язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикасининг 04.04.2006 й. ЎРҚ-29-сон "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.01.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 25.02.2006 й. маъқулланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.04.2006 й.

N ЎРҚ-29



"КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 27 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 февралда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги 355-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 65-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит уюшмаси кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилотидир";


2) 4-модданинг учинчи қисми:

биринчи хатбошиси "лицензия берилиши учун" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки унинг ҳудудий бошқармасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолдаги рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза";


3) 5-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи мазкур сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма равишда юборилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан кўпи билан ўн кун муддатда амалга оширилади. Кредит уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгитдан берилган ҳисобланади";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


4) 6-модданинг:

биринчи қисмидаги "молиявий операциялар" деган сўзлар "молиявий ва касса операциялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

кредит уюшмаларининг ҳисоботи ва бошқа ҳужжатларини текширади;

кредит уюшмаларининг фаолияти тўғрисида ахборот олади;

кредит уюшмаларининг фаолиятини текширади;

кредит уюшмасининг фаолиятини аудитдан ўтказишга доир талабларни белгилайди;

кредит уюшмаларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

ижро этувчи орган раҳбарларининг малакасига доир талабларни белгилайди;

молиявий операциялар ўтказилишини олти ойгача бўлган муддатга чеклайди, шунингдек филиаллар тузишни ҳам шунча муддатга тақиқлаб қўяди;

кредит уюшмаси лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туради, тугатади ёки лицензияни бекор қилади";


5) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ўз аъзолари билан лизинг операцияларини амалга ошириш;

ўз фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, аъзоларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадларида уюшмалар ва бошқа бирлашмалар тузиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибда филиаллар тузиш";


6) 11-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"молиявий ва касса операциялари ўтказишнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган қоидаларига риоя қилишга";

учинчи-олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошиси "эълон қилиш ва" деган сўзлардан кейин "ўз вақтида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 19-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси "шунингдек тўлов миқдорлари ва муддатларини белгилайди" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "кредит қўмитаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 21-модданинг бешинчи қисми:

олтинчи хатбошиси "органни" деган сўздан кейин "ҳамда кредит қўмитасини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"кредит уюшмасининг бўлинмалари тўғрисидаги низомни, шунингдек сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш;

кредит уюшмасининг филиалларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш";

еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


9) 22-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижро этувчи орган раҳбари ва ходимлари кредит уюшмаси билан меҳнат шартномаси тузадилар. Кредит уюшмаси номидан кредит уюшмаси ва ижро этувчи орган раҳбари ўртасидаги меҳнат шартномасини кенгаш раиси имзолайди. Кредит уюшмаси номидан меҳнат шартномаларини ижро этувчи орган раҳбари имзолайди";


10) 23-модданинг иккинчи қисмидаги "аъзоларининг умумий йиғилиши" ва "бошқа органларининг" деган сўзлар тегишинча "кенгаши" ҳамда "кенгаши ва тафтиш комиссиясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 25-модда учинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредит, шунингдек кредит уюшмаси аъзоси бўлмаган шахсларнинг кафиллиги ёки кафолат билан таъминланиши мумкин".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 6 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 14-сон, 111-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 4-сон, 155-модда