ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қозоғистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1998 йил 30 октябрь, ЎзР Президентининг 02.05.2005 й. ПҚ-65-сон Қарори билан тасдиқланган, 2005 йил 14 июндан кучга киради)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида жиноятчиликка қарши курашда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ*


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

жиноятчилик, айниқса уюшган шаклдаги жиноятчилик ривожланишининг миқёслари ва йўналишларидан ташвишланаётганликларини билдириб,

ўз мамлакатларининг фуқароларини инсоннинг ҳаёти, ҳуқуқи, эрки, шаъни ва қадр-қимматига таҳдид солувчи кучлардан ишончли ҳимоя қилиш, жамият ва давлат манфаатларини таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,

умум тан олинган инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилишда халқаро ҳамкорликка алоҳида аҳамият бериб,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ҳамда жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1997 йил 2 июндаги Шартномани эътиборга олиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судловни амалга ошириш борасидаги ҳужжатларининг қоидаларини ҳисобга олиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик принципларидан келиб чиқиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битимнинг қўлланиш доираси ва субъектлари


1. Томонлар ўзларининг ваколатли марказий органлари орқали ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ва ўз давлатининг қонунлари ҳамда халқаро мажбуриятларига амал қилиб, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширадилар.


2. Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланадилар:

Ўзбекистон Республикасидан  Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

...
Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск