язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2006 й. ПҚ-362-сон "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2006 й.

N ПҚ-362


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ

ЎҚУВЧИЛАРИНИ  ДАРСЛИКЛАР

БИЛАН  ТАЪМИНЛАШ  ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурин и ва 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш доирасида республикада давлат таълим стандартлари, умумий ўрта таълим ўқув режалари ва дастурлари талай даражада такомиллаштирилди, уларга мувофиқ замон талабларига мос келадиган янги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари нашр этилмоқда.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Биринчи синф ўқувчиларини, "Меҳрибонлик" уйлари, мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг тарбияланувчиларини, шунингдек кам таъминланган оилаларнинг болаларини дарсликлар ҳамда бошқа ўқув қўлланмалари билан бепул таъминлаш тизими жорий этилган. Ўқувчиларни ижара асосида дарсликлар билан таъминлаш тизими синов тариқасида жорий этилмоқда.

Шу билан бирга дарсликларни сотиш механизми аҳолининг уларга бўлган талаб-эҳтиёжини тўла қондиришни ҳисобга олган ҳолда бутун республика ҳудудида чакана савдонинг пухта тизимини ташкил этиш ҳамда уларни нашр этишга буюртманомаларни шакллантириш жараёнига педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналарини кенг жалб этиш йўли билан такомиллаштиришни тақозо этади.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, уларни нашр этишга буюртманомаларни шакллантириш механизми ҳамда ижара тизимини, шунингдек дасрликлар чакана савдоси кенг тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этишга буюртманомалар тўпламини шакллантиришнинг янги механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, бунда дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларини чиқариш ва сотишга йиллик прогноз квоталари педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида ҳар йили ўтказиладиган ихтисослаштирилган китоб кўргазма-ярмаркалари, шунингдек умумтаълим мактаблари кутубхона фондларини хатловдан ўтказиш натижасида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги "Ўзкитобсавдо" ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида барча вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида умумтаълим мактаблари учун кейинги ўқув йилига мўлжалланган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларининг ихтисослаштирилган кўргазма-ярмаркаларини ташкил қилсин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда умумтаълим мактаблари биринчи синфларининг ўқувчилари учун дарсликлар ҳар йили, 2-4-синфлар учун - икки йилда бир марта ва 5-9-синфлар учун - тўрт йилда бир марта янгиланади.

Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича ҳукумат комиссияси (А.И. Икромов) умумтаълим мактаблари учун янги ўқув режалари, дарсликларни экспертизадан ўтказиш ва маъқуллаш чоғида дарсликларни янгилашнинг белгиланган муддатига риоя этилиши ҳамда уларнинг мазмуни асоссиз ўзгартирилишига барҳам берилишига алоҳида эътибор қаратсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 1 декабргача:

кейинги ўқув йилига тавсия этиладиган дарсликлар рўйхатини, шунингдек янгиланган варианти чиқарилгани муносабати билан бекор қилинган дарсликлар рўйхатини ота-оналарга маълум қилишни;

умумтаълим мактаблари кутубхона фондларининг зарур дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминланганлигини, шунингдек утилизация қилинадиган жисмоний ва маънавий эскирган дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларини аниқлаш мақсадида мазкур кутубхона фондларини хатловдан ўтказишни;

навбатдаги ўқув йили учун ўқитиладиган тиллар, номлар ва синфларга қараб умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларининг ихтисослаштирилган ярмаркалари, педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари фикрини ўрганиш, шунингдек хатловдан ўтказиш натижалари асосида предметлар бўйича дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалари чиқариш ва сотишга прогноз квоталари шакллантирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсликларни ярмаркаларда тузилган шартномалар бўйича чакана савдо тармоғи орқали эркин сотишни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили шакллантириладиган прогноз квоталари асосида ҳар йили 1 июлга қадар зарур ҳажмлар ва номлардаги дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалари чиқарилишини ташкил этишни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларининг нашриёт расмийлаштируви ва матбаа ижроси давлат стандартини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсин ва қайтадан тасдиқласин, уларнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги ҳамда белгиланган фойдаланиш муддати давомида тегишли жисмоний ҳолатини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларни нашр этиш чоғида фойдаланадиган қоғоз ҳамда бошқа матбаа материалларининг сифат кўрсаткичларига нисбатан талаблар оширилишига алоҳида эътибор қаратсин;

матбаа корхоналарида ўрнатилган стандартларга риоя этилиши устидан самарали ички назорат механизмини жорий этсин.


5. "Ўзкитобсавдо" ДАК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳарлар ва туман марказларида аҳолига дарсликлар сотиш учун ихтисослаштирилган ярмарка-савдо шохобчалари ташкил этилишини таъминласин, шунингдек олис аҳоли пунктларида дарсликлар чакана савдосини ташкиллаштириш чора-тадбирларини қабул қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактаблари кутубхона фондларидан ўқувчиларга дарсликларни ихтиёрийлик асосида ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобига кутубхоначиларнинг тариф ставкасига мансаб маошининг 20 фоизигача миқдорда вақтинчалик устама ҳақ белгилаш воситасида кутубхона фонди сақланиши учун ходимларни рағбатлантириш механизми жорий этилсин.

Бунда шу нарса назарда тутилсинки, кутубхоналардаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сақлаш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда ўқувчилар ўртасида дарсликларни авайлаб асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил этиш умумтаълим мактаблари кутубхоначилари ишининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:

умумтаълим мактабларининг кутубхона фондлари учун ҳамда ярмарка савдоси ва чакана савдо тармоғи орқали эркин сотиш учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари тайёрлашга буюртманомани шакллантириш ва бажариш;

умумтаълим мактабларининг айрим тоифадаги ўқувчиларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига дарсликлар билан аниқ таъминлаш;

дарсликларни ижарага бериш тартиби;

кутубхоналардаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сақлаш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда ўқувчилар ўртасида дарсликларни авайлаб асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил этиш умумтаълим мактаблари кутубхоначилари меҳнати натижаларига баҳо бериш мезонлари;

фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни утилизация қилиш.

8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

8-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тартибга солиш назарда тутилган таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни етказиб бериш бўйича хизматлар ҳақи, шунингдек айрим ўқув адабиётларини декларация қилишда уларнинг нархи сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

белгиланган тартибда ўқув адабиётларини янгилашда уларнинг нархлари динамикаси мониторингини юритсин ва мониторинг натижалари бўйича янги ўқув дастурлари, узлуксиз таълим тизими учун дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясига маълумот киритсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2006 йил, 22-сон, 190-модда.