язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2006 й. 92-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2006 й.

N 92



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини

қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш

тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 майдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкаларида:

а) IV бўлимда:

3-банддаги "(тижорат банклари филиаллари 500 АҚШ доллари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) "Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлашдан тушадиган валюта тушумларини тақсимлаш жадвали"нинг 1 ва 13-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолияти амалга оширилиши учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи берилсин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "1998 йил ҳосили мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарорида:

а) 4, 7-бандлар, қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 6-банднинг иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

в) 9-банддагиқорида баён қилиб ўтилган Тартибга мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 14-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки:

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан товарларни нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича фақат:

юридик шахсларга;

тегишли рухсат берувчи гувоҳномаларга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга (кичик туркумлар билан);

махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, давлат таъминотидаги муассасаларни таъминловчи ихтисослаштирилган савдо фирмаларига ҳамда улардан ўз ишлаб чиқариш фаолияти учун фойдаланувчи корхоналарга улгуржи сотилади;

истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни ўз фирма дўконлари орқали фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда чакана сотишлари мумкин".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 3.3-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш ҳақида қарор қабул қилган ёки корхонани тугатиш вазифаси уларга суд қарори билан юкланган корхонанинг муассислари (қатнашчилари) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органи рўйхатдан ўтказувчи органга тугатишни амалга ошириш тартиби ва муддатларини кўрсатган ҳолда уни тугатиш тўғрисидаги қарорни тақдим этадилар. Корхонани тугатиш вазифаси суд қарори билан корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органига юкланган тақдирда улар рўйхатдан ўтказувчи органга тугатиш комиссияси аъзолари тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этадилар";

б) 3.6-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн учинчи хат боши қўшилсин:

"Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда оралиқ тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди";

в) 3.8-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хат боши қўшилсин:

"Корхона ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда тугатиш балансини рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш талаб этилмайди".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2000 йил 26 июндаги 243-сон қарорига 2-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 32-модда) 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.




"Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш

учун аудиторлик ташкилотларига лицензия

бериш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия



Серия ________                                                                      N_________


Тошкент шаҳри                                                             200 __ йил "__" _______



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг


200__ йил "__"__________даги буйруғига мувофиқ _____________________


___________________________________________________________________

(аудиторлик ташкилотининг номи)


________________________________________________________________ га

(аудиторлик ташкилотининг почта манзили, СТИР ва бошқа реквизитлари)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.



Ваколатли шахснинг имзоси


М.Ў."



9. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялар бланкалари тайёрлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 78-модда),

а) қарорга 1-илова 3-бандининг тўртинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилиш муддати (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун)";

б) қарорга 2-илова 7-бандининг тўртинчи ва бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензияларнинг амал қилиш муддатлари (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун);

лицензияларни қайта расмийлаштириш уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш (амал қилиши чекланган муддатга бериладиган лицензиялар учун), амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш асослари ва саналари".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лицензияланадиган фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия бланкасини ҳамда лицензиялар бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва ҳисобдан чиқариш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига 1-илованинг "Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиянинг амал қилиш муддати ___________________"

(аниқ муддат ёки амал қилиш муддати чекланмаган)


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида:

а) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимининг ўн учинчи-ўн бешинчи, йигирманчи, йигирма биринчи ва йигирма еттинчи хат боши чиқариб ташлансин;

б) "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлимлар қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Баландликларда саноат алпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.


Ўзбекистон атомобиль ва дарё транспорти агентлиги

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш.


"Ўзстандарт" агентлиги

Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш.


в) қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:


Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

Улгуржи савдо".


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари фаолиятидаги тартиб бузилиши ҳоллари тўғрисида" 2002 йил 21 ноябрдаги 402-сон қарори 3-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битимларда ва фаолият шартларида муайян даврда корхона ихтисослашувини сақлаб туриш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, кўрсатиб ўтилган даврда хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолият йўналишини ўзгартириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):

а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) қарорга иловада:

1-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди";

2-банднинг учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш";

II бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин";

4-9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-банднинг иккинчи хат бошидаги "рухсат гувоҳномаси" сўзлари "лицензия" сўзи билан алмаштирилсин;

III бўлим номидаги "рўйхатдан ўтказиш ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

13-18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

21-банднинг учинчи хат бошидаги "чакана савдони амалга ошириш учун рухсат гувоҳномасига эга бўлишлари керак" сўзлари чиқариб ташлансин;

1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 4-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";

б) 9-банд "а" кичик бандининг иккинчи хат бошидаги ҳамда "б" кичик бандининг иккинчи хат бошидаги "ҳамда кўрсатиб ўтилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 14-банднинг биринчи хат бошидаги "уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 16-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

д) 22-бандда:

бешинчи хат боши чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хат боши тегишли равишда бешинчи-саккизинчи хат боши деб ҳисоблансин;

е) 24-банднинг биринчи хат бошидаги "ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

ё) VII бўлим номидаги "унинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

з) 29-банднинг биринчи хат бошидаги "Амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда):

а) 5-банднинг бешинчи хат бошидаги "(амал қилиш муддатини узайтириш)" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) қарорга иловада:

3-банддаги "лицензиялар муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";

7-банд "а" кичик бандининг учинчи хат бошидаги "ҳамда кўрсатилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

16-банднинг еттинчи хат боши чиқариб ташлансин;

V бўлим номидаги "уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

28-банднинг биринчи хат бошидаги "Амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

34-банднинг бешинчи хат боши чиқариб ташлансин;

39-банддаги "ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):

а) қарорга 1-иловада:

2-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"юридик шахслар";

3-банднинг ўн иккинчи хат бошига "мувофиқ бўлган тақдирда" сўзларидан кейин "якка тартибдаги тадбиркорларга" сўзлари қўшилсин;

67-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"67. Пиво кучсиз алкоголли маҳсулот ҳисобланади ва V бўлим талаблари пивони сотишга татбиқ этилмайди. Сотиш жойи чекланмасдан пивонинг:

юридик шахслар томонидан;

чакана савдога рухсатнома бўлган тақдирда жисмоний шахслар томонидан сотилишига йўл қўйилади";

б) қарорга 2-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект бу умумий овқатланиш соҳасида кулинария, шунингдек бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи юридик шахсдир*";

9-банднинг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Умумий овқатланиш савдо объектларининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда, саноат корхоналари, муассасалар, ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими эса маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади";

26-бандда:

саккизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"стандартлар, техник шартлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни, маҳсулотларни сотиш, маҳаллий йиғимларни тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик"

тўққизинчи ва ўнинчи хат боши чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда):

а) 3-банддаги "уларнинг муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";

в) 8-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хат бошидаги "ҳамда кўрсатилган фаолият тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 17-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

д) V бўлим номидаги "унинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ё) 29-банднинг биринчи хат бошидаги "Амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 35-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

з) 38-банддаги "ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";

б) 9-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хат бошидаги "ва фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 22-банднинг биринчи хат бошидаги "уларнинг муддатларини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 24-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

д) V бўлим номидаги "унинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ё) 35-банднинг биринчи хат бошидаги "Амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 40-банднинг олтинчи хат боши чиқариб ташлансин;

з) 42-бандда:

биринчи хат бошидаги "ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 5-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

б) 8-банднинг иккинчи хат бошидаги "ҳамда фаолиятнинг ушбу тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 7-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

б) 12-банднинг иккинчи хат бошидаги "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):

б) қарорга 2-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади";

5-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

7-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

9-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳужжатлар "Давархитектқурилиш" қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади)";

12-бандда:

иккинчи хат бошида "ўттиз кундан" сўзлари "ўн беш кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хат бошилар чиқариб ташлансин;

15-бандда:

биринчи хат бошининг иккинчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади;

иккинчи хат бошида "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг иккинчи хат бошидан "ишчи гуруҳ ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

20-бандда:

"ўн кундан" сўзлари "беш кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хат бошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хат бошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хат бошилар деб ҳисоблансин;

26-банднинг еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

28-банднинг биринчи хат бошидан "Давархитектқурилиш" қўмитаси сўзлари чиқариб ташлансин;

29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади";

иловада:

"Субъектлар" устунининг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давархитектқурилиш" қўмитаси:

"Тадбирлар" устунининг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг масъул шахси ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади";

3-босқич чиқариб ташлансин;

4-7-босқичлар тегишли равишда 3-6-босқичлар деб ҳисоблансин;

"Тадбирлар" устунининг тўртинчи позициясида "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг еттинчи позициясида "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қарорга 3-иловада:

2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Лицензияларни бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун "Давархитектқурилиш" қўмитасида эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади";

5-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

7-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

9-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳужжатлар "Давархитектқурилиш" қўмитасининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади)";

12-бандда:

иккинчи хат бошида "ўттиз кундан" сўзлари "ўн беш кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хат бошилар чиқариб ташлансин;

15-бандда:

биринчи хат бошининг иккинчи гапи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия бланкалари намуналари "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда унинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади";

иккинчи хат бошида "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-бандда: "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банднинг иккинчи хат бошидан "ишчи гуруҳ ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

20-бандда:

"ўн кундан" сўзлари "беш кундан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хат бошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хат бошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хат бошилар деб ҳисоблансин;

26-банднинг еттинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

28-банднинг биринчи хат бошидан "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

30. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади";

иловада:

"Субъектлар" устунининг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давархитектқурилиш" қўмитаси":

"Тадбирлар" устунининг иккинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. "Давархитектқурилиш" қўмитасининг масъул шахси ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда ҳужжатларни кўриб чиқади";

3-босқич чиқариб ташлансин;

4-7-босқичлар тегишли равишда 3-6-босқичлар деб ҳисоблансин;

"Тадбирлар" устунининг тўртинчи позициясида "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг еттинчи позициясида "Комиссия" сўзи "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) қарорга 4-иловада:

5-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

7-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

д) қарорга 5-иловада:

5-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

7-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) қарорга 6-иловада:

5-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

7-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 2-банднинг иккинчи хат бошидан "уларнинг муддатларини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";

в) 9-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;

17-банднинг еттинчи хат боши чиқариб ташлансин;

д) V бўлимнинг номидан "уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 24-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

ё) 25-банднинг биринчи хат бошидан "амал қилиш муддати ўтмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ж) 30-банднинг "г" кичик банди чиқариб ташлансин;

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 4-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

б) 6-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

б) 11-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги 67-сон қарорига илованинг 1-банди иккинчи хат боши чиқариб ташлансин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 6-банди иккинчи гапи чиқариб ташлансин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

б) 11-банднинг иккинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:

а) 6-банднинг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;

б) 9-банднинг "а" кичик банди тўртинчи хат бошидан "ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

б) қарорга 20-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 20-21-сон, 181-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 5, 34-модда.