язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Хитой Халқ Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона иши соҳасида ўзаро кўмаклашиш тўғрисида Битим (Битим Пекин шаҳрида 2005 йил 25 майда имзоланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати

ўртасида божхона иши соҳасида

ўзаро кўмаклашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

икки Томоннинг божхона маъмуриятлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳамда ўзаро кўмаклашишга интилиб,

икки Томоннинг божхона маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик ёрдамида иккала Томон ўртасида товарлар ва йўловчилар ҳаракатланишига кўмаклашиш истагида,

божхона қонун ҳужжатларининг бузилиши иккала Томоннинг иқтисодий, ижтимоий ва солиқ манфаатларига зиён етказишини эътиборга олиб,

божхона ҳуқуқбузарлигига қарши йўналтирилган ҳаракатлар иккала Томон божхона маъмуриятлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада самарали воситаси бўлиши мумкинлигига амин бўлиб,

аҳдлашувчи Томонлар қабул қилган ва уларга нисбатан қўлланиладиган халқаро конвенциялар доирасида юклатиладиган мажбуриятларни эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Божхона қонун ҳужжатлари" атамаси товарларнинг импорт, экспорт, ҳаракатланиш ёки сақлаш, шунингдек қ

...