язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Валютани тартибга солиш/ Валюта операциялари (битимлар). Хорижий валютада тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш Тартиби (АВ томонидан 22.01.1999 й. 611-сон билан рўйхатга олинган, МБ томонидан 28.03.1998 й. 35-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.01.1999 й

N 611




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

28.03.1998 й.

N 35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ БИЛАН

КЕЛИШИЛГАН

11.01.1999 й.

N ЭГ/13-01-44



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик

шахслар томонидан чет эл валютасида

касса операцияларини юритиш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, нақд чет эл валютасини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан касса интизомига риоя қилинишининг тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Юридик шахслар (кейинги ўринларда  корхоналар) нақд чет эл валютасини Марказий банк ҳудудий бош бошқармаларининг ҳисоб-китоб-касса марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги (кейинги ўринларда  банклар) валюта ҳисобрақамларида сақлашлари шарт.

2. Келиб тушган нақд чет эл валютаси сақлаш ва валюта ҳисобрақамига ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда корхоналар томонидан банкларга топширилиши лозим.

3. Банклардан олинган нақд чет эл валютаси қатъий равишда мақсадга мувофиқ сарфланиши шарт.


II. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА

БЕРИШ ҲАМДА КАССА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


4. Чет эл валютасини қабул қилаётганда корхоналарнинг кассирлари техник воситалар ёрдамида чет эл валютасининг тўловга яроқлилигини аниқлашлари шарт. Чет эл валютасининг тўловга яроқлилиги қўшимча равишда Марказий банк томонидан тавсия этилган маълумотномалар бўйича текширилади.

Корхоналарнинг кассаларига чет эл валютасини қабул қилиш ушбу Тартибга 1-шаклдаги иловага мувофиқ кирим касса ордерлари орқали амалга оширилади.

Нақд чет эл валютаси қабул қилинаётганда, уни топширувчига, бош бухгалтер ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ҳамда кассирнинг имзоси қўйилган квитанция (кирим касса ордерининг милки) берилади.

5. Корхоналарнинг кассаларидан чет эл валютасини бериш ушбу Тартибга 2-шаклдаги иловага мувофиқ, олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида берилган чиқим касса ордерлари орқали амалга оширилади.

Чет эл валютасини беришга доир ҳужжатлар корхона раҳбари ва корхона бош бухгалтери ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар томонидан имзоланган бўлиши шарт.


6. Корхона кассасига келиб тушган чет эл валютаси тўлалигича кассага кирим қилинади. Банкдан хизмат сафари харажатлари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун олинган маблағлар қатъий равишда мақсадга мувофиқ ишлатилиши лозим. Ишлатилмаган маблағлар уч кундан кечиктирмасдан банкка қайтарилиши шарт.

Банкка нақд хорижий валютани топшириш усуллари банк томонидан корхона билан келишилган ҳолда белгиланади.

7. Чет эл валютаси чиқим касса ордери бўйича жисмоний шахсга у ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат) кўрсатганда берилади.

9. Чет эл валютасини кассир фақат чиқим касса ордерида кўрсатилган шахсгагина беради. Агар чет эл валютаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан берилса, ордер матнида чет эл валютасини олувчининг фамилияси, исми, отасининг исмидан кейин бухгалтерия томонидан чет эл валютасини олишга ишонч билдирилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади. Ишончнома кассирда қолади ва чиқим касса ордерига тикиб қ

...