Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Марказий банк Бошқарувининг 215-В-1-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-3-сон "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 11.03.2006 й. Қарори (АВ томонидан 28.04.2006 й. 1137-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.04.2006 й.

N 1137-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.03.2006 й.

N 215-В-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

11.03.2006 й.

N 01-02/19-3

ҚАРОРИ



Ҳисоб-китоблар маълумотномасини

расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 8 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Валютани тартибга солиш тўғрисида" (янги таҳрири), "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ республиканинг турли ҳудудларидан битта шартнома асосида экспорт қилинаётган товарларни божхонада расмийлаштирилишини соддалаштириш ва валюта назоратини тартибга солиш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 2002 йил 22 апрелдаги 215-В ва 02/19-10-сон қарори билан тасдиқланган "Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом"га (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1137 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                              Ф. Муллажонов



Давлат божхона қўмитаси раиси                               С. Носиров






Қарорга

ИЛОВА



Ҳисоб-китоблар маълумотномасини

расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ҳисоб-китоблар маълумотномаси харидорларга хизмат кўрсатувчи банк кафолатли ёки экспорт шартномаларини сиёсий ва тижорат хатарларидан суғурталаш полиси мавжуд бўлганда ёки олдиндан ҳақ олинганда ёхуд жўнатилаётган маҳсулот суммасига аккредитив очилганда, шартномани ҳисобга олиш учун қабул қилган банк муассасаси томонидан икки нусхада тўлдирилади. Бир нусхаси мижозга берилади, иккинчиси эса банкда қолади.

Экспорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда божхона органларига ҳисоб-китоблар маълумотномасининг асли ва унинг корхона раҳбари томонидан тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар.

Экспорт қилинаётган товарни расмийлаштираётган божхона постининг мансабдор шахси ҳисоб-китоблар маълумотномасининг асли ва унинг нусхаси орқасига божхона юк декларациясининг тартиб рақами, экспорт қилинаётган товарнинг миқдори ва қийматини кўрсатган ҳолда имзо қўяди ва уларни шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди. Ҳисоб-китоблар маълумотномасининг асли декларантга қайтариб берилади, унинг нусхаси эса божхона органида қолади.

Битта ҳисоб-китоблар маълумотномаси қиймати доирасида товарлар бир нечта партияларда экспорт қилинган ҳолатда, экспорт қилинадиган товарларнинг ҳар бир партиясининг божхона расмийлаштируви ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда экспорт қилинадиган товарларнинг иккинчи ва кейинги партияларини божхонада расмийлаштиришда ҳисоб-китоблар маълумотномасининг асли ва унинг нусхаси орқа тарафидаги божхона органларининг ёзувлари билан, корхона раҳбари томонидан ҳам орқа тарафи тасдиқланади ва божхона органларига тақдим қилинади.


2. 3-банднинг иккинчи хатбошида "чиқарилаётган товарлар" сўзларидан кейин "шу жумладан, бир нечта партияларда чиқарилаётгани" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 145-модда.





























Время: 0.1292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск