язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Шаҳар транспорти/ Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисида намунавий Низом (ЎзР ВМ 17.08.1998 й. 350 сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 августдаги

350-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил

этиш комиссияси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси (кейинги ўринларда матнда "Комиссия" деб аталади) шаҳарда йўловчилар ташиш ишларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, улар кўрсатаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида рақобат муҳитини яратишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.


2. Комиссия ўз фаолиятида "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентикинг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифаларидир:

шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;

шаҳар транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва рақобатни ривожлантириш;

шаҳар йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ташкил этиш;

шаҳар йўловчилар транспортини ривожлантиришга, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

йўловчилар ҳуқуқлари таъминланишини ташкил этиш.


4. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

давлат бошқаруви органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни олиш;

шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ташкил этиш;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш;

ваколатли органлар (ЙҲХДХ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси ва бошқалар) билан йўл ҳаракати хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларничг текин ва имтиезли юриши таъминлани-шиьи назорат қилишни амалга оширишга оид чора-тадбирларни уюштириш ва бошқалар;

тендерда ютиб чиқилган йўналишларда қонунга зид равишда ишловчи ташувчилар аниқланганда солик органларига маъмурий жазо чоралари кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;

шаҳар автобусларида йўловчилар ташишнинг амалдаги тарифларини ўзгартириш юзасидан ҳокимликларга таклифлар киритиш.


5. Комиссия:

тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (бир ойда камида бир марта) якунлаб боришга;

шаҳар йўловчилар транспорти иши устидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил этишга ва аниқланган камчиликларни бартараф зтиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;

жадваллар ва йўналишлар бўйича хизмат кўрсатишнинг сифати, маданияти ва бир маромда бўлишининг у ёки бу масалалари бўйича шаҳарликларнинг жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;

аҳолини ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини, вилоятлар (шаҳарлар) ҳокимликларини тендер бўйича шаҳар йўналишини ютиб чиққан йўловчи ташувчилар билан тузилган контрактлар бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга мажбурдир.


6. Комиссия комиссия фаолиятига раҳбирлик қилувчи раис, унинг  ўринбосарлари ва манфаатдор бошқарув органлари ҳамда жойлардаги хўжалик бирлашмалари, шунингдек, жамоат ташкилотларининг вакилларидан иборат Комиссиянинг бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосарларидан бири Комиссия раиси ҳисобланади.

Комиссия таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят (шаҳар) ҳокимлиги қарори билан тасдиқланади.

Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида 75 фоизи қатнашганда қонуний ҳуқуқга эга бўлади.

Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда комиссия раисининг (у бўлмаганда - раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Шаҳар йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш бўйича комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига юкланади.