язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (Янги таҳрири) (АВ томонидан 06.05.2006 й. 1573-сон билан рўйхатга олинган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 11.03.2006 й. 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 6 майда 1573-сон

билан рўйхатга олинган

Назорат қилувчи органлар

фаолиятини мувофиқлаштирувчи

республика кенгаши томонидан

2006 йил 11 мартдаги

06-01-01-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.


Назорат қилувчи органлар томонидан

ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари -

юридик шахслар фаолиятини текширишларни

мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши (кейинги ўринларда-Кенгаш), Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда - вилоят комиссиялари), туман ва шаҳарлар ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда - туман комиссиялари), назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни ташкил этишда "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги "Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-1503-сон, 1998 йил 19 ноябрдаги "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги ПФ-2114-сон, 2005 йил 14 июндаги "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3619-сон, 2005 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3665-сон фармонларига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни тартибга солиш масалаларига доир бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.


2. Ушбу Низом назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштиришни тартибга солади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги, Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда кредит битимларида назарда тутилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларга татбиқ этилмайди.


3. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни ўтказиш, уларни ўтказиш муддатини кўчириш, уларга бошқа назорат қилувчи органларни қўшиш ва текширишларни амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар қарор ёки хат шаклида расмийлаштирилиб, тегишинча Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки ушбу Низомда назарда тутилган ваколатлар доирасида, вилоят ва туман комиссиялари раҳбарлари томонидан имзоланади.


4. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ўтказиш муддати 30 календарь кундан ошмаслиги керак. Истисно тариқасидаги ҳолларда, Кенгаш қарори билан бу муддат кўпи билан 30 кунга узайтирилиши мумкин, кичик тадбиркорлик субъектларини текширишлар бундан мустасно.

Молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишларни ўтказиш муддати 10 календарь кунидан иборат.

Тегишли асослар (тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, бош бухгалтерларининг йўқлиги, бошқа асосли сабаблар) бўлганда текширишлар ўтказиш муддатини ўзгартиришга Кенгаш қарори билан, режали текширишларни уларни ўтказиш имкони бўлмаганлиги ёки уларда айрим назорат қилувчи органлар ҳудудий бўлинмалари иштирок этиши мумкин бўлмаганлиги сабабли бирмунча кейинроқ муддатларга кўчиришга эса вилоят комиссияларининг қарори билан йўл қўйилиши мумкин.


5. Текширишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланувчи раҳбарлар, масъул ходимлар тайёрланаётган текширишлар режа-жадвалидаги ахборотларнинг махфийлиги ва ишлаб чиқилаётган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.


6. Тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишга Кенгаш ёки вилоят комиссияси томонидан белгиланган тартибда рухсат берилган назорат қилувчи органларнинг таркибий тузилмаларига ана шу назорат қилувчи органлар бошқа таркибий бўлинмаларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари тегишли назорат қилувчи орган юқори бўлинмаси раҳбарининг мазкур масала бўйича махсус қарори (буйруғи) асосидагина қўшилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларга белгиланган тартибда рухсат берилган битта назорат қилувчи органга бошқа назорат қилувчи органлар, режадан ташқари текшириш ўтказиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўлган тақдирда, улар томонидан берилган буюртманома асосида, Кенгаш қарори билан қўшилиши мумкин.

Кенгаш ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорлари билан рухсат берилган тадбиркорлик субъектларини текширишларни амалга оширишни назорат қилувчи органлар ўзларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига топширишга ҳақли.

Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолиятни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида ўтказилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақатгина сўнгги режали текширишлардан кейин келадиган даврни қамраб олади.

Аввал текширилган масалалар бўйича текширишлар ўтказиш тақиқланади.

7. Ўтказилган текшириш натижаларига рози бўлмаган тадбиркорлик субъектлари низоли масалаларга аниқлик киритиш учун назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмаларига ёзма мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Низоли масалаларга назорат қилувчи органларнинг юқори бўлинмалари Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиялари билан қўшимча равишда келишмасдан туриб, фақат тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларида кўрсатилган масалалар юзасидангина аниқлик киритадилар.


8. Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Тадбиркорлик субъектлари уларда ўтказилаётган режали текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат органларининг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки вилоят, туман комиссиясининг ишчи органларидан бепул олишга ҳақлидирлар. Режали текширишлар тўғрисидаги маълумотлар матбуотда чоп этилади.


II. РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАР


9. Тегишли йил учун тадбиркорлик субъектларини текширишларнинг режа-жадвалларини, кейинчалик тузатишлар киритган ҳолда ишлаб чиқишни назорат қилувчи органлар 1-иловага биноан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантириш принциплари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларига қатъиян мувофиқ ҳолда амалга оширади.


10. Кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари фаолиятини режали текширишлар тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда, бошқа тадбиркорлик субъектларини режали текширишлар эса - уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режали текширишлар, молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлардан ташқари, қоидага кўра, комплекс текширишлар кўринишида амалга оширилади.

Хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини режали текширишлар Кенгаш қарорига биноан, назорат қилувчи органлар томонидан беш йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган дастлабки уч йил давомида режали солиқ текширувларидан ўтказилмайди (акцизли товарларни ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширувлар бундан мустасно).

Акцизли товарларни ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек кичик бизнес субъектларининг бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил давомида режали солиқ текширувларидан ўтказилмайди.

Ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманларда (шаҳарларда) рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар, уларнинг ишлаб чиқариш жойлари, савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш (иш бажариш) жойлари қаерда жойлашганидан қатъи назар, такрорийликни истисно этган ҳолда,

...