ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 16 "Чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 56-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

56-ИЛОВА



(IFRIC) 16-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Чет эл бўлинмасига соф инвестицияни хежлаш"



Ҳаволалар


9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар".

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

21-сон БҲХС "Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари".



Дастлабки маълумотлар


1. Кўпгина ҳисобот берувчи ташкилотлар чет элдаги бўлинмалардаги инвестицияларга (21-сон БҲХС нинг 8-бандида таърифланган) эга бўлади. Бундай чет элдаги бўлинмалар шўъба ташкилотлар, таъсир остидаги ташкилотлар ва қўшма корхоналар ёки филиал бўлиши мумкин. 21-сон БҲХС ташкилотдан унинг чет элдаги ҳар бир бўлинмасининг ушбу бўлинма фаолият юритадиган асосий иқтисодий муҳитининг валютаси сифатида белгиланадиган функционал валютасини аниқлашни талаб этади. Чет элдаги бўлинманинг молиявий натижаларини ва молиявий ҳолатини тақдим этиш валютасига ўтказишда, ташкилотдан валюта курси фарқларини у чет элдаги бўлинмани ҳисобдан чиқаргунга қадар бошқа умумлашган даромадда тан олиш талаб этилади.


2. Чет элдаги бўлинмага соф инвестициядан юзага келадиган чет эл валютаси рискининг хежлаш ҳисоби фақатгина ушбу чет элдаги бўлинманинг соф активлари молиявий ҳисоботга киритилганда қўлланади*. Чет элдаги бўлинмага соф инвестициядан юзага келадиган чет эл валюта рискига нисбатан хежланадиган модда чет элдаги бўлинма соф активларининг баланс суммасига тенг ёки ундан камроқ бўлган соф активлар суммаси бўлиши мумкин.


3. 9-сон МҲХС хежлаш ҳисоби таркибида хежлашга муносиб моддани ва муносиб хежлаш инструментларини белгилашни талаб этади. Агар белгиланган хежлаш муносабати мавжуд бўлса, соф инвестицияни хежлашда, соф инвестициянинг самарали хежлаш деб белгиланган хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарар бошқа умумлашган даромадда тан олинади ва чет элдаги бўлинманинг натижалари ҳамда молиявий ҳолати бошқа валютага ўтказишдан юзага келадиган валюта курси фарқлари билан биргаликда ҳисобга олинади.


4. Кўпгина чет элдаги бўлинмаларга эга ташкилот бир қатор чет эл валютаси рискларига учраши мумкин. Мазкур шарҳ чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестициянинг хежида хежланган риск сифатида таснифланадиган чет эл валютаси рискларини аниқлаш бўйича кўрсатмани ўз ичига олади.


5. 9-сон МҲХС ташкилотга чет эл валютаси риски учун хежлаш инструментлари сифатида дериватив ёки нодериватив молиявий инструментни (ёки дериватив ва нодериватив молиявий инструментларнинг бирикмасини) белгилашга имкон беради. Мазкур шарҳ гуруҳ таркибига кирадиган қайси ташкилотлар хежлаш ҳисоби талабларини таъминлаш учун чет эл бўлинмасидаги соф инвестициясининг хежлаш инструментларини сақлаши мумкинлиги бўйича кўрсатмани ўз ичига олади.


6. Бош ташкилот чет элдаги бўлинмани ҳисобдан чиқарганда, 21-сон БҲХС ва 9-сон МҲХС чет элдаги бўлинманинг молиявий натижаларини ва молиявий ҳолатини бошқа чет эл валютасига ўтказишдан юзага келадиган валюта курси фарқларига ҳамда соф инвестициянинг самарали хежлаш деб белгиланган хежлаш инструменти бўйича фойда ёки зарарга тегишли бошқа умумлашган даромадда тан олинган жамғарилган суммаларни хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатишлар сифатида қайта таснифланишини талаб этади. Мазкур шарҳ ташкилот ҳам хежлаш инструменти, ҳам хежланган модда учун хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланадиган суммаларни қандай аниқлаш бўйича кўрсатмани ўз ичига олади.



Қўллаш доираси


7. Мазкур шарҳ чет элдаги бўлинмалари бўйича ўзининг соф инвестицияларидан юзага келадиган чет эл валютаси рискини хежлайдиган ва 9-сон МҲХСга мувофиқ хежлаш ҳисобини мувофиқлаштиришни амалга оширадиган ташкилотга нисбатан қўлланади. Қулайлик учун мазкур шарҳда бундай ташкилот бош ташкилот деб ва чет элдаги бўлинмаларнинг соф активлари киритиладиган молиявий ҳисобот консолидациялашган молиявий ҳисобот деб аталади. Бош ташкилотга нисбатан барча ҳаволалар қўшма корхона, таъсир остидаги ташкилот ёки филиал бўлган чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестицияга эга ташкилотга нисбатан тенг тарзда қўлланади.


8. Мазкур шарҳ фақатгина чет эл бўлинмасидаги соф инвестицияни хежлашга нисбатан қўлланади; хежлаш ҳисобининг бошқа турларига нисбатан қиёслаш орқали қўлланмаслиги лозим.



Масалалар


9. Чет элдаги бўлинмалар бўйича инвестицияларга бевосита бош ташкилот томонидан ёҳув билвосита унинг шўъба ташкилоти ёки шўъба ташкилотлари орқали эгалик қилиниши мумкин. Мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) хежланган рискнинг характери ва хежлаш муносабати белгиланиши мумкин бўлган хежланган модданинг суммаси:

(i) бош ташкилот хежланган риск сифатида фақатгина бош ташкилот билан унинг чет элдаги бўлинмасининг функционал валюталари ўртасидаги фарқдан юзага келадиган валюта курси фарқларини белгилаши мумкинлиги ёки у хежланган риск сифатида бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботининг тақдим қилиш валютаси билан чет элдаги бўлинмасининг функционал валютаси ўртасидаги фарқдан юзага келадиган валюта курси фарқларини ҳам белгилаши мумкинлиги;

(ii) агар бош ташкилот чет элдаги бўлинмага билвосита эгалик қилса, хежланган риск фақатгина чет элдаги бўлинма билан унинг бевосита бош ташкилотининг функционал валюталари ўртасидаги фарқдан юзага келадиган валюта курси фарқларини ўз ичига олиши мумкинлиги ёки хежланган риск чет элдаги бўлинма билан ҳар қандай оралиқ ёки якуний бош ташкилотнинг функционал валюталари ўртасидаги фарқдан юзага келадиган ҳар қандай валюта курси фарқларини ҳам ўз ичига олиши мумкинлиги (яъни чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестиция оралиқ бош ташкилот орқали эгалик қилинишининг далили якуний бош ташкилот учун иқтисодий рискка таъсир кўрсатиши).

(б) гуруҳ таркибига кирадиган қандай ташкилотлар хежлаш инструменити сақлаши мумкинлиги:

(i) хежлаш ҳисоби муносабати мезонларига, фақатгина агар ўзининг соф инвестициясини хежлайдиган ташкилот хежлаш инструменти томони бўлса, жавоб бериши мумкинлиги ёки гуруҳдаги ҳар қандай ташкилот, унинг функционал валютасидан қатъи назар, хежлаш инструментини сақлай олиши;

(ii) хежлаш инструментининг характери (дериватив ёки нодериватив) ёки консолидациялаш усули хежлаш самарадорлигининг баҳоланишига таъсир кўрсатиши.

(в) чет элдаги бўлинмани ҳисобдан чиқарилишида қайта таснифлаш бўйича тузатишлар сифатида қайси суммалар хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланиши лозимлиги:

(i) хежланган чет элдаги бўлинма ҳисобдан чиқарилганда, хежлаш инструментига нисбатан ва ушбу чет элдаги бўлинмага нисбатан бош ташкилотнинг бошқа валютага ўтказиш резервидаги қайси суммалар бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланиши лозимлиги;

(ii) консолидациялаш усулининг хусусий капиталдан фойда ёки зарарга қайта таснифланадиган суммаларни аниқлашга таъсир кўрсатиши.



Консенсус


Хежлаш муносабати белгиланиши

учун  хежланган  рискнинг  характери

ва хежланган модданинг суммаси


10. Хежлаш ҳисоби фақатгина чет элдаги бўлинманинг функционал валютаси билан бош ташкилотнинг функционал валютаси ўртасида юзага келадиган валюта курси фарқларига нисбатан қўлланиши мумкин.


11. Чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестициядан юзага келадиган чет эл валютаси рискларини хежлашда, хежланган модда бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги чет элдаги бўлинма соф активларининг баланс қийматига тенг ёки ундан камроқ бўлган соф активлар суммаси бўлиши мумкин. Бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида хежланган модда сифатида белгиланиши мумкин бўлган чет элдаги бўлинма соф активларининг баланс қиймати чет элдаги бўлинманинг бирор пастроқ даражадаги бош ташкилоти ушбу чет элдаги бўлинманинг барча ёки қисман соф активлари учун хежлаш ҳисобини қўллаган бўлишига ҳамда ушбу ҳисоб бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида сақланган бўлишига боғлиқ бўлади.


12. Хежланган риск чет элдаги бўлинманинг функционал валютаси билан ушбу чет элдаги бўлинманинг бирор-бир бош ташкилотининг (бевосита, оралиқ ёки якуний бош ташкилотининг) функционал валютаси ўртасида юзага келадиган чет эл валютаси риски сифатида белгиланиши мумкин. Соф инвестицияга оралиқ бош ташкилот орқали эгалик қилинишининг далили якуний бош ташкилотнинг чел эл валюта рискидан юзага келадиган иқтисодий рискнинг характерига таъсир кўрсатмайди.


13. Чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестициядан юзага келадиган чет эл валюта риски консолидациялашган молиявий ҳисоботда фақатгина бир марта хежлаш ҳисоби сифатида таснифланиши мумкин. Шу сабабли, агар чет элдаги бўлинманинг айнан бир соф активлари айнан бир риск учун гуруҳдаги биттадан кўпроқ бош ташкилот томонидан хежланса, фақатгина битта хежлаш муносабати якуний бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида хежлаш ҳисоби сифатида таснифланади. Битта бош ташкилот томонидан унинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида белгиланган хежлаш муносабати бошқа юқорироқ даражадаги бош ташкилот томонидан сақланиши шарт бўлмайди. Лекин агар у юқорироқ даражадаги бош ташкилот томонидан сақланмаган бўлса, пастроқ даражадаги бош ташкилот томонидан қўлланган хежлаш ҳисоби юқорироқ даражадаги бош ташкилотнинг хежлаш ҳисоби тан олинишидан олдин қайта тикланиши лозим.



Қандай ташкилотлар хежлаш

инструменти сақлаши мумкин


14. Дериватив ёки нодериватив инструмент (ёки дериватив ёки нодериватив инструментларнинг бирикмаси) чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестициянинг хежида хежлаш инструменти сифатида белгиланиши мумкин. Агар хежлаш инстурмент(лар)и соф инвестиция хежига тегишли бўлган 9-сон МҲХСнинг 6.4.1-бандидаги белгилаш, ҳужжатлаштириш ва самарадорлик талабларини қаноатлантирса, гуруҳ ичидаги ҳар қандай ташкилот ёки ташкилотлар томонидан эгалик қилиниши мумкин. Хусусан, гуруҳнинг хежлаш стратегияси гуруҳнинг турли даражаларида турли белгиланишининг эҳтимоли сабабли аниқ тарзда ҳужжатлаштирилиши лозим.


15. Самарадорликни баҳолаш мақсадида, хежлаш ҳисоби ҳужжатларига мувофиқ, валюта курси рискига нисбатан хежлаш инструментининг қийматидаги ўзгариш хежланган риск баҳоланадиган ташкилотнинг функционал валютасига қарши бош ташкилотнинг функционал валютасига мурожаат этган ҳолда ҳисобланади. Хежлаш инструменти қаерда сақланишига боғлиқ тарзда, хежлаш ҳисоби мавжуд бўлмаганда қийматдаги жами ўзгариш фойда ёки зарарда, бошқа умумлашган даромадда ёки иккисида ҳам тан олиниши мумкин. Лекин самарадорликни баҳолашга хежлаш инструментининг қийматидаги ўзгариш фойда ёки зарарда тан олиниши ёки бошқа умумлашган дамомадда тан олиниши таъсир кўрсатмайди. Хежлаш ҳисобини қўллашнинг бир қисми сифатида, ўзгаришнинг жами самарали қисми бошқа умумлашган даромадда инобатга олинади. Самарадорликнинг баҳоланишига хежлаш инструментининг дериватив ёки нодериватив инструмент бўлиши ёки консолидациялаш усули таъсир кўрсатмайди.



Чет элдаги хежланган бўлинманинг

ҳисобдан чиқарилиши


16. Чет элдаги хежланган бўлинма ҳисобдан чиқарилганда, хежлаш инструментига нисбатан бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида бошқа валютага ўтказиш резервидан фойда ёки зарарга қайта таснифлаш бўйича тузатиш сифатидаги сумма 9-сон МҲХСнинг 6.5.14 бандига мувофиқ аниқланиши талаб этилган сумма ҳисобланади. Мазкур сумма самарали хеж деб белгиланган хежлаш инструменти бўйича жамғарилган фойда ёки зарардир.


17. 21-сон БҲХСнинг 48-бандига мувофиқ мазкур чет элдаги бўлинма бўйича соф инвестицияга нисбатан бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида бошқа валютага ўтказиш резервидан фойда ёки зарарга қайта таснифланган сумма бу мазкур чет элдаги бўлинмага нисбатан мазкур бош ташкилотнинг бошқа валютага ўтказиш резервида инобатга олинган суммадир. Якуний бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида, барча чет элдаги бўлинмаларга нисбатан бошқа валютага ўтказиш резервида тан олинган жами соф суммага консолидациялаш усули таъсир кўрсатмайди. Лекин якуний бош ташкилотни консолидациялашнинг** бевосита ёки босқичма-босқич усулидан фойдаланиши алоҳида чет элдаги бўлинмага нисбатан унинг бошқа валютага ўтказиш резервида инобатга олинган суммага таъсир кўрсатиши мумкин. Консолидациялашнинг босқичма-босқич усулидан фойдаланиш хежлаш самарадорлигини аниқлашда фойдаланилган суммадан фарқли сумманинг фойда ёки зарарга қайта таснифланишига олиб келиши мумкин. Мазкур фарқ бевосита консолидациялаш усулидан фойдаланилганда юзага келиши мумкин бўлган ушбу чет элдаги бўлинмага тегишли суммани аниқлаш орқали чиқариб ташланади. Мазкур тузатишни амалга ошириш 21-сон БҲХСда талаб этилмайди. Лекин бунда барча соф инвестицияларга изчил тарзда қўлланиши лозим бўлган ҳисоб сиёсати сифатида танлаши мумкин.



Кучга кириш санаси


18. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2008 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Ташкилот 2009 йил апрелда эълон қилинган МҲХСларга такомиллаштиришлар бўйича 14-бандга киритилган ўзгартиришни 2009 йил 1 июль ёки ундан кейинги йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2008 йил 1 октябрдан олдинги давр учун ёки 14-бандга киритилган ўзгартиришни 2009 йил 1 июлдан олдин қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


18A. [Чиқариб ташланган]


18Б. 2014 йил июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 3, 5-7, 14, 16, ҚК1 ва ҚК8-бандларга ўзгартириш киритилган ва 18А банд чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.



Ўтиш қоидалари


19. 8-сон БҲХС ташкилот шарҳнинг дастлабки қўлланишидан юзага келадиган ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни қандай қўллашини белгилайди. Ташкилотдан шарҳни биринчи марта қўллашда мазкур талабларга риоя этиш талаб этилмайди. Агар ташкилот хежлаш инструментини соф инвестициянинг хежи сифатида белгилаган, лекин хеж мазкур шарҳдаги хежлаш ҳисоби бўйича шартларни қаноатлантирмаса, ташкилот мазкур хежлаш ҳисобини тўхтатиш учун 39-сон БҲХСни перспектив тарзда қўллаши лозим.



----------------------------------------------------------------

*) Бу консолидациялашган молиявий ҳисобот, таъсир остидаги ташкилотлар ёки қўшма корхоналар каби инвестицияларни улушли қатнашиш усули орқали ҳисобга олинадиган молиявий ҳисобот ҳамда филиал ёки 11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар"да таърифланган биргаликдаги операцияни ўз ичига оладиган молиявий ҳисоботдаги ҳолатларга тўғри келади.


**) Консолидациялашнинг бевосита усулида чет элдаги бўлинманинг молиявий ҳисоботи бош ташкилотнинг якуний функционал валютасига бевосита ўтказилади. Консолидациялашнинг босқичма-босқич усулида чет элдаги бўлинманинг молиявий ҳисоботи аввал ҳар қандай оралиқ бош ташкилот(лар)нинг функционал валютасига ўтказилади ва кейин якуний бош ташкилотнинг функционал валютасига (агар фарқли бўлса, тақдим қилиш валютасига) ўтказилади.

          

           




ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова шарҳнинг ажралмас қисми ҳисобланади.


ҚК1. Мазкур илова шарҳнинг қўлланишини қуйидаги корпоратив тузилма орқали ифодалайди. Барча ҳолатларда ифодаланган хежлаш муносабатлари 9-сон МҲХСга мувофиқ самарадорлик бўйича текширилади, лекин мазкур иловада самарадорликни текшириш муҳокама қилинмайди. Якуний бош ташкилот бўлган бош ташкилот ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботини ўзининг функционал валютаси - еврода (EUR) тақдим этади. Шўъба ташкилотларининг ҳар бирига тўлиқ эгалик қилади. Бош ташкилотнинг Б шўъба ташкилотидаги (функционал валютаси фунт стерлинг (GBP)) 500 миллион фунт стерлинг соф инвестицияси Б шўъба ташкилотининг В шўъба ташкилотидаги (функционал валютаси АҚШ доллари (USD)) 159 миллион эквивалентига тенг 300 миллион доллар соф инвестициясини ўз ичига олади. Бошқача айтганда, Б шўъба ташкилотининг В шўъба ташкилотидаги инвестициясидан ташқари, унинг соф активлари 341 миллион долларни ташкил қилади.



Хежлаш муносабати белгиланиши мумкин

бўлган хежланган рискнинг характери

(10-13-бандлар)


ҚК2. Бош ташкилот ўзининг А, Б ва В шўъба ташкилотларининг ҳар биридаги соф инвестициясини уларнинг мос функционал валюталари (Япония иенаси (JPY), фунт стерлинг ва АҚШ доллари) билан евро ўртасидаги валюта курси риски учун хежлаши мумкин. Бундан ташқари, бош ташкилот Б шўъба ташкилоти билан В шўъба ташкилотининг функционал валюталари ўртасидаги USD/GBP валюта курси рискини ҳам хежлаши мумкин. Б шўъба ташкилоти ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида В шўъба ташкилотидаги соф инвестициясини уларнинг АҚШ доллари ва фунт стерлингдаги мос функционал валюталари ўртасидаги валюта курси рискини хежлаши мумкин. Қуйидаги мисолларда белгиланган риск жорий валюта курси риски бўлади, чунки хежлаш инструментлари деривативлар ҳисобланмайди. Агар хежлаш инструментлари форвард шартномалари бўлганда эди, бош ташкилот форвард валюта курси рискини белгилаши мумкин эди.

      





Бош ташкилот





































400,000 миллион иена





500 миллион фунт стерлинг






V

V







А Шўъба ташкилот

Функционал валютаси

Б Шўъба ташкилот

Функционал валютаси GBP






























                 $300 миллион доллар

          (£159 миллион эквивалент)








V











В Шўъба ташкилоти

Функционал валютаси USD
































        

            

Хежлаш муносабати белгиланиши мумкин

бўлган хежланган модданинг суммаси

(10-13-бандлар)


ҚК3. Бош ташкилот ўзининг В шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича валюта курси рискини хежлашни ҳоҳлайди. Фараз қилайлик, А шўъба ташкилотининг 300 миллион доллар ташқи қарзи бор. Ҳисобот даври бошида А шўъба ташкилотининг соф активлари 400,000 миллион иенани ташкил қилади, шу жумладан, 300 миллион доллар ташқи қарз бўйича пул маблағлари тушишидан иборат.


ҚК4. Хежланган модда бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида унинг В шўъба ташкилотидаги соф инвестициясининг баланс суммасига (300 миллион доллар) тенг ёки ундан камроқ соф активлар суммаси бўлиши мумкин. Бош ташкилот ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида А шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар ташқи қарзни В шўъба ташкилотининг 300 миллион доллар соф активларидаги ўзининг соф инвестицияси билан боғлиқ EUR/USD жорий валюта курси рискининг хежи сифатида белгилаши мумкин. Мазкур ҳолатда, ҳам шўъба ташкилоти А даги 300 миллион доллар ташқи қарз бўйича EUR/USD валюта курси фарқи ҳам В шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар соф инвестиция бўйича EUR/USD валюта курси фарқи хежлаш ҳисобидан сўнг бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги бошқа валютага ўтказиш резервига киритилади.


ҚК5. Хежлаш ҳисоби мавжуд бўлмаганда, А шўъба ташкилотидаги 300 миллион ташқи қарз бўйича жами EUR/USD валюта курси фарқи бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида қуйидагича тан олинади:

- USD/JPY чет эл валютаси курсидаги еврога ўтказишдаги фарқи фойда ёки зарарда тан олинади ва

- JPY/EUR чет эл валютаси курсидаги ўзгариш бошқа умумлашган даромадда тан олинади.

ҚК4-банддаги белгилаш ўрнига, ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида бош ташкилот А шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар ташқи қарзни В шўъба ташкилоти билан Б шўъба ташкилоти ўртасидаги GBP/USD чет эл валютаси курси рискининг хежи сифатида белгилаши мумкин. Мазкур ҳолатда, А шўъба ташкилотидаги 300 миллион ташқи қарз бўйича жами USD/EUR валюта курси фарқи бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида қуйидагича тан олинади:

- В шўъба ташкилотига тегишли бошқа валютага ўтказиш резревида GBP/USD чет эл валютаси курсидаги ўзгариш,

- GBP/JPY чет эл валютаси курсидаги еврога ўтказишдаги фарқи фойда ёки зарарда тан олинади ва

- JPY/EUR чет эл валютаси курсидаги ўзгариш бошқа умумлашган даромадда тан олинади.


ҚК6. Бош ташкилот А шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар ташқи қарзни ҳам EUR/USD чет эл валютаси курси рискининг ҳам GBP/USD чет эл валютаси курси рискининг хежи сифатида ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида белгилай олмайди. Ягона хежлаш инструменти айнан бир белгиланган рискни фақатгина бир марта хежлаши мумкин. Б шўъба ташкилоти хежлаш ҳисобини ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида қўллай олмайди, чунки хежлаш инструменти Б шўъба ташкилоти ва В шўъба ташкилоти кирадиган гуруҳдан ташқарида сақланади.



Гуруҳ таркибидаги қандай ташкилотлар

хежлаш инструментини сақлаши мумкин

(14 ва 15-бандлар)?


ҚК7. ҚК5-бандда таъкидланганидек, А шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар ташқи қарзнинг валюта курси рискига нисбатан қийматдаги жами ўзгариш хежлаш ҳисоби мавжуд бўлмаганда бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги фойда ёки зарарда (USD/JPY спот риск) ҳам, бошқа умумлашган даромадда (EUR/JPY хорижий риск) ҳам акс эттирилади. Иккала суммалар ҳам ҚК4-бандда белгиланган хеж самарадорлигини баҳолаш мақсадида инобатга олинади, чунки хежлаш инструментининг ҳам хежланган модданинг қийматидаги ўзгариш, хежлаш ҳужжатларига мувофиқ, В шўъба ташкилотининг функционал валютаси - АҚШ долларига нисбатан бош ташкилотнинг функционал валютаси - еврога мурожаат этган ҳолда ҳисобланади. Консолидациялаш усулининг танланиши (яъни бевосита усул ёки босқичма-босқич усул) хеж самарадорлигини баҳоланишига таъсир кўрсатмайди.


Чет элдаги бўлинманинг ҳисобдан

чиқарилишида фойда ёки зарарга қайта

таснифланадиган суммалар

(16 ва 17-бандлар)


ҚК8. В шўъба ташкилоти ҳисобдан чиқарилганда, бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги фойда ёки зарарга унинг бошқа валютага ўтказиш резервидан (БВЎР) қайта таснифланган суммалар қуйидагилар ҳисобланади:

(a) А шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар ташқи қарзга нисбатан 9-сон МҲХС аниқланишини талаб этган сумма, яъни хежнинг самарали қисми сифатида бошқа умумлашган даромадда тан олинган валюта курси рискига нисбатан қийматдаги жами ўзгариш; ва

(б) В шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар соф инвестицияга нисбатан ташкилотнинг консолидациялаш усули орқали аниқланган сумма. Агар бош ташкилот бевосита усулдан фойдаланса, В шўъба ташкилотига нисбатан унинг БВЎРи бевосита EUR/USD валюта курси орқали аниқланади. Агар бош ташкилот босқичма-босқич усулидан фойдаланса, В шўъба ташкилотига нисбатан унинг БВЎРи Б шўъба ташкилоти томонидан тан олинган ва GBP/USD валюта курсини акс эттирадиган БВЎР орқали аниқланади ва EUR/GBP валюта курси орқали бош ташкилотнинг функционал валютасига ўтказилади. Ўтган даврларда бош ташкилот консолидациялашнинг босқичма-босқич усулидан фойдаланиши агар у ўзининг ҳисоб сиёсатига боғлиқ тарзда доимо бевосита усулдан фойдаланган бўлса, у В шўъба ташкилотини ҳисобдан чиқаришда қайта таснифланадиган БВЎР суммасини шундай сумма сифатида аниқлашни талаб этмайди ёки уни бундан тўсмайди.



Бир нечта чет элдаги бўлинмаларни хежлаш

(11, 13 ва 15-бандлар)


ҚК9. Қуйидаги мисоллар бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида хежланиши мумкин бўлган риск доимо унинг функционал валютаси (евро) билан Б ва В шўъба ташкилотларининг функционал валюталари ўртасидаги риск бўлишини акс эттиради. Хежлар қандай белгиланишига қарамасдан, иккала чет элдаги бўлинма хежланганда бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги бошқа валютага ўтказиш резервига киритиладиган самарали хежлар бўла оладиган максимум суммалар EUR/USD риск учун 300 миллион доллар ва EUR/GBP риск учун 341 миллион фунт стерлинг бўлади. Валюта курсларидаги ўзгаришлар ҳисобига қийматдаги бошқа ўзгаришлар бош ташкилотнинг консолидациялашган фойда ёки зарарига киритилади. Албатта, бош ташкилот учун фақатгина USD/GBP чет эл валютаси курсидаги ўзгаришлар учун 300 миллион долларни ёки фақатгина GBP/EUR чет эл валютаси курсидаги ўзгаришлар учун 500 миллион фунт стерлингни белгилаш имкони бўлиши мумкин.



Бош ташкилот ҳам USD ҳам GBP хежлаш

инструментларини сақлаши


ҚК10. Бош ташкилот Б шўъба ташкилотидаги ўзининг соф инвестициясига нисбатан ҳамда В шўъба ташкилотига нисбатан валюта курси рискини хежлашни хоҳлаши мумкин. Фараз қилайлик, бош ташкилот доллар ва фунт стерлингда ифодаланган мос хежлаш инструментларига эга бўлиб, у уларни Б шўъба ташкилоти ва В шўъба ташкилотидаги ўзининг соф инвестицияларининг хежлари сифатида белгилаши мумкин.

(a) бунда риск бош ташкилот билан В шўъба ташкилоти ўртасидаги хорижий валюта курсига таъсири (EUR/USD) бўлган В шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар соф инвестициянинг хежи сифатида белгиланган 300 миллион доллар хежлаш инструменти ва риск бош ташкилот билан Б шўъба ташкилоти ўртасидаги чет эл валютаси курсига таъсири (EUR/GBP) бўлган Б шўъба ташкилотидаги 341 миллион фунт стерлинг соф инвестициянинг хежи сифатида белгиланган 341 миллион фунт стерлинггача хежлаш инструменти сифатида белгиланади.

(б) риск Б шўъба ташкилоти билан В шўъба ташкилоти ўртасидаги чет эл валютаси курси риски таъсирида (GBP/USD) бўлган В шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар соф инвестициянинг хежи сифатида белгиланган 300 миллион доллар хежлаш инструменти ва риск бош ташкилот билан Б шўъба ташкилоти ўртасидаги чет эл валютаси курси таъсири (EUR/GBP) бўлган Б шўъба ташкилотидаги 500 миллион доллар соф инвестициянинг хежи сифатида белгиланган 500 миллион фунт стерлинггача хежлаш инструменти.


ҚК11. Бош ташкилотнинг В шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича EUR/USD риски бош ташкилотнинг Б шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича EUR/GBP рискидан фарқли рискдир. Бироқ, ҚК10(a)-бандда ифодаланган ҳолатда, у эгалик қиладиган USD даги хежлаш инструментини белгилаган ҳолда, бош ташкилот унинг В шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича EUR/USD рискини аллақачон тўлиқ тарзда хежлаган бўлади. Агар бош ташкилот у эгалик қиладиган GBP даги инструментни унинг Б шўъба ташкилотидаги 500 миллион фунт стерлинг соф инвестициясининг хежи сифатида ҳам белгилаганда, унинг В шўъба ташкилотидаги USD даги соф инвестициясининг эквивалентини акс эттирадиган мазкур 159 миллион фунт стерлинг соф инвестиция бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида GBP/EUR риски учун икки марта хежланган бўлиши мумкин.


ҚК12. ҚК10(б) банддаги ифодаланган ҳолатда, агар бош ташкилот хежланган рискни Б шўъба ташкилоти билан В шўъба ташкилоти ўртасидаги хорижий валюта курсига дучорлик (GBP/USD) сифатида белгиласа, унинг 300 миллион доллар хежлаш инструментининг қийматидаги ўзгаришнинг фақатгина GBP/USD қисми В шўъба ташкилотига тегишли бош ташкилотнинг чет эл валютасидан ўтказиш резервига киритилади. Ўзгаришнинг қолган қисми (159 миллион фунт стерлинг бўйича GBP/EUR ўзгаришга эквивалент), ҚК5-бандга мувофиқ, бош ташкилотнинг консолидациялашган фойда ёки зарарига киритилади. Б ва В шўъба ташкилотлар ўртасидаги USD/GBP рискнинг белгиланиши GBP/EUR рискини ўз ичига олмаслиги туфайли, риск бош ташкилот билан Б шўъба ташкилоти ўртасидаги чет эл валютаси курсига таъсири (GBP/EUR) бўлган ҳолда, бош ташкилот унинг Б шўъба ташкилотидаги 500 миллион фунт стерлинг соф инвестициясигача белгилаш имконига ҳам эга бўлади.



Б шўъба ташкилотининг USD даги хежлаш

инструментига эгалик қилиши


ҚК13 Фараз қилайлик, Б шўъба ташкилоти 300 миллион доллар ташқи қарзга эга бўлиб, унинг пул маблағлари тушиши фунт стерлингда ифодаланган гуруҳлар ўртасидаги қарз орқали бош ташкилотга ўтказилган. Б шўъба ташкилотининг активлари ҳам, мажбуриятлари ҳам 159 миллион фунт стерлингга ошганлиги туфайли, соф активлари ўзгармайди. Б шўъба ташкилоти ўзининг консолидациялашган молиявий ҳисоботида унинг В шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича GBP/USD рискининг хежи сифатида белгилаши мумкин. Бош ташкилот Б шўъба ташкилотининг мазкур хежлаш инструментини белгилашини GBP/USD риски учун унинг В шўъба ташкилотдаги 300 миллион доллар соф инвестициясининг хежи сифатида сақлаши мумкин (13-бандга қаранг) ва бош ташкилот у эгалик қиладиган GBP даги хежлаш инструментини унинг Б шўъба ташкилотидаги бутун 500 миллион фунт стерлинг соф инвестициясининг хежи сифатида сақлаши мумкин. Б шўъба ташкилоти томонидан белгиланган биринчи хеж Б шўъба ташкилотининг функционал валютаси (фунт стерлинг) орқали баҳоланиши мумкин ва бош ташкилот томонидан белгиланган иккинчи хеж бош ташкилотнинг функционал валютаси (евро) орқали баҳоланиши мумкин. Мазкур ҳолатда, бутун EUR/USD риски эмас, балки бош ташкилотнинг В шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича фақатгина GBP/USD риски USD даги хежлаш инструменти орқали бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида хежланган бўлади. Шу сабабли, бош ташкилотнинг Б шўъба ташкилотидаги 500 миллион фунт стерлинг соф инвестицияси бўйича бутун EUR/GBP риски бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботида хежланган бўлиши мумкин.


ҚК14. Лекин Б шўъба ташкилотига тўланиши лозим бўлган бош ташкилотнинг 159 миллион фунт стерлинг қарзини ҳисобга олиш ҳам инобатга олиниши лозим. Агар бош ташкилотнинг тўланиши лозим бўлган қарзи у 21-сон БҲХС нинг 15-бандидаги шартларни қаноатлантирмаслиги сабабли унинг Б шўъба ташкилотидаги соф инвестициясининг бир қисми сифатида инобатга олинмаса, уни бир валютадан бошқа валютага ўтказишда юзага келадиган GBP/EUR валюта курси фарқи бош ташкилотнинг консолидациялашган фойда ёки зарарига киритилади. Агар Б шўъба ташкилотига тўланиши лозим бўлган 159 миллион фунт стерлинг қарз бош ташкилот соф инвестициясининг бир қисми сифатида инобатга олинса, мазкур соф инвестиция фақатгина 341 миллион фунт стерлингни ташкил этади ва бош ташкилотнинг GBP/EUR риски учун хежланган модда сифатида белгилаши мумкин бўлган сумма ўз навбатида, 500 миллион фунт стерлингдан 341 миллион фунт стерлингга камайиши мумкин.


ҚК15. Агар бош ташкилот Б шўъба ташкилоти томонидан белгиланган хежлаш муносабатини қайта тикласа, бош ташкилот Б шўъба ташкилоти эгалик қиладиган 300 миллион доллар ташқи қарзни EUR/USD риски учун унинг В шўъба ташкилотидаги 300 миллион доллар соф инвестициясининг хежи сифатида белгилаши мумкин ва ўзи у эгалик қиладиган GBP даги хежлаш инструментини Б шўъба ташкилотидаги соф инвестициянинг фақатгина 341 миллион фунт стерлинггача хежи сифатида белгилаши мумкин. Мазкур ҳолатда, иккала хежларнинг самарадорлиги бош ташкилотнинг функционал валютаси (евро) орқали ҳисобланиши мумкин. Ўз навбатида, ҳам Б шўъба ташкилоти эгалик қиладиган ташқи қарзнинг қийматидаги USD/GBP ўзгариш, ҳам Б шўъба ташкилотига тўланиши лозим бўлган бош ташкилот қарзининг қийматидаги GBP/EUR ўзгариш (жами бўлиб USD/EUR га эквивалент) бош ташкилотнинг консолидациялашган молиявий ҳисоботидаги бошқа валютага ўтказиш резервига киритилади. Бош ташкилот унинг В шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича EUR/USD рискини аллақачон тўлиқ тарзда хежлагани сабабли, у ўзининг Б шўъба ташкилотидаги соф инвестицияси бўйича EUR/GBP риски учун фақатгина 341 миллион фунт стерлинггача хежлай олади.

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь


































































Время: 0.2209
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш