язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси/ Электр тармоқлари эксплуатацияси. Техника хавфсизлиги/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 05.04.2006 й. 58-сон "Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2006 й. 1572-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2006 й.

N 1572



ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

(ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ)

БОШЛИҒИНИНГ

05.04.2006 й.

N 58


БУЙРУҒИ



Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик

тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик

техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 16 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергетикада назорат бўйича (Ўздавэнергоназорат) давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:


1. Илова* қилинаётган "Иссиқликдан фойдаланувчи ускуналар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари" тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекцияси

"Ўздавэнергоназорат" бошлиғи                                                Б. Ғуломов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 19-сон, 167-модда.