ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /Миллий статистика қўмитасининг 31.07.2025 й. 2-мб-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.08.2025 й. 3673-сон билан рўйхатга олинган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.08.2025 й.
N 3673
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
31.07.2025 й.
N 2-мб
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика
қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сон "Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б.С. Ҳамраев
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика
қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 30 майдаги 3-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2594, 2014 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификация қилишни автоматлаштирилган ахборот тизими "Reg-System"да ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:
а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (бундан буён матнда Миллий статистика қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси, 5 ва 7-бандлардаги "Статистика агентлиги" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 3-бандда:
биринчи хатбошидаги "Статистика агентлиги" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Статистика агентлигининг" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 4 ва 6-бандлардаги "Статистика агентлигига" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 9 ва 22-бандлардаги "Статистика агентлигининг" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
е) 1 ва 2-иловалардаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3312, 2021 йил 16 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 10/21/3312/0684-сон) билан тасдиқланган Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (бундан буён матнда Миллий статистика қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги "Статистика агентлиги" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 6-банддаги "Статистика агентлигининг" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 7 ва 16-бандлардаги "Статистика агентлиги" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 8-бандда:
иккинчи хатбошидаги "Статистика агентлигининг" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "Статистика агентлигига" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 5 декабрдаги 13-мб-сон буйруғи (рўйхат рақами 3582, 2024 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3582/1021-сон) билан тасдиқланган Бир йиллик статистика дастурини ҳисоблаш методикасида:
а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги (бундан буён матнда Статистика агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (бундан буён матнда Миллий статистика қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг олтинчи хатбошиси, 6, 11, 16, 19, 22 ва 23-бандлардаги "Статистика агентлиги" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 2-банддаги "Статистика агентлигининг Статистика кенгаши" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасининг Республика статистика кенгаши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 7-банд, 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ва 24-банддаги "Статистика агентлигининг" деган сўзлар "Миллий статистика қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"20. Статистика дастури лойиҳаси тасдиқлаш учун Миллий статистика қўмитаси томонидан ҳар йили 1 ноябрга қадар Статистика кенгашига киритилади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 26 август