ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.1998 й. 82-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
26.02.1998 й.
N 82
"ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР
ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 1997 ЙИЛ 17
ИЮНДАГИ 301-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида" 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг тугатиладиган ҳунар-техника таълими бўлимлари ва методик кабинетлари штатлари ҳисобига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари 1-4-иловаларга* мувофиқ ташкил этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппаратидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шахсан раҳбарлик қиладилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан тайинланадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.