язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Прокуратура/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2006 й. ПҚ-331-сон "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2006 й.

N ПҚ-331


МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЙ, СОЛИҚ

СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА, ЖИНОИЙ

ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия органлари томонидан солиқ соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, коррупция, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш, нақд пул ва хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.

Иқтисодий ва молиявий соҳаларда қонунийликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти муҳим ўрин эгалламоқда. Ўзининг 5 йиллик фаолиятида Департамент томонидан солиқ ва валютага оид 52 мингтадан ортиқ қонун бузилишлари аниқланган бўлиб, 13530 таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилди, 38887 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Кўрилган чоралар натижасида жами 142,9 млрд. сўм миқдоридаги моддий зарар ва бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди. Республикага ноқонуний олиб кирилган 22,4 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилди. Хорижий валютанинг яшириб қолиниши, четга чиқиб кетиши, ноқонуний айланиши билан боғлиқ 2420 қонунбузарликлар фош этилди.

Шу билан бирга, солиқ, валюта, бошқа иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ишларини ташкил этишда жиддий камчиликлар ва фойдаланилмаган резервлар мавжуд.

Иқтисодий, молиявий, солиқ соҳаларида содир этилган жиноятларнинг шарт-шароитлари ва сабабларини, "хуфёна бизнес"ни шаклланиш йўлларини, хорижий валютанинг четга чиқиб кетиш каналлари ва кўп миқдордаги пул маблағларининг банкдан ташқари ноқонуний айланиши манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш ишларининг самарадорлиги паст даражада қолмоқда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги ахборот-таҳлилий ишларида замонавий таҳлил усули, услублари ва воситалари кенг қўлланилмаётир.

Мазкур жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги тизимдаги барча тезкор-тергов, банк, бошқарув ва назорат қилувчи тузилмаларнинг иқтисодий ва молиявий соҳалардаги ҳуқуқ бузишларини ўз вақтида аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича комплекс ва аниқ мувофиқлаштирилган тарзда фаолият кўрсатишларини талаб этади.

Молиявий разведка ва мониторингнинг самарали тизимини яратиш, тезкор-қидирув фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган замонавий курашиш воситаларни жорий этиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Тезкор хизмат ва суриштирув бўлинмаларининг фаолияти асосан яққол кўриниб турган қонун бузилишларини аниқлаш ва олдини олишга йўналтирилган бўлиб, уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларини чуқур ўрганиш ва сабабларини аниқлаш таъминланмаётир.

Солиқ ва валюта соҳасидаги қонун бузилишлари ва уларни содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш ва маълумотларнинг компьютер базасини яратиш ишлари тугалланмаган.

Иқтисодий, молиявий жиноятларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш, криминоген вазият мониторингини амалга ошириш, ушбу соҳада профилактика ишларини олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, молия ва банк муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик даражаси замон талабларига жавоб бермайди.

Департамент органларида кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ишлари, таҳлилий, тезкор бўлинмаларнинг махсус техника ва криминалистика воситалари билан таъминланиши тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади.

Иқтисодий, валюта-молия ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талаблари ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) айлантирилсин.

Департамент тузилмасида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси ташкил этилсин, Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 20 нафарга кўпайтирилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Департамент Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мустақил ихтисослаштирилган ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланади, солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек содир этилган қонун бузилишлари оқибатида етказилган иқтисодий зарарни ундириб олиш унинг асосий мақсади ҳисобланади.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ҳаракат қилиш соҳасида ахборот олиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, текшириш ва сақлаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк муомаласини тўхтатиш тўғрисидаги тақдиномаларни йўллаш фақат Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ҳаракат қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Департаментнинг ҳудудий бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш соҳасида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк муомаласи опереациялари бўйича хабарлар олиш, талабномалар ва сўровномалар юбориш ҳуқуқига эга эмас.

2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;

давлат солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиққа тортиш базасини кенгайтириш, солиқ тўловчиларни қамраб олиниши ва ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, қочишнинг мумкин бўлган каналлари ва механизмларини, "хуфёна" иқтисодиётнинг шаклланиш йўлларини, коррупция ҳолларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;

валюта операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлигини назорат қилиш; хорижий валюта маблағларининг қонунга хилоф равишда четга чиқиб кетиши, олиб келиниши ва олиб чиқилиши, ноқонуний муомалада бўлиши ва валюта-айирбошлаш операциялари билан боғлиқ бошқа қонун бузилишларини олдини олиш ва бартараф этиш;

молиявий разведканинг замонавий тизимини яратиш; жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг мумкин бўлган каналлари ва механизмларини аниқлашга йўналтирилган молиявий, мулкий операциялар мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш; аниқланган ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларига жиноий таъқибни ташкил этиш, маъмурий таъсир чораларини кўришлик учун ўз вақтида ахборот тақдим этиш;

ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш;

солиқ ва валюта-молия соҳасида аниқланган жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратиш ва юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ва шартномаларига мувофиқ валютани тартибга солиш соҳасида, шунингдек жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳамда халқаро-ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборотлар айирбошлаш;

солиқ сиёсати ва валюта муомаласини тартибга солиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш масалалари бўйича кенг тушунтириш, профилактика ишларини амалга ошириш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (Р.Ҳ. Қодиров), Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига:

Департаментнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқарув ва назорат органлари, молиявий ташкилотлар тизимида амалий иш тажрибасига эга бўлган, молиявий разведка соҳасида ишлаш учун зарур бўлган таҳлилий фикрлаш қобилиятига, ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш кўникмаларига, юксак ахлоқ-иродага, бошқа касбий ва шахсий сифатларга эга бўлган мутахассислар (иқтисодчилар, юристлар, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари) билан икки ой муддатда бутланишини таъминласинлар;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг янги ташкил этилган бошқармаси ишини ташкил этиш учун зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов) билан биргаликда Департаментда солиқ, валютага оид жиноятларга қарши курашиш, ғайриқонуний йўллар билан топилган пул маблағларини қонунийлаштиришнинг олдини олиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш учун мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар, Департаментнинг янгидан ташкил этилган бўлинмаларини зарур алоқа ва телекоммуникация воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан, шунингдек Интернет тармоғига уланишини таъминласинлар;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.С. Қосимов), Ички ишлар вазирлиги (Б.А. Матлюбов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р. Иноятов) Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) билан биргаликда Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси базасида молиявий разведка масалалари билан шуғулланувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун мўлжалланган "Молиявий-иқтисодий хавфсизлик" махсус курсини ташкил этиш тўғрисида уч ой муддатда таклифлар киритсинлар;

Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) билан биргаликда ғайриқонуний йўллар билан топилган пул маблағларини қонунийлаштиришнинг олдини олиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларида аҳолининг, биринчи навбатда тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес вакилларининг, молия, банк тузилмалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича 2006 йилда туркум ахборот-ташвиқот тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


5. Бош прокуратура (Р.Ҳ. Қодиров) Марказий банк, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни Департаментга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни;

икки ой муддатда - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқарув ва назорат қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи ва лицензияловчи органлар бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш чора-тадбирлари комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Марказий банк билан биргаликда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан замонавий талаб ва меъёрларга мувофиқ келувчи ички назоратни амалга ошириш қоидаларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Иқтисодиёт вазирлиги (Б.А. Хўжаев), Молия вазирлиги (Р.С. Азимов) Бош прокуратура билан биргаликда Департаментда солиқ, валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ягона ахборот-компьютер тармоғини ва маълумотлар компьютер базасини яратиш тадбирларини 2007 йил инвестиция дастурига киритилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р.С. Азимов):

Департаментнинг қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг штат жадвалига ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Бош прокуратура, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Департамент ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.


9. Департамент Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг бюллетенлари ва статистика маълумотлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев):

Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатларининг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 ноябрдаги 415-сон қарорига 1, 2, , 3, , 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Э. Набиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 147-модда.