язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Суғурта захиралари/ Молия вазирининг 08.02.2006 й. 10-сон "Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.04.2006 й. 1565-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.04.2006 й.

N 1565




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.02.2006 й.

N 10


БУЙРУҒИ



Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта

таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари,

жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг

кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини

аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 2 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 10-сон, 69-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сонли "Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисида"ги қарорининг 3-бандига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 йил, 7-сон, 24-модда) асосан БУЮРАМАН:


1. Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* биноан тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


3. Ушбу буйруқ кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 19 январдаги 18-сонли Суғурталовчиларнинг актив ва мажбуриятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи (2004 йил 16 март, рўйхати рақами 1328) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Молия вазири                                                                  Р. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 144-модда.