ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 19.12.2022 й. 30-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2022 й. 3235-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2022 й.

N 3235-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.12.2022 й.

N 30-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар

учун  ундириладиган  тўловларнинг  максимал

миқдорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3235/0698-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                 А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар

учун ундириладиган тўловларнинг максимал

миқдорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 27-позиция билан тўлдирилсин:

"27.

Нотариус томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида назарда тутилган Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг 4-бандида белгиланган ҳужжатларни ахборот-коммуникация технологиялари орқали олиш ва чоп этиш (ҳар бир юридик шахс учун)***


5%".

2. Изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"***) Мазкур ҳақ миқдорларининг 27-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 50 фоизи "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси ҳисоб рақамига вазирлик ахборот тизимларини ривожлантириш учун йўналтирилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 декабрь





















































Время: 0.0061
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш