язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.04.1998 й. 599-I-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1998 й.

N 599-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЕР КОДЕКСИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 1998 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилсин. Мазкур Кодекснинг амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги Фармони билан тасдиқланган "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури"да назарда тутилган муддатлар ва тадбирларга мувофиқ равишда таъминлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Кодексга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:


Ўзбекистон Республикасининг қонунларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштириш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этсин;

ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ушбу Кодексга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4. Иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 1998 йил 1 июлдан эътиборан тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



ЎзбекистонРеспубликаси

Олий Мажлисининг Раиси                                       Э. Халилов





Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

1998 йил 30 апрелдаги

N 599-I-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг тўла ёки

қисман ўз кучини йўқотган қонунлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган "Ер тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1990 йил, N 16-18, 249-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 1990 йил 20 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Ер тўғрисидаги Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1990 йил, N 16-18, 295-модда).


3. 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган "Ер тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 84-модда).


4. 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Ер тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 243-модда).


5. 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1 бўлимининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, N 5, 161-модда).


6. 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг VI бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 11-12, 285-модда).


7. 1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда).


8. 1995 йил 31 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг VIII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда).


9. 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг I бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 69-модда).