ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХС (IFRS) /

(IFRS) 13 "Ҳаққоний қийматни баҳолаш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 39-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

39-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБИНИНГ

ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ


(IFRS) 13 "ҲАҚҚОНИЙ ҚИЙМАТНИ БАҲОЛАШ"



Мақсад


1. Мазкур МҲХС:

(a) ҳаққоний қийматни таърифлайди;

(б) ягона МҲХСда ҳаққоний қийматни баҳолаш тизимини белгилайди; ва

(в) ҳаққоний қийматни баҳолаш тўғрисида маълумотларни ёритиб беришни талаб этади.


2. Ҳаққоний қиймат ташкилотга хос баҳолаш эмас, балки бозорга асосланган баҳолаш ҳисобланади. Баъзи активлар ва мажбуриятлар учун, кузатиладиган бозор операциялари ва бозор маълумотлари мавжуд бўлиши мумкин. Бошқа активлар ва мажбуриятлар учун кузатиладиган бозор операциялари ва бозор маълумотлари мавжуд бўлмаслиги мумкин. Лекин, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсади ҳар иккала ҳолатда ҳам бир хил бўлади - жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича одатдаги операцияда нархни баҳолаш ҳисобланади (яъни актив ёки мажбуриятга эга бўлган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан баҳолаш санасидаги чиқиш нархидир).


3. Бир хил актив ёки мажбурият бўйича нарх кузатиладиган бўлмаса, ташкилот ҳаққоний қийматни ўринли бўлган кузатиладиган манба маълумотларидан фойдаланишни максималлаштирадиган ва кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланишни минималлаштирадиган бошқа баҳолаш усули орқали баҳолайди. Ҳаққоний қиймат бозорга асосланган баҳолаш бўлганлиги сабабли, у бозор иштирокчилари активни ёки мажбуриятни нархлаш пайтида фойдаланиши мумкин бўлган фаразлардан, жумладан риск тўғрисидаги фаразлардан фойдаланиб баҳоланади. Натижада, ташкилотнинг активни сақлаш ёки мажбуриятни ҳисоб-китоб қилиш ёки бошқа усулда бажаришни назарда тутиши ҳаққоний қийматни баҳолашда ўринли бўлмайди.


4. Ҳаққоний қийматнинг таърифида активлар ва мажбуриятларга эътибор қаратилади, чунки улар бухгалтерия ҳисобида баҳолашнинг асосий предмети ҳисобланади. Шу билан бирга, мазкур МҲХС ташкилотнинг ҳаққоний қийматда баҳоланадиган улушли инструментларига нисбатан қўлланиши лозим.



Қўллаш доираси


5. Мазкур МҲХС 6 ва 7-бандларда белгиланганларни истисно қилган ҳолда, бошқа МҲХС ҳаққоний қийматда баҳолашни ва ҳаққоний қийматда баҳолаш тўғрисидаги ёритиб бериладиган маълумотларни (ҳамда сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат каби ҳаққоний қийматга асосланган баҳолашни ёки бундай баҳолаш тўғрисидаги ёритиб бериладиган маълумотларни) талаб этганда ёки уларга рухсат берганда қўлланади.


6. Мазкур МҲҲСнинг баҳолаш ва маълумотларни ёритиб бериш талаблари қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

(a) 2-сон МҲХС "Акцияга асосланган тўлов"нинг қўллаш доирасидаги акцияга асосланган тўлов операциялари;

(б) 16-сон МҲХС "Ижара"га мувофиқ ҳисобга олинадиган ижара операциялари; ва

(в) 2-сон БҲХС "Захиралар"даги соф сотиш қиймати ёки 36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши"даги фойдаланиш қиймати каби ҳаққоний қийматга нисбатан баъзи ўхшашликларга эга, лекин ҳаққоний қиймат ҳисобланмайдиган баҳолашлар.


7. Мазкур МҲХСнинг маълумотларни ёритиб бериш талаблари қуйидагиларга нисбатан талаб қилинмайди:

(a) 19-сон БҲХС "Ходимларнинг даромадлари"га мувофиқ ҳаққоний қийматда баҳоланадиган дастур активлари;

(б) 26-сон БҲХС "Пенсия дастурлари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи"га мувофиқ ҳаққоний қийматда баҳоланадиган пенсия дастурларига инвестициялар; ва

(в) 36-сон БҲХСга мувофиқ қопланадиган қиймати ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўлган активлар.


8. Агар бошқа МҲХСларда ҳаққоний қийматни баҳолаш талаб этилса ёки рухсат этилса, мазкур МҲХСда тавсифланган ҳаққоний қийматни баҳолаш тизими дастлабки баҳолашга ҳам, кейинги баҳолашга ҳам нисбатан қўлланади.



Баҳолаш


Ҳаққоний қийматнинг таърифи


9. Мазкур МҲХС ҳаққоний қийматни баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх сифатида таърифлайди.


10. Б2-банд умумий ҳаққоний қийматни баҳолаш ёндашувини тавсифлайди.



Актив ёки мажбурият


11. Ҳаққоний қийматни баҳолаш муайян актив ёки мажбурият учун назарда тутилади. Шунинг учун, агар бозор иштирокчилари баҳолаш санасида актив ёки мажбуриятни нархлашда уларнинг хусусиятларини инобатга олиши мумкин бўлса, ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашда ушбу хусусиятларни инобатга олиши лозим. Бундай хусусиятлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) активнинг ҳолати ва жойлашган жойи; ва

(б) агар мавжуд бўлса, активнинг сотилиши ёки фойдаланилиши бўйича чекловлар.


12. Муайян хусусият натижасида юзага келадиган баҳолашга таъсир ушбу хусусият бозор иштирокчилари томонидан қандай инобатга олиниши мумкинлигига қараб фарқланади.


13. Ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбурият қуйидагиларнинг исталган бири бўлиши мумкин:

(a) алоҳида актив ёки мажбурият (масалан молиявий инструмент ёки номолиявий актив); ёки

(б) активлар гуруҳи, мажбуриятлар гуруҳи ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳи (масалан, пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик ёки бизнес).


14. Актив ёки мажбуриятни тан олиш ёки маълумотларни ёритиб бериш мақсадларида алоҳида актив ёки мажбурият, активлар гуруҳи, мажбуриятлар гуруҳи ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳи бўлиши унинг ҳисоб бирлигига боғлиқ бўлади. Актив ёки мажбурият учун ҳисоб бирлиги мазкур МҲХСда қайд қилинган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, ҳаққоний қийматни баҳолашни талаб этадиган ёки унга рухсат берадиган МҲҲСга мувофиқ аниқланиши лозим.



Операция


15. Ҳаққоний қийматни баҳолашда актив ёки мажбурият жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича одатдаги операцияда айирбошланади деб фараз қилинади.


16. Ҳаққоний қийматни баҳолашда активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича операция қуйидаги бозорлардан бирида содир бўлади деб фараз қилинади:

(a) ушбу актив ёки мажбурият учун асосий бозорда; ёки

(б) асосий бозор мавжуд бўлмаганда, ушбу актив ёки мажбурият учун энг манфаатли бозорда.


17. Ташкилот асосий бозорни ёки, асосий бозор мавжуд бўлмаганда, энг манфаатли бозорни аниқлашда барча эҳтимолий бозорлар бўйича тўлиқ изланишни амалга ошириши талаб этилмайди, лекин у асосланган тарзда мавжуд бўлган барча маълумотларни инобатга олиши лозим. Аксинча, далил мавжуд бўлмаганда, ташкилот одатда активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича операцияни амалга ошириши мумкин бўлган бозор асосий бозор ёки, асосий бозор мавжуд бўлмаганда, энг манфаатли бозор деб фараз қилинади.


18. Агар актив ёки мажбурият учун асосий бозор мавжуд бўлса, ҳатто бошқа бозордаги нарх баҳолаш санасида потенциал тарзда манфаатлироқ бўлса ҳам, ҳаққоний қийматни баҳолаш асосий бозордаги нархни акс эттириши лозим (ушбу нарх бевосита кузатиладиган бўлиши ёки бошқа баҳолаш усули орқали баҳоланишидан қатъий назар).


19. Ташкилот баҳолаш санасида асосий (ёки энг манфаатли) бозордан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши шарт. Турли фаолиятларга эга турли ташкилотлар (ва ушбу ташкилотлар ичидаги бизнеслар) турли бозорлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкинлиги сабабли, айнан бир актив ёки мажбурият бўйича асосий (ёки энг манфаатли) бозор турли ташкилотлар (ушбу ташкилотлар ичидаги бизнеслар) учун турлича бўлиши мумкин. Шу сабабли, асосий (ёки энг манфаатли) бозор (ва шу сабабли, бозор иштирокчилари) ташкилот нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозим ва шу тарзда турли фаолиятларга эга ташкилотлар ўртасидаги фарқлар юзага келади.


20. Ташкилот бозордан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши шарт бўлишига қарамасдан, ташкилот ушбу бозордаги нарх асосида ҳаққоний қийматни баҳолаш имконига эга бўлиши учун баҳолаш санасида муайян активни сотиш ёки муайян мажбуриятни ўтказиш имконига эга бўлиши талаб этилмайди.


21. Ҳатто баҳолаш санасида активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича нархлаш маълумотларини таъминлайдиган кузатиладиган бозор мавжуд бўлмаган пайтда ҳам, ҳаққоний қийматни баҳолашда ушбу актив ёки мажбуриятга эга бўлган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан операция ушбу санада содир бўлади деб фараз қилиниши лозим. Ушбу фараз қилинган операция активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш нархини баҳолашнинг асосини белгилайди.



Бозор иштирокчилари


22. Ташкилот бозор иштирокчилари ўзларининг энг мақбул иқтисодий манфаатлари учун ҳаракат қилишларини фараз қилган ҳолда, бозор иштирокчилари активни ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразлардан фойдаланиб актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолаши лозим.


23. Ушбу фаразларни шакллантиришда, ташкилот муайян бозор иштирокчиларини аниқлаши талаб этилмайди. Бунинг ўрнига, ташкилот бозор иштирокчиларини умумий ҳолда фарқлайдиган хусусиятларни аниқлаши лозим, бунда барча қуйидагиларга хос омиллар инобатга олинади:

(a) актив ёки мажбурият;

(б) актив ёки мажбурият учун асосий (ёки энг манфаатли) бозор; ва

(в) ташкилот ушбу бозорда операция амалга ошириши мумкин бўлган бозор иштирокчилари.



Нарх


24. Ҳаққоний қиймат бу жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида асосий (ёки энг манфаатли) бозордаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир (яъни, чиқиш нархидир), бунда ушбу нарх бевосита кузатиладиган бўлиши ёки бошқа баҳолаш усули орқали баҳоланиши инобатга олинмайди.


25. Актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган асосий (ёки энг манфаатли) бозордаги нарх операция сарфлари суммасига тузатилмаслиги лозим. Операция сарфлари бошқа МҲХСга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. Операция сарфлари актив ёки мажбуриятнинг хусусияти эмас; балки улар операцияга хос бўлади ва ташкилот актив ёки мажбурият бўйича операцияни қандай амалга оширишига қараб фарқланади.


26. Операция сарфлари транспорт сарфларини ўз ичига олмайди. Агар жойлашган жойи активнинг хусусияти бўлса (масалан, товар учун бўлиши мумкин бўлган ҳолат), асосий (ёки энг манфаатли) бозордаги нарх активни унинг жорий жойлашган жойидан ушбу бозоргача етказишда амалга оширилиши мумкин бўлган сарфларга, агарда мавжуд бўлса, нисбатан тузатилиши лозим.



Номолиявий активларга нисбатан қўллаш


Номолиявий активлар учун энг тўғри

ва самарали фойдаланиш


27. Номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш бозор иштирокчисининг активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш орқали ёки активни ундан энг тўғри ва самарали фойдаланиши мумкин бўлган бошқа бозор иштирокчисига сотиш орқали иқтисодий нафларни юзага келтириш имкониятини инобатга олади.


28. Номолиявий активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш активдан қуйида қайд қилингани каби жисмоний мумкин бўлган, қонуний рухсат этилган ва молиявий имкони бўлган тарзда фойдаланишни инобатга олади:

(a) жисмоний мумкин бўлган фойдаланиш бозор иштирокчилари активни нархлашда инобатга олиши мумкин бўлган активнинг жисмоний хусусиятларини инобатга олади (масалан, мулкнинг жойлашган жойи ва ўлчами).

(б) қонуний рухсат этилган фойдаланиш бозор иштирокчилари активни нархлашда инобатга олиши мумкин бўлган активдан фойдаланиш бўйича ҳар қандай қонуний чекловларни инобатга олади (масалан, мулкка нисбатан қўлланадиган ҳудудий меъёрий тартиблар).

(в) молиявий имкони бўлган фойдаланиш жисмоний мумкин бўлган ва қонуний рухсат этилган активдан фойдаланиш бозор иштирокчилари бундай фойдаланишга қўйилган активга киритиладиган инвестициядан талаб этиши мумкин бўлган инвестиция даромадини ҳосил қилиш учун етарли даромадни ёки пул оқимларини (активни ушбу фойдаланишига мослаш сарфларини инобатга олган ҳолда) юзага келтириши ёки келтирмаслигини инобатга олади.


29. Ҳатто ташкилот фарқли тарзда фойдаланишни назарда тутса ҳам, энг тўғри ва самарали фойдаланиш бозор иштирокчилари нуқтаи назаридан аниқланади. Лекин, агар бозор ёки бошқа омиллар бозор иштирокчилари томонидан бошқача тарзда фойдаланиш активнинг қийматини максималлаштириши мумкинлигини кўрсатмаса, ташкилотнинг номолиявий активдан жорий фойдаланиши ундан энг тўғри ва самарали фойдаланиш деб фараз қилинади.


30. Ўзининг рақобатдош ҳолатини ҳимоя қилиш учун ёки бошқа сабабларга кўра, ташкилот харид қилинган номолиявий активдан фаол фойдаланмасликни назарда тутиши мумкин ёки у активдан унинг энг тўғри ва самарали фойдаланилишига мувофиқ фойдаланмасликни назарда тутиши мумкин. Масалан, ташкилот бошқаларнинг фойдаланишини олдини олиш орқали ҳимоялаш тарзида фойдаланишни режалаштиб, харид қилинган номоддий актив билан бундай ҳолат бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, ташкилот номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини бозор иштирокчилари томонидан ундан энг тўғри ва самарали фойдаланишни фараз қилган ҳолда баҳолаши лозим.



Номолиявий активлар учун баҳолашнинг

дастлабки шарти


31. Номолиявий активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган баҳолашнинг дастлабки шартини қуйидаги тарзда белгилайди:

(a) номолиявий активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш ундан бошқа активлар билан биргаликда гуруҳ сифатида (фойдаланиш учун ўрнатилган ёки бошқа ҳолларда созланган ҳолда) ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда (масалан, бизнес) фойдаланиш орқали бозор иштирокчиларига максимум қийматни таъминлаши мумкин.

(i) Агар активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш активдан бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланишдан иборат бўлса, активнинг ҳаққоний қиймати актив бошқа активлар ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланилиши мумкинлигини ва ушбу активлар ва мажбуриятлар (яъни унинг тўлдирувчи активлари ва уларга боғлиқ мажбуриятлар) бозор иштирокчилари учун мавжуд бўлиши мумкинлигини фараз қилган ҳолда активни сотиш бўйича жорий операцияда олиниши мумкин бўлган нархдир.

(ii) ушбу актив ва тўлдирувчи активлар билан боғлиқ мажбуриятлар айланма капитални молиялаштирадиган мажбуриятларни ўз ичига олади, лекин активлар гуруҳи ичидаги активлардан ташқари бўлган активларни молиялаштиришда фойдаланиладиган мажбуриятларни ўз ичига олмайди.

(iii) номолиявий активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш тўғрисидаги фаразлар актив фойдаланилиши мумкин бўлган активлар гуруҳидаги ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳидаги барча (энг тўғри ва самарали фойдаланиш ўринли бўлган) активларга нисбатан изчил қўлланиши лозим.

(б) номолиявий активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш алоҳида тарзда бозор иштирокчилари учун максимум қийматни таъминлаши мумкин. Агар активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш ундан алоҳида тарзда фойдаланиш ҳисобланса, активнинг ҳаққоний қиймати активдан алоҳида тарзда фойдаланиши мумкин бўлган бозор иштирокчиларига активни сотиш бўйича жорий операцияда олиниши мумкин бўлган нархдир.


32. Номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда актив бошқа МҲХСда белгиланган ҳисоб бирлигига (бундай бирлик индивидуал актив бўлиши мумкин) изчил тарзда сотилади деб фараз қилинади. Ҳатто ушбу ҳаққоний қийматни баҳолашда активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш унинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланилиши деб фараз қилинадиган пайтда ҳам юқоридаги ҳолат ўринли бўлади, чунки ҳаққоний қийматни баҳолашда бозор иштирокчилари аллақачон тўлдирувчи активларга ва унга боғлиқ мажбуриятларга эга деб фараз қилинади.


33. Б3-банд номолиявий активлар учун баҳолашнинг дастлабки тамойилини қўллашни тавсифлайди.



Мажбуриятларга ва ташкилотнинг ўз улушли

инструментларига нисбатан қўллаш


Умумий тамойиллар


34. Ҳаққоний қийматни баҳолашда молиявий ёки номолиявий мажбурият ёки ташкилотнинг ўз улушли инструменти (масалан бизнес бирлашувида товон сифатида чиқарилган хусусий капиталдаги улушлар) бозор иштирокчисига баҳолаш санасида ўтказилади деб фараз қилинади. Мажбурият ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментининг ўтказилишида қуйидагилар фараз қилинади:

(a) Мажбурият сўндирилмаган ҳолатда қолади ва бозор иштирокчиси бўлган қабул қилувчидан мажбуриятни бажариш талаб этилади. Мажбурият баҳолаш санасида контрагент билан ҳисоб-китоб қилинмайди ёки бошқа шаклда сўндирилмайди.

(б) Ташкилотнинг ўз улушли инструменти чиқарилган ҳолатда қолади ва бозор иштирокчиси бўлган қабул қилувчи томон инструмент билан боғлиқ ҳуқуқларни ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Инструмент баҳолаш санасида бекор қилинмайди ёки бошқа шаклда сўндирилмайди.


35. Ҳатто мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментининг ўтказилиши бўйича нархлаш маълумотларини таъминлайдиган кузатиладиган бозор мавжуд бўлмаган пайтда ҳам (масалан шартномавий ёки бошқа қонуний чекловлар бундай моддаларнинг ўтказилишини олдини олиши сабабли), агар уларга бошқа томонлар активлар сифатида эгалик қилса, бундай моддалар учун кузатиладиган бозор мавжуд бўлиши мумкин (масалан корпоратив облигация ёки ташкилотнинг акциялари бўйича "колл" опциони).


36. Барча ҳолатларда, ташкилот жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган мажбурият ёки улушли инструментни ўтказиш бўйича одатдаги операциядаги нархни баҳолаш ҳисобланадиган ҳаққоний қийматни баҳолаш мақсадига эришиш учун ўринли кузатиладиган манба маълумотларидан фойдаланишни максималлаштириши ва кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланишни минималлаштириши лозим.



Бошқа томонлар актив сифатида эгалик қиладиган

мажбуриятлар ва улушли инструментлар


37. Бир хил ёки ўхшаш мажбурият ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментини ўтказиш учун нарх котировкаси мавжуд бўлмаса ва бир хил моддага бошқа томон актив сифатида эгалик қилса, ташкилот мажбуриятнинг ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш санасида бир хил моддага актив сифатида эгалик қиладиган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан баҳолаши лозим.


38. Бундай ҳолатларда, ташкилот мажбурият ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматини қуйидаги тарзда баҳолаши лозим:

(a) бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган бир хил модда бўйича фаол бозордаги нарх котировкасидан, агар ушбу нарх мавжуд бўлса, фойдаланиши.

(б) агар ушбу нарх мавжуд бўлмаса, бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган бир хил модда бўйича фаол бўлмаган бозордаги нарх котировкаси каби бошқа кузатиладиган манба маълумотларидан фойдаланиши.

(в) Агар (а) ва (б) кичик бандлардаги кузатиладиган нархлар мавжуд бўлмаса, бошқа баҳолаш усулидан фойдаланиши, масалан:

(i) даромад ёндашуви (масалан, бозор иштирокчиси мажбурият ёки улушли инструментни актив сифатида эгалик қилишидан олишни назарда тутиши мумкин бўлган келгуси пул оқимларини инобатга оладиган дисконтланган қиймат усули; Б10 ва Б11-бандларга қаранг).

(ii) бозор ёндашуви (масалан, бошқа томонлар актив сифатида эгалик қиладиган ўхшаш мажбуриятлар ёки улушли инструментлар бўйича нархлар котировкасидан фойдаланиш; Б5-Б7-бандларга қаранг).


39. Ташкилот, фақат агар бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментининг ҳаққоний қийматини баҳолашда қўлланмайдиган активга хос омиллар мавжуд бўлса, ушбу мажбуриятнинг ёки улушли инструментнинг нарх котировкасини тузатиши лозим. Ташкилот активнинг нархи ушбу активнинг сотилишига тўсқинлик қиладиган чекловнинг таъсирини акс эттирмаслигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Активнинг нарх котировкаси тузатилиши зарурлигини кўрсатиши мумкин бўлган баъзи омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) Актив бўйича нарх котировкаси бошқа томон актив сифатида эгалик қиладиган ўхшаш (аммо бир хил бўлмаган) мажбурият ёки улушли инструментга тегишли ҳисобланади. Масалан, мажбурият ёки улушли инструмент актив сифатида эгалик қилинадиган ўхшаш мажбурият ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматида акс эттирилган хусусиятдан фарқ қиладиган муайян хусусиятга (масалан эмитентнинг кредит сифатига) эга бўлиши мумкин.

(б) Актив бўйича ҳисоб бирлиги мажбурият ёки улушли инструмент бўйича ҳисоб бирлиги билан бир хил бўлмайди. Масалан, мажбуриятлар учун, баъзи ҳолларда актив бўйича нарх эмитентдан қарзларни ва учинчи томон кредит сифатини ошириш механизмлари бўйича суммалардан ташкил топган тўплам бўйича бирлашган нархни акс эттиради. Агар мажбурият бўйича ҳисоб бирлиги бирлашган тўплам учун назарда тутилмаса, мақсад бирлашган тўпламнинг ҳаққоний қийматини эмас, балки эмитент мажбуриятининг ҳаққоний қийматини баҳолаш ҳисобланади. Шу сабабли, бундай ҳолатларда, ташкилот учинчи томон кредит сифатини ошириш механизмларининг таъсирини истисно қилиш учун актив бўйича кузатилган нархга тузатиш киритиши мумкин.



Бошқа томонлар актив сифатида эгалик қилмайдиган

мажбуриятлар ва улушли инструментлар


40. Бир хил ёки ўхшаш мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментини ўтказиш бўйича нарх котировкаси мавжуд бўлмаса ва бир хил моддага бошқа томон актив сифатида эгалик қилмаса, ташкилот мажбуриятнинг ёки улушли инструментнинг ҳаққоний қийматини мажбуриятга эга ёки хусусий капиталга нисбатан ҳуқуқни чиқарган бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан баҳолаш усули орқали баҳолаши лозим.


41. Масалан, дисконтланган қиймат усулини қўллашда ташкилот қуйидагилардан бирини инобатга олиши мумкин:

(a) бозор иштирокчиси мажбуриятни қабул қилиш учун талаб этиши мумкин бўлган компенсацияни ўз ичига олган ҳолда бозор иштирокчиси мажбуриятни бажаришда сарфлашни назарда тутиши мумкин бўлган келгуси пул маблағлари чиқимлари (Б31-Б33-бандларига қаранг).

(б) бозор иштирокчилари бир хил шартномавий шартларга эга мажбуриятни ёки улушли инструментни чиқаришда асосий (ёки энг манфаатли) бозордаги бир хил моддани (масалан бир хил кредит хусусиятларига эга) нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразлардан фойдаланган ҳолда бозор иштирокчиси бир хил мажбуриятни ёки улушли инструментни олиши ёки чиқариш учун олиши мумкин бўлган сумма.



Жавобгарликни бажармаслик риски


42. Мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати жавобгарликларни бажармаслик рискининг таъсирини акс эттиради. Жавобгарликни бажармаслик риски ташкилотнинг ўз кредит рискини (7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш"да таърифлангандек) ўз ичига олади, лекин бу билан чекланмаслиги мумкин. Жавобгарликни бажармаслик риски мажбуриятни ўтказишдан олдин ва кейин бир хил бўлиши фараз қилинади.


43. Мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда, ташкилот ўзининг кредит рискини (кредит ҳолати) ҳамда мажбурият бажарилиши ёки бажарилмаслигининг эҳтимолига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа омилларни инобатга олиши лозим. Ушбу таъсир мажбуриятга қараб фарқланиши мумкин, масалан:

(a) мажбурият пул маблағини етказиб бериш жавобгарлиги (молиявий мажбурият) ёки товарлар ва хизматларни етказиб бериш жавобгарлиги (номолиявий мажбурият) бўлиши.

(б) агар мавжуд бўлса, мажбуриятга тегишли кредит сифатини ошириш механизмларининг шартлари.


44. Мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати жавобгарликларни бажармаслик рискининг таъсирини унинг ҳисоб бирлиги асосида акс эттиради. Мажбуриятдан алоҳида тарзда ҳисобга олинадиган ажратилмайдиган учинчи томон кредит сифатини ошириш механизмлари билан бирга чиқарилган мажбурият эмитенти мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда кредит сифатини ошириш механизмларининг (масалан, қарзнинг учинчи томон кафолати) таъсирини инобатга олмаслиги лозим. Агар кредит яхшиланиши мажбуриятдан алоҳида тарзда ҳисобга олинса, эмитент мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда учинчи томон кафолатчининг эмас, балки ўзининг кредит ҳолатини инобатга олиши мумкин.



Мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг

ўз улушли инструменти ўтказилишига

тўсқинлик қиладиган чеклов


45. Мажбурият ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментининг ҳаққоний қийматини баҳолашда, ташкилот модданинг ўтказилишига тўсқинлик қиладиган чекловнинг мавжудлигига тегишли алоҳида манба маълумотларни ёки бошқа манба маълумотларга тузатишни инобатга олмаслиги лозим. Мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментининг ўтказилишига тўсқинлик қиладиган чекловнинг таъсири ҳаққоний қийматни баҳолашдаги бошқа манба маълумотларга билвосита ёки бевосита киритилади.


46. Масалан, операция санасида, ҳам кредитор ҳам қарздор жавобгарлик унинг ўтказилишига тўсқинлик қиладиган чекловни ўз ичига олишини тўлиқ билган ҳолда мажбурият бўйича операция нархини қабул қилади. Чекловни операция нархига киритилиши натижасида, ўтказиш бўйича чеклов таъсирини акс эттириш учун операция санасида алоҳида манба маълумот ёки мавжуд манба маълумотга тузатиш талаб этилмайди. Шу каби, алоҳида манба маълумотлар ёки мавжуд манба маълумотлар тузатиш ўтказиш бўйича чеклов таъсирини акс эттириш учун кейинги баҳолаш саналарида талаб этилмайди.



Талаб қилиш хусусиятига эга

молиявий мажбурият


47. Талаб қилиш хусусиятига эга молиявий мажбуриятнинг (масалан талаб қилиб олингунча депозит) ҳаққоний қиймати сумма тўланиши талаб этилиши мумкин бўлган биринчи санадан бошлаб дисконтланган ҳолда талаб қилинганда тўланадиган суммадан кам бўлмайди.



Бозор рисклари ёки контрагент

кредит рискидаги ўзаро ҳисоб-китоб қилиш

ҳолатларига эга молиявий активлар ва молиявий

мажбуриятларга нисбатан қўллаш


48. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳига эгалик қиладиган ташкилот бозор рискларига (7-сон МҲХСда таърифланган) ва контрагентларнинг ҳар бирининг кредит рискига (7-сон МҲХСда таърифланган) дучор бўлади. Агар ташкилот ушбу молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини унинг ёки бозор риски ёки кредит рискининг очиқ позицияси асосида бошқарса, ташкилотга ҳаққоний қийматни баҳолашда мазкур МҲХС талабларига нисбатан истисно қўллашга рухсат этилади. Ушбу истисно ташкилотга молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолашни жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда муайян рискнинг очиқ позицияси бўйича соф узун позицияни (яъни активни) сотишда олиниши ёки муайян рискнинг очиқ позицияси бўйича соф қисқа позицияни (яъни мажбуриятни) ўтказишда тўланиши мумкин бўладиган нарх асосида амалга оширишга рухсат беради. Шунга кўра, ташкилот молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолашни бозор иштирокчилари баҳолаш санасида соф рискнинг очиқ позициясини қандай нархлашига мос тарзда баҳолаши лозим.


49. Ташкилотга, фақат агар қуйидагиларнинг барчасини амалга оширса, 48-банддаги истиснони қўллашга рухсат этилади:

(a) ташкилотнинг ҳужжатлаштирилган риск бошқарувига ёки инвестиция стратегиясига мувофиқ молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини ташкилотнинг муайян бозор рискининг (рискларининг) ёки муайян контрагентнинг кредит рискининг очиқ позицияси асосида бошқарса;

(б) ушбу асосда 24-сон БҲХС "Боғлиқ томонлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш"да таърифланган ташкилотнинг асосий раҳбар ходимларига молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳи тўғрисидаги маълумотларни таъминласа; ва

(в) ҳар бир ҳисобот даври охирида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ушбу молиявий активларни ва молиявий мажбуриятларни ҳаққоний қийматда баҳолаш ундан талаб этилса ёки танланган бўлса.


50. 48-банддаги истисно молиявий ҳисоботни тақдим этишга боғлиқ бўлмайди. Баъзи ҳолатларда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда молиявий инструментларни тақдим этиш асоси молиявий инструментларни баҳолаш асосидан фарқланади, масалан, агар МҲХС молиявий инструментларни соф асосда тақдим этилишини талаб этмаса ёки рухсат бермаса. Бундай ҳолатларда, ташкилот портфел даражасидаги тузатишларни (53-56-бандларга қаранг) ташкилот соф рискнинг очиқ позицияси асосида бошқариладиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳини ташкил этадиган алоҳида активлар ёки мажбуриятларга тақсимлаши зарур бўлиши мумкин. Ташкилот бундай тақсимлашларни ушбу ҳолатлар учун ўринли усулда асосланган ва мутаносиб тарзда амалга ошириши лозим.


51. Ташкилот 48-банддаги истиснодан фойдаланиш учун 8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар"га мувофиқ ҳисоб сиёсати қарорини қабул қилиши лозим. Истиснодан фойдаланадиган ташкилот, агар қўллаш мумкин бўлса, сотувчи ва харидор ўртасидаги спредга нисбатан тузатишларни (53-55 бандларига қаранг) ва кредит тузатишларини (56-бандга қаранг) тақсимлаш бўйича ўзининг сиёсатини ўз ичига олган ҳолда ушбу ҳисоб сиёсатини, муайян портфель учун бир даврдан бошқасига изчил тарзда қўллаши лозим.


52. 48-банддаги истисно фақат 9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар"нинг (агар 9-сон МҲХС ҳали қўлланмаган бўлса, 39-сон БҲХС "Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш"нинг) қўллаш доирасидаги молиявий активлар, молиявий мажбуриятлар ва бошқа шартномаларга нисбатан қўлланади. 48-51 ва 53-56 бандлардаги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларга ҳаволалар улар 32-сон БҲХС "Молиявий инсрументлар: тақдим этиш"даги молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятлар таърифларига жавоб бериш ёки бермаслигидан қатъий назар, 9-сон МҲХСнинг (ёки агар 9-сон МҲХС ҳали қўлланмаган бўлса, 39-сон БҲХСнинг) қўллаш доирасидаги ёки унга мувофиқ ҳисобга олинадиган барча шартномаларга қўлланади деб ўқилиши лозим. Тақдим этиш.



Бозор рискларига мойиллик


53. Ташкилотнинг муайян бозор рискининг (рискларининг) соф очиқ позицияси асосида бошқариладиган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун 48-банддаги истиснодан фойдаланишда, ташкилот ҳолатларда ҳаққоний қийматнинг энг мақбул варианти бўлган талаб ва таклиф спрэди ичидаги нархни ташкилотнинг муайян бозор рискларининг очиқ позициясига нисбатан қўллаши лозим (70 ва 71-бандларга қаранг).


54. 48-банддаги истиснодан фойдаланиш пайтида, ташкилот молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг ушбу гуруҳи ичида дучор бўлган бозор риски (ёки рисклари) деярли бир хил бўлишини таъминлаши лозим. Масалан, ташкилот молиявий актив билан боғлиқ фоиз ставкаси рискини молиявий мажбурият билан боғлиқ товар нархи риски билан бирлаштирмаслиги мумкин, чунки бирлаштирмаслик ташкилотнинг фоиз ставкаси рискининг ёки товар нархи рискининг очиқ позициясини камайтирмайди. 48-банддаги истиснодан фойдаланиш пайтида, бир хил бўлмаган бозор риски параметрларидан юзага келадиган ҳар қандай асос риск гуруҳ ичидаги молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда инобатга олиниши лозим.


55. Шу каби, молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлардан юзага келадиган ташкилотнинг муайян бозор рискига (ёки рискларига) очиқ позицияси давомийлиги деярли бир хил бўлиши лозим. Масалан, фақат ушбу молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлардан ташкил топган гуруҳ ичидаги беш йиллик молиявий инструментга нисбатан 12 ойликка тенг фоиз ставкаси рискининг очиқ позициясига боғланган пул оқимларига қарши 12 ойлик фюъчерс шартномасидан фойдаланадиган ташкилот соф асосда 12 ойлик фоиз ставкаси рискининг очиқ позициясини ва ялпи асосда қолган фоиз ставкаси рискининг очиқ позициясини (яъни 2-5 йиллар) ҳаққоний қийматини баҳолайди.



Муайян контрагент билан боғлиқ

кредит рискига мойиллик


56. Муайян контрагент билан тузилган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар гуруҳининг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун 48-банддаги истиснодан фойдаланишда, ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашга ушбу контрагентнинг кредит рискини ташкилотнинг соф очиқ позициясига ёки ташкилотнинг кредит рискини контрагентнинг соф очиқ позициясига таъсирини бозор иштирокчилари дефолт ҳолатида кредит рискнинг очиқ позициясини камайтирадиган ҳар қандай мавжуд келишувларни инобатга олиши мумкин бўлганда киритиши лозим (масалан контрагент билан бош ҳисоб-китоб келишуви ёки ҳар бир томоннинг бошқа томон кредит рискининг очиқ позицияси асосида гаровни айирбошлашни талаб этадиган келишув). Ҳаққоний қийматни баҳолаш бундай келишувлар дефолт ҳолатида юридик кучга эга бўлиши мумкинлигининг эҳтимоли бўйича бозор иштирокчиларининг кутишларини акс эттириши лозим.



Дастлабки тан олишда ҳаққоний қиймат


57. Актив ёки мажбурият бўйича айирбошлаш операциясида ушбу актив харид қилинган ёки мажбурият зиммага олинган пайтда, операция нархи активни харид қилиш учун тўланган ёки мажбуриятни зиммага олишда қабул қилинган нархдир (кириш нархи). Аксинча, актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир (чиқиш нархи). Ташкилотлар активларни уларни харид қилиш учун тўланган нархларда зарурий тарзда сотмайди. Шу каби, ташкилотлар мажбуриятларни уларни ўз зиммасига олиш учун олинган нархларда зарурий тарзда ўтказмайди.


58. Кўп ҳолларда операция нархи ҳаққоний қийматга тенг бўлади (масалан, бу операция санасида активни харид қилиш операцияси актив сотилиши мумкин бўлган бозорда содир бўладиган ҳолатда бўлиши мумкин).


59. Дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат операция нархига тенг бўлишини аниқлашда, ташкилот операцияга ва активга ёки мажбуриятга хос омилларни инобатга олиши лозим. Б4-банд операция нархи дастлабки тан олишдаги активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини акс эттирмаслиги мумкин бўлган ҳолатларни ифодалайди.


60. Агар бошқа МҲХС ташкилотдан актив ёки мажбуриятни дастлаб ҳаққоний қийматда баҳолашни талаб этса ёки унга рухсат берса ва операция нархи ҳаққоний қийматдан фарқ қилса, агар ўша МҲХС бошқа ҳолатни белгиламаса, ташкилот юзага келган фойда ёки зарарни фойда ёки зарар таркибида тан олиши лозим.



Баҳолаш усуллари


61. Ташкилот мавжуд шароитларда ўринли бўладиган ва ўринли кузатиладиган манба маълумотларидан фойдаланишни максималлаштирган ва кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланишни минималлаштирган ҳолда ҳаққоний қийматни баҳолаш учун етарли маълумот мавжуд бўладиган баҳолаш усулларидан фойдаланиши лозим.


62. Баҳолаш усулидан фойдаланишнинг мақсади жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича одатдаги операциядаги нархни баҳолашдан иборат. Кенг қўлланадиган баҳолаш усуллари учта бўлиб, бозор ёндашуви, сарф ёндашуви ва даромад ёндашувидан иборат. Ушбу ёндашувларнинг асосий жиҳатлари Б5-Б11-бандларда умумлаштирилган. Ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолаш учун ушбу ёндашувларнинг бири ёки бир нечтаси билан изчил бўлган баҳолаш усулларидан фойдаланиши лозим.


63. Баъзи ҳолатларда ягона баҳолаш усули ўринли бўлади (масалан, активни ёки мажбуриятни бир хил активлар ёки мажбуриятлар бўйича фаол бозордаги нархлар котировкаси орқали баҳолашда). Бошқа ҳолатларда, бир нечта баҳолаш усуллари ўринли бўлади (масалан, бу пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни баҳолаш ҳолатида бўлиши мумкин). Агар ҳаққоний қийматни баҳолаш учун бир нечта баҳолаш усулларидан фойдаланилса, натижалар (яъни ҳаққоний қиймат кўрсатувчи ишоралари) ушбу натижалар кўрсатган баҳолар кенглигининг асосланганлигини инобатга олган ҳолда баҳоланиши лозим. Ҳаққоний қийматни баҳолаш ушбу оралиқдаги нуқта бўлиб, бу нуқта ҳолатлардаги ҳаққоний қийматнинг энг мақбули ҳисобланади.


64. Агар операция нархи дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат бўлса ва кейинги даврларда ҳаққоний қийматни баҳолашда кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланадиган баҳолаш усули фойдаланилса, дастлабки тан олишдаги баҳолаш усулининг натижаси операция нархига тенг бўлиши учун баҳолаш усули стандартлаштирилиши лозим. Стандартлаштириш баҳолаш усули жорий бозор шартларини акс эттиришини таъминлайди ва у ташкилотга баҳолаш усулига тузатиш зарурлигини аниқлашга кўмак беради (масалан, актив ёки мажбуриятнинг баҳолаш усули томонидан қамраб олинмаган хусусияти мавжуд бўлиши мумкин). Дастлабки тан олишдан сўнг, кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланадиган баҳолаш усули ёки усуллари орқали ҳаққоний қийматни баҳолашда, ташкилот ушбу баҳолаш усуллари баҳолаш санасида кузатиладиган бозор маълумотларини (масалан ўхшаш актив ёки мажбурият учун нархни) акс эттиришини таъминлаши лозим.


65. Ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усуллари изчил тарзда қўлланиши лозим. Лекин, агар баҳолаш усулидаги ёки унинг қўлланишидаги ўзгариш (масалан кўпчилик баҳолаш усуллари қўлланганда унинг тортилишидаги ўзгариш ёки баҳолаш усулига нисбатан қўлланилган тузатишдаги ўзгариш) мавжуд ҳолатлардаги ҳаққоний қийматга тенг ёки унга энг яқин бўлган баҳолашни юзага келтирса, бундай ўзгариш ўринли бўлади. Масалан, қуйидаги ҳодисалардан бири содир бўлса, ушбу ҳолат юзага келиши мумкин:

(a) янги бозорлар пайдо бўлса;

(б) янги маълумотлар пайдо бўлса;

(в) олдин фойдаланилган маълумотлар бундан буён мавжуд бўлмаса;

(г) баҳолаш усуллари такомиллашса; ёки

(д) бозор шартлари ўзгарса.


66. Баҳолаш усулидаги ёки унинг қўлланишидаги ўзгариш натижасида юзага келадиган қайта кўриб чиқиш 8-сон БҲХСга мувофиқ ҳисоб баҳоларидаги ўзгариш сифатида ҳисобга олиниши лозим. Лекин, ҳисоб баҳоларидаги ўзгариш бўйича 8-сон БҲХСдаги ёритиб бериладиган маълумотлар баҳолаш усулидаги ёки унинг қўлланишидаги ўзгариш натижасида қайта кўриб чиқилиши талаб этилмайди.



Баҳолаш усуллари учун манба маълумотлар


Умумий тамойиллар


67. Ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усуллари ўринли кузатиладиган манба маълумотларидан фойдаланишни максималлаштириши ва кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланишни минималлаштириши лозим.


68. Айрим активлар ва мажбуриятлар (масалан молиявий инструментлар) учун манба маълумотлари кузатилиши мумкин бўлган бозорларга мисоллар айирбошлаш бозорларини, дилерлик бозорларини, брокерлик бозорлари ва приципаллар бозорларини ўз ичига олади (Б34-бандга қаранг).


69. Ташкилот бозор иштирокчилари актив ёки мажбурият бўйича операцияда инобатга олиши мумкин бўлган актив ёки мажбуриятнинг хусусиятларига мос бўлган манба маълумотларни танлаши лозим (11 ва 12-бандларига қаранг). Баъзи ҳолатларда, ушбу хусусиятлар мукофот ёки дисконт (масалан назорат мукофоти ёки назорат қилинмайдиган улуш дисконти) каби тузатишни қўллашга олиб келиши мумкин. Лекин, ҳаққоний қийматни баҳолаш ҳаққоний қийматни баҳолашни талаб этадиган ёки унга рухсат берадиган МҲХСдаги ҳисоб бирлиги билан изчил бўлмайдиган мукофот ёки дисконтни қамраб олмаслиги лозим (13 ва 14-бандларга қаранг). Ҳажмни актив ёки мажбуриятнинг хусусияти (хусусан, 80-бандда тавсифланганидек, актив ёки мажбуриятнинг нарх котировкасини тузатадиган тўсиқ омили, чунки бозорнинг меъёрий кунлик савдо ҳажми ташкилот эгалигидаги миқдорни ўзлаштириш учун етарли) эмас, балки ташкилот эгалик қилишининг хусусияти (масалан назорат улушининг ҳаққоний қийматини баҳолашдаги назорат мукофоти) сифатида акс эттирадиган мукофотлар ва дисконтлар ҳаққоний қийматни баҳолашга рухсат этилмайди. Барча ҳолатларда, агар актив ёки мажбурият бўйича фаол бозорда нарх котировкаси (яъни 1-даражали манба маълумот) мавжуд бўлса, ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашда тузатишсиз ушбу нархдан фойдаланиши лозим, бундан 79-бандда белгиланган ҳолат мустасно.



Таклиф ва талаб нархларига асосланган

манба маълумотлар


70. Агар ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбурият таклиф нархи ва талаб нархига (масалан, дилерлик бозоридаги манба маълумот) эга бўлса, ушбу ҳолатларда ҳаққоний қийматни энг яхши акс эттирувчиси бўлган талаб ва таклиф спрэди ичидаги нарх манба маълумот ҳаққоний қиймат иерархияси бўйича (яъни, 1, 2 ёки 3-даража; 72-90-бандларга қаранг) тоифаланган бўлишидан қатъий назар, ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланилиши лозим. Актив позициялари бўйича таклиф нархларидан фойдаланишга ва мажбурият позициялари бўйича талаб нархларидан фойдаланишга рухсат этилади, лекин талаб этилмайди.


71. Мазкур МҲХС бозор иштирокчилари томонидан таклиф ва талаб спреди ичидаги ҳаққоний қийматни баҳолашда амалий мақсадга мувофиқлик сифатида фойдаланиладиган оралиқ бозор нархлашидан ёки бошқа нархлаш конвенцияларидан фойдаланишни истисно қилмайди.



Ҳаққоний қиймат иерархияси


72. Ҳаққоний қийматни баҳолашдаги ва маълумотларни ёритиб беришдаги изчилликни ва қиёсийликни ошириш учун, мазкур МҲХС ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усулларига қараб манба маълумотларни учта даражага (76-90-бандларга қаранг) тоифалайдиган ҳаққоний қиймат иерархиясини белгилайди. Ҳаққоний қиймат иерархияси бир хил активлар ёки мажбуриятлар бўйича фаол бозорлардаги (тузатилмаган) нархлар котировкасига (1-даражали манба маълумотлар) энг юқори устунликни ва кузатилмайдиган манба маълумотларига (3-даражали манба маълумотлар) энг паст устунликни белгилайди.


73. Баъзи ҳолатларда, актив ва мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган манба маълумотлар ҳаққоний қиймат иерархиясининг турли тоифаларида тоифаланиши мумкин. Ушбу ҳолатларда, ҳаққоний қийматни баҳолаш унинг бутунлигича тўлиқ баҳолаш учун аҳамиятли бўлган энг паст даражадаги манба маълумоти каби бир хил ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражасида тоифаланади. Тўлиқ баҳолашга нисбатан муайян манба маълумотнинг аҳамиятлилигини баҳолаш актив ёки мажбуриятга хос омилларни инобатга олган ҳолда мулоҳазани талаб этади. Сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни баҳолашдаги сотиш сарфлари каби ҳаққоний қийматга асосланган баҳолашни ҳосил қилишга нисбатан тузатишлар ҳаққоний қийматни баҳолаш тоифаланган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражасини аниқлашда инобатга олинмаслиги лозим.


74. Ўринли манба маълумотларларнинг мавжудлиги ва уларнинг нисбий субъективлиги ўринли баҳолаш усулини танлашга таъсир этиши мумкин (61-бандга қаранг). Лекин, ҳаққоний қиймат иерархияси ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усулларини эмас, балки баҳолаш усулларга манба маълумотларни устунлиги жиҳатидан тоифаларга ажратади. Масалан, бутун баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлган манба маълумотларга ва ушбу манба маълумотлар тоифаланган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражасига боғлиқ тарзда, дисконтланган қиймат усули орқали шакллантирилган ҳаққоний қийматни баҳолаш 2-даража ёки 3-даража ичида тоифаланиши мумкин.


75. Агар кузатиладиган манба маълумот кузатилмайдиган манба маълумот орқали тузатишни талаб этса ва ушбу тузатиш аҳамиятли тарзда юқорироқ ёки пастроқ ҳаққоний қийматни баҳолашни келтириб чиқарса, юзага келадиган баҳолаш ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланиши мумкин. Масалан, агар бозор иштирокчиси активнинг нархини баҳолашда активнинг сотилиши бўйича чекловнинг таъсирини инобатга олган бўлса, ташкилот ушбу чекловнинг таъсирини акс эттириш учун нарх котировкасини тузатади. Агар ушбу нарх котировкаси 2-даража манба маълумоти бўлса ва тузатиш бутун баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлган кузатилмайдиган манба маълумот бўлса, баҳолаш ҳаққоний қийматнинг 3-даражасида тоифаланган бўлади.



1-даражали манба маълумотлар


76. 1-даража манба маълумотлар баҳолаш санасида ташкилот фойдаланиши мумкин бўлган бир хил активлар ёки мажбуриятлар бўйича фаол бозорлардаги (тузатилмаган) нархлар котировкаси ҳисобланади.


77. Фаол бозордаги нарх котировкаси ҳаққоний қийматнинг энг ишончли далилини таъминлайди ва у мавжуд бўлган пайтда ҳаққоний қийматни баҳолаш учун тузатишсиз фойдаланилиши лозим, бундан 79-бандда белгиланган ҳолат мустасно.


78. 1-даража манба маълумоти кўпгина молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар учун мавжуд бўлади, улардан айримлари бир қатор фаол бозорларда (масалан турли биржаларда) айирбошланиши мумкин. Шу сабабли, 1-даража ичида асосий эътибор қуйидагиларнинг иккаласини ҳам аниқлашга қаратилади:

(a) актив ёки мажбурият бўйича асосий бозор ёки, асосий бозор мавжуд бўлмаганда, актив ёки мажбурият бўйича энг манфаатли бозор; ва

(б) ташкилот ушбу бозорда баҳолаш санасидаги нархда актив ёки мажбурият бўйича операцияда иштирок эта олиши.


79. Ташкилот қуйидаги истисно ҳолатлардан ташқари 1-даражали манба маълумотга нисбатан тузатишни амалга оширмаслиги лозим:

(a) ташкилот ҳаққоний қийматда баҳоланган ўхшаш (аммо бир хил бўлмаган) активлар ёки мажбуриятларнинг (масалан қарз қимматли қоғозлари) йирик миқдорига эгалик қилса ва фаол бозордаги нарх котировкаси мавжуд бўлиб, лекин ушбу активлар ёки мажбуриятларнинг ҳар бири учун индивидуал тарзда фойдаланиш учун мавжуд бўлмаса (масалан, ташкилот эгалик қиладиган ўхшаш активлар ёки мажбуриятларнинг йирик миқдори инобатга олинганда, баҳолаш санасида ҳар бир алоҳида актив ёки мажбурият бўйича нархлаш маълумотларига эга бўлиш қийин бўлиши мумкин). Бундай ҳолатда, амалий жиҳатдан соддалаштириш мақсадида, ташкилот фақат нархлар котировкасига боғлиқ бўлмаган муқобил нархни шакллантириш усули (масалан матрицали нархлаш) орқали ҳаққоний қийматни баҳолаши мумкин. Лекин, муқобил нархни шакллантириш усули ҳаққоний қиймат иерархиясининг пастроқ даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келади.

(б) фаол бозордаги нарх котировкаси баҳолаш санасидаги ҳаққоний қийматни акс эттирмаса. Ушбу ҳолат, масалан, агар бозор ёпилишидан кейин, аммо баҳолаш санасидан олдин аҳамиятли ҳодисалар (масалан принципаллар бозоридаги операциялар, брокерлик бозоридаги савдолар ёки эълонлар) содир бўлса, бундай ҳолат юз бериши мумкин. Ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашларга таъсир этиши мумкин бўлган ушбу ҳодисаларни аниқлаш бўйича сиёсатни ташкил этиши ва мунтазам қўллаши лозим. Лекин, агар нарх котировкаси янги маълумот бўйича тузатилган бўлса, тузатиш ҳаққоний қиймат иерархиясининг пастроқ даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келади.

(в) мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментининг ҳаққоний қийматини фаол бозордаги актив сифатида савдо қилинадиган бир хил модда бўйича нарх котировкаси орқали баҳолашда ва ушбу нарх моддага ёки активга хос омилларга нисбатан тузатилиши зарур бўлган пайтда (39-бандга қаранг). Агар активнинг нарх котировкасига ҳеч қандай тузатиш талаб этилмаса, натижа ҳаққоний қиймат иерархиясининг 1-даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолаш ҳисобланади. Лекин, активнинг нархи котировкасига ҳар қандай тузатиш ҳаққоний қиймат иерархиясининг пастроқ даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келади.


80. Агар ташкилот ягона актив ёки мажбуриятдаги позицияга (жумладан бир хил активлар ёки мажбуриятларнинг йирик миқдорини қамраб оладиган позиция, масалан молиявий инструментларга эгалик қилиш) эга бўлса ва ушбу актив ёки мажбурият фаол бозорда савдо қилинса, актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати алоҳида актив ёки мажбурият бўйича нарх котировкаси ва ташкилот эгалик қиладиган миқдорнинг купайтмаси сифатида 1-даражада баҳоланиши лозим. Ҳатто бозорнинг ўртача меъёрдаги кунлик савдо ҳажми эгалик қилинадиган миқдорни ўзлаштириш учун етарли бўлмаган ва ягона операцияда позицияни сотиш буюртмаларини жойлаштириш нарх котировкасига таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатда ҳам ушбу ҳолат бажарилган ҳисобланади.



2-даражали манба маълумотлар


81. 2-даражали манба маълумотлар 1-даражага киритилган нархлар котировкасидан ташқари манба маълумотлар бўлиб, улар бевосита ёки билвосита актив ёки мажбурият бўйича кузатиладиган манба маълумотлар ҳисобланади.


82. Агар актив ёки мажбурият муайян (шартномавий) муддатга эга бўлса, 2-даража манба маълумоти актив ёки мажбуриятнинг деярли тўлиқ муддати давомида кузатиладиган бўлиши шарт. 2-даражали манба маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) фаол бозорлардаги ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар бўйича нархлар котировкаси.

(б) фаол бўлмаган бозорлардаги бир хил ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар бўйича нархлар котировкаси.

(в) актив ёки мажбурият бўйича кузатиладиган нархлар котировкасидан ташқари манба маълумотлар, масалан:

(i) фоиз ставкалари ва тартибли котировкаланган оралиқларда кузатиладиган даромадлилик эгри чизиқлари;

(ii) назарда тутилган ўзгарувчанликлар; ва

(iii) кредит спрэдлари.

(г) бозор орқали тасдиқланган манба маълумотлар.


83. 2-даражали манба маълумотларга тузатишлар актив ёки мажбуриятга хос омилларга боғлиқ тарзда ўзгаради. Ушбу омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) активнинг ҳолати ва жойи;

(б) манба маълумотларнинг актив ёки мажбуриятга қиёсланадиган моддаларга тегишли бўлиш даражаси (жумладан 39-бандда ифодаланган омиллар); ва

(в) манба маълумотлар кузатиладиган бозорлардаги фаолиятнинг ҳажми ёки даражаси.


84. Бутун баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлган 2-даражали манба маълумотга тузатиш, агар тузатиш учун аҳамиятли кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланилса, ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келиши мумкин.


85. Б35-банд муайян активлар ва мажбуриятлар бўйича 2-даражали манба маълумотлардан фойдаланишни ифодалайди.



3-даражали манба маълумотлар


86. 3-даражали манба маълумотлар актив ёки мажбурият бўйича кузатилмайдиган манба маълумотларидир.


87. Баҳолаш санасида актив ёки мажбурият бўйича жуда кичик бозор фаолияти мавжуд бўлиши ҳолатларига қарамасдан, ўринли кузатиладиган манба маълумотлари мавжуд бўлмаган даражада ҳаққоний қийматни баҳолаш учун кузатилмайдиган манба маълумотларидан фойдаланиш лозим. Лекин, ҳаққоний қийматни баҳолаш мақсади бир хил, яъни актив ёки мажбуриятга эга бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан баҳолаш санасидаги чиқиш нархи бўлиб қолади. Шу сабабли, кузатилмайдиган манба маълумотлари бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни, жумладан риск бўйича фаразларни акс эттириши лозим.


88. Риск бўйича фаразлар ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган муайян баҳолаш усулига (масалан нархлаш модели) хос рискни ва баҳолаш усулига манба маълумотларга хос рискни ўз ичига олади. Агар бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда риск бўйича бирорта рискни инобатга олиши мумкин бўлса, бундай риск бўйича тузатишни ўз ичига олмайдиган баҳолаш ҳаққоний қийматни баҳолашни акс эттирмаслиги мумкин. Масалан, аҳамиятли баҳолаш ноаниқлиги мавжуд бўлган пайтда риск бўйича тузатишни инобатга олиш зарур бўлиши мумкин (масалан Б37-Б47-бандларда тавсифланганидек, актив ёки мажбурият ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар бўйича одатдаги бозор фаолияти билан қиёслаганда фаолият ҳажми ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлса ва ташкилот операция нархи ёки нарх котировкаси ҳаққоний қийматини акс эттирмаслигини аниқласа).


89. Ташкилот муаяйн ҳолатларда мавжуд бўлган энг яхши маълумотлар орқали ташкилотнинг ўз маълумотларини ҳам ўз ичига олиши мумкин бўлган кузатилмайдиган манба маълумотларини ишлаб чиқиши лозим. Кузатилмайдиган манба маълумотларини ишлаб чиқишда, ташкилот ўзининг маълумотлари билан бошлаши мумкин. Лекин, агар асосланган тарзда мавжуд бўлган маълумотлар бошқа бозор иштирокчилари бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкинлигини ёки бошқа бозор иштирокчилари учун мавжуд бўлмаган ҳолда ташкилотга хос маълумотлар (масалан ташкилотга хос синергия) мавжуд бўлишини кўрсатса, у ушбу маълумотларга тузатиш киритиши лозим. Ташкилот бозор иштирокчисининг фаразлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш учун ортиқча уринишларни амалга ошириши талаб этилмайди. Лекин, ташкилот асосланган тарзда мавжуд бўлган бозор иштирокчисининг фаразлари тўғрисидаги барча маълумотларни инобатга олиши лозим. Юқорида ифодаланган тарзда ишлаб чиқилган кузатилмайдиган манба маълумотлари бозор иштирокчиларининг фаразлари сифатида инобатга олинади ва ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсадини қаноатлантиради.


90. Б36-банд муайян активлар ва мажбуриятлар учун 3-даражали манба маълумотлардан фойдаланишни ифодалайди.



Маълумотларни ёритиб бериш


91. Ташкилот унинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга қуйидагиларнинг иккаласини ҳам баҳолашга ёрдам берадиган маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) дастлабки тан олишдан кейин молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда такорланадиган ёки такрорланмайдиган асосда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар ва мажбуриятлар учун, баҳолаш усуллари ва ушбу баҳолашларни ишлаб чиқишда фойдаланиладиган манба маълумотлар.

(б) аҳамиятли кузатилмайдиган манба маълумотлари (3-даражали) орқали такрорланадиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича баҳолашларнинг давр бўйича фойда ёки зарарга ёки бошқа умумлашган даромадга таъсири.


92. 91-банддаги мақсадларга эришиш учун, ташкилот қуйидагиларни барчасини инобатга олиши лозим:

(a) ёритиб бериш талабларини қаноатлантириш учун зарур тафсилотлар даражаси;

(б) турли талабларнинг ҳар бирига қанчалик эътибор ажратилиши;

(в) қанчалик жамлаш ёки ажратишни амалга ошириш; ва

(г) молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ёритиб берилган миқдорий маълумотларни баҳолаш учун қўшимча маълумотларга эхтиёжи мавжудлиги.

Агар мазкур МҲХС ва бошқа МҲХСга мувофиқ таъминланган ёритиб беришлар 91-банддаги мақсадга эришиш учун етарли бўлмаса, ташкилот ушбу мақсадларни қаноатлантириш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни ёритиб бериши лозим.


93. 91-банддаги мақсадга эришиш учун, ташкилот дастлабки тан олишдан кейин молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ҳаққоний қийматда баҳоланган (жумладан мазкур МҲХСнинг қўллаш доирасида ҳаққоний қийматга асосланган баҳолашлар) активлар ва мажбуриятларнинг ҳар бир синфи (активлар ва мажбуриятларнинг тегишли синфларини аниқлаш бўйича маълумотлар учун 94-бандга қаранг) бўйича, камида, қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

(a) такрорланадиган ва такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича ҳисобот даври охиридаги ҳаққоний қийматни баҳолаш, ва такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолаш бўйича баҳолаш учун сабаблар. Активлар ёки мажбуриятларга тегишли такрорланадиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бошқа МҲХСлар ҳар бир ҳисобот давр охирида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда талаб этадиган ёки рухсат берадиган баҳолашлардир. Активлар ёки мажбуриятларга тегишли такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бошқа МҲХСлар муайян ҳолатларда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда талаб этадиган ёки рухсат берадиган баҳолашлар ҳисобланади (масалан, активнинг сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан пастроқ бўлгани сабабли, ташкилот 5-сон МҲХС "Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият"га мувофиқ сотишга мўлжалланган активни сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳолаганда).

(б) такрорланадиган ва такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича ҳаққоний қийматни баҳолашлар бутунлигича тоифаланган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражаси (1, 2 ва 3-даража).

(в) такрорланадиган асосда ҳаққоний қийматда баҳоланган ҳолда ҳисобот даври охирида эгалик қилинадиган активлар ва мажбуриятлар бўйича ҳаққоний қиймат иерархиясининг 1-даражаси билан 2-даражаси ўртасидаги ҳар қандай ўтказишлар суммалари, ушбу ўтказишлар учун сабаблар ва ташкилотнинг даражалар ўртасидаги ўтказишлар содир бўлиш пайтини аниқлайдиган сиёсати (95-бандга қаранг). Ҳар бир даражага ўтказишлар ёритиб берилиши ва ҳар бир даражадан ўтказишлардан алоҳида тарзда муҳокама қилиниши лозим.

(г) ҳаққоний қиймат иерархиясининг 2-даражаси ва 3-даражасида тоифаланган такрорланадиган ва такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар учун, ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланилган баҳолаш усул(лар)ининг ва манба маълумотларнинг изоҳи. Агар баҳолаш усулида ўзгариш бўлса (масалан бозор ёндашувидан даромад ёндашувига ўзгартириш ёки қўшимча баҳолаш усулидан фойдаланиш), ташкилот ушбу ўзгаришни ва уни амалга ошириш сабаб(лар)ини ёритиб бериши лозим. Ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланилган аҳамиятли кузатилмайдиган манба маълумотлари тўғрисидаги миқдорий маълумотларни таъминлаши лозим. Агар миқдорий кузатилмайдиган манба маълумотлари ҳаққоний қийматни баҳолашда ташкилот томонидан ишлаб чиқилмаган бўлса (масалан ташкилот тузатишсиз олдинги операциялар бўйича нархлардан ёки учинчи томон нархлаш маълумотларидан фойдаланганда), ташкилот мазкур ёритиб бериш талабига риоя этиш учун миқдорий маълумотларни яратиши талаб этилмайди. Лекин, мазкур ёритиб беришни таъминлашда, ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашда аҳамиятли бўлган ва асосланган тарзда ташкилот учун мавжуд бўлган миқдорий кузатилмайдиган манба маълумотларини инкор эта олмайди.

(д) ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган такрорланадиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича бошланғич қолдиқлар билан охирги қолдиқлар солиштирмаси, бунда давр мобайнидаги қуйидагиларга тегишли ўзгаришларни алоҳида тарзда ёритиб бериш таъминланади:

(i) фойда ёки зарарда тан олинган давр учун жами фойдалар ёки зарарлар, ва ушбу фойдалар ёки зарарлар тан олинган фойда ёки зарардаги сатр модда(лар)и.

(ii) бошқа умумлашган даромадда тан олинган давр учун жами фойда ёки зарарлар ва ушбу фойда ёки зарарлар тан олинган бошқа умумлашган даромаддаги сатр модда(лар)и.

(iii) сотиб олиш, сотув, эмиссиялар ва ҳисоб-китоблар (алоҳида ёритиб берилган ўзгаришларнинг ушбу турларининг ҳар бири).

(iv) ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасига ёки ундан ҳар қандай ўтказишлар суммалари, ушбу ўтказишлар учун сабаблар ва ташкилотнинг даражалар ўртасидаги ўтказишлар содир бўлган пайтни аниқлайдиган сиёсати (95-бандга қаранг). 3-даражага ўтказишлар ёритиб берилиши ва 3-даражадан ўтказишлардан алоҳида тарзда муҳокама қилиниши лозим.

(е) ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган такрорланадиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар учун, ҳисобот даври охирида эгаликдаги активлар ва мажбуриятларга тегишли ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлардаги ўзгаришга тегишли бўлган фойда ёки зарарга киритилган (д)(i) кичик банддаги давр учун жами фойда ёки зарарлар суммаси ва ушбу ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар тан олинган фойда ёки зарардаги сатр модда(лар)и.

(ж) ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган такрорланадиган ва такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича ташкилот томонидан фойдаланилган баҳолаш амалларининг изоҳи (жумладан, масалан, ташкилот ўзининг баҳолаш сиёсатини ва тартибларини қандай танлаши ва даврлар аро ҳаққоний қийматни баҳолашлардаги ўзгаришларни қандай таҳлил қилиши).

(з) ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган такрорланадиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича:

(i) барча бундай баҳолашлар учун, агар ушбу манба маълумотлардаги турли суммада ўзгариш йирик тарздаги юқорироқ ёки пастроқ ҳаққоний қийматни баҳолашга олиб келса, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг кузатилмайдиган манба маълумотларидаги ўзгаришларга таъсирчанлигининг кенгайтирилган изоҳи. Агар ушбу манба маълумотлар билан ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланилган бошқа кузатилмайдиган манба маълумотлари ўртасида ўзаро боғлиқликлар мавжуд бўлса, ташкилот ушбу ўзаро боғлиқликларнинг ҳамда улар кузатилмайдиган манба маълумотларидаги ўзгаришларнинг ҳаққоний қийматни баҳолашга таъсирини қандай йириклаштириши ёки камайтириши мумкинлигининг изоҳини ҳам таъминлаши лозим. Ушбу ёритиб бериш талабини қаноатлантириш учун, кузатилмайдиган манба маълумотларидаги ўзгаришларга таъсирчанликнинг кенгайтирилган изоҳи, камида, (г) бандга риоя этишда ёритиб бериладиган кузатилмайдиган манба маълумотларини ўз ичига олиши лозим.

(ii) молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар учун, агар асосланган тарзда эҳтимолий муқобил фаразларни акс эттириш учун кузатилмайдиган манба маълумотларининг бирини ёки ундан кўпроғини ўзгартириш ҳаққоний қийматни аҳамиятлилик тарзда ўзгартириши мумкин бўлса, ташкилот ушбу далилни таъкидлаши ва ушбу ўзгаришларнинг таъсирини ёритиб бериши лозим. Ташкилот асосланган тарзда эҳтимолий муқобил фаразни акс эттириш учун ўзгариш таъсири қандай ҳисобланганлигини ёритиб бериши лозим. Ушбу мақсадда, аҳамиятлилик фойда ёки зарарга ва жами активлар ёки жами мажбуриятларга ёки ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда тан олинса, жами хусусий капиталга нисбатан мулоҳаза қилиниши лозим.

(и) такрорланадиган ва такрорланмайдиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар бўйича, агар номолиявий активдан энг тўғри ва самарали фойдаланиш унинг жорий фойдаланилишидан фарқ қилса, ташкилот ушбу далилни ёритиб бериши ва номолиявий актив нима учун унинг энг тўғри ва самарали фойдаланилишидан фарқланадиган тарзда фойдаланилишини ёритиб бериши лозим.


94. Ташкилот активлар ва мажбуриятларнинг ўринли синфларини қуйидагилар асосида аниқлаши лозим:

(a) актив ёки мажбуриятнинг характери, хусусиятлари ва рисклари; ва

(б) ҳаққоний қийматни баҳолаш тоифаланган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражаси.

Хаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолаш учун синфларнинг кўпроқ миқдорини аниқлашга тўғри келиши мумкин, чунки ушбу баҳолашлар ноаниқликнинг ва субъективликнинг юқорироқ даражасига эга бўлади. Ҳаққоний қийматни баҳолашлар тўғрисидаги маълумотлари таъминланиши лозим бўлган активлар ва мажбуриятларнинг ўринли синфини аниқлаш мулоҳазани талаб этади. Активлар ва мажбуриятлар синфи кўп ҳолларда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган қатор моддаларига нисбатан кўпроқ ажратилишни талаб этади. Лекин, ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилган қатор моддаларига нисбатан солиштирма учун етарли маълумотларни таъминлаши лозим. Агар бошқа МҲХС актив ёки мажбурият бўйича синфни белгиласа, ташкилот ушбу синф мазкур банддаги талабларни қаноатлантирганда мазкур МҲХСда ёритиб берилиши талаб этилган маълумотларни таъминлашда ушбу синфдан фойдаланиши мумкин.


95. Ташкилот 93(в) ва (д)(iv) бандга мувофиқ ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражалари ўртасидаги ўтказмалар содир бўлиш пайтини аниқлаш бўйича ўзининг сиёсатини ёритиб бериши ва мунтазам тарзда риоя этиши лозим. Ўтказишларни тан олиш муддати бўйича сиёсат даражалар ичига ўтказишлар учун ҳам даражалардан ташқарига ўтказишлар учун ҳам бир хил бўлиши лозим. Ўтказишлар муддатини аниқлаш бўйича сиёсатга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) ўтказишга сабаб бўлган ҳодисанинг ёки ҳолатлардаги ўзгаришнинг санаси.

(б) ҳисобот даври боши.

(в) ҳисобот даври охири.


96. Агар ташкилот 48-банддаги истиснодан фойдаланиш учун ҳисоб сиёсати қарорини қабул қилса, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


97. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ҳаққоний қийматда баҳоланмаган, аммо ҳаққоний қиймати ёритиб берилган активлар ва мажбуриятларнинг ҳар бир синфи учун, ташкилот 93(б), (г) ва (и) кичик бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим. Лекин, ташкилот 93(г)-бандда талаб этилган ҳаққоний қиймат иерархиясининг 3-даражасида тоифаланган ҳаққоний қийматни баҳолашларда фойдаланилган аҳамиятли кузатилмайдиган манба маълумотлари тўғрисидаги миқдорий ёритиб беришларни таъминлаши талаб этилмайди. Бундай активлар ва мажбуриятлар учун, ташкилот мазкур МҲХС орқали ёритиб берилиши талаб этилган бошқа маълумотларни таъминлаши талаб этилмайди.


98. Ҳаққоний қийматда баҳоланган ва ажратилмайдиган учинчи томон кредит сифатини ошириш механизмлари билан чиқарилган мажбурият бўйича, эмитент ушбу кредит сифатини ошириш механизмларининг мавжудлигини ва у мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда акс эттирилганлиги ёки эттирилмаганлигини ёритиб бериши лозим.


99. Агар бошқача шакл ўринлироқ бўлмаса, ташкилот мазкур МҲХСда талаб этилган миқдорий ёритиб беришларни жадвал шаклида тақдим этиши лозим.

      

         




А ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ

         

Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир

         

        

фаол бозор


Актив ёки мажбурият бўйича операциялар уклуксиз равишда нархлаш маълумотларини таъминлаш учун етарли даврийлик ва ҳажмда содир бўладиган бозор.


сарф ёндашуви


Активнинг хизмат кўрсатиш қувватини алмаштириш учун жорий даврда талаб этилиши мумкин бўлган суммани акс эттирадиган баҳолаш усулидир (кўп ҳолларда ўрнини қоплашнинг жорий қиймати деб юритилади).


кириш нархи


Айирбошлаш операциясида активни харид қилишда тўланган ёки мажбуриятни зиммага олишда қабул қилинган нарх.


чиқиш нархи

Активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх.


кутилаётган пул оқими


Эҳтимолий келгуси пул оқимларининг эҳтимолий тортилган ўртачаси (яъни, тақсимлашнинг ўртача қиймати).


ҳаққоний қиймат


Баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх.


энг тўғри ва самарали фойдаланиш


Бозор иштирокчилари томонидан номолиявий активлардан активнинг ёки актив фойдаланилиши мумкин бўлган активлар ва мажбуриятлар гуруҳининг (масалан бизнес) қийматини максималлаштириши мумкин бўлган фойдаланиш.


даромад ёндашуви


Келгуси суммаларни (масалан пул оқимлари ёки даромад ва харажатлар) ягона жорий (яъни дисконтланган) суммага айлантирадиган баҳолаш усулларидир. Ҳаққоний қийматни баҳолаш ушбу келгуси суммалар бўйича жорий бозор кутишлари акс эттирадиган қиймат асосида аниқланади.


манба маълумотлар


Бозор иштирокчилари активни ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразлар, жумладан риск бўйича фаразлар, масалан қуйидагилар:

(a) ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган муайян баҳолаш усулига (масалан нархни шакллантириш модели) хос риск; ва

(б) баҳолаш усулидаги манба маълумотларга хос риск.

манба маълумотлар кузатиладиган ёки кузатилмайдиган бўлиши мумкин.


1-даражали манба маълумотлар


Ташкилот баҳолаш санасида фойдаланиши мумкин бўлган бир хил активлар ёки мажбуриятлар бўйича фаол бозордаги (тузатилмаган) нархлар котировкаси.


2-даражали манба маълумотлар


1-даражага киритилган нархлар котировкасидан ташқари манба маълумотлар бўлиб, улар актив ёки мажбурият бўйича, бевосита ёки билвосита, кузатилади.


3-даражали манба маълумотлар


Актив ёки мажбурият бўйича кузатилмайдиган манба маълумотлари.


бозор ёндашуви

Бир хил ёки қиёсий (яъни ўхшаш) активлар, мажбуриятлар ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳини, масалан бизнесни, қамраб оладиган бозор операциялари орқали юзага келадиган нархлар ва бошқа ўринли маълумотлардан фойдаланадиган баҳолаш усулидир.


Бозор орқали тасдиқланган манба маълумотлар

Корреляция ёки бошқа воситалар орқали асосан кузатиладиган бозор маълумотларидан келиб чиқадиган ёки улар тасдиқлаган манба маълумотлардир.


бозор иштирокчиси


Қуйидаги барча жиҳатларга эга бўлган ҳолда, актив ёки мажбурият бўйича асосий (ёки энг манфаатли) бозордаги сотиб олувчилар ва сотувчилар:

(a) Улар бир биридан мустақил бўлади, яъни улар 24-сон БҲХСда таърифланган ўзаро боғлиқ томонлар эмас, бунда агар ташкилот операция бозор шартларида амалга оширилганлиги бўйича далилга эга бўлганда ўзаро боғлиқ томон операциясидаги нархдан ҳаққоний қийматни баҳолашда манба маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин бўлса ҳам.

(б) Улар барча мавжуд маълумотлар, жумладан одатий ва анъанавий бўлган батафсил уринишлар сабабли эга бўлинадиган маълумотлар, орқали актив ёки мажбурият ва операция тўғрисида асосланган тушунчага эга бўлган ҳолда хабардор бўлади.

(в) Улар актив ёки мажбурият бўйича операция тузиш имкониятига эга бўлади.

(г) Улар актив ёки мажбурият бўйича операцияни амалга оширишга интиладилар, яъни улар буни амалга ошириш учун мажбур қилинмайдилар ёки бошқа ҳолларда ундалмайдилар, балки рағбатлантириладилар.


энг манфаатли бозор


Операция сарфлари ва транспорт сарфларини инобатга олгандан сўнг, активни сотишда олиниши мумкин бўлган суммани максималлаштирадиган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган суммани минималлаштирадиган бозор ҳисобланади.


жавобгарликларни бажармаслик риски


Ташкилот мажбуриятини бажармасли риски. Жавобгарликларни бажармаслик риски ташкилотнинг ўз кредит рискини ўз ичига олади, лекин бу билан чекланиб қолмаслиги мумкин.


кузатиладиган манба маълумотлари


Ҳақиқий ҳодисалар ёки операциялар тўғрисидаги барча учун очиқ маълумотлар каби бозор маълумотлари орқали ишлаб чиқиладиган ва бозор иштирокчилари активни ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни акс эттирадиган манба маълумотлар.


одатдаги операция


Бундай активлар ёки мажбуриятларни қамраб оладиган операциялар учун одатий ва анаънавий бўлган маркетинг фаолиятларига имкон бериш учун баҳолаш санасидан олдинги даврда бозорга дучорликни фараз қиладиган операция; у мажбурий операция эмас (масалан мажбурий ливидация ёки мажбурий сотув).


асосий бозор

Актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг энг кўп ҳажми ва даражасига эга бозордир.


риск мукофоти

Актив ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос ноаниқликка дучорлик учун рискка мойилсиз бозор иштирокчилари томонидан сўраладиган қоплашдир. Шунингдек, "риск тузатиши" деб ҳам юритилади.


операция сарфлари


Актив ёки мажбурият бўйича асосий (ёки энг манфаатли) бозорда активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш сарфлари бўлиб, улар активни ҳисобдан чиқаришга ёки мажбуриятни ўтказишга бевосита тегишли бўлади ва қуйидаги мезонларни қаноатлантиради:

(a) Улар бевосита ушбу операциядан ҳосил бўлади ва унинг учун зарурийдир.

(б) Агар активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш қарори қабул қилинмаганда эди, улар ташкилот томонидан сарфланмаган бўлар эди (5-сон МҲХСда таърифланган сотиш сарфларига ўхшаш).


транспорт сарфлари


Активни унинг жорий жойидан унинг асосий (ёки энг манфаатли) бозоригача етказишда сарфланиши мумкин бўлган сарфлардир.


ҳисоб бирлиги

Актив ёки мажбурият тан олиш мақсадларида МҲХСда жамланадиган ёки ажратиладиган даража ҳисобланади.


кузатилмайдиган манба маълумотлари


Улар учун бозор маълумотлари мавжуд бўлмайдиган бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразлар тўғрисидаги мавжуд энг яхши маълумотлар орқали ҳосил қилинадиган манба маълумотлар.

           

          




Б ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисмидир. Ушбу илова 1-99-бандларнинг қўлланишини ифодалайди ва МҲХСнинг бошқа қисмлари билан тенг кучлидир.


Б1. Турли баҳолаш ҳолатларида қўлланилган мулоҳазалар турлича бўлиши мумкин. Мазкур илова ташкилот турли баҳолаш ҳолатларида ҳаққоний қийматни баҳолаш пайтида қўлланиши мумкин бўлган мулоҳазаларни ифодалайди.



Ҳаққоний қийматни баҳолаш ёндашуви


Б2. Ҳаққоний қийматни баҳолаш мақсади жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш бўйича одатдаги операцияда нархни баҳолашдир. Ҳаққоний қийматни баҳолаш ташкилотдан қуйидагиларни барчасини аниқлашни талаб этади:

(a) баҳолашнинг предмети бўлган муайян актив ёки мажбурият (унинг ҳисоб бирлигига мос тарзда).

(б) номолиявий актив бўйича баҳолаш учун ўринли бўлган баҳолашнинг дастлабки шарти (унинг энг тўғри ва самарали фойдаланилишига мос тарзда).

(в) актив ёки мажбурият учун асосий (ёки энг манфаатли) бозор.

(г) баҳолаш учун ўринли баҳолаш усул(лар)и, бунда бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни акс эттирадиган манба маълумотларни ишлаб чиқиш учун маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда манба маълумотлар тоифаланадиган ҳаққоний қиймат иерархиясининг даражаси инобатга олинади.



Номолиявий активлар учун баҳолашнинг

дастлабки шарти (31-33-бандлар)


Б3. Бошқа активлар билан бирга гуруҳ сифатида (фойдаланиш учун ўрнатилган ёки бошқа ҳолларда созланган) ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар (масалан бизнес) билан биргаликда фойдаланиладиган номолиявий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда, баҳолашнинг дастлабки шартининг таъсири ҳолатларга боғлиқ бўлади. Масалан:

(a) активнинг ҳаққоний қиймати актив мустақил тарзда ёки бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланилишига қарамасдан бир хил бўлиши мумкин. Бу ҳолат актив бозор иштирокчилари бошқаришни давом эттириши мумкин бўлган бизнес ҳисобланадиган ҳолатда бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда, операция бизнесни яхлит баҳолашни қамраб олиши мумкин. Узлуксиз бизнесда активлардан гуруҳ сифатида фойдаланиш бозор иштирокчилари учун мавжуд бўлиши мумкин бўлган синергияларни юзага келтириши мумкин (яъни бозор иштирокчиси синергиялари, шу сабабли активнинг ҳаққоний қийматига мустақил асосда ёки бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликдаги асосда таъсир этиши лозим).

(б) активнинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликдаги фойдаланилиши алоҳида тарзда фойдаланиладиган активнинг қийматига нисбатан тузатишлар орқали ҳаққоний қийматни баҳолашда инобатга олиниши мумкин. Бундай ҳолат, агар актив ускуна бўлса ва ҳаққоний қийматни баҳолаш ўхшаш ускуна (фойдаланиш учун ўрнатилмаган ёки бошқа ҳолларда созланмаган) бўйича кузатиладиган, ҳаққоний қийматни баҳолаш ускунанинг жорий ҳолатини ва жойини (фойдаланиш учун ўрнатилган ва созланган) акс эттириш учун транспорт ва ўрнатиш сарфларига тузатилган нарх орқали аниқланадиган ҳолатда юзага келади.

(в) активнинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликдаги фойдаланилиши активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган бозор иштирокчисининг фаразлари орқали ҳаққоний қийматни баҳолашда инобатга олиниши мумкин. Масалан, агар актив ягона бўлган тугалланмаган захира бўлса ва бозор иштирокчилари захирани тайёр товарларга айлантириши мумкин бўлса, захиранинг ҳаққоний қийматини бозор иштирокчилари захирани тайёр товарларга айлантиришда зарур бўлган ҳар қандай махсус ускунани харид қилган ёки харид қилади деб фараз қилиниши мумкин.

(г) активнинг бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликдаги фойдаланилиши активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган баҳолаш усулида инобатга олиниши мумкин. Бундай ҳолат номоддий активнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун кўп марталик даврдаги ортиқча фойда усулидан фойдаланганда бўлиши мумкин, чунки ушбу баҳолаш усули хусусан бундай номодиий актив фойдаланилиши мумкин бўлган гуруҳдаги ҳар қандай тўлдирувчи активларнинг ва бирлашган мажбуриятларнинг ҳиссасини инобатга олади.

(д) кўпроқ чекланган ҳолатларда, ташкилот активдан активлар гуруҳи ичида фойдаланса, ташкилот активни актив гуруҳининг ҳаққоний қийматини гуруҳнинг алоҳида активларига тақсимлашда унинг ҳаққоний қийматига яқинлашадиган суммада баҳолаши мумкин. Бундай ҳолат, агар баҳолаш ҳақиқий мулкни қамраб олса ва такомиллашган мулкнинг (яъни актив гуруҳининг) ҳаққоний қиймати унинг таркибий активларига (масалан ер ва такомиллаштиришларга) тақсимланса, юзага келиши мумкин.



Дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат

(57-60-бандлар)


Б4. Дастлабки тан олишдаги ҳаққоний қиймат операция нархига тенг бўлишини аниқлашда, ташкилот операцияга ва актив ёки мажбуриятга хос омилларни инобатга олиши лозим. Масалан, операция нархи дастлабки тан олишда активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини акс эттирмаслиги мумкин, агар қуйидаги ҳолатларнинг бирортаси мавжуд бўлса:

(a) Операция ўзаро боғлиқ томонлар ўртасида бўлса, агар бунда ташкилот операция бозор шартларида тузилганлиги бўйича далилга эга бўлганда ўзаро боғлиқ томон операция нархидан ҳаққоний қийматни баҳолашда манба маълумот сифатида фойдаланиши мумкин бўлса ҳам.

(б) операция босим остида содир бўлса ёки сотувчи операциядаги нархни қабул қилишга мажбур қилинса. Масалан, агар сотувчи молиявий қийинчилик ҳолатида бўлса, бундай ҳолат содир бўлиши мумкин.

(в) операция нархи орқали акс эттирилган ҳисоб бирлиги ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбуриятнинг ҳисоб бирлигидан фарқ қилса. Масалан, бундай ҳолат, агар ҳаққоний қийматда баҳоланган актив ёки мажбурият операциядаги (масалан, бизнес бирлашувидаги) қисмларнинг фақат бири бўлса, операция бошқа МҲХСга мувофиқ алоҳида тарзда баҳоланадиган таъкидланмаган ҳуқуқлар ва имтиёзларни ўз ичига олса ёки операция нархи операция сарфларини ўз ичига олса, юз бериши мумкин.

(г) операция асосий бозордан (ёки энг манфаатли бозордан) фарқланадиган бозорда содир бўлса. Масалан, агар ташкилот чакана бозордаги харидорлар билан операцияни тузадиган дилер бўлса, лекин чиқиш операцияси бўйича асосий (ёки энг манфаатли) бозор дилерлик бозоридаги бошқа дилерлар билан бўлса, ушбу бозорлар турли хил бўлиши мумкин.



Баҳолаш усуллари

(61-66 бандлар)


Бозор ёндашуви


Б5. Бозор ёндашуви бир хил ёки қиёсий (яъни ўхшаш) активлар, мажбуриятлар ёки активлар ва мажбуриятлар гуруҳини, масалан бизнесни, қамраб оладиган бозор операциялари орқали юзага келадиган нархлар ва бошқа ўринли маълумотлардан фойдаланади.


Б6. Масалан, бозор ёндашувига мос баҳолаш усуллари кўп ҳолларда қиёсий кўрсаткичлар тўпламидан келиб чиқадиган бозор коэффициентларидан фойдаланади. Коэффициентлар ҳар бир қиёсий кўрсаткич бўйича турли коэффициентга эга кенгликлар ичида бўлиши мумкин. Баҳолашга хос сифат ва миқдорий омилларни инобатга олган ҳолда, кенгликдаги ўринли коэффициентни танлаш мулоҳазани талаб этади.


Б7. Бозор ёндашувига мос баҳолаш усуллари матрицавий нархлашни ўз ичига олади. Матрицавий нархлаш асосан молиявий инструментларнинг айрим турларини, масалан қарз қимматли қоғозларини, фақат муайян қимматли қоғозлар бўйича котировкаланадиган нархларга таянмаган ҳолда, балки қимматли қоғозларнинг бошқа таянч котировкаланадиган қимматли қоғозлар билан алоқасига таянган ҳолда баҳолашда фойдаланиладиган математик усулдир.



Сарф ёндашуви


Б8 Сарф ёндашуви активнинг хизмат кўрсатиш қувватини алмаштиришда жорий даврда талаб этилиши мумкин бўлган суммадир (кўп ҳолларда ўрнини қоплашнинг жорий қиймати деб юритилади).


Б9. Бозор иштирокчиси бўлган сотувчи нуқтаи назаридан, актив учун олиниши мумкин бўлган нарх бозор иштирокчиси бўлган харидор учун қиёсий истеъмол бўйича ўриндош активни харид қилиш ёки барпо этиш сарфига асосланиб, ушбу сарф жисмоний эскиришга тузатилган бўлади. Чунки, бозор иштирокчиси бўлган харидор актив учун ушбу активнинг хизмат кўрсатиш қувватини алмаштира оладиган суммадан кўпроғини тўламаслиги мумкин. Эскириш жисмоний ёмонлашувни, функционал (технологик) эскиришни ва иқтисодий (ташқи) эскиришни қамраб олади ва у молиявий ҳисобот мақсадлари (бошланғич қийматни тақсимлаш) ёки солиқ мақсадлари (белгиланган хизмат муддатларидан фойдаланиш) учун эскиришга нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади. Кўп ҳолатларда, ўрнини қоплашнинг жорий қиймати усулидан бошқа активлар билан ёки бошқа активлар ва мажбуриятлар билан биргаликда фойдаланиладиган моддий активларнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланилади.



Даромад ёндашуви


Б10. Даромад ёндашуви келгуси суммаларни (масалан пул оқимларини ёки даромад ва харажатларни) ягона жорий (яъни дисконтланган) суммага айлантиради. Даромад ёндашувидан фойдаланилганда, ҳаққоний қийматни баҳолаш ушбу келгуси суммалар бўйича жорий бозор кутишларини акс эттиради.


Б11. Ушбу баҳолаш усуллари, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) дисконтланган қиймат усуллари (Б12-Б30 бандларга қаранг);

(б) опционни нархлаш усуллари, масалан Блэк-Шоулес-Мертон формуласи ёки биномиал модели (яъни панжара модель), дисконтланган қиймат усулларини ўз ичига олган ва опционнинг ҳам вақт қийматини ҳам ички қийматини акс эттиради; ва

(в) айрим номоддий активларнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда фойдаланиладиган кўп марталик даврнинг ортиқча фойдаси усули.



Дисконтланган қиймат усуллари


Б12. Б13-Б30-бандлар ҳаққоний қийматни баҳолаш учун дисконтланган қиймат усулларидан фойдаланишни тавсифлайди. Ушбу бандларда дисконтлаш ставкаси тузатиш усулига ва кутилаётган пул оқими (кутилаётган дисконтланган қиймат) усулига асосий урғу берилади. Ушбу бандлар ягона муайян дисконтланган қиймат усулидан фойдаланишни ифодаламайди ва ҳаққоний қийматни баҳолашдаги дисконтланган қиймат усулларини муҳокама қилинган усуллар доирасида чекламайди. Ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган дисконтланган қиймат усули баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга хос далиллар ва ҳолатларга (масалан қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича нархлар бозорда кузатилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги) ҳамда етарли маълумотларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади.



Дисконтланган қийматни баҳолашнинг компонентлари


Б13. Дисконтланган қиймат (яъни, даромад ёндашувининг қўлланиши) дисконтлаш ставкаси орқали келгуси суммаларни (масалан пул оқимлари ёки қийматлар) жорий сумма билан боғлашда фойдаланиладиган восита ҳисобланади. Дисконтланган қиймат усули орқали актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш, баҳолаш санасида бозор иштирокчилари нуқтаи назаридан қуйидаги барча жиҳатларни қамраб олади:

(a) баҳоланаётган актив ёки мажбурият бўйича келгуси пул оқимларининг баҳоси.

(б) пул оқимларига хос ноаниқликни акс эттирган ҳолда, пул оқимларининг суммасидаги ва муддатидаги эҳтимолий ўзгарувчанликлар бўйича кутишлар.

(в) пул оқимлари қамраб олган давр билан мос сўндириш саналарига ёки давомийликка эга бўлган ҳамда инструмент эгасини на муддат бўйича ноаниқликка ва на дефолт рискига дучор этадиган рискдан холи монетар активлар бўйича ставка (яъни рискдан холи фоиз ставкаси) орқали акс эттирадиган пулнинг вақт қиймати.

(г) пул оқимларига хос ноаниқликка бардош бериш учун нарх (яъни, риск мукофоти).

(д) бозор иштирокчилари ушбу ҳолатларда инобатга олиши мумкин бўлган бошқа омиллар.

(е) мажбурият учун, ушбу мажбуриятга тегишли жавобгарликларни бажармаслик риски, жумладан, ташкилотнинг (яъни қарздорнинг) ўз кредит риски.



Умумий тамойиллар


Б14. Дисконтланган қиймат усуллари улар Б13-банддаги жиҳатларни қандай қамраб олиши бўйича фарқланади. Лекин, қуйидаги барча умумий тамойиллар ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланиладиган ҳар қандай дисконтланган қиймат усулини қўллашни тартибга солади:

(a) Пул оқимлари ва дисконтлаш ставкалари бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни акс эттириши лозим.

(б) Пул оқимлари ва дисконтлаш ставкалари фақат баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга тегишли омилларни инобатга олиши лозим.

(в) Риск омилларининг таъсирларини икки карра ҳисобланишини ёки тушириб қолдирилишини олдини олиш учун дисконтлаш ставкалари пул оқимларига хос фаразларга мос бўлган фаразларни акс эттириши лозим. Масалан, келгуси дефолтлар бўйича кутишлардаги ноаниқликни акс эттирадиган дисконтлаш ставкаси кредитнинг шартномавий пул оқимларида фойдаланилганда ўринли бўлади (яъни, дисконтлаш ставкасини тузатиш усули). Айнан шу ставка кутилаётган (яъни, эҳтимолий тортилган) пул оқимлари (яъни, кутилаётган дисконтланган қиймат усули) қўлланганда фойдаланилмаслиги лозим, чунки кутилаётган пул оқимлари аллақачон келгуси дефолтлардаги ноаниқлик бўйича фаразларни акс эттиради; бунинг ўрнига, кутилаётган пул оқимларига хос рискка мутаносиб бўлган дисконтлаш ставкасидан фойдаланиш лозим.

(г) Пул оқимлари ва дисконтлаш ставкалари тўғрисидаги фаразлар ички жиҳатдан мос бўлиши лозим. Масалан, инфляция таъсирини ўз ичига оладиган номинал пул оқимлари инфляция таъсирини ўз ичига оладиган ставкада дисконтланиши лозим. Рискдан ҳоли номинал фоиз ставкаси инфляция таъсирини ўз ичига олади. Инфляция таъсири чиқариб ташланган ҳақиқий пул оқимлари инфляция таъсирини чиқариб ташланган ставкада дисконтланиши лозим. Шу каби, солиқ солишдан кейинги пул оқимлари солиқ солишдан кейинги дисконтлаш ставкаси орқали дисконтланиши лозим. Солиқ солингунча пул оқимлари ушбу пул оқимларига мос бўлган ставкада дисконтланиши лозим.

(д) дисконтлаш ставкалари пул оқимлари ифодаланадиган валютанинг таянч иқтисодий омилларига мос бўлиши лозим.



Риск ва ноаниқлик


Б15. Дисконтланган қиймат усуллари орқали ҳаққоний қийматни баҳолаш ноаниқлик шартлари остида амалга оширилади, чунки фойдаланиладиган пул оқимлари маълум суммалар эмас, балки ҳисоб баҳоларидир. Кўп ҳолларда, пул оқимларининг суммаси ва муддати ноаниқ бўлади. Агар дефолт риски мавжуд бўлса, ҳатто кредит бўйича тўловлар каби шартномавий тарзда белгиланган суммалар ҳам ноаниқ бўлади.


Б16. Бозор иштирокчилари умуман олганда активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос ноаниқликка бардош бериш учун компенсация (яъни, риск мукофотини) ҳоҳлайдилар. Ҳаққоний қийматни баҳолаш бозор иштирокчилари пул оқимларига хос ноаниқлик учун қоплаш сифатида талаб этиши мумкин бўлган суммани акс эттирадиган риск мукофотини ўз ичига олиши лозим. Акс ҳолда, баҳолаш ҳаққоний қийматни рўйи-рост тарзда акс эттирмаслиги мумкин. Баъзи ҳолатларда, ўринли риск мукофотини аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Лекин, қийинчилик даражасининг ўзи риск мукофотини чиқариб ташлаш учун етарли сабаб бўлмайди.


Б17. Дисконтланган қиймат усуллари улар риск учун қандай тузатиши ва улар фойдаланадиган пул оқимларининг тури жиҳатидан фарқланади. Масалан:

(a) дисконтлаш ставкасини тузатиш усули (Б18-Б22 бандларга қаранг) рискка тузатилган дисконтлаш ставкасидан ва шартномавий, ваъда берилган ёки энг юқори эҳтимолли пул оқимларидан фойдаланади.

(б) Кутилаётган дисконтланган қиймат усулининг 1-методи (Б25-бандга қаранг) рискка тузатилган кутилаётган пул оқимларидан ва рискдан ҳоли ставкадан фойдаланади.

(в) Кутилаётган дисконтланган қиймат усулининг 2-методи (Б26-бандга қаранг) рискка тузатилмаган кутилаётган пул оқимларидан ва бозор иштирокчилари талаб этадиган риск мукофотини қамраб олиш учун тузатилган дисконтлаш ставкасидан фойдаланади. Ушбу ставка дисконтлаш ставкасини тузатиш усулида фойдаланадиган ставкадан фарқли ҳисобланади.



Дисконтлаш ставкасини тузатиш усули


Б18. Дисконтлаш ставкасини тузатиш усули эҳтимолий баҳоланган суммалар кенглигидаги пул оқимларининг, улар шартномавий, ваъда берилган (облигация ҳолатида) ёки энг юқори эҳтимолли пул оқимлари бўлишидан қатъий назар, ягона тўпламидан фойдаланади. Барча ҳолатларда, ушбу пул оқимлари белгиланган ҳодисалар содир бўлишида шартли ҳисобланади (масалан облигация бўйича шартномавий ёки ваъда берилган пул оқимлари қарздор томонидан дефолтсиз ҳодисада шартли ҳисобланади). Дисконтлаш ставкасини тузатиш усулида фойдаланиладиган дисконтлаш ставкаси бозорда савдо қилинадиган қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича кузатилаётган даромадлиликлардан олинади. Демак, шартномавий, ваъда берилган ёки энг юқори эҳтимолли пул оқимлари бундай шартли пул оқимлари бўйича кузатилган ёки баҳоланган бозор ставкасида (яъни, бозор даромадлилигида) дисконтланади.


Б19. Дисконтлаш ставкаси тузатиш усули қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича бозор маълумотларининг таҳлилини талаб қилади. Қиёсийлик пул оқимларининг хусусиятини (масалан пул оқимлари шартномавий ёки ношартномавий бўлиши ва уларнинг иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларга ўхшаш тарзда жавоб қайтариш эҳтимолининг мавжудлиги) ҳамда бошқа омилларни (масалан, кредит ҳолати, гаров, давомийлик, чекловчи шартлар ва ликвидлиликни) кўриб чиқиш орқали ҳосил қилинади. Муқобил тарзда, агар ягона қиёсий актив ёки мажбурият баҳоланаётган активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос рискни ҳаққоний тарзда акс эттирмаса, бир неча қиёсий активлар ёки мажбуриятлар бўйича маълумотлардан рискдан холи даромадлилик чизиғи билан бирга фойдаланиш (яъни "ҳосил-қилиш" ёндашуви) орқали дисконтлаш ставкасини келтириб чиқариш мумкин.


Б20. "Ҳосил қилиш" ёндашувини ифодалаш учун, фараз қилайлик, А актив бир йилда 800 п.б.ни* олиш бўйича шартномавий ҳуқуқ бўлсин (яъни муддат ноаниқлиги мавжуд эмас). Бунда қиёсий активлар учун ташкил этилган бозор мавжуд ҳамда ушбу активлар тўғрисидаги маълумотлар, жумладан нарх маълумотлари, мавжуд. Ушбу қиёсий активлардан:

(a) Б актив бир йилда 1,200 п.б.ни олиш бўйича шартномавий ҳуқуқ бўлиб, у 1,083 п.б.га тенг бозор нархига эга. Демак, назарда тутилган йиллик даромадлилик (яъни бир йиллик бозор даромадлилиги) 10.8 фоиз бўлади [(1,200 п.б./1,083 п.б.) - 1].

(б) В актив икки йилда 700 п.б.ни олиш бўйича шартномавий ҳуқуқ бўлиб, у 566 п.б.га тенг бозор нархига эга. Демак, назарда тутилган йиллик даромадлилик (яъни, икки йиллик бозор даромадлилиги) 11.2 фоиздир [(700 п.б/566 п.б)^0.5 - 1].

(в) Барча учта активлар риск бўйича қиёсий ҳисобланади (яъни эҳтимолий нафлар ва кредитларнинг дисперсияси).


Б21. Б актив ва В актив бўйича олинадиган шартномавий тўловларнинг муддатига нисбатан А актив бўйича муддат (яъни Б актив бўйича бир йиллик бўлса, В актив бўйича икки йиллик) асосида, Б актив А актив учун кўпроқ қиёсий ҳисобланади. А актив бўйича олинадиган шартномавий тўловдан (800 п.б.) ва Б активдан келиб чиқадиган бир йиллик бозор ставкасидан фойдаланган ҳолда, А Активнинг ҳаққоний қиймати 722 п.б. (800п.б./1.108) тенг бўлади. Муқобил тарзда, Б актив бўйича бозор маълумотлари мавжуд бўлмаганда, бир йиллик бозор ставкаси ҳосил қилиш ёндашуви орқали В активдан олиниши мумкин. Ушбу ҳолатда В актив орқали келтирилган икки йиллик бозор ставкаси (11.2 фоиз) рискдан холи даромадлилик чизиғининг муддат тузилиши орқали бир йиллик бозор ставкасига тузатилиши мумкин. Қўшимча маълумотлар ва таҳлил бир йиллик ва икки йиллик активлар бўйича риск мукофотлари бир хил бўлишини аниқлаш учун талаб этилиши мумкин. Агар бир йиллик ва икки йиллик активлар бўйича риск мукофотлари бир хил бўлмаслиги аниқланса, икки йиллик бозор даромадлилиги ушбу таъсирга яна тузатилади.


Б22. Дисконтлаш ставкаси тузатиш усули ўзгармас тушумлар ёки тўловларга нисбатан қўлланса, баҳоланаётган активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос риск учун тузатиш дисконтлаш ставкасига киритилади. Ўзгармас тушумлар ёки тўловлар бўлган пул оқимларига нисбатан дисконтлаш ставкаси тузатиш усулининг айрим қўлланишларида, пул оқимларига нисбатан тузатиш дисконтлаш ставкаси келиб чиққан кузатиладиган актив ёки мажбурият билан қиёсийликка эришиш учун зарур бўлиши мумкин.



Кутилаётган дисконтланган қиймат усули


Б23. Кутилаётган дисконтланган қиймат усули барча эҳтимолий келгуси пул оқимларининг (яъни кутилаётган пул оқимларининг) эҳтимолий тортилган ўртача қийматини акс эттирадиган пул оқимлари тўпламидан бошланиш нуқтаси сифатида фойдаланади. Ҳосил бўладиган ҳисоб баҳоси статистик атамаларда, тортилган қийматлари сифатида мос эҳтимоллари билан бирга дискрет тасодифий ўзгарувчининг эҳтимолий қийматларининг тортилган ўртачаси бўлган кутилаётган қиймат билан бир хил бўлади. Барча эҳтимолий пул оқимлари эҳтимолий тортилган бўлиши сабабли, ҳосил бўладиган кутилаётган пул оқими бирор белгиланган ҳодисанинг содир бўлишига шартли эмас (дисконтлаш ставкаси тузатиш усулида фойдаланиладиган пул оқимларидан фарқли тарзда).


Б24. Инвестиция қарорини қабул қилишда, рискка мойил бўлмаган бозор иштирокчилари ҳақиқий пул оқимлари кутилаётган пул оқимларидан фарқ қилиши мумкинлигининг рискини инобатга олиши мумкин. Портфель назарияси рискнинг икки турини фарқлайди:

(a) муайян актив ёки мажбуриятга хос бўлган тизимсиз (диверсификацияланадиган) риск.

(б) тизимли (диверсификацияланмайдиган) риск, актив ёки мажбурият диверсификацияланган портфелдаги бошқа моддалар ўртасида тақсимланадиган умумий риск ҳисобланади.

Портфель назарияси унга мувозанатда эгалик қилади ва бозор иштирокчилари фақат пул оқимларига хос тизимли рискка бардош бериш учун компенсацияга эга бўладилар. (Самарасиз ёки мувозанатда бўлмаган бозорларда, даромад ёки қоплашнинг бошқа шакллари мавжуд бўлиши мумкин.)


Б25. Кутилаётган дисконтланган қиймат усулининг 1-методи пул риски мукофотини чегирган ҳолда активнинг кутилаётган пул оқимларини тизимли (яъни, бозор) рискка нисбатан тузатади (яъни, рискка тузатилган кутилаётган пул оқимлари). Ушбу рискка тузатилган кутилаётган пул оқимлари рискдан холи фоиз ставкада дисконтланадиган аниқлик эквиваленти пул оқимини акс эттиради. Аниқлик эквиваленти пул оқими рискка тузатилган кутилаётган пул оқими (таърифланганидек) бўлиб, натижада бозор иштирокчиси учун маълум пул оқимини кутилаётган пул оқимига савдолашиш фарқ қилмайди. Масалан, агар бозор иштирокчиси 1,200 п.б. кутилаётган пул оқимини 1,000 п.б. маълум пул оқимига савдолашишга интилган бўлса, 1,000 п.б. 1,200 п.б.нинг аниқлик эквиваленти ҳисобланади (яъни 200 п.б. пул риски мукофотини акс эттириши мумкин). Ушбу ҳолатда бозор иштирокчиси учун эгаликдаги активга нисбатан фарқ бўлмаслиги мумкин.


Б26. Аксинча, кутилаётган дисконтланган қиймат усулининг 2-методи риск мукофотини рискдан ҳоли фоиз ставкасига нисбатан қўллаш орқали тизимли (яъни бозор) рискка нисбатан тузатишни амалга оширади. Демак, кутилаётган пул оқимлари эҳтимолий тортилган пул оқимлари билан боғлиқ кутилаётган ставкага тегишли ставкада (яъни кутилаётган даромадлиликда) дисконтланади. Капитал актив нархлаш модели каби рискли активларни нархлашда фойдаланиладиган моделлар кутилаётган даромадлиликни баҳолашда фойдаланилиши мумкин. Дисконтлаш ставкасини тузатиш усулида фойдаланиладиган дисконтлаш ставкаси шартли пул оқимларига тегишли даромадлилик бўлгани сабабли, у кутилаётган дисконтланган қиймат усулининг 2-методида фойдаланиладиган кутилаётган ёки эҳтимолий тортилган пул оқимларига тегишли даромадлиликни ифодалайдиган дисконтлаш ставкасидан юқорироқ бўлиш эҳтимоли мавжуд.


Б27. 1 ва 2-методларни ифодалаш учун, фараз қилайлик, актив қуйида келтирилган эҳтимолий пул оқимлари ва эҳтимоллар асосида аниқланган ҳолда бир йилда 780 п.б. кутилаётган пул оқимларига эга бўлсин. Бир йиллик муддатга эга пул оқимлари бўйича қўлланадиган рискдан ҳоли фоиз ставкаси 5 фоиз ва айнан бир риск тоифасига эга актив бўйича тизимли риск мукофоти 3 фоиз бўлсин.

           

Эҳтимолий пул оқимлари


Эҳтимоллик


Эҳтимолиий тортилган

пул оқимлари

       

500 п.б.

       

15%

75 п.б.

800 п.б.

      

60%

480 п.б.

900 п.б.

        

25%

225 п.б.

Кутилаётган пул оқимлари

        


780 п.б.

          

Б28. Ушбу мисолда, кутилаётган пул оқимлари (780 п.б.) учта эҳтимолий натижаларнинг эҳтимолий тортилган ўртачасини акс эттиради. Амалиётда, кўп эҳтимолий натижалар бўлиши мумкин. Лекин, кутилаётган дисконтланган қиймат усулини қўллаш учун, мураккаб моделлар ва усуллар орқали барча эҳтимолий пул оқимларининг тақсимотларини инобатга олиш ҳар доим ҳам талаб этилмайди. Эҳтимолий пул оқимлари тўпламини қамраб оладиган чекланган миқдордаги дискрет вазиятлар ва эҳтимолларни ҳосил қилиш имкони бўлиши мумкин. Масалан, бозор иштирокчиларининг фаразларини инобатга олган ҳолда, ташкилот айрим ўринли бўлган олдинги даврда ўзлаштирилган ва кейинги даврларда содир бўладиган ҳолатлардаги ўзгаришларга (масалан ташқи омиллардаги ўзгаришлар, жумладан иқтисодий ёки бозор шартлари, соҳадаги тебранишлар ва рақобат ҳамда хусусан ташкилотга таъсир этадиган ички омиллардаги ўзгаришларга) тузатилган пул оқимларидан фойдаланиши мумкин.


Б29. Назарияда, актив пул оқимларининг дисконтланган қиймати (яъни ҳаққоний қиймати) 1-метод ёки 2-метод орқали аниқланганига қарамасдан бир хил бўлади, яъни у қуйидагича бўлади:

(a) 1-метод орқали, кутилаётган пул оқимлари тизимли (яъни бозор) рискка нисбатан тузатилади. Риск бўйича тузатиш суммасини бевосита кўрсатадиган бозор маълумотлари мавжуд бўлмаганда, бундай тузатишни аниқлик эквивалентлари концепцияси орқали активни нархлаш моделидан келтириб чиқариш мумкин. Масалан, риск тузатиши (яъни 22 п.б. пул риски мукофоти) 3 фоизли (780 п.б. - [780 п.б. х (1.05/1.08)]) тизимли риск мукофоти орқали аниқланиши мумкин, бунда 758 п.б. (780 п.б. - 22 п.б.) рискдан холи кутилаётган пул оқимларига олиб келиши мумкин. 758п.б. 780 п.б.нинг аниқлик эквиваленти бўлиб, у рискдан ҳоли фоиз ставкасида (5 фоизда) дисконтланади. Активнинг дисконтланган қиймати (яъни ҳаққоний қиймати) 722 п.б. (758 п.б./1.05) бўлади.

(б) 2-метод орқали, кутилаётган пул оқимлари тизимли (яъни бозор) рискига нисбатан тузатилмайди. Ушбу рискка нисбатан тузатиш дисконтлаш ставкасига киритилади. Демак, кутилаётган пул оқимлари 8 фоизли кутилаётган даромадлиликда (яъни, 5 фоиз рискдан холи фоиз ставкаси плюс 3 фоиз тизимли риск мукофоти) дисконтланади. Активнинг дисконтланган қиймати (яъни ҳаққоний қиймати) 722 п.б. (780 п.б./1.08) бўлади.


Б30. Ҳаққоний қийматни баҳолашда кутилган дисконтланган қиймат усулидан фойдаланишда, 1-метод ёки 2-метод қўлланиши мумкин. 1-метод ёки 2-метод танланиши баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга хос далиллар ва ҳолатларга етарли маълумотлар мавжуд бўладиган ва мулоҳазалар қўлланадиган даражада боғлиқ бўлади.



Бошқа томонлар актив сифатида

эгалик қилмайдиган мажбуриятларга

ва ташкилотнинг ўз улушли инструментларига

нисбатан дисконтланган қиймат усулларини

қўллаш (40 ва 41-бандлар)


Б31. Бошқа томон актив сифатида эгалик қилмайдиган мажбуриятнинг (фойдаланишдан чиқариш мажбурияти) ҳаққоний қийматини баҳолашда дисконтланган қиймат усулидан фойдаланишда, ташкилот, шу ўринда, бозор иштирокчилари мажбуриятни бажаришда сарфлашни назарда тутиши мумкин бўлган келгуси пул чиқимларини баҳолаши лозим. Ушбу келгуси пул чиқимлари мажбуриятни бажариш сарфлари бўйича бозор иштирокчиларининг кутишларини ва бозор иштирокчиси мажбуриятни қабул қилишда талаб этиши мумкин бўлган компенсацияни ўз ичига олиши лозим. Бундай компенсация бозор иштирокчиси қуйидагилар учун талаб этиши мумкин бўлган даромадни ўз ичига олади:

(a) фаолиятни амалга ошириш (яъни мажбуриятни бажариш қиймати; масалан бошқа фаолият учун фойдаланиши мумкин бўлган ресурслардан фойдаланиш орқали); ва

(б) мажбурият билан боғлиқ рискни зиммага олиш (яъни ҳақиқий пул чиқимлари кутилаётган пул чиқимларидан фарқланиши мумкинлигининг рискини акс эттирадиган риск мукофоти; Б33-бандга қаранг).


Б32. Масалан, номолиявий мажбурият шартномавий даромадлиликни ўз ичига олмайди ва ушбу мажбурият учун кузатиладиган бозор даромадлилиги мавжуд эмас. Баъзи ҳолатларда, бозор иштирокчилари талаб этиши мумкин бўлган даромаднинг қисмлари бир биридан фарқланмайди (масалан учинчи томон пудратчи ўзгармас ҳақ асосда белгилаши мумкин бўлган нархдан фойдаланишда). Бошқа ҳолатларда, ташкилот ушбу қисмларни алоҳида тарзда баҳолаши зарур бўлади (масалан учинчи томон шартномачи сарф плюс асосда белгилаши мумкин бўлган нархдан фойдаланишда, чунки ушбу ҳолатда пудратчи сарфлардаги келгуси ўзгаришлар рискига бардошликни ўз зиммасига олмаслиги мумкин).


Б33. Ташкилот бошқа томон актив сифатида эгалик қилмайдиган мажбуриятнинг ёки ташкилотнинг ўз улушли инструментни ҳаққоний қийматини баҳолашда қуйидаги усуллардан бири орқали риск мукофотини инобатга олиши мумкин:

(a) пул оқимларини тузатиш орқали (яъни, пул чиқимлари суммасидаги ошиш сифатида); ёки

(б) келгуси пул оқимларини уларнинг дисконтланган қийматларига дисконтлашда фойдаланиладиган ставкани тузатиш орқали (яъни дисконтлаш ставкасидаги камайиш сифатида).

Ташкилот у рискка нисбатан тузатишларни икки марта ҳисобламаслигини ёки тушириб қолдирмаслигини таъминлаши лозим. Масалан, агар баҳоланган пул оқимлари мажбурият билан боғлиқ рискни зиммасига олишда компенсацияни инобатга олиш учун оширилса, дисконтлаш ставкаси ушбу рискни акс эттириш учун тузатилмаслиги лозим.



Баҳолаш усулларига манба маълумотлар

(67-71-бандлар)


Б34. Манба маълумотлар айрим активлар ва мажбуриятлар (масалан молиявий инструментлар) бўйича кузатилиши мумкин бўлган бозорларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) Биржа бозорлари. Биржа бозорида, ёпилиш нархлари ҳам осонгина мавжуд бўлади ва умуман олганда ҳаққоний қийматни намоён қилади. Бундай бозорга мисол тариқасида Лондон фонд биржасини келтириш мумкин.

(б) Дилер бозорлари. Дилер бозорида, дилерлар савдо қилиш (ўз ҳисобларидан харид қилиш ёки сотиш) учун тайёр турадилар ва ўзларининг капиталидан уларнинг бозорини ташкил этадиган моддалар захирасини сақлашда фойдаланиш орқали ликвидлиликни таъминлайдилар. Одатда, таклиф ва талаб нархлари (мос равишда, улар дилер харид қилиши мумкин бўлган нарх билан дилер сотиши мумкин бўлган нархни акс эттиради) ёпилиш нархларига нисбатан кўпроқ мавжуд бўлади. Биржадан ташқари бозорлар (нархлар оммавий тарзда эълон қилинадиган) дилер бозорлари ҳисобланади. Дилер бозорлари айрим бошқа активлар ва мажбуриятлар, жумладан айрим молиявий инструментлар, товарлар ва жисмоний активлар (масалан фойдаланилган ускуна) учун ҳам мавжуд бўлади.

(в) Брокерлик бозорлари. Брокерлик бозорида, брокерлар харидорлар билан сотувчиларни учраштиришга интиладилар, аммо ўз ҳисобларидан савдо қилишга тайёр бўлмайдилар. Бошқача айтганда, брокерлар ўзларининг капиталидан улар бозорини ташкил этадиган моддалар захирасини сақлашда фойдаланмайдилар. Брокер тегишли томонларнинг таклиф қилинган ва сўралган нархларидан хабардор бўлади, аммо ҳар бир томон одатда бошқа томоннинг нарх талабларидан хабардор бўлмайди. Якунланган операцияларнинг нархларидан баъзида фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади. Брокерлик бозорлари харид қилиш ва сотиш буюртмалари бирлаштириладиган электрон алоқа тармоқларини ва тижорий ва шахсий кўчмас мулк бозорларини ўз ичига олади.

(г) Принципаллар бозорлари. Принципаллар бозорида бирламчи сотишга ҳам қайта сотишга ҳам оид операциялар воситачисиз мустақил тарзда амалга оширилади. Ушбу операциялар бўйича кам маълумотлар оммавий тарзда мавжуд бўлиши мумкин.



Ҳаққоний қиймат иерархияси

(72-90-бандлар)


2-даражанинг манба маълумотлари

(81-85-бандлар)


Б35. Муайян активлар ва мажбуриятлар бўйича 2-даражали манба маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) Лондон банклараро таклиф ставкаси (ЛИБОР) своп ставкасига асосланган ўзгармас-олиш, ўзгарувчан-тўлаш фоиз ставкаси свопи. 2-даража манба маълумоти ЛИБОР своп ставкаси, агар ушбу ставка свопнинг деярли тўлиқ муддати бўйича умумий тарзда белгиланган оралиқларда кузатилса, бўлиши мумкин.

(б) Хорижий валютада ифодаланган даромадлилик чизиғига асосланган ўзгармас-олиш, ўзгарувчан-тўлаш фоиз ставкаси свопи. 2-даражанинг манба маълумоти свопнинг деярли тўлиқ муддати бўйича умумий тарзда белгиланган оралиқларда кузатилган ҳолда чет эл валютасида ифодаланган даромадлилик чизиғига асосланган своп ставкаси бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат, агар свопнинг муддати 10 йил бўлиб, ушбу ставка 9 йил бўйича умумий тарзда белгиланган оралиқларда кузатилса, бунда агар 10-йилга даромадлилик чизиғининг ҳар қандай оқилона узайтирилиши бутунлигича свопнинг ҳаққоний қийматини баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлмаслиги мумкин бўлса, юз бериши мумкин.

(в) Муайян банкнинг таянч ставкасига асосланган ўзгармас-олиш, ўзгарувчан-тўлаш фоиз ставкаси свопи. 2-даражанинг манба маълумоти, агар узайтирилган қийматлар кузатиладиган бозор маълумотлари орқали, масалан, свопнинг деярли тўлиқ муддати мобайнида кузатиладиган фоиз ставкаси билан корреляция орқали тасдиқланса, узайтирилиш орқали келтириб чиқарилган банкнинг таянч ставкаси бўлиши мумкин.

(г) Биржада-савдо-қилинадиган акциялар бўйича уч йиллик опцион. Агар қуйидаги ҳолатларнинг иккиси ҳам мавжуд бўлса, 2-даражанинг манба маълумоти 3-йилга узайтириш орқали келтириб чиқарилган акциялар бўйича назарда тутилган ўзгарувчанлик бўлиши мумкин:

(i) акциялар бўйича бир йиллик ва икки йиллик опционлар учун нархлар кузатиладиган бўлса.

(ii) уч йиллик опционнинг узайтирилган назарда тутилган ўзгарувчанлиги свопнинг деярли тўлиқ муддати учун кузатиладиган бозор маълумотлари орқали тасдиқланса.

Ушбу ҳолатда назарда тутилган ўзгарувчанлик акциялар бўйича бир йиллик ва икки йиллик опционларнинг назарда тутилган ўзгарувчанлигини узайтириш орқали келтириб чиқарилиши мумкин ва, агар бир йиллик ва икки йиллик назарда тутилган ўзгарувчанликлар билан корреляция ҳосил қилинган бўлса, қиёсий ташкилотларнинг акциялар бўйича уч йиллик опционларнинг назарда тутилган ўзгарувчанлиги орқали тасдиқланиши мумкин.

(д) Лицензиялаш келишуви. Бизнес бирлашувида харид қилинган ва яқинда харид қилган ташкилот (лицензиялаш келишувидаги тараф) томонидан ўзаро боғлиқ бўлмаган томон билан музокара қилинган лицензиялаш келишуви учун, 2-даража манба маълумоти келишув бошланишидаги ўзаро боғлиқ бўлмаган томон билан шартномадаги роялти ставкаси бўлиши мумкин.

(е) Чакана савдо нуқталаридаги тайёр товарлар захираси. Бизнес бирлашувида харид қилинган тайёр товарлар захираси учун, 2-даража манба маълумоти чакана бозордаги харидорлар учун нарх ёки улгуржи бозордаги чакана савдо ташкилотлари учун нарх бўлиши мумкин, бунда у захира моддасининг ва қиёсий (яъни ўхшаш) захира моддаларининг ҳолати ва жойи ўртасидаги фарқларга тузатилган бўлади, натижада ҳаққоний қийматни баҳолаш захирани талаб этилган сотиш бўйича уринишларини тугаллаши мумкин бўлган бошқа чакана савдо ташкилотлари сотиш операциясида олиниши мумкин бўлган нархни акс эттиради. Концептуал тарзда, тузатишлар чакана нархга (пастга томон) ёки улгуржи нархга (юқорига томон) нисбатан амалга оширилишига қарамасдан, ҳаққоний қийматни баҳолаш бир хил бўлади. Умуман олганда, ҳаққоний қийматни баҳолашда субъектив тузатишларнинг энг кам суммасини талаб этадиган нархдан фойдаланиш лозим.

(ж) Эгаликдаги ва фойдаланишдаги бино. 2-даража манба маълумоти кузатиладиган бозор маълумотларидан келтириб чиқарилган ҳолда бино бўйича метр квадрат учун нарх (баҳолаш коэффициенти) бўлиши мумкин, масалан, ўхшаш жойдаги қиёсий (яъни ўхшаш) биноларни қамраб оладиган кузатиладиган операция нархларидан келиб чиқадиган коэффициентлар.

(з) Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик. 2-даража манба маълумоти кузатиладиган бозор маълумотларидан келтириб чиқарилган ҳолда баҳолаш коэффициенти (масалан фойда ёки даромад ёки ўхшаш фаолият ўлчовининг коэффициенти) бўлиши мумкин, масалан, операцион, бозор, молиявий ва номолиявий омилларни инобатга олган ҳолда, қиёсий (яъни ўхшаш) бизнесларни қамраб оладиган кузатиладиган операциялардаги нархлардан келиб чиқадиган коэффициентлар.



3-даражанинг манба маълумотлари

(86-90-бандлар)


Б36. Муайян активлар ва мажбуриятлар бўйича 3-даража манба маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) Узоқ муддатли валюта свопи. 3-даража манба маълумоти умумий тарзда белгиланган оралиқларда ёки бошқа ҳолларда валюта свопининг деярли тўлиқ муддати бўйича кузатиладиган бозор маълумотлари орқали тасдиқланмаслиги мумкин бўлган кузатилмайдиган муайян валютадаги фоиз ставкаси бўлиши мумкин. Валюта свопидаги фоиз ставкалар тегишли мамлакатларнинг даромадлилик чизиқлари орқали ҳисобланадиган своп ставкалари ҳисобланади.

(б) Биржада савдо қилинадиган акциялар бўйича уч йиллик опцион. 3-даража манба маълумоти олдинги ўзгарувчанлик, яъни акцияларнинг олдинги нархларидан олинадиган акциялар бўйича ўзгарувчанлик кўрсаткичи бўлиши мумкин. Олдинги ўзгарувчанлик одатда келгуси ўзгарувчанлик бўйича жорий бозор иштирокчиларининг кутишларини, ҳатто агар у опционни нархлашда ягона мавжуд маълумот бўлса ҳам, акс эттирмайди.

(в) Фоиз ставкаси свопи. 3-даража манба маълумоти бевосита кузатилмайдиган ва бошқа ҳолларда кузатиладиган бозор маълумотлари томонидан тасдиқланмайдиган маълумотлар орқали ҳосил қилинган своп бўйича оралиқ бозор келишув (мустақил) нархига нисбатан тузатиш бўлиши мумкин.

(г) Бизнес бирлашувида қабул қилинган фойдаланишдан чиқариш мажбурияти. 3-даража манба маълумоти мажбуриятни бажариш учун тўланадиган келгуси пул чиқимлари бўйича ташкилотнинг ўз маълумотлари (жумладан мажбуриятни бажариш сарфлари бўйича бозор иштирокчиларининг кутишлари ва бозор иштирокчиси активни ҳисобдан чиқариш учун мажбуриятни қабул қилишда талаб этиши мумкин бўлган компенсация) орқали, агар бозор иштирокчилари бошқа фаразлардан фойдаланиши мумкинлигини кўрсатадиган маълумотлар асосланган тарзда мавжуд бўлмаса, жорий ҳисоб баҳоси бўлиши мумкин. Ушбу 3-даража манба маълумотидан, агар ташкилотнинг кредит ҳолатининг мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига таъсири келгуси пул чиқимларининг баҳосида эмас, балки дисконтлаш ставкасида акс эттирилса, дисконтланган қиймат усулида бошқа манба маълумотлар, масалан жорий рискдан ҳоли фоиз ставкаси ёки кредитга тузатилган рискдан холи ставка, билан бирга фойдаланиш мумкин.

(д) Пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик. Агар бозор иштирокчилари бошқа фаразлардан фойдаланиши мумкинлигини кўрсатадиган маълумотлар асосланган тарзда мавжуд бўлмаса, 3-даража манба маълумоти ташкилотнинг ўз маълумотлари орқали ишлаб чиқилган молиявий режа (масалан пул оқимларининг ёки фойда ёки зарарнинг режаси) бўлиши мумкин.



Актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажми

ёки даражаси аҳамиятли тарзда камайганда

ҳаққоний қийматни баҳолаш


Б37. Актив ёки мажбурият (ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар) бўйича меъёрдаги бозор фаолиятига нисбатан ушбу актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган бўлса, активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига таъсир кўрсатиши мумкин. Мавжуд далил асосида, актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлганини аниқлаш учун ташкилот қуйидагилар каби омилларнинг аҳамиятлилигини ва ўринлилигини баҳолаши лозим:

(a) Яқин орада жуда кам операциялар мавжудлиги.

(б) Нарх котировкалари жорий маълумотлар орқали ҳосил қилинмаганлиги.

(в) Нарх котировкалари вақт мобайнида ёки маркет-мейкерлар ўртасида (масалан айрим брокерлик бозорларида) аҳамиятли даражада ўзгариши.

(г) Олдин активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматлари билан юқори боғланишга эга бўлган индекслар ушбу актив ёки мажбурият бўйича ҳаққоний қийматнинг яқин орадаги кўрсаткичлари билан очиқ тарзда боғланмаганлиги.

(д) Актив ёки мажбурият бўйича кредит ва бошқа жавобгарликларни бажармаслик риски тўғрисида барча мавжуд бозор маълумотларини инобатга олган ҳолда, ташкилотнинг кутилаётган пул оқимлари бўйича баҳоси билан қиёслаганда кузатилаётган операциялар ёки нархлар котировкаси бўйича назарда тутилган ликвидлилик риск мукофотларида, даромадлиликларда ёки фаолият натижаси кўрсаткичларида (масалан муддатни кечиктириш даражалари ёки зарарнинг жиддийлиги) аҳамиятли ошиш мавжуд.

(е) Кенг талаб ва таклиф спрэди ёки талаб ва таклиф спрэдида аҳамиятли ошиш мавжуд.

(ж) Актив ёки мажбурият ёхуд ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар бўйича янги эмиссиялар учун бозор (яъни, бирламчи бозор) фаолиятида аҳамиятли камайиш мавжуд ёки бундай бозор мавжуд эмас.

(з) Кам маълумотлар (масалан, принципаллар бозорида содир бўладиган операциялар учун) оммавий тарзда мавжуд.


Б38. Агар ташкилот актив ёки мажбурият (ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар) бўйича меъёрдаги бозор фаолиятига нисбатан актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган деб хулоса қилса, операцияларнинг ёки нархлар котировкасининг кейинги таҳлили зарур бўлади. Фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасидаги камайишнинг ўзи операция нархи ёки нарх котировкаси ҳаққоний қийматни акс эттирмаслигини ёки ушбу бозордаги операция одатдаги эмаслигини кўрсатмаслиги мумкин. Лекин, агар ташкилот операция нархи ёки нарх котировкаси ҳаққоний қийматни акс эттирмаслигини (масалан одатий бўлмаган операцияларнинг мавжуд бўлиши мумкинлигини) аниқласа, операцияларга ёки нархлар котировкасига нисбатан тузатиш, агар ташкилот ушбу нархлардан ҳаққоний қийматни баҳолаш асоси сифатида фойдаланса ва ушбу тузатиш бутун ҳаққоний қийматни баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлиши мумкин бўлса, зарур бўлади. Тузатишлар бошқа ҳолатларда ҳам зарар бўлиши мумкин (масалан, ўхшаш актив бўйича нарх уни баҳоланаётган активга нисбатан қиёсий бўлишини таъминлаш учун аҳамиятли тузатишни талаб этса ёки нарх кучга эга бўлмаса).


Б39. Мазкур МҲХС операцияларга ёки нархлар котировкасига нисбатан аҳамиятли тузатишларни амалга ошириш учун услубиётни белгиламайди. Ҳаққоний қийматни баҳолашда баҳолаш усулларидан фойдаланиш муҳокамаси учун 61-66 ва Б5-Б11-бандларга қаранг. Фойдаланилган баҳолаш усулидан қатъий назар, ташкилот ўринли риск тузатишларини, жумладан бозор иштирокчилари активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос ноаниқлик учун қоплаш сифатида талаб этиши мумкин бўлган суммани акс эттирадиган риск мукофотини (Б17-бандга қаранг), инобатга олиши лозим. Акс ҳолда, баҳолаш ҳаққоний қийматни ҳаққоний тарзда акс эттирмайди. Баъзи ҳолатларда, ўринли риск тузатишини аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Лекин, қийинлик даражасининг ўзи риск тузатишини истисно қилиш учун етарли асос бўлмайди. Рискка тузатиш киритиш жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияни акс эттиришга хизмат қилиши лозим.


Б40. Агар актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган бўлса, баҳолаш усулида ўзгариш ёки бир неча баҳолаш усуллари ўринли бўлиши мумкин (масалан, бозор ёндашувидан ёки дисконтланган қиймат усулидан фойдаланиш). Бир неча баҳолаш усулларидан фойдаланишдан юзага келадиган ҳаққоний қиймат кўрсаткичларини тортишда, ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашлар кенглигининг асосланганлигини кўриб чиқиши лозим. Мақсад жорий бозор шартларида ҳаққоний қийматнинг энг яхши натижаси бўлган кенгликдаги нуқтани аниқлашдир. Ҳаққоний қийматни баҳолаш оралиғининг кенглиги қўшимча таҳлилни талаб этиши мумкин.


Б41. Ҳатто актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган бўлсада, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсади ўзгармасдан қолади. Ҳаққоний қиймат жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда (яъни мажбурий ликвидация ёки мажбурий сотув бўлмаган) активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх ҳисобланади.


Б42. Агар актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлганда, бозор иштирокчилари жорий бозор шартлари асосида баҳолаш санасида операцияни амалга оширишга интиладиган нархни баҳолаш, баҳолаш санасидаги далиллар ва ҳолатларга боғлиқ бўлади ва мулоҳазани талаб этади. Ташкилотнинг активни сақлашни ёки мажбуриятни ҳисоб-китоб қилишни ёки бошқа ҳолларда бажаришни назарда тутиши ҳаққоний қийматни баҳолашда ўринли бўлмайди, чунки ҳаққоний қиймат ташкилотга хос баҳолаш эмас, балки бозорга асосланган баҳолашдир.



Одатдаги операция ҳисобланмайдиган

операцияларни аниқлаш


Б43. Операция одатдаги операция бўлишини (ёки одатдаги операция бўлмаслигини) аниқлаш, агар актив ёки мажбурият (ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар) бўйича меъёрдаги бозор фаолиятига нисбатан актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган тақдирда, қийинроқ бўлади. Бундай ҳолатларда ушбу бозордаги барча операциялар одатдаги эмас (яъни, мажбурий ликвидациялар ёки мажбурий сотувлар) деб хулоса қилиш ноўрин бўлади. Операция одатдаги бўлмаслигини кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(a) Жорий бозор шартларида активлар ёки мажбуриятларни қамраб оладиган операциялар учун одатий ва анаънавий бўлган маркетинг фаолиятларига имкон бериш учун баҳолаш санасидан олдинги даврда бозорга етарли таъсир мавжуд бўлмаган.

(б) Одатий ва анаънавий маркетинг даври мавжуд бўлган, аммо сотувчи ягона бозор иштирокчисига нисбатан актив ёки мажбуриятнинг савдосини амалга оширган.

(в) Сотувчи банкротликда ёки банкротликка яқин ҳолатда ёки ликдвидатор бўлган (яъни сотувчи мушкул вазиятда).

(г) Сотувчидан меъёрий ёки қонуний талабларни бажариш учун сотиш талаб этилган (яъни сотувчи босим остида).

(д) Операция нархи айнан бир ёки ўхшаш актив ёки мажбурият бўйича бошқа яқин орадаги операциялар билан солиштирилганда ажралиб турган.

Ташкилот мавжуд далилнинг аҳамиятга молик эканлиги жиҳатидан операция одатдаги бўлишини аниқлаш учун ҳолатларни баҳолаши лозим.


Б44. Ташкилот ҳаққоний қийматни баҳолашда ёки бозор риски мукофотларини баҳолашда қуйидагиларни барчасини кўриб чиқиши лозим:

(a) Агар далил операция одатдаги операция эмаслигини кўрсатса, ташкилот ушбу операция нархига нисбатан, агар мавжуд бўлса, кичик урғу (ҳаққоний қийматнинг бошқа кўрсаткичлари билан қиёсланганда) бериши лозим.

(б) Агар далил операция одатдаги операция эканлигини кўрсатса, ташкилот ушбу операция нархини инобатга олиши лозим. Ҳаққоний қийматнинг бошқа кўрсаткичлари билан қиёслаганда ушбу операция нархига нисбатан бериладиган урғунинг суммаси қуйидагилар каби далиллар ва ҳолатларга боғлиқ бўлади:

(i) операция ҳажми.

(ii) операциянинг баҳоланаётган актив ёки мажбуриятга нисбатан қиёсийлиги.

(iii) операциянинг баҳолаш санасига яқинлиги.

(в) Агар ташкилот операция одатдаги операция бўлишини хулоса қилиш учун етарли маълумотга эга бўлмаса, у операция нархини инобатга олиши лозим. Лекин, ушбу операция нархи ҳаққоний қийматни акс эттирмаслиги мумкин (яъни, операция нархи ҳаққоний қийматни баҳолашда ёки бозор риски мукофотларини баҳолашда ягона ёки бирламчи асос бўлиши зарур эмас). Ташкилот муайян операциялар одатдаги операция бўлишини хулоса қилиш учун етарли маълумотга эга бўлмаса, одатдаги операция деб ҳисобланган бошқа операциялар билан қиёслаганда ушбу операцияларга камроқ урғу берилиши лозим.

Ташкилот операция одатдаги операция бўлишини аниқлаш учун изчил уринишларни амалга ошириши талаб этилмайди, лекин у асосланган тарзда мавжуд бўлган маълумотларни инкор этмаслиги лозим. Ташкилот операцияда бир томон бўлса, у операция одатдаги бўлишини хулоса қилиш учун етарли маълумотга эга деб фараз қилинади.



Учинчи томонлар тарафидан таъминланган

нархлар котировкасидан фойдаланиш


Б45. Мазкур МҲҲС, агар ташкилот ушбу томонлар таъминлаган нархлар котировкаси мазкур МҲХСга мувофиқ ҳосил қилинганлигини аниқласа, учинчи томонлар таъминлаган нархлар котировкасидан фойдаланишга тўсқинлик қилмайди.


Б46. Агар актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган бўлса, ташкилот учинчи томонлар таъминлаган нархлар котировкаси одатдаги операцияларни ёки бозор иштирокчисининг фаразларини (жумладан риск бўйича фаразларни) акс эттирадиган баҳолаш усулини акс эттирадиган жорий маълумотлар орқали ҳосил қилинганлигини баҳолаши лозим. Ҳаққоний қийматни баҳолашга манба маълумот сифатида нарх котировкасига урғу беришда, ташкилот (операциялар натижаларини акс эттирадиган ҳаққоний қийматнинг бошқа кўрсаткичлари билан қиёслаганда) операциялар натижасини акс эттирмайдиган котировкаларга камроқ урғу беради.


Б47. Бундан ташқари, котировканинг хусусияти (масалан котировка намунавий нарх ёки боғловчи таклиф бўлиши) мавжуд далилга урғу беришда инобатга олиниши лозим, бунда боғловчи таклифларни акс эттирадиган учинчи томон орқали таъминланган котировкаларга кўпроқ урғу берилади.






В ИЛОВА



КУЧГА КИРИШ САНАСИ

ВА ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мазкур илова МҲХСнинг ажралмас қисми бўлиб, МҲХСнинг бошқа қисмлари каби тенг кучлидир.


В1. Мазкур МҲХС ташкилот томонидан 2013 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур МҲХСни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


В2. Ушбу МҲХС у дастлаб қўлланадиган йиллик даврнинг бошидан перспектив тарзда қўлланиши лозим.


В3. Ушбу МҲХСнинг ёритиб бериш талаблари мазкур МҲХСнинг дастлабки қўлланишидан олдинги даврлар учун таъминланган қиёсий маълумотларга нисбатан қўлланиши талаб этилмайди.


В4. 2013 йил май ойида эълон қилинган "2011-2013 йиллар даври бўйича йиллик такомиллаштиришлар" бўйича 52-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2014 йил 1 июль ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврларга нисбатан қўллаши лозим. Ташкилот ушбу ўзгаришни 13-сон МҲХС дастлаб қўлланилган йиллик даврнинг бошидан перспектив тарзда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


В5. 2014 йил июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 52 бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


В6. 2016 йил январь ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС "Ижара" бўйича 6-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.

         

            

-------------------------------------------------------------

*) Мазкур иловада, монетар суммалар "пул бирликлари (п.б.)"да белгиланади.

           

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь






























































Время: 0.2178
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish