ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Уй-жой қонунчилиги /

"Профессионал бошқарув компанияси" масъулияти чекланган жамияти Устави

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

_______________________


РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

________- сонли гувоҳнома

200__йил "____"_________

________________________________

"Бошқарув компанияси" масъулияти

чекланган жамиятнинг Таъсис

йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

"_____________________"

1-сонли баённома

200 __ йил "____"_________



"_________________________________"

"Профессионал бошқарув компанияси"

масъулияти чекланган жамияти

УСТАВИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "____________________________" Профессионал бошқарув компанияси" масъулияти чекланган жамияти, кейинги ўринларда "Бошқарув компанияси" деб номланади, Таъсис шартномаси ва Устав асосида ҳамда Бошқарув компанияси Иштирокчиларининг маблағларини бирлаштириш асосида ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, тижорат ва бошқа турдаги хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида ташкил этилди.


1.2. Ўз фаолиятида Бошқарув компанияси Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Уй -жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Қонуни, "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги N ПҚ-5-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Таъсис шартномаси ва мазкур Уставга асосланади.


1.3. Профессионал бошқарув компанияси Иштирокчилари (муассислари) (кейинги ўринларда - иштирокчилари) қуйидагилардир:


1.

2.

3.

(элликдан ортиқ эмас)


1.4. Бошқарув компаниясининг ўзбек тилида номланиши 

"__________________________________ Professional Boshqaruv Kompaniyasi Masuliyati Cheklangan Jamiyati" ("______________________ Профессионал Бошқарув компанияси Масъулияти чекланган жамияти");

рус тилида  Общество с ограниченной ответственностью "Профессиональная Управляющая компания"________________________"


Қисқартирилган номи:

ўзбек тилида - "__________________________" ВК МСhJ ("___________________ ПБК МЧЖ");

рус тилида - ООО - "УК "_____________________".


1.5. Бошқарув компаниясининг жойлашуви ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, ___________________________________________

_______________________________________________________________


1.6. Бошқарув компаниясининг фаолият муддати чекланмаган.



2. БОШҚАРУВ КОМПАНИЯСИ МАҚСАДИ

ВА ФАОЛИЯТ ПРЕДМЕТИ


2.1. Бошқарув компанияси фаолиятининг асосий мақсади уй-жой соҳасида кўчмас мулк мулкдорларига ёки мулкдорлар томонидан ваколат берилган органлар, уй -жой мулкдорлари ширкатига (кейинги ўринларда - "УМШ"), кўп квартирали уйлардаги тураржой ва нотураржой мулкдорларига ва бошқа, ташкилотлар ёки шахсларга кўчмас мулкни бошқариш соҳасида хизмат кўрсатиш орқали даромад олишдан иборат.


2.2. Бошқарув компанияси фаолияти предмети қуйидаги турдаги хизматларни кўрсатишдан иборат:


2.2.1. Кўчмас мулкка хизмат кўрсатилишини бошқариш бўйича, жумладан:


- инвентаризация ўтказиш;

- техник ҳолатни кўрикдан ўтказиш;

- хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг устуворлигини баҳолаш;

- хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, мулкнинг айрим объектларини (қисмлари) модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган нуқсонлар далолатномаси ва бошқа турдаги техник ҳужжатларни тузиш;

- мулкни сақлаш бўйича йиллик ва истиқболли режалар лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- техник ва санитария хизматларини кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар режалари ва жадвалларини тайёрлаш;

- янги жиҳозлар ва муҳандислик тизимларини ўрнатиш, мулкни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

- мулкка авария-диспетчерлик хизмати кўрсатилишини уюштириш.


2.2.2. Молиявий бошқарув бўйича, жумладан:


- мулкни сақлаш режаларини амалга ошириш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни баҳолаш;

- айрим иш турлари, таъмирлаш бўйича сметаларни ишлаб чиқиш;

- Даромадлар ва харажатлар сметалари лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- уй-жой мулкдорларининг (уй-жой мулкдорлари ширкати аъзоларининг) мулкни сақлаш харажатларини қоплаш бўйича тўловлари (бадаллари) миқдорини ҳисоблаб чиқиш;

- Даромадлар сметаси моддаларига мос ҳолда тўловлар (бадаллар) тушуми ҳисобини юритиш ва назорат қилиш;

- уй-жой мулкдорлари ширкатлари, мулкдорлар ва улар томонидан ваколат берилган органлар, ташкилотлар ва шахслар учун даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

- хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун тўловларни тасдиқлаш бўйича чиқим ҳужжатларини текшириш;

- уй-жой мулкдорлари ширкатларининг бухгалтерлик ҳисобини ва ҳисоботини юритиш;

- уй-жой мулкдорлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни ҳисоб-китоб қилиш;

- аудиторлик текширувларини ташкил этиш.


2.2.3. Маъмурий бошқарув бўйича, жумладан:


- давлат органлари ва бошқа органларда мулкдорлар, уй-жой мулкдорлари ширкатлари номидан иш юритиш;

- хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича малакали ижрочилар, пудратчиларни излаш;

- мулкдорлар ёки улар томонидан ваколат берилган органлар, ташкилотлар ёки шахсларга ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш) бўйича танловлар (тендерлар) ўтказиш учун танлов ҳужжатлари тўпламини ишлаб чиқиш ёки бу борада ёрдам бериш;

- уй -жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа мижозлар учун лавозим йўриқномаларини ва ишларни бажариш бўйича топшириқларни ишлаб чиқиш;

- мулкдорлар ёки улар томонидан ваколат берилган органлар, ташкилотлар ёки шахслар учун ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш) бўйича шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- ижрочилар, пудратчилар томонидан шартномаларнинг бажарилишини назорат қилиш, бажарилган ишлар ҳажми ва сифатини баҳолаш;

- уй-жой мулкдорлари ширкатида мулкдорларнинг тўлови (бадаллари) йиғимини ташкил этиш;

- муддати ўтган тўловлар ва қарзлар тушумини

...
Время: 0.2031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск