ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Давлат статистика қўмитасининг 16.06.2021 й. 9-мб-сон "Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.07.2021 й. 3312-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2021 й.

N 3312




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.06.2021 й.

N 9-мб


ҚАРОРИ



Статистика ҳисоботини электрон шаклда

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 3-мб-сон "Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2479, 2013 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 380-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 5-мб-сон "Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2479-1, 2018 йил 8 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2479-1/2008-сон).


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг раиси                                            Б.А. Бегалов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июль
















































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск