққоний қийматлари ўтказиш санасига мавжуд эмас деб ҳисобланса, ташкилот активнинг баланс қийматини 9-сон МҲХСнинг 3.2.14-бандига мувофиқ қуйидагича тақсимлайди:

     

          




Ҳаққоний қиймат

Фоиз

Тақсимланган

баланс қиймати

   


Ўтказилган қисм


9 090

90%

9 000

Сақлаб қолинган қисм

  

1 010

10%

1 000

Жами

  

10,100


10,000


           

Ташкилот пул оқимларининг 90 фоизини сотишдан фойда ёки зарарни ҳисоблаш учун олинган товондан ўтказиладиган тақсимланган қисмнинг баланс қийматини чегиради яъни 90 п.б. (9,090 - 9,000). Ташкилот томонидан сақлаб қолинган қисмнинг баланс қиймати 1,000п.б.ни ташкил этади.

Бундан ташқари, ташкилот кредит зарарлари бўйича сақланган улуш субординациясидан келиб чиқадиган давомий иштирокни тан олади. Шунга кўра, у 1,000 п.б.га тенг активни тан олади (субординация орқали олиниши мумкин бўлмаган пул оқимларининг максимал суммаси) ва 1,065 п.б.га тенг тегишли мажбуриятни тан олади (субординация орқали олиниши мумкин бўлмаган пул оқимларининг максимал суммаси, яъни 1,000 п.б. плюс 65 п.б.га тенг субординациянинг ҳаққоний қиймати).

Ташкилот юқоридаги барча маълумотларни ушбу операцияни қуйидагича ҳисобга олишда фойдаланади:

          

          



Дебет

      

Кредит

Дастлабки актив


-

9,000

Субординация ёки қолдиқ улуш бўйича тан олинадиган актив

    

1 000

-

Спред шаклида олинган товон бўйича актив

        

40

-

Фойда ёки зарар (ўтказишдан фойда)

     

-

90

Мажбурият

       

-

1 065

Олинган пул маблағлари

       

9,115

-

Жами

        

10,155

10 155


          

Операциядан сўнг дарҳол активнинг баланс қиймати 2,040 п.б.ни ташкил этади, бу 1,000 п.б.ни ўз ичига олади, бу қолган қисмига ажратилган қийматнинг бир қисмини ва 1,040 п.б кредит зарарлари бўйича субординация натижасида ташкилотнинг қўшимча давомий иштирокини ифодалайди (шу жумладан 40 п.б.га тенг спред).

Кейинги даврларда ташкилот кредит сифатини оширишни тақдим этиш учун олинган товонни (65 п.б.) вақтга мутаносиб равишда тан олади, эффектив фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда тан олинган актив бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқади ва тан олинган активлар бўйича ҳар қандай зарарни тан олади. Иккинчисини кўрсатиш учун мисол сифатида, келгуси йилда асосий қарзлар бўйича 300 п.б. қадрсизланишдан зарарни келтириш мумкин. Ташкилот кредит зарарлари бўйича унинг сақланиб қолган улушининг субординацияси натижасида келиб чиқадиган қўшимча давомий иштирок билан боғлиқ бўлган 300 п.б.га тенг зарар кўрган деб фараз қилинг) ва унинг тан олинган мажбуриятини 300 п.б.га камайтиради. Якуний натижа 300 п.б.га тенг қадрсизланишдан зарар бўйича даромад ёки зарарда тан олинган харажат ҳисобланади.

         


           

           

Молиявий мажбуриятларни тан олишни бекор қилиш

(3.3-бўлим)


Б3.3.1 Молиявий мажбурият (ёки унинг қисми), агар қарздор қуйидагиларни бажарса, сўндирилган деб ҳисобланади:

(а) мажбуриятни (ёки унинг қисмини) кредиторга одатда пул маблағлари, бошқа молиявий активлар, товарлар ва хизматлар билан тўлаш орқали бажарса; ёки

(б) қонуний асосда суд қарори билан ёки кредиторнинг ўзи томонидан мажбурият (ёки унинг қисми) бўйича бирламчи жавобгарликдан озод қилинган бўлса. (Агар қарздор кафолат берган бўлса ҳам ушбу шарт бажарилган деб ҳисобланиши мумкин.)


Б3.3.2 Агар қарз инструментининг эмитенти ушбу инструментни қайта сотиб олса, қарз сўндирилган деб ҳисобланади, гарчи эмитент ушбу инструмент бўйича воситачи бўлса ҳам ёки ушбу инструментни яқин орада қайта сотиш ниятида бўлса ҳам.


Б3.3.3 Учинчи томонга, шу жумладан траст компаниясига тўловнинг ўзи (баъзида "аслида бекор қилиш" деб номаланади), қарздорни унинг кредитор олдидаги бирламчи мажбуриятидан, қонуний озод қилиш асоси бўлмаганида, озод қилмайди.


Б3.3.4 Агар қарздор учинчи томонга у мажбуриятни ўз зиммасига олиши учун тўласа ва кредиторга учинчи томон қарз мажбуриятини олганлиги тўғрисида маълум қилса, қарздор қарз мажбуриятини Б3.3.1(б) банддаги шартлар бажарилмагунча ҳисобдан чиқармайди. Агар қарздор учинчи томонга у мажбуриятни ўз зиммасига олиши учун тўласа ва кредитор уни қонуний равишда қарздан озод қилса, қарздор қарзини узган деб ҳисобланади. Лекин, агар қарздор қарз бўйича тўловларни учинчи томонга ёки бевосита дастлабки кредиторга тўлашга рози бўлса, қарздор учинчи томон олдида янги қарз мажбуриятини тан олади.


Б3.3.5 Қонуний равишда, суд томонидан ёки кредиторнинг ўзи томонидан, озод этиш мажбуриятнинг тан олинишини бекор қилишга олиб келса ҳам, ташкилот янги мажбуриятни, агар тан олинишини бекор қилишга тегишли 3.2.1-3.2.23-бандлардаги шартлар ўтказилган молиявий активларга нисбатан бажарилмаган бўлса, тан олиши мумкин. Ушбу шартлар бажарилмаса, ўтказилган активлар тан олиниши бекор қилинмайди ва ташкилот ўтказилган активлар бўйича янги мажбуриятни тан олади.


Б3.3.6 3.3.2-банд мақсадида, агар янги шартлар бўйича пул оқимларининг дисконтланган қиймати, шу жумладан ҳар қандай тўланган ва олинган комиссия тўловлари ўртасидаги фарқнинг бошланғич эффектив фоиз ставкаси бўйича дисконтланган суммаси камида 10 фоизга бошланғич молиявий мажбурият бўйича қолган пул оқимларнинг дисконтланган қийматидан фарқ қилса, шартлар аҳамиятли даражада бир-биридан фарқ қилади. Тўланган комиссия тўловлари ҳисобга олмаганда ушбу тўловларни аниқлашда қарз олувчи фақат қарз олувчи ва қарз берувчи ўртасида тўланган ёки олинган тўловларни, шу жумладан қарз олувчи ёки бошқасининг номидан қарз берувчи томонидан тўланган ёки олинган тўловларни ўз ичига олади.


B3.3.6A Агар қарз инструментларнинг алмашинуви ёки улар шартларининг ўзгартирилиши қарзни сўндириш сифатида ҳисобга олинса, ҳар қандай амалга оширилган харажатлар ёки комиссия тўловлари қарзни сўндиришдан олинган фойда ёки зарарнинг қисми сифатида тан олинади. Агар айирбошлаш ёки ўзгартириш қарзни узиш сифатида ҳисобга олинмаса, ҳар қандай амалга оширилган харажатлар ёки комиссия тўловлари мажбуриятнинг баланс қийматини тўғрилайди ва ўзгартирилган мажбуриятнинг қолган муддати давомида амортизацияланади.


Б3.3.7 Айрим ҳолатларда, кредитор қарздорни тўловларни амалга ошириш бўйича мавжуд мажбуриятидан озод қилиши мумкин, лекин бирламчи жавобгарликни олган томон мажбуриятни бажармаганида қарздор тўловни кафолатлайдиган мажбуриятни олиши мумкин. Бундай ҳолатда қарздор:

a) кафолат бўйича мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати асосида янги молиявий мажбуриятни тан олади, ва

(б) қуйидагиларнинг фарқи асосида фойда ёки зарарни тан олади: (i) ҳар қандай тўланган сумма ва (ii) бошланғич молиявий мажбуриятнинг баланс қиймати минус янги молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати.



Таснифлаш (4-боб)


Молиявий активларнинг таснифланиши (4.1-бўлим)


Ташкилотнинг молиявий активларни

бошқариш бўйича бизнес модели


Б4.1.1 4.1.1(a) бандда ташкилот молиявий активларни кейинчалик амортизацияланган қийматда ёки ҳаққоний қийматда, ушбу ташкилотнинг молиявий активларни бошқариш бўйича бизнес модели асосида баҳолаши талаб этилган, бундан 4.1.5-банд қўлланган ҳоллар мустасно. Ташкилот молиявий активлар 4.1.2(а) ёки 4.1.2А(а) банд талабларига мос келишини ташкилотнинг асосий раҳбарияти (24-сон БҲХС "Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш"да таърифланганидек) томонидан белгиланган бизнес моделнинг мақсадидан келиб чиқиб аниқлайди.


Б4.1.2 Ташкилотнинг бизнес модели маълум бир бизнес мақсадга эришиш учун молиявий активлар гуруҳи биргаликда бошқарилишини акс эттирадиган даражада аниқланади. Ташкилотнинг бизнес модели раҳбариятнинг алоҳида инструмент бўйича ниятига боғлиқ бўлмайди. Шундай қилиб, ушбу шарт таснифлашни ҳар бир инструментни алоҳида таҳлил қилиш асосида амалга оширишни англатмайди ва моддаларни бирлаштиришнинг юқорироқ даражасида аниқланиши лозим. Лекин, битта ташкилот молиявий инструментларни бошқариш бўйича бирдан ортиқ бизнес моделига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун, таснифлаш ҳисобот берувчи ташкилот даражасида аниқланиши талаб этилмайди. Масалан, ташкилот шартнома бўйича пул оқимларини олиш мақсадида бошқарадиган инвестициялар портфелига эга бўлиши ва ҳаққоний қийматнинг ўзгаришидан фойда олиш учун савдо қилиш мақсадида бошқарадиган инвестицияларнинг бошқа портфелига эга бўлиши мумкин. Шунга ўхшаш, айрим ҳолатларда молиявий активлар портфелини субпортфелларга ташкилот уларни қандай бошқараётганини кўриш учун ажратишга тўғри келиши мумкин. Масалан, бундай ҳолат ташкилот ипотека кредитлари портфелини яратса ёки сотиб олса ва айрим ушбу кредитларни шартномавий пул оқимларини йиғиш учун бошқарса ва бошқа кредитларни сотиш мақсадида бошқарса юз бериши мумкин.


Б4.1.2А Ташкилотнинг бизнес модели ташкилот ўзининг молиявий активларини пул оқимларини яратиш учун бошқаришини ифодалайди. Ташкилот бизнес модели пул оқимлари шартномавий пул оқимлари йиғиш орқали ёки молиявий активларни сотиш орқали ёки иккаласи орқали юзага келишини аниқлайди. Шунга кўра, бундай баҳолаш ташкилот томонидан кутилмаган, "энг ёмон ҳолатдаги" сценарийлар ёки "стресс ҳолатдаги" сценарийлар бўйича баҳоланмайди. Масалан, агар ташкилот маълум бир турдаги молиявий активлар портфелини фақат стресс сценарийда сотишни кутаётган бўлса, ушбу сценарий ташкилотнинг бундай активлар учун, агар ташкилот бу сценарий юзага келишини кутмаётган бўлса, бизнес моделини баҳолашга таъсир кўрсатмайди. Агар пул оқимлари ташкилот бизнес моделини баҳолаган санада ташкилот кутишларидан фарқли равишда реализация қилинган бўлса, (масалан, ташкилот активларни таснифлаганда, кутганидан кўра кўпроқ ёки камроқ молиявий активларни сотганда), бу нарса ташкилот молиявий ҳисоботининг олдинги даврлари учун хатоларни акс эттиришга (8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар") ёки бизнес модель доираси сақлаб турилган қолган молиявий активларни (яъни ташкилот олдинги даврларда тан олган ва ҳозиргача ушлаб турганларини) таснифланишини ўзгартиришга асос бўлмайди, бунда ташкилот бизнес моделни баҳолашдаги барча тегишли маълумотларни ҳисобга олган бўлиши лозим. Лекин, ташкилот янги яратилган ёки янги сотиб олинган молиявий активлар учун бизнес моделни баҳолаганда, у пул оқимлари ўтмишда қандай реализация қилинганини бошқа тегишли маълумотлар билан биргаликда баҳолаши лозим.


Б4.1.2Б Ташкилотнинг молиявий активларни бошқариш учун бизнес модели оддий тасдиқлаш эмас, балки факт ҳисобланади. У одатда ташкилот бизнес модель мақсадларига эришиш учун амалга оширган фаолиятда намоён бўлади. Ташкилот молиявий активни бошқариш учун бизнес моделни баҳолашда мулоҳазани ишлатиши лозим ва баҳолаш битта омил ёки фаолиятни ўз ичига олмаслиги лозим. Бунинг ўрнига ташкилот баҳолаш вақтидаги барча тегишли далилларни ҳисобга олиши лозим. Бундай далилларга қуйидагилар киради, лекин улар билан чекланмайди:

(а) бизнес моделнинг фаолияти натижаси ва бизнес модель доирасида ушлаб турилган молиявий активларни баҳолаш ва ташкилотнинг раҳбариятига ҳисоб бериш қандайлиги;

(б) бизнес моделнинг фаолияти натижасига таъсир этувчи рисклар (ва бизнес модель доирасида ушлаб турилган молиявий активлар) ва хусусан, ушбу рискларни бошқариш усули; ва

(в) бизнесни бошқарадиган менежерларнинг мукофотланиши (масалан, мукофотланиш бошқариладиган активнинг ҳаққоний қийматига асосланганлиги ёки шартномавий пул оқимларини йиғилганлиги).



Шартномавий пул оқимларини йиғиш мақсадида

активларни ушлаб туриш бизнес модели


Б4.1.2В Шартномавий пул оқимларини йиғиш мақсадида активлар ушлаб туриладиган бизнес модель доирасида молиявий активларни ушлаб туриш инструментнинг амал қилиш муддатида шартнома тўловларини йиғиш орқали пул оқимларини реализация қилиш учун бошқарилади. Бунда, ташкилот портфелда сақлаб турилган активларни (портфелнинг умумий даромадлилигини активларни сақлаб туриш ва сотиш учун бошқариш ўрнига) ушбу шартнома тўловларини йиғиш учун бошқаради. Пул оқимлари молиявий активнинг шартномавий пул оқимларини йиғиш учун реализация қилинишини аниқлаш учун, олдинги даврлар учун сотувларнинг вақти, қиймати ва тезлигини ва келгуси сотувлар бўйича кутишларни ҳисоб олиш лозим. Лекин, сотувларнинг ўзи бизнес моделни белгилаб бермайди ва алоҳида ҳисобга олиниши мумкин эмас. Бунинг ўрнига, олдинги сотувлар ва келгуси сотувлар бўйича кутишлар ташкилот эълон қилинган молиявий активларни бошқариш бўйича мақсадга қандай эришилганлигидан, хусусан пул оқимлари қандай реализация қилинганлигидан дарак беради. Ташкилот ўтган сотувлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу сотувлар сабаблари ва жорий шароитлар билан боғлиқ ҳолда ўша пайтда мавжуд бўлган шартлар асосида кўриб чиқиши лозим.


Б4.1.3 Ташкилот бизнес моделининг мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш мақсадида молиявий активларни сақлаб туриш бўлишига қарамасдан, ташкилот ушбу инструментларнинг барчасини уларнинг сўндириш муддатигача сақлаб туриш талаб этилмайди. Шу боис, ташкилотнинг бизнес модели, гарчи молиявий активлар сотилса ёки сотилиши кутилаётган бўлса ҳам, шартномавий пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни сақлаб туриш бўлиши мумкин.


Б4.1.3А Ташкилотнинг бизнес модели, гарчи ташкилот молиявий активни ушбу активнинг кредит риски ошганда сотса ҳам, шартномавий пул оқимларини йиғиш учун сақлаб туриши мумкин. Активнинг кредит риски ошганлигини аниқлаш учун ташкилот асосли ва тасдиқланган маълумотни шу жумладан келгуси маълумотни ҳисобга олиши лозим. Активнинг кредит риски ошиши сабабли сотувларнинг қиймати ва тезлигидан қатъий назар, мақсади молиявий активларни шартномавий пул оқимларини сақлаб туриш бўлган бизнес моделга зид эмас, чунки молиявий активнинг кредит сифати ташкилотнинг шартномавий пул оқимларини йиғиш учун тааллуқли ҳисобланади. Кредитнинг ўзгариши туфайли потенциал кредит зарарларини минималлаштиришни мақсад қилган кредит рискини бошқариш фаолияти бундай бизнес моделнинг ажралмас қисмидир. Ташкилотнинг инвестиция сиёсатида белгиланган кредит талабларига мувофиқ бўлмаганлиги учун молиявий активнинг сотилиши, кредит риски ошганлиги сабабли сотув амалга оширилганлигига мисол бўла олади. Лекин, бундай сиёсат мавжуд бўлмаганда, ташкилот сотув кредит риски ошганлиги учун амалга оширилганлигини бошқа усуллар билан кўрсатиши мумкин.


Б4.1.3Б Бошқа сабабларга кўра сотув амалга оширилганлиги, масалан кредит риски концентрациясини бошқариш (активнинг кредит рискини оширмаган ҳолда) мақсадида сотув амалга оширилганлиги, мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш учун сақлаб туриш бўлган бизнес моделга хос бўлиши мумкин. Хусусан, бундай сотув мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш учун сақлаб туриш бўлган бизнес моделга хос бўлиши мумкин, агар сотув тез-тез амалга ошмаса (гарчи қиймати юқори бўлса ҳам) ёки қиймати алоҳида ёки қўшилган ҳолда аҳамиятли бўлмаса (гарчи тез-тез бўлса ҳам). Агар портфелдан бундай сотувлар тез-тез амалга оширилса ва бундай сотувлар қийматида (алоҳида ёки қўшилган ҳолда) аҳамиятли бўлса, ташкилот бундай сотувларнинг шартномавий пул оқимларини йиғиш мақсадига мувофиқлигини баҳолаши лозим. Бунда, учинчи томоннинг молиявий активларни сотиш талабини қўйиши ёки ташкилотнинг қарорига кўра сотилиши бундай баҳолаш учун аҳамиятсиздир. Аниқ бир даврда сотувнинг қиймати ёки тезлигини ошиши, агар ташкилот бундай сотувларни сабабларини тушунтириб берса ва улар ташкилотнинг бизнес модели ўзгарганлигини акс эттирмаслигини кўрсата олса, молиявий активнинг шартномавий пул оқимларини йиғиш учун сақлаб туриш мақсадига мувофиқ эмаслигини билдирмайди. Қўшимча равишда сотувлар, агар улар молиявий активларнинг сўндириш муддатига яқин сотилса ва сотув қолган суммадаги шартномавий пул оқимига яқин суммага тенг бўлса, шартномавий пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни сақлаб туриш мақсадига мувофиқ бўлиши мумкин.


Б4.1.4 Қуйидаги мисоллар ташкилот бизнес моделининг мақсади молиявий активларни шартномавий пул оқимларини йиғиш учун сақлаб туриш бўлган ҳолатларни ёритиб беради. Лекин ушбу мисоллар билан чекланилмайди. Бундан ташқари, ушбу мисоллар ташкилот бизнес моделининг баҳолаш учун барча омилларни баҳоламайди ёки уларнинг муҳимлигини кўрсатмайди:

           

                 

Мисол

            

Таҳлил

        

1-мисол


Ташкилот ўзининг шартномавий пул оқимларини йиғиш мақсадида инвестицияларга эга. Ташкилотнинг молиялаштириш эҳтиёжларини прогноз қилиш мумкин ва молиявий активлар муддати ташкилотнинг тахминий молиялаштириш эҳтиёжларига мос келади.

Ташкилот кредит зарарларини минималлаштириш мақсадида кредит рискларини бошқариш фаолиятини олиб боради. Ўтган даврда, сотувлар одатда молиявий активларнинг кредит риски бундай активлар ташкилотнинг хужжатлаштирилган инвестиция сиёсатини ортиқ кредит меъзонларига жавоб бермайдиган даражада ўсганда амалга оширилган. Бундан ташқари, кутилмаган молиялаштириш эҳтиёжлари натижасида жуда кам сотувлар амалга оширилган.

Асосий бошқарув ҳодимига ҳисоботларда молиявий активларнинг кредит сифатига ва шартномада назарда тутилган даромадга эътибор қаратилган. Ташкилот шунингдек бошқа маълумотлар билан бирга молиявий инструментларнинг ҳаққоний қийматларини ҳам мониторинг қилади.


Ташкилот бошқа маълумотлар билан бирга ликвидлик (яъни агар ташкилот активларини сотиши зарур бўлса пул маблағлари суммаси реализиция қилинган бўлиши) жиҳатидан молиявий активларнинг ҳаққоний қийматларини инобатга олишига қарамай, ташкилотнинг мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни тутиб туришдан иборат. Агар сотувлар активларнинг кредит рискининг ортиши натижасида амалга оширилган бўлса, масалан, агар активлар ташкилотнинг ҳужжатлаштирилган инвестиция сиёсатида белгиланган кредит сифати мезонларига жавоб бермаса, сотиш ушбу мақсадга зид бўлмайди. Кутилмаган молиялаштириш эҳтиёжлари (масалан, "стресс" сценарийси остида) натижасида жуда кам сотувлар, ҳатто уларнинг ҳажми аҳамиятли бўлса ҳам, бу мақсадга зид бўлмайди.

2 мисол


Ташкилотнинг бизнес модели кредитлар каби молиявий активлар портфелини сотиб олишдан иборат. Ушбу портфеллар кредит қиймати қадрсизланган молиявий активларни ўз ичига олиши ёки олмаслиги мумкин.

Агар кредит тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаса, ташкилот шартнома бўйича пул оқимларини турли усуллар билан амалга оширишга ҳаракат қилади, масалан, қарздор билан почта, телефон ёки бошқа усуллар билан боғланиш орқали. Ташкилотнинг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғишдан иборат ва ташкилот уларни сотиш орқали пул оқимларини амалга ошириш учун портфелдаги ҳеч қандай кредитларни бошқармайди.

Баъзи ҳолларда, ташкилот маълум портфел молиявий активлари бўйича фоиз ставкасини сузувчидан доимийга ўзгартириш учун фоиз ставкаларини алмаштириш шартномаларини тузади.


Ташкилот бизнес моделининг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни ушлаб туришдан иборат.

Шу каби таҳлил, агар ташкилот шартнома бўйича барча пул оқимларини олишни кутмаса ҳам тўғри бўлади (масалан, баъзи молиявий активлар дастлабки тан олишда кредит қиймати қадрсизланган бўлади).

Бундан ташқари, ташкилотнинг портфел пул оқимларини ўзгартириш учун дериватив шартномалар тузиши ўз-ўзидан ташкилот бизнес моделини ўзгартирмайди.

3 мисол


Ташкилот бизнес моделининг мақсади харидорларга кредитлар бериш ва кейин бу кредитларни секюритизация тузилмасига сотишдан иборат. Секюритизация тузилмаси инвесторлар учун инструментларни чиқаради.

Дастлабки ташкилот секюритизация тузилмасини назорат қилади ва шунинг учун уни бирлаштиради.

Секюритизация тузилмаси шартнома бўйича пул оқимларини олади ва уларни ўз инвесторларига тақсимлайди.

Ушбу мисол мақсадлари учун қарзлар молиявий ҳолат тўғрисидаги консолидациялашган ҳисоботда тан олиниши давом этади, чунки секюритизация тузилмаси уларни тан олишни бекор қилмайди.


Консолидациялашган гуруҳ шартномавий пул оқимларини йиғиш учун уларни ушлаб туриш ниятида кредитлар берди.

Лекин, дастлабки ташкилот кредит портфелининг пул оқимларини секюритизация тузилмасига сотиш орқали амалга оширишни мақсад қилган; шунинг учун алоҳида молиявий ҳисобот мақсадларида ташкилот шартнома бўйича пул оқимларини ундириш мақсадида портфелни бошқарувчи сифатида қаралмайди.

4 мисол


Молиявий институт "стресс ҳолат" сценарийсида ликвидлик эҳтиёжларини қондириш учун молиявий активларга эга (масалан, банк депозитлари бўйича). Ташкилот ушбу активларни бошқа сценарийлар остида сотишни кутмайди.

Ташкилот молиявий активларнинг кредит сифатини назорат қилади ва унинг молиявий активларни бошқаришдаги мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғишдан иборат. Ташкилот активлар рентабеллигини олинган фоизлар ва реализация қилинган кредит зарарлари асосида баҳолайди.

Шу билан бирга, ташкилот стрессли сценарий остида активларни сотганда амалга оширилиши мумкин бўлган пул маблағлари миқдори ташкилотнинг ликвидликка бўлган эҳтиёжларини қондириш учун етарли бўлишини таъминлаш учун молиявий активларнинг ликвидлигининг ҳаққоний қийматини ҳам кузатиб боради. Вақти-вақти билан ликвидликни намойиш қилиш учун ташкилот аҳамиятсиз даражадаги савдоларни амалга оширади.

Ташкилот бизнес моделининг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни ушлаб туришдан иборат.

Таҳлил аввалги стресс сценарийсида ташкилот ликвидликка бўлган эҳтиёжни қондириш учун аҳамиятли сотишни амалга оширган тақдирда ҳам ҳақиқий бўлади. Шу каби, ҳажми жиҳатидан аҳамиятсиз бўлган даврий савдо операциялари шартномадаги пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни сақлашга мос келади.

Аксинча, агар ташкилот кундалик ликвидликка бўлган эҳтиёжни қондириш учун молиявий активларга эга бўлса ва бу мақсад тез-тез, юқори ҳажмдаги сотишни талаб қилса, у ҳолда ташкилот бизнес моделининг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни ушлаб туриш ҳисобланмайди.

Шу каби, агар ташкилот ликвидлилигини намойиш этиш учун молиявий активларни доимий равишда сотишни тартибга солувчи орган томонидан талаб қилинса ва сотилган активлар ҳажми аҳамиятли бўлса, ташкилот бизнес моделининг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни ушлаб туриш ҳисобланмайди. Ушбу таҳлил мақсадлари учун молиявий активларни сотиш учинчи шахснинг илтимосига биноан ёки ташкилотнинг ихтиёрига кўра содир бўлиши муҳим эмас.

           

            

             

Мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда

молиявий активларни сотиш бўлган бизнес модель


Б4.1.4А Ташкилот бизнес моделида мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш бўлиши мумкин. Бундай турдаги бизнес моделда ташкилотнинг раҳбарияти шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотишга қарор қилади ва бизнес моделнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу турдаги бизнес моделга мувофиқ бўлган турли мақсадлар мавжуд. Масалан, бизнес моделнинг мақсади кунлик ликвидлилик эҳтиёжларини бошқариш, маълум бир фоиз даромадлиликни сақлаб туриш ёки молиявий активларнинг муддатини уларни молиялаштириш манбаси бўлган молиявий мажбуриятларнинг муддатига мос келишини таъминлаш бўлиши мумкин. Бундай мақсадга эришиш учун ташкилот шартномавий пул оқимларини йиғади ва молиявий активларни сотади.


Б4.1.4Б Мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни сақлаб туриш бўлган бизнес моделга солиштирганда, ушбу бизнес модель одатда сотувларнинг анча юқори тезлиги ва қийматининг юқорилигига эга бўлади. Бу молиявий активларнинг сотуви бизнес моделнинг қўшимча қисми эмас, балки ажралмас қисми ҳисобланганлиги сабабли юзага келади. Лекин, бунда ушбу бизнес моделда сотувнинг тезлиги ёки қиймати бўйича чегара мавжуд эмас, чунки шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш мақсадга эришишнинг ажралмас қисмидир.


Б4.1.4В Қуйидаги мисоллар ташкилот бизнес моделининг мақсади пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш бўлган ҳолатларни ёритиб беради. Лекин ушбу мисоллар билан чекланилмайди. Бундан ташқари, ушбу мисоллар ташкилот бизнес моделининг баҳолаш учун барча омилларни баҳоламайди ёки уларнинг муҳимлигини кўрсатмайди.

         

                

Мисол

           

Таҳлил

        

5-мисол


Ташкилот бир неча йил ичида капитал сарфларни амалга ошириши кераклигини тахмин қилмоқда. Ташкилот керак бўлганда сарфларни молиялаштириш учун ортиқча пул маблағларини қисқа муддатли ва узоқ муддатли активларга киритади. Ушбу молиявий активларнинг аксарияти ташкилот томонидан кутилаётган инвестиция давридан ошиб кетадиган шартнома муддатига эга.

Ташкилот шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларга эга бўлади ва имконият пайдо бўлганда юқори даромадли молиявий активларга пул маблағларини қайта инвестиция қилиш учун молиявий активларни сотади.

Портфел менежерлари портфелнинг умумий самарадорлигига қараб мукофотланади.

Бизнес моделининг мақсадига шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш ва молиявий активларни сотиш орқали эришилади. Ташкилот доимий равишда шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш ёки молиявий активларни сотиш пул маблағларини инвестиция қилиш зарурати пайдо бўлгунга қадар портфелнинг максимал рентабеллигини таъминлаши тўғрисида қарор қабул қилади.

Аксинча, ташкилот капитал сарфларни молиялаштириш учун беш йил ичида нақд пул оқимини кутаётган ва ортиқча пул маблағларини қисқа муддатли молиявий активларга инвестиция қилгандаги вазиятни кўриб чиқайлик. Инвестиция муддати тугагач, ташкилот пул маблағларини янги қисқа муддатли молиявий активларга қайта инвестиция қилади. Ташкилот ушбу стратегияни молиялаштиришга бўлган эҳтиёж пайдо бўлгунга қадар, капитал сарфларни молиялаштириш учун сотиб олинадиган молиявий активлардан тушган маблағлардан фойдаланмагунча сақлаб қолади. Тўлов муддати тугагунга қадар фақат кичик савдолар амалга оширилади (кредит рискининг ортиши бундан мустасно). Ушбу қарама-қарши бизнес моделининг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларни сақлашдир.


6 мисол


Молиявий институт кундалик ликвидлик эҳтиёжларини қондириш учун молиявий активларга эга. Ташкилот ликвидликни бошқариш сарфларини минималлаштириш йўлларини изламоқда ва шу мақсадда портфель даромадларини фаол равишда бошқаради. Бундай даромадлар шартнома бўйича олинган тўловлар ва молиявий активларни сотишдан олинган фойда ва зарарлардан иборат.

Натижада, ташкилот шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш учун молиявий активларга эга бўлади ва юқори рентабелликга эга бўлган молиявий активларга қайта инвестиция қилиш ёки ўз мажбуриятларини тўлаш муддатларини яхшироқ мослаштириш учун молиявий активларни сотади. Ўтган даврларда ушбу стратегия тез-тез ва суммаси аҳамиятли бўлган савдога олиб келди. Келгусида бундай савдолар давом этиши кутилмоқда.


Бизнес моделининг мақсади кунлик ликвидликка бўлган эҳтиёжни қондириш учун портфель рентабеллигини максимал даражада оширишдан иборат бўлиб, ташкилот бу мақсадга шартнома бўйича пул оқимларини яратиш ва молиявий активларни сотиш орқали эришади. Бошқача қилиб айтганда, шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш ҳам, молиявий активларни сотиш ҳам бизнес модели мақсадига эришиш учун ажралмас ҳисобланади.

7 мисол


Суғурталовчи суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни молиялаштириш учун молиявий активларга эга. Суғурталовчи молиявий активлардан шартнома бўйича пул маблағлари оқимидан тушган маблағлардан суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни тўлаш учун уларни муддати ўтиши билан ишлатади. Молиявий активлардан шартнома бўйича пул оқимлари ушбу мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлишини таъминлаш учун суғурталовчи ўз активлари портфелини мувозанатлаш ва улар пайдо бўлганда пул оқимларига бўлган талабларни қондириш учун мунтазам равишда молиявий активларни сезиларли даражада сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланади.


Бизнес моделининг мақсади суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни молиялаштиришдир. Ушбу мақсадга эришиш учун ташкилот шартнома бўйича пул оқимларини ўз вақтида йиғади ва керакли активлар портфелининг тузилишини сақлаб қолиш учун молиявий активларни сотади. Шундай қилиб, шартнома бўйича пул оқимларини йиғиш ва молиявий активларни сотиш бизнес модели мақсадига эришиш учун ажралмас ҳисобланади.

            

            

Бошқа бизнес моделлар


Б4.1.5 Мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш бўлган бизнес модель ёки мақсади шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш бўлган бизнес модель доирасида сақлаб турилмаган бўлса, молиявий активлар фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим (5.7.5-бандга қаранг). Ташкилот активларни сотиш орқали пул оқимларини реализация қилиш мақсадида молиявий активларни бошқариши фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳолашга олиб келадиган бизнес моделдан биридир. Ташкилот активларнинг ҳаққоний қийматига асосланиб қарор қилади ва активларни уларнинг ҳаққоний қийматини реализация қилиш учун бошқаради. Ушбу ҳолатда ташкилотнинг мақсади бўлиб, фаол сотиб олиш ва сотувлар бўлади. Ташкилот молиявий активни сақлаб туриш мобайнида шартномавий пул оқимларини йиғса ҳам, бундай бизнес моделнинг мақсадига шартномавий пул оқимларини йиғиш ва молиявий активларни сотиш орқали эришиб бўлмайди. Бунга сабаб, шартномавий пул оқимларини йиғиш бизнес моделнинг ажралмас қисми эмас балки қўшимча қисми ҳисобланади.


Б4.1.6 Бошқариладиган ва натижалари ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активларнинг портфели (4.2.2(б) бандда ёритиб берилганидек) шартномавий пул оқимларини йиғиш ёки шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш мақсадида сақлаб турилмайди. Ташкилот асосан ҳаққоний қиймат маълумотларига эътибор қаратади ва у ушбу маълумотдан активнинг даромадлилиги ва қарор қабул қилиш ва баҳолаш учун фойдаланади. Шунингдек, савдо учун мўлжалланган актив таърифига мос келадиган молиявий активларнинг портфели шартномавий пул оқимларини йиғиш учун ёки шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш учун сақлаб турилмайди. Бундай инструментларнинг портфелларида шартномавий пул оқимлари бизнес модель мақсадининг қўшимча қисми, холос. Шунга кўра, бундай молиявий активларнинг портфеллари фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим.



Фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган

асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил

этадиган шартномавий пул оқимлари


Б4.1.7 Агар молиявий актив шартномавий пул оқимларини йиғиш учун ёки шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳамда молиявий активларни сотиш учун мақсад қилган бизнес модель доирасида сақлаб турилган бўлса, 4.1.1(б) банд ташкилотдан молиявий активни шартномавий пул оқимлари хусусиятлари асосида таснифлашни талаб этади(агар 4.1.5-банд қўлланмаса). Бундай қилиш учун 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) бандлар ташкилотдан активнинг шартномавий пул оқимлари фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этишини аниқлашни талаб этади.


Б4.1.7А Фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этадиган шартномавий пул оқимлари оддий қарз бериш битими билан бир ҳилдир. Оддий қарз бериш битимида пулнинг вақт қиймати (Б4.1.9А-Б4.1.9Д бандларга қаранг) ва кредит риски одатда фоизнинг энг асосий элементларидан ҳисобланади. Лекин, бундай келишувда фоиз молиявий активни маълум бир вақт сақлаб туриш билан боғлиқ бошқа қарз бериш рискларини (масалан ликвидлилик риски) ва харажатларини (масалан маъмурий харажатлар) ҳам ўз ичига олиши мумкин. Қўшимча равишда, фоиз оддий қарз бериш келишувига хос бўлган даромад маржасини ўз ичига олиши мумкин. Агар масалан, молиявий активни сақлаб турувчи маълум бир вақт учун депозитдаги маблағи учун очиқ ёки яширин тўловни амалга оширса (ва ушбу тўлов сақлаб турувчи пулнинг вақт қиймати, кредит риски ва бошқа оддий қарз бериш рисклари ва харажатларидан юқори бўлса), алоҳида иқтисодий шароитларда фоиз манфий бўлиши мумкин. Лекин, оддий қарз бериш келишувига тааллуқли бўлмаган шартномавий пул оқимларида рисклар ёки ўзгарувчанликни юзага келтирадиган шартномавий шартлар, масалан, капитал нархлари ёки товарлар нархидаги ўзгаришлар фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этадиган шартномавий пул оқимлари ошишини асосламайди. Яратилган ёки сотиб олинган молиявий актив юридик шаклдаги кредит бўлишидан қатъий назар оддий қарз бериш келишуви бўлиши мумкин.


Б4.1.7Б 4.1.3(а) бандга мувофиқ асосий сумма бу молиявий активнинг дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймати ҳисобланади. Лекин, асосий сумма молиявий активнинг амал қилиш муддати давомида ўзгариши мумкин (масалан, асосий сумма тўловлари бўлса).


Б4.1.18 Ташкилот шартномавий пул оқимлар фақатгина молиявий актив ифодаланган валютада бўлган асосий сумма ва сўндирилмаган асосий суммадан олинадиган фоизлардан ташкил топганлигини аниқлаши лозим.


Б4.1.9 Левереж баъзи молиявий активлар бўйича пул оқимларининг хусусиятидир. Левереж шартномавий пул оқимларининг ўзгарувчанлигини оширади, бунинг натижасида ушбу оқимлар фоизлар каби иқтисодий хусусиятга эга бўлмайди. Алоҳида опцион, форвард ёки своп шартномалари левережни қамраб олган молиявий активларга мисол бўлади. Шу боис, бундай шартномалар 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) бандлардаги шартга мос келмайди ва кейинчалик амортизацияланган қийматда ёки бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қиймати бўйича баҳолана олмайди.



Пулнинг вақт қийматини ҳисобга олиш


Б4.1.9А Пулнинг вақт қиймати фоиз элементи бўлиб, фақат вақт ўтиши билан қоплашни таъминлайди. Шундай қилиб, пулнинг вақт қиймати молиявий активни сақлаб туриш билан боғлиқ бошқа рисклар ёки сарфларни қопламайди. Ушбу элемент фақат вақт ўтиши билан қоплашни амалга оширишини баҳолаш учун, ташкилот мулоҳазани қўллаши ва молиявий актив акс эттирилган валюта ва фоиз ставкаси ўрнатилган давр каби тегишли омилларни ҳисобга олиши лозим.


Б4.1.9Б Лекин, айрим ҳолларда пулнинг вақт қиймати элементи ўзгартирилиши мумкин (яъни, мукаммал эмас). Бундай ҳолат, масалан, агар молиявий активнинг фоиз ставкаси даврий равишда қайта ўрнатилса, лекин фоиз ставкаси муддати ўзаро мос бўлмаса (масалан, фоиз ставкаси бир йиллик ставка учун ҳар ой қайта ўрнатилса) ёки молиявий активнинг фоиз ставкаси даврий равишда ўртача маълум бир қисқа ёки узоқ муддатли фоиз ставкасига нисбатан қайта ўрнатилса, юз беради. Ушбу ҳолатда, ташкилот модификацияни фақат асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этадиган шартномавий пул оқимлари эканлигини аниқлаш учун баҳолаши лозим. Баъзи ҳолларда, ташкилот бундай аниқлашни пулнинг вақтдаги элементини сифат жиҳатдан баҳолашни амалга ошириш орқали белгилаши, бошқа ҳолларда миқдорий баҳолашни амалга ошириш лозим бўлиши мумкин.


Б4.1.9В Модификацияланган пулнинг вақт қиймати элементини баҳолашда мақсад бу шартномавий (дисконтланмаган) пул оқимлари агар пулнинг вақт қиймати ўзгармаганда (бенчмарк пул оқимлари) пул оқимлари ўртасидаги фарқни аниқлаш ҳисобланади. Масалан, агар баҳоланаётган молиявий активнинг ўзгарувчан фоиз ставкаси ҳар ой йиллик фоиз ставкасига нисбатан ўзгарса, ташкилот ушбу молиявий активни бир хил шартнома шартларига ва кредит рискига эга, лекин ўзгарувчан фоиз ставкаси ҳар ойда бир ойлик фоиз ставкасига нисбатан ўзгарадиган ҳолатдан ташқари молиявий инструмент билан солиштиради. Агар пулнинг вақт қиймати элементи шартномавий (дисконтланмаган) пул оқимлари бенчмарк (дисконтланмаган) пул оқимларидан аҳамиятли фарқ қилса, молиявий актив 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) банддаги талабларга жавоб бермайди. Бундай белгилашни амалга ошириш учун ташкилот модификацияланган пулнинг вақт қиймати элементининг ҳар бир ҳисобот даврида ва жамғарилган равишда молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомида ҳисобга олиши лозим. Фоиз ставкасининг бундай ўрнатилиши таҳлил учун ўринли бўлмайди. Агар баҳоланаётган молиявий активнинг шартномавий (дисконтланмаган) пул оқимлари бенчмарк (дисконтланмаган) пул оқимларидан бундай таҳлилсиз ёки кичик таҳлил билан аҳамиятли фарқли бўлиши (бўлмаслиги) аниқ бўлса, ташкилот батафсил баҳолашни амалга оширмаслиги мумкин.


Б4.1.9Г Модификацияланган пулнинг вақт қиймати элементини баҳолашда, ташкилот келгуси шартномавий пул оқимларига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиши лозим. Масалан, агар ташкилот беш йиллик муддатли облигацияни баҳолаётганда ва ўзгарувчан фоиз ставкаси ҳар олти ойда беш йиллик ставкада ўзгарса, ташкилот шартномавий пул оқимлари фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этадиган деб ҳисоблаши мумкин эмас, чунки баҳолаш вақтидаги фоиз ставкаси эгри чизиғи шуни кўрсатадики, беш йиллик фоиз ставкаси ва олти ойлик фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ аҳамиятли эмас. Бунинг ўрнига, ташкилот яна беш йиллик фоиз ставкаси ва олти ойлик фоиз ставкаси ўртасидаги муносабатнинг мавжудлигини шундай кўриб чиқиши лозимки, инструментнинг амал қилиш муддати давомида ҳисобга олиши, шартномавий (дисконтланмаган) пул оқимлари (дисконтланмаган) бенчмарк пул оқимлари ўртасида аҳамиятли фарқ бўлиши мумкин. Лекин, ташкилот юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай сценарийни эмас, балки юз бериши мумкин бўлган асосли сценарийн инобатга олиши лозим. Агар ташкилот шартномавий (дисконтланмаган) пул оқимлари (дисконтланмаган) бенчмарк пул оқимлари аҳамиятли фарқ қилади деб ҳисобласа, молиявий актив 4.1.2(б) ва 41.2А(б) бандлардаги талабларга жавоб бермайди ва шунинг учун амортизацияланган қийматда ёки бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланиши мумкин эмас.


Б4.1.9Д Айрим юрисдикцияларда, ҳукумат ёки назорат қилувчи орган фоиз ставкаларни ўрнатади. Масалан, бундай ҳукуматнинг фоиз ставкаларини ўрнатиши кенг макроиқтисодий сиёсатнинг бир қисми ёки ташкилотларни иқтисодиётнинг маълум бир соҳасига инвестиция қилиш сабабли киритилган бўлиши мумкин. Айрим ҳолатларда пулнинг вақт қиймати элементини фақат вақтнинг ўтиши билан қоплаш таъминламаслиги мумкин. Лекин, Б4.1.9А-Б4.1.9Г бандларга қарамасдан, агар тартибга солинадиган фоиз ставкаси вақтнинг ўтиши билан қоплашни назарда тутиб, шартномавий пул оқимларига оддий қарз бериш битимига мос бўлмаган рисклар ёки ўзгарувчанликни назарда тутмайдиган бўлса, ушбу тартибга солинадиган фоиз ставкаси пулнинг вақт қиймати учун асос сифатида 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) бандлардаги талабга қўлланилиши лозим.



Шартномавий пул оқимларининг вақти ёки суммасини

ўзгаришига олиб келадиган шартномавий шартлар


Б4.1.10 Агар молиявий актив шартномавий пул оқимлари суммаси ёки вақтини ўзгартириши мумкин бўлган шартномавий шартни ўз ичига олса (масалан, активни сўндириш муддатидан олдин сўндириш имкони бўлса ёки унинг муддати узайтирилиши мумкин бўлса), ташкилот шартномавий пул оқимлари инструмент амал қилиш муддати давомида фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизлар ҳисобига юзага келишини аниқлаши лозим. Бундай аниқлашни амалга ошириш учун, ташкилот шартномавий пул оқимларидаги ўзгаришдан олдин ёки кейин юзага келиши мумкин бўлган шартномавий пул оқимларини баҳолаши лозим. Ташкилот шунингдек, шартномавий пул оқимларини вақти ва суммасини ўзгартириши мумкин бўлган исталган шартли ҳодисанинг тавсифини баҳолаши лозим бўлиши мумкин. Шартли ҳодисанинг тавсифи ўзи шартномавий пул оқимлари фақат асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этишини белгиловчи омил бўлмасада, у бир кўрсаткич бўлиши мумкин. Масалан, агар қарздор бир нечта тўловларни тўлашни кечиктирганда фоиз ставкаси юқорироқ ставкага ўзгарадиган молиявий инструментни, хусусий капиталнинг айрим кўрсаткичига етганда молиявий инструментнинг фоиз ставкаси юқорироқ ставкага ўзгарадиган молиявий инструмент билан солиштириб кўрайлик. Олдинги ҳолатда инструментнинг амал қилиш муддатида шартномавий пул оқимлари фақатгина асосий қарз суммасини ва сўндирилмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни ташкил этадиган бўлади, чунки тўланмаган тўловлар ва кредит рискини ошиши ўртасида боғлиқлик мавжуд. (Б4.1.18-бандга қаранг)


Б4.1.11 Шартномавий пул оқимлар фақатгина асосий қарз тўловлари ва сўндирилмаган асосий суммадан фоиз тўловларидан иборат бўлиши мумкин бўлган шартнома шартларига мисоллар қуйидагилардан иборат:

(а) пулнинг вақт қийматини ҳисобга олган ўзгарувчан фоиз ставкаси, маълум бир вақт давомида сўндирилмаган асосий сумма билан боғлиқ кредит риски (кредит рискини белгилаш учун дастлабки тан олиш белгиланиши ва кейинчалик ўзгартирилмаслиги мумкин) ва бошқа оддий қарз бериш рисклари ва харажатлари, шунингдек фойда маржаси;

(б) эмитентга (яъни, қарздорга) қарзни муддатидан олдин тўлаш имконини берувчи ёки эгасига (яъни, кредиторга) қарз ҳужжатини муддатидан олдин эмитентга қайтаришга рухсат берувчи шартнома банди ва муддатидан олдин тўлашда тўланган сумма моҳиятан тўланмаган асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз бўйича фоизлар бўлиб, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун асосли тўловни ўз ичига олиши мумкин;

(в) шартнома шартлари чиқарувчи ёки ушловчи учун қарз инструментининг шартнома шартларини узайтириш (узайтириш опциони) ва узайтириш опциони шартлари шартномавий пул оқимларини узайтирилган муддатда, фақат асосий тўловлар ва булар шартноманинг узайтирилиши учун асосли қўшимча компенсацияни ўз ичига олган тўланмаган асосий сумма бўйича фоизларни.


Б4.1.12 Б4.1.10-бандидан қатъи назар, 4.1.2 (б) ва 4.1.2А (б) бандларида кўрсатилган шартларга акс ҳолда жавоб бериши мумкин бўлган, лекин фақат эмитентга шундай қилиш имконини берадиган шартнома шарти туфайли қарзни муддатидан олдин тўлаш ёки эгасига қарз инструментини муддатидан олдин эмитентга қайтаришга рухсат берилиши (ёки талаб этилиши) натижасида бу шартларга жавоб бермайдиган молиявий актив амортизация қилинадиган қиймат ёки бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланиши мумкин (агар 4.1.2(а) ва 4.1.2А(а) бандларида кўрсатилган шартлар бажарилса), агар:

(а) ташкилот шартномавий номинал қийматига нисбатан мукофот ёки дисконтда молиявий активни сотиб олса ёки яратса;

(б) олдиндан тўлов қилингандаги сумма, моҳиятига кўра шартнома бўйича номинал сумма ва шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун асосли компенсацияни ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳисобланган (лекин тўланмаган) шартнома фоизларни акс эттирса; ва

(в) ташкилот дастлаб молиявий активни тан олганда, олдиндан тўлов қилиш шарти ҳаққоний қиймати аҳамиятсиз бўлганда.


Б4.1.12А Б4.1.11(б) ва Б4.1.12(б) бандларни қўллаш мақсадида, шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиш учун асос бўлган сабаб ёки шароитлардан қатъий назар, шартнома томони муддатидан олдин бекор қилиш учун асосли компенсация олиши ёки тўлаши мумкин. Масалан, шартнома тарафи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни (ёки бошқа муддатидан олдин бекор қилиш ҳолати юзага келса) танласа у асосли компенсация олиши ёки тўлаши мумкин.


Б4.1.13 Қуйида фақатгина асосий сумма тўловлари ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларини ташкил этадиган шартномавий пул оқимларига мисоллар келтирилган. Лекин ушбу мисоллар билан чекланилмайди.

            

            

Инструмент

        

Таҳлил

          

А инструмент


А инструмент - белгиланган тўлов санаси бўлган облигация ҳисобланади. Тўланмаган асосий қарз суммаси бўйича тўловлар ва фоизлар ушбу инструмент чиқарилган валютанинг инфляция индексига боғлиқ. Инфляция алоқаси қўлланилмайди ва асосий қарз ҳимояланган.

Шартнома бўйича пул оқимлари фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий сумма бўйича фоизларни тўлашдан иборат. Асосий қарз ва тўланмаган фоизлар бўйича тўловларни ундирилмаган инфляция индексига боғлаш пулнинг вақт қийматини ҳозирги даражасига ўзгартиради. Бошқача қилиб айтганда, инструмент бўйича фоиз ставкаси "реал" фоизни акс эттиради. Шундай қилиб, фоизлар тўланмаган асосий сумма бўйича пулнинг вақт қийматини қоплашдир.

Лекин, агар фоиз тўловлари қарздорнинг фаолияти (масалан, қарздорнинг соф даромади) ёки хусусий капитали индекси каби бошқа ўзгарувчига индексланган бўлса, шартнома бўйича пул оқимлари фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз миқдори бўйича фоизларни тўлаш ҳисобланмайди (агар қарздорнинг фаолиятини индексация қилиш фақат шартнома бўйича пул оқимлари фақат асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар бўладиган инструментнинг кредит рискидаги ўзгаришлар учун эгасига компенсация қилинадиган тузатишга олиб келмаса). Бунинг сабаби, шартномавий пул оқимлари асосий кредит шартномаси шартларига мос келмайдиган даромадни акс эттиради (Б4.1.7А бандига қаранг).


Б Инструмент


Б инструмент ўзгарувчан фоиз ставкаси ва белгиланган тўлов муддатига эга бўлган инструмент бўлиб, у қарз олувчига доимий равишда бозор фоиз ставкасини танлаш имконини беради. Мисол учун, ҳар бир фоиз ставкасини ўзгартириш санасида қарз олувчи уч ойлик муддат учун уч ойлик ЛИБОР ёки бир ойлик муддат учун бир ойлик ЛИБОРдан фойдаланишни танлаши мумкин.

Агар инструментнинг амал қилиш муддати давомида тўланган фоизлар пулнинг вақт қийматини, инструмент билан боғлиқ кредит рискини ва бошқа одатий рисклар ва кредитлаш сарфлари, шунингдек фойда маржасини акс эттирса, шартномавий пул оқимлари фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий сумма бўйича фоизларни тўлашдан иборат бўлади (Б4.1.7А бандга қаранг). ЛИБОРнинг инструментнинг амал қилиш муддати давомида ўзгариши ўз-ўзидан инструментнинг ушбу таснифга мос келмаслигини англатмайди.

Лекин, агар қарз олувчи ҳар уч ойда ўзгартирилиши мумкин бўлган бир ойлик фоиз ставкасини тўлашни танлаш имкониятига эга бўлса, у ҳолда фоиз ставкасини ўзгартириш частотаси фоиз ставкасининг давомийлигига мос келмайди. Шунга кўра, "пулнинг вақт қиймати" элементи ўзгартирилади. Шу каби, агар инструментда шартнома бўйича фоиз ставкаси инструментнинг қолган муддатидан ошиб кетиши мумкин бўлган муддатга асосланган бўлса (масалан, агар тўлов муддати беш йил бўлган инструмент вақти-вақти билан ўзгариб турадиган, лекин ҳар доим беш йилни акс эттирувчи ўзгарувчан ставка бўйича фоизларни тўласа) - йиллик муддат), кейин "пулнинг вақт қиймати" элементи ўзгартирилади. Бунинг сабаби, ҳар бир даврда тўланадиган фоизлар уларнинг даврига боғлиқ эмас.

Бундай ҳолларда, ташкилот шартномада назарда тутилган пул оқимларини сифат жиҳатидан ёки миқдорий жиҳатдан баҳолаши лозим, уларни ҳар жиҳатдан бир хил бўлган инструментдан олинган пул оқимлари билан солиштириш керак, бундан фоиз ставкаси муддати фоиз даври билан бир хил бўлиб, шартномада назарда тутилган пул маблағлари бўлишини фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз миқдори бўйича фоизларни тўлаш орқали амалга оширилишини аниқлаш мустасно. (Лекин, бошқариладиган фоиз ставкалари учун Б4.1.9Д бандидаги қўрсатмага қаранг.)


Мисалан, ҳар олти ойда бир марта тикланадиган, лекин ҳар доим беш йиллик тўлов муддатини акс эттирувчи ўзгарувчан ставкада тўланадиган беш йиллик муддатга эга облигацияни баҳолашда ташкилот ҳар олти ойда бир марта қайта тикланадиган инструмент бўйича олти ойлик фоиз ставкаси тикланадиган, лекин бошқача тарзда бир хил бўлган шартномавий пул оқимларини ҳисобга олади.

Агар қарз олувчи кредитор томонидан эълон қилинган турли фоиз ставкалари (масалан, қарз олувчи кредитор томонидан эълон қилинган бир ойлик ўзгарувчан фоиз ставкаси ва кредитор томонидан эълон қилинган уч ойлик ўзгарувчан фоиз ставкаси ўртасида танлов қилиши мумкин) бўлса, худди шу таҳлил қўлланилади.


В Инструмент


В инструменти - белгиланган тўлов муддати ва ўзгарувчан бозор фоиз ставкаси бўлган облигация. Ушбу ўзгарувчан фоиз ставкаси қатъий белгиланган максималга эга.

Шартномавий пул оқимлари:

(а) белгиланган фоиз ставкали инструмент,

(б) ўзгарувчан фоиз ставкали инструмент

фоизлар пулнинг вақт қийматини, инструмент билан боғлиқ бўлган кредит рискларини ва кредит бериш ва фойда маржаси билан боғлиқ бошқа нормал рисклар ва сарфларни акс эттирган тақдирда, фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз бўйича фоизлар тўланади. (Б4.1.7А бандга қаранг)

Шунга кўра, (а) ва (б) кичик бандларнинг комбинацияси бўлган инструмент (масалан, белгиланган максимал фоиз ставкасига эга бўлган облигация) фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз бўйича фоизларни тўлашдан иборат пул оқимларига эга бўлиши мумкин. Бундай шартнома шартлари ўзгарувчан фоиз ставкасига чеклов қўйиш (масалан, фоиз ставкасининг қатъий максимал ("кэп") ёки пастки ("флор") ўрнатиш орқали пул оқимларининг ўзгарувчанлигини камайтириши ёки белгиланган ставка ўзгарувчан бўлиши сабабли пул оқимининг ўзгарувчанлигини ошириши мумкин.


Г Инструмент


Г инструменти гаров билан таъминланган тўлиқ регресс қарз ҳисобланади.

Тўлиқ регрессли қарзнинг гаровга қўйилганлиги ўз-ўзидан шартномавий пул оқимлари фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни тўлашдан иборат эканини таҳлил қилишга таъсир қилмайди.


Д Инструмент


Д инструменти тартибга солинадиган банк томонидан чиқарилади ва белгиланган муддатга эга. Инструмент белгиланган ставка бўйича фоизларни тўлайди ва барча шартномавий пул оқимлари мажбурийдир.

Шу билан бирга, эмитент миллий тартибга солувчи органларга маълум ҳолатларда, жумладан, Д инструментининг эгаларига зарарларни белгилашга рухсат берувчи ёки талаб қиладиган қонун қоидаларига бўйсунади. Масалан, агар эмитент жиддий молиявий қийинчиликка учраганлиги, қўшимча тартибга солувчи капиталга муҳтожлиги ёки "банкротлик ёқасида" эканлиги аниқланса, миллий тартибга солувчи органлар Д инструментнинг номинал қийматини ҳисобдан чиқариш ёки уни қатъий акциялар эмитентига айлантириш ҳуқуқига эга.

Молиявий инструментнинг эгаси унинг шартнома шартларини улар фақат асосий қарз ва асосий қарзнинг тўланмаган суммаси бўйича фоизларни тўлашдан иборат бўлган пул оқимларига сабаб бўлиши ёки бўлмаслиги ва шунинг учун асосий кредит шартномаси шартларига мос келишини аниқлаш учун кўриб чиқиши лозим.

Бундай таҳлил фақат миллий тартибга солувчи органларнинг Д инструменти эгаларига зарарларни ўтказиш ҳуқуқи натижасида юзага келадиган тўловларни ҳисобга олмайди. Бунинг сабаби, бундай ваколат ва натижавий тўловлар молиявий инструментнинг шартнома шартлари ҳисобланмайди.

Аксинча, агар молиявий инструментнинг шартнома шартлари эмитент ёки бошқа ташкилот эгасига зарарларини ўтказишга имкон берса ёки талаб қилса (масалан, ёзма равишда), шартномавий пул оқимлари фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз миқдори бўйича фоизлардан, агар бундай шартнома шартлари ҳақиқий бўлса, ҳатто бундай зарарни ҳисобга олиш мумкин бўлмаса ҳам бўлмайди (масалан, тўғридан-тўғри ёки инструментни эмитентнинг оддий акцияларининг қатъий сонига конвертация қилишдан) иборат бўлмайди.


           

             

Б4.1.14 Қуйида фақат асосий сумма тўловлари ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларини ташкил этадиган шартномавий пул оқимларига мисоллар келтирилган. Лекин ушбу мисоллар билан чекланилмайди.

            

              

Инструмент

         

Таҳлил

         

Е Инструмент


Е инструмент - бу эмитентнинг белгиланган миқдордаги акциядорлик инструментларига айирбошланадиган облигация ҳисобланади.

Эгаси конвертация қилинадиган облигацияни бир бутун ҳолда таҳлил қилиши лозим.

Шартномавий пул оқимлари тўланмаган асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлардан иборат эмас, чунки улар асосий кредит шартномаси шартларига жавоб бермайдиган даромадларни акс эттиради (Б4.1.7А бандига қаранг); яъни даромад эмитентнинг хусусий капитали қиймати билан боғлиқ.


Ё Инструмент


Ё инструмент - тескари ўзгарувчан фоиз ставкаси бўлган қарз (яъни, фоиз ставкаси бозор фоиз ставкаси билан тескари боғлиқ).


Шартномавий пул оқимлари фақат асосий қарз ва тўланмаган асосий сумма бўйича фоизларни тўлаш ҳисобланмайди.

Фоизлар миқдори тўланмаган асосий сумма бўйича пулнинг вақт қийматини қайтариш ҳисобланмайди.


Ж Инструмент


Ж инструмент доимий инструмент ҳисобланади, лекин эмитент исталган вақтда инструментни қайтариб олиши ва унинг эгасига номинал қиймати ва тўланиши керак бўлган ҳисобланган фоизларни тўлаши мумкин.

Ж инструмент бозор фоиз ставкасини тўлайди, аммо фоизларни тўлаш фақат эмитент бундай тўловдан кейин дарҳол тўлов қобилиятини сақлаб қолса, амалга оширилиши мумкин.

Кечиктирилган фоизлар қўшимча фоизларни келтириб чиқармайди.


Шартномавий пул оқимлари тўланмаган асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар ҳисобланмайди. Бунинг сабаби, эмитентдан фоизларни тўлашни кечиктиришни талаб қилиши мумкин ва бу кечиктирилган фоизлар учун қўшимча фоизлар ҳисобланмайди. Натижада, фоизлар тўланмаган асосий сумма бўйича пулнинг вақт қийматини қоплаш ҳисобланмайди.

Агар кечиктирилган суммалар фоизли бўлса, шартномавий пул оқимлари асосий қарз ва тўланмаган асосий сумма бўйича фоизлар бўлиши мумкин.

Ж инструментнинг доимий эканлиги ўз-ўзидан шартномавий пул оқимлар асосий қарз ва тўланмаган асосий сумма бўйича фоизларни тўлаш эмаслигини англатмайди. Аслини олганда, доимий инструмент узлуксиз (такрорий) кенгайтма вариантларини таъминлайди. Бу имконият, агар фоизларни тўлаш мажбурий бўлса ва муддатсиз амалга оширилиши керак бўлса, шартномавий пул оқимларини келтириб чиқариши мумкин, яъни асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларни.

Бундан ташқари, Ж инструментнинг чақирилиши мумкин бўлганлиги,агар бундай инструмент моҳиятан тўланмаган асосий қарз суммаси ва тўланмаган асосий қарз суммаси бўйича фоизларга оид тўловни акс эттирмаса, шартнома бўйича пул оқимлари асосий қарз ва тўланмаган асосий сумма бўйича фоизлар бўйича тўловлар эмаслигини англатмайди. Агар инструментни чақириш бўйича тўланиши керак бўлган сумма эгасига инструментни муддатидан олдин бекор қилганлиги учун асосли равишда компенсация тўланадиган миқдорни ўз ичига олган бўлса ҳам, шартнома бўйича пул оқимлари асосий қарз ва тўланмаган асосий қарз миқдори бўйича фоизлар бўлиши мумкин. (Шунингдек, Б4.1.12-бандга қаранг.)

           

           

           

Б4.1.15. Айрим ҳолатларда молиявий актив асосий сумма ва фоизлар деб тавсифланган шартномавий пул оқимларини келтириб чиқариши, лекин ушбу пул оқимлар мазкур МҲХСнинг 4.1.2(б), 4.1.2А(б) бандларида асосий сумма ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловлари деб тавсифланган тўловни ифодаламайди.


Б4.1.16 Бундай ҳолат молиявий актив муайян активларга ёки пул оқимларига инвестиция бўлганида ва шу боис шартномавий пул оқимлар фақатгина асосий сумма ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларидан иборат бўлмаганида юзага келади. Масалан, шартномавий пул оқимлар пулнинг вақт қиймати ва муайян давр мобайнида сўндирилмаган асосий сумма билан боғлиқ кредит риски учун ҳақдан ташқари омиллар бўйича тўловларни ўз ичига олиши мумкин. Натижада, бундай инструмент 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) банддаги шартга мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолат кредиторнинг даъвоси қарздорнинг белгиланган активлари ёки белгиланган активлардан пул оқимлари билан чекланганида юзага келади (масалан, "актив қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқини" бермайдиган молиявий актив).


Б4.1.17 Лекин, молиявий актив "актив қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқини" бермаслиги далилининг ўзи молиявий актив 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) бандлардаги шартга мос келишига ҳамма вақт ҳам тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда, кредитор муайян таянч активларини ёки пул оқимларини молиявий активдан пул оқимлар асосий сумма тўлови ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловлари сифатида таснифланишини аниқлаши ("таҳлил қилиши") талаб этилади. Агар молиявий активнинг шартлари ҳар қандай бошқа пул оқимларини келтириб чиқарса ёки пул оқимларини асосий сумма ва фоизларни ифодалайдиган тўловларга мос келмайдиган ҳолда чекласа, молиявий актив 4.1.2(б) ва 4.1.2А(б) бандлардаги шартга мос келмайди. Таянч активлари молиявий активлар ёки номолиявий активлар бўлиши далилининг ўзи бундай таҳлилга таъсир кўрсатмайди.


Б4.1.18 Агар шартнома билан назарда тутилган пул оқимлари тавсифининг молиявий актив бўйича шартнома билан кўзда тутилган пул оқимларига таъсири минимал бўлса, у молиявий актив таснифига таъсир қилмайди. Буни аниқлаш учун, ташкилот шартномавий пул оқимларининг хусусиятлари самарасини ҳар бир ҳисобот даврида ва жамғарилган равишда молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомида ҳисобга олиши лозим. Қўшимча равишда, агар шартномавий пул оқимлари хусусиятлари шартномавий пул оқимларида жуда минималдан кўпрок таъсирга (бир ҳисобот даврида ёки жамғарилган равишда) эга бўлса, лекин пул оқимларининг ҳусусиятлари ҳақиқий бўлмаса, ушбу ҳолат молиявий активнинг таснифланишига таъсир кўрсатмайди. Агар пул оқимларининг хусусияти инструмент бўйича шартномавий пул оқимларига фақат ўта камдан-кам содир бўладиган, ғайриоддий ва эҳтимолдан узоқ ҳодиса рўй берганида таъсир қилса, ҳақиқий ҳисобланмайди.


Б.4.1.19 Деярли ҳамма кредитлаш операцияларида кредитор инструментининг қарздорнинг бошқа кредиторлари томонидан чиқарилган инструментларга нисбатан ўрни аниқланади. Бошқа инструментларга нисбатан кейинги ўринда бўлган (субординацияланган) инструмент, агар қарздор томонидан тўловлар амалга оширилмаслиги шартномани бузиш деб ҳисобланса ва инструмент эгаси тўланмаган асосий суммани ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларини, қарздор банкротликка учраганида ҳам, олишга шартномавий ҳуқуққа эга бўлса, асосий сумма тўлови ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларини ташкил этадиган шартномавий пул оқимларга эга бўлиши мумкин. Масалан, кредиторни имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган кредитор сафига қўядиган, савдо бўйича дебиторлик қарзи асосий сумма тўлови ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларини келтирадиган инструмент сифатида таснифланиши мумкин. Бундай ҳолат, гарчи қарздор гаров билан таъминланган қарзларни жалб қилган бўлса ҳам ва бу қарзлар, қарздор банкрот бўлганида, қарз берган томонга бошқа имтиёзсиз кредиторнинг гаровга бўлган даъволарига нисбатан устун бўлган даъво ҳуқуқини таъминлаганида, лекин имтиёзсиз кредиторнинг тўланмаган асосий сумма ва бошқа тўловларни олиш бўйича шартномавий ҳуқуқига таъсир кўрсатмаганда юзага келади.



Шартномавий боғланган инструментлар


Б.4.1.20 Айрим турдаги операцияларда, ташкилот кредит риски концентрациясини (траншларни) яратадиган, шартномавий боғлиқ бир нечта инструментлар орқали молиявий активларнинг эгаларига тўловлар навбатини белгилаши мумкин. Ҳар бир транш субординация навбатига эга, ва бу навбат эмитент томонидан ҳосил қилинган пул оқимларининг траншга киритилиши навбатини белгилайди. Бундай ҳолатларда, транш эгалари асосий сумма тўлови ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларини олиш ҳуқуқига, фақатгина эмитент биринчи навбатдаги траншларни қоплаш учун етарлича пул оқимларини ҳосил қилганида эга бўлади.


Б.4.1.21 Бундай операцияларда, транш асосий сумма ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловлари хусусиятига эга пул оқимлари бўлади, фақатгина агар:

(а) таснифлаш мақсадида таҳлил қилинадиган траншнинг шартномавий шартлари (молиявий инструментларнинг асосий гуруҳи инобатга олинмаганида) фақатгина асосий сумма ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларидан иборат пул оқимларини келтириб чиқарса (масалан, транш бўйича фоиз ставкаси товарлар индекси билан боғлиқ бўлмаса);

(б) молиявий инструментларнинг асосий гуруҳи Б4.1.23 ва Б4.1.24-бандларда белгиланган пул оқимлари хусусиятларига эга бўлса; ва

(в) молиявий инструментларнинг асосий гуруҳи бўйича траншга хос кредит риски молиявий инструментларнинг асосий гуруҳи бўйича кредит рискига тенг ёки ундан камроқ бўлса (масалан, траншни таснифлаш учун қўлланилган кредит рейтинги инструментларнинг асосий гуруҳини молиялаштириш учун қўлланиладиган ягона траншнинг кредит рейтингига тенг ёки баланд бўлса).


Б.4.1.22 Ташкилот ўз пул оқимларини келтириб чиқарадиган (ўтказадиган эмас) инструментларнинг асосий гуруҳини аниқламагунича, таҳлилни давом эттириши лозим. Ушбу гуруҳ молиявий инструментларнинг асосий гуруҳи бўлиб хисобланади.


Б4.1.23 Асосий гуруҳ фақатгина асосий сумма ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларидан иборат бўлган пул оқимларини келтириб чиқарувчи бир ёки ундан кўп инструментларни қамраб олиши лозим.


Б4.1.24 Инструментларнинг асосий гуруҳи шунингдек қуйидаги инструментларни ўз ичига олиши мумкин:

(а) Б4.1.23-банддаги инструментлар бўйича пул оқимларининг ўзгарувчанлигини камайтирадиган ва Б4.1.23-бандда келтирилган инструментлар билан бирлаштирилганида, фақатгина асосий сумма ва сўндирилмаган асосий сумма бўйича фоиз тўловларидан иборат пул оқимларига олиб келадиган (масалан Б4.1.23-банддаги барча ёки айрим инструментлар бўйича кредит рискини камайтирадиган шартнома ёки фоиз ставкаси бўйича "кэп" ёки "флор"); ёки

(б) қуйидагилар бўйича фарқларни бартараф этиш мақсадида траншлар бўйича пул оқимларини Б4.1.23-банддаги инструментларнинг асосий гуруҳи бўйича пул оқимлари билан тенглаштирадиган ва фақат:

(i) фоиз ставкаси қатъий белгиланган ёки ўзгарувчан бўлган;

(ii) пул оқимлари ифодаланган валюта, шу жумладан ушбу валюта бўйича инфляция даражасидаги фарққа мурожаат қиладиган; ёки

(iii) пул оқимларининг юзага келиши вақтидаги фарққа мурожаат қиладиган.


Б4.1.25 Агар инструментларнинг асосий гуруҳидаги инструмент Б4.1.23 ёки Б4.1.24-бандлардаги шартларга мос келмаса, Б4.1.21(б) банддаги шартларга ҳам мос келмайди. Бундай баҳолашни амалга оширишда, инструмент бўйича таҳлилий маълумот лозим бўлмаслиги мумкин. Лекин, ташкилот инструментларнинг асосий гуруҳи Б4.1.23-Б4.1.24-бандлардаги шартларга мос келиши бўйича мулоҳазани ишлатиши ва етарли таҳлил ишларини ўтказиши шарт. (Б4.1.18-банддаги минимал таъсир кўрсатадиган пул оқимлари хусусиятлари бўйича қўлланмага қаранг).


Б4.1.26 Агар инструмент эгаси инструмент Б4.1.21-банддаги шартларга дастлабки тан олинишида мос келиши ёки келмаслигини аниқлай олмаса, транш ҳаққоний қийматида баҳоланиши лозим. Агар инструментларнинг асосий гуруҳи дастлабки тан олинганидан кейин ушбу гуруҳ Б4.1.23 ва Б4.1.24-бандларги шартларга мос келмаслиги мумкин бўлган тарзда ўзгариши мумкин бўлса, транш Б4.1.21-банддаги шартга мос келмайди ва ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим. Лекин, агар инструментларнинг асосий гуруҳи ўз ичига Б4.1.23-Б4.1.24-банд талабларига мос келмайдиган гаровга эга активларни олса, мазкур бандни қўллаш нуқтаи назаридан ушбу активларга эгалик қилиш қобилияти ҳисобга олинмаслиги лозим, бундан ташкилот томонидан гаровни назорат қилиш мақсадида транш сотиб олиниши мустасно.



Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни

фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда

баҳоландиган деб белгилаш имконияти

(4.1 ва 4.2 бўлимлар)


Б4.1.27 4.1.5 ва 4.2.2-бандлардаги шартларни инобатга олган ҳолда, мазкур МҲХС ташкилотга молиявий активни, молиявий мажбуриятни ёки молиявий инструментлар (молиявий активлар, молиявий мажбуриятлар ёки ҳар иккиси) гуруҳини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоландиган инструментлар сифатида белгилашга, агар бундай қилиш ўринлироқ маълумот тақдим қилинишини таъминласа, рухсат беради.


Б4.1.28 Ташкилотнинг молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган актив ёки мажбурият сифатида белгилаш тўғрисидаги қарори ҳисоб сиёсатини танлаш бўйича қарорга ўхшашдир (лекин, ҳисоб сиёсатини танлашдан фарқли ўлароқ, у барча ўхшаш операцияларга нисбатан изчил қўлланилиши талаб этилмайди). Ташкилот бундай танлов имкониятига эга бўлганида, 8-сон БҲХС нинг 14(б) банди танланган сиёсат ташкилотнинг молиявий ҳисоботларида унинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимларига операцияларнинг бошқа ҳодиса ва шартларнинг таъсири тўғрисида ишончли ва ўринлироқ маълумот акс эттирилишига олиб келиши лозимлиги талаб этилган. Масалан, молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгилаш ҳолатида, 4.2.2-банд ўринлироқ маълумот акс эттирилиши талаби бажариладиган иккита ҳолатни белгилайди. Шундай экан, бундай белгилаш имкониятини 4.2.2-бандга мувофиқ танлаш учун, ташкилот инструмент ушбу иккита ҳолатнинг бирига (ёки иккитасига) ҳам тўғри келиши ёки келмаслигини кўрсатиб бериши лозим.



Ҳисобдаги номувофиқликни аҳамиятли даражада

камайтирадиган ёки бартараф этадиган белгилаш


Б4.1.29 Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг баҳоланиши ва унинг қийматидаги тан олинган ўзгаришларнинг таснифланиши модданинг таснифланиши ва ушбу модда белгиланган хежлаш муносабатларининг қисми бўлиши ёки бўлмаслигига боғлиқ ҳолда аниқланади. Бундай талаблар баҳолаш ёки тан олишдаги номувофиқликни юзага келтиради (баъзида у "ҳисобдаги номувофиқлик" деб юритилади), агар, масалан, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструмент сифатида белгилаш имконияти бўлмаганида, молиявий актив кейинчалик баҳоланишида ҳаққоний қийматда баҳоланадиган актив сифатида таснифланганида ва ташкилотнинг фикри бўйича, ушбу актив билан боғлиқ мажбурият кейинчалик амортизацияланган қийматда баҳоланганида (бунда унинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар тан олинмаган бўлар эди). Бундай ҳолатда, ташкилот, агар актив ҳам, мажбурият ҳам ҳаққоний қийматларидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда ҳисобга олинадиган актив ёки мажбурият сифатида баҳоланса, молиявий ҳисобот ўринлироқ маълумотни акс эттиради деган хулосага келиши мумкин.


Б4.1.30 Қуйидаги мисолларда ушбу шарт қачон бажарилиши мумкинлиги ёритиб берилган. Барча ҳолатларда, ташкилот ушбу шартдан молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган актив ёки мажбурият сифатида белгилаши учун, фақат 4.1.5 ёки 4.2.2(a) банддаги тамойил бажарилганида, фойдаланиши мумкин.

(а) ташкилот жорий маълумотларга асосланган ҳолда баҳоланган (4-сон МҲХСнинг 24-бандида рухсат этилганидек) ва молиявий активлар у билан боғланган ва бошқа ҳолатларда бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда ёки амортизацияланган қийматда баҳоланган бўлар эди.

(б) Ташкилот фоиз ставкаси риски каби умумий рискка эга молиявий активлар, молиявий мажбуриятлар ёки иккаласига эгалик қилади. Ушбу риск ҳаққоний қийматларнинг бир бирини қоплашга мойил, қарама-қарши ўзгаришларини келтириб чиқаради. Лекин, инструментлар бир қандайдир қисмигина фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструментлар сифатида баҳоланади (яъни деривативлар ёки савдо учун мўлжалланган сифатида таснифланган инструментлар). Бу ҳолатда, шунингдек, хежлаш ҳисоби талаблари ҳам бажарилмаган бўлиши мумкин, масалан, 6.4.1-банддаги самарадорлик бўйича талаблар бажарилмаганлиги туфайли.

(в) ташкилот фоиз ставкаси риски каби умумий рискка эга молиявий активлар, молиявий мажбуриятлар ёки иккаласига эгалик қилади. Ушбу риск ҳаққоний қийматларнинг бир бирини қоплашга мойил, қарама-қарши ўзгаришларини келтириб чиқаради. Шунингдек, ташкилотнинг бу ҳолати хежлаш ҳисоби талабларига тўғри келмайди, чунки инструментларнинг биронтаси ҳам дериватив ҳисобланмайди. Бундан ташқари, хежлаш ҳисоби бўлмаганида, фойда ёки зарарларнинг тан олинишида аҳамиятли номувофиқлик пайдо бўлади. Масалан, ташкилот кредитларнинг белгиланган гуруҳини бозорда муомалада бўладиган ва ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бир-бирини қоплашга мойил бўлган облигацияларини чиқариш орқали молиялаштиради. Агар, шу билан бирга, ташкилот облигацияларни мунтазам равишда харид қилса ва сотса, лекин камдан-кам ҳолатларда кредитларни харид қиладиган ва сотадиган бўлса, агар умуман бундай қилса, кредитларнинг ва облигацияларнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларини фойда ёки зарарда акс эттириш фойда ёки зарарларнинг тан олиниши вақтидаги номувофиқликни бартараф этади, акс ҳолда, бундай номувофиқлик ушбу кредитларнинг ва облигацияларнинг амортизацияланган қийматида баҳоланиши ҳамда ҳар гал облигация сотиб олинганида фойда ёки зарарнинг тан олиниши натижасида юзага келган бўлар эди.


Б4.1.31 Юқоридаги бандда ёритиб берилган каби ҳолатларда, молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни уларнинг дастлабки тан олинишида фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар ва мажбуриятлар сифатида белгилаш (бошқа ҳолатда бу каби баҳоланмаган бўлар эди) баҳолаш ёки тан олишдаги номувофиқликни аҳамиятли даражада камайтириши ёки бартараф этиши мумкин ва ўринлироқ маълумот акс эттирилишини таъминлаши мумкин. Амалиётда, ташкилот баҳолашдаги ёки тан олишдаги номувофиқликни келтириб чиқарадиган барча активлар ва мажбуриятлар бўйича айнан бир вақтнинг ўзида битимлар тузиши талаб этилмайди. Асосланган даражадаги вақт тафовутига, агар ҳар бир битим дастлабки тан олинишида фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгиланса, ва шу пайтнинг ўзида бошқа қолган битимларнинг амалга оширилиши кутилса, йўл қўйилади.


Б4.1.32 Номувофиқликни келтириб чиқарадиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг фақат айримларини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгилашга, агар бундай қилиш номувофиқликни аҳамиятли даражада камайишига ёки бартараф этилишига олиб келмаса ва шу боис ўринлироқ маълумот таъминланмаса, рухсат берилмайди. Лекин, ўхшаш молиявий активлар ёки ўхшаш молиявий мажбуриятларнинг фақат айримларини бундай қилиб белгилаш, агар бундай қилиш номувофиқликнинг аҳамиятли даражада камайишига (ва эҳтимол бошқа рухсат этилган белгилашларга кўра қаттароқ даражадаги камайишига) олиб келса, мақбул бўлади. Масалан, фараз қилайлик, ташкилот ўхшаш молиявий мажбуриятларнинг бир қаторига эга, ва уларнинг йиғиндиси 100 п.б.га тенг. У бундай молиявий активларнинг бир нечтасига ҳам эга ва уларнинг йиғиндиси 50 п.б.га тенг, лекин улар мажбуриятлардан фарқли асосда баҳоланади. Ташкилот баҳолашдаги номувофиқликни, барча активларни уларнинг дастлабки тан олинишида фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгилаш, лекин мажбуриятларнинг фақат айримларини (масалан, жами йиғилган суммаси 45 п.б.га тенг айрим мажбуриятлари) бундай қилиб белгилаш орқали, аҳамиятли даражада камайтириши мумкин. Лекин, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгилаш фақат бутун молиявий инструментга нисбатан қўлланилиши мумкин эканлиги туфайли, ташкилот, ушбу мисолда, бир ёки ундан ортиқ мажбуриятларни уларнинг бутунлигича белгилаши лозим. Ташкилот мажбуриятнинг бир қисмини (масалан, таянч фоиз ставкасидаги ўзгаришлари каби, мажбуриятнинг қийматидаги фақатгина битта риск туфайли ўзгаришларини) ёки улушини (масалан, қандайдир фоизини) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгиламаслиги лозим.



Молиявий мажбуриятларнинг гуруҳи

ёки молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг

гуруҳи бошқарилганда, ушбу гуруҳ бўйича молиявий

натижалар ҳаққоний қиймат асосида баҳоланиши


Б4.1.33 Ташкилот молиявий мажбуриятларнинг гуруҳини ёки молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг гуруҳини шундай қилиб бошқариши ва бу гуруҳ бўйича молиявий натижаларни шундай қилиб баҳолаши мумкинки, ушбу гуруҳни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида баҳолаш ўринлироқ маълумот таъминланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда асосий эътибор молиявий инструментларнинг хусусияти эмас, балки ташкилот уларни қандай қилиб бошқариши ва баҳолашига қаратилади.


Б4.1.34 Масалан, агар бу шарт 4.2.2(б) банддаги тамойилга мос келса ва ташкилот бир ёки ундан ортиқ умумий рискларга эга молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларга эга бўлса ҳамда ушбу рисклар ташкилотнинг активлар ва мажбуриятларни бошқариш бўйича ҳужжатлаштирилган сиёсатига мувофиқ ҳаққоний қиймат асосида бошқарилса ва баҳоланса, ташкилот ушбу шартдан молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгилаш учун фойдаланиши мумкин. Мисол тариқасида ташкилот бир нечта бириктирилган деривативларни ўз ичига олган "тизимлаштирилган маҳсулотларни" чиқариши ва бунинг натижасида юзага келадиган рискларни ҳаққоний қиймат асосида, дериватив ва нодериватив молиявий инструментларнинг бириктирилганидан фойдаланган ҳолда, бошқаришини келтириш мумкин.


Б4.1.35 Юқорида қайд этилганидек, ушбу шарт ташкилот қаралаётган молиявий инструментларнинг гуруҳини қандай қилиб бошқариши ва улар бўйича молиявий натижаларни қандай қилиб баҳолашига асосланади. Шундай қилиб, (дастлабки тан олинишидаги талабни инобатга олган ҳолда) ушбу шарт асосида молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган мажбуриятлар сифатида белгилайдиган ташкилот биргаликда бошқариладиган ва баҳоланадиган, ва талабларга жавоб берадиган барча молиявий мажбуриятларни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган сифатида белгилаши лозим.


Б4.1.36 Ташкилот стратегиясини ифодалайдиган ҳужжат катта бўлиши талаб этилмайди, лекин у 4.2.2(б) банддаги шартларга риоя этишни етарли даражада кўрсатиб бериши лозим. Бундай ҳужжат ҳар бир алоҳида модда бўйича талаб этилмайди, лекин алоҳида портфеллар бўйича бўлиши мумкин. Масалан, ташкилотнинг асосий раҳбарияти томонидан тасдиқланган, бўлим фаолияти натижаларини бошқариш тизими натижалар жами даромадлар асосида аниқланишини аниқ кўрсатса, 4.2.2(б) банднинг шартларига мос келишни кўрсатиш учун бошқа ҳужжат талаб этилмайди.



Бириктирилган деривативлар (4.3-бўлим)


Б4.3.1 Ташкилот гибрид шартноманинг томони бўлганида ва ушбу гибрид шартнома бўйича асосий инструмент мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган актив бўлмаганида, 4.3.3-банд ташкилот ҳар қандай бириктирилган деривативни аниқлаши, ушбу дериватив асосий шартномадан алоҳида ҳисобга олиниши лозимлигини аниқлаши, ва алоҳида ҳисобга олиниши талаб этиладиган деривативларни дастлабки тан олишда ва кейинчалик уларни ҳаққоний қийматда баҳолашини талаб этади.


Б4.3.2 Агар асосий шартнома қатъий белгиланган ёки олдиндан аниқлаб олинган сўндириш муддатига эга бўлмаса ҳамда ташкилотнинг соф активларидаги қолдиқ улушни ташкил этса, унинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари улушли инструментнинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари бўлиб ҳисобланади ва бунда бириктирилган дериватив, у асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ деб ҳисобланиши учун, айнан шу ташкилотга тегишли бўлган улушли инструмент хусусиятларига эга бўлиши талаб этилади. Агар асосий шартнома улушли инструмент бўлмаса ва молиявий инструментнинг таърифига мос келса, унда унинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари қарз инструментининг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари бўлиб ҳисобланади.


Б4.3.3 Опцион бўлмаган, бириктирилган дериватив (масалан, бириктирилган форвард шартномаси ёки своп) асосий шартномадан алоҳида ҳолда, унинг белгиланган ёки назарда тутилган шартлари асосида шундай тарзда ҳисобга олинадики, бунда унинг дастлабки тан олинишидаги ҳаққоний қиймати нолга тенг бўлиши лозим. Опцион бўлган, бириктирилган дериватив (масалан, бириктирилган "пут", "колл", "кэп", "флор" опциони ёки свопцион) асосий шартномадан алоҳида, опционнинг белгиланган шартларидан келиб чиқиб, ҳисобга олинади. Асосий шартноманинг бошланғич баланс қиймати бириктирилган дериватив ажратилганидан кейинги қолдиқ қийматига тенг бўлади.


Б4.3.4 Одатда, бир гибрид шартномаси ўз ичига олган бир нечта бириктирилган деривативлар битта мураккаб бириктирилган дериватив сифатида ҳисобга олинади. Лекин, хусусий капитал сифатида таснифланган бириктирилган деривативлар (32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тақдим этиш"га қаранг) актив ёки мажбурият сифатида таснифланган деривативлардан алоҳида ҳисобга олинади. Шу билан бирга, агар гибрид шартномаси бирдан ортиқ бириктирилган деривативни ўз ичига олса ва ушбу деривативлар турли рисклар билан боғлиқ бўлса, ҳамда осонликча бир-биридан ажратиладиган бўлиб, бир-бирига боғлиқ бўлмаса, улар бир-биридан алоҳида ҳисобга олинади.


Б4.3.5 Қуйидаги мисолларда бириктирилган деривативнинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ эмас (4.3.3(a) бандга қаранг). Ушбу мисолларда, 4.3.3(б) ва (в) бандлардаги шартлар бажарилган деб фараз қилинганида, ташкилот бириктирилган деривативларни асосий шартномалардан алоҳида ҳисобга олади.

(а) Инструментга бириктирилган "пут" опциони, у инструмент эгасига эмитентдан пул маблағлари ёки бошқа активларнинг акциялар ёки товарлар нархлари ёки индексларининг ўзгариши асосида ўзгарадиган суммада инструментни қайта сотиб олишни талаб этиш ҳуқуқини берса, асосий қарз инструменти билан чамбарчас боғлиқ бўлмайди.

(б) Қарз инструментининг қолган сўндириш муддатини узайтириш имкониятини берадиган опцион ёки автоматик шарт, агар муддат узайтирилгандан кейин инструмент бўйича фоиз ставкаси жорий бозор фоиз ставкалариниг тахминий даражасигача тузатилмаса, асосий қарз инструменти билан чамбарчас боғлиқ бўлмайди. Агар эмитентдан, "колл" опциони амалга оширилиши натижасида, қарз инструментини қайта сотишда иштирок этиш ёки ёрдамлашиш талаб этилиши мумкин бўлса, ташкилот қарз инструментини чиқарганида ва ушбу қарз инструментининг эгаси қарз инструменти бўйича "колл" опционини учинчи томонга сотганида, эмитент "колл" опционини қарз инструментининг сўндириш муддатини узайтириш деб ҳисоблайди.

(в) Асосий қарз инструментида ёки суғурта шартномасида бириктирилган, акциялар индекси билан боғлиқ асосий сумма ёки фоиз тўловлари, бунда асосий сумма ёки фоизлар суммаси улушли инструментларнинг қийматига боғлиқ ҳолда индексланганида, асосий инструмент билан чамбарчас боғлиқ бўлмайди, чунки асосий инструмент ва бириктирилган деривативга хос рисклар бир-биридан фарқ қилади.

(г) Асосий қарз инструмент ёки суғурта шартномасида бириктирилган, товарлар индекси билан боғлиқ асосий сумма ёки фоиз тўловлари, бунда асосий сумма ёки фоиз суммаси товарларнинг (масалан, олтиннинг) нархларига боғлиқ ҳолда индексланганида, асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлмайди, чунки асосий инструмент ва бириктирилган деривативга хос рисклар бир-биридан фарқ қилади.

(е) Асосий қарз инструменти ёки асосий суғурта шартномасида бириктирилган "пут", "колл" ёки олдиндан тўлов опциони асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлмайди, агар:

(i) опционнинг амалга оширилиши нархи уни амалга оширилиши мумкин ҳар бир санада асосий қарз инструментининг амортизацияланган қийматига ёки асосий суғурта шартномасининг баланс қийматиган тахминан тенг бўлса; ёки

(ii) олдиндан тўлов опционинг амалга оширилиши нархи кредиторга асосий шартноманинг қолган сўндириш муддати давомида ушбу шартнома бўйича у олмайдиган фоизларнинг дисконтланган қийматига тахминан тенг суммани қопласа. Олинмаган фоизлар олдиндан тўланган асосий сумма билан фоиз ставкаси дифференциали кўпайтмасига тенг. Фоиз ставкаси дифференциали - бу асосий шартнома бўйича эффектив фоиз ставкасининг ташкилот олдиндан тўлов санасида, агар у олдиндан тўланган асосий суммани ўхшаш шартнома бўйича асосий шартноманинг қолган муддати давомида реинвестиция қилганида, олиши мумкин бўлган эффектив фоиз ставкасидан ошган қисмидир (иккита ставка ўртасидаги фарқ).

"Колл" ёки "пут" опциони асосий қраз шартномаси билан чамбарчас боғлиқлигини аниқлаш 32-сон БҲХСга мувофиқ айирбошланадиган қарз инструментидан улушли қисмини ажратишдан олдин амалга оширилади.

(е) Асосий қарз шартномасида бириктирилган ва бир томонга ("наф олувчига"), унинг эгалигида бўлмаслиги мумкин бўлган, белгиланган муайян актив бўйича кредит рискини бошқа томонга ("кафилга") ўтказиш имконини берадиган кредит деривативлари асосий қарз инструменти билан чамбарчас боғлиқ бўлмайди. Бундай кредит деривативлари кафилга белгиланган актив билан боғлиқ кредит рискини, ушбу активга бевосита эга бўлмасдан, қабул қилиш имконини беради.


Б4.3.6 Гибрид шартномасига мисол - бу молиявий инструментнинг эгасига пул маблағлари ёки бошқа молиявий активларнинг суммаси эвазига, ушбу сумма кўпайиши ёки камайиши мумкин бўлган акциялар ёки товарлар индекси ўзгариши асосида ўзгарганида, молиявий инструментни унинг эмитентига қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган молиявий инструмент ҳисобланади ("қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструмент"). Эмитент дастлабки тан олишда қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструментни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий мажбурият сифатида белгиламаса, у бириктирилган деривативни (яъни, индексланган асосий сумма тўловини) 4.3.3-бандга мувофиқ алоҳида ҳисобга олиши талаб этилади, чунки асосий шартнома Б4.3.2-бандга кўра қарз инструментидир ва индексланган асосий сумма тўлови Б4.3.5(a) банд бўйича асосий қарз инструменти билан чамбарчас боғлиқ эмас. Асосий сумма тўлови кўпайиши ва камайиши мумкин бўлганлиги туфайли, бириктирилган дериватив қиймати таянч ўзгарувчан кўрсаткич бўйича индексланадиган, опцион бўлмаган деривативдир.


Б4.3.7 Ташкилотнинг соф активлари қийматидаги мутаносиб улушга тенг пул маблағлари эвазига исталган пайтда қайтариб сотилиши мумкин бўлган, қайтариб сотиш ҳуқуқини берадиган инструмент ҳолатида (масалан, очиқ турдаги ўзаро инвестицион фондининг пайлари ёки пайларга боғлиқ айрим инвестицион маҳсулотлар), бириктирилган деривативни ажратиш ва ҳар бир таркибий қисмни алоҳида ҳисобга олиш оқибати гибрид шартномасини, агар инструмент эгаси инструментни эмитентга қайтариб сотиш ҳуқуқидан фойдаланса, ҳисобот даврининг охирида тўланадиган сўндириш суммасида баҳолашдан иборат.


Б4.3.8 Қуйидаги мисолларда бириктирилган деривативнинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари асосий шартноманинг иқтисодий хусусиятлари ва рисклари билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу мисолларда, ташкилот бириктирилган деривативларни асосий шартномадан алоҳида ҳисобга олмайди.

(а) Фоиз ставкаси ёки фоиз ставкасининг индекси асосий инструмент бўладиган бириктирилган дериватив, агар бу фоиз ставкаси ёки фоиз ставкасининг индекси асосий фоизли қарз шартномаси ёки суғурта шартномаси бўйича тўланган ёки олинган бўлиши мумкин бўлган фоиз суммасини ўзгартира олса, асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Бундан гибрид шартномаси инструмент эгасига тан олинган инвестициянинг деярли бутун суммасини қоплай олмайдиган тарзда ҳисоб-китоб қилинадиган ёки бириктирилган дериватив инструмент эгасининг асосий шартнома бўйича дастлабки даромадлилик меъёрини камида икки баравар кўпайтира оладиган ҳамда асосий шартноманинг каби шартларга эга шартнома бўйича бозор даромадлилик меъёрига тенг бўладиган меъёрдан камида икки баравар кўп даромадлилик меъёрини таъминлайдиган ҳолатлар мустасно.

(б) Агар шартнома чиқарилганида "кэп" бозор фоиз ставкаси даражасида ёки ундан юқори бўлса ва "флор" бозор фоиз ставкаси даражасида ёки ундан паст бўлса, ҳамда "флор" ёки "кэп" асосий шартномага нисбатан левережланмаган бўлса, қарз шартномаси ёки суғурта шартномаси бўйича фоиз ставкасининг бириктирилган "флори" ёки "кэпи" асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Шу каби, агар "кэпи" ёки "флори" ҳам шартнома тузиш вақтида манфаатли бўлмаган нархда бўлса ва таъсир этиши мумкин бўлмаган бўлса, активни (масалан, товарни) харид қилиш ёки сотиш бўйича шартнома шартларига киритилган шартлар, ушбу шартнома бўйича актив учун тўланадиган ёки олинадиган нархнинг "кэпи" ёки "флори" белгиланганида, асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади.

(в) Чет эл валютаси бўйича бириктирилган дериватив, у бўйича чет эл валютасида ифодаланган асосий сумма ёки фоиз тўловлари оқими таъминланганида ва у асосий қарз инструментида бириктирилган бўлганида (масалан, иккита валютадаги облигация), асосий қарз инструменти билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Бундай дериватив асосий инструментдан алоҳида ажратилган ҳолда ҳисобга олинмайди, чунки 21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари" монетар моддалар бўйича курсдаги фарқлардан келадиган фойда ёки зарарларни фойда ёки зарар таркибида тан олишни талаб этади.

(г) Суғурта шартномаси бўладиган ёки молиявий инструмент бўлмайдиган (масалан, нархи чет валютасида ифодаланган номолиявий моддани харид қилиш ёки сотиш бўйича шартнома) асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади, агар у левережланган бўлмаса, опцион хусусиятларига эга бўлмаса, ва қуйидаги валюталарнинг бирида ифодаланган тўловларни талаб этса:

(i) ушбу шартнома асосий томонлари ҳисобланган бир томоннинг функционал валютаси;

(ii) сотиб олинадиган ёки етказиб бериладиган товар ёки хизматнинг нархини бутун дунёдаги тижорат операцияларида одатда ифодалайдиган валюта (масалан, нефть бўйича операциялар АҚШ долларларида ифодаланган); ёки

(iii) одатда операция содир бўладиган иқтисодий муҳитда номолиявий моддаларни харид қилиш ёки сотиш бўйича шартномаларда ишлатиладиган валюта (масалан, маҳаллий бизнес операцияларида ёки ташқи савдода одатда ишлатиладиган нисбатан барқарор ва ликвид валюта).

(д) "Фақат-фоиз" ёки "фақат-асосий сумма" стрипи бириктирилган олдиндан тўлов опциони асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади, агар асосий шартнома (i) дастлаб молиявий инструментдан шартномавий пул оқимларини йиғиш ҳуқуқини ажратиш натижасида келиб чиққан бўлса ва ушбу молиявий инструмент бириктирилган деривативни ўз ичига олмаса, ва (ii) бошланғич асосий қарз шартномасида йўқ бўлган шартларга эга бўлмаса.

(е) Асосий ижара шартномасида бириктирилган дериватив асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади, агар бириктирилган дериватив (i) инфляцияга боғлиқ индекс бўлса, масалан ижара тўловларининг истеъмол нархлар индекси асосида индексланса (агар ижара левережланган бўлмаса ҳамда индекс ташкилот ўз фаолиятини юргизадиган иқтисодий муҳитдаги инфляцига тегишли бўлса), (ii) тегишли сотиш ҳажмларига асосланган шартли ижара бўлса ёки (iii) ўзгарувчан фоиз ставкаларига асосланган шартли ижара бўлса.

(ё) Асосий молиявий инструмент ёки асосий суғурта шартномасига бириктирилган улуш қийматига боғлиқ шарт асосий инструмент ёки асосий шартнома билан чамбарчас боғлиқ бўлади, агар улуш ифодаланган тўловлар фонд активларининг ҳаққоний қийматларини акс эттирадиган пайларнинг жорий қийматларида баҳоланса. Улушнинг қийматига боғлиқ шарт ички ёки ташқи инвестицион фонднинг пайларида ифодаланган тўловларни талаб этадиган шартномавий шартдир.

(ж) Агар бириктирилган дериватив ва асосий суғурта шартномаси бир биридан шу даражада мустақил бўлса, бунда ташкилот бириктирилган деривативни алоҳида баҳолай олмаса (яъни, асосий шартномани инобатга олмасдан), суғурта шартномасида бириктирилган дериватив асосий суғурта шартномаси билан чамбарчас боғлиқ бўлади.



Бириктирилган деривативларга

эга инструментлар


Б4.3.9 Б4.3.1-бандда қайд қилинганидек, ташкилот гибрид шартноманинг томони бўлганида ва ушбу гибрид шартномаси бўйича асосий инструмент мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлган актив бўлмаса ва бир ёки ундан ортиқ бириктирилган деривативларга эга бўлса, 4.3.3-банд ташкилотдан ҳар қандай бундай бириктирилган деривативларни аниқлашни, улар асосий шартномадан алоҳида ажратилган ҳолда ҳисобга олиниши лозимлигини аниқлашни ва алоҳида ҳисобга олиниши лозим бўлган бириктирилган деривативларни уларни дастабки тан олишда ва кейинчалик ҳаққоний қийматда баҳолаши лозимлигини талаб этади. Ушбу талаблар бутун инструментни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инструмент сифатида баҳолашга қараганда мураккаброқ бўлиши мумкин ёки инструментнинг камроқ ишончлилик билан баҳоланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабдан, мазкур МҲХС бутун гибрид шартномасини фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган шартнома сифатида белгилашни рухсат этади.


Б4.3.10 Бундай белгилашни 4.3.3-банд бириктирилган деривативни асосий шартномадан ажратилишини талаб этиши ёки бундай ажратишни тақиқлашидан қатъий назар амалга ошириш мумкин. Лекин, 4.3.5-банд гибрид шартномасини 4.3.5(a) ва (б) бандларда белгиланган ҳолатларда фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган шартнома сифатида белгиланиши учун асос бўла олмайди, чунки бундай қилиш натижасида мураккаблик даражаси камаймайди ёки ишончлилик даражаси ошмайди.



Бириктирилган деривативларни қайта баҳолаш


Б.4.3.11 4.3.3-бандга мувофиқ, агар ташкилот биринчи марта шартноманинг томони бўлса, бириктирилган дериватив асосий шартномадан алоҳида ажратилган ҳолда дериватив сифатида ҳисобга олиниши лозимлигини баҳолаши лозим. Кейинчалик қайта баҳолаш тақиқланади, бундан шартноманинг шартлари пул оқимларини аҳамиятли даражада ўзгартирадиган тарзда ўзгариши ва бундай ўзгариш шартнома бўйича бошқа ҳолатда талаб этилмаган бўладиган ҳолат мустасно, бундай ҳолатда қайта баҳолаш талаб этилади. Ташкилот пул оқимларининг ўзгариши аҳамиятли эканлигини бириктирилган дериватив, асосий шартнома ёки иккаласи билан ҳам боғлиқ бўлган келгусида кутилаётган пул оқимлари қай даражада ўзгарганлигини ва бу ўзгариш шартнома бўйича олдин кутилган пул оқимларига нисбатан аҳамиятли эканлигини таҳлил қилиш орқали аниқлайди.


Б4.3.12 Б4.3.11-банд қуйидагилар натижасида сотиб олинган шартномалардаги бириктирилган деривативларга нисбатан қўлланилмайди:

(а) бизнес бирлашуви (3-сон МҲХС "Бизнес бирлашувлари"да таърифланганидек);

(б) 3-сон МҲХСнинг Б1-Б4-бандларида ёритиб берилганидек, умумий назорат остида бўлган ташкилотлар ёки бизнесларнинг бирлашуви; ёки

(в) 11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар"да таърифланганидек қўшма корхонани ташкил этиш

ёки харид қилиш санасида уларнинг мумкин бўлган қайта баҳоланиши(4).



Молиявий активларнинг қайта таснифланиши

(4.4-бўлим)


Молиявий активларнинг қайта таснифланиши


Б4.4.1 4.4.1-банд ташкилотдан у молиявий активларни қайта таснифлашини, ташкилотнинг ушбу молиявий активларни бошқариш бўйича бизнес модели ўзгарганида, талаб этади. Бундай ўзгаришлар жуда камдан-кам ҳолатларда юз беради деб тахмин қилинади. Бундай ўзгаришлар ташкилотнинг бош раҳбарияти томонидан ички ёки ташқи ўзгаришлар натижасида аниқланиши лозим ва ташкилотнинг фаолияти учун аҳамиятли бўлиши ҳамда ташқи томонлар учун аён бўлиши лозим. Шунга кўра, ташкилотнинг бизнес моделидаги ўзгариш ташкилотнинг операцияларига аҳамиятли бўлган фаолият турини бошланиши ёки тўхтатилиши, масалан, ташкилот бирор фаолият йўналишини харид қилганда, ҳисобдан чиқарганда ёки тугатганда, юзага келади. Бизнес модели ўзгаришига мисоллар қуйидагиларни қамраб олади:

(а) Ташкилот яқин орада сотиш мақсадида сақлаб турган тижорат кредитларнинг портфелига эга. Ташкилот компания сотиб олади, ва ушбу компания тижорат кредитларини бошқаради ва кредитларни улар бўйича шартномавий пул оқимларни олиш мақсадида сақлаб туришни кўзлайдиган бизнес моделига эгадир. Тижорат кредитларининг портфели эндиликда сотиш учун мўлжалланган эмас ва портфел энди сотиб олинган тижорат кредитлари билан биргаликда бошқарилади ва барча тижорат кредитлари шартномавий пул оқимларини йиғиш учун сақлаб турилади.

(б) Молиявий хизматларни кўрсатадиган фирма жисмоний шахсларга ипотека кредитларини ажратиш бўйича ўз бизнес йўналишини тўхтатишга қарор қилади. Энди ушбу бизнес йўналиши бўйича янги битимлар бошқа тузилмайди ва молиявий хизматлар кўрсатадиган фирма ипотека кредитлари портфелини сотиш учун уларни фаол реклама қилади.


Б4.4.2 Ташкилот бизнес модели мақсадининг ўзгариши қайта таснифлаш санасидан бошлаб кучга кириши лозим. Масалан, агар молиявий хизматларни кўрсатадиган фирма 15 февралда ипотека кредитларини ажратиш бўйича ўз бизнес йўналишини тўхтатишга қарор қилса ва шу боис бу қарор тегишли бўлган барча молиявий активлар 1 апрелдан бошлаб қайта таснифланиши лозим бўлса (яъни, ташкилотнинг кейинги ҳисобот даврининг биринчи кунидан бошлаб), ташкилот 15 февралдан кейин жисмоний шахсларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича янги битимларни тузмаслиги ёки унинг олдинги бизнес моделига мос келадиган операцияларни амалга оширмаслиги лозим.


Б4.4.3 Қуйидагилар бизнес моделининг ўзгаришлари ҳисобланмайди:

(а) муайян молиявий активларга тегишли бўлган ниятнинг ўзгариши (ҳатто бозор шароитлари аҳамиятли даражада ўзгарган ҳолатларда).

(б) молиявий активлар бўйича муайян бозорнинг вақтинчалик мавжуд бўлмаслиги.

(в) ташкилотнинг фарқ қиладиган бизнес моделларига эга бўлинмалари ўртасида молиявий активларнинг ўтказилиши.



Баҳолаш (5-боб)


Дастлабки баҳолаш (5.1-боб)


Б5.1.1 Молиявий инструментнинг дастлабки тан олинишидаги ҳаққоний қиймати одатда операция нархига тенг (яъни берилган ёки олинган товоннинг ҳаққоний қийматига, Б5.1.2A бандга ва 13-сон МҲХСга ҳам қаранг). Лекин, олинган ёки берилган товоннинг қисми молиявий инструмент учун бўлмаса, ташкилот молиявий инструментнинг ҳаққоний қийматини баҳолаши лозим. Масалан, узоқ муддатли кредит ёки фоизлар ҳисобланмайдиган дебиторлик қарзи барча келгуси пул тушимларининг ўхшаш кредит рейтингга эга ўхшаш (валютаси, муддати, фоиз ставкаси тури ёки бошқа омиллари ўхшаш бўлган) инструмент бўйича устун бўлган бозор ставкаси бўйича дисконтланган қиймат сифатида баҳоланиши мумкин. Қарзга берилган қўшимча сумма, агар у бошқа турдаги актив сифатида тан олиш мезонларига мос келмаса, харажат ёки даромаднинг камайиши ҳисобланади.


Б5.1.2 Агар ташкилот бозорга оид бўлмаган фоиз ставкага эга кредитни ажратса (масалан, 5 фоиз ставкаси билан, бунда ўхшаш кредитлар бўйича бозор ставкаси 8 фоизни ташкил этса), ва қоплаш сифатида олдиндан комиссия ҳақини олса, ташкилот кредитни унинг ҳаққоний қийматида, яъни олинган комиссия ҳақини кредит қийматига киритмаган ҳолда тан олади.


Б5.1.2А Молиявий инструментнинг дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қийматининг энг яхши далили - бу одатда унинг операция нархидир (яъни берилган ёки олинган товоннинг ҳаққоний қиймати, 13-сон МҲХСга қаранг). Агар ташкилот дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат 5.1.1A бандда айтиб ўтилган операция нархидан фарқ қилишини аниқласа, ташкилот ушбу санада бу инструментни қуйидагича ҳисобга олиши лозим:

(а) 5.1.1-бандда талаб этилган баҳода, агар бу ҳаққоний қиймат ўхшаш актив ёки мажбурият бўйича фаол бозорда котировкаланган нарх (яъни ҳаққоний қиймат иерархиясининг 1 даражасидаги дастлабки маълумотлар) билан исботланса ёки фақатгина кузатиладиган бозорлардан олинган маълумотларга асосланган баҳолаш усуллари ёрдамида аниқланса. Ташкилот дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат билан операция нархининг ўртасидаги фарқни фойда ёки зарар сифатида тан олиши лозим.

(б) бошқа барча ҳолатларда, 5.1.1-бандда талаб этилган баҳода, ушбу баҳо дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат ва операция нархи ўртасидаги фарқни кечиктириш учун тузатилади. Дастлабки тан олишдан кейин, ташкилот ушбу кечиктирилган фарқни, бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни баҳолашда инобатга оладиган омилнинг (шу жумладан вақтнинг) ўзгаришидан келиб чиқадиган даражадагина, фойда ёки зарар сифатида тан олиши лозим.



Кейинги баҳолаш (5.2 ва 5.3 бўлимлар)


Б5.2.1 Агар олдин молиявий актив сифатида тан олинган молиявий инструмент ҳаққоний қийматда баҳоланса ва унинг ҳаққоний қиймати нолдан пастга тушиб қолса, у молиявий мажбурият бўлади ва 4.2.1-бандга мувофиқ баҳоланади. Лекин, гибрид шартномалари, уларнинг асосий инструментлари мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасидаги активлар бўлса, ҳар доим 4.3.2-бандга мувофиқ баҳоланади.


Б5.2.2 Қуйидаги мисолда 5.7.5 ёки 4.1.2А бандга мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган молиявий актив операция бўйича сарфларининг дастлабки ва кейинги баҳолашда ҳисобга олиниши кўрсатилган. Ташкилот активни 100 п.б.га плюс сотиб олишда комиссия ҳақини 2 п.б.га тенг суммада харид қилади. Дастлабки тан олишда, ташкилот активни 102 п.б.га тенг суммада тан олади. Ҳисобот даври бир кундан кейин якунланади, бу кунда активнинг котировкаланган бозор нархи 100 п.б.га тенг бўлади. Агар актив сотилган бўлганида, 3 п.б.га тенг суммада комиссия ҳақи тўланган бўлар эди. Ушбу санада, ташкилот активни 100 п.б.да баҳолайди (сотишда олиниши мумкин бўлган комиссия ҳақини инобатга олмаган ҳолда) ва 2 п.б.га тенг зарарни бошқа умумлашган даромадда тан олади. Агар молиявий актив 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қийматида баҳоланса, у ҳолда операция сарфлари эффектив фоиз ставкаси усулида фойда ёки зарарга амортизацияланиб боради.


Б5.2.2А Молиявий активнинг ёки молиявий мажбуриятнинг Б5.1.2A бандда ёритиб берилган кейинги баҳоланиши ва фойда ёки зарарларнинг кейинги тан олиниши мазкур МҲХСнинг талабларига мос келиши лозим.



Улушли инструментларга инвестициялар

ва ушбу инвестициялар бўйича шартномалар


Б5.2.3 Улушли инструментларга барча инвестициялар ва ушбу инструментлар бўйича шартномалар ҳаққоний қийматда баҳоланиши лозим. Лекин, чекланган ҳолатларда, бошланғич қиймат ҳаққоний қийматнинг тегишли баҳоланиши бўлиши мумкин. Бундай ҳолат ҳаққоний қийматни баҳолаш учун сўнгги, лекин етарли бўлмаган маълумотлар мавжуд бўлганида ёки эҳтимолли ҳаққоний қиймат баҳоларининг катта диапазони мавжуд бўлиб, унда бошланғич қиймат ҳаққоний қийматнинг энг аниқ баҳоланиши бўлиб хизмат қилганида, юзага келади.


Б5.2.4 Бошланғич қиймат ҳаққоний қийматни белгиловчи бўлмаслигини кўрсатувчи кўрсаткичлар:

(а) белгиланган бюджет, режалар ёки мақсадли кўрсаткичларга нисбатан инвестиция объекти фаолияти кўрсаткичларининг аҳамиятли ўзгаришлари.

(б) инвестиция объектининг техник мақсадли кўрсаткичларига эришиши бўйича кутишларнинг ўзгариши.

(в) инвестиция объектининг улушли инструментлари ёки унинг маҳсулоти ёки потенциал маҳсулотлари бозоридаги аҳамиятли ўзгаришлар.

(г) дунё иқтисодиётида ёки инвестиция объекти фаолият кўрсатадиган иқтисодий муҳитдаги аҳамиятли ўзгаришлар

(д) солиштириш мумкин бўлган ташкилотлар фаолияти ёки бутун бозордаги баҳолашларда аҳамиятли ўзгаришлар.

(е) инвестиция объектининг ички масалалари, масалан фирибгарлик, тижорий низолар, суд жараёнлари, бошқариш ёки стратегиядаги ўзгаришлар.

(ё) ташқи операциялар натижасида олинган инвестиция объекти улушли инструментлари бўйича, инвестиция объекти томонидан (янги акцияларни чиқариш каби) ёки улушли инструментларни учинчи томонларга ўтказилиши бўйича маълумотлар.


Б5.2.5 Б5.2.4-банддаги рўйхат тўлиқ эмас. Ташкилот дастлабки тан олишдан кейин мавжуд бўлган инвестция объекти операциялари ва фаолияти тўғрисидаги барча маълумотлардан фойдаланиши лозим. Тегишли омиллар мавжуд бўлса, улар бошланғич қиймат ҳаққоний қиймат учун асос эмаслигини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатда ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолаши лозим бўлади.


Б5.2.6 Котировкаланадиган улушли инструментлар (ёки квоталанган улушли инструментлар шартнома) учун бошланғич қиймат ҳеч қачон ҳаққоний қиймат учун энг тўғри ҳисоб баҳоси бўла олмайди.



Амортизацияланган қиймат бўйича баҳолаш

(5.4 бўлим)


Эффектив фоиз ставкаси усули


Б5.4.1 эффектив фоиз ставкаси усулини қўллашда, ташкилот молиявий инструмент эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми ҳисобланган ҳақларни аниқлаши лозим. Молиявий хизматлар учун ҳақларнинг таърифи кўрсатиладиган хизматларнинг характери ва моҳиятини кўрсатмаслиги мумкин. Молиявий инструментнинг эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми бўлган мукофот пули эффектив фоиз ставкасига тузатиш ҳисобланади, молиявий инструмент ҳаққоний қийматда баҳоланиб, ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар фойда ёки зарарда тан олинган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай ҳолатларда ҳақлар инструмент дастлабки тан олинганда тушум ёки харажат сифатида тан олинади.


Б5.4.2 Молиявий инструментнинг эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми ҳисобланган ҳақлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(а) молиявий активнинг яратиш ёки харид қилиш билан боғлиқ ташкилот томонидан олинадиган тайёрлаш учун ҳақлар. Бундай ҳақлар, ўз ичига қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш ва кафолатларни расмийлаштириш, гаров ва бошқа қимматли қоғозлар битимлари, инструмент шартларини, ҳужжатларни тайёрлаш ва қайта ишлаш ва операцияни тугатиш каби фаолиятлар учун компенсацияларни ўз ичига олиши мумкин. Бундай ҳақлар молиявий инструментни яратишнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

(б) ташкилот томонидан қарз бериш мажбурияти учун олинган воситачилик ҳақи, агар қарз бериш мажбурияти 4.2.1(а) бандга мувофиқ баҳоланмаган бўлса ва ташкилот аниқ бир қарз бериш битими тузиши эҳтимоли аниқ бўлса. Ушбу ҳақлар молиявий инструментни сотиб олиш бўйича фаолиятга компенсация сифатида қаралади. Агар қарз бериш мажбуриятининг муддати қарз бермаган ҳолда тугаса, бундай ҳақ муддат тугаганда тушум сифатида тан олинади.

(в) амортизацияланган қийматда баҳоланадиган молиявий мажбуриятни чиқариш учун хақлар. Ушбу тўловлар молиявий мажбуриятнинг яратиш билан боғлиқ фаолиятнинг ажралмас қисмидир. Ташкилот молиявий мажбурият эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми бўлган ҳақлар ва сарфларни тайёргарлик тўловлари ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тегишли бўлган инвестицияеи бошқариш хизмати каби битим бўйича тўловлардан ажратиб олиши лозим.


Б5.4.3 Молиявий инструмент эффектив фоиз ставкасининг ажралмас қисми бўлмаган ҳамда 15-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинадиган ҳақлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(а) кредитга хизмат кўрсатиш учун тўланадиган ҳақлар;

(б) ташкилот томонидан қарз бериш мажбурияти учун олинган воситачилик ҳақи, қарз бериш мажбурияти 4.2.1(а) бандга мувофиқ баҳоланмаганда ва аниқ бир қарз бериш битимига киришиш эҳтимоли кам бўлганда; ва

(в) синдициялашган қарз учун ўзида қарз улуши бўлмаган (ёки бошқа иштирокчилар каби тегишли рискка мос бўлган эффектив фоиз ставкасини қолдирган) лекин ташкиллаштирган ташкилот томонидан олинган ҳақ.


Б5.4.4 Эффектив фоиз ставкасини қўллаганда, ташкилот одатда турли олинган ёки тўланган ҳақларни, операция бўйича сарфларни ва бошқа мукофот ёки дисконтларни молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомидаги эффектив фоиз ставкасини ҳисоблашга киритади. Лекин, агар ушбу муддатда турли олинган ёки тўланган мукофот ва воситачилик ҳақлар, операция бўйича сарфлар ва бошқа мукофот ёки дисконтларга тегишли бўлса, қисқароқ муддат ишлатилиши мумкин. Ушбу ҳолатда, турли олинган ёки тўланган мукофот ва воситачилик ҳақларини, операция бўйича сарфларни ва бошқа мукофот ёки дисконтлар тегишли бўлган ўзгарувчи бозор нархларига молиявий инструментнинг кутилаётган сўндириш муддатигача қайта баҳоланади. Бундай ҳолатда ўринли амортизация даври бу шундай кейинги қайта баҳолаш санасидир. Масалан, агар мукофот ёки дисконт ўзгарувчан ставкадаги молиявий инструментда фоизлар молиявий инструментнинг охирги тўланган фоизларидан кейинги ҳисобланган фоизларни акс эттирса, ёки бозор ставкаларининг ўзгариши ўзгарувчан фоиз ставкаларини бозор ставкаларига ўзгаришини акс эттирса, бу ўзгарувчан фоиз ставкаси бозор ставкаларига ўзгарган вақтда амортизацияланади. Ушбу санада мукофот ёки дисконт тегишли (фоиз ставкалари) ўзгарувчи бозор ставкаларига ўзгариши сабабли мукофот ёки дисконт кейинги фоиз ставкаси ўзгарадиган санага тегишлидир. Лекин, агар мукофот ёки дисконт молиявий инструментидаги ўзгарувчи ставка бўйича кредит спреди ўзгариши сабабли юзага келса, ёки бошқа ўзгарувчилар бозор ставкаларига мослаштирилмаса, улар молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомида амортизацияланади.


Б5.4.5 Ўзгарувчан ставкадаги молиявий активлар ва ўзгарувчан ставкадаги молиявий мажбуриятлар бўйича бозор фоиз ставкаларидаги ўзгаришларини акс эттирувчи пул оқимларини даврий қайта баҳолаш эффектив фоиз ставкасини ўзгартиради. Агар ўзгарувчи ставкадаги молиявий актив ёки ўзгарувчи ставкадаги молиявий мажбурият дастлаб олиниши кутилаётган асосий сумма ёки сўндириш муддатидаги тўланадиган суммада тан олинганда, келгуси фоиз тўловларини қайта баҳолаш одатда актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.


Б5.4.6 Агар ташкилот ўзининг тўловлар ёки пул маблағлар тушишлари бўйича кутишларини қайта кўриб чиқса, (5.4.3-бандга мувофиқ ўзгаришларни ва кутилаётган кредит зарарлари кутишларидаги ўзгаришларни чиқариб ташлаган ҳолда), у ҳақиқатда ва қайта кўриб чиқилган шартномавий пул оқимларини акс эттирувчи молиявий активнинг баланс қиймати ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қийматини тузатиши лозим. Ташкилот молиявий активнинг ялпи баланс қиймати ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қийматини баҳоланган келгуси шартномавий пул оқимларининг молиявий инструментнинг ҳақиқий эффектив фоиз ставкасида (ёки сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар учун кредит қиймати тузатилган эффектив фоиз ставкасида) дисконтланган кутилаётган жорий қиймат сифатида ёки қўллаш мумкин бўлса, қайта кўриб чиқилган 6.5.10-бандга мувофиқ ҳисобланган эффектив фоиз ставкасида қайта ҳисоблайди. Бундай тузатиш фойда ёки зарарда даромад ёки харажат сифатида тан олинади.


Б5.4.7 Баъзи ҳолатларда молиявий актив дастлабки тан олишда кредит қиймати қадрсизланган ҳисобланади, чунки кредит риски жуда баланд ва сотиб олинган тақдирда жуда катта дисконт билан олинади. Ташкилот дастлабки тан олинганда кредит қиймати қадрсизланган бўлган сотиб олинган ёки яратилган молиявий актив учун кредит мослаштирилган эффектив фоиз ставкасини ҳисоблаганда дастлабки кутилаётган кредит зарарларини кутилаётган пул оқимларини ҳам ҳисобга олиши талаб этилади. Лекин, бу фақатгина молиявий актив дастлабки тан олинганда юқори кредит рискига эга бўлганлиги учун кредит мослаштирилган эффектив фоиз ставкаси қўлланилишини билдирмайди.



Операция сарфлари


Б5.4.8 Операция сарфлари агентларга (жумладан сотув бўйича агент сифатида фаолият юритадиган ишчиларга), маслаҳатчилар, брокер ва дилерларга, назорат агентликлари ва фонд биржаларига мажбурий тўловлар, маблағлар ўтказиш учун тўловлар ва божларни ўз ичига ҳисобга олади. Операция сарфлари қарз инструментлари бўйича мукофот ва дисконтларни, ички маъмурий ёки молиявий харажатлар ёки ушлаб туриш сарфларини ҳисобга олмайди.



Ҳисобдан чиқариш


Б5.4.9 Ҳисобдан чиқариш молиявий активнинг тўлиқ ёки унинг бир қисмига тааллуқли бўлиши мумкин. Масалан, ташкилот молиявий актив бўйича гаровга ундирувни қаратиш режаси ва у гаровдан молиявий активнинг 30 фоиздан ошмаган қисмини ундиришни кутмоқда. Агар ташкилот молиявий активдан қўшимча пул маблағларини ундириш бўйича асосланган кутишлар мавжуд бўлмаса, у молиявий активнинг қолган 70 фоизини тан олинишини бекор қилиши лозим.



Қадрсизланиш (5.5 бўлим)


Гуруҳ ва индивидуал асосда баҳолаш


Б5.5.1 Дастлабки тан олингандан кейин кредит рискини аҳамиятли ошишини натижасида амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиш мақсадида, кредит рискини аҳамиятли ошишига кўрсаткич бўладиган аҳамиятли кредит рискини гуруҳ асосида баҳолаш лозим бўлиши мумкин, масалан, молиявий инструментларнинг гуруҳи ёки гуруҳ ости гуруҳи. Бу эса ташкилот кредит рискида аҳамиятли ошиш бўлганда, ҳаттоки индивидуал инструмент бўйича кредит рискининг аҳамиятли ошишига далил мавжуд бўлмаса ҳам, амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиш мақсадига жавоб беришини таъминлайди.


Б5.5.2 Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари одатда молиявий инструмент муддати ўтгунга қадар тан олиниши кутилади. Одатда, кредит риски аҳамиятли даражада молиявий инструмент муддати ўтгунга ёки бошқа қарз олувчига тегишли бошқа омиллар кечикишига қадар кузатилади (масалан ўзгартириш ёки реструктиризация). Шунга кўра, ўтган давр маълумотларидан кўра, қўшимча сарф ёки ҳаракатсиз келгуси асосли ва тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса, улар кредит рискидаги ўзгаришларни баҳолаш учун фойдаланилиши лозим.


Б5.5.3 Лекин, молиявий инструментларнинг ҳусусиятларидан келиб чиқиб ва мавжуд маълум бир гуруҳ молиявий инструментларининг кредит риски маълумотлари асосида, ташкилот алоҳида молиявий инструментнинг кредит рискидаги аҳамиятли ўзгаришларни улар муддати ўтгунга қадар аниқлаши мумкин. Ушбу ҳолатга маиший кредитлар каби молиявий инструментлар учун мисол бўлиши мумкин, бунда харидор шартнома шартларини бузгунга қадар индивидуал инструмент бўйича доимий кузатиладиган ёки олинадиган кредит риск бўйича маълумотлар деярли ёки умуман мавжуд бўлмайди. Агар индивидуал молиявий инструмент учун кредит риски улар бўйича муддат ўтгунга қадар қамраб олинмаса, индивидуал молиявий инструментнинг кредит маълумотларига асосланган зарарларни баҳолаш бўйича резерв дастлабки тан олингандан кейинги кредит рискидаги ўзгаришларни ҳаққоний акс эттирмаган бўлади.


Б5.5.4 Айрим ҳолатларда ташкилот индивидуал инструмент асосида амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун қўшимча сарф ёки ҳаракатсиз асосли ва тасдиқланган маълумотга эга бўлмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари гуруҳ асосида умумий кредит рискини қамраб олган маълумотни ҳисобга олиши лозим. Ушбу умумий кредит риски маълумот нафақат муддати ўтган тўловлар тўғрисида, балки барча тааллуқли кредит маълумотлари, шу жумладан келгуси макроиқтисодий маълумотларни индивидуал инструмент даражасида дастлабки тан олинганидан кейин амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олинганда кредит рискида аҳамиятли ўсиш рўй берганлигини баҳолаш учун ҳисобга олиниши лозим.


Б5.5.5 Кредит риски аҳамиятли ошганлигини ва гуруҳ асосида зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни тан олиш мақсадида ташкилот муддатлилик асосида кредит рискини аҳамиятли ошишини аниқлаш имконини берувчи таҳлил қилишни енгиллаштириш учун молиявий инструментларни ўхшаш кредит риск хусусиятлари асосида гуруҳлаши мумкин. Ташкилот турли риск хусусиятларига эга молиявий инструментларни гуруҳлаш орқали ушбу маълумотларни тушуниш учун қийинлаштирмаслиги лозим. Ўхшаш кредит риски хусусиятларига қуйидаги мисоллар киради, лекин улар билан чекланмайди:

(а) инструмент тури;

(б) кредит риски рейтинги;

(в) гаров тури;

(г) дастлабки тан олиш санаси;

(д) сўндириш муддатигача қолган муддат;

(е) соҳаси;

(ё) қарздорнинг географий жойлашуви; ва

(ж) молиявий активга тегишли гаровнинг қиймати, агар у дефолт ҳосил бўлиш эҳтимолига таъсир этса (масалан, баъзи юрисдикциялардаги регресс ҳуқуқисиз қарзлар ёки сотиб олинган актив қийматига қарз суммаси коэффициенти).


Б5.5.6 5.5.4 банд амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари дастлабки тан олинганидан кейин кредит рискида аҳамиятли ошиш рўй берган барча молиявий инструментларда тан олинишини талаб этади. Ушбу мақсадга эришиш учун, агар ташкилот ўхшаш кредит риски хусусиятларига кўра, дастлабки тан олинганидан кейин кредит риски аҳамиятли равишда ошганлиги бўйича молиявий инструментларни гуруҳлай олмаса, ташкилот кредит риски аҳамиятли ошган деб ҳисобланадиган молиявий активларнинг бир қисми бўйича амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиши лозим. Молиявий инструментлар кредит рискларидаги ўзгаришлар рўй берганлигини баҳолаш учун индивидуал ёки гуруҳ бўйича умумлаштирилиши янги маълумотлар маълум бўлишига қараб вақт давомида ўзгариши мумкин.



Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит

зарарлари тан олинишининг вақт давомида тақсимланиши


Б5.5.7 Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш молиявий актив ҳисобот санасига кредит қиймати қадрсизланган бўлганлиги ёки ҳақиқатда дефолт юзага келганлигига эмас, балки аҳамиятли ошиши эҳтимоли ёки дастлабки тан олингандан сўнг дефолт юзага келиш рискига асосланган бўлиши лозим (кредит риски ошганлигини акс эттириш учун молиявий инструмент қайта баҳоланганидан қатъий назар). Одатда, молиявий актив кредит қиймати қадрсизланган бўлишидан ёки ҳақиқий дефолт бўлишидан олдин кредит рискида аҳамиятли ошиш юзага келади.


Б5.5.8 Қарз бериш мажбурияти учун ташкилот қарз бериш мажбуриятига тааллуқли қарздаги дефолт юзага келиш рискидаги ўзгаришни ҳисобга олиши лозим. Молиявий кафолат шартномалари учун ташкилот аниқ бир қарздор шартнома бўйича дефолт қилиш рискидаги ўзгаришларни ҳисобга олиши лозим.


Б5.5.9 Дастлабки тан олингандан кейин кредит рискидаги ўзгаришнинг аҳамияти дастлабки тан олинганидан кейин дефолт юз бериши рискига боғлиқ. Шундай қилиб, дефолт юз бериш рискида абсолют шартларда ўзгаришнинг таъсири, дастлабки юқори даражадаги дефолт юзага келиш риски молиявий инструментга қараганда дастлабки паст даражадаги дефолт юзага келиш риски молиявий инструменти учун аҳамиятлироқ бўлади.


Б5.5.10 Солиштириладиган кредит рискига эга молиявий инструментларнинг дефолт юзага келиши риски кутилаётган амал қилиш муддати узоқроқ бўлган инструмент учун юқорироқ бўлади; масалан 10 йиллик амал қилиш муддатли ААА рейтинга эга облигациянинг дефолт юзага келиши риски 5 йиллик амал қилиш муддатли ААА рейтинга эга облигацияникидан юқорироқ бўлади.


Б5.5.11 Кутилаётган амал қилиш муддати ва дефолт юзага келиш риски ўртасидаги боғлиқлик сабабли, кредит рискидаги ўзгариш вақт давомида дефолт юзага келиши абсолют риски билан оддийгина солиштириш орқали баҳоланмаслиги лозим. Масалан, агар кутилаётган амал қилиш муддати 10 йил бўлган молиявий инструментнинг дастлабки дефолт юзага келиши риски, ушбу молиявий инструментнинг кейинги даврда кутилаётган амал қилиш муддати беш бўлгандаги дефолт юзага келиши риски билан бир хил бўлса, бу кредит рискидаги ошишни билдириши мумкин. Чунки, агар кредит риски ўзгармасдан қолса ва молиявий инструмент сўндириш санасига яқинлашса, вақт ўтиши билан кутилаётган амал қилиш муддатида дефолт юзага келиши риски пасаяди. Лекин, асосий тўлов мажбуриятларини сўндириш муддатига яқин қолгандаги молиявий инструментлар учун вақт ўтиши билан дефолт юзага келиш риски камаймаслиги ҳам мумкин. Ушбу ҳолатда, ташкилот дастлабки тан олинганидан сўнг кредит риски аҳамиятли ошганлигини кўрсатувчи бошқа сифат кўрсаткичларини ҳам ҳисобга олиши лозим.


Б5.5.12 Ташкилот дастлабки тан олинганидан кейин молиявий инструментнинг кредит риски аҳамиятли ошганлиги ёки кутилаётган кредит зарарларини баҳолашда турли усулларни қўллаши мумкин. Ташкилот турли молиявий инструментлар учун турли усулларни қўллаши мумкин. Дефолт эҳтимолини бирламчи параметр сифатида қўлламаган усул, масалан, кредит зарарлари коэффициентини ҳисоблаш усули мазкур стандартнинг талабларига мувофиқ бўлиши мумкин, бунда ташкилот дефолт юзага келиш рискидаги ўзгаришларни кутилаётган кредит зарарларига таъсир этувчи гаров каби бошқа омиллар ўзгаришидан ажрата олиши ва баҳолашда қуйидагиларни ҳисобга олиши лозим:

(а) дастлабки тан олинганидан сўнг, дефолт юзага келиш рискидаги ўзгариш;

(б) молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддати; ва

(в) кредит риски таъсир этиши мумкин бўлган қўшимча сарф ва ҳаракатсиз маълум асосли ва тасдиқланган маълумот.


Б5.5.13 Дастлабки тан олинганидан сўнг, кредит риски аҳамиятли ошганлигини баҳолаш усуллари молиявий инструментнинг (ёки молиявий инструментларнинг гуруҳи) хусусиятларини ҳамда ўхшаш молиявий инструментлар бўйича дефолт ҳолатларини ҳам ҳисобга олиши лозим. 5.5.9-банддаги талабларга қарамасдан, кутилаётган амал қилиш муддатининг маълум бир нуқтасидаги дефолт ҳолатлари кузатилмайдиган молиявий инструментлар учун, кейинги 12 ой ичидаги дефолт юзага келиши риски ўзгаришлари, амал қилиш муддати давомида дефолт юзага келиши риски ўзгариши учун яқин кўрсаткич бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда ташкилот кейинги 12 ойда дефолт юзага келиши риски ўзгаришини дастлабки тан олинганидан кейин кредит риски аҳамиятли ошганлигини аниқлаш учун фойдаланиши мумкин, бундан амал қилиш муддати давомида баҳолаш лозимлигини кўрсатадиган ҳолатлар мустасно.


Б5.5.14 Лекин, баъзи молиявий инструментлар учун ёки баъзи ҳолатларда, кейинги 12 ой ичида дефолт юзага келиш рискидаги ўзгаришларни амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиш учун қўллаш тўғри келмайди. Масалан, кейинги 12 ойлик дефолт юзага келиши рискидаги ўзгаришлар 12 ойдан ортиқ сўндириш муддатига эга молиявий инструментни кредит рискини ошишини аниқлаш учун тўғри келмаслиги мумкин, агар:

(а) молиявий инструмент тўловлар бўйича аҳамиятли мажбуриятлари 12 ойдан кейин бўлса;

(б) тегишли макроиқтисодий ёки бошқа кредитга тааллуқли омиллар кейинги 12 ой дефолт юзага келиши рискини муносиб акс эттирмаётган бўлса;

(в) кредитга тааллуқли омиллар ўзгариши молиявий инструментнинг фақат 12 ойдан кейинги кредит рискига таъсир кўрсатса (ёки каттароқ таъсир кўрсатса).



Дастлабки тан олинганидан кейин кредит

риски аҳамиятли ошганлигини аниқлаш


Б5.5.15 Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиниши талаб этилишини аниқлаш мақсадида ташкилот 5.5.17(в) бандга мувофиқ молиявий инструментнинг кредит рискига таъсир этиши мумкин бўлган ва қўшимча сарф ёки ҳаракатсиз маълум бўлган асосли ва тасдиқланган маълумотни ҳисобга олиши лозим. Ташкилот дастлабки тан олинганидан кейин кредит риски аҳамиятли ошганлигини аниқлаш учун тўлақонли маълумот қидириши талаб этилмайди.


Б5.5.16 Кредит риски таҳлили кўп омилли ва кенг қамровлидир; маълум бир омилнинг тегишлилиги ва унинг бошқа омилга қараганда улуши маҳсулот тури, молиявий инструмент ва қарз олувчининг хусусиятлари ва шунингдек географик ҳудудига боғлиқ бўлади. Ташкилот баҳоланаётган молиявий инструментга тааллуқли бўлган қўшимча сарф ёки ҳаракатсиз маълум бўлган асосли ва тасдиқланган маълумотларни ҳисобга олиши лозим. Лекин, айрим омиллар ёки кўрсаткичларни алоҳида молиявий инструмент даражасида аниқлаш имкони бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари тан олиниши учун 5.5.3-банд талабларига жавоб беришини аниқлаш учун тегишли молиявий инструментларнинг портфеллари, портфеллар гуруҳи ёки унинг бир қисми учун омиллар ёки кўрсаткичлар баҳоланиши лозим.


Б5.5.17 Қуйида кредит рискини баҳолашга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати:

(а) кредит риски ўзгариши натижасидаги кредит риски ички нарх кўрсаткичларидаги аҳамиятли ўзгаришлар, шу жумладан, лекин чегараланмаган ҳолда, агар маълум бир молиявий инструмент ёки бир хил шартлар ва томонлар билан ўхшаш молиявий инструментлар ҳисобот санасига янгидан яратилган ёки чиқарилганлиги натижаси бўлган кредит спрэди бошлангандан бери.

(б) агар инструмент ҳисобот санасига янги яратилган ёки чиқарилган бўлса (масалан қатъийроқ ковенантлар, гаров ёки кафолатлар бўйича ошган суммалар, ёки даромадлар билан кўпроқ қоплаб олиниши кабилар), дастлабки тан олинганидан сўнг молиявий инструментнинг кредит риски ўзгаришлари сабабли, мавжуд молиявий инструментнинг ставкалари ёки шартларидаги бошқа ўзгаришлар;

(в) аниқ бир молиявий инструмент ёки бир хил кутилаётган амал қилиш муддатли ўхшаш молиявий инструментлар учун кредит рискининг ташқи бозор кўрсаткичларидаги аҳамиятли ўзгаришлар. Кредит риски бозор кўрсаткичларидаги ўзгаришлар ўз ичига қуйидагиларни олади, лекин улар билан чекланмайди:

(i) кредит спрэди;

(ii) қарз олувчи учун кредит дефолти свопи нархи;

(iii) молиявий активнинг ҳаққоний қиймати унинг амортизацияланган қийматидан кам бўлган вақт муддати ёки даражаси; ва

(iv) қарз олувчига тегишли бошқа бозор маълумотлари, масалан қарз олувчининг қарзи ва улушли инструментлари нархининг ўзгариши;

(г) молиявий инструментнинг ташқи кредит рейтингидаги кутилаётган ёки ҳақиқатдаги аҳамиятли ўзгариши;

(д) қарз олувчининг ички кредит рейтингидаги кутилаётган ёки ҳақиқий пасайиши ёки кредит рискини ички баҳолашда фойдаланилган ўз характерини баҳолашидаги пасайиши. Ички кредит рейтинглари ва ички ўз ҳарактери баҳолашлари ташқи рейтинглар ёки дефолт ўрганишларга мувофиқлаштирилган бўлса, янада ишончли бўлади.

(е) қарз олувчининг қарз мажбуриятларига жавоб беришидаги аҳамиятли ўзгаришга сабаб бўлувчи бизнес, молиявий ёки иқтисодий шароитлардаги мавжуд ёки келгуси ёмонлашув ўзгаришлари, масалан, фоиз ставкаларидаги ҳақиқатдаги ёки кутилаётган ошиш ёки ишсизлик даражасининг ҳақиқатдаги ёки кутилаётган ошиши.

(ё) қарз олувчининг операцион фаолиятидаги ҳақиқатдаги ёки кутилаётган аҳамиятли ўзгаришлар. Мисоллар ўз ичига қарз олувчининг қарз мажбуриятларига жавоб бериш қобилиятининг аҳамиятли ўзгаришларга сабаб бўладиган тушумлар ёки маржанинг ҳақиқатдаги ёки кутилаётган пасайиши, операцион рисклар ошиши, айланма капиталнинг самарасизлиги, активлар сифатининг пасайиши, баланс ҳисоботи левережининг ошиши, ликвидлилик, бошқарув муаммолари ёки бизнес кўлами ёки ташкилий тузилмалардаги ўзгаришларни (бизнес сегментининг тўхтатилиши кабиларни) ўз ичига олади.

(ж) ушбу қарз олувчининг бошқа молиявий инструментларининг кредит рискидаги аҳамиятли ўзгаришлар.

(з) қарз олувчининг қарз мажбуриятларига жавоб беришидаги аҳамиятли ўзгаришга сабаб бўлувчи назорат қилувчи, иқтисодий ёки технологик муҳитнинг ҳақиқатдаги ёки кутилаётган аҳамиятли ёмонлашув ўзгаришлари, бунга технологиялар ўзгариши натижасида қарз олувчининг сотув маҳсулотларига талабнинг пасайиши киради;

(и) мажбуриятни таъминловчи гаровнинг қийматидаги ёки учинчи томоннинг кафолатлари ёки кредит сифатини оширувчи механизмларининг аҳамиятли ўзгаришлар, улар қарз олувчининг режалаштирилган шартномавий тўловларини амалга оширишга иқтисодий қизиқишини пасайтириши ёки бошқача тарзда дефолт юзага келиш эҳтимолига таъсир кўрсатиши кутилади. Масалан, агар уй нархларининг тушиши натижасида гаров қийматнинг пасайиши юзага келса, айрим юрисдикцияларда қарз олувчилар ипотека кредитлари бўйича дефолт қилиш учун кўпроқ қизиқишга эга бўладилар.

(й) агар акционер (ёки жисмоний шахснинг ота-онаси) капитал ёки пул маблағлари бериш орқали дефолтни олдини олиш бўйича молиявий қобилият ва қизиқиши бўлса, акционер (ёки жисмоний шахснинг ота-онаси) томонидан кафолат сифатидаги аҳамиятли ўзгариш.

(к) қарз олувчининг режалаштирилган шартномавий тўловларини амалга оширишга иқтисодий қизиқишини пасайтириши кутилаётган аҳамиятли ўзгаришлар, масалан бош ташкилот ёки бошқа афилланган шахс томонидан ташкилотнинг молиявий қўллаб-қувватлашнинг қисқариши ёки кредит сифатини оширувчи механизмларнинг сифатидаги ҳақиқатдаги ёки кутилаётган аҳамиятли ўзгаришлар. Кредитни ошириш механизмлари ёки қўллаб-қувватлашлар кафилнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилишни ва/ёки секюритизация доирасида чиқарилган фоизлар бўлса, субординация қилинган фоизлар кутилаётган кредит йўқотишларни ўзлаштира оладими ёки йўқлигини ўз ичига олади (масалан гаров асосидаги кредитлар бўйича);

(л) қарз ҳужжатларида кутилаётган ўзгаришлар, шу жумладан ковенантларни озодлик беришга ёки қўшимчалар киритишга фоиз тўловлари бўйича таътиллар, фоиз ставкаси ошиши, қўшимча гаров ёки кафолатлар ёки инструментнинг шартномавий тузилмасига бошқа ўзгаришларга олиб келадиган шартноманинг кутилаётган бузилиши.

(м) қарз олувчининг ўз характери ва фаолиятидаги кутилаётган аҳамиятли ўзгаришлар, шу жумладан гуруҳдаги қарз олувчининг тўлов ҳолатидаги ўзгаришлар (масалан, шартномавий тўловлар кечикишлар сони ёки ҳажмидаги кутилаётган ошиш ёки кредит лимитига етиб келиши кутилаётган ёки оширган ёки минимал ойлик тўловни амалга ошириши кутилаётган кредит карта олувчилар сонининг аҳамиятли ошиши).

(н) ташкилотнинг молиявий инструментга тегишли кредит бошқарувидаги усулининг ўзгариши; яъни молиявий инструментнинг кредит рискидаги ўзгаришларини кўрсатувчи кўрсаткичлари натижасида, ташкилотнинг кредит риски бошқаруви амалиётини фаолроқ бўлиши кутилаётган ёки инструментни бошқаришга эътибор қаратиш, шу жумладан янада яқинроқ мониторинг ёки назорат қилиш ёки ташкилот томонидан бевосита қарз олувчи фаолиятига аралашиши.

(о) муддати ўтган тўловлар бўйича маълумот, шу жумладан, 5.5.11-бандда белгиланган инкор этиш мумкин бўлган тахмин.


Б5.5.18 Айрим ҳолатларда, сифатли ва статистик бўлмаган миқдорий маълумотлар молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиш мезонига жавоб беришни аниқлаш учун етарли бўлади. Шундай қилиб, молиявий инструментнинг кредит рискидаги аҳамиятли ошиши юзага келганлигини аниқлаш учун маълумотлар учун статистик модель ёки кредит рейтинги бериш жараёнларини қўллаш зарурати бўлмайди. Бошқа ҳолатларда, ташкилот бошқа маълумотлар, шу жумладан ўзининг статистик моделлар ёки кредит рейтинги бериш жараёнларини ҳисобга олиши мумкин. Муқобил равишда, ташкилот баҳолаш учун иккала турдаги маълумотларга асосланиши мумкин, яъни ҳисобот санасига ички рейтинг жараёнлари ва аниқ бир ички рейтинг тоифаси билан қамраб олинмаган сифат омиллари ва дастлабки тан олингандаги кредит риск хусусиятларини, агар ҳар икки турдаги маълумотлар тегишли бўлса, ҳисобга олиши мумкин.



30 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган тўловлар

бўйича инкор этиш мумкин бўлган тахмин


Б5.5.19 5.5.11-банддаги инкор этиш мумкин бўлган тахмин амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари тан олиниши учун абсолют индикатор эмас, лекин, амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари ҳаттоки келгуси прогноз маълумотлардан (портфел даражасида макроиқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда) фойдаланганда ҳам тан олиниши лозим бўлган охирги муддат ҳисобланади.


Б5.5.20 Ташкилот ушбу тахминни инкор этиши мумкин. Лекин, у буни фақат шартномавий тўловлар муддати 30 кундан ошганлиги, молиявий инструментнинг кредит рискидаги аҳамиятли ўзгаришларни акс эттирмаслигини исботловчи асосли ва тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлгандагина ҳисоблаши мумкин. Масалан, агар тўловни қарз олувчининг молиявий қийинчиликлари сабабли эмас, балки маъмурий хатоликка кўра амалга оширмаслиги, ёки ташкилотда ўтган даврлар учун молиявий активнинг тўловлари 30 кундан кечикканда дефолт юзага келиши риск аҳамиятли ошиши ўртасида корреляция йўқлигини исботловчи далилларнинг мавжудлиги, лекин бундай корреляция тўлов муддатлари 60 кундан кечикканда мавжудлиги аниқланганда.


Б5.5.21 Ташкилот кредит рискидаги аҳамиятли ошиш вақтига молиявий актив кредит қиймати қадрсизланган деб ҳисобланганда ёки ташкилотнинг ички дефолт аниқланишига амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини тан олиниши пайтига боғлаши мумкин эмас.



Ҳисобот санасига паст кредит рискига эга

молиявий инструментлар


Б5.5.22 5.5.10-банд мақсадларида, агар молиявий инструмент паст дефолт рискига эга бўлса, қарз олувчи яқин келгусида шартномавий пул оқимлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун имкониятлари юқори бўлса ва иқтисодий ва бизнес шароитларни ёмонлашуви узоқ келгусида қарз олувчининг шартномавий пул оқимлари мажбуриятларини бажариш қобилиятини пасайтириши мумкин бўлган ҳолда албатта пасайтиришини билдирмаса, молиявий инструментнинг кредит риски паст ҳисобланади. Молиявий инструментлар, агар улар фақат уларнинг гаров қиймати учун паст даражадаги зарар рискли деб ҳисобланса, паст кредит рискига эга деб ҳисобланмайди ва гаровга эга бўлмаган молиявий инструмент паст кредит рискига эга бўлмаган деб ҳисобланмайди. Молиявий инструмент шунингдек фақатгина ташкилотнинг бошқа молиявий инструментлари ёки ташкилот фаолият юритаётган юрисдикциялардаги кредит рискига нисбатан паст кредит рискига эга бўлганлиги сабабли паст кредит рискига эга деб ҳисобланмайди.


Б5.5.23 Молиявий инструмент паст кредит рискига эгалигини аниқлаш учун, ташкилот бутун дунёда тушунарли бўлган паст кредит риски тушунчаси билан мувофиқ бўлган ва молиявий инструментларнинг тури ва рискларини ҳисобга ўзининг ички кредит риск рейтинглари ёки бошқа услубиётлардан фойдаланиши мумкин. Ташқи инвестиция даражасининг рейтинги молиявий инструмент паст кредит рискига эга деб ҳисобланаши мумкинлигига мисол бўлади. Лекин, молиявий инструментлар паст кредит рискига эга деб ҳисобланиши учун ташқи рейтингга эга бўлиши талаб этилмайди. Лекин, улар бозор иштирокчиларининг нуқтаи назаридан молиявий инструментнинг барча шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда паст кредит рискига эга деб ҳисобланиши лозим.


Б5.5.24 Молиявий актив бўйича фақатгина олдинги ҳисобот даврида паст кредит рискига эга деб ҳисоблангани ҳолда ҳисобот даврида паст кредит рискига эга эмас деб ҳисобланганлиги учунгина молиявий инструментнинг амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари тан олинмайди. Ушбу ҳолатда, ташкилот дастлабки тан олинганидан сўнг, кредит риски аҳамиятли ошганлиги ва шундай қилиб, 5.5.3-бандга мувофиқ амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари тан олиниши талаб этилишини аниқлаши лозим.



Модификациялар


Б5.5.25 Баъзи ҳолатларда, молиявий инструментнинг шартномавий пул оқимларини модификациялаш ёки қайта кўриб чиқиш ушбу стандартга мувофиқ мавжуд молиявий инструментни тан олишдан тўхтатишга олиб келиши мумкин. Агар молиявий активни модификациялаш мавжуд молиявий активни тан олишдан тўхтатишга ва кейинчалик модификацияланган активни тан олинишига олиб келса, ушбу стандарт мақсадларида модификацияланган актив "янги" молиявий актив ҳисобланади.


Б5.5.26 Шунга мувофиқ, модификацияланган молиявий актив учун қадрсизланиш талабларини қўллаганда ўзгартириш санаси ушбу молиявий актив учун дастлабки тан олиш санаси деб ҳисобланиши лозим. Одатда, бу 5.5.3-банддаги амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари талабларига жавоб бергунга қадар 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларига тенг суммадаги зарарларни баҳолаш резервини баҳолашни билдиради. Лекин модификациядан кейин молиявий активнинг тан олишдан тўхтатишга олиб келадиган айрим ноодатий ҳолатларда, модификацияланган молиявий актив дастлабки тан олинганда кредит қиймати қадрсизланган бўлганлиги далили бўлиши мумкин ва шундай қилиб, молиявий актив яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий актив сифатида тан олиниши лозим. Ушбу ҳолат, масалан, муаммоли активнинг аҳамиятли модификацияланиши натижасида дастлабки молиявий активнинг тан олишдан тўхтатилишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда, модификация дастлаб тан олинганда кредит қиймати қадрсизланган бўлган янги молиявий активнинг тан олинишига олиб келиши мумкин.


Б5.5.27 Агар молиявий активнинг шартномавий пул оқимлари қайта кўриб чиқилган ёки бошқача модификацияланган бўлса, лекин молиявий актив тан олиниши бекор қилинмаган бўлса, молиявий актив автоматик равишда паст кредит рискига эга деб ҳисобланмайди. Ташкилот дастлабки тан олинганидан сўнг, кредит рискида аҳамиятли ошиш юзага келганлигини қўшимча сарф ва ҳаракатсиз мавжуд асосли ва тасдиқланган маълумотлар асосида баҳолаши лозим. Бу олдинги давр ва прогноз маълумотларни ва модификациялашга олиб келган шароитлар тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган молиявий активнинг кутилаётган амал қилиш муддатида кредит рискини баҳолашни ўз ичига олади. Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари тан олиш мезонларига жавоб бермаётганлигининг далили бўлиб, модификацияланган шартнома шартларига кўра муддатли тўловни амалга ошириш муддатли тарихи бўлиши мумкин. Одатда, кредит риски пасайган деб ҳисоблашдан олдинги даврда харидор вақт давомида яхши тўлов қобилиятини намойиш этиши мумкин. Масалан, тўлиқ бўлмаган тўлов ёки тўловнинг амалга оширмаганлиги тарихи модификацияланган шартнома шартларига кўра битта тўловни амалга оширилиши билан оддийгина ўчириб ташланмайди.



Кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш


Кутилаётган кредит зарарлари


Б5.5.28 Кутилаётган кредит зарарлари молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддатида кредит зарарларининг (яъни барча пул маблағлари келиб тушмаслигининг дисконтланган қиймати) эҳтимоллик асосидаги баҳоланишидир. Пул маблағларининг келиб тушмаслиги бу шартнома бўйича ташкилотга келиб тушиши лозим бўлган ва ташкилот келиб тушишини кутаётган пул оқимлари ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Кутилаётган кредит зарарлари тўловларнинг вақти ва суммасини ҳисобга олганлиги сабабли, кредит зарарлари ташкилот тўлиқ тўланишини кутаётган лекин шартнома муддатидан кечиккан ҳолда амалга ошириладиган ҳолда ҳам юзага келади.


Б5.5.29 Молиявий активлар учун кредит зарарлари қуйидагилар фарқининг дисконтланган қийматидир:

(а) шартнома бўйича ташкилотга тўланадиган шартномавий пул оқимлари; ва

(б) ташкилот олишни кутаётган пул оқимлари.


Б5.5.30 Қарз бериш мажбуриятнинг ишлатилмаган қисми учун кредит зарари бу қуйидагилар фарқининг дисконтланган қийматидир:

(а) агар қарз олувчи қарз бериш ҳуқуқидан фойдаланса, ташкилотга тўланадиган шартномавий пул оқимлари; ва

(б) агар қарз бериш ҳуқуқидан фойдаланилганда ташкилот олишни кутаётган пул оқимлари.


Б5.5.31 Ташкилотнинг қарз бериш мажбурияти бўйича кутилаётган кредит зарарларини баҳолаши унинг қарз бериш мажбуриятининг фойдаланиш кутишларига мувофиқ бўлиши лозим, яъни ҳисобот санасидан кейинги 12 ойлик кутилаётган қарз бериш мажбуриятининг фойдаланиладиган қисми 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларини баҳолашда ва амал қилиш муддати давомида кутилаётган қарз бериш мажбуриятининг фойдаланиладиган қисми амал қилиш муддати давомида кредит зарарларини баҳолашда ҳисобга олиниши лозим.


Б5.5.32 Молиявий кафолат шартномаси учун ташкилот тўловларни кафолат берилган инструмент шартларига мувофиқ фақат қарздор дефолт бўлган тақдирда амалга ошириши лозим. Шунга мувофиқ, олинмаган пул маблағлари бу ташкилот сақловчидан, қарздор ёки бошқа томондан олиниши кутаётган маблағлари суммаси чегириб ташланган ҳолда инструмент сақловчисининг кредит зарарлари ҳисобланади. Агар актив тўлиқ кафолатланган бўлса, молиявий кафолат шартномаси бўйича олинмаган пул маблағлари баҳолашлари, кафолат бўйича активнинг пул маблағларининг олинмаслигини баҳолашларига мувофиқ бўлади.


Б5.5.33 Ҳисобот санасига кредит қиймати қадрсизланган, лекин сотиб олинмаган ёки яратилмаган молиявий актив учун ташкилот кутилаётган кредит зарарларини активнинг баланс қиймати ва келгуси кутилаётган пул оқимларининг молиявий активнинг ҳақиқий эффектив фоиз ставкасида дисконтланган қиймати ўртасидаги фарқ сифатида баҳолаши лозим. Барча тузатишлар фойда ёки зарарда қадрсизланиш фойдаси ёки зарари сифатида тан олинади.


Б.5.5.34 Ижара бўйича дебитор қарздорликларнинг зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни баҳолаганда, кутилаётган кредит зарарларини аниқлаш учун фойдаланилган пул оқимлари 16-сон МҲХС "Ижара"га мувофиқ ижара бўйича дебитор қарздорликларни баҳолашдаги пул оқимларига мувофиқ бўлиши лозим.


Б5.5.35 Ташкилот кутилаётган кредит зарарларини баҳолашда амалий жиҳатдан соддалаштиришлардан, агар улар 5.5.17-банддаги тамойилларга мувофиқ бўлса, фойдаланиши мумкин. Савдо дебитор қарздорликларнинг кутилаётган кредит зарарларини ҳисоблашда баҳолаш резервларининг матрицасидан фойдаланиш амалий соддалаштиришга мисол бўлади. Ташкилот савдо дебитор қарздорликлар учун ўзининг тарихий кредит зарарлари тажрибасидан (ўринли бўлса Б5.5.51-Б5.552-бандларга мувофиқ тузатилган) 12 ойлик кутилаётган кредит зарарларини ёки амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун фойдаланиши мумкин. Баҳолаш резервлари матрицаси мисол учун савдо дебитор қарздорлиги муддати кунлар сонига қараб, қатъий белгиланган баҳолаш резервлари ставкасини белгилаши мумкин (масалан агар муддати ўтмаган бўлса, 1 фоиз, агар 30 кунгача муддати ўтган бўлса, 2 фоиз агар 30 кундан кўп лекин 90 кундан кам муддати ўтган бўлса, 3 фоиз, агар 90-180 кун муддати ўтган бўлса, 20 фоиз). Агар харидорлар базасининг тарихий кредит зарарлари тажрибаси турли харидорлар сегментлари учун турли аҳамиятли зарарлар мисолларини кўрсатган бўлса, ушбу базанинг турларига қараб, ташкилот тегишли гуруҳларга бўлиши мумкин. Активларни гуруҳлаш учун мезонларга мисол сифатида географик ҳудуд, маҳсулот тури, харидор рейтинги, гаров ёки савдо кредит суғуртаси ва харидорларнинг тури (улгуржи ёки чакана) киради.



Дефолтни аниқланаш


Б5.5.36 5.5.9-банд молиявий инструмент бўйича кредит риски аҳамиятли ошганлигини аниқлаш учун ташкилот дастлабки тан олинганидан кейин дефолт юзага келиш рискидаги ўзгаришни ҳисобга олишни талаб этади.


Б5.5.37 Дефолт юзага келиш рискини белгилаш учун дефолтни аниқлашда, ташкилот тегишли молиявий инструмент учун ички кредит рискини бошқаришда фойдаланиладиган дефолт тушунчасига мувофиқ тушунчани қўллаши ва ўринли бўлганда сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиши лозим (масалан молиявий ковенантлар). Лекин молиявий актив 90 кундан ортиқ муддати ўтган бўлгунга қадар, дефолт юзага келмаслиги бўйича инкор этиш мумкин бўлган фараз мавжуд, бундан ташкилотда дефолтнинг кўпроқ кечикиш мезони кўпроқ тўғри келиши бўйича асосли ва тасдиқланган маълумот мавжудлигини кўрсата олиши мустасно. Ушбу мақсадларда дефолт тушунчаси барча молиявий инструментларга бир хил қўлланилиши лозим, бундан айрим молиявий инструментларга дефолтнинг бошқа тушунчаси кўпроқ тўғри келиши тўғрисидаги маълумот мавжуд ҳолатлар мустасно.



Кутилаётган кредит зарарларини баҳоланадиган давр


Б5.5.38 5.5.19-бандга мувофиқ кутилаётган кредит зарарлари бўйича максимум давр бўйича баҳолаш ташкилот кредит рискига мойил бўлган шартнома бўйича максимум даврга тенг бўлади. Қарз бериш мажбуриятлари ва молиявий кафолат шартномалари учун бу ташкилот кредитни бериш бўйича шартномавий мажбурияти мавжуд максимум шартнома муддатидир.


Б5.5.39 Лекин, 5.5.20-бандга мувофиқ айрим молиявий инструментлар қарз ва қарз бериш компонентини ўз ичига олади ва ташкилотнинг шартномавий қарзни қоплаш талабини ва қарз бериш мажбуриятини бекор қилишни мавжудлиги, ташкилотнинг шартномавий хабар бериш даврида кредит зарарлари рискига мойиллигини камайтирмайди. Масалан, кредит карталари ва овердрафт механизмлари каби қайта тикланадиган кредит механизмлари шартнома асосида қарз берувчи томонидан бир кунлик огоҳлантириш билан қайтариб олиниши мумкин. Лекин, амалиётда қарз берувчилар кредитни узоқроқ давр учун узайтириши ва кредитни фақат қарз олувчининг кредит риски ошгандан кейин тўхтатилади, бу эса айрим ёки барча кутилаётган кредит зарарларини олдини олиш учун кеч бўлиши мумкин. Молиявий инструментларнинг хусусияти, молиявий инструментларнинг бошқарилиши ва кредит рискининг аҳамиятли ошиши бўйича мавжуд маълумотлар хусусиятига қараб, молиявий инструментлар қуйидаги умумий хусусиятларга эга бўлади:

(а) молиявий инструмент қатъий белгиланган муддат ёки қайта тўлов схемасига эга бўлмаслиги ва одатда қисқа бекор қилиш даврига эгалиги (масалан, бир кун);

(б) молиявий инструментнинг одатдаги кунлик бошқарувида шартнома бўйича бекор қилиш шартидан фойдаланилмаганда ва ташкилот шартномани фақат кредит риски ошганлигини кредитлаш механизми даражасида хабар топганда бекор қилиши мумкин бўлса; ва

(в) молиявий инструментлар гуруҳ асосида бошқарилганда.


Б5.5.40 Ташкилот кредит рискига мойиллиги кутилаётган вақт муддатини аниқлашда, лекин, ташкилотнинг одатдаги кредит рискини бошқаришда кутилаётган кредит зарарларини камайтирмаган ҳолда, ташкилот қуйидагилар бўйича тарихий маълумот ва тажрибани ҳисобга олиши лозим:

(а) ташкилот ўхшаш молиявий инструментларда кредит рискига мойил бўлган давр;

(б) аҳамиятли кредит риски ошгандан кейин ўхшаш молиявий инструментларда дефолт юзага келгунча вақт давомийлиги;

(в) ташкилот молиявий инструмент бўйича кредит риски ошганда, фойдаланилмаган маблағларга лимитларни камайтириш ёки бекор қилиш каби кредит рискини бошқариш бўйича ҳаракатлар.



Эҳтимоллик асосидаги натижа


Б5.5.41 Кутилаётган кредит зарарларини баҳолашни мақсади ёмон ёки яхши сценарийни баҳолаш ҳисобланмайди. Бунинг ўрнига, кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш ҳар доим кредит зарарларини юз бериши ва ҳаттоки, кредит зарарлари юзага келмаса ҳам кредит зарарлари юз бермаслиги эҳтимолини акс эттириши лозим.


Б5.5.42 5.5.17(а) бандда кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш эҳтимол натижалари диапазонидаги холис ва эҳтимоллик асосидаги суммани акс эттиришни талаб этади. Амалиётда бу таҳлил мураккаб бўлиши талаб этилмайди. Айрим ҳолатларда, кўп миқдордаги деталлаштирилган сценарийлар симуляциясидан кўра, оддий моделлаштириш етарли бўлиши мумкин. Масалан, ўхшаш риск хусусиятларига эга катта гуруҳ молиявий инструментларнинг ўртача кредит зарарлари эҳтимоллик асосидаги сумма билан баҳоланиши мумкин. Бошқа ҳолатларда, айрим натижалар учун пул оқимларининг вақти ва суммаси кўрсатилган сценарийларни аниқлаш ва ушбу натижаларнинг баҳоланган эҳтимоли лозим бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатларда, кутилаётган кредит зарарлар 5.5.18-бандга мувофиқ камида икки натижани акс эттириши лозим.


Б5.5.43 Амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари учун, ташкилот молиявий инструментнинг бутун кутилаётган амал қилиш муддатида дефолт юзага келиш рискини баҳолаши лозим. 12 ойлик кутилаётган кредит зарарлари амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарларининг бир қисми ҳисобланади ва агар ҳисобот санасидан кейинги 12 ойлик (ёки қисқароқ даврда агар молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддати 12 ойдан камроқ бўлса) дефолт юзага келса, амал қилиш муддати давомида пул маблағларини келиб тушмаслигини акс эттиради. Шундай қилиб, 12 ойлик кутилаётган кредит зарарлари бу ташкилот кейинги 12 ойлик молиявий инструмент бўйича амал қилиш муддати давомида кутилаётган кредит зарарлари ҳам, кейинги 12 ойлик кутилаётган пул маблағларини келиб тушмаслиги ҳам эмас.



Пулнинг вақт қиймати


Б5.5.44 Кутилаётган кредит зарарлари дастлабки тан олинган ёки унинг тахминий яқин кўрсаткичига эффектив фоиз ставкасидан фойдаланган ҳолда кутилаётган дефолт ёки бошқа санага эмас, ҳисобот санасига дисконтланиши лозим. Агар молиявий инструмент ўзгарувчан фоиз ставкасига эга бўлса, кутилаётган кредит зарари Б5.4.5-бандга мувофиқ аниқланган жорий эффектив фоиз ставкаси бўйича дисконтланиши лозим.


Б5.5.45 Сотиб олинган ёки яратилган кредит қиймати қадрсизланган молиявий активлар учун кутилаётган кредит зарарлари дастлабки тан олишдаги кредит мослаштирилган эффектив фоиз ставкаси бўйича дисконтланиши лозим.


Б5.5.46 Ижара бўйича дебитор қарздорликларнинг кутилаётган кредит зарари 16-сон МҲХСга мувофиқ ижара бўйича дебитор қарздорликларни баҳолашда фойдаланилган бир хил дисконтлаш ставкаси билан дисконтланиши лозим.


Б5.5.47 Қарз бериш мажбурият бўйича кутилаётган кредит зарарлари қарз бериш мажбурияти натижасида тан олинадиган молиявий активда қўлланиладиган эффектив фоиз ставкаси ёки унга яқин кўрсаткич бўйича дисконтланиши лозим. Бу қадрсизланиш бўйича талабларни қўллаш мақсадида бўлиб, қарз бериш мажбуриятининг давоми сифатида тан олинган молиявий актив янги молиявий инструмент сифатида эмас, балки ушбу қарз бериш мажбуриятининг давоми сифатида ҳисобланиши лозим. Молиявий активнинг кутилаётган кредит зарари шунинг учун қарз бериш мажбуриятининг ташкилот бекор қилиш шартисиз ушбу мажбуриятнинг томони бўлган санадаги дастлабки кредит рискини ҳам ҳисобга олиши лозим.


Б5.4.48 Эффектив фоиз ставкаси аниқлана олмайдиган молиявий кафолат шартномалари ёки қарз бериш мажбуриятлари бўйича кутилаётган кредит зарарлари пулнинг вақт қийматини жорий бозор баҳолаган ставкани ва пул оқимларига хос бўлган рискларни акс эттирадиган, фақат агар олинмаган пул маблағларига тузатишни ўрнига ушбу рисклар дисконт ставкани тузатишни ҳисобга олса, дисконт ставкани қўллаган ҳолда дисконтланиши лозим.



Асосли ва тасдиқланган маълумот


Б5.5.49 Мазкур стандарт мақсадида асосли ва тасдиқланган маълумот деганда, ҳисобот санасига қўшимча сарф ёки ҳаракатсиз олиш мумкин бўлган, шу жумладан олдинги ҳодисалар, жорий шароитлар ва иқтисодий шароитларнинг келгуси прогнози тушунилади. Молиявий ҳисобот мақсадлари учун мавжуд маълумот қўшимча сарф ёки ҳаракатсиз олиниши мумкин деб ҳисобланади.


Б5.5.50 Ташкилот молиявий инструментнинг кутилаётган амал қилиш муддатида келгуси кутилаётган шароитлардан фойдаланиши талаб этилмайди. Кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун талаб этилган мулоҳаза даражаси батафсил маълумотларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади. Прогноз горизонти кенгайган сари, батафсил маълумотларнинг мавжудлиги камаяди ва кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун лозим мулоҳаза даражаси ошади. Кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун келгусида узоқ бўлган даврларни батафсил баҳолаш талаб этилмайди - бундай даврлар учун ташкилот мавжуд маълумотларни экстраполяция қилиши мумкин.


Б5.5.51 Ташкилот маълумотлар учун чуқур қидирувни амалга ошириши талаб этилмайди, лекин қўшимча сарф ва ҳаракатсиз олиш мумкин бўлган ҳамда кутилаётган кредит зарарларини баҳолашга тегишли бўлган барча асосли ва тасдиқланган маълумотни, шу жумладан кутилаётган олдиндан тўлов таъсирини ҳисобга олиши лозим. Фойдаланилган маълумот қарз олувчига тааллуқли бўлган, умумий иқтисодий шароитлар омилларини ва ҳисобот санасига жорий ва келгуси шароитларни баҳолашни ўз ичига олиши лозим. Ташкилот маълумотларнинг турли ички (ташкилотга оид) ва ташқи манбаларидан фойдаланиши мумкин. Мавжуд маълумотлар манбаси, ички тарихий кредит зарарлари тажрибаси, ички рейтинглар, бошқа ташкилотларнинг кредит зарарлари тажрибаси ва ташқи рейтингларни, ҳисоботлар ва статистикани ўз ичига олади. Ташкилот учун тааллуқли маълумоти мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган ташкилотлар, ўхшаш ташкилотларнинг солиштирадиган молиявий инструментлари учун маълумотларидан фойдаланиши мумкин.


Б5.5.52 Тарихий маълумотлар кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун муҳим асос ёки база ҳисобланади. Лекин, ташкилот тарихий маълумотларни мослаштириши лозим, масалан кредит зарари тажрибасини мавжуд жорий кузатилаётган маълумотлар асосида жорий шартлар ва уларнинг келгуси кутилаётган шартларга таъсирини акс эттириш учун, чунки улар ўтган тарихий даврга таъсир кўрсатмаганлигини ва келгуси шартномавий пул оқимларига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли, тарихий даврдаги шартлар таъсирини олиб ташлаши лозим. Айрим ҳолатларда, тарихий маълумотнинг хусусияти ва қачон ҳисобланганлиги, ҳисобот давридаги шартларга солиштирилиши ва молиявий инструментнинг хусусиятларига кўра, энг зўр асосли ва тасдиқланган маълумот сифатида мослаштирилмаган тарихий маълумот бўлиши мумкин. Кутилаётган кредит зарарларидаги ўзгаришларни баҳолаш даврдан даврга бўлган тегишли кузатиладиган маълумотларга мувофиқ бўлиши ва уларни акс эттириши лозим (ишсизлик даражаси, кўчмас мулк нархлари, товарлар нархи, тўлов статуси ва бошқа молиявий инструментнинг ёки молиявий инструментлар гуруҳининг кредит зарарларини ва уларнинг миқдорини кўрсатувчи омиллар). Ташкилот кутишлар ва ҳақиқатдаги кредит зарарларини ўртасидаги фарқни камайтириш учун мунтазам равишда кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш учун фойдаланиладиган услубиёт ва тахминларни қайта кўриб бориши лозим.


Б5.5.53 Тарихий кредит зарарлари тажрибасидан фойдаланганда, тарихий кредит зарарлари даражаси бундай даража кузатилаётган гуруҳга мос келадиган гуруҳга қўлланилиши муҳимдир. Шунга мувофиқ, фойдаланилган усул молиявий активнинг ҳар бир гуруҳи учун мос бўлган ўтган кредит зарарлари тажрибаси ўхшаш риск хусусиятлари ва жорий шартларни акс эттирувчи тегишли кузатилаётган маълумотлар тааллуқли молиявий активларга мувофиқ бўлишини таъминлаши лозим.


Б5.5.54 Кутилаётган кредит зарарлари ташкилотнинг кредит зарарлари бўйича кутишларини акс эттиради. Лекин, кутилаётган кредит зарарларини баҳолашда қўшимча сарф ва ҳаракатсиз олиш мумкин бўлган барча асосли ва тасдиқланган маълумотларни ҳисобга олишда, ташкилот яна маълум бир молиявий инструмент ёки ўхшаш молиявий инструментлар кредит риски бўйича кузатилаётган бозор маълумотларини ҳисобга олиши лозим.



Гаров


Б5.5.55 Кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш мақсадида, кутилаётган пул маблағларини келиб тушмаслигини баҳолаш ташкилот томонидан алоҳида тан олинмаган ва шартнома шартларининг бир қисми бўлган гаров ва бошқа кредит сифатини оширувчи воситалардан кутилаётган пул оқимларини акс эттириши лозим. Гаров билан таъминланган молиявий инструментнинг кутилаётган пул маблағларини келиб тушмаслигини баҳолаш ундирув қаратилиши эҳтимолидан қатъий назар гаровни ундириш ва сотиш сарфларини чегирган ҳолда, ундирувни гаровга қаратилишидаги пул оқимлари суммаси ва вақтини акс эттиради (яъни, кутилаётган пул оқимларини баҳолаш ундирув қаратиш эҳтимоли ва унинг натижасидаги пул оқимларини ҳисобга олади). Шунга кўра, шартномадаги сўндириш муддатидан кейинги гаровни сотилишидан кутилаётган пул оқимлари ушбу таҳлилга киритилиши лозим. Ундирув натижасида олинган исталган гаров актив сифатида гаров билан таъминланган молиявий инструментдан алоҳида тан олинмаслиги лозим, бундан ушбу ёки бошқа стандарт бўйича тегишли тан олиш мезонига тўғри келиш ҳолатлари мустасно.



Молиявий активларни қайта таснифлаш

(5.6 бўлим)


Б5.6.1 Агар ташкилот молиявий активни 4.4.1-бандга мувофиқ қайта таснифласа, 5.6.1-банд қайта таснифлашни қайта таснифлаш санасидан кейин перспектив тарзда қўлланилишини талаб этади. Амортизацияланган қийматда баҳоланадиган тоифа ва бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифалар эффектив фоиз ставкасини дастлабки тан олишда белгилашни талаб этади. Ушбу баҳолаш тоифаларининг ҳар иккиси хам қадрсизланиш талабларини бир хил қўллашини талаб этади. Шунга кўра, агар ташкилот молиявий активни амортизацияланган қийматда баҳоланадиган тоифа ва бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифалар ўртасида қайта таснифласа:

(а) фоиз тушумларини тан олиниши ўзгармайди ва шунинг учун ташкилот ўша эффектив фоиз ставкасини қўллашни давом эттиради.

(б) кутилаётган кредит зарарларини баҳолаш ўзгармайди, чунки иккала баҳолаш тоифаси бир хил қадрсизланиш усулини қўллайди. Лекин, агар молиявий актив бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифадан амортизацияланган қийматда баҳоланадиган тоифага қайта таснифланса, зарар бўйича баҳоланадиган резерв қайта таснифлаш санасидан молиявий активнинг баланс қийматига тузатиш сифатида тан олинади. Агар молиявий актив амортизацияланган қийматда баҳоланадиган тоифадан бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифага қайта таснифланса, баҳолаш бўйича резервни тан олиш тўхтатилади, (ва у бошқа баланс қийматига тузатиш сифатида тан олинмайди), лекин, бунинг ўрнига жамғарилган қадрсизланиш суммаси сифатида (тенг суммада) бошқа умумлашган даромадда тан олинади ва қайта таснифлаш санасида ёритиб берилади.


Б5.6.2 Лекин, ташкилот фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий активдан қадрсизланиш бўйича фойда ёки зарарларни ёки фоиз тушумларини алоҳида тан олиши талаб этилмайди. Шунга кўра, ташкилот молиявий активни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган тоифадан бошқа тоифага қайта таснифлаганда, эффектив фоиз ставкаси активнинг қайта таснифлаш санасидаги ҳаққоний қийматида белгиланади. Қўшимча равишда, 5.5-бўлим қўллаш мақсадида молиявий актив қайта таснифлаш санасидан бошлаб, қайта таснифлаш санаси дастлабки тан олиш санаси деб ҳисобланади.



Фойда ва зарарлар (5.7-бўлим)


Б5.7.1 5.7.5-банд ташкилотга савдо учун мўлжалланмаган улушли инструментга инвестициянинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларини бошқа умумлашган даромадда акс эттиришни узил-кесил танлашга рухсат беради. Бундай танлов ҳар бир инструмент (яъни ҳар бир акция) бўйича алоҳида амалга оширилади. Бошқа умумлашган даромадда акс эттирилган суммалар кейинчалик фойда ёки зарарга ўтказилмаслиги лозим. Лекин, ташкилот жамланган фойда ёки зарарни хусусий капитал ичида бир моддадан бошқа моддага ўтказиши мумкин. Агар дивиденд инвестиция қийматининг бир қисми қопланишини аниқ назарда тутмаса, бундай инвестициялар бўйича дивидендлар 5.7.6-бандга мувофиқ фойда ёки зарарда тан олинади.


B5.7.1А Агар 4.1.5-банд қўлланилмаса, 4.1.2А банд бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган молиявий актив деб ҳисоблаш учун молиявий активнинг шартнома шартлари пул оқимларини асосий сумма ва асосий суммага нисбатан фоиз тўловларни ҳамда активнинг бизнес модель жараёнида ушлаб турилганлигини ва ушбу бизнес моделнинг мақсади шартнома бўйича пул оқимларини олиш ва молиявий активни сотиш ҳисобланиши лозим. Ушбу баҳолаш тоифасида фойда ёки зарар бўйича суммаларни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ҳаққоний қийматда акс эттириладиган молиявий актив амортизацияланган қийматда баҳоланган каби тан олинади. 5.7.10-5.7.11 бандларга мувофиқ, фойда ёки зарарларда тан олинган фойда ёки зарарлардан бошқалар бошқа умумлашган даромадда тан олинади. Агар молиявий активни тан олиниши бекор қилинган тақдирда, бошқа умумлашган даромадда илгари тан олинган жамғарилган фойда ёки зарарлар фойда ёки зарарлар таркибига қайта таснифланади. Бу фойда ёки зарар, агар амортизацияланган қийматда баҳоланган молиявий активни тан олиш бекор қилинганда фойда ёки зарарда тан олинадиган каби ҳисобга олинишини акс эттиради.


Б5.7.2 Ташкилот 21-сон БҲХСни монетар моддалар бўлиб ҳисобланадиган ва 21-сон БҲХСга мувофиқ чет эл валютасида ифодаланган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларга нисбатан қўллайди. 21-сон БҲХС монетар активлар ва монетар мажбуриятлар бўйича ҳар қандай курсдаги фарқдан фойда ёки зарарларни фойда ёки зарар таркибида тан олишни талаб этади. Истисно ҳолати - бу пул оқимини хежлашда (6.5.11-бандга қаранг) ёки соф инвестиция хежида (6.5.13-бандига қаранг) хежлаш инструменти сифатида белгиланган монетар моддадир ёки ҳаққоний қиймат бўйича хежлашда ташкилот 5.7.5-бандга мувофиқ ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда акс эттиришни танлаган улушли инструмент ҳисобланади (6.5.8-бандга қаранг).


Б5.7.2А 21-сон БҲХСга мувофиқ чет эл валютасидаги фойда ёки зарарларни тан олишда, 4.1.2А бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланган молиявий актив монетар модда ҳисобланади. Шунга мувофиқ, бундай молиявий актив чет эл валютасида амортизацияланган қийматда баҳоланадиган актив сифатида ҳисобга олинади. Амортизацияланган қийматдаги курс фарқлари фойда ёки зарарда тан олинади ва баланс қийматининг бошқа ўзгаришлари 5.7.10-бандга мувофиқ тан олинади.


Б5.7.3 5.7.5-банд ташкилотга савдо учун мўлжалланмаган улушли инструментга инвестициянинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларини бошқа умумлашган даромадда акс эттиришни ўз ихтиёрига кўра танлашга рухсат беради. Бундай инвестиция монетар модда ҳисобланмайди. Шунга кўра, 5.7.5-бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда акс эттирилган фойда ёки зарар ҳар қандай боғлиқ бўлган курсдаги фарқдан таркибий қисмни ўз ичига олади.


Б5.7.4 Агар нодериватив монетар актив ва нодериватив монетар мажбурият ўртасида хежлаш муносабати бўлса, ушбу молиявий инструментларнинг чет эл валютасидаги таркибий қисмининг ўзгаришлари фойда ёки зарар таркибида акс эттирилади.



Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда

баҳоланадиган деб белгиланган мажбуриятлар


Б5.7.5 Ташкилот молиявий мажбуриятни фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган мажбуриятлар сифатида белгилаганида, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттириш фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқликни юзага келтириши ёки оширишини аниқлаши лозим. Агар мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттириш, ушбу суммалар фойда ёки зарарда акс эттирилганида фойда ёки зарарда каттароқ номувофиқликка олиб келиши мумкин бўлса, ҳисобдаги номувофиқлик юзага келиши ёки ошиши мумкин.


Б5.7.6 Буни аниқлаш учун ташкилот мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсири фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган бошқа молиявий инструментнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан ўзаро қопланиши мумкинлигини кутишини аниқлаши лозим. Бундай кутиш мажбуриятнинг хусусиятлари ва бошқа молиявий инструментнинг хусусиятлари ўртасидаги иқтисодий боғлиқликка асосланиши лозим.


Б5.7.7 Бу дастлабки тан олишда аниқланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилмайди. Амалиётда, ташкилот ҳисобдаги номувофиқликни келтириб чиқарадиган барча активлар ва мажбуриятлар бўйича айнан бир вақтнинг ўзида битимлар тузиши талаб этилмайди. Агар бошқа қолган битимларнинг амалга оширилиши кутилса, асосланган даражадаги вақт тафовутига йўл қўйилади. Ташкилот мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттириш фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқликни юзага келтириши ёки оширишини аниқлаш бўйича ўз услубиётини изчил равишда қўллаши лозим. Лекин, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган молиявий мажбуриялар хусусиятлари ва бошқа молиявий инструментларнинг хусусиятлари ўртасида фарқ қиладиган иқтисодий боғлиқлик бўлганида. ташкилот турли хил услубиётлардан фойдаланиши мумкин. 7-сон МҲХС ташкилотдан молиявий ҳисоботга изоҳларда ушбу аниқлаш бўйича унинг услубиёти тўғрисида сифатли маълумотлар ёритиб берилишини талаб этади.


Б5.7.8 Агар бундай номувофиқлик юзага келса ёки ошса, ташкилот ҳаққоний қийматдаги барча ўзгаришларни (шу жумладан, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини) фойда ёки зарарда акс эттириши лозим. Агар бундай номувофиқлик юзага келмаса ёки ошмаса, ташкилотдан мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттириш талаб этилади.


Б5.7.9 Бошқа умумлашган даромадда акс эттириладиган суммалар кейинчалик фойда ёки зарарга ўтказилмаслиги лозим. Лекин, ташкилот жамланган фойда ёки зарарни хусусий капитал ичида бир моддадан бошқа моддага ўтказиши мумкин.


Б5.7.10 Қуйидаги мисолда мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришлар таъсири бошқа умумлашган даромадда акс эттирилганида фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқлик юзага келиши ҳолати кўрсатилган. Ипотека банк харидорларга кредитлар ажратади ва ушбу кредитларни бозорда мос келадиган хусусиятларга (масалан, сўндирилмаган асосий сумма, сўндириш хусусиятлари, муддат ва валютага) эга облигацияларни сотиш орқали молиялаштиради. Кредитнинг шартномавий шартлари харидорга кредитни олдиндан тўлашга (яъни, банк олдидаги мажбуриятни бажаришга) рухсат беради, бунда харидор тегишли облигацияни бозорда ҳаққоний қиймати бўйича сотиб олиши ва ипотека банкига бериши мумкин. Ушбу олдиндан тўлов бўйича шартномавий ҳуқуқ натижасида, агар облигациянинг кредит сифати ёмонлашса (ва, шу боис, ипотека банк мажбуриятининг ҳаққоний қиймати пасайса), ипотека банкка тегишли кредит активнинг ҳаққоний қиймати ҳам пасаяди. Активнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш харидор облигацияни ҳаққоний қийматда (ушбу мисолда, бу қиймат пасайган) сотиб олиш ва уни ипотека банкига бериш орқали, унинг ипотека кредитини олдиндан тўлаш бўйича шартномавий ҳуқуқини акс эттиради. Шунинг учун, мажбуриятнинг (облигациянинг) кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсири фойда ёки зарарда молиявий активнинг (кредитнинг) ҳаққоний қийматидаги ўзгариш билан ўзаро қопланади. Агар мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришлар таъсири бошқа умумлашган даромадда акс эттирилганида эди, фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқлик юзага келган бўлар эди. Шу боис, ипотека банкидан мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги барча ўзгаришларни (шу жумладан, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини) фойда ёки зарарда акс эттириш талаб этилади.


Б5.7.11 Б5.7.10-банддаги мисолда, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсири ва молиявий активнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ўртасида (яъни, харидор облигацияни ҳаққоний қийматда сотиб олиши ва ипотека банкка бериши орқали кредитни олдиндан тўлаш бўйича шартномавий ҳуқуқи натижасида) шартномавий боғлиқлик мавжуд. Лекин, ҳисобдаги номувофиқлик шартномавий боғлиқлик бўлмаганида ҳам юзага келиши мумкин.


Б5.7.12 5.7.7 ва 5.7.8-бандлардаги талабларни қўллаш мақсадида, ҳисобдаги номувофиқлик фақатгина ташкилот мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини аниқлаш учун қўлланиладиган баҳолаш усули натижасида келиб чиқмайди. Фойда ёки зарарда ҳисобдаги номувофиқлик фақат мажбуриятнинг кредит рискидаги (7-сон МҲХСда таърифланганидек) ўзгаришларнинг таъсири бошқа молиявий инструментнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан ўзаро қопланиши кутилганда юзага келади. Фақат аниқлаш усули натижасида пайдо бўладиган номувофиқлик (яъни, ташкилот мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларни унинг ҳаққоний қийматидаги бошқа ўзгаришлардан ажратмаслиги натижасида) 5.7.7 ва 5.7.8-бандлардаги талаб этилган аниқлаш жараёнига таъсир кўрсатмайди. Масалан, ташкилот мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларни ликвидлилик рискидаги ўзгаришлардан ажратмаслиги мумкин. Агар ташкилот иккита омилнинг бирлашган таъсирини бошқа умумлашган даромадда акс эттирса, номувофиқлик юзага келиши мумкин, чунки ликвидлилик рискидаги ўзгаришлар ташкилот молиявий активлари ҳаққоний қийматининг баҳоланишига киритилиши мумкин ва ушбу активларнинг ҳаққоний қийматидаги бутун ўзгариш фойда ёки зарарда акс эттирилиши мумкин. Лекин, бундай номувофиқлик Б5.7.6-бандда тавсифланган ўзаро ҳисоб-китоб боғлиқлиги эмас, баҳолашнинг ноаниқлиги туфайли юзага келади ва шу боис 5.7.7 ва 5.7.8-бандларда талаб этилган аниқлаш жараёнига таъсир кўрсатмайди.



"Кредит риски" маъноси (5.7.7 ва 5.7.8-бандлар)


Б5.7.13 7-сон МҲХС кредит рискини қуйидагича таърифлайди: "Молиявий инструментнинг бир томони унинг бошқа томонига мажбуриятни бажармаслик оқибатида зарар етказиши риски". 5.7.7(а) банддаги талаб - эмитент ушбу муайян мажбуриятни бажара олмаслиги рискига тегишлидир. У эмитентнинг кредитни тўлаш қобилиятига мажбурий равишда тегишли эмас. Масалан, агар ташкилот бошқа жиҳатлари бир хил бўлган гаров билан таъминланган мажбурият ва гаров билан таъминланмаган мажбурият олса, ушбу мажбуриятларнинг кредит риски хар хил бўлади, гарчи бу мажбуриятлар айнан бир ташкилот томонидан чиқарилган бўлса ҳам. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича кредит риски таъминланмаган мажбурият бўйича кредит рискидан кам бўлади. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича кредит риски нолга яқин бўлиши мумкин.


B5.7.14 5.7.7(a) банддаги талабни қўллаш мақсадида, кредит риски активга хос самарадорлик рискидан фарқ қилади. Активга хос самарадорлик риски ташкилот муайян мажбуриятни бажара олмаслиги риски билан боғлиқ эмас, балки у битта актив ёки активлар гуруҳи бўйича самарадорлик ёмон бўлиши (ёки умуман бўлмаслиги) рискини англатади.


Б5.7.15 Қуйидагилар активга хос самарадорлик рискига мисоллардир:

(а) улуш қийматига боғлиқлик хусусиятига эга мажбурият, унда инвесторларга тўланиши лозим бўлган сумма муайян активларнинг унумдорлиги асосида шартномада белгиланади. Ушбу улуш қийматига боғлиқлик хусусиятнинг мажбурият ҳаққоний қийматига бўлган таъсири активга хос самарадорлик рискидир, кредит риски эмас.

(б) қуйидаги хусусиятларга эга тузилган ташкилот томонидан чиқарилган мажбурият. Ташкилот юридик жиҳатдан алоҳида, шу боис ташкилотдаги активлар фақатгина инвесторлар фойдасига, банкротлик ҳолатида ҳам, наф келтиришга қаратилган. Ташкилот бошқа ҳеч қандай операцияларда иштирок этмайди ва бундай ташкилотга активлар гаровга берилмайди. Агар ҳимояланган активлар пул маблағларини ҳосил қилса, суммалар фақатгина ташкилотнинг инвесторларига тўланади. Шунинг учун, мажбурият ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар асосан активларнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни акс эттиради. Активлар самарадорлигининг мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига таъсири активга хос самарадорлик рискидир, кредит риски эмас.



Кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини аниқлаш


Б5.7.16 5.7.7(a) банддаги талабларни қўллаш мақсадида, ташкилот молиявий мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги, ушбу мажбурият бўйича кредит рискининг ўзгаришлари билан боғлиқ ўзгариш суммасини қуйидагича аниқлаши лозим:

(а) бозор рискини келтириб чиқарадиган бозор шартларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган ҳаққоний қиймат ўзгаришининг суммаси сифатида (Б5.7.17 ва Б5.7.18-бандларга қаранг); ёки

(б) кредит риски ўзгариши билан боғлиқ, мажбуриятнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни, ташкилотнинг фикрича, ишончлироқ акс эттирадиган муқобил усулдан фойдаланган ҳолда.


Б5.7.17 Бозор рискини келтириб чиқарадиган бозор шартларининг ўзгариши ўз ичига таянч фоиз ставкасининг, бошқа ташкилот молиявий инструментнинг нархи, товарлар нархи, валюта курси ёки нархлар ёки ставкалар индексининг ўзгаришларини қамраб олади.


Б5.7.18 Агар мажбуриятга тегишли бозор шартларининг ягона аҳамиятли ўзгаришлари бўлиб кузатиладиган (таянч) фоиз ставкасининг ўзгаришлари бўлса, Б5.7.16(a) банддаги сумма қуйидагича баҳоланиши мумкин:

(а) биринчи навбатда, ташкилот мажбуриятнинг давр бошидаги ички даромадлилик ставкасини мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати ҳамда мажбурият бўйича давр бошидаги шартномавий пул оқимларидан келиб чиқиб ҳисоблайди. У ички даромадлилик ставкасининг инструментга хос таркибий қисмини ҳисоблаш учун, ушбу даромадлилик ставкасидан давр бошидаги кузатилган (бенчмарк) фоиз ставкасини айиради.

(б) кейин, ташкилот мажбурият билан боғлиқ пул оқимларининг дисконтланган қийматини, мажбурият бўйича давр охиридаги шартномавий пул оқимлари ва қуйидагиларнинг йиғиндисига тенг дисконт ставкаси асосида ҳисоблайди: (i) давр охиридаги кузатиладиган (бенчмарк) фоиз ставкаси ва (ii) (а) бандда аниқланган ички даромадлилик ставкасининг инструментга хос таркибий қисми.

(в) мажбуриятнинг давр охиридаги ҳаққоний қиймати ва (б) бандда аниқланган сумма ўртасидаги фарқ ҳаққоний қийматнинг кузатиладиган (бенчмарк) фоиз ставкасининг ўзгаришлари билан боғлиқ бўлмаган ўзгаришидир. Бу сумма 5.7.7(a) бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда акс эттирилиши лозим бўлган суммадир.


Б5.7.19 Б5.7.18-банддаги мисолда ҳаққоний қийматнинг инструментнинг кредит рискидаги ўзгаришлар ёки кузатиладиган (бенчмарк) фоиз ставкаларидаги ўзгаришлардан ташқари омиллардан келиб чиқадиган ўзгаришлар аҳамиятли эмас. Агар бошқа омиллар туфайли ҳаққоний қийматда келиб чиқадиган ўзгаришлар аҳамиятли бўлса, ушбу усул тўғри бўлмайди. Бундай ҳолатларда, ташкилот мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришларнинг таъсирини ишончлироқ баҳолайдиган муқобил усулнинг қўлланилиши талаб этилади (B5.7.16(б) бандга қаранг). Масалан, агар мисолдаги инструмент бириктирилган деривативга эга бўлса, бириктирилган деривативнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш 5.7.7(a) бандга мувофиқ бошқа умумлашган даромадда акс эттирилиши лозим бўлган сумма аниқланишида инобатга олинмайди.


Б5.7.20 Барча ҳаққоний қиймат бўйича баҳолашлардаги каби, ташкилотнинг мажбуриятнинг кредит риски ўзгаришига боғлиқ ҳаққоний қийматининг ўзгариши қисмини ҳисоблаш усулини қўллашда ўринли кузатиладиган маълумотлардан максимал даражада ва кузатилмайдиган маълумотлардан минимал даражада фойдаланиш лозим.



Хежлаш ҳисоби (6- боб)


Хежлаш инструментлари (6.2 бўлим)


Квалификацияланадиган хежлаш инструментлари


Б6.2.1 Гибрид шартномаларга бириктирилган, лекин алоҳида ҳисобга олинмайдиган деривативлар хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин эмас.


Б6.2.2 Ташкилот ўзининг улушли инструментлари ташкилотнинг молиявий активи ёки молиявий мажбурияти ҳисобланмайди ва шунинг учун хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин эмас.


Б6.2.3 Чет эл валютаси рискини хежлашда, нодериватив молиявий инструментнинг чет эл валютаси риски компоненти 21-сон БҲХСга мувофиқ белгиланади.



Чиқарилган опционлар


Б6.2.4 Мазкур стандарт айрим ёзилган опционларни истисно қилганда, фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланган деривативларни хежлаш инструменти сифатида белгилашга чекловлар ўрнатмайди. Чиқарилган опцион хежлаш инструменти бўлишига муносиб бўлмайди, бундан сотиб олинган опционни ўзаро қоплаш учун белгилаганлиги, шу жумладан бошқа молиявий инструментга бириктирилганлиги мустасно (масалан, олдиндан тўловни хежлаш учун чиқарилган чақириб олинадиган опцион).



Хежлаш инструментларини белгилаш


Б6.2.5 Чет эл валютаси рискини хежлашдан бошқа хежлар учун, ташкилот фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган нодериватив молиявий актив ёки нодериватив молиявий мажбуриятни хежлаш инструменти сифатида белгилашда фақат нодериватив молиявий инструментни тўлиқ ёки унинг бир қисмини белгилаши мумкин.


Б6.2.6 хежлаш инструментини аниқ белгиланиши ва турли риск позицияларини хежланган модда сифатида аниқ белгиланиши шарти билан битта хежлаш инструменти бир нечта рисклар учун хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин. Ушбу хежланган моддалар турли хежлаш муносабатларида бўлиши мумкин.



Хежланган моддалар (6.3 бўлим)


Квалификацияланадиган хежлаш объектлари


Б6.3.1 Бизнесни бирлаштиришда бизнесни харид қилиш бўйича қатъий мажбурият хежланган модда бўла олмайди, чет эл валютаси рискидан ташқари, чунки бошқа рисклар хежланганда алоҳида ажратиб бўлмайди ва баҳолаб бўлмайди. Бошқа рисклар умумий бизнес рискларидир.


Б6.3.2 Инвестициянинг улушли иштирок усули ҳаққоний қиймат хежида хежланган модда бўла олмайди. Чунки улушли иштирок усулида инвесторнинг улушини фойда ёки зарарини инвестицияларнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ўрнига инвестицияларнинг фойда ёки зарарида тан олади. Шу сабабли консолидациялашадиган шўъба ташкилотга инвестиция ҳаққоний қиймат хежида хежланган модда бўла олмайди. Бу консолидация фойда ёки зарарни инвестициянинг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш сифатида эмас, балки шўъба ташкилотнинг фойда ёки зарарида тан олинганлиги сабабли рўй беради. Чет эл бўлинмасига соф инвестиция хежи бошқача ҳисобланади, чунки чет эл валютаси риски очиқ позицияси хежи бу инвестициянинг қиймати ўзгариши ҳаққоний қиймат хежи бўлмайди.


Б6.3.3 6.3.4-банд ташкилотга рискнинг очиқ позицияси ва деривативнинг комбинациясидан иборат бўлган рискнинг жамланган очиқ позициясини хежланган модда сифатида белгилашга рухсат беради. Хежланган моддани бундай белгилашда, ташкилот рискнинг жамланган очиқ позицияси рискнинг очиқ позицияси ва деривативни комбинация қилинганини ва бу алоҳида риск (ёки рисклар) учун битта рискнинг очиқ позицияси сифатида бошқариладиган бошқача рискнинг жамланган очиқ позициясини яратишини баҳолаши лозим. Ушбу ҳолатда ташкилот хежланган моддани рискнинг жамланган очиқ позицияси асосида белгилаши мумкин. Масалан:

(а) ташкилот 15 ойдан кейин юқори эҳтимоллик билан маълум бир миқдордаги кофе сотиб олишларни нарх ўзгариши (АҚШ доллари асосида) рискига қарши 15 ойлик кофе бўйича фьючерс шартномалар билан хежлаши мумкин. Юқори эҳтимолли кофе сотиб олиш ва кофе учун фьючерс шартномалар биргаликда риск бошқариш мақсадларида 15 ойлик АҚШ долларида қатьий белгиланган чет эл валютаси рискининг очиқ позицияси сифатида қаралиши мумкин (яъни исталган 15 ойдан кейин АҚШ долларида қатъий белгиланган тўланадиган сумма сифатида).

(б) ташкилот 10 йил амал қилиш муддатли, қатъий ставкага эга чет эл валютасида акс эттирилган қарз инструментини чет эл валютаси риски бўйича хежлаши мумкин. Лекин, ташкилотдан функционал валютада қатъий белгиланган риск очиқ позицияси фақат қисқа муддатдан ўрта муддатгача (масалан икки йил) ва қолган давр учун функционал валютада ифодаланган ўзгарувчан ставкадаги рискнинг очиқ позицияси бўлиши талаб этилади. Ҳар икки йиллик интервалнинг охирида (яъни ҳар икки йилда такрорланадиган) ташкилот кейинги икки йил учун фоиз ставкаси рискининг очиқ позициясини белгилаб қўяди (агар фоиз даражасини ташкилот қатъий белгилаб қўймоқчи бўлса). Ушбу ҳолатда ташкилот 10 йиллик қатьий ставкани ўзгарувчан валюталар аро фоиз ставкаси свопини тузиши ва бу своп қатьий чет эл валютасидаги қарзни ўзгарувчан ставкадаги рискнинг очиқ позициясига алмаштириш имконини беради. Қўшимча равишда, икки йиллик фоиз ставкаси свопи тузилиб, функционал валютадаги ўзгарувчан ставкадаги қарзни қатъий белгиланган ставкадаги қарзга алмаштириш имконини беради. Ҳақиқатда, қатьий ставкадаги чет эл валютаси қарзи ва 10 йиллик қатьийдан ўзгарувчанга ўзгартирилган валюталараро фоиз ставкаси свопи биргаликда рискни бошқариш мақсадларида 10 йиллик функционал валютадаги ўзгарувчан ставкадаги рискнинг очиқ позициясига эга қарз инструменти сифатида қаралади.


Б6.3.4 Рискнинг жамланган очиқ позицияси асосида хежланган моддани белгилашда, ташкилот хеж самарадорлиги ва хежлаш самарасизлигини баҳолаш мақсадларида рискнинг жамланган очиқ позициясини ташкил этадиган моддаларнинг биргаликдаги таъсирини ҳисобга олиши лозим. Лекин, рискнинг жамланган очиқ позициясини ташкил этган моддалар алоҳида ҳисобга олинади. Бу шуни билдирадики, масалан:

(а) рискнинг жамланган очиқ позициясининг бир қисми бўлган деривативлар ҳаққоний қийматда баҳоланадиган алоҳида актив ёки мажбурият тан олинади; ва

(б) агар хежлаш муносабатлари рискнинг жамланган очиқ позициясини ташкил этган моддалар ўртасида белгиланса, рискнинг жамланган очиқ позициясининг қисми бўлган дериватив ушбу деривативнинг хежлаш инструменти сифатида рискнинг жамланган очиқ позицияси даражаси билан мувофиқ бўлиши лозим. Масалан, агар ташкилот жамланган рискнинг очиқ позициясини ташкил этган моддалар ўртасидаги хежлаш муносабатларида деривативнинг форвард элементини хежлаш инструменти сифатида белгилашдан чиқариб ташласа, у рискнинг жамланган очиқ позициясининг бир қисми сифатида деривативни киритишда форвард элементни ҳам чиқариб ташлаши лозим. Акс ҳолатда, рискнинг жамланган очиқ позицияси деривативни тўлиқ ёки қисман ўз ичига олиши лозим.


Б6.3.5 Агар операция функционал валютадан бошқа валютада ифодаланган бўлса ва чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир этадиган бўлса, 6.3.6-банд консолидациялашган молиявий ҳисоботда юқори эҳтимолли ички операция чет эл валютаси риски пул оқимини хежлашда хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин. Ушбу мақсадда ташкилот бош ташкилот, шўъба ташкилот, таъсир остидаги ташкилот, биргаликдаги фаолият бўйича келишувдаги ёки филиал бўлиши мумкин. Агар юқори эҳтимолли ички операция чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир этмаса, ички операция хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин эмас. Одатда, бундай операцияларга гуруҳ ичидаги роялти тўловлари, фоиз тўловлари ёки бошқарув мукофотлари киради, бундан тегишли ташқи операциялар мустасно. Лекин, агар юқори эҳтимолли ички операция чет эл валютаси риски консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир этса, ички операция хежланган модда сифатида таснифланиши мумкин. Мисол сифатида, агар кейинчалик захираларни гуруҳдан ташқари томонга сотуви амалга оширилса, гуруҳ аъзолари ўртасидаги захираларнинг прогноз қилинган сотуви ёки харидини келтириш мумкин. Шу каби, асосий воситаларни ишлаб чиқарган гуруҳ ичидаги ташкилотдан ундан ўз фаолиятида фойдаланадиган гуруҳ ичидаги ташкилотга асосий воситанинг режалаштирилган гуруҳ ичидаги сотилиши консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир кўрсатиши мумкин. Бу, масалан, агар гуруҳ ичидаги операция сотиб олувчи ташкилотнинг функционал валютасидан бошқа валютада ифодаланган бўлса, асосий восита бўйича эскириш сотиб олувчи ташкилот томонидан ҳисобланиши ҳамда асосий восита бўйича дастлаб тан олинган сумма ўзгариши мумкинлиги туфайли содир бўлиши мумкин.


Б6.3.6 Агар прогноз қилинган гуруҳ ичидаги операция ички прогноз қилинган операция хеж учун квалификация қилинадиган бўлса, фойда ёки зарар бошқа умумлашган даромадда тан олинади ва 6.5.11-бандга мувофиқ ундан чиқариб ташланади. Хежланган операция чет валютаси риски фойда ёки зарарга таъсир этган тегишли давр ёки даврлар бўлиб, у консолидациялашган фойда ёки зарарга таъсир этган вақт ҳисобланади.



Хежлаш объектини белгилаш


Б6.3.7 Компонент бу бутун моддадан кичик бўлган хежланган модда ҳисобланади. Шунга кўра, компонент модданинг фақат айрим рискларини акс эттиради ва рискларни қайсидир даражада ёки бир қисмини акс эттиради (масалан, модданинг бир қисмини белгилаганда).



Риск компонентлари


Б6.3.8 Хежланган моддани белгилаш учун мувофиқ бўлиш учун риск компоненти молиявий ёки номолиявий модданинг алоҳида ажратиб олинадиган компоненти бўлиши ва рискнинг компонентига тегишли бўлган пул оқимларидаги ёки модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш ишончли баҳолана олиши лозим.


Б6.3.9 Риск компоненти хежланган модда бўлишига квалификацияланишини белгилашда, ташкилот хежлаш фаолияти амалга оширилаётган ва риск ёки рисклар тегишли бўлган аниқ бозор тузилмаси доирасидаги риск компонентларини баҳолайди. Бундай белгилаш бозор ва рисклар бўйича турлича бўлган тегишли фактлар ва шартларни баҳолашни талаб этади.


Б6.3.10 Риск компонентини хежланган модда сифатида белгилашда, ташкилот риск компоненти шартномада аниқ белгиланлигини (шартномада кўрсатилган риск компонентлари) ёки улар модданинг бир қисми бўлган пул оқимлари ёки ҳаққоний қийматида ноаниқ белгиланганлигини (шартномада кўрсатилмаган риск компонентлари) ҳисобга олиши лозим. Шартномада кўрсатилмаган риск компонентлари шартнома бўлмаган моддаларга тегишли бўлиши ёки шартномалар аниқ равишда компонентни кўрсатмаслиги мумкин (масалан, турли ўзгарувчилардан иборат нарх формуласининг ўрнига фақат ягона нархни ўз ичига олган қатъий мажбурият). Масалан:

(а) А ташкилотнинг шартномада аниқ кўрсатилган товарлар ва бошқа омиллар (масалан, дизель ёқилғиси, мазут ва бошқа компонентлар масалан, транспорт сарфлари) билан боғланган формулага асосланган нархдаги табиий газ етказиб беришга узоқ муддатли шартномаси мавжуд. А ташкилот ушбу етказиб бериш шартномасидаги дизель ёқилғиси компонентини дизель ёқилғиси бўйича фьючерс шартномасидан фойдаланади. Дизель ёқилғиси компоненти етказиб бериш шартномаси шартларида кўрсатиб ўтилганлиги сабабли бу шартномада кўрсатилган риск компонентидир. А ташкилот дизель ёқилғиси рискининг очиқ позицияси алоҳида ажратиб олинадиган деб ҳисоблайди. Айни пайтда, газ ва нефт форвард шартномалари мавжуд. Шунинг учун А ташкилот дизель ёқилғиси рискининг очиқ позициясини ишончли баҳоланадиган деб ҳисоблайди. Шунга кўра, дизель ёқилғиси рискининг очиқ позицияси ушбу етказиб бериш шартномасида хежланган модда сифатида белгилаш учун муносиб риск компонентидир.

(б) Б ташкилот ўзининг ишлаб чиқариш прогнози асосида келгуси кофе сотиб олиш бўйича операцияларни хежлайди. Прогноз қилинган сотиб олиш ҳажмининг бир қисми учун хежлаш етказиб беришдан 15 ой олдин бошланади. Б ташкилот хежлаш ҳажмини вақт ўтган сари оширади (етказиб бериш вақти яқинлашган сари). Б ташкилот кофе нархи рискини бошқариш учун икки турдаги шартномалардан фойдаланади:

(i) кофе учун биржада савдо қилинадиган фьючерс шартномалар; ва

(ii) маълум бир ишлаб чиқариш объектига Колумбиядан етказиб бериладиган Арабика кофесини етказиб бериш бўйича шартномалар. Ушбу шартномалар нархи кофенинг тоннаси учун биржадаги кофенинг фьючерс шартномаси нархлари, плюс ўзгармас нарх фарқи ва ўзгарувчан логистика хизматлари йиғиндиси нархи формуласи орқали аниқланади. Кофе етказиб бериш шартномаси ижро этиладиган шартнома бўлиб, унга кўра Б ташкилот кофе ҳақиқатда етказиб берилганда ижро этилган деб ҳисобланади.

Жорий ҳосилга тегишли бўлган етказиб беришлар учун кофе етказиб бериш шартномасининг тузилиши Б ташкилотга ҳақиқатда сотиб олинган кофе сифати (Колумбиядан Арабика кофеси) ва биржадаги фьючерс шартномалари ўртасидаги бенчмарк сифат ўртасидаги нарх фарқини қатъий белгилаш имконини беради. Лекин, кейинги ҳосилга тегишли етказиб беришлар учун, етказиб бериш шартномалари ҳали мавжуд бўлмаганлиги сабабли, нархдаги фарқлар қатъий белгилана олмайди. Б ташкилот ўзининг жорий ҳосил ва келгуси ҳосил учун кофе етказиб беришдаги кофе нархи рискини биржадаги кофега фьючерс шартномалари орқали бенчмарк сифат компонентини хежлайди. Б ташкилот учта турли риснинг очиқ позициясини белгилайди: бенчмарк сифатни акс эттирувчи кофе нархи риски, бенчмарк сифатли кофе нархи ва ҳақиқатда Колумбиядан олинадиган Арабика кофеси нархи ўртасидаги фарқ (спред) ва ўзгарувча логистика сарфлари. Жорий ҳосилдан етказиб бериш бўйича Б ташкилот кофе етказиб бериш шартномасини тузгандан кейин, бенчмарк сифатни акс эттирувчи кофе нархи риски шартномада кўрсатилган риск компонентидир, чунки нарх формуласи биржадаги кофенинг фьючерс шартнома нархларини ўз ичига олади. Б ташкилот бу риск компоненти алоҳида ажратиладиган ва ишончли баҳоланадиган деб ҳисоблайди. Кейинги ҳосилдан етказиб беришлар бўйича Б ташкилот ҳали кофе етказиб бериш шартномасини тузгани йўқ (яъни, ушбу етказиб беришлар прогноз қилинган операциялар). Шунга кўра, бенчмарк сифатни акс эттирувчи кофе нархи риски шартномада кўрсатилмаган риск компоненти ҳисобланади. Охир-оқибатда етказиб бериладиган кофе нархи борасида Б ташкилот бозор тузилмасининг таҳлилини ҳисобга олади. Шунга кўра, бозор тузилмасининг таҳлили асосида Б ташкилот прогноз қилинган операциялар бенчмарк сифатни акс эттирувчи кофе нархи рискини ҳам алоҳида ажратиладиган ва ишончли баҳоласа бўладиган риск компоненти деб ҳисоблайди, ҳаттоки у шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам. Шунга мувофиқ, Б ташкилот хежлаш муносабатларини кофе етказиб бериш шартномалари ҳамда прогноз қилинган операциялар риск компонентлари (бенчмарк сифатни акс эттирувчи кофе нархи риски учун) асосида белгилаши мумкин.

(в) В ташкилот етказиб беришдан 24 ойгача прогноз истеъмоли асосида келгуси авиация ёқилғи сотиб олишларини бир қисмини хежлайди ва вақт ўтиши билан хежлаш ҳажмини ошириб боради. В ташкилот рискнинг очиқ позициясини вақт горизонтида турли хил шартномалар орқали хежлайди ва бу деривативлар учун бозор ликвидлилигига таъсир этади. Узоқроқ вақт горизонтида (12-24 ойлар) В ташкилот нефть хом ашёси шартномаларини қўллайди, чунки фақат улар етарли бозор ликвидлилига эга. 6-12 ойлик вақт горизонтлари учун В ташкилот дизель ёқилғисини ишлатади, чунки улар етарлича ликвид ҳисобланади. Олти ойгача вақт горизонти учун В ташкилот авиация ёқилғи контрактларидан фойдаланади. В ташкилотнинг нефть ва нефть маҳсулотлари бозори тузилмасини таҳлили ва тегишли фактлар ва шартларни баҳолаши қуйидагича:

(i) В ташкилот Брент нефть ҳом ашёси бенчмарк бўлган географик ҳудудда фаолият олиб боради. Нефть ҳом ашёси бенчмарк хом ашё бўлиб, у турли нефть маҳсулотлари нархига асосий таъсир этувчи омил ҳисобланади. Дизель ёқилғиси нефть маҳсулотлари учун бенчмарк ҳисобланади, у умумий маънода нефть дистилятлари учун нарх кўрсаткичи бўлади. Бу ҳолат В ташкилот фаолият кўрсатаётган нефть хом ашёси ва нефть маҳсулотлари бозоридаги дериватив молиявий инструментларнинг турларида ўз аксини топган, масалан:

- Брент навидаги нефть хом ашёси учун бенчмарк нефть хом ашёси фьючерс шартномалари;

- дистилятлар учун нарх кўрсаткичи бўлган бенчмарк дизель ёқилғиси фьючерс шартномаси - масалан, авиация ёқилғи спред деривативи авиация ёқилғи ва бенчмарк дизель ёқилғиси нархи ўртасидаги фарқни қоплайди; ва

- Брент нефть хом ашёсига индексацияланган бенчмарк дизель ёқилғиси крек спред деривативи (яъни нефть хом ашёси ва дизель ёқилғиси ўртасидаги нарх деривативи - қайта ишлаш маржаси).

(ii) қайта ишланган нефть маҳсулотлари нархи аниқ бир нефть заводи томонидан қайта ишланган нефть хом ашёсига боғлиқ эмас чунки қайта ишланган нефть маҳсулотлари (дизель ёқилғиси ёки авиацион ёқилғи каби) стандартлашган маҳсулотлардир.

Шунга кўра, В ташкилот авиация ёқилғиси сотиб олиш нархи риски ўз ичига Брент нефть хом ашёси асосидаги нефть хом ашёси нархи риски компонентини ва дизель ёқилғиси нархи риски компонентини олади деб ҳисоблайди, ҳаттоки нефть хом ашёси ва дизель ёқилғиси шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам. Шунга кўра, В ташкилот ушбу иккала риск компонентини, улар шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам, алоҳида ажратиб олинадиган ва ишончли баҳоланадиган деб ҳисоблайди. Шу боис, В ташкилот прогноз авиация ёқилғи сотиб олиш риски компоненти (нефть хом ашёси ёки дизель ёқилғиси) асосида хежлаш муносабатларини белгилаши мумкин. Бу таҳлил шуни ҳам билдирадики, агар масалан В ташкилот West Texas Intermediate (WTI) асосида нефть хом ашёси деривативидан фойдаланса, Брент нефть хом ашёси ва WTI нефть хом ашёси ўртасидаги нарх фарқидаги ўзгаришлар хежлаш самарасизлигини билдиради.

(г) Г ташкилот қатьий белгиланган ставкадаги қарз инструментига эга. Бу инструмент кенг турдаги бенчмарк ставкага (масалан ЛИБОР) спредга қараб ўхшаш қарз инструментлар мавжуд иқтисодий муҳитда чиқарилган ва ушбу муҳитда ўзгарувчан ставкадаги инструментлар одатда бенчмарк ставкага индексацияланган. Фоиз ставкаси свопи кўпинча қарз инструментининг ушбу бенчмарк ставкага спредидан қатъий назар, бенчмарк ставка асосидаги фоиз ставкаси рискини бошқариш учун фойдаланилади. Қатъий белгиланган қарз инструментларининг нархи бенчмарк ставкадаги ўзгаришларга жавобан ўзгаради. Г ташкилот бенчмарк ставка алоҳида идентификацияланадиган ва ишончли баҳоланадиган деб ҳисоблайди. Шунга кўра, Г ташкилот бенчмарк фоиз ставкаси риски асосида риск компонентини қатьий белгиланган қарз инструментини хежлаш муносабатларида белгилаши мумкин.


Б6.3.11 Риск компонентини хежланган модда сифатида белгилашда, хежлаш ҳисоби талаблари ушбу риск компонентига бошқа риск компоненти бўлмаган хежланган моддаларга қўллангани каби қўлланилади. Масалан, квалификацияланадиган мезон қўлланилади, шу жумладан хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб бериши ва хежлаш самарасизлиги баҳоланиши ва тан олиниши лозим.


Б6.3.12 Ташкилот шунингдек, пул оқимлари ёки ҳаққоний қиймат хежида аниқ кўрсатилган нарх ёки бошқа ўзгарувчидан паст ёки баланд бўлиш ўзгаришларини белгилаши мумкин ("бир тараф риски"). хежлаш инструментининг сотиб олинган опциони ички қиймати (у белгиланган риск каби худди шундай асосий шартларга эга деб тахмин қилинганда) хежланган модданинг бир тараф рискини акс эттиради, лекин унинг вақт қийматини эмас. Масалан, ташкилот прогноз қилинган товарлар сотиб олишдаги нарх ошиши натижасида келгуси пул оқимлари натижаларининг ўзгарувчанлигини рискини хежланган модда сифатида белгилаши мумкин. Ушбу ҳолатда, ташкилот фақат кўрсатилган даражадан юқори бўлган нарх ошиши натижасидаги пул оқимлари йўқотишларини хежланган модда сифатида белгилаши мумкин. Хежланган риск сотиб олинган опционнинг вақт қийматини фойда ёки зарарга таъсир этадиган прогноз қилинган операциянинг компонентини ўз ичига олмайди.


Б6.3.13 Инкор этиб бўладиган тахминга кўра, инфляция риски шартномада аниқ кўрсатиб ўтилмаган бўлса, у алоҳида ажратиб олинадиган ва ишончли баҳолана оладиган ҳисобланмайди ва шунга кўра, молиявий инструментнинг риск компоненти сифатида белгиланиши мумкин эмас. Лекин, айрим ҳолатларда алоҳида ажратиладиган ва ишончли баҳоланадиган инфляция рискининг риск компонентини аниқлаш мумкин, бу инфляциянинг муҳити ва тегишли қарз инструментлари бозори алоҳида шароитлари туфайли юз беради.


Б6.3.14 Масалан нол купонли реал фоиз ставкалари бўйича шартлар тузилмасини яратиш имконини берувчи етарлича ликвид бозор мавжудлиги сабабли ҳажми ва вақт тузилмасига эга инфляцияга боғланган облигациялар мавжуд муҳитда ташкилот қарз мажбуриятларини чиқарди. Бу тегишли валюта учун инфляция қарз инструментлари бозори томонидан алоҳида ҳисобга олинадиган тегишли омил эканини билдиради. Бундай ҳолатда, инфляция риски компоненти ноль купонли реал фоиз ставкалари вақт тузилмасидан фойдаланган ҳолда хежланган қарз инструментининг пул оқимларини дисконтлаган ҳолда инфляция риски компоненти белгиланиши мумкин (яъни рискдан ҳоли (номинал) фоиз ставкаси компоненти белгилангани каби). Аксинча, кўп ҳолатларда инфляция риски компоненти алоҳида идентификацияланмайди ва ишончли баҳолана олмайди. Мисол учун, ташкилот фақат инфляцияга боғлиқ облигациялар бозори ноль купонга асосланган реал фоиз ставкаси вақт доирасини яратиш учун этарли даражада ликвид бўлмаган муҳитда номинал фоиз ставкаси бўйича қарз инструментларини чиқаради. Ушбу ҳолатда бозор тузилмаси ва фактлар ва шартлар ташкилотннинг қарз бозоридаги тегишли алоҳида омили деб ҳисоблашини қўллаб-қувватламайди. Шунга кўра, ташкилот инфляция риски шартномада кўрсатилмаган алоҳида идентификацияланадиган ва ишончли баҳоланадиган деб ҳисобланмаслиги тахминини инкор эта олмайди. Шунга мувофиқ, инфляция риски компоненти хежланган модда деб белгилаш учун муносиб бўлмайди. Бу ҳолатда ташкилот фойдаланган исталган инфляция риски хежлаган инструментига нисбатан қўлланади. Хусусан, ташкилот оддийгина ҳақиқатдаги инфляция рискини хежлаган инструментдаги шартлар ва муддатларни номинал фоиз ставкадаги қарз мажбуриятларининг шарт ва муддатларига қўллаши мумкин эмас.


Б6.3.15 Агар инструментнинг бошқа пул оқимлари инфляция риски компоненти билан таъсир этмаган бўлса,тан олинган инфляцияга боғланган облигация пул оқимларининг шартномада кўрсатилган инфляция риски компоненти алоҳида идентификацияланадиган ва ишончли баҳоланадиган ҳисобланади.



Номинал қиймат компонентлари


Б6.3.16 хежлаш муносабатларида хежланган модда сифатида белгиланиши мумкин бўлган номинал сумманинг иккита компоненти тури мавжуд: бутун модданинг мутаносиб улуши бўлган компонент ва қатлам компоненти. Компонент тури ҳисоб натижасини ўзгартиради. Ташкилот ўзининг риск бошқаруви мақсадларига мувофиқ равишда ҳисобга олиш мақсадларида компонентни белгилаши лозим.


Б6.3.17 Мутаносиб улушли компонентнинг мисоли сифатида қарз бўйича шартномавий пул оқимларининг 50 фоизини келтириш мумкин.


Б6.3.18 Қатлам компоненти кўрсатиб ўтилган, лекин очиқ объектлардан танланган ёки номинал қийматдан кўрсатиб ўтилган бўлиши мумкин. Масалан:

(а) монетар операция ҳажмининг бир қисми, масалан 201Х мартдаги биринчи 20 ч.э.п.б дан кейин чет эл валютасида ифодаланган сотувнинг кейинги 10 ч.э.п.б;

(б) жисмоний ҳажмнинг бир қисми, масалан ХYZ табиий газ сақлаш омборида сақланаётган 5 миллион куб метр ўлчанган қолган газ резерви;

(в) жисмоний ёки бошқа операцион ҳажмнинг қисми, масалан 201Х июнь ойидаги биринчи 100 баррель нефть хариди ёки 201Х июнь ойидаги биринчи 100 Мвт электр энергияси хариди; ёки

(г) хежланган модда номинал қийматининг қатлами; масалан 100 миллион п.б қатьий мажбуриятнинг охирги 80 миллион п.б, 100 миллион п.б қатъий белгиланган ставкадаги облигациянинг охирги 20 миллион п.б қатлами ёки ҳаққоний қийматда олдиндан сўндирилиши мумкин бўлган 100 миллион п.б қатъий белгиланган ставкадаги облигациянинг бошидаги 30 миллион п.б қатлами (белгиланган номинал қиймати 100 миллион п.б).


Б6.3.19 Агар қатлам компонент ҳаққоний қиймат хежи деб белгиланган бўлса, ташкилот уни белгиланган номинал қийматда кўрсатиб ўтиши лозим. Хаққоний қиймат хежи квалификация талабларига мос келиш учун, ташкилот хежланган модданинг хаққоний қиймати ўзгаришларини қайта баҳолаши лозим (яъни хежланган рискга тегишли модданинг хаққоний қиймат ўзгаришини қайта баҳолаши). Хаққоний қиймат хежи тузатишлари модда тан олиниши бекор қилингунга қадар фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Шунга кўра, хаққоний қиймат хежи тузатиши тегишли бўлган моддани аниқлаб кўриш лозим. Ҳаққоний қиймат хежидаги қатлам компоненти учун бу ташкилотда белгиланган номинал қийматдан аниқлашни талаб этади. Масалан, Б6.3.18(г) бандда тўлиқ аниқланган 100 миллион п.б номинал сумма охирги 20 миллион п.б қатлам ёки биринчи 30 миллион п.б қатлам эканлиги аниқланиши лозим.


Б6.3.20 Агар олдиндан тўловнинг ҳаққоний қийматига хежланган рискдаги ўзгаришлар таъсир этган бўлса, олдиндан тўлов опционига эга қатлам компонент хаққоний қиймат хежида хежланган модда сифатида белгиланиши муносиб бўлмайди, бундан хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришни белгилашда тегишли олдиндан тўлов опциони таъсирини белгиланган қатлам ўз ичига олиши мустасно.



Компонентлар ва объект бўйича жами

пул оқимлари ўртасидаги боғлиқлик


Б6.3.21 Молиявий ёки номолиявий модданинг пул оқимлари компоненти хежланган модда сифатида белгиланса, ушбу компонент тўлиқ объектнинг тўлиқ пул оқимларига тенг ёки ундан камроқ бўлиши лозим. Лекин, тўлиқ объектнинг барча пул оқимлари хежланган модда сифатида белгиланиши ва фақат аниқ бир риск учун (масалан фақат ЛИБОРдаги ёки бенчмарк товар нархидаги ўзгаришларга нисбатан ўзгаришлар) хежланиши мумкин.


Б6.3.22 Масалан, ЛИБОР ставкасидан эффектив фоиз ставкаси паст бўлган молиявий мажбурият учун, ташкилот қуйидагиларни белгилай олмайди:

(а) мажбуриятнинг компоненти ЛИБОРдаги фоиз ставкасига тенг (ҳаққоний қиймат хежида асосий сумма плюс); ва

(б) компонент манфий қолдиғини.


Б6.3.23 Лекин, эффектив фоиз ставкаси (масалан) ЛИБОРдан 100 базис банд паст бўлган қатьий белгиланган фоиз ставкалик молиявий мажбурият ҳолатида, ташкилот ЛИБОРдаги ўзгаришларга тегишли бўлган бутун мажбуриятнинг қийматидаги ўзгаришларни хежланган модда сифатида белгилаши мумкин. Агар қатьий белгиланган молиявий инструмент у яратилгандан кейин маълум вақт ўтиб хежланган бўлса ва фоиз ставкалари ҳам шу вақтда ўзгарган бўлса, ташкилот риск компонентини бенчмарк ставкага тенг деб белгилаши мумкин, бу эса модда бўйича тўланадиган шартномавий ставкадан баландроқ бўлади. Ташкилот бундай қилиши учун инструментни у биринчи марта уни хежланган модда сифатида белгилаган вақтда сотиб олган деб тахмин қилган ҳолда ҳисобланган эффектив фоиз ставкасидан бенчмарк фоиз ставкаси паст бўлиши лозим. Масалан, ташкилот ЛИБОР 4 фоиз бўлган вақтда эффектив фоиз ставкаси 6 фоиз бўлган 100 п.б қатьий белгиланган ставкадаги молиявий активни яратган. У ушбу активни кейинроқ, ЛИБОР 8 фоиз бўлганда хежлашни бошлади ва активнинг ҳаққоний қиймати 90 п.б.га пасайди. Ташкилот ҳисоблашича, агар у активни ЛИБОР фоиз ставкаси рискига хежланган модда сифатида биринчи белгиланган кунда сотиб олса, 90 п.б. бирлик ҳаққоний қиймати асосида активнинг самарали даромадлилиги 9.5 фоиз бўлар эди. ЛИБОР самарали даромадликдан паст бўлганлиги учун ташкилот қисман шартномавий фоиз пул оқимлари ва сўндириш муддатида тўланадиган сумма (100 п.б) ва қисман жорий ҳаққоний қиймат (90 п.б) ўртасидаги фарқдан ташкил топган 8 фоизлик ЛИБОР компонентини хежлаш объекти сифатида белгилаши мумкин.


Б6.3.24 Агар ўзгарувчан ставкадаги молиявий мажбурият бўйича (масалан) уч ойлик ЛИБОР минус 20 базис банд фоиз (ноль базис банд "флор" назарда тутилган) ҳисобланса, ташкилот хежланган модда сифатида ЛИБОРдаги ўзгаришларга тааллуқли бўлган тўлиқ мажбуриятнинг пул оқимларидаги ўзгаришларни белгилаши мумкин. Шунга кўра, ЛИБОР келгуси эгри чизиғи ушбу мажбурият учун 20 базис банддан пастга тушмаса, хежланган модданинг пул оқимлари ўзгариши ноль ёки позитив спредли уч ойлик ЛИБОР фоиз ставкага эга мажбуриятнинг ўзгариши билан бир хил бўлади. Лекин, агар уч ойлик ЛИБОР келгуси эгри чизиғи мажбуриятнинг (ёки унинг бир қисми) қолган амал қилиш муддати учун 20 базис банддан паст бўлса, хежланган модда пул оқимларининг ўзгариши ноль ёки позитив спредли уч ойлик ЛИБОР фоиз ставкага эга мажбуриятнинг ўзгаришидан пастроқ бўлади.


Б6.3.25 Ўхшаш тарзда бенчмарк нефть хом ашёси нархидан фарқ қилувчи маълум бир нефть қазилмаси жойидан қазиб олинган нефть хом ашёси номолиявий моддага мисол бўла олади. Агар ташкилот нефть ҳом ашёсини бенчмарк нефть хом ашёси нархи минус 10 п.б. лекин кўпи билан 15 п.б нарх формуласи орқали шартнома асосида сотса, ташкилот бенчмарк нефть хом ашёси ўзгаришига тегишлиги сотиш контрактидаги тўлиқ пул оқимлари ўзгаришини хежланган модда сифатида белгилаши мумкин. Лекин, ташкилот бенчмарк нефть ҳом ашёси нархининг тўлиқ ўзгаришига тегишли компонентни белгилай олмайди. Шунга кўра, ҳар бир етказиб бериш учун форвард нарх 25 п.б.дан пастга тушмаса, хежланган модданинг пул оқимлари ўзгариши бенчмарк нефть хом ашёси сотувидаги ўзгаришлар (ёки позитив спред) билан бир хил бўлади. Лекин, агар форвард нарх исталган етказиб бериш учун 25 п.б.дан паст бўлса хежланган модда пул оқимлари ўзгариши бенчмарк нефть хом ашёси нархидаги нефть сотувидаги ўзгаришлардан паст бўлади.



Хежлаш ҳисобини қўллаш учун

квалификация мезонлари (6.4 бўлим)


Хеж самарадорлиги


Б6.4.1 Хеж самарадорлиги хежлаш инструментининг ҳаққоний қиймати ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар хежланган модда ҳаққоний қийматидаги ёки пул оқимларидаги ўзгаришларни (масалан хежланган модда риск компоненти бўлиб, модданинг ҳаққоний қиймати ёки пул оқимларидаги ўзгариши хежланган рискка тегишли бўлса) қоплаши даражасидир. хежлаш самарасизлиги бу хежланган инструментнинг ҳаққоний қиймати ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар хежланган модданинг ушбу ўзгаришларидан юқори ёки паст бўлишидир.


Б6.4.2 Хежлаш муносабатларини белгилашда ташкилот кейинчалик доимий асосда, хежлаш муносабатлари даврида унга таъсир этиши кутилаётган хежлаш самарасизлигининг манбаларини таҳлил қилиб бориши лозим. Ушбу таҳлил (шу жумладан Б6.5.21 бандга мувофиқ хежлаш муносабатларини қайта балансировка қилишдан юзага келадиган тузатишлар) ташкилотнинг хеж самарадорлиги талабларига жавоб бериши бўйича баҳолашга асос бўлади.


Б6.4.3 Шубҳаларни олдини олиш мақсадида, дастлабки контрагентни клиринг контрагентга алмаштириш таъсири ва 6.5.6 бандда келтирилган боғлиқ бўлган ўзгартиришлар хежлаш инструментини баҳолашда ва шунга мувофиқ хеж самарадорлиги ва хежлаш самарасизлигини баҳолашда ўз аксини топиши лозим.



Хежланган модда ва хежлаш инструменти

ўртасидаги иқтисодий боғлиқлик


Б6.4.4 Иқтисодий боғлиқлик мавжудлиги бўйича талаб шуни билдирадики, хежлаш инструменти ва хежланган модда одатда бир хил риск яъни хежланган риск туфайли тескари йўналишда харакат қилади. Шунга мувофиқ, хежлаш инструменти қиймати ва хежланган модда қийматини тизимли равишда иқтисодий боғланган хежланган рискларга бир хил таъсир кўрсатадиган ўзгарувчи ёки ўзгарувчиларга жавобан ўзгариши бўйича кутишлар бўлиши лозим (масалан Брент ёки WTI нефть хом ашёси).


Б6.4.5 Агар ўзгарувчилар бир хил бўлмаса лекин иқтисодий боғланган бўлса, хежлаш инструменти ва хежланган модда бир хил йўналишда харакат қилишади, масалан иккита боғлиқ ўзгарувчилар ўртасидаги нарх дифференциали ўзгарган ҳолда ўзгарувчиларнинг ўзи аҳамиятли даражада ўзгармайди. Агар ўзгарувчилар ҳаракат қилганда хежлаш инструменти ва хежланган модда қийматлари тескари йўналишда ҳаракат қилиши кутилаётган бўлса, бу хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасида иқтисодий боғлиқлик мавжудлиги бўйича мувофиқ бўлади.


Б6.4.6 Иқтисодий боғлиқлик мавжудлиги баҳолаш, риск бошқариш мақсадларига жавоб беришини аниқлаш учун амал қилиш муддатида хежлаш муносабатининг ўз эҳтимолли ҳарактери таҳлилини ҳам ўз ичига олади. Ушбу ўзгарувчилар ўртасидаги статистик корреляциянинг мавжудлиги ўз ўзидан иқтисодий боғлиқлик мавжуд деб хулоса чиқаришга асос бўла олмайди.



Кредит риски таъсири


Б6.4.7 хежлаш ҳисоби модели хежлаш инструменти ва хежланган модда фойда ёки зарарларини умум қабул қилинган ўзаро қоплашга асосланганлиги сабабли, хеж самарадорлиги нафақат ушбу моддалар (яъни уларнинг ўзгарувчиларидаги ўзгаришлар) иқтисодий боғлиқлиги билан, балки иккала хежлаш инструменти ва хежланган модданинг кредит риски таъсири қиймати билан аниқланади. Кредит риски таъсири шуни билдирадики, хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасидаги иқтисодий боғлиқлик мавжуд бўлсада ўзаро қоплаш даражаси етарли бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолатда хежлаш инструменти ёки хежланган моддадаги кредит риски ўзгариши шундай даражада бўладики, кредит риски иқтисодий боғлиқлик (яъни ўзгарувчилар ўзгаришининг таъсири) натижасидаги қиймат ўзгаришидан устунликка эга бўлади. Ўзгариш даражаси устунлик берадиган даражада кредит рискидан зарар (ёки фойда) хежлаш инструменти ёки хежланган модда қийматидаги ўзгарувчиларнинг ўзгариши таъсирдан катта бўлади, ҳаттоки бу ўзгаришлар аҳамиятли бўлса ҳам. Акс ҳолда, агар маълум вақт давомида ўзгарувчиларда кам ўзгариш бўлса, кредит риски билан боғлиқ хежлаш инструменти ёки хежланган модданинг қийматидаги кам миқдордаги ўзгаришни ўзгарувчиларнинг қийматга кўпроқ таъсир этиши устунлик келтириб чиқармайди.


Б6.4.8 Кредит риски хежлаш муносабатларида устунликка эга омилга мисол сифатида ташкилот товар нархи рискини очиқ позициясини таъминланмаган дериватив билан хежланганини келтириш мумкин. Агар контрагентнинг ушбу дериватив бўйича кредитга лаёқатлилиги аҳамиятли даражада пасайса, контрагентнинг кредитга лаёқатлилигидаги ўзгаришлар таъсири, товар нархининг хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришидан юқори бўлади, бунда хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришлар асосан товар нархининг ўзгаришига асосланган бўлади.



Хежлаш коэффициенти


Б6.4.9 Хеж самарадорлиги талабларига мувофиқ, хежлаш муносабатларининг хежлаш коэффициенти ташкилот ҳақиқатда хежлайдиган хежланган модданинг миқдори билан ташкилот хежланган модданинг миқдорини хежлаш учун ҳақиқатда фойдаланадиган хежлаш инструменти миқдорига мувофиқ бўлиши лозим. Шунга кўра, агар ташкилот модда рискининг очиқ позицияси бўйича 100 фоиздан камроғини масалан 85 фоизини хежласа, у хежлаш муносабатларини белгилашда хеж коэффициентда худди 85 фоиз нисбатда рискнинг очиқ позицияси ва ташкилот ушбу 85 фоизни хежлаш учун ҳақиқатда фойдаланадиган хежлаш инструментининг миқдорини белгилаши лозим. Ўхшаш тарзда, агар масалан, ташкилот 40 бирлик номинал суммадаги молиявий инструментдан фойдаланган ҳолда рискнинг очиқ позициясини хежласа, у хежлаш муносабатларида хежлаш коэффициентини худди шу 40 бирлик миқдордаги (яъни ташкилот хежлаш коэффициентидан у сақлаб турган юқорироқ ёки камроқ миқдордаги бирликлардан фойдаланмаслиги лозим) ва ушбу 40 бирлик билан ҳақиқатда хежланган модданинг миқдори асосида белгилаши лозим.


Б6.4.10 Лекин, хежлаш муносабатларини хежланган модда миқдори ва ташкилот ҳақиқатда ишлатган хежлаш инструменти миқдори асосидаги хежлаш коэффициенти бўйича белгилаш, хежланган модда ва хежлаш инструменти улуши дисбалансини ҳисобга олмаслиги лозим, чунки бу хежлаш самарасизлигини (тан олинган ёки олинмаганидан қатъий назар) келтириб чиқаради ва бу хежлаш ҳисобига номувофиқ бўлган ҳисоб натижаларини келтириб чиқариши мумкин. Шунга кўра, хежлаш муносабатларини белгилаш мақсадида ташкилот хежлаш коэффициентини хежланган модда миқдори ва, агар бу таъкидланган дисбалансни бартараф этиш учун лозим бўлса, ташкилот ҳақиқатда ишлатадиган хежлаш инструменти натижасига тузатиши лозим.


Б6.4.11 Хежлаш ҳисоби мақсадида ҳисоб натижалари номувофиқ эканлигини баҳолаш бўйича тегишли ҳисобга олишларнинг мисоллари қуйидагилар:

(а) пул оқимлари учун хежлаш самарасизлигини тан олишни рад этиш мақсадида хежлаш коэффициенти ўрнатилганлиги ёки ҳаққоний қиймат хеж тузатишларини кўпроқ ҳежланган моддалар учун ҳаққоний қиймат ҳисобидан фойдаланиш мақсадидалиги, лекин хежлаш инструменти ҳаққоний қиймат ўзгаришларини ўзаро қопламаслиги; ва

(б) хежланган модда ва хежлаш инструментининг аниқ бир улушлари бўйича тижорат асослари мавжудлиги, у хежлаш самарасизлигини келтириб чиқарган тақдирда ҳам. Масалан, ташкилот шартнома тузади ва хежлаш инструменти миқдорини белгилайди, бу миқдор хежланган модданинг энг зўр хежи эмас чунки, хежлаш инструментининг стандарт ҳажми ушбу миқдордаги хежлаш инструменти ("лотнинг стандарт ўлчам муаммоси") билан шартнома тузиш имконини бермайди. Масалан, ташкилот 100 тонна кофе сотиб олишни шартнома ҳажми 37,500 фунт кофе бўлган стандарт кофе фьючерслари билан хежлайди. Ташкилот фақат беш ёки олтита шартномани (85,0 ёки 102,1 тонна мос равишда) 100 тонна сотиб олиш ҳажми учун хежлаши мумкин. Ушбу ҳолатда, ташкилот хежлаш муносабатларини ҳақиқатда ишлатган кофе фьючерс шартномалари сонидан келиб чиққан хежлаш коэффициентидан белгилайди, чунки хежланган модда ва хежлаш инструменти улушларидаги номувофиқликдан келиб чиқадиган хежлаш самарасизлиги, хежлаш ҳисоби мақсадларига номувофиқ бўлган ҳисоб натижаларига сабаб бўлмайди.



Хеж самарадорлиги талабларига мос

келишини баҳолаш мунтазамлиги


Б6.4.12 Ташкилот хежлаш муносабатларининг бошида ва кейинчалик мунтазам равишда хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини баҳолаб бориши лозим. Энг камида ташкилот ҳар ҳисобот даврига ёки хеж самарадорлиги талабларига таъсир этувчи шароитлардаги аҳамиятли ўзгаришлардан кейин қайси бири эртароқ юз берса, баҳолаб бориши лозим. Бу баҳолаш хеж самарадорлиги бўйича кутишларга тегишли ва шунга кўра фақат перспектив бўлади.



Хеж самарадорлиги талабларига мос

келишини баҳолаш усуллари


Б6.4.13 Мазкур стандарт хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини баҳолаш усулларини аниқ белгиламайди. Лекин, ташкилот хежлаш муносабатларининг тегишли хусусиятларини қамраб олган, шу жумладан хежлаш самарасизлиги манбаларини ўз ичига олган усулдан фойдаланиши лозим. Ушбу омилларга асосан усул миқдор ёки сифат жаҳатидан баҳолаш тарзида бўлиши мумкин.


Б6.4.14 Масалан, хежлаш инструменти ва хежланган модданинг асосий шартлари (номинал қиймат, сўндириш муддати ёки ўзгарувчи) мос келса ёки яқин келса, ташкилот учун ушбу асосий шартларни сифат жиҳатидан баҳолаш асосида хежлаш инструменти ва хежланган модда бир хил рискка эгалиги сабабли одатда қарама - қарши ҳаракат қиладиган қийматларга эгалиги ва шунга кўра, хежланган модда ва хежлаш инструменти ўртасида иқтисодий боғлиқлик мавжуд деб ҳисоблаши мумкин (Б6.4.4-Б6.4.6-бандларга қаранг).


Б6.4.15 Дериватив хежлаш инструментини белгилашда пулда бўлиши ёки бўлмаслиги факти, сифат жиҳатидан баҳолаш ўринли эмаслигини билдирмайди. У сифат жиҳатидан баҳолаш ҳолатни хежлаш самарасизлиги магнитудаси сабабли адекват баҳолай олмаслиги фактидан келиб чиқиб, ҳолатларга боғлиқ бўлади.


Б6.4.16 Акс ҳолда, агар хежлаш инструменти ва хежланган мода асосий шартлари ўзаро яқин бўлмаса, ўзаро қоплаш даражаси бўйича ноаниқлик даражаси ошади. Шунга кўра, хежлаш муносабатларининг амал қилиш муддатида хеж самарадорлигини прогноз қилиш қийинроқ бўлади. Ушбу ҳолатда ташкилот учун хежланган модда ва хежлаш инструменти ўртасида иқтисодий боғлиқлик мавжудлигини фақатгина миқдорий баҳолаш асосида ҳисоблаш мумкин бўлади (Б6.4.4-Б6.4.6-бандларга қаранг). Айрим ҳолатларда, хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини белгилаш учун фойдаланилган хежлаш коэффициентини ҳам баҳолаш учун миқдор жиҳатидан баҳолаш лозим бўлиши мумкин (Б6.4.9-Б6.4.11-бандларга қаранг). Ташкилот ушбу иккита турли мақсадлар учун бир хил ёки турли усуллардан фойдаланиши мумкин.


Б6.4.17 Агар шартлардаги ўзгаришлар хеж самарадорлигига таъсир этса, ташкилот хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини баҳолаш усулини хежлаш муносабатларининг тегишли хусусиятлари, шу жумладан хежлаш самарасизлигининг манбалари ҳам қамраб олинганлигини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириши мумкин.


Б6.4.18 Ташкилотнинг риск бошқаруви хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини баҳолашни амалга оширишда асосий маълумот манбаи ҳисобланади. Бу қарор қабул қилиш мақсадларида фойдаланилган бошқарув маълумотлари (ёки таҳлиллар) хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини баҳолаш учун ҳам фойланилиши мумкинлигини билдиради.


Б6.4.19 Ташкилотнинг хежлаш муносабатлари бўйича ҳужжатлари ўз ичига хеж самарадорлиги талабларини қандай баҳолашни ва унинг усули ёки усулларини ўз ичига олади. хежлаш муносабатларининг ҳужжатлари усулларда исталган ўзгаришлар юз берганда янгиланиши лозим (Б6.4.17-бандга қаранг).



Хежлаш муносабатларининг муносиб

келиши ҳисоби (6.5 бўлим)


Б6.5.1 Хаққоний қиймат хежига мисол сифатида қатьий ставкадаги қарз инструментининг фоиз ставкалари ўзгаришидан юзага келадиган ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар рискининг очиқ позицияси хежини келтириш мумкин. Бундай хежлаш эмитент томонидан ёки сақлаб турувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.


Б6.5.2 Пул оқимлари хежининг мақсади бўлиб, хежлаш инструментининг фойда ёки зарарини хежланган кутилаётган келгуси пул оқимлари фойда ёки зарарга таъсир этадиган давр ёки даврлар муддатини узайтириш ҳиобланади. Пул оқимлари хежига мисол сифатида ўзгарувчан ставкадаги (амортизацияланган қийматда ёки ҳаққоний қийматдами фарқи йўқ) қарз мажбуриятни қатьий ставкадаги белгиланган (яъни, келгуси операция хежи бунда келгуси пул оқимлари келгуси фоиз тўловлари билан хежланган) қарз мажбуриятига свопдан фойдаланган ҳолда алмаштириш бўлади. Аксинча, улушли инструментнинг прогноз қилинган сотиб олиниши, сотиб олингандан кейин фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олинади, бу модда пул оқимлари хежида хежланган модда бўла олмаслигини, чунки хежлаш инструментидаги исталган фойда ёки зарарни кечиктирилиши, у ўзаро қоплайдиган даврда фойда ёки зарарни қайта таснифлай олмаслиги сабаблидир. Ушбу сабабга кўра, прогноз қилинган улушли инструментнинг сотиб олиниши, у сотиб олингандан кейин ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинади ва ҳаққоний қийматдаги ўзгаришларни бошқа умумлашган даромадда акс эттирилиши пул оқимлари хежида хежланган модда бўла олмаслигини билдиради.


Б6.5.3 Қатъий мажбурият хежи (масалан, электр компаниясининг ёқилғини қатьий белгиланган нархда сотиб олиш бўйича тан олинмаган шартномавий мажбурияти бўйича тан олинмаган ёқилғи нархининг ўзгариши хежи) бу ҳаққоний қиймат ўзгаришидаги рискнинг очиқ позицияси хежидир. Демак, бундай хеж ҳаққоний қиймат хежидир. Шунга кўра, 6.5.4-бандга мувофиқ чет эл валютаси риски қатъий мажбурият хежи муқобил равишда пул оқимлари хеж сифатида ҳисобга олиниши мумкин.



Хежлаш самарасизлигини баҳолаш


Б6.5.4 хежлаш самарасизлигини баҳолашда, ташкилот пулнинг вақт қийматини ҳисобга олиши лозим. Шунга кўра, хежланган модданинг қийматини дисконтланган қиймат асосида белгилайди ва шунинг учун хежланган модда қийматининг ўзгариши пулнинг вақт қиймати таъсирини ҳам ўз ичига олади.


Б6.5.5 хежлаш самарасизлигини баҳолаш мақсадида хежланган модда қийматидаги ўзгаришларни ҳисоблаш учун, ташкилот хежланган модданинг (кўпинча "гипотетик дериватив" деб аталади) асосий шартларига мос келадиган деривативдан фойдаланиши мумкин ва масалан прогноз қилинган операция хежи учун хеж нархи (ёки ставкаси) даражаси орқали даражаланади. Масалан, агар хеж жорий бозор даражасида икки томонлама риск учун бўлса, гипотетик дериватив хежлаш муносабатларини белгилаш вақтида қиймати нолгача даражаланган гипотетик форвард шартнома акс эттиради. Агар хеж масалан бир томонлама риск учун бўлса, гипотетик дериватив хежлаш муносабатларини белгилаш вақтида пулга эга бўлган ёки агар хежланган нарх даражаси жорий бозор даражасидан юқори (ёки узоқ позициянинг хежида, паст), пулга эга бўлмаган гипотетик опционнинг ички қийматини акс эттиради. Гипотетик деривативдан фойдаланиш хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришларни ҳисоблашнинг усулларидан биридир. Гипотетик дериватив хежланган моддани бевосита акс эттиради ва шунга кўра, бошқа усул орқали қийматдаги ўзгаришларни аниқланганда ҳам натижа бир хил бўлади. Шунга кўра, "гипотетик дериватив"дан фойдаланиш усули бу ташкилотнинг шахсий ҳуқуқи бўлмасдан, фақат хежланган модданинг қийматини ҳисоблаш учун қўллаш мумкин бўлган математик усулдир. Шунга мувофиқ "гипотетик дериватив" фақат хежлаш инструментида (лекин хежланган модданинг эмас) мавжуд хежланган модданинг қиймати хусусиятларини ўз ичига олиши учун фойдаланилиши мумкин эмас. Мисол сифатида чет эл валютасида ифодалаган қарз мажбурияти (қатъий ёки ўзгарувчан ставкада бўлишидан қатъий назар) бўлиши мумкин. Гипотетик деривативдан бундай қарз қийматидаги ўзгаришларни ёки унинг пул оқимларидаги жамғарилган ўзгаришларнинг жорий (дисконтланган) қийматини ҳисоблашда, гипотетик дериватив оддийгина айирбошланаётган валюталар ўртасидаги фарқ учун устамани ўз ичига олиши мумкин эмас, ҳаттоки ҳақиқатдаги деривативлар бундай турли валюталар айирбошланаётганда бундай устамани (масалан валюталараро фоиз ставкалари свопи) ўз ичига олса ҳам.


Б6.5.6 Гипотетик деривативдан фойдаланган ҳолда аниқланган ҳежланган модданинг қийматидаги ўзгаришлар хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб бериши мақсадларида баҳолаш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.



Хежлаш коэффициенти ўзгариши ва хежлаш

муносабатларини қайта баланслаш


Б6.5.7 Қайта баланслаш деганда, мавжуд хежлаш муносабатларидаги хежланган модда ёки хежлаш инструментининг хеж самарадорлиги талабларига мувофиқ келадиган хежлаш коэффициентини ушлаб туриш мақсадида белгиланган миқдорларини тузатиш назарда тутилади. Хежланган модда ёки хежлаш инструментининг белгиланган миқдорларини бошқа мақсадлар доирасида ўзгариши ушбу стандарт мақсадида қайта баланслаш деб ҳисобланмайди.


Б6.5.8 Қайта баланслаш Б6.5.9-Б6.5.21-бандларга мувофиқ хежлаш муносабатларининг давоми сифатида ҳисобга олинади. Қайта баланслашда, хежлаш муносабатларида хежлаш самарасизлиги хежлаш муносабатларини тузатишдан олдин белгиланади ва тан олинади.


Б6.5.9 Хежлаш коэффициентини тузатиш ташкилотга хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасидаги уларнинг ўзгарувчилари ва риск ўзгарувчилари туфайли юзага келадиган муносабатлардаги ўзгаришларга жавоб бериш имкониятини беради. Масалан, хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасидаги хежлаш муносабатида иккита ўзгарувчи (масалан, турли хил, лекин ўзаро боғланган индекслар, ставклар ёки нархлар) ўртасидаги муносабатларга ўзгаришга жавобан турли хил лекин ўзаро боғланган ўзгарувчилар ўзгаришидир. Шунга кўра, қайта баланслаш хежлаш инструменти ва хежланган модда муносабатларида хежлаш коэффициентини тузатиш орқали ўзаро қоплайдиган қилиб ўзгарадиган ҳолатларда хежлаш муносабатларини давом эттириш имконини беради.


Б6.5.10 Масалан, ташкилот А чет эл валютаси рискининг очиқ позициясини Б чет эл валютаси орқали валюта деривативи билан хежлайди, бунда А ва Б чет эл валюталари ўзаро боғланган (яъни, уларнинг айирбошлаш курси маълум бир даражада ёки айирбошлаш курси Марказий банк ёки бошқа орган томонидан ўрнатилади). Агар А чет эл валютаси ва Б чет эл валютаси ўртасидаги айирбошлаш курси ўзгарса (яъни янги даража ёки курс ўрнатилса), янги айирбошлаш курсини акс эттириш учун хежлаш муносабатларини қайта баланслаш янги шароитларда хежлаш коэффициенти учун хеж самарадорлиги талабларига хежлаш муносабатларни жавоб бераётганлигини таъминлайди. Аксинча, агар валюта деривативида дефолт бўлса, хежлаш коэффициентини ўзгариши хежлаш муносабатлари хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришни давом этаётганлигини таъминламайди. Шунга кўра, хежлаш инструменти ва хежланган моддадаги ўзгаришлар хежлаш коэффициентини тузатиш орқали ўзгаришларни ўзаро қоплай олмайдиган муносабатлар ҳолатида қайта баланслаш хежлаш муносабатларини давом эттиришни таъминламайди.


Б6.5.11 Пул оқимлари ёки хежлаш инструменти ва хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар ҳар доим ҳам хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасидаги муносабатларидаги ўзгаришларни ўзаро қопламайди. Ташкилот хежлаш муносабатларига амал қилиш муддати давомида таъсир этиши мумкин бўлган хежлаш самарасизлиги манбаларини таҳлил қилиши ва ўзгаришлар ўзаро қоплашини таҳлил қилиши лозим:

(а) актуал ҳисобланган хежлаш коэффициенти атрофидаги ўзгаришлар (яъни, хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасидаги боғлиқликни тўғри акс эттиришни давом этаётган); ёки

(б) хежлаш коэффициенти хежлаш инструменти ва хежланган модда ўртасидаги боғлиқликни тўғри акс эттирмаётган бўлса;

Ташкилот хеж самарадорлиги талабларига хежлаш коэффициенти жавоб беришини баҳолаш учун амалга оширади, яъни ҳисоботда хежлаш ҳисобининг мақсадига мос келмайдиган натижа акс эттириши мумкин бўлган хежлаш самарасизлигини (тан олинган ёки олинмаганидан қатъий назар) келтириб чиқарувчи хежлаш инструменти ва хежлаш объектининг ўлчов коэффициентлари ва ўртасидаги дисбалансни акс эттирмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун амалга оширилади. Шунинг учун, баҳолаш мулоҳазани талаб қилади.


Б6.5.12 Ўзгармас хежлаш коэффициенти атрофидаги ўзгаришларни (ва натижадаги хежлаш самарасизлигини) ҳар бир ўзгаришга жавобан хежлаш коэффициентини тузатиш орқали пасайтириб бўлмайди. Шунга кўра, бундай ҳолатларда ўзаро қоплаш даражаси ўзгариши хежлаш самарасизлигини тан олиш ва баҳолаш масаласи ҳисобланади, лекин қайта баланслашни талаб қилмайди.


Б6.5.13 Аксинча, агар ўзаро компенсация даражасининг ўзгаришлари кўриб чиқилаётган хежлаш муносабатлари учун ҳозирги вақтда қўлланилаётган хежлаш коэффициенти атрофида тебранишлар мавжудлигини ёки ушбу хежлаш коэффициентидан чекиниш тенденцияси пайдо бўлганлигини кўрсатса, унда хежлаш самарасизлигини хежлаш коэффициентини тузатиш воситасида камайтириш мумкин, ваҳоланки амалдаги хежлаш коэффициетини сақлаб қолса хежлаш самарасизлиги фақат ошаверади Шунга кўра, бундай ҳолатда, ташкилот хежлаш муносабатлари, хежлаш ҳисоби мақсадида номувофиқ бўлган ҳисобот натижаларига сабаб бўлувчи, хежлаш самарасизлигини (тан олиниши ёки йўқлигидан қатъий назар) келтириб чиқарадиган хежланган модда ва хеж инструментининг улушларидаги дисбалансни акс эттиришини баҳолаши лозим. Агар хежлаш коэффициенти тузатилганбўлса, у хежлаш самарасизлигини тан олиши ва баҳоланишига ҳам таъсир кўрсатади, чунки қайта баланслашда хежлаш муносабатларининг хежлаш самарасизлиги Б6.5.8-бандга мувофиқ хежлаш муносабатларини бевосита тузатишдан олдин белгиланиши ва тан олиниши лозим.


Б6.5.14 Қайта баланслаш, хежлаш ҳисоби мақсадларида хежлаш муносабатларини бошланишидан кейин ташкилот хежлаш муносабатларидаги хежлаш коэффициентига таъсир этувчи шартларни ўзгаришларига жавоб сифатида хежлаш инструменти ёки хежланган модда миқдорларини тузатишларни билдиради. Одатда, ушбу тузатиш ҳақиқатда фойдаланилаётган хежлаш инструменти ва хежланган модда миқдорларидаги тузатишларни акс эттиради. Лекин, ташкилот ҳақиқатда фойдаланилаётган хежлаш инструменти ва хежланган модда миқдорларидаги тузатишлар натижасида хежлаш коэффициенти тузатилиши шарт, агар:

(а) ташкилот ҳақиқатда фойдаланаётган хежлаш инструменти ва хежланган модда миқдорларидаги ўзгаришлар натижасидаги хежлаш коэффициенти хежлаш ҳисоби мақсадида номувофиқ бўлган ҳисобот натижаларига сабаб бўлувчи, хежлаш самарасизлигини келтириб чиқарадиган дисбалансни акс эттирса; ёки

(б) ташкилот ҳақиқатда фойдаланаётган хежлаш инструменти ва хежланган модда миқдорларни сақлаб қолса ва натижада хежлаш коэффициенти янги шартларда хежлаш ҳисоби мақсадида номувофиқ бўлган ҳисобот натижаларига сабаб бўлувчи, хежлаш самарасизлигини келтириб чиқарадиган дисбалансни акс эттирса (ташкилот хежлаш коэффициентини амалга оширмаганлиги учун дисбалансни яратиши лозим эмас).


Б6.5.15 Қайта баланслаш хежлаш муносабатлари учун риск бошқаруви мақсадлари ўзгарганда қўлланмайди. Бунинг ўрнига, ушбу хежлаш муносабатлари учун хежлаш ҳисоби тугатилади (ташкилот Б.6.5.28-бандга мувофиқ олдинги хежлаш муносабатларидаги хежлаш инструменти ёки хежланган моддани янги хежлаш муносабатларига белгилашига қарамасдан).


Б6.5.16 Агар хежлаш муносабатлари қайта балансланган бўлса, хежлаш коэффициентидаги тузатиш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин:

(а) хежланган модда улуши қуйидагича оширилиши (бу бир вақтнинг ўзида хежлаш инструменти улушини камайтиради):

(i) хежланган модда улушининг оширилиши; ёки

(ii) хежлаш инструменти ҳажмининг камайтирилиши.

(б) хежлаш инструментининг улуши қуйидагича оширилиши (бу бир вақтнинг ўзида хежланган модданинг улушини камайтиради):

(i) хежлаш инструментининг ҳажми оширилиши; ва

(ii) хежланган модданинг ҳажми камайтирилиши;

Ҳажмдаги ўзгаришлар деганда хежлаш муносабатларининг қисми бўлган миқдорлар тушунилади. Шунга кўра, ҳажмдаги камайишлар моддалар ёки операциялар мавжуд эмаслигини ёки юз бериши кутилмаётганлигини билдирмайди, балки улар хежлаш муносабатларининг қисми эмаслигини билдиради. Масалан, хежлаш инструменти ҳажмининг қисқариши ташкилот деривативни сақлаб қолиши лекин фақат унинг бир қисми хежлаш муносабатларида хежлаш инструменти сифатида қолишини билдиради. Бу ҳолат агар қайта баланслаш фақат хежлаш муносабатларидаги хежлаш инструментининг ҳажмини қисқартирганда, лекин ташкилот бошқа лозим бўлмайдиган ҳажмни ҳам сақлаб турганда юз бериши мумкин. Ушбу ҳолатда деривативнинг белгиланмаган қисми фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда ҳисобга олинади (бундан бошқа хежлаш муносабатларида хежлаш инструменти сифатида белгиланган ҳоллар мустасно).


Б6.5.17 Хежланган модданинг ҳажмини ошириш орқали хежлаш коэффициентини тузатиш хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар қандай баҳоланишига таъсир кўрсатмайди. Олдинги белгиланган ҳажмга тегишли хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришларни баҳолаш ҳам ўзгаришсиз қолади. Лекин, қайта баланслаш санасидан бошлаб, хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришлар ўз ичига қўшимча ҳажмдаги хежланган модданинг қиймати ўзгаришини ҳам олади. Ушбу ўзгаришларни баҳолаш хежлаш муносабатлари белгиланган санасидан эмас, балки қайта баланслаш санасида ва ушбу санага нисбатан амалга оширилади. Масалан, агар ташкилот дастлаб 100 тонна ҳажмдаги товарни 80 п.б форвард нархда (хежлаш муносабатларининг бошидаги форвард нарх) хежласа ва қўшимча 10 тоннани қайта баланслашда форвард нарх 90 п.б бўлганда қўшса, хежланган модда қайта баланслашдан кейин иккита қатлам: 80 п.б.да хежланган 100 тонна модда ва 90 п.б.да хежланган 10 тоннадан иборат бўлади.


Б6.5.18 Хежланган модданинг ҳажмини камайтириш орқали хежлаш коэффициентини тузатиш хежлаш инструментининг қийматидаги ўзгаришлар қандай баҳоланишига таъсир кўрсатмайди. Олдинги белгиланган ҳажмга тегишли хежланган модданинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларни баҳолаш ҳам ўзгаришсиз қолади. Лекин, қайта баланслаш санасидан бошлаб, хежланган модданинг камайтирилган ҳажми хежлаш муносабатларининг қисми ҳисобланмайди. Масалан, агар ташкилот дастлаб товар нархи рискини хежлаганда, 100 тонна ҳажмдаги товарни хежлаш инструменти сифатида белгилаб ва кейинчалик 10 тоннани қайта баланслашда камайтирса, 90 тонна номинал суммадаги хежлаш инструменти ҳажми қолган бўлади (хежлаш муносабатларининг қисми бўлмай қолган дериватив ҳажмининг оқибатлари бўйича Б6.5.16-бандга қаранг).


Б6.5.19 Хежланган модданинг ҳажмини ошириш орқали хежлаш коэффициентини тузатиш хежлаш инструментининг қийматидаги ўзгаришлар қандай баҳоланишига таъсир кўрсатмайди. Олдинги белгиланган ҳажмга тегишли хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришларни баҳолаш ҳам ўзгаришсиз қолади. Лекин, қайта баланслаш санасидан бошлаб, хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришлар ўз ичига қўшимча ҳажмдаги хежланган модданинг қиймати ўзгаришини ҳам олади. Ушбу ўзгаришларни баҳолаш хежлаш муносабатлари белгиланган санасидан эмас, балки қайта баланслаш санасида ва ушбу санага нисбатан амалга оширилади. Масалан, агар ташкилот дастлаб товарнинг нарх рискини 100 тонна ҳажмдаги дериватив билан хежлаш инструменти сифатида хежлаган бўлса ва қўшимча 10 тоннани қайта баланслашда қўшган бўлса, деривативнинг жами ҳажми 110 тоннани ташкил этади. хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш 110 тонна жами ҳажмдаги деривативнинг ҳаққоний қийматининг жами ўзгаришини ташкил этади. Ушбу деривативлар турли асосий шартларга эга бўлиши мумкин (эҳтимол бўлади ҳам), масалан, уларнинг форвард ставкалари, чунки уларга турли вақтда шартнома тузилган (шу жумладан деривативларни дастлабки тан олингандан кейин хежлаш муносабатларида белгилаш эҳтимоли).


Б6.5.20 Хежланган модданинг ҳажмини камайтириш орқали хежлаш коэффициентини тузатиш хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар қандай баҳоланишига таъсир кўрсатмайди. Олдинги белгиланган ҳажмга тегишли хежланган модданинг қийматидаги ўзгаришларни баҳолаш ҳам ўзгаришсиз қолади. Лекин, қайта баланслаш санасидан бошлаб, хежланган модданинг камайтирилган ҳажми хежлаш муносабатларининг қисми ҳисобланмайди. Масалан, агар ташкилот дастлаб 100 тонна ҳажмдаги товарни 80 п.б форвард нархда хежлаганда ва кейинчалик 10 тоннани қайта баланслашда камайтирса, хежланган модда қайта балансдан кейин 90 тонна 80 п.б нархда хежланган бўлади. 10 тонна хежланган модда хежлаш муносабатларининг қисми бўлмай қолади ва хежлаш ҳисобининг тўхтатиш талабларига мувофиқ ҳисобга олинади (6.5.6-6.5.7 ва Б6.5.22-Б6.5.28-бандларга қаранг).


Б6.5.21 хежлаш муносабатларини қайта баланслашда, ташкилот хежлаш муносабатларининг амал қилиш (қолган) муддатида кутилаётган хежлаш самарасизлиги манбаларини таҳлилини янгилаб бориши лозим (Б6.4.2-бандга қаранг). хежлаш муносабатларининг ҳужжатлари ҳам мос равишда янгиланиши лозим.



Хежлаш ҳисобининг тўхтатилиши


Б6.5.22 хежлаш ҳисобининг тўхтатилиши квалификация талабларга жавоб бермаган санадан бошлаб перспектив тарзда қўлланилади.


Б6.5.23 Ташкилот қайта белгилаши лозим эмас ва шундай қилиб қуйидаги хежлаш муносабатларини тўхтатиши лозим:

(а) хежлаш ҳисоби учун квалификация талабга жавоб берадиган деб баҳоланган ҳолда риск бошқариш мақсадларига жавоб беришда давом этаётган; ва

(б) бошқа барча квалификация мезонларга жавоб беришни давом этаётган (агар қўллаш мумкин бўлса, хежлаш муносабатларини қайта балансини ҳисобга олган ҳолда).


Б6.5.24 Мазкур стандарт мақсадларида, ташкилотнинг риск бошқариш стратегияси унинг риск бошқариш мақсадларидан фарқли бўлади. Риск бошқариш стратегияси юқори даражада белгиланиб, унда ташкилот рискларни қандай бошқариши ўрнатилади. Риск бошқариш стратегияси одатда ташкилот юзага келиши мумкин бўлган рискларни аниқлайди ва ташкилотнинг уларга жавобини белгилаб беради. Риск бошқариш стратегияси одатда узоқ муддатга белгиланади ва ўз ичига ушбу стратегия муддати давомида (масалан, турли фоиз ставкалари ёки товарларнинг нарх даражаларига кўра турли даражадаги хежлаш) юзага келадиган шартлардаги ўзгаришларга жавоб қайтариш учун маълум даражада эгилувчан бўлиши мумкин. Бу қоида тариқасида умумий ҳужжатда ва қуйироқ бўғинда аниқроқ кўрсатмаларни ўз ичига олган ташкилотнинг сиёсати ва ҳужжатларида акс эттирилади. Аксинча, хежлаш муносабатларида риск бошқарув мақсади аниқ бир хежлаш муносабатлари даражасида қўлланади. У хежланган модда сифатида белгиланган аниқ бир рискнинг очиқ позициясини хежлаш учун хежлаш инструменти қандай белгиланганлигига тегишли бўлади. Шунга кўра, риск бошқариш стратегияси турли хежлаш муносабатларини риск бошқариш стратегияси мақсадларига тегишли бўлган умумий риск бошқаруви стратегиясини амалга оширишни назарда тутади. Масалан:

(а) ташкилот ўзининг қарз маблағларини жалб қилишда фоиз ставкаси рискининг очиқ позицияси стратегияси доирасида ташкилот учун қатъий ва ўзгарувчан ставкадан иборат бўлган чегаралар ўрнатилган. Стратегия қарз мажбуриятларини 20 фоизи билан 40 фоизи ўртасида қатъий ставкаларида бўлади. Ташкилот вақти-вақти билан ушбу стратегияни амалга оширишни фоиз ставкалари даражасига (яъни, унинг 20 фоиз билан 40 фоиз ўртасидаги диапазондаги позициясини белгилаш) боғлиқ ҳолда белгилаб боради. Ташкилот агар фоиз ставкалари паст бўлса, улар баланд бўлганидан кўра кўпроқ қатъий ставкадаги қарз мажбуриятларидан фойдаланади. Ташкилотнинг ўзгарувчан ставкадаги қарз мажбуриятлари 100 п.б бўлиб, уларда 30 п.б қатъий ставкадаги рискнинг очиқ позицияси бўйича своп қилинган. Ташкилот паст фоиз ставкаларидан фойдаланган ҳолда муҳим инвестицияни молиялаштириш учун қўшимча 50 п.б қатьий ставкадаги қарз мажбуриятларини (облигациялар) чиқаради. Паст фоиз ставкалари доирасида ташкилот ўзининг қатъий фоиз ставкасидаги рискнинг очиқ позицияси жами қарз мажбуриятининг 40 фоизгача ошириш ва илгари 20 п.б ўзгарувчан ставкадаги рискнинг очиқ позициясини камайтиради, натижада 60 п.б қатъий ставкадаги рискнинг очиқ позициясига сабаб бўлади. Ушбу ҳолатда риск бошқарув стратегияси ўзгармасдан қолади. Лекин, фарқли равишда ташкилотнинг ушбу стратегияни ижро этиши ўзгарган бўлиб, бу илгари хежланган 20 п.б ўзгарувчан ставкадаги рискнинг очиқ позициясида риск бошқаруви мақсади ўзгарган бўлади (яъни хежлаш муносабатлари даражасида). Шунга мувофиқ, ушбу ҳолатда ўзгарувчан ставкада рискнинг очиқ позицияси бўйича хежланган 20 п.б учун хежлаш ҳисоби тўхтатилиши лозим. Бу 20 п.б номинал суммадаги своп позицияни камайтиришни талаб этиши, лекин шартларга кўра, ташкилот своп ҳажмини сақлаб туриши ва масалан уни бошқа рискларни хежлаш учун фойдаланиши ёки савдо портфелини бир қисми бўлиши мумкин. Аксинча, агар ташкилот ўзининг янги қатьий ставкадаги қарз мажбуриятини ўзгарувчан ставкадаги рискнинг очиқ позициясини своп қилса, хежлаш ҳисоби илгари хежланган ўзгарувчан ставкадаги рискнинг позициясига давом этган бўлар эди.

(б) айрим рискларнинг очиқ позициялари позициялар тез-тез ўзгарганлиги сабабли юзага келади, масалан, қарз инструментлари очиқ портфелининг фоиз ставкаси риски. Янги қарз инструментларни қўшиш ва қарз мажбуриятларни тан олишдан тўхтатиш рисклар позициясини узлуксиз ўзгартириб боради (яъни, бу сўндириш муддати яқинлашган сари позиция қисқаришидан фарқ қилади). Бу динамик жараён бўлиб, унда рисклар позицияси ва бошқариш учун фойдаланиладиган хеж инструментлари узоқ муддат ўзгармасдан қолмайди. Шунга мувофиқ, ташкилот бундай рискнинг позициясини, позиция ўзгаргани сари тез-тез фоиз ставкаси рискини бошқариш учун фойдаланиладиган хежлаш инструментини тузатади. Масалан, 24 ой сўндириш муддати қолган қарз инструменти хежланган модда сифатида 24 ойлик фоиз ставкаси риски учун белгиланган. Ушбу жараён бошқа вақт оралиғи ёки сўндириш муддатларига ҳам тадбиқ этилади. Маълум бир қисқа вақтдан сўнг, ташкилот сўндириш муддатлари учун барча, айрим ёки бир қисм илгари белгиланган хежлаш муносабатларини тўхтатади ва янги хежлаш муносабатларини сўндириш муддатлари учун уларнинг ўлчами ва ўша вақтдаги мавжуд хеж инструментлари учун янгидан белгилайди. Ушбу ҳолатда хежлаш ҳисобининг тўхтатилиши ўша хежлаш муносабатларининг шундай ўрнатилганлигини билдирадики, ташкилот илгари белгиланган хежлаш инструменти ва хежланган модданинг ўрнига янги хежлаш инструменти ва янги хежланган моддага қарайди. Риск бошқариш стратегияси ўзгармасдан қолади, лекин илгари белгиланган ва ҳозирда мавжуд бўлмаган хежлаш муносабатларига нисбатан риск бошқариш мақсадлари мавжуд бўлмайди. Ушбу ҳолатда хежлаш ҳисобининг тўхтатилиши риск бошқариш мақсади ўзгаришига қараб қўлланилади. Бу ташкилот ҳолатига боғлиқ бўлиб, масалан, барча ёки фақат айрим сўндириш муддатли хежлаш муносабатлари ёки хежлаш муносабатларининг бир қисмига таъсир кўрсатади.

(в) ташкилот прогноз қилинган сотувлар ва натижадаги дебитор қарздорликларнинг чет эл валютаси рискини бошқаришда риск бошқарув стратегиясига эга. Стратегия доирасида ташкилот чет эл валютаси рискини алоҳида хежлаш муносабати сифатида дебитор қарздорлик деб тан олингунча бошқаради. Ундан кейин ташкилот чет эл валютаси рискини алоҳида хежлаш муносабати сифатида бошқармайди. Бунинг ўрнига, у бир хил чет эл валютасида ифодаланган дебитор қарздорлик, кредитор қарздорлик ва деривативлар (ҳали юз бермаган прогноз қилинган операцияларга тегишли бўлмаган) бўйича чет эл валютаси рискини биргаликда бошқаради. Ҳисоб мақсадларида бу "табиий" хежлаш ҳисобланади, чунки ушбу барча моддалар бўйича чет эл валютаси риски бўйича фойда ёки зарарлар ўша вақтнинг ўзида фойда ёки зарарларда тан олинади. Шунга кўра, ҳисоб мақсадларида, агар хежлаш муносабатлари тўлов санасигача бўлган давр учун белгиланган бўлса, у дебитор қарздорлик тан олинган санада тўхтатилиши лозим, чунки, дастлабки хежлаш муносабатларининг риск бошқаруви мақсадлари қўллашдан тўхтатилади. Чет эл валютаси риски ҳозир ўша стратегия доирасида, лекин турли асосда бошқарилади. Акс ҳолда, агар ташкилот турли риск бошқарув мақсадига эга бўлса ва чет эл валютаси рискини алоҳида прогноз сотувлар суммаси ва дебитор қарздорликни ҳисоб-китоб санасигача давом этадиган хеж муносабатлари сифатида бошқарса, хежлаш ҳисоби ушбу санагача давом этади.


Б6.5.25 хежлаш ҳисобининг тўхтатилиши қуйидагиларга таъсир этиши мумкин:

(а) алоҳида хежлаш муносабатларига тўлиғича; ёки

(б) хежлаш муносабатларининг бир қисмига (бу хежлаш муносабатларининг қолган қисми учун хежлаш ҳисоби давом этишини билдиради).


Б6.5.26 хежлаш муносабатлари, агар у квалификация талабига жавоб беришдан тўхтаса, тўлиқ тўхтатилади. Масалан:

(а) хежлаш муносабатлари хежлаш ҳисоби учун муносиб бўлган асосдаги риск бошқаруви талабларига бошқа жавоб бермаслиги (яъни ташкилот риск бошқариш мақсадларига бошқа риоя қилмаса);

(б) хежлаш инструменти ёки инструментлар сотилган ёки тўхтатилган бўлса (хежлаш муносабатларининг бир қисми бўлган бутун ҳажмга нисбатан);

(в) хежланган модда ва хежлаш инструменти ўртасида иқтисодий боғлиқлик бошқа мавжуд бўлмаса ёки кредит риски таъсири иқтисодий боғлиқлик натижасидаги қиймат ўзгаришларидан устунлик қилса.


Б6.5.27 Агар хежлаш муносабатларининг бир қисми квалификация мезонига жавоб беришдан тўхтаса, хежлаш муносабатларининг бир қисми тўхтатилади (ва хежлаш ҳисоби унинг қолган қисми учун қўлланиш давом этади). Масалан:

(а) хежлаш муносабатларини қайта баланслашда, хежлаш коэффициенти шунда тузатилиши мумкинки, бунда хежланган модданинг маълум бир ҳажми хежлаш муносабатларининг қисми бўлмай қолади (Б6.5.20-бандга қаранг); шунга кўра, хежлаш ҳисоби фақат хежланган модданинг фақат хежлаш муносабатлари қисми ҳисобланмайдиган ҳажмига нисбатан тўхтатилади; ёки

(б) прогноз қилинган операция юқори эҳтимолли бўлмай қолган хежланган модданинг (ёки унинг компоненти) маълум бир қисми юзага келганда, хежлаш ҳисоби фақат хежланган модданинг прогноз қилинган операция юқори эҳтимолли бўлмай қолган қисмига нисбатан тўхтатилади. Лекин, агар ташкилот прогноз қилинган операциялар хежини белгилаш тарихига эга бўлса ва кейинчалик прогноз қилинган операциялар юзага келиши бошқа кутилмаётганлигини белгилаб олган бўлса, бу ҳолда ташкилотнинг прогноз қилинган операцияларни башорат қилиш қобилияти ўхшаш прогноз қилинган операцияларни башорат қилишда шубҳа остига олинади. Бу ўхшаш юқори эҳтимолли прогноз қилинган операцияларни (6.3.3-бандга қаранг) баҳолашга ва шунга кўра, улар хежланган модда сифатида аниқлашга муносиблигини белгилашга таъсир этади.


Б6.5.28 Ташкилот хежлаш ҳисоби тўхтатилган (бир қисми ёки тўлиқ) олдинги хежлаш муносабатларининг хежлаш инструменти ёки хежланган моддасини ўз ичига олган янги хежлаш муносабатларини белгилаши мумкин. Бу хежлаш муносабатларининг давом этишини билдирмайди, балки янгидан ташкил этиш ҳисобланади. Масалан:

(а) хежлаш инструменти эмитенти кредит рейтингининг кескин тушиши натижасида, ташкилот уни янги хежлаш инструменти билан алмаштиради. Бу дастлабки хежлаш муносабатлари риск бошқарув мақсадларига эриша олмаганлиги ва шунга кўра, у тўлиғича тўхтатилганлигини билдиради. Янги хежлаш инструменти олдингиси каби, худди шундай рискнинг очиқ позицияси бўйича хежланади ва янги хежлаш муносабатлари шаклини олади. Шунга кўра, хежланган модда ҳаққоний қиймати ёки пул оқимларидаги ўзгаришлар дастлабки хежлаш муносабатлари белгиланган санадан эмас, балки янги хежлаш муносабатлари белгиланган санадан бошидан бошлаб ва шу санага нисбатан баҳоланади.

(б) хежлаш муносабатлари унинг амал қилиш муддати тугагунча тўхтатилади. хежлаш инструменти хежлаш муносабатларида бошқа хежлаш муносабатларининг хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин (масалан, агар бутунлай янги хежлаш муносабатларини белгилашда ёки хежлаш инструменти ҳажмини қайта баланслаш орқали хежлаш коэффициентини тузатиш орқали).



Опционларнинг вақт қиймати ҳисоби


Б6.5.29 Опцион вақт оралиғига тегишли деб ҳисоблаш мумкин, чунки унинг вақт қиймати опцион сақловчининг вақт оралиғидаги ҳимоя учун сарфни акс эттиради. Лекин, баҳолаш мақсадларида опцион операцияни ёки вақт оралиғига боғлиқ хежланган моддани хежлаши тегишли равишда ушбу хежланган модданинг хусусиятларига боғлиқ, бу шу жумладан у қандай қилиб ва қачон фойда ёки зарарга таъсир қилишига боғлиқ. Шунга кўра, ташкилот хежланган модда хусусиятига қараб унинг турини баҳолаши лозим (хежлаш муносабатлари пул оқимлари хежи ёки ҳаққоний қиймати хежи бўлишидан қатъий назар):

(а) агар хежлаш объекти ўз хусусиятига кўра битимдан иборат бўлиб, ушбу битимга нисбатан опционнинг вақт қиймати ушбу битим билан боғлиқ харажатларнинг қисми сифатида тавсифланса, опционнинг вақт қиймати муайян оперция билан боғлиқ хежлаш объектига киритилади. Масалан, опционнинг вақт қиймати дастлабки баҳоланиши операция сарфларини ўз ичига оладиган модда тан олинишига олиб келадиган хежланган моддага тааллуқли бўлганда (масалан, ташкилот прогноз операция ёки қатъий мажбурият бўлишидан қатъий назар товар сотиб олишни товар нархи риски ва дастлабки баҳолашда операция сарфларни ҳам ўз ичига олган товар захиралари бўйича хежлайди). Опционнинг вақт қийматини аниқ бир хежланган модданинг дастлабки баҳолашга киритилиши натижасида, вақт қиймати фойда ёки зарарга хежланган модда билан бир вақтнинг ўзида таъсир кўрсатади. Ўхшаш тарзда, ташкилот товарлар сотувини хежланганда, у прогноз операция ёки қатъий мажбурият бўлишидан қатъий назар, у опционнинг вақт қийматини сотувга тегишли сарфнинг бир қисми сифатида ўз ичига олади (шунга кўра, вақт қиймати фойда ёки зарарда хежланган сотувда тушум билан бир даврда тан олинади).

(б) опционнинг вақт қиймати вақт оралиғида хежланган моддага тааллуқли бўлади, агар хежланган модданинг хусусияти шундай бўлсаки, вақт қиймати маълум бир вақт оралиғидаги рискка қарши ҳимоя олишнинг сарфи хусусияти эга бўлса (лекин, хежланган модда (а) бандга мувофиқ операция сарфларига олиб келадиган операцияни амалга оширмайди). Масалан, агар товар захиралари тегишли амал қилиш муддатида товар опциондан фойдаланган ҳолда ҳаққоний қийматнинг олти ойдаги пасайишига қарши хежланган бўлса, опционнинг вақт қиймати ушбу олти ойлик даврда фойда ёки зарарга киритилади (яъни, рационал ва тизимли равишда амортизацияланади). Бошқа мисол, бу чет эл валютасини алмаштириш опционидан фойдаланган ҳолда 18 ойлик хежланган чет эл бўлинмасига соф инвестицияларни хежи, бу опционнинг вақт қийматини 18 ойлик давр мобайнида жойлаштирилишига олиб келади.


Б6.5.30 Хежланган модданинг хусусиятлари, ўз ичига хежланган модда фойда ёки зарарга қандай ва қачон таъсир этишини ҳам олади ва вақт оралиғида хежланган модда амортизацияланганини хежлаган опционнинг вақт қиймати даврига ҳам таъсир этади, бу давр опционнинг ички қиймати хежлаш ҳисобига мувофиқ фойда ёки зарарга таъсир этиши мумкин бўлган давр билан бир ҳилдир. Масалан, агар фоиз ставкаси опциони ("кэп") ўзгарувчан ставкадаги облигациянинг фоиз ставкалари ошишига қарши ҳимоя қилиш учун фойдаланилса, ушбу "кэп"нинг вақт қиймати фойда ёки зарарга амортизацияланиши, "кэп"нинг ички қиймати фойда ёки зарарга таъсир этган даврда юз беради:

(а) агар "кэп" ўзгарувчан ставкадаги беш йилик облигациянинг амал қилиш муддатининг дастлабки уч йили фоиз ставкалари ошишини хежласа, "кэп"нинг вақт қиймати дастлабки уч йилда амортизацияланади; ёки.

(б) агар "кэп" ўзгарувчан ставкадаги беш йиллик облигациянинг амал қилиш муддатининг иккинчи ва учинчи йилида фоиз ставкалари ошишини хежлайдиган муддати кейин бошланадиган опцион бўлса, "кэп"нинг вақт қиймати иккинчи ва учинчи йилда амортизацияланади.


Б6.5.31 6.5.15 бандга мувофиқ опционнинг вақт қиймати учун ҳисоб, белгилаш санасида соф нолга тенг вақт қийматига эга (одатда "ноль сарфли коллар" деб аталади) хеж инструмент сифатида белгиланган сотиб олинган ва чиқарилган опцион (бири пут-опцион ва бири колл опцион бўлган) комбинацияларига ҳам қўлланилади. Ушбу ҳолатда, ташкилот вақтдаги қийматдаги исталган ўзгаришни бошқа умумлашган даромадда тан олиши лозим, ҳатто хежлаш муносабатларининг бутун даври давомида вақт қийматининг жамғарилган ўзгариши нолга тенг бўлса ҳам. Шунга кўра, агар опционнинг вақт қиймати қуйидагиларга тегишли бўлса:

(а) операцияга боғланган хежланган модда бўлса, хежлаш муносабатларининг охирида хежланган моддани тўғирлайдиган вақтнинг қиймати суммаси ёки фойда ёки зарарга қайта таснифланган сумма нолга тенг бўлади (6.5.15(б) бандга қаранг).

(б) вақт даврига боғланган хежланган модда бўлса, вақт қийматига тегишли амортизация харажатлари нолга тенг.


Б6.5.32 6.5.15-бандга мувофиқ опционнинг вақт қиймати учун ҳисоб, фақат хежланган моддага (мос келадиган вақт қиймати) тегишли вақт қийматига тегишли қисмига мувофиқ қўлланилади. Агар опционнинг асосий шартлари (масалан, номинал суммаси, амал қилиш муддати ва ўзгарувчилари) хежланган моддага мос келса, опционнинг вақт қиймати хежланган моддага тегишли бўлади. Шунга кўра, агар опционнинг ва хежланган модданинг асосий шартлари тўлиқ мос келмаса, ташкилот мос келадиган вақт қийматини аниқлаши, яъни мукофотга киритилган вақт қийматининг (ҳақиқий вақт қиймати) қанчаси хежланган моддага таалуқлилигини (ва шунга кўра, 6.5.15-бандга мувофиқ талқин қилинишини) аниқлайди. Ташкилот мос келадиган вақт қийматини асосий шартлари хежланган моддага тўлиқ мос келадиган опционни баҳолаш орқали аниқлайди.


Б6.5.33 Агар ҳақиқий вақт қиймати ва мос келадиган вақт қиймати фарқ қилса, ташкилот 6.5.15-бандга мувофиқ хусусий капиталнинг алоҳида компонентида йиғиладиган суммани қуйидагича аниқлайди:

(а) агар хежлаш муносабатлари бошида, ҳақиқий вақт қиймати мос келадиган вақт қийматидан юқори бўлса, ташкилот:

(i) мос келадиган вақт қиймати асосида хусусий капиталнинг алоҳида компонентида йиғиладиган суммани аниқлаши; ва

(ii) икки вақт қийматлари ўртасидаги ҳаққоний қиймат ўзгаришлари фарқини фойда ёки зарарда ҳисобга олиши лозим.

(б) агар хежлаш муносабатлари бошида, ҳақиқий вақт қийматига мос келадиган вақт қийматидан паст бўлса, ташкилот мос келадиган вақт қиймати асосида хусусий капиталнинг алоҳида компонентида ҳаққоний қиймат жамғарилган ўзгаришининг суммани қуйидагиларнинг энг пасти бўйича аниқлаши лозим.

(i) ҳақиқий вақт қиймати; ва

(ii) мос келадиган вақт қиймати.

Ҳақиқий вақт қийматининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришининг қолган қисми фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.



Форвард шартномаларининг форвард элементи

ва молиявий инструментнинг чет эл валютаси

базис спреди ҳисоби


Б6.5.34 Форвард шартноманинг форвард элементи вақт оралиғидаги (шартнома тузилган муддат) харажатни акс эттиргани учун вақт оралиғига боғлиқ деб ҳисобланиши мумкин. Лекин, баҳолаш мақсадларида хежлаш инструменти операцияни ёки вақтга оралиғига боғлиқ хежланган моддани хежлаши тегишли равишда ушбу хежланган модданнинг хусусиятларига боғлиқ, бу шу жумладан у қандай қилиб ва қачон фойда ёки зарарга таъсир этишига боғлиқ. Шунга кўра, ташкилот хежланган модда хусусиятига (6.5.16 ва 6.5.15(а) бандларга қаранг) қараб унинг турини баҳолаши лозим (хежлаш муносабатлари пул оқимлари хежи ёки ҳаққоний қиймат хежи бўлишидан қатъий назар):

(а) агар хежланган модданинг хусусияти операция сарфи хусусиятига эга форвард элементи бўлган операция бўлса, форвард шартноманинг форвард элементи хежланган моддага тааллуқли операцияга боғлиқ. Мисол тариқасида, агар хежланган модда форвард элементга боғлиқ бўлса ва у ушбу моддани дастлабки тан олишда операция сарфларини ўз ичига олган бўлса (масалан, ташкилот чет эл валютасида ифодаланган товар захираларини сотиб олишни хежлайди, бу прогноз қилинган операция ёки қатъий мажбурият бўлишидан қатъий назар, чет эл валютаси риски ва товар захираларини дастлабки тан олишда операция бўйича сарфларни ўз ичига олади). Шунга кўра, форвард элементни маълум бир хежланган модданинг дастлабки баҳолашига киритилишида, форвард элемент фойда ёки зарарга хежланган модда билан бир вақтда таъсир кўрсатади. Шу каби, ташкилот чет эл валютасидаги товарларни чет валютаси рискига нисбатан хежланганда, у прогноз операция ёки қатъий мажбурият бўлишидан қатъий назар, у форвард элементни сотувга тегишли сарфининг бир қисми сифатида ўз ичига олади (шунга кўра, вақт қиймати фойда ёки зарарда хежланган сотувда тушум билан бир даврда тан олинади).

(б) Агар хежланган модданинг хусусияти форвард элемент маълум бир вақт оралиғидаги рискка қарши ҳимоя олишнинг сарфи хусусиятига эга бўлса, форвард шартноманинг форвард элменти вақт оралиғида хежланган моддага тааллуқли бўлади, (лекин, хежланган модда (а) бандга мувофиқ операция сарфларига олиб келадиган операцияни амалга оширмайди). Масалан, агар товар захиралари тегишли амал қилиш муддатида товар форвард шартномадан фойдаланган ҳолда ҳаққоний қийматнинг олти ойдаги пасайишига қарши хежланган бўлса, форвард шартноманинг форвард элементи ушбу олти ойлик даврда фойда ёки зарарга киритилади (яъни рационал ва тизимли равишда амортизацияланади). Бошқа мисол, бу чет эл валютасини алмаштириш форвард шартномасидан фойдаланган ҳолда 18 ойлик хежланган чет эл бўлинмасига соф инвестициялар хежи; бу форвард шартноманинг форвард элементининг вақт қийматини 18 ойлик давр мобайнида жойлаштирилишига олиб келади.


Б6.5.35 Хежланган модданинг хусусиятлари, ўз ичига хежланган модда фойда ёки зарарга қандай ва қачон таъсир кўрсатишини ҳам олади ва вақт оралиғида хежланган модда амортизацияланганини хежлаган форвард шартноманинг форвард элементининг даврига ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, агар форвард шартнома уч ойлик фоиз ставкалари ўзгариши рискини уч ойлик давр учун олти ойдан кейин бошланадиган даврга хежласа, форвард элемент еттинчи ойдан тўққизинчи ойгача бўлган даврда амортизацияланади.


Б6.5.36 6.5.15-бандга мувофиқ форвард шартноманинг форвард элементи учун ҳисоб, белгилаш санасида соф нолга тенг вақт қийматига эга бўлса, форвард шартнома хежлаш инструменти сифатида белгиланган санадан қўлланилади. Ушбу ҳолатда, ташкилот форвард элементга тегишли хаққоний қийматдаги исталган ўзгаришни ҳаттоки, хежлаш муносабатларининг бутун даври давомида форвард элементга тегишли жамғарилган ҳаққоний қиймат ўзгариши нолга тенг бўлса ҳам, бошқа умумлашган даромадда тан олиши лозим. Шунга кўра, агар форвард шартноманинг форвард элементи қуйидагиларга тегишли бўлса:

(а) операцияга боғланган хежланган модда бўлса, хежлаш муносабатларининг охирида хежланган моддани тузатадиган форвард элементнинг суммаси ёки фойда ёки зарарга қайта таснифланган сумма нолга тенг бўлади (6.5.15(б) ва 6.5.16-бандларга қаранг).

(б) вақт оралиғига боғланган хежланган модда, форвард элементга тегишли амортизация суммаси нолга тенг.


Б6.5.37 6.5.16-бандга мувофиқ форвард шартноманинг форвард элементи учун ҳисоб, фақат хежланган моддага (мос келадиган форвард элемент) тегишли форвард элементига тегишли қисмига мувофиқ қўлланади. Агар форвард шартноманинг асосий шартлари (масалан, номинал суммаси, амал қилиш муддати ва ўзгарувчилари) хежланган моддага мос келса, форвард шартноманинг форвард элементи хежланган моддага тегишли бўлади. Шунга кўра, агар форвард шартноманинг ва хежланган модданинг асосий шартлари тўлиқ мос келмаса, ташкилот мос келадиган форвард элементни аниқлаши, яъни форвард шартномага киритилган форвард элементнинг (хақиқий форвард элемент) қанчаси хежланган моддага таалуқлилигини (ва шунга кўра, 6.5.16-бандга мувофиқ талқин қилинишини) аниқлайди. Ташкилот мос келадиган форвард элементни асосий шартлари хежланган моддага тўлиқ мос келадиган форвард шартномани баҳолаш орқали аниқлайди.


Б6.5.38 Агар ҳақиқий форвард элемент ва мос келадиган форвард элемент фарқ қилса, ташкилот 6.5.16-бандга мувофиқ хусусий капиталнинг алоҳида компонентида жамғарилган суммани қуйидагича аниқлаши лозим:

(а) агар хежлаш муносабатлари бошида, ҳақиқий форвард элементнинг мутлақ суммаси мос келадиган форвард элементнинг суммасидан юқори бўлса, ташкилот:

(i) мос келадиган форвард элемент асосида хусусий капиталнинг алоҳида компонентида йиғиладиган суммани аниқлаши; ва

(ii) икки форвард элементлари ўртасидаги ҳаққоний қиймат ўзгаришлари фарқини фойда ёки зарарда ҳисобга олиши лозим.

(б) агар хежлаш муносабатлари бошида, ҳақиқий форвард элементнинг мутлақ суммаси мос келадиган форвард элементи суммасидан паст бўлса, ташкилот мос келадиган форвард элементи асосида хусусий капиталнинг алоҳида компонентида ҳаққоний қиймат жамғарилган ўзгаришининг энг пасти бўйича аниқлаши лозим:

(i) ҳақиқатдаги форвард элементнинг абсолют суммаси; ва

(ii) мос келадиган форвард элементнинг абсолют суммаси.

Ҳақиқий форвард элементнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларнинг қолган қисми фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.


Б6.5.39 Ташкилот чет эл валютаси базис спрэдини молиявий инструментдан ажратганда ва уни молиявий инструментни хежлаш инструменти сифатида белгилашдан чиқариб ташлаганда (6.2.4(б) бандга қаранг), Б6.5.34-Б6.5.38-бандлардаги қўлланма форвард шартноманинг форвард элементига қўлланганлиги каби чет эл валютасидаги базис спрэдига қўлланади.



Объектлар гуруҳини хежлаш (6.6 бўлим)


Нетто позицияни хежлаш


Нетто позицияни белгилаш ва хежлаш

ҳисоби учун муносиблиги


Б6.6.1 Агар ташкилот фақат соф асосда риск бошқарув мақсадларида хежласа, нетто позиция хежлаш ҳисоби учун муносиб бўлади. Ташкилот хежлашда ушбу усулни қўллаши бу фактга боғлиқ (фақат ҳужжатда ёки эълон қилиши эмас). Шунга кўра, агар улар риск бошқарув усулини ўзида акс эттирмаса, ташкилот хежлаш ҳисобини нетто позиция асосида маълум бир ҳисоб натижалари учун қўллай олмайди. Нетто позиция хежи белгиланган риск бошқаруви стратегиясининг бир қисми бўлиши лозим. Одатда, у 24-сон БҲХСда кўрсатилганидек, асосий раҳбарият томонидан тасдиқланади.


Б6.6.2 Масалан, функционал валютаси маҳаллий валюта бўлган А ташкилотнинг тўққиз ойдан кейин 150,000 ч.э.п.б реклама харажатларини тўлаш бўйича қатъий мажбурияти ва 15 ойдан кейин 150,000 ч.э.п.б тайёр товарларни сотиш бўйича қатъий мажбурияти мавжуд. А ташкилот чет эл валютаси деривативи бўйича шартнома тузиб, унга кўра, тўққиз ойдан кейин у 100 ч.э.п.б олиши ва 70 п.б тўлаши белгиланган. А ташкилотнинг чет эл валютасида бошқа рисклари мавжуд эмас. А ташкилот чет эл валютаси рискини нетто позицияси асосида бошқармайди. Шунга кўра, А ташкилот хежлаш ҳисобини тўққиз ойлик давр учун чет эл валютаси деривативи ва 100 ч.э.п.б нетто позициясини (150,000 ч.э.п.б қатъий сотиб олиш мажбурияти, яъни, реклама хизматлари ва 149,900 ч.э.п.б (150,000 ч.э.п.б дан) қатъий сотиш мажбуриятини) хежлаш муносабатларига нисбатан қўллай олмайди.


Б6.6.3 Агар А ташкилот чет эл валютаси рискини соф асосда бошқарса ва чет эл валютаси деривативи шартномасини тузмаса (чунки у чет эл валютаси риски очиқ позициясини оширади, уни камайтириш ўрнига), унда ташкилот тўққиз ой давомида табиий хежланган позицияда бўлади. Одатда, ушбу хежланган позиция молиявий ҳисоботда акс эттирилмайди, чунки операциялар келгусидаги турли ҳисобот даврларида тан олинган. Рискдан холи позиция фақатгина 6.6.6-банддаги шартларга жавоб берса, хежлаш ҳисоби учун муносиб бўлади.


Б6.6.4 Нетто позицияни ташкил этган моддалар гуруҳи хежланган модда сифатида белгиланганда, ташкилот нетто позицияни ташкил этган барча моддаларни ўз ичига олган бутун гуруҳни белгилаши лозим. Ташкилот нетто позициянинг аниқ кўрсатилмаган мавҳум суммасини белгилашига рухсат этилмайди. Масалан, ташкилотда 100 ч.э.п.б бўлган тўққиз ойдан кейин қатъий сотиш мажбуриятлари гуруҳи ва 18 ойдан кейин 120 ч.э.п.б қатьий сотиш мажбуриятлар гуруҳи мавжуд. Ташкилот 20 ч.э.п.б мавҳум суммадаги нетто позицияни белгилай олмайди. Бунинг ўрнига, у ялпи сотиб олишлар ва ялпи сотишлар суммасини белгилаши ва биргаликда хежланган нетто позициясини белгилаши мумкин. Ташкилот ялпи позицияларни белгилаши ва улар нетто позицияни юзага келтириши ва ташкилот хежлаш муносабатлари хежлаш ҳисоби талабларига мувофиқ бўлади.



Хеж самарадорлиги талабларини нетто позиция

хежига қўлланилиши


Б6.6.5 Агар ташкилот нетто позицияни хежлашда 6.4.1-банддаги хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини аниқлашда, у хежлаш инструментидаги ўхшаш таъсирга эга, хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан ўхшаш бўлган нетто позициядаги моддалар қийматидаги ўзгаришларни ҳисобга олиши лозим. Масалан, ташкилотда 100 ч.э.п.б бўлган тўққиз ойдан кейин қатъий сотиш мажбуриятлари гуруҳи ва 18 ойдан кейин 120 ч.э.п.б қатьий сотиш мажбуриятлар гуруҳи мавжуд. У 20 ч.э.п.б чет эл валютаси риски нетто позициясини хежлайди. 6.4.1(в) банддаги хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини белгилашда, ташкилот қуйидагилар боғлиқлигини ҳисобга олиши лозим:

(а) форвард валюта айирбошлаш шартномасидаги ҳаққоний қиймат ўзгариши билан чет эл валютаси рискига боғлиқ қатьий сотув мажбуриятлари қийматидаги ўзгаришлар; ва

(б) чет эл валютаси рискига боғлиқ қатьий сотиб олиш мажбуриятлари қийматидаги ўзгаришлар.


Б6.6.6 Ўхшаш тарзда, агар Б6.6.5-банддаги мисолда, ташкилот рискдан ҳоли позицияда бўлса, у 6.4.1(в) банддаги хеж самарадорлиги талабларига жавоб беришини аниқлашда чет эл валютаси рискига боғлиқ қатъий сотиш мажбуриятлари қийматидаги ўзгаришлар ва чет эл валютаси рискига боғлиқ қатъий сотиб олиш мажбуриятлари қийматидаги ўзгаришлар боғлиқлигини ҳисобга олиши лозим.



Нетто позицияни ташкил этадиган пул оқимлари хежи


Б6.6.7 Ташкилот риск позицияларини ўзаро қоплаш орқали моддалар гуруҳини хежласа, хежлаш ҳисоби учун муносиб келиш хеж турига боғлиқ бўлади. Агар хеж ҳаққоний қиймат бўйича хежи бўлса, унда нетто позиция хежланган моддага муносиб бўлиши мумкин. Лекин, агар хеж пул оқимлари хежи бўлса, унда нетто позиция хежланган моддага муносиб бўлиши учун чет эл валютаси риски хежи бўлиши ва нетто позицияни белгилашда прогноз қилинган операция фойда ёки зарарга таъсир этиши кутилаётган ҳисобот даври ва уларнинг хусусиятлари ва ҳажми кўрсатилиши лозим.


Б6.6.8 Масалан, ташкилот 100 ч.э.п.б сотувнинг қуйи қатлами ва 150 ч.э.п.б сотиб олишнинг қуйи қатламидан иборат бўлган нетто позицияга эга. Сотув ва сотиб олишлар бир хил чет эл валютасида ифодаланган. Хежланган нетто позицияни етарлича аниқ белгилашда ташкилот, хежлаш муносабатларининг ҳақиқий ҳужжатида сотувлар А ёки Б маҳсулот бўлиши мумкинлигини ва сотиб олишлар А ва Б ускуналар ва А хом ашё бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Ташкилот шунингдек, ҳужжатда сотувнинг қуйи қатлами (100 ч.э.п.б) прогноз қилинган сотув ҳажмининг биринчи 70 ч.э.п.б А маҳсулот бўлиши ва биринчи 30 ч.э.п.б Б маҳсулот бўлишини белгилаган.Агар ушбу сотув ҳажмлари турли ҳисобот даврларида фойда ёки зарарга таъсир этиши кутилаётган бўлса, ташкилот ушбу ҳужжатда масалан, биринчи 70 ч.э.п.б А маҳсулот биринчи ҳисобот даврида фойда ёки зарарга таъсир этишини ва биринчи 30 ч.э.п.б Б маҳсулот бўлишини иккинчи ҳисобот даврида фойда ёки зарарга таъсир этишини кўрсатади. Ташкилот яна ҳужжатда сотиб олишнинг қуйи қатлами (150 ч.э.п.б) сотиб олишнинг биринчи 60 ч.э.п.б А ускуна бўлиши, 40 ч.э.п.б Б ускуна бўлиши ва биринчи 50 ч.э.п.б А хом ашё бўлишини белгилаган. Агар ушбу сотиб олиш ҳажмлари турли ҳисобот даврларида фойда ёки зарарга таъсир этиши кутилаётган бўлса, ташкилот ушбу ҳужжатга сотиб олишлар ҳажми ва улар фойда ёки зарарга (сотув ҳажмлари бўйича ҳужжатларига мувофиқ)таъсир этиши кутилаётган ҳисобот даврлари бўйича бўлиб кўрсатилган маълумотни киритиши лозим. Масалан, прогноз қилинган операция қуйидагича кўрсатилади:

(а) биринчи 60 ч.э.п.б А ускуна сотиб олишлари учинчи даврдан бошлаб кейинги ўн ҳисобот даврида фойда ёки зарарга таъсир этиши кутилаётгани;

(б) биринчи 40 ч.э.п.б Б ускуна сотиб олишлари тўртинчи даврдан бошлаб кейинги 20 ҳисобот даврида фойда ёки зарарга таъсир этиши кутилаётгани;

(в) биринчи 50 ч.э.п.б А хом ашё сотиб олишлар учинчи даврда олиниши ва сотилиши яъни фойда ёки зарарга ўша ва кейинги ҳисобот даврида таъсир этиши кутилаётгани;

Прогноз қилинган операциялар ҳажми хусусиятларини кўрсатиб ўтиш, масалан, агар асосий воситалар эскириш усуллари ташкилот улардан қандай фойдаланишига қараб ўзгариши мумкин бўлса, асосий воситалар учун эскириш усулларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Масалан, агар ташкилот А ускунадан иккита турли ишлаб чиқариш жараёнларида фойдаланса ва мос равишда ўн йил давомида тўғри чизиқли усулда ва ишлаб чиқариш усулида эскириш ҳисобласа, унинг ҳужжатида А ускунанинг прогноз қилинган сотиб олиш ҳажми эскиришнинг қайси усули қўлланилишига қараб, ҳажмлар бўйича бўлинган ҳолда кўрсатилган бўлади.


Б6.6.9 Нетто позициянинг пул оқимлари хежи учун, 6.5.11-бандга мувофиқ белгиланган суммалар, ўз ичига хежлаш инструменти каби ўхшаш таъсирга эга, хежлаш инструментининг ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар билан ўхшаш бўлган нетто позициядаги моддалар қийматидаги ўзгаришларни ҳисобга олиши лозим. Лекин, хежлаш инструменти каби ўхшаш таъсирга эга нетто позициядаги моддаларнинг қийматидаги ўзгаришлар фақат улар тегишли бўлган операциялар тан олинганда, тан олинади, масалан, прогноз қилинган сотув тушум сифатида тан олинганда. Масалан, ташкилотда тўққиз ойдан кейин юқори эҳтимолли 100 ч.э.п.б прогноз қилинган сотувлар гуруҳига ва 18 ойдан кейин юқори эҳтимолли 120 ч.э.п.б прогноз қилинган сотиб олишлар гуруҳи мавжуд. У 20 ч.э.п.б чет эл валютаси риски нетто позициясини хежлайди. Пул оқимлари хежи резервида 6.5.11(а)-6.5.11(б) бандга мувофиқ суммалар тан олинишини аниқлашда, ташкилот қуйидагиларни солиштиради.

(а) форвард айирбошлаш шартноманинг ҳаққоний қиймати ўзгаришини чет эл валютаси риски бўйича юқори эҳтимолли прогноз қилинган сотувлар қийматининг ўзгаришини;

(б) юқори эҳтимолли прогноз қилинган харидлар қиймати ўзгаришида чет эл валютаси рискига тааллуқли қисмини.

Лекин, ташкилот фақат форвард айирбошлаш шартномасига тегишли суммани юқори эҳтимолли прогноз қилинган сотув операциялари молиявий ҳисоботда тан олингунга қадар тан олади, яъни ушбу вақтда ушбу келгуси операциялар бўйича фойда ёки зарарлар тан олинган (яъни хежлаш муносабатларини белгилашдаги ва тушумнинг тан олиниши ўртасидаги вақтда чет эл валютаси курси ўзгаришига тегишли ўзгаришлар қиймати ўртасида) бўлади.


Б6.6.10 Худди шу тарзда, агар мисол учун ташкилот рискдан холи позицияга эга бўлса, у чет эл валютаси риски билан боғлиқ юқори эҳтимолли прогноз қилинган сотувлар қийматини чет эл валютаси риски билан боғлиқ юқори эҳтимолли прогноз қилинган сотиб олишлар қиймати билан солиштирган бўлар эди. Лекин, ушбу миқдорлар фақат прогноз қилинган операциялар молиявий ҳисоботда тан олингандан сўнг, тан олинади.



Хеж объектлари сифатида белгиланган

объектлар гуруҳининг қатламлари


Б6.6.11 Б6.3.19-бандда кўрсатилган сабабларга кўра, мавжуд объектлар гуруҳи қатлам компонентларини белгилашда объектлар гуруҳининг номинал қийматини аниқ ажратиб олиш ва унинг ичидан хежланган қатлам компонентини ажратиб олиш талаб этилади.


Б6.6.12А хежлаш муносабатлари турли хил объектлар гуруҳидан иборат қатламларни ўз ичига олиши мумкин. Масалан, активлар гуруҳи ва мажбуриятлар гуруҳи нетто позицияси хежида хежлаш муносабатлари активлар гуруҳи қатлам компоненти ва мажбуриятлар гуруҳи қатлам компонентидан иборат комбинациядан ташкил топган бўлиши мумкин.



Хежлаш инструменти фойда ёки зарарни акс эттириши


Б6.6.13 Агар объектлар пул оқимини хежлашда гуруҳ сифатида хежланган бўлса, улар фойда ёки зарарлар тўғрисидаги ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда турли моддаларга таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳисоботда хеж фойдаси ёки зарарини акс эттириш объектлар гуруҳига боғлиқ бўлади.


Б6.6.14 Агар объектлар гуруҳининг рискларни ўзаро ҳисоб-китоб қиладиган позициялари (масалан чет эл валютасидаги харажатлар гуруҳи фойда ёки зарарлар тўғрисидаги ва бошқа умумлашган даромаддаги ҳисоботда чет эл валютасидаги риск бўйича хежланган турли моддаларга таъсир этиши мумкин) мавжуд бўлмаса, унда қайта таснифланган хежлаш инструментининг фойда ёки зарарлари хежлаш объектлари таъсир кўрсатган моддалар ўртасида тақсимланаши лозим. Ушбу тақсимот тизимли ва рационал асосда амалга оширилиши ҳамда ягона хежлаш инструментидан юзага келадиган соф фойда ёки зарарларнинг ўсишига олиб келмаслиги лозим.


Б6.6.15 Агар объектлар гуруҳида риск позицияларини (масалан, чет эл валютасида ифодаланган сотиш ва харажатлар гуруҳи биргаликда чет эл валютаси риски бўйича биргаликда хежланган бўлса) ўзаро ҳисоб-китоб қилиш имкони бўлса, унда ташкилот хежлаш фойда ёки зарарларини фойда ёки зарарлар тўғрисидаги ва бошқа умумлашган даромаддаги ҳисоботда алоҳида модда сифатида акс эттириши лозим. Масалан, чет эл валютаси риски нетто позициясининг хежи бўлган чет эл валютасидаги 100 п.б. ва чет эл валютасидаги 80 п.б. харажатларини 20 п.б форвард айирбошлаш шартномаси билан хежланган ҳолатни кўриб чиқайлик. Пул оқимини хежлаш резерви хежидан қайта таснифланган форвард айирбошлаш шартномаси бўйича фойда ёки зарарлар (нетто позициялар фойда ёки зарарга таъсир этганда) хеж сотуви ва харажатларидан алоҳида модда сифатида акс эттирилиши лозим. Бундан ташқари, агар сотув харажатлардан кўра олдинроқ даврда юзага келса, сотишдан тушум 21-сон БҲХСга мувофиқ спот курсида баҳоланади. Тегишли хежлаш фойда ёки зарари алоҳида модда сифатида акс эттирилганда, фойда ёки зарар нетто позиция хежланиши ва тегишли пул оқимлари хеж резервининг тузатишларини ҳам акс эттиради. Агар хежлаш харажатлари фойда ёки зарарга кейинги даврларда таъсир этганда, илгари сотув бўйича пул оқимини хежлаш резерви сифатида тан олинган хеж фойдаси ёки зарари қайта фойда ёки зарар сифатида таснифланади ва алоҳида модда сифатида хежлаш харажатларини ўз ичига олган ва 21-сон БҲХСга мувофиқ спот курсида баҳоланадиган моддалардан алоҳида акс эттирилади.


Б6.6.16 Айрим турдаги ҳаққоний қиймат хежлари учун, хежнинг мақсади ҳаққоний қийматни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш эмас, балки хежлаш объектининг пул оқимларини трансформация қилиш ҳисобланади. Масалан, ташкилот қатъий ставкадаги қарз инструментининг фоиз ставкаси ҳаққоний қиймат хежини фоиз ставкаси свопидан фойдаланган ҳолда хежлайди. Ташкилотнинг хежлаш мақсади қатъий фоиз ставкасидаги пул оқимларини ўзгарувчан фоиз ставкасидаги пул оқимларига ўзгартириш ҳисобланади. Ушбу мақсад, хежлаш муносабатларининг ҳисобида фоиз ставкаси свопи бўйича соф фоиз ҳисоблашни фойда ёки зарарда акс эттиришдир. Ушбу ҳолатда нетто позиция хежи (масалан қатъий ставкадаги актив ва қатъий ставкадаги мажбуриятнинг нетто позицияси) бўйича ҳисобланган соф фоиз ҳисоблаш фойда ёки зарар тўғрисидаги ёки бошқа умумлашган даромаддаги ҳисоботда алоҳида модда сифатида акс эттирилиши лозим. Бу ягона хежлаш инструментидан юзага келадиган соф фойда ёки зарарлар ўсишини олдини олиш ва турли моддаларда акс эттирилишини олдини олиш мақсадида қилинади (масалан, ягона фоиз ставкаси свопи бўйича соф фоиз олишларни ўсишини ялпи фоиз тушумлари ва ялпи фоиз харажатлари сифатида ўсиши сифатида акс эттиришни олдини олади).



Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари

(7-боб)


Ўтиш қоидалари (7.2-бўлим)


Савдо учун мўлжалланган молиявий активлар


Мазкур МҲХСни дастлабки қўллаш санасида, ташкилот ҳар қандай молиявий активларни бошқариш бўйича бизнес моделининг мақсади 4.1.2(a) банддаги шартга мос келишини ёки 4.1.2А(а) банддаги шартга ёки молиявий активни 5.7.5-банддаги танлаш имкониятига тўғри келишини аниқлаш лозим. Шу мақсадда, ташкилот молиявий активлар савдо учун мўлжалланган активлар таърифига мос келишини, агар ташкилот активларни мазкур МҲХСни дастлабки қўллаш санасида сотиб олгани каби аниқлаши лозим.



Қадрсизланиш


Б7.2.2 Ўтиш даврида, ташкилот дастлабки тан олишдаги кредит рискини тахминан баҳолаш учун, қўшимча сарф ёки ҳаракатларсиз олиш мумкин бўлган барча мавжуд асосли ва ишончли маълумотларни ҳисобга олиши лозим. Ташкилот ўтиш даврида дастлабки тан олишдан кейин кредит рискида аҳамиятли ўсиш бўлганини аниқлаш учун маълумотларни ортиқча қидириш харакатини амалга ошириши талаб этилмайди. Агар ташкилотда ортиқча сарф ва ҳаракатларсиз бундай аниқлашни имкони бўлмаса, 7.2.20-банд қўлланади.


Б7.2.3 Дастлабки қўллаш санасигача тан олинган молиявий инструментларга (ёки ташкилот шартнома тарафи бўлган қарз бериш ёки молиявий кафолат шартномалари) зарарлар бўйича баҳоланадиган резервни аниқлаш учун, ушбу объектларни ўтказишда ёки тан олиниши бекор қилингунга қадар, ташкилот дастлабки тан олишдаги кредит рискини аниқлаш ва баҳолаш учун тегишли бўлган маълумотни ҳисобга олиши лозим. Дастлабки кредит рискини аниқлаш ва баҳолаш учун, ташкилот ички ва ташқи маълумотларни, шу жумладан Б5.5.1-Б5.5.6-бандларга мувофиқ портфел маълумотларни ҳисобга олиши лозим.


Б7.2.4 Бир қанча тарихий маълумотлар билан бирга ташкилот (янги маҳсулотни жорий этишда тузилган) ички ҳисоботлар ва статистика маълумотларидан ва агар мувофиқ бўлса, ўхшаш маҳсулотлар ёки бошқа ўхшаш ташкилотлар тажрибасидан солиштирма молиявий инструментлар бўйича маълумотлардан фойдаланиши мумкин.



Таърифлар (A-илова)


Деривативлар


БА.1 Деривативларга мисоллар - бу фючерс ва форварда, своп ва опцион шартномаларидир. Дериватив одатда шартли суммага эга бўлиб, бу сумма валюта суммасини, акциялар сонини, нисбатлар ёки ҳажм бирликлари сони ёки шартномада белгиланган бошқа бирликлардан иборат. Лекин, дериватив инструмент унинг эгасидан ёки эмитентидан шартнома муддати бошида ушбу шартли суммани инвстиция қилиш ёки олишни талаб этмайди. Муқобил равишда, дериватив шартли суммага боғлиқ бўлмаган келгуси ҳодиса натижасида қатъий белгиланган тўлов амалга оширилишини ёки ўзгариши (лекин таянч инструментнинг ўзгаришига мутаносиб равишда эмас) мумкин бўлган сумманинг тўланишини талаб этиши мумкин. Масалан, шартнома бўйича, агар олти ойилик ЛИБОР ставкаси 100 базис пунктга ошса, 1,000 п.б.га тенг қатъий белгиланган сумма тўланиши талаб этилиши мумкин. Шартли сумма белгиланмаган бўлса ҳам, бундай шартнома дериватив ҳисобланади.


БА.2 Мазкур МҲХСда деривативнинг таърифи таянч модданинг етказиб берилиши орқали ялпи асосда ҳисоб-китоб қилинадиган шартномаларни қамраб олади (масалан қатъий белгиланган ставкага эга қарз инструментини сотиб олиш бўйича форвард шартномаси). Ташкилот номолиявий моддани харид қилиш ёки сотиш бўйича шартномага эга бўлиши мумкин ва бу шартнома соф асосда пул маблағлари билан ёки бошқа молиявий инструмент билан ёки молиявий инструментларни айрибошлаш орқали ҳисоб-китоб қилиниши мумкин (масалан, товарни келгуси санада қатъий белгиланган нархда харид қилиш ёки сотиш бўйича шартнома). Агар бундай шартнома ташкилот томонидан кутилаётган харид, сотув ёки фойдаланиш талабларига мувофиқ олинган бўлмаса ва номолиявий моддани етказиб бериш мақсадида сақлаб турилиши давом этмайдиган бўлса, бундай шартнома мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида бўлади (39-сон БҲХСнинг 5-7-бандларига қаранг). Лекин, агар ташкилот белгилашни 2.5-бандга мувофиқ амалга оширса, мазкур стандарт ташкилот томонидан кутилаётган харид, сотув ёки фойдаланиш талаблари бўйича бундай шартномага нисбатан қўлланади (2.4-2.7-бандларга қаранг).


БА.3 Деривативни таърифлайдиган хусусиятлардан бири - бу бозор омилларининг ўзгаришига жавобан ўхшаш тарзда ўзгариши кутилаётган бошқа турдаги шартномалар бўйича талаб этиладиган инвестициядан камроқ бўлган, дастлабки соф инвестицияга эга бўлишидир. Опцион шартномаси ушбу таърифга мос келади, чунки у бўйича мукофот суммаси ушбу опцион боғлиқ бўлган таянч молиявий инструментни олиш талаб этилиши мумкин бўлган инвестициядан кам бўлади. Дастлаб тенг ҳаққоний қийматлардаги ҳар хил валюталарнинг айрибошланишини талаб этадиган валюта свопи юқоридаги таърифга мос келади, чунки у нолга тенг дастлабки соф инвестицияга эга.


БА.4 Мунтазам харид қилиш ёки сотиш шартномаси битим тузиш санаси ва ҳисоб-китоб санаси ўртасида белгиланган қарз мажбуриятини келтириб чиқаради, бу эса дериватив таърифига мос келади. Лекин, мажбурият амал қилиши муддати қисқа бўлгани учун, у дериватив молиявий инструмент сифатида тан олинмайди. Аксинча, мазкур МҲХС бундай мунтазам равишдаги шартномалар бўйича махсус ҳисобга олиш ёндашувини белгилайди (3.1.2 ва Б3.1.3-Б3.1.6-бандларга қаранг).


БА.5 Деривативнинг таърифи шартноманинг томонига хос бўлмаган номолиявий ўзгарувчан кўрсаткичларни қамраб олади. Бундай кўрсаткичлар ўз ичига муайян ҳудудда зилзиладан зарарлар индекси ва муайян шаҳарда температуралар индексини олади. Шартноманинг томонига хос бўлган номолиявий ўзгарувчан кўрсаткичлар ўз ичига шартнома томонининг активига зарар етказиши ёки бузиши мумкин бўлган ёнғиннинг содир бўлиши ёки бўлмаслигини олиши мумкин. Агар ҳаққоний қиймат бундай активларнинг нафақат бозор нархларидаги ўзгаришларни (молиявий ўзгарувчан кўрсаткични) акс эттирса, лекин муайян сақланиб турган номолиявий активнинг шартини ҳам (номолиявий ўзгарувчан кўрсаткични) акс эттирса, номолиявий активнинг ҳаққоний қийматидаги ўзгариш актив эгасига хос бўлади. Масалан, муайян автомобилнинг тугатиш қийматининг кафолати кафилни автомобилнинг жисмоний ҳолати ўзгариши рискига дучор қилса, ушбу тугатиш қийматининг ўзгариши автомобил эгасига хос бўлади.



Савдо учун мўлжалланган молиявий

активлар ва мажбуриятлар


БА.6 Олди-сотди одатда фаол ва тез-тез харид қилиш ва сотишни ифодалайди ва савдо учун мўлжалланган молиявий инструментлар одатда уларнинг нархидаги қисқа муддатли ўзгаришлардан фойда кўриш ёки дилер маржасини ишлаб топиш мақсадида фойдаланилади.


БА.7 Савдо учун мўлжалланган молиявий мажбуриятлар ўз ичига қуйидагиларни олади:

(а) хежлаш инструментлар сифатида ҳисобга олинмайдиган дериватив мажбуриятлар;

(б) қисқа позиция сотувчиси томонидан қарзга олинган молиявий активларни етказиб бериш мажбуриятлари (яъни, молиявий активларни қарзга олиб ва уларга эгалик қилмасдан, ушбу молиявий активларни сотадиган ташкилот);

(в) яқин келгусида қайта сотиб олиш мақсадида қабул қилинган молиявий мажбуриятлар (масалан, ҳаққоний қийматидаги ўзгаришларга боғлиқ равишда эмитент томонидан яқин келгусида қайта сотиб олиниши мумкин бўлган котировкаланган қарз инструменти); ва

(г) биргаликда бошқариладиган ва яқин орада улар бўйича қисқа муддатли фойда олиш тенденцияси мавжуд бўлган, идентификацияланган молиявий инструментлар портфелининг қисми бўлган молиявий мажбуриятлар.


БА.8 Мажбурият олди-сотди операцияларини молиялаштириш учун фойдаланилиши далилининг ўзи ушбу мажбурият савдо учун мўлжалланган эканлигини билдирмайди.



-------------------------------------------------------------------------------

1) 7.2.21-бандга мувофиқ, ташкилот мазкур стандартнинг 6 бобидаги талаблар ўрнига 39-сон БҲХСдаги хежлаш ҳисоби талабларини қўллашда давом этишни танлаши мумкин. Агар ташкилот ушбу танловни қилса, мазкур стандартнинг 6-боб хежлаш ҳисоби талабларига муайян ҳаволалар ўринли ҳисобланмайди. Бунинг ўрнига, ташкилот 39-сон БҲХСдаги тегишли хежлаш ҳисоби талабларини қўллайди.


2) Асосий фоиз ставкаси бенчмаркларини ислоҳ қилиш ҳисоботига қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин http://www.fsb.org/wp-content/uploads/r_140722.pdf.


3) Бу атама (7-сон МҲХСда таърифланганидек) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган деб белгиланган мажбуриятлар бўйича кредит рискидаги ўзгаришлар таъсирларини акс эттириш талабларида фойдаланилади (5.7.7-бандга қаранг).


4) 3-сон МҲХСда бизнес бирлашувида бириктирилган деривативлар бўйича шартномалар харид қилинишига мурожаат этилган.

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь













































































Время: 0.2246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск